Топ рейтинг www.uz
XXXI

Фалак золи мушаъбидлиғининг  буқаламунлуғи Мажнунни Навфал қизи висолиға еткурмасдин бурун айир ғондек Лайлини доғи Ибн Салом малолатидин саломат айириб ҳажр қаро тунида икки номуродни муродға еткургони ва бадансиз руҳни руҳсиз баданға кивургони ва руҳ била бадан васли муяссар бўлғоч тиғи фироқ
сургони ва ул сув била бу висол ўтин ўчургони1

Килкики бу сафҳа қилди хориш,
Афсона бу навъ этар нигориш

Ким, ул неча кунки чархи пурфан
Ким, кўпроқ анга фиреб эрур фан.

Ҳазл этти не ҳазл, беҳаёлик,
Мажнунға  буюрди  кадхудолиқ2.

Ҳам Ибни Салом иттифоқи,
Соз айлади уйланур яроқи.

Ҳарнеки керак қилиб мураттаб,
Лайли ҳашамиға сурди маркаб.

Чиқтилар алар дағи топиб ком,
Бердилар анга уй ичра ором.

Хайлини дағи тушурдилар бот,
Базм ичра қадаҳ кетурдилар бот.

Ул навъки расм эрур зиёфат,
Айлаб анга доғи кўп изофат.

Айш айладилар неча туну кун
Ким, не куни мансиз эрди, не тун.

Чун бўлди маҳалки ақди тазвиж.
Бергай бу нишот ишига тарвиж3.

Бўлмиш эди соат ихтиёри,
Жамъ ўлди қабила аҳли бори.

Тил чекти хатиби ҳарзапайванд
Ақд   ичра   куёвни   айлади   банд.

Чун топти никоҳ иши саранжом,
Лайли ҳарамиға урдилар гом

Ким, майл этибон туман жафоға,
Бергайлар ул ойни аждаҳоға.

Ёр илги чу илгига ёвушти,
Мискинға ғариб қисса тушти.

Табъи хафақондин эрди маълул,
Кўп бўлса эди қадаҳқа машғул,

Андоқ солур эрди жисмиға ҳеч
Ким, келмас эди анга нафас ҳеч.

Ичти неча кун чу бемадоро,
Ул захмати бўлди ошкоро.

Ул навъки тарки ҳуш қилди,
Ўлган кишилар киби йиқилди.

Ул бўлди ҳаётидан чу маҳжур,
Мотамға мубаддал ўлди ул сур.

Ўлган соғиниб халойиқ они,
Бир уйга киюрдилар равони.

Ғавғо бўлди куёв бошиға
Ким, келмади эл келин қошиға.

Бечора келинни лол этиб фикр,
Товуси шикаста бол эгиб фикр.

Кўнгли аро эрди юз тафаккур,
Ул  бордию   келди   минг  таҳайюр.

                     ***
Ўз қатлини айламиш эди биғ,
Пинҳон қилиб эрди заҳрлик тиғ.

Ким, хасм топар нафас анга ком,
Ўлтургай ўзини ком-ноком.

Ағёрдин ўзни ори этгай,
Ўз ёри вафоси бирла кетгай:

Тиғ ўзига ихтиёр қилди,
Хасми баданиға кор қилди.

Кўргузди бутун фалак нифоқи,
Кўп амри ғариб иттифоқи.

Бу эрди бирики ул ики фард
Ким, жонлари эрди дардпарвард.

Баҳри фалак урди ул сифат мавж
Ким, айлади икки фардни завж.

Ҳар бирни яна биров била жуфт,
Еткурмади ҳеч дур аро суфт4.


Бир буки бу навъ ики кудурат.
Бир кеча ичинда тутти сурат.

Ҳам ул кеча айрилиштилар бот,
Ўз бўлмайин ўлдилар яна ёт.

Гўёки мунажжими назарбин,
Бир эрдики соат этти таъйин.

Бу ишда мунажжим ар забундур,
Яъни «казабал-мунажжимун» дур5.

Алқисса куёв чу бўлди беҳол,
Заъф айлади пайкарини помол.

              ***
Мажмуъ эл онда эрди ул тун,
Кадбонуву золу бикру хотун6.

Лайли бўлуб ул балодин озод,
Топти ғамгин замирини шод.

Кўрдики қошида кимса йўқдур,
Эл барча куёв бошида ўқдур.

Кўнгли тўла эрди ҳужра холи,
Уй ёнида бир қум эрди олий.

Уйдин ташқари қўйди гомин,
Ул қум уза кўргузуб хиромин.

Тутмас эди лаҳза-лаҳза ором,
Секин-секин урар эди гом.

Ҳар лаҳза дер эрди шукри бори,
Борурда йўқ эрди ихтиёри.

То онча масофат айлади тай
Ким, қилса назар кўрунмагай ҳай.

Мажнун дағиким тутуб биёбон,
Бу сори келур эди шитобон.

Ул мунга, бу анга чун ёвушти,
Иккисига изтироб тушти.

Лайли танибон анинг навосин,
Навҳа аро назми жонфизосин.

Мажнунға етиб анинг насими,
Қолмай ичида фироқ бийми.

То бир-бирига етиштилар бот,
Ким кўрди висол бўйла, ҳайҳот?
                    
Чун бир-бирисин таништилар  жазм,
Руҳ этти   бадан   ҳаримиға   азм.

Яъни бадан ўлди зору мажруҳ,
Маъшуқи ўшул бадан аро руҳ.

Руҳи қудсий нузул қилди,
Хоки тан аро ҳулул қилди.

Икки гуҳар ўрни бўлди бир дурж,
Икки қуёш авжи бўлди бир бурж,

Бир соғар аро тушуб ики мул,
Бир ғунча аро бутуб ики хул.

Бир жисмда икки руҳ ўлуб гум,
Бир кўз аросида икки мардум.

Васл айлади иккиликни боқий,
Ваҳдат қадаҳини тутти соқий.

Бу бода бирини маст қилди,
Ул бирини майпараст қилди.

Йўқ, йўқки, икиси маст бўлди,
Ҳам иккиси майпараст бўлди.

Бу турфаки гар ики эди от,
Топилмас эди бағайри бир зот.

Икки қадаҳи оби зиндагони
Қўшулса, ким айру англар они?

Бу қанд эдию ул зулол монанд,
Жазб айлади ул зулолни қанд.

Бу сув эди ул ҳубоб ҳосил,
Бир оҳ ила ўлди анга восил.

Бир лаҳза  сипеҳр ўлуб мулойим,
Фитна кўзин этти кеча нойим.

Афлок вафоға бўлди боис,
Афлок уйидин чиқиб ҳаводис.

Амн ила замонаи мушаъбад,
Атрофиға даҳрнинг чекиб сад.

Ер эрди сипеҳру, давр ёвар,
Ақл айламайин бу ишни бовар.

Ҳарнеки ҳисоби офариниш,
Айлаб ул иковга васл хоҳиш7.

Ўргамчи шабоққа жулни тирмаб,
Тумшуғини ришта бирла чирмаб.

Хуффошки сайри давр топиб,
Оламға   қаноти   парда   ёпиб.

Юзига тушуб бўри қулоғи,
Андин ёпилиб кўзи чароғи.

Ногаҳ уку чекмагай дебон ун,
Тумшуғи этиб кўзини чобун.

Қўйчи  итин   уйқу деви   босиб,
Қўйлар юнги риштасидин осиб.

Макр ила саводи анбаролуд,
Дўлту тўшугига солибон дуд.

Осуда чарандаву паранда,
Уйқуда газандаву даранда.

Имдод аён қилиб табойиъ,
Бўлмасқа бу навъ васл зойиъ.

Не гард қўпуб, не ел равона,
Сув сокину чекмай ўт забона.

Ёпмоққа ҳаво мижози мойил,
Ўтнинг кураси юзига ҳойил.

Ҳам парда тироз ўт ҳарири,
Инмасга сипоҳи замҳарири.

Ул доғи фалак юзин тутуб пок,
Бир-бир юзини тўққуз афлок.

Наҳсиятидин кечиб савобит,
Сайёр саодат ичра собит.

Ой қурсида йўқ зиё нишони,
Ер анга қуёш кўмочдони.

Тонг отқуча юммайин кўзин тийр,
Айлар эди «ин якоду» таҳрир.

Зуҳра не ўқуб, не чолибон чанг,
Парда аро кирмак айлаб оҳанг.

Кун шамъики ер тубига бориб,
Хилват кеча шамъни чиқориб.

Баҳром чекиб синон, солиб шўр.
Ким боқса ёмон кўз айлагай кўр.

Биржис қўл очубон дуоға,
Фурсат тилаб икки дилрабоға.

Наҳсийятидин Зуҳал юмуб чанг,
Тунга берур эрди юзидин ранг.

Тун қирға булғабон қўлини,
Берк айлар эди саҳар йўлини.

Совуқ нафасини урмайин субҳ.
Тун кулларини совурмайин субҳ.

Содиққа нафас урар ҳавас йўқ,
Козибга худ ул кеча нафас йўқ.

Тун дуди тутуб фалак хамини,
Тутмиш эди субҳлар дамини.

Йўқ элга ёруғ чароғи биниш,
Уйқу аро қолиб офариниш.

Ул икки нечукки бахти бедор,
Бўлуб бири-бирга масти дийдор

Йиллар бўлған фалак хилофи,
Бир кечада топибон талофи.

Чирмаштилар ўйлаким тану жон,
Ё сарви сиҳию ишқпечон.

Гоҳи бу ўпуб анинг аёқин,
Гоҳ ул ислаб мунунг сақоқин.

Бу гоҳ қилиб қўлини қуллоб.
Ул танға сочи киби уруб тоб.

Ул гоҳ тутуб мунунг қўлин туз,
Гаҳ суртубон анга кўз, гаҳи юз.

Бу гоҳ очар эди қулочин,
Чирмар эди қўлға ёр сочин.

Яъни анга ганжким ҳавасдур,
Чирмашса йилон ажаб эмасдур.

Ул гоҳ мунга аён қилиб дард,
Жўлида сочидин оритиб гард.

Яъни бу саводи ғам ғубори,
Беҳким манга нофаи тотори8.

Мажнун соғиниб ўзини Лайли,
Айлар эди нозу ишва майли.

Лайли ўзини соғинди Мажнун,
Шукр эттики, ёри эрди мақрун.

Ул бу бўлдию лек бу ул,
Топмади арида иккилик йўл.

Ҳар ишки ўтуб ҳалокликдин,
Айру эмас эрди покликдин.

Ишқ аҳли бу навъ ўлсалар пок,
Гар васл муаббад ўлса небок?

Ошиқки муроди ком бўлғай,
Ошиқлиқ анга ҳаром бўлғай.

Алқисса ул икки ёри дилбанд,
Чун бўлдилар ўйла васл пайванд.

Пайванди сипеҳрнинг узулди,
Оҳанги жафо яна тузулди.

Ёлғон куларига бўлди роғиб
Ким, қилди тулуъ субҳи козиб9.

Чун субҳ шарори тоғдин ошти,
Мажнун юрагига ўт тутошти.

Лайлидин ўлуб тараб гурезон,
Тонг шамъидек ўлди ашк резон.

Билдилар иковки чархи бемеҳр
Ўз меҳрига зоҳир этгуси чеҳр.

Юз узр ила қўпти сарви навҳез,
Наргисларин   айлаб   арғувон   рез.

Шарҳ эттики фитнаи ҳаводис,
Оқшом не иш этмиш эрди ҳодис.

Яъни: «Тураримға юз жиҳатдур,
Борсам дағи айни маслаҳатдур».

Бағри ярасин бу доғи сўкти,
Баъзи кеча ўткан ишни тўкти.

Бир-бирларининг ўпуб аёғин,
Тоза қилибон фироқ доғин.

Девонаға қолди ғам туни дард,
Ўз буржиға чиқти моҳу шабгард.

Хуш давлат эрур висол шоми,
Очилмаса субҳи ҳажр доми.

Ул шом юз илча гар ҳавасдур,
Чун субҳ дам урди бир нафасдур.

XXXII

Мажнуннинг фироқ тоши кўксига урар учун Нажд тоғини2 оромгоҳ қилғони ва ул тоғда кўзидин тўккан бағир хунобаси била лолазор очилғони ва ғазоли мушкбўйи ёдидин мушкин ғазоли била такаллум тузгони ва насими мушкафшон била наво кўргузгони1

Афсонасаройи дардпарвад,
Мундоқ деди бу фасонаи дард

Ким, ул кечаким ики дилором
Бир-бирининг васлидин олиб ком,

Дашт узра бириси қолди ёлғуз,
Қўйди бириси қабилаға юз.

Холи қолиб эрди хиргаҳи моҳ,
Солди ўзин анда моҳи хиргоҳ3.

Эл бўлмади ҳолидин хабардор,
Ким    васлидин   ўлди   баҳрабардор.

Ул зумраи номурод ғофил
Ким, бўлди анга мурод ҳосил.

Чун субҳ куёвдек айлаб оро,
Жилва била бўлди ошкоро.

Танги нафас этти они асфар,
Ул ранг илаким гули муасфар4.

Соҳиб хафақон куёв кўз очти,
Бошидағи эл сари сўз очти.

Дедики кетурдилар амори,
Азм айлади ўз висоқи сори

Ким, заъфи қачонки бўлса зойил,
Бўлғай яна айлар ишга мойил.

Лайлики уй ичра тутти таскин,
Ҳажр   андуҳидин   кўп  ўлди ғамгин.

Ёр   иси  топиб   эди   димоғи,
Онсиз бўла олмади фароғи.

Ҳам дардида бор эди қатиғлиқ,
Ҳам айшида бор эди ачиғлиқ.

Мажнунғаки етти давлати васл,
Фаҳм  этмаган эрди лаззати васл.

Куюб ғам ўтиға ўйлаким хас,
Васл оти эшитур эрдию бас.

Чун васл ила тоза бўлди жони,
Нўш этти юз оби зиндагони.

Тўкти бу ҳаёт нўшин айём,
Тутти яна заҳр тўла юз жом.

Ҳажрики анга мураттаб ўлди,
Аввалғидин эмди асъаб ўлди.

Кўнгли аро юз балойи ҳойил,
Бўлди, яна Нажд сори мойил.

Ул қуллаки Нажд дерлар они,
Ер уза келиб сипеҳри сони.

Авжики етиб фалак симоин,
Қоплондин олиб қамар низоин.

Ҳам қоплонидин асадға эмгак,
Ҳам   таккаси   жадй   бирла   ҳамтак5.

Гулгунау   вусмадин   юзи фард,
Яъники йўқ анда сабзау вард.

Қолқониға ойнинг уруб тиғ,
Вал меҳр юзига тегуруб тиғ.

Тиғи уза пора-пора хора,
Андоқки қиличда сангпора.

Хоро эди жисми кўҳ то кўҳ,
Ошиққа нечукки кўҳи андуҳ.

Ошиққа жафо қилур учун фош,
Қўйнию этаклари тўла тош.

Ҳар хор анга ҳажр нешидек тез,
Ҳар хора фироқдек ғамангез.

Мажнунға бу тоғ авжи маскан,
Ул авжда хорарўбу хаскан.

Яъни буки тутқоч анда манзил,
Манзури эди бори қабоил.

Лайли   ҳашамин   қилиб   нишони,
Кўзидин   итурмас   эрди   они.

Бу навъ қилиб ғамиға чора,
Ул ҳайни қилур эди назора.

Чиқса эди ул қабиладин дуд,
Айлар эди кўзни сурмаандуд.

Гард ўлса фалак сори аламкаш,
Бор эрди кўзига тўтиёваш.

Урди яна ул тараф қадамни.
Тортиб яна оҳи дам-бадамни.

Ул тоғ уза чиқти оташангез
Андоқки бийикка ўт чиқар тез.

Тикти яна ул қабилаға кўз,
Де бошлади ўз-ўзи била сўз.

Даврида вуҳуш бўлди пайдо,
Ҳуш ичра алар вале бу шайдо.

Гирдида туюр бўлдилар жамъ,
Парвона алар валек бу шамъ.

Бу навъ бўлуб шиори онинг,
Ул хайл ила рўзгори онинг.

Ул ваҳшки эрдилар жалиси,
Бир жайран эди анинг аниси,

Ҳам кўзию бўйни шўху нозук,
Ҳам пайкару шахси чусту чобук.

Сурат анга лутф хомасидин,
Нофа анга жон шамомасидин6.

Девонаға ёру ошно ул,
Такя қилур ўлса муттако ул.

Бўйнин қучар эрди кўргузуб меҳр,
Суртар эди чеҳрига анинг чеҳр.

Ашкин аритиб қулоғи бирла,
Жисмини   қашиб   тувоғи   бирла.

Васфи ора соз этиб тарона,
Дер эрди қулоғига фасона:

«Кей дилшудаларга ошно хўй,
Бошдин-оёғингға ошно рўй.

Молида танинг ипак кийиб жум,
Остингда ипак ерига қоқум.

Ҳам тоза куфул била сарининг
Ҳам турфа узор ила жабининг7.

Оғзинг аро лоладин навола,
Тилдин қолиб анда барги лола.

Тишлар санга лола узра  мўлдур,
Мўлдур демайинки риштаи дур8.

Қилмоқ била лола баргидин қут
Эрнинг топибон дур узра ёқут.

Ранг ичра ики кўзунг қароси,
Позаҳри9 ила қаро ароси.

Юз нўшдин элга еткуруб баҳр,
Ҳар кўз юмуб очқуча бу позаҳр

Ё қатл қилурға келди хашминг,
Позаҳрдин ўлди заҳр чашминг?

Позаҳр дема, қаро бало ул,
Жон бирла кўнгул аро бало ул.

Лайли кўзидек фусунгару шанг,
Бесурма, валек сурмаи ранг.

Нозук қаламинг назарда мутлақ,
Йўнғон   қаламидурур   учи   шақ10.

Туйноқ эмас англасам камоҳи,
Юқмиш қалам учиға сиёҳи.

Раъно   сўнгагинг   сўнгакка   пайванд,
Андоқки  қаламда  ҳам  бўлур банд,

Бу турфаки ёзғали рақамни,
Йўқмишсен бандлиқ қаламни.

Ушбу қаламинг била хиром эт,
Лайли ҳашами сари мақом эт.

Чиққанда баҳор гашти сори,
Гар тушса сенинг сори гузори.

Давр айла бурун, югур қироқдин,
Эврул бошиға, вале йироқдин.

Чун давр ила айласанг таку пўй.
Тупроққа   ҳар   ўн   қадамда   юз   қўй.

Тут сайрда йўл валек мендин,
Хоки раҳи бўл валек мендин,

Ҳам юзни сенинг юзунгга суртай,
Ҳам кўзни сенинг кўзунгга суртай.

Ул ёнки хиром этар равон бўл,
Лола била гул аро ниҳон бўл.

Етгач оёғиға сурт юзни,
Хоки қадамиға икки  кўзни.

Бўзлаб ғамим айла ошкоро,
Мунграб   мунгум   айт бемадоро».

Бу навъ кийик била ниёзи,
Қушлар била ўзга навъ рози.

Ҳар бирга деб ўйла қиссаи ғам
Ким, қуш тили ёлбориб дамодам.

Жон сафҳаси узра нома ёзиб,
Ҳар лафз ёзарда кўнгли озиб.

Жон риштаси бирла номани чуст,
Боғлабон   алар   қанотиға   руст.

Гаҳ   тайри   ҳаводин  айлаб   эълом,
Гаҳ боди сабодин айлаб эълом.

Кўнгли ҳаваси висоли бирла,
Лекин бу ҳавас хаёли бирла.

Ул васлки топмиш айлабон ёд,
Онинг била кўнглин айлабон шод.

Юз йил киши ҳажр аро чекиб дард,
Бўлса нафасе висол парвард.

Ғам йўқ яна бўлса ҳажр пайваст,
Ул ҳам манга11 ваҳки, бермади даст!

XXXIII

Мажнуннинг ато-аноси анинг муҳлик фироқидин ҳалок ўлуб, ул аларнинг бу навъ воқиаларини воқиада кўруб туфроғлариға елдек етиб, ато гўри бошида ятимлик дарди била ва ано қабри тошида асирлик мунги била навҳа қилғони1

Бу базми ғам ичра дардпарвард,
Бу навъ чекар суруди пурдард.

Ким, Навфал уйидин ул жигархун
Яъники ғариб хаста Мажнун,

Чун бодия сори азм қилди,
Тонглаки ато-аноси билди.

Баским келибон улус уёти,
Қатъ ўлди икисининг ҳаёти.

Озим бўлуб уйга зорлиғдин,
Эл олида шармисорлиғдин.

Юзланди атосиға иситмоқ,
Тер суйини жисмидин илитмоқ.

Бистар уза ётти дард бирла
Иссиғ теру оҳи сард бирла.

Кўпроқ неча қилдилар иложи,
Сиҳҳатқа юз урмади мизожи.

Ҳикмат  эли   кўргузуб   маҳорат,
Кам бўлмади табъидин ҳарорат.

Шарбат киби ичса эрди кофур,
Табъи ўти айлар эрди маҳрур2.

Чун нахли ҳаёт бўлди бебарг,
Шарбат бўлур элга шарбати марг.

Гар берса табиб тухмиёна,
Бил заҳри гияҳ бутарга дона3.

Ич қабз топар таранжабиндин,
Сафро ортар сиканжабиндин4.

Бўлур таъвиз бирла афсун
Боис бори ранж ўлурға афзун.

Бас муҳлик эди мариз ранжи,
Бўлмади илож чора санжи.

Чун етти суруши осмони,
Топшурай вадиати ниҳони5.

Азм айлади тайри сидра маскан,
Уз масканин этгали нишиман

Юзланди қабилаға азойи,
Сўг аҳлиға тушти ҳой-ҳойи.

Бу воқиа ичра нотавон зол6,
Андинки дегайлар ўлди бадҳол.

Бир ёндин ўғул ғаму шиканжи,
Бир  ёндин  абушқа7  дарду ранжи

Баским ўзин этти пора-пора,
Йўқ эрди ҳаётидин шумора.

Оқ сочин узубки елга берди
Бир тор заиф жисми эрди.

Они доғи гунбази жафокўш,
Ўз   жуфтиға   айлади   ҳамоғўш.

Гар ўғли фироқи бирла кетти,
Не бўлса абушқасига етти.

Туттилар анинг дағи азосин,
Кийдилар анинг дағи қаросин.

Гўристонийи муайян эрди
Ким, ул ҳай элига мадфан эрди,

Чун етти кўз очмас уйқу чоғи,
Ёндошти иковла анда доғи.

Мундинки не феъл қилди гардун,
Нажд   узра  хабарсиз   эрди  Мажнун.

Бир кун ошибон ичига қайғу,
Келди нафасе кўзига уйқу.

Чун кўзлари бўлди роҳатомез,
Кўргузди хаёли суратангез.

Ким, икки кабутари ягона,
Бир уйда чиқордилар жавона8.

Чун чиқти жавонаға пару бол,
Чарх айлади они музтариб ҳол.

Ошуфта бўлуб димоғу ройи,
Бўлмиш эди муддате ҳавойи.

Ато-анодин тамом узулди,
Саҳройи хиял аро қўшулди.

Ул иккиси келтурурга они,
Парвоз ила туттилар ҳавони.

Топтилару ром бўлмади ҳеч,
Жўёйи мақом9 бўлмади ҳеч.

Ёндилар алар иковла новмид
Ким, бўлди аён балойи жовид:

Юқоридин инди икки бургут,
Қилдилар ики ҳамомани қут10.

Чун воқиа кўргучи кўз очти,
Кўздин қонлиғ сиришк сочти.

Чун истади ул тушига таъбир,
Ўз ҳолиға дол топти бир-бир.

Билдики ато-аноси ўлмиш,
Хуршеди ҳаёти тийра бўлмиш.

Тоғдин қўпуб айлади қуйи майл,
Ҳар қўлға тўкуб сиришкидин сайл.

Ул ергача айлаб оҳу зори,
Гом урдики хайлининг мазори.

Қилди чу қубурни11 назора,
Бўлди ики қабр ошкора.    

Туфроғлар аро янги ясалғон,
Ғам балчиғидин юзи сувалғон.

Устига ёғиб ғубори меҳнат,  
Бутгон аёғида хори меҳнат.

Меҳнат тиканидин очилиб вард,
Райҳони машаққату гули дард.

Лоласидаким, кўрунуб анбуҳ,
Хуноби фироқу доғи андуҳ.

Тоши ушотиб нишот аёғин,
Гарди ёшуруб тараб чароғин.

Ваъзи ики шамъким йиқилғон,
Андуҳ шамоли тийра қилғон.

Мадфунлари икки ғам сиришта,
Ул навъки шамъ ичинда ришта.

Дема ики шамъи мунхасифдек12,
Ошиқ танида ики алифдек.

Қилғон ани жисми хоксори,
Жони била кўнглининг мазори.

Чун кўрди ато-ано мазорин,
Гўё чоқин урди жисми зорин,

Бошиға совурди онча туфроқ,
Гўёки йиқилди бу куҳан тоқ.

Тош урмоқ ила тани нажандин,
Гўёки ойирди банд-бандин.

Чекмак била оҳ ўти духонин,
Тор айлади даҳр хонумонин.

Урди атоси мазориға бош
Ким, кул-кўмак этти бошин ул тош.

Чун чекти фиғони жон гудозин
Мундоқ тўкти нуҳуфта розин:

«Кей бодия аҳли аржуманди!
Кўк тоқиға ҳимматннг каманди.

Не бодия, балки Макка то Шом,
Дашт аҳлиға хони раҳматинг ом.

Аъроби кироми зердастинг,
Мендин етибон бори шикастинг.

Ҳам кўнглунг ўлуб ғамимда ношод,
Ҳам умрунг ўлуб ишимда барбод.

Истаб мени бўлғали фароғинг,
Мендин ўчубон ёруқ чароғинг.

Топмоқда мени сочиб дирамлар,
Топмай мендин, бажуз аламлар.

Гавҳар била зеблиғ тилаб бош,
Бошиға ҳамул гуҳар бўлуб тош.

Захмингғаки истабон фатила,
Доғ ўртагали бўлуб васила.

Тиғики тилаб нечукки поки,
Ҳам андин ўлуб танингда чоки.

Шамъ истабон уй қилурға равшан,
Андин куюб, уй демайки, хирман.

Яъни мени мубталони истаб,
Икки юзи чум қарони истаб.

Олиб бу қаро эсинг қароринг,
Айлаб қарорўз — рўзгоринг.

Бу   ғамда  нетиб тирик   бўлай, вой?
Узрунгни не тил била қўлай, вой?

Амринг била чунки тутмадим йўл,
Руҳунгға нечук дейин биҳил бўл?

Ногоҳ ар мендин ўйла тўйдунг
Ким, ғам тоғин орқам уза қўйдунг.

Бир-бир сўнгагим ушоттинг охир,
Туфроқға танимни қоттинг охир.

Ҳар нечаки бор эсам бад ахтар,
Қилғон эса толиим рад ахтар.

Афв айла карам била гуноҳим,
Руҳунгни-ўқ айла узрхоҳим».

Тош узра қилиб танини саркўб,
Мижгонини айлабон заминрўб.

Чун бўлди ватан аноси гўри,
Тушти яна олам ичра шўри.

Кўксин ёқа ўрниға қилиб чок,
Урди юрагига тиғи бебок.

Ерни тенгиз этти ашкидин сайл,
Болиғдин ўлуб қубури бир хайл.

Қум устида лек тоби оҳи,
Ўз жисмини этти тоба моҳи13.

Тоба уза жисми сўзноки,
Буғдой киби кўкси узра чоки.

Андоқ тани дарднок бирла, йўқ,
Йўқки, бу жисми чок бирла.

Кўп абри баҳордек ўкурди,
Каф сайл киби юзига урди.

Қилди аносиға мўя оғоз,
Юз дард ила бўлди навҳа пардоз:

«Қей жонима қибла, қиблама нур,
Мушкунг бўлуб эмгакимда кофур.

Жоним тараби кўзум чароғи,
Кўнглум хуши хотирим фароғи.

Сен Каъба мангаву мен тилаб дайр,
Тавфинг   сори   ҳеч   қилмайин   сайр.

Солиб санга изтироб ҳар дам,
Каъбамни қилиб хароб ҳардам.

Каъбам бўлмиш менинг харобим,
Тенгрига не бўлғуси жавобим?

Жисминг садафида чархи авбош,
Солғон эмиш инжу соғиниб тош.

Туққонда не бўлғай ўлсам эрди,
Туғмогон ила тенг ўлсам эрди,

Ўлмай мени мудбири сияҳрўз,
Бўлдум санга чун балойи жонсўз.

Меҳримға кўнгулни мойил эттинг,
Қўл маҳдим уза ҳамойил эттинг,

Ҳар кун ичинга ишимда қайғу,
Ҳар тун кўзунга ҳаром уйқу.

Уйқунгни ҳаром этиб фиғоним,
Тинмай кеча зор йиғлағоним.

Кундуз-кеча меҳнатимда тинмай,
Ичмакни, емакни ҳам соғинмай.

Гар луқмаи нонки айлабон қут,
Андин ғаразинг бўлуб манга сут.

Бу навъ умед илаки ногоҳ,
Бўлса санга золи чарх кинхоҳ.

Меҳнат юкидин қадннг хам этса,
Чин бирла юзунгни дарҳам этса.

Жисмингга зарурат ўлса бистар,
Бошинг доғи бўлса такя истар.

Мен хам қад ила туруб қошингға,
Гардун киби эвруб бошингға.

Қул янглиғ ўғуллуғунгни қилсам,
Ўғул киби қуллунғунгни қилсам.

Ҳарнавъ етишса чархдин банд,
Менинг била кўнглунг ўлса хурсанд.

Чун бўлди бу иш аён ҳамоно,
Сен зору заифу мен тавоно.

Ҳам шайбға қолди хасга жонинг,
Ҳам жилвагар ўлди навж увонинг.

Мундоқда мени лаими мудбир,
Бўлмай нафасе бошингда ҳозир.

Шафқат била тутмайин қўлунгни,
Кўз бирла супурмайин йўлунгни.

Ранжинг тани нотавонға қўймай,
Ушбу мнннатни жонға қўймай.

Йўқ кам хизматлиғ айладим кўп,
Кофири неъматлиғ айладим кўп.

Сендин туну-кун жудолиғ эттим,
Билмаслигу   бевафолиғ   эттим.

Солғондек ўзумни   телбаликка,
Кўнглунг ола олмадим иликка.

Дардингға худ этмадим давойи,
Бу турфаки ҳар нафас балойи.

Мендин сени нотавонға етти,
Кўнглунг аламимда жонға етти.

Гўёки бу ранжи бегарондин,
Чиқтинг ғаму дард ила жаҳондин.

Мен ҳарзасаройи даштпаймой,
Йўқким Мажнуни бесару пой.

Руҳунгники равзадур паноҳи,
Жанноти наим жилвагоҳи.

Мендин билсамки шод эмасдур,
Ўздин ўзума бу зулм басдур.

Бечорамен ўзга найлагаймен,
Дардимға не чора айлагаймен?».

Деб бўйла суруди бенаволиқ,
Ё навҳаки айлагай азолиқ.

Машъуф бу навъ сўзни дерга,
Кўп урди синуқ бошини ерга.

То заъф қилиб яна димоғи,
Паст ўлди ер узра жисми доғи

Ўздин яна ул масоба кетти
Ким, кўйи ато-аноға етти14.

Эй дўст, бошимға бир нафас ет,
Мотамзадалиққа боқу раҳм эт.


Ким, бўлди бу бекасу фақиринг,
Ҳажр ичра ятимингу асиринг.
 
XXXIV

Мажнуннинг ёр ҳажри ўтидин куйган таниға ато ано сўги яна икки муҳлик доғ қўйғон жиҳатдин меҳнати қаттиғ бўлғонин Лайли эшитиб ул сўхтани куйдургон ўтлар   тобидин   иситиб  дудидин   рўзгори ҳаёти қаро бўлғони1

Бу сафҳани айлаган зарафшон,
Сўз бу сифат этти гавҳарафшон.

Ким, телбаки бор эди навосиз,
Чун бўлдн атосизу аносиз.

Ўртаб эди они ёр доғи,
Зам бўлди бу икки зор доғи.

Ҳижрон бериб эрди заҳри қотил,
Ўлгунча бу сўги қилди бисмил.

Фурқат ушотурға тошин отти,
Синғонни бу сўг ҳам ушотти.

Дард устига дарди чун узолди,
Ул гўристон ичида қолди.

Бор эрди мақоми ул ҳазира,
Олам анга мисли гўр тийра.

Ҳар кун иши шайну нола қилмоқ,
Юз ғамға ўзин ҳавола қилмоқ.

Ўз жониға айламоқ жафолар,
Тутмоқ ўзи-ўзпга азолар.

Ато-ано фурқати ики доғ
Ҳижрон қуюб икки ўт уза ёғ.

Гарчи ики доғ эди ниҳонсўз,
Ҳижрон ўти эрди барқи жонсўз.

Чун мунча ғаму бало йиғилди,
Ул ғамкашу мубтало йиқилди.

Заъф ўлди таниға ўйла ғолиб
Ким, ётти ҳамул даманда қолиб,

Боши уза дому дад солиб шўр,
Кийиклар эдию ул қолин гўр.

Бўлди анга иш чу бўйла мушкил,
Бу навъ ривоят этти ноқил.

Ким, андаки гулрухи паризод,
Бўлди Мажнуни васлидин шод,

Ул васлни чархи бемуҳассал,
Қилди яна ҳажр ила мубаддал.

Марҳам ярасиға ёққач-ўқ бот,
Ўт ёқти талашиб они, ҳайҳот.

Ўртар эди бу ўт ул санамни,
Дўзахқа солиб гули Ирамни2.

Маҳзун эди жони зори асру,
Бетоб тани низори асру.

Чун ёриға етти бўйла мотам ,
Ким, ўлди анга ато-ано ҳам.

Бу дард ғамин фузунроқ этти,
Андуҳи йўлин узунроқ этти.

Мажнун анинг эрди дардноки,
Мажнуннинг ато-ано ҳалоки.

Бу ишгаки чарх қилди ҳодис,
Бир восита бирла эрди боис.

Бу меҳнат ани нажанд қилди,
Андуҳ ўтиға сипанд қилди.

Йиғлар эди бу фасонани деб,
Навҳа била бу таронани деб

Ким, «эй кажрав оипеҳри худрой,
Зулмунгдин войу юз туман вой!..  

Жонимға неча ситам қилурсен?
Кўнглумга насиб алам қилурсен?

Бир гулга неча тапонча урмоқ,
Япроғларини узуб совурмоқ?

Ҳар баргки бўйла бўлди ҳоли,
Қилмоқ бор халқ поймоли.

Ул барг ғам элга бермас эрди,
Бир кавкаби наҳсинг эрмас эрди.

Бир сарвға зарби даст бермак,
Ҳар шохиға юз шикает бермак.

Ўртаб ўтунини бетааммул,
Шохин ўту, ўтин айламак кул.

Ул сарв эмас зрди зузанобинг,
Наҳсиятидин жаҳон харобинг?3

Бир лаълға неча хора отмоқ,
Икки тош аросида ушотмоқ?

Ҳам бўлмайин иктифо бу поя,
Тошлар аро айламак салоя.

Баҳроминга4 эрмас эрди ҳамсанг,
Қони била тутмамиш эди ранг.

Чун кўрмак бир ғазоли мушкин,
Чекмак қатлиға ханжари кин.

Бисмилдин ҳам канора қилмоқ,
Ҳар узвини бошқа пора қилмоқ.

Бу бор эди бир ғазоли хушбў,
Ҳуд шум асадинг эмас эди бу.

Бир турфа тазарв учун қўюб дом,
Тутқоч қатлида тутмай ором.

Юлмоққа парин шитоб қилмоқ,
Ўт узра ани кабоб қилмоқ.

Не бўлса бу эрди бир тазарв-ўқ
Сайд этгучи насри тойиринг йўқ.

Лайлийи заифу бенавони,
Юз дарду балоға мубталони

Ўлтурмак ила ҳам этмайин бас,
Ҳажр ўтиға солмоқ ўйлаким хас.

Бу Лайли эди недур хаёлинг.
Эрмас эди ҳийла пеша золинг?!

Соврулғасиз, эй раванда афлок!
Қўзғолғасиз, эй нужуми бебок!

Жисмимни қатил қилдингизло!
Жонимни залил қилдингизло!


Ул воқеаларки даст берди,
Билмиш эдиким сабаб ул эрди.

Буғдой киби неча қоврулойин,
Сомон киби неча соврулойин?

Ҳам ҳужраи хилқатим бузулди,
Ҳам риштаи тоқатим узулди.

Жисмим гардин учурди оҳим,
Эй чарх, аримадиму гуноҳим?!

Бузди   кўнглум   уйин  шиканжинг,
Эй даҳр, туганмадиму ранжинг?!

Бу дарду шиканж ҳам мангадур,
Еримдағи ранж ҳам мангадур.

Онингки ато-аноси ўлмиш,
Гўёки манга бу сўг бўлмиш.

Ул гар бўлуб эрса дардпарвард.
Лекин манга икки ончадур дард,

Анга ато-анонинг ғамидур,
Ҳам бу манга, ҳам анинг ғамидур.

Лайлики балойи фурқати бор,
Ики Мажнунча меҳнати бор.

Умр анга ғалат ҳавасдур охир,
Жон тарки ажаб эмасдур охир!»

Чун навҳаси ўти ҳаддин ошти,
Жисмиға ҳарорати тутошти.

Ул ўтдин иситти меҳри гулчеҳр,
Андоқки   завол   чоғида   меҳр.

Гул баргики тердин ўлди сероб,
Ҳам топти иситма ўтидин тоб.

Тер суйи била арақ нишин гул,
Ҳуммо ўти бирла оташин гул5.

Бор эрди ано ишидин огаҳ,
Чун қизни бу навъ кўрди ногаҳ.

Қўнгли иши изтироб бўлди,
Гўё жигари кабоб бўлди.

Багри куяридин ул жигархор,
Қилди атосин дағи хабардор.

Юзланди анга дағи малолат
Ким, кўрди қизида саъб ҳолат.

Йиғлаб ато-ано, бал аҳиббо,
Бошиға кетурдилар атиббо.

Кўп бўлди қуёшнинг изтироби,
Юзда сориғи танида тоби.

Сиҳҳатқа табиб хаста толиб,
Хаста баданида заъф ғолиб.

Саъй этти ҳакими Исавий дам,
Бўлмоди қўёш ҳарорати кам.

Йўқ эрди муолажатда беҳбуд,
Чун етти ажал илож несуд?

Ҳар кун тани заъфи ортар эрди,
Андуҳи узоққа тортар эрди.

Афзун эди дам-бадам судои,
Ким, тушти бу сўз ҳам истимои.

Қим, «Дарддин ул асири мотам,
Ўлгудек ўлубтурур дамодам.

Гўристон ичра зору маҳжур,
Ўлгон кишидек ҳаётдин дур.

Гоҳ ўзида, гоҳ йўқ ўзида,
Маййит6 киби нур йўқ кўзида.

Ўз мотами бирла жисми ранжон
Дардинг худ олур бу жисмидин жон.

Бўлмиш анга юз ғам узра мотам,
Сенсиз иши мотам узра мотам.

Жони ғаму дард поймоли,
Ҳаддин гош эрур хароб ҳоли».

Маҳваш чу эшитти бу фасона,
Ўти бир эди минг ўлди ёна.

Умри кемаси ваҳалға ботди,
Кўнглини ўлумга қўйди, ётти.

Қилмон яна, эй табиб, парҳез,
Дардим ўти дам-бадам бўлур тез.

Шарбатдин эрур ичимда тоби,
Бергил илигимга шарбат оби!

XXXV

Хазон ели боғ зеболари ҳаёти шамъин ўчурганда Лайли ҳаёти баҳорининг гулларини ажал хазони тундбоди кўкка совуруб, Мажнуннинг доғи булбули руҳи бадан қафасин гулбун узра ташлаб, ул ҳаволанғон гул барги сўнгинча ҳаво тутқони1

Чун етти хазон елининг оҳи,
Бўстон чиройини қилди коҳи.

Япроқ юзи бўлди барча сориғ,
Ойин магар ўлди сориғ оғриғ.

Ҳар баргки хаставор ётти,
Ер бистарида оёғ узотти.

Гўё тубида узун сабоғи,
Бўлди узун айлаган оёғи.

Ел ўйла етишти маҳражондин
Ким, барг кўтарди меҳр жондин2.

Титратмага қўйди юз шажар ҳам,
Уй кунжига чекти юк самар ҳам.

Сарсар солибон чаманға торож
Бўстон элин айлади яланғоч.

Ул ўтки чинор ичига тушти,
Гардунға шарораси ёвушти.

Бўстон тифли топиб бу ҳийла,
Ул ўт била куйдуруб фатила.

Ел баргин учурса боғ сори,
Гулрез тўкуб бори чинори.

Гард айлади боғни шабистон,
Яфроғ ани қилди кавкабистон.

Бу турфаки юз туман кавокиб,
Туфроқ сори бўлди барча ғориб.

Бир кўзгу ҳар ахтари хужаста,
Зоҳир қилибон сабоғи даста.

Ўз кўргузмай не келса ўтру,
Ул навъки олтун ўлса кўзгу.

Сориғ варақ ол обкашдин,
Ошиқ юзи ашки лаълвашдин.

Ул ашк чекиб бу юзда хатлар,
Қатра киби ҳар сори нуқатлар.

Ҳар барги шажарға номаи марг
Нуқталари янглиғ айрилиб барг.

Ел сув уза барги асфарафшон,
Мови варақи ясаб зарафшон3.

Йўқ, йўқки, оқар сув тиғи софи,
Олтундин ўлуб онинг ғилофи.

Алвон била ток барги раъно,
Раъно каф аро нигору ҳинно.

Ул фасл кетибки гулда сунбул,
Очқай гулгун юз узра кокул.

Лола кафига хизоб бергай,
Зулфиға бинафша тоб бергай.

Бир вақт етибки тунд сарсар
Ёпқай сув ҳарири узра мармар.

Гул сўгини боғ тоза этгай,
Гардун уза ел хуруши етгай.

Булбул топмай ўзин азосиз,
Бўлғай пари бўйниға қаро кийз.

Чун етти бу навъ рўзгори,    
Учради хазонға навбаҳори.

Гулшанға хазон бўлуб ситезон,
Ашжориға солди барг резон.

Гулбаргини қилди ер уза паст,
Нахлин қора ерга қилди ҳамдаст.

Ҳам лоласин этти заъфарони,
Ҳам қилди баҳорини хазони.

Чун солди хазон совурди ҳарён,
Гул баргларин учурди ҳарён.

Лайлиғаким эрди ҳусн боғи,
Жаннат гули бошидин аёғи.

Ул заъф насими тез бўлди,
Бўстониға баргрез бўлди.

Очилди каманд зулфидин тоб,
Жонлар бўйинидин олди қуллоб.

Ҳусни шаҳин этти заъф ношод,
Тутқунларин очиб этти озод.

Озодлар ўлди тез рафтор,
Тек қолди ҳамонда бир гирифтор.

Қошлари икки қулочин очиб,
Бўлди кўзи уйларига ҳожиб.

Яъники ҳам анда кирмасун ноз,
Ҳам бўлмасун ул улусқа танноз.

Қон ёш этти гулини тоза,
Машшотаи марг урди ғоза.

Яъни чу ишқ айирса жондин,
Чиққунгдур сурхрў жаҳондин».

Хай сайлидин ул рухи арақнок,
Куб   ғозау  нилу   вусмадин пок.

Яъни итуруб хазонда боғи,
Гул бирла бинафша, сабза доғи.

Шаҳди лаби тобдин қурушти,
Йўқ, йўқ бири-бирига ёпушти.

Яъни лабин этти нуктадин банд,
Бўлди учуғ анда муҳр монанд.

Чоҳи зақан оғзин очти дилхоҳ,
Нилин холи кабутари чоҳ4.

Яъни бу кабутар ўлгусидур,
Туфроғ ила чу кўмулгусидур.

Епти чу етишти бўйла банди,
Гул узра бинафшагун паранди.

Яъни уёқурда меҳри дилкаш,
Юзида бинафш абр эрур хуш.

Бу ҳолда нозанин мусофир,
Қилди сакароти мавт5 зоҳир.

Жазм эттики кетмаги керакдур.
Жон таркини этмаги керакдур.

Хилват талаб айлабон замоне,
Эл касратидин топиб амоне.

Ўз олиға истабон аносин,
Арз этти нуҳуфта можаросин:

«Кей жонинг ўлуб менинг маконим
Ким, жонинга садқа хаста жоним.

Ранжимни   ўзунтта  олдинг   асру,
Дарду   аламимға   қолдинг   асру.

Минг йил ҳам агар тирик бўлойин,
Узрунгни не тил била қўлойин?

Хоссаки гулум хазонға тушти,
Дай ели бу гулистонға тушти.

Бедод сипеҳр қилди ноёб.
Боғимда гулу гулум аро об.

Сарвимға ажиб сурат ўлди
Ким, тарки чаман зарурат ўлди.

Ҳар ҳол ила кетмагим етибдур,
Бу боғда бўлмоғим кетибдур.

Бу дамки эрур маҳалли падруд,
Қиссамни яшурмоғимда йўқ суд.

Сен билдингу айладинг мадоро,
Мен эмди қилурмен ошкоро:

Бу лаҳзки топшуруб вадиат,
Туфроғ сори айлагум азимат.

Десамки азоға қилма кўп майл,
Ҳар сори оқизма ашкдин сайл.

Юз   қилма   тапонча  бирла   мажруҳ,
Бедод ила ранжа айлама руҳ.

Ер тутмағуси бу сўз билурмен,
Бир ўзга васиятинг қилурмен.

Ким, тутма бу сўг аро азо кўп,
Кийдурма узоринга қаро кўп.

То мумкин ўзунгга сабр ёр эт,
Таскину шикеб ихтиёр эт.

Тенгри санга сабр ёр қилсун,
Хайлинг уза пойдор қилсун.

Гул борса чаманға бўлмасун дард,
Кун ботса фалакка етмасун гард»6.

Кўп бўйла дуолар айлаб они,
Фош айлади нуктаи ниҳони

Ким, «Бўлса, бу мотам ошкоро,
Фаҳм этгуси аҳли кўҳу саҳро.

Шак   йўқки   менинг   ғариби   зорим,
Ғам шомида   тийра   рўзгорим,

Жисмида ҳаёт ёдим ўлғон,
Ўлмаклиги хайрбодим ўлғон,

Гар дашт уза сайр этар сабодек,
Гар тоғ аро чирманур садодек;

Бу сўз қулоғиға етгусидур,
Бу ҳодисани эшитгусидир.

Юмкинки қачон бу зор эшитгач,
Бу қиссаи жонгудоз эшитгач,

Руҳум сори руҳи истабон йўл
Ўз қолибин айлагай тиҳи ул7.

Ё улки буён азимат этгай,
Умрум, кунидек бошимға ётгай.

Ўздин кеториб фироқ жаврин,
Кўргузгай улусға ишқ таврин.

Туфроғима туфроғини қотғай,
Руҳини менинг сори узотғай.

Жонсиз бўлубон тани низори,
Туфроғ уза ётса жисми зори.

Зинҳорки айлаб эҳтиромин,
Ёнимда ясоғасен мақомин.

Ул жисми шариф худ эрур пок,
Ёшинг била  ҳам  юсанг эмас бок.

Қўй кинау лутфу меҳр фан қил,
Жон пардасидин анга кафан қил.

Чирма мени доғи ул кафанға,
Бир жинс кафан ики баданға.

Фарзанддек айлаб анга асбоб,
Фарзандинг ила қил они ҳамхоб.

Чун руҳ ила руҳ топти пайванд.
Бир маҳд аро ётқур икки фарзанд».

Юмди тугатиб аносиға сўз,
Ҳам сўздину ҳам аносидин кўз.

Жонинг Мажнун сўзида берди
Ҳаргиз Лайли дегил йўқ эрди.

Чун кўрди аноси бу қаро кун,
Чекти бу қаро кун ичра бир ун.

Ким,   бағри сипеҳрнинг тешилди,
Ул нола ўқи гузора қилди.

Эврулди бошиға дилрабонинг,
Андоқки ажал бошиға онинг.

Кўз қўйди тобони узра йиғлаб,
Уйғотғали кирпики қичиғлаб.

Яъни:   «Эмас   уйқу   вақти   кўз   оч,
Хандон чекибон аёғни сўз оч».

Гаҳ қўйниға тортибон қўлин чуст,
Титраб   йиғлаб   қучар   эди   руст.

Яъни анга уйқу ҳаддин ортиб,
Уйғотмоқ учун қўлини тортиб,

Ошуфта сочин гаҳи қилиб жамъ,
Ул   тийра   тун   ичра   кўргузуб   шамъ.

Яъни: «Кеча қолмади қаронғу,
Кўз очки муносиб эрмас уйқу».

Гаҳ оразиға юзин тегурди,
Рухсориға ашкдин су урди.

Яъни су тегиб юзига ногоҳ,
Сескангай ўз уйқусидин ул моҳ.

Кўп урди бу навъ печ ила тоб,
Кўз очмади маҳваши гаронхоб.

Уйғонмоғидин чу бўлди навмед,
Тушти қуёшиға шоми жовид.

Оқ сочини ёйди навҳа тузди,
Ҳар нечаки урди борин узди.

Оҳидин этиб жаҳонни маҳрур.
Таскинига сепар эрди кофур.

Кўксини яқодек этти пора
Ким, кўнглидин урди ўт шарора.

Андоқки яқони субҳ этиб чок,
Чеккай шарарини меҳри афлок.

Тирноғларин чу юзга қўйди,
Тирноғ, тирноғча ерлар ўйди.

Ўйғонлар ичиндаким сизиб қон,
Кўз чашмаларидек оқизиб қон.

Деб наҳва била бу тортибон вой
Ким, «Не оғир уйқудур бўтам ҳой?

Кўз очки эрур ҳавойи равшан,
Қизларға эрур ҳавойи гулшан.

Бориға тавофи боғ майли,
Мавқуфки майл этарму Лайли.

Юз зевару дур тоқибдурурлар
Йўлунгға сенинг боқибдурурлар.

Марғулаи сунбулунг очойин8,
Оламға абиридин сочойин.

Зоҳир қилайин юғонда они,
Зулмат аро оби зиндагони.

Очқонда ани тарарда қўллар,
Зулматда қилай падид йўллар.

Ўрмак очилурнинг ўлса дафъи,
Ганжинг уза ташлай икки афъи9.

Афъи неки анбарин таноби,
Боғларға кўнгуллар анда тоби,

Вусмадин этай қошингни ранггин,
Кўз туки қиличиға яшил қин.

Кўзунгга савод сурма тортай,
Эл кўзига даҳрни қарортай.

Гулгуна чекарга қилсам оҳанг,
Зам айлай анга бу чеҳрадин ранг.

Ҳар сори узоринга чекиб нил,
Ёмон кўз учун ани қилай мил.

Шаҳди лабинг остида қўяй хол,
Ул нуқта   кибики   ёзсалар «бол».

Холи қўяйин юзунгга ёна,
Бўстон афрўзи ичра дона10.

Сочинг қилай ўйла миъжар11 оро,
Ҳам анда ниҳон, ҳам ошкоро.

Эгнингга солай либоси гулранг
Ким, рангги хирадни айлагай данг.

Ясаб сени офати замона,
Гулшан сори айлайин равона.

Қизлар била ул тараф хиром эт,
Дин аҳлиға зуҳдни ҳаром эт.

Мажнун дағи интизор тортар,
Боғ ичра фиғони зор тортар.

Сен кеч бориб ул батанг келса,
Истаб сени бедаранг келса.

Сўз айтса не қилай хитобин?
Сўрса сени не берай жавобин?

Ҳам мени, ҳам они зор қилма,
Андин мени шармсор қилма».

Ул бўйла қилиб жаҳонни тийра,
Оҳи била осмонни тийра.

Ташқори ато яланг қилиб бош,
Йртиб яко, кўксига уруб тош.

Ялғуз ато йўқки қавму хайли,
Тортиб бу азода войи-вайли.

Лайлиға солиб бу ҳол тақдир,
Мажнун сўзин айлай эмди тақрир:

Етмиш эди ул қубур ичинда,
Урён аҳли нушур ичинда.

Гўристон ичра жони поки,
Гўр аҳли киби вужуди хоки.

Лайлиға чу бўлди нотавонлиғ,
Йиқти ани доғи хаста жонлиғ.

Маъшуқ чу дарднок бўлди,
Ошиқни не де ҳалок бўлди.

Онинг била барча ҳол бирла,
Гаҳ туш била, гаҳ хаёл бирла.

Гаҳ пок замиру, гоҳ ҳотиф,
Дилдоридин   айлаб   они   воқиф.

Ул кунга дегинчаким париваш
Бўлди ажал илгидин қадаҳкаш.

Девонада эрди печ ила тоб.
Титраб кўнгли нечукки сиймоб

Ким, етти қулоғиға хуруше,
Айтур эди бу хабар суруше:

«Кей дарду бало сипоҳига шоҳ!
Ишқ аҳли қошингда хоки даргоҳ!

Ҳам кишвари дард қаҳрамони,
Ҳам зумраи ишқ ҳукмрони.

Ишқ аҳлиға қуллуғунг ҳавасдур,
Қўпқилки ётурға вақт эмасдур.

Ким, тушти хазонға тоза боғинг,
Тонг елига учради чароғинг.

Булбуллуғунг ўлса айла парвоз,
Парвоналиғингни қилғил оғоз!

Ер ўлди сафар ишига машъуф,
Ҳамраҳғадурур  валек   мавқуф.

Ҳамраҳлиғинг айлагунгму зоҳир,
Ё бўлсунму ул ой мусофир?»

Девона чу билдиким недур ҳол,
Гарчи тани эрди заъфдин нол.

Қоплон киби секриди ётоғдин,
Ё ўйлаки кўк ғазоли тоғдин.

Юз урди қабила сори ҳоли,
Оғзида тараннуми висоли.

Жон қўлға тутуб нисорлиққа,
Секриб ўзи жонсипорлиққа.

Ҳам ашки нишот анга ёғиндек,
Ҳам пўяда секриди чоқиндек.

Меҳри ўти ёритуб жаҳонни,
Бал меҳр киби тутуб жаҳонни.

Не кўнглида қатлдин ҳароси,
Не душманидин ичинда поси.

Эл ваҳм қилиб салобатидин,
Баъзи даду дом офатидин.

Урди Лайли эшигига гом,
Дадлар тутубон йироқроқ ором.

Хайл ичра шукуҳидин таваҳҳум,
Андоқки   қилиб   илик-аёғ   гум.

Чун етти ул остонға боши,
Кирди уй ичига бетоҳоши.

Лайли қилибон сафарға ният,
Айларда аносиға васият.

Ҳар нуктаки айлабон гузориш,
Мажнунни қилур эди сипориш.

Ким, кирди уй ичра ёри жони,
Йўқ, йўқки рафиқи жовидони,

Бир-бирга назар кушод топти.
Ҳам бу ва ҳам ул мурод топти.

Жонониға ул фидо қилиб жон,
Бу жон берибон нечукки жонон.

Ул азм этти чу топти йўлдош,
Бу олмади йўлидин анинг бош.

Эл кирди уй ичра бешумора,
Мажнун сори қилдилар назора.

Жисми ётиб эрди ерга мақрун,
Лайли била бормиш эрди Мажнун.

Ҳайрат қилиб ул қабилани лол
Ким, топти вуқуъ бўлмоғон ҳол.

Айлаб бори элни ишқ поки,
Ишқ ичра бу ўлмаги ҳалоки.

Чун таъзият ўтин эттилар паст,
Бу турфа ҳадис ўтти пайваст.

Ким, дафн иши бордурур зарурат,
Ул тутқусидур не навъ сурат.

Бори дедилар: «Бу икки ғамнок,
Ҳар шойибаи фасоддин пок.

Ким, умрларида ишқи қотил,
Қилмай нафасе аларни хушдил.

Ҳажр ичра тўюб рамида жондин,
Армон била бордилар жаҳондин

Чун руҳлариғадур ниҳони,
Жаннатда висоли жовидони.

Нетгай қўшулуб ики бадан ҳам,
Гўр ўлса аларға бир кафан ҳам.

Васл ўлди чу руҳларға ҳосил,
Туфроққа туфроқ ўлса восил».

Ҳам шўх васиятин қилиб ёд,
Барча   бу  фасонадин   бўлуб  шод.

Айлаб не кераклик ўлса мавжуд,
Маййитни ясаб нечукки маъҳуд12.

Бир наъшқа солдилар иковни,
Жонсиз келину, ўлук куёвнн.

Кирди ики жисм бир кафанға, йўқ,
Йўқ, ики руҳ бир баданға.

Бир наъш ила ул ики дилором,
Андоқ эдиким ду дона бодом.

Йўқ, йўқ, дема они икки дона,
Ул дона эмас эди дугона.

Дугонағаким ики бадандур,
Ҳар   бириға   бошқа   бир   кафандур.

Бир дона эди вале ики жузв,
Бир-бирига   уйла  муттасил узв.

Ким, шиддати ваҳдати висоли,
Бермай анга иккилик мажоли.

Донадек ўлуб икки бадан бир,
Дона қобуғи киби кафан бир.

Алқисса ул икки ёри жони,
Топқоч бу висоли жовидони.

Наъш узра ёпиб ҳариру дебо,
Ранги хушу, нақши доғи зебо.

Бош устига элтмак қилиб фан,
Ул  ергачаким бор   эрди мадфан.

Тобут ила икки дилрабони,
Мадфан ичига кириб ниҳони.

Еткурдилар ўз нишонасиға,
Туфроқ ғарибхонасиға.

Туфроққа қўюб аларни  ҳайҳот,
Чун тийра уй эрди чиқтилар бот.

Ёшурди чу ою кун юзин абр,
Чун гўр бир эрди, бўлди бир қабр.

Ишқ аҳлиға ўчти шамъи уммед
Ким, ер қуйи ботти ою хуршед.

Не ишқ элига шоҳ қолди,
Не ҳусн авжида моҳ қолди.

Лайли атоси аноси бирла,
Хайли дағи ақрабоси бирла.

Ҳар кун ики вақт эди йиғилмоқ,
Ул қабр бошида навҳа қилмоқ.

Бир-бир берди мурури айём13,
Туфроққа аларға доғи ором.

Эй навҳагар, айла навҳа бунёд
Ким, умр биноси келди барбод.

Гар бўлди ул икки ёр озим,
Не мен қолғуму, не дилнавозим!

XXXVI

Ишқ таърифидаким, айнининг нурлиғ тоби туфроғни «айн» қилур ва шинининг шароралиғ шуъласи кўнгуллар хайлиға шайн солур ва қофининг гаронсанг тоғи ҳар кимга юкланса нобуд этар ва нуқталарининг тоза доғи ҳар чок кўнгулга тушса лоланинг беш баргидек қонға бўяр1

Э ишқ, ғариб кимиёсен,
Бал ойинаи жаҳоннамосен.

Ҳам зотинга дарж кимиёлиқ
Ҳам онинаи жаҳоннамолиқ.

Буким сангадур бу иккидин зот,
Бир-бир   қилайин   икисин   исбот.

Қилдим эса кимиё хитобинг,
Андин ҳам эрур бийик жанобинг.

Берди анга бу натижа гардун,
Ким мисга етишса қилғай олтун.

Инсонники халқ қилди  халлоқ,
Йўқ тийнат анга бағайри туфроқ.

Сенким анга ошнолик эттинг,
 Туфроққа кимиёлиғ эттинг.

Олтун қилдинг узорин онинг
Балким тани токсорин онинг.

Бу навъ ила доғи қилмадинг бас,
Ҳажр ўтиға солдинг ўйлаким хас.

Ул  ўтда   чу  иҳтизоз топти
Андоқки керак гудоз топти2.

Ҳар ғашлиғдинки эрди ноқис,
Бўлди бу гудоз бирла холис.

Ҳам олтун ўлуб бу пайкари хок,
Ҳам ўлди бу навъ холису пок.

Чун холису поку беғаш ўлди,
Олтун неки кимиёваш ўлди.

Гарчи ситаму жафо қилурсен,
Туфроғни кимиё қилурсен.

Иккинчи   дедим   ёруғсен   асру,
Андоқки жаҳоннамой кўзгу.

Мунда доғи топилур тафовут,
Ким очса назар билур тафовут.

Ул ойинаким Скандар3 этти,
Пўлоддин ўйла пайкар этти,

Ким, Рум аро чёкиб манори,
Боқтурди ани Фаранг4 сори.

Чун берди жамолиға кушойиш
Кўргузди Фарангдин намойиш.

Топқоч ани бу сифат зиёлиқ,
Тоқти отиға жаҳоннамолиқ.

Бу навъки ул демиш эмасдур,
Менким не дедим ҳамону басдур.

Хуршеди жаҳонкушой сен-сен.
Миръоти жаҳоннамой сен-сен,

Ким қилди санга назарни равшан,
Кўрди еру кўкдагин муайян.

Чун боққали ихтиёр топти,
Ҳар сорики боқти ёр топти.

Ҳам нақши вужудин этти фони
Ҳам топти бақойи жовидони.

Бу ишқки бахти комрондин
Холи бўлмай замони ондин.

Гарчи ики навъ ўтти рози,
Аввалғини англағил мажози5

Ким, дарду гудозу сўз бирла,
Юз шуълаи жонфурўз бирла.

Чун айлади покликка мавсуф,
Ул навъ қилур бировга машъуф,

Ким   ишқ   аро фироқ  ила   дард,
Ўзлукдин этар тамом ани фард.

Бил ўнграғи ишқни ҳақиқий
Ким, давлат эрур анинг рафиқи.

Аввалғи вужудин этса зойил,
Чун бўлса икинчисига мойил.

Йўқ йўқки икинчи они чекса,
Кўнглига висол тухмин экса,

Ул навъ кетурса турктози6
Ким, қолмаса сурати мажози,

Мазҳардин кўрмайин нишони,
Мазҳарда ўзини топса фони,

Мақсуд будур, ҳаётдин бу,
Бал хилқати коинотдин бу.

Мажнунға бири  бўлуб  мусаллам,
Баҳра топти икинчидин ҳам.

Эрмас эди ўзидин бу ишлар
Бал   ишқдин   эрди   ул   кашишлар.

Ҳаркимгаки ишқ юз кетурса,
Ё машъали шавқ шуъла урса,

Тоғ эрсаки сув қилур вужудин,
Нобуд этар набуду будин

Тур узра тажалли айлагач фош,
Чайқалди сув янглиғ ул қатиғ тош

Бу шуъла кўнгулга тушса кори,
Куймакда анинг не ихтиёри.

Бу ўт не кишига бўлса рўзи,
Куйдурса не тонг жаҳонни сўзи.

Ишқ ичраки жисми тўлғонур бил,
Ул навъдурурки ўт уза қил.

Тонг йўқ бу ўт этса ашк аро ғарқ,
Ёмғур ёғар андаким тушар барқ.

Гар ашк бу ўтни айламас кам,
Ёмғур сувидин чоқинға не ғам?

Ким зарқу риёву шўр бирла,
Ошиқ этар ўзни зўр бирла,

Ишқи ўти бўлмас элга жозиб,
Андоқки, зиёда субҳи козиб7.

Рангин кўпалак эрур дилафрўз
Парвона киби эмас жигарсўз.

Ошиқ дема кимни кўрсанг асфар
Ким   бўлмади   заъфарон муасфар,

Бежазб сариғ эрур риёлиқ,
Самғ айлай олурму каҳраболиқ.

Сафратда нечаки қилса тавбиҳ,
Олтун била тенг бўлурму зирних8.

Ҳар оҳки шайдға ёзуқдур,
Не иссиғ ул оҳу, не совуғдур,

Ошиқ совуғ оҳ чекса ногоҳ,
Оламға солур ўт ул совуқ оҳ.

Чун урди хазон ели совуқ дам,
Ёпроқни   қурутди, чўркади  ҳам.

Бедард кишики ашк тўккай,
Ул қатрадурурки мушк тўккай.

Сўз аҳли эрур тўкар замон ёш,
Бир шамъки ашкин этса дурпош.

Ишқ ўлди кишига боиси дард,
Қилмоқ ики кавн фикридин фард.

Парвонани ишқ этмаса маст,
Урғайму ўзини ўтқа пайваст?

Ул дамки   куярда   кечти   жондин,
Не фикри анинг ики жаҳондин?

Телба ўзин ўтқа солса ногоҳ,
Кавнайн ишидин қачондур огоҳ.

Ўт секриса тифл эмас хабардор,
Ким   ҳирқатида  не   навъ   асар  бор?

Кўрган киши ўт кўрар забона,
Куйган киши кўргузур нишона,

Ким ишқ насибидур азалдин,
Ул ишқ эрур барий9 халалдин.

Парвонада холлиқ қаноти,
Ишқ ўтидин ўлди доғ зоти.

Бу доғдин ибтидойи аҳвол,
Ишқ этмади они фориғулбол10.

Бу ишқ ўтиға давому бўлғай?
Ҳар ким тиласа равому бўлғай?

Ёраб,   мени  дардманди маҳжур,
Ким ишқ ўти жоним этти маҳрур.

Бу ўтдин кўнглум этма маҳзун,
Бал шавқини қил дамодам афзун.

Ҳам ахгаридин таним қурутқил,
Ҳам шуъласидин кўзум ёрутқил.

Оҳимники дудидин нишон эт,
Ул дуд ила кўз ёшим равон эт.

Кўнглум қушиким самандар ойин,
Оташкадасида топти таскин,

Сочқил шараридин анга дона,
Бер ҳемаси узра ошёна.   

Ул дона била тўқ айла они,
Бу шуъла аро йўқ айла они.

Ёқ муғбача шуълаи мажуси
Ким, дуди ғамимдур обнуси11.

Яъники муғона соғаринг ол,
Бир соғар ила ичимга ўт сол!

XXXVII

Шаҳзодаи сипеҳр жаноб ва сипеҳри хуршед интисоб, яъни Султон Увайс Баҳодир мадҳида сўз интиҳоси ва насойиҳ бисотида кўп лаъл ва дурри макнун ва мавоиз хонида фавоқиҳ ва ниами гуно-гун ул ҳазратқа қулоққа олмоқ ва оғзига солмоқнинг салоси1

Эй соқийи давр! Бир қадаҳ тут,
Ҳузн аҳлиға соғари фараҳ тут.

Аввал қадаҳингни айла гардун,
Қуйғил анга бодаи шафақгун.

Чун бўлди лаболаб ул пиёла,
Қил   они   менинг   сори ҳавола.

Кўргач ани ҳушдин боройин,
Бир дам била они сипқоройин.

Ким, топмасун ул сипеҳри соғар,
Атрофида қатрадин бир ахтар.

То сўзда фалак нишонлиғ айлай,
Ахтар киби дурфишонлиғ айлай.

Топқач дури баҳру лаъли кони,
 Шаҳзода нисори айлай они.

Шаҳзодаи маъдалатшиор ул,
Етти ато шоҳу шаҳриёр ул2.

Султони замон, Увайс ул шоҳ3
Ким, чарх анга келди хоки даргоҳ.

Зотиға сиришта иззу тамкин,
Ҳам лутф ишида чуст ҳам кин.

Кин андаки, бўлса разм чоғи,
Лутф андаки, ичса базм аёғи.

Базм ичра демайки барча авқот,
 Махлуқ анга лутфи маҳздин зот.

Зотида ҳаё била адаб ҳам.
Ул навъки амму холу аб ҳам4.

Табъида сахо била шужоат
Даҳр этса не тонг анга итоат.

Васфида неча дейилса маъни,
Гардунни бийик демак, не яъни.

Ҳам ақл ила будурур мувофиқ
Ким, улки сўз ичра бўлса содиқ,

Сафҳа уза килк этиб равона,
Ёзғай неча панди мушфиқона.

Эй гулшани мулк сарви нози!
Қай нозки, сарви сарфарози!

Бу бир неча сўз қулоққа олғил,
Балким неча дур  қулоққа  солғил.

Билким не жаҳондадур вафое
Не умр биносиға бақое.

Ҳам сув узадур жаҳон қарори,
Ҳам ел била умрнинг мадори.

Ким, тупроғу сувға шод бўлғай,
Елга қачон эътимод бўлғай?

Юз йил киши гар жаҳонда шаҳдур,
Йўқ эрса гадойи хонақаҳдур.

Марг аждари чун оғиз очар кенг,
Ютмоққа шаҳу гадо эрур тенг.

Гар айш аро сен ва гар ғаму дард,
Ҳақ ёдидин  ўлма  бир  замон фард.

Ҳам қаҳриға боқу тарсгор ўл,
Ҳам раҳматидин умедвор ўл!

Шаҳлар десанг ўлғай олинга паст,
Паст ўл дарвешларға пайваст.

Топсанг неча шаҳлар узра шаҳлиқ
Фақр аҳлиға айла хокираҳлиқ!

Бўл банда ато-аноға яксон
Ким, ҳақ деди волидайн эҳсон5.

Қуллуқларин айла расму одат,
Кавнайн   аро  бил   муни   саодат.

Давлат талаб айласанг худодин,
Бош тортма шаръи Мустафодин6.

Жаннатқа  борурға   истасанг йўл,
Бу жода бирла мустақим ўл.

Нафс айласа фисқ ила табаҳкор,
Ҳақ оллида ўзни бил гунаҳкор.

Чекса гунаҳ ўти шуъла пайваст,
Қил они надомат ашкидин паст.

Тоат қилу кўзга илма они,
Кўрмак била ҳеч қилма они.

Тоатқа риёни айласанг зам,
Соғинмағил они фисқдин кам.

Журмеки ёнидадур надомат,
Ул келди нажотдин аломат.

Ким чекса қадаҳ ниёз бирла,
Хушроқки риё намоз бирла.

Чун тенгрига зоҳир ўлди тоат,
Ҳам шаръ тариқиға итоат,

Андин сўнг шоҳ хизматин қил,
Ул зилли илоҳ7 хизматин қил.

Топсанг қаю ишта муддаосин,
Саъй айлаю ҳосил эт ризосин.

Шоҳики атонг анга ағодур,
Ул санга ағодуру атодур.

Бу икки атоға қил ўғуллуқ
Йўқ-йўқки, бу икки шаҳға қуллуқ.

Бу навъ ики жаҳон худованд
Ким,   сен бўлдунг   аларға   фарзанд.

Ўздин икисини айла хушнуд
Ким, дуняю охиратдадур суд.

Қул бўлсанг аларға шоҳсен-сен,
Доройи жаҳонпаноҳсен-сен.

Бўлса биридин ризо бағоят,
Етса яна биридин иноят.

Ким,   бир кишварға  ҳукм  сурсанг,
Иқболу шукуҳ кўсин урсанг,

Зинҳорки зулм риштасин уз,
Инсоф ила адл қасрини туз.

Мулк аҳлиға меҳрибонлиқ айла,
Андоқ рамаға шубонлиқ айла.

Ким бўрилик этса қовла они,
Ул ер ити бирла овла они.

Бедоди етар замонда асра
Қўйни бўридин амонда асра!

Мазлумға золим этса бедод,
Додин бериб айла хотирин шод.

Мақсудини айлай олмаса арз,
Такрор ила сўрамоғини бил фарз.

Лутф айла ани сўрарда ойин,
Қим топқай изтироби таскин.

Таскин била  англа ҳалотини,
Адл айлабон ол малолатини.

Не зулм қилурға элни қотқил,
Не зулм қўлин ўзунг узотқил.

Қассобдин ўйға rap хўришдур,  
Ултургали они парваришдур.

Уйға не асиғ қилур бу парвор,
Ким, ўлсау биҳи  келса харвор8.

Эл молин ўзунгга мол билгил,
Хайлин ўзунга аёл билгил.

Яъни нечук асралур аёлинг,
Маҳфуз нечукки турса молинг.

Андоқ бори эл аёлин асра,
Ўғридин амонда молин асра.

Бедодға борса халқ моли,
Маҳшар   куни   шаҳғадур   саволи.

Гар шаҳрда истасанг раёсат,
Саҳрода анингдек эт сиёсат,

Ким дағдаға топмағай муҳожир,
Хоҳи гузарию, хоҳ тожир.

Тожирғаки даст топти раҳзан
Ногаҳдур анинг ёнида каҳзан.

Бу турфаки ҳар не қолса андин
Чун шаҳрға етти бийм жондин,

Тамғочи этиб бошиға жавлон,
Ҳардам тилагай закоти ҳавлон9.

Мундоқ   нималардин   эҳтиёт  эт,
Чун нафъини топтинг инбисот эт.

Ҳар фиск хаёли қилса хотир,
Тенгрини бошингда англа ҳозир.

Нафсингға не зулм бўлса мақсуд
 Шаҳни илайингда англа мавжуд.

То барча ишинг дегандек ўлғай,
Кўнглунг нечук истагандек ўлғай,

Дунёда ишинг бутуб камоҳи,
Уқбода ҳам ўлмағай табоҳи.

Дин жонибидин етиб кушодинг,
Етгай ики даҳр аро видодинг.

Соқий, қадаҳики шаҳзода,
Тутқай манга ул қадаҳда бода.

Ложуръа10  бурун ўзи  сумургай,
Ул навъ манга дағи ичургай.

XXXVIII

Бу дард навҳаси итмомининг тараннуми ва бу ҳасрат номаси ихтитомининг такаллуми ва тартиби авзоининг фасонасин тузмоқ ва тақсими атворининг таронасин кўргузмоқ ва савху хато арқомиға эътироф варзиш этиб ҳакдин ул бобда талаби омирзиш қилмоқ1

Юз шукрки бу фасонаи дард,
Ҳар лафзида юз нишонаи дард.

Жон пардаларидин анда авроқ,
Жондин бериб ул варақни ушшоқ.

Ёзғонда мидоди кўз қароси,
Ёзғон қора қайғу можароси.

Ҳар ёзғон алиф келиб нишонда,
Бир   кесган   алиф   нишони   онда.

Нуқта   асари   ниҳон   тикондин
Йўқким, қора солмоғон тугондин.

Ҳар доли анинг қади хамида,
Дард икки ёнида орамида.

Айни нечаким назарға келган,
Ул наълки ҳажр аро кесилган.

Сўз   бошлари   ичра ҳарф   бар   ҳарф,
Бу қондин ўлуб ёзарда шингарф.

Сафҳа   юзи   дард   жилвагоҳи,
Мистар хати ҳажр шоҳроҳи2.

Андуҳ сипоҳиға тушуб шўр,
Жон мулкин олурға келтуруб зўр.

Ҳар сатр келиб ясоли анда,
Пархош элидин мисоли анда.

Йўқким, бори меҳнату ғам аҳли,
Ғам дашти ичинда мотам аҳли.

Мажнун ғамидин бори азолиқ,
Лайли ўлуми учун қаролиқ.

Яъни бу сифат фироқнома,
Бўлди манга қатрарез хома.

Сўгин нечаким узоттим охир,
Йиғлай-йиғлай   тугаттим   охир,

Эй боди сабо, қарор тутма,
Тинмоқни мизожинга ёвутма.

Кез кишвару, тоғу, дашту, води,
Етмай қўйма жаҳон саводи.

Ишқ аҳлиға даҳр аро нидо қил,
Бу қисса туганганин адо қил!

Ҳар қайдаки бўлса беқароре
Оворау тийра рўзгоре,

Барча бу тараф азимат этсун,
Тинмай нафасе қошимға етсун.

Кирсун бу саводи аъзам ичра,
Кезсун бу билоди мотам ичра.

Бу хиттаки ишқ кишваридур,
Саргаштаи меҳри ховарийдур.

Ишқ аҳли учун мадорис онда.
Дард  аҳли   тутуб   мажолис   онда.

Ҳар кимдаки бор эса хаёле
Касб этмак ишқ аро камоле,

Бу мадрасада ясай висоқин
Ҳужра аро соз этай яроқин.

Аввал, сабақин  нигориш  айлай,
Ул мадрасада сипориш айлай.

Ким, олиға қўюб ул варақни
Десун биров анга ул сабақни.

Ҳар кимсага улча қобилият,
Кўрсун сабақи ғаму балият.

Бор анда ғизо ғами жигартоб,
Сув ўрнида қатра-қатра хуноб.

Кундуз ўқумоқ бало ҳадисин,
Ишқ ичра юз ибтило ҳадиснн.

Шом ўлса емак чароғ дуди,
Андуҳ ўти бирла доғ дуди.

То ҳар ким иши қилиб баромад,
Ишқ аҳли аро бўлуб саромад.

Мағзи аро тушса ишқ жўши,
Чиқса унидин бало хурўши.

Меҳр ўтиға ўртаниб вужуди,
Ёшурса қуёш юзини дуди.

Оҳи ели туфроғин учурса,
Ашки суви ўтини ўчурса.

Ҳам жисмидин ўлмаса асар ҳеч,
Ҳам кўнглидин ўлмаса хабар ҳеч.

Бу хиттаниким қилиб иморат
Эл кирмагин айладим ишорат.

Ул икки ягонаи замона
Ким, ишқда келдилар ягона.

Чун чиқтилар ушбу хокдондин
Жаннат сари бордилар жаҳондин.

Мунда берибон қарор аларға,
Олий ясадим мазор аларға.

Айвон била тоқ бешумора.
Ул навъки гунбазу манора.

Ул чарх киби рафиъ гунбад
Ким, бўлди алар икковга машҳад.

Қандили ичинда шамъ мастур
Кеча анга баски тўкулуб нур.

Лутф ичра кабутари паридек,
Йўқ-йўқки, ҳарам кабутаридек.

Ожиз бўлуб ул дағи бир ишта,
Азбаски қанот уруб фаришта.

Беишққа анда бор бўлмай
Завқу тараб ошкор бўлмай.

Беишқ кўрунмай анда кўзга
Ҳарён зойир малакдин ўзга.

Бу хайлки тортибон ғаму дард,
Ҳар ким ғами ишқ аро чиқиб фард

Ким, барча тутуб мусаллам они
Ул пардада йўл топиб ниҳони.

Чун бу ҳарам ичра бўлди маҳрам,
Юз файз етиб юзига ҳар дам.

Ёраб ангаким мурод эрур ишқ,
Сармояи эътиқод эрур ишқ.

Бу равза сори кетургил они,
Бу мартабаға етургил они.

Ҳар дам яна завқу ҳол бергил,
Ишқ ичра анга камол бергил.

Ҳам ишқини жовидони айла,
Ҳам ишқда они фони айла.

Нопокки бўлса ишқдин ёт,
Ошиқ қўюб эрса ўзига от.

Қон ёш тўкуб ўйлаким суроҳи3,
Тўфони фасод ичинда роҳи.

Кўргузмак иши йилон киби печ,
Йўқ заҳрдин ўзга кўнглида ҳеч.

Ишқ ичра тутуб ўзини номи,
Мақсуд анга бўлса нафс коми.

Ул ком ила кўнглини овутма,
Бу равза сори ани ёвутма.

Мен хастаки бу рақамни чектим,
Таҳрири учун қаламни чектим.

Ёзмоқта бу ишқи жовидона,
Мақсудум эмас эди фасона.

Мазмуниға бўлди руҳ майли,
Афсона эди анинг туфайли.

Лекин чу рақамға келди мазмун,
Афсона анга либоси мавзун.

Бу эрди ғаразким ул гуруҳе
Ким, сўзда аён қилиб шукуҳе,

Бу нома учун бўлуб рақамкаш,
Сафҳа юзин эттилар мунаққаш.

Гар нукталари жаҳонни тутти,
 Ғавғолари инсу-жонни тутти,

Чун форси эрди нукта шавқи,
Озроқ эди анда турк завқи,

Ул тил била назм бўлди малфуз.
Ким, форси англар ўлди маҳзуз4.

Мен туркча бошлабон ривоят,
Қилдим  бу фасонани  ҳикоят

Ким, шуҳрати чун жаҳонға тўлғай,
Турк элига доғи баҳра бўлғай.

Невчунки букун жаҳонда атрок5.
Кўптур хуштабъу софи идрок.

Гар модда камрак эрса не ғам
Чун завқдур асл ул эмас кам6.

Инсонға эрур камол матлуб,
Андин дағи дарду ҳол матлуб,

Ҳар кимга улум бўлса восил,
Гар дардию ҳоли йўқ не ҳосил?

Ўт солса жаҳон элига Мажнун,
Бир куйгучи бўлғуси Филотун7.

Анқони киши қачон қилур ёд,
Ул лаҳзаки булбул этса фарёд?

Сомиъ неча бўлса дардпарвард.
Афсонада ҳам керакдурур дард.

Эшитгучи бўлса дардпайванд,
Бордур ичи онинг ўтқа монанд.

Қил ўтқа назораким куяр чоғ,
Сув ўчурур они, ёндурур ёғ.

Мен доғи бу майниким сузубмен,
Туркона суруд анга тузубмен.

Эл кўнглига андин ўлғуси жуб
Ким, келди бу навҳанинт мунги кўп.

Мунглуғ мену мунг била паёмим,
Мунглуғ кишилар сўзи каломим.

Шак йўқки қачонки бу ўқулғай,
Ким ўқуса хотири бузулғай.

Кўздин чу оқизса ашк сайли,
Мажнун киби ёд этарда Лайли.

Номамки юзин қаро қилибмен,
Исёну гунаҳ аро қолибмен.

Ул сув етибон юғай қаросин,
Ёзғон бори журм можаросин.

Ёраб,   бу   рақамки   бўлди   марқум,
Ҳар ким ўқумоқдин этса маълум.

Ҳарнеки ўқур таамул этса,
Деган ғаразим  тахайюл этса,

Айб истамак ўлмаса муроди,
Бер борча ҳунар сори кушоди!

Боғла оёғиға ишқ домин,
Қуй бўғзиға дарду шавқ жомин.

Занжири жунунға баста айла,
Бу бандин анга хужаста айла.

Қилсанг ғами ишқ ила ани шод,
Бергил мени доғи кўнглига ёд!

Шояд бу маҳал бир оҳ урғай
Ким, гарди жаройимим учурғай.

Ул ел учуруб тани низорим,
Раҳмат уйида бериб қарорим.

Исёнима афв бўлғай омин.
Ёрабки, бу навъ бўлғай омин.