Топ рейтинг www.uz
МУНДАРИЖА

              I. Эй яхши отинг била сароғоз, Анжомиғаким етар ҳар оғоз
              II. Пастлиғ юзидин муножот ул рафи уд-даражот ҳазратидаким, саносида ақли кулл тили лол, балки ақли кулл тили шикаста мақол келди ва ул бобда маъзиратни унутмоқ ва узр демокдин ўзни маъзур тутмоқ ва ажз ва номуродлиғ кўйига қочмоқ ва гадолиқ ашкин сочмоқ ва «шайан лиллаҳ» овучин очмоқ
              III. Ул рисолат сипеҳрининг қуёши наътидаким, мағриб соридин тулуъ қилиб, Макка авжида камол тутти, балки анвори ашроқи била машриқдин мағрибқача «Кашшамси нисф ун-наҳор» ёрутти ва куфр шомида ислом шамъи ёқти ва жомға яқин уёти
              IV. Ул шоми висолнингким, «Вал-Лайли изо яғшо» ояти бўла олғай шонида саводи ёзилмоғи ва мунунгдек шомда ул мусофири самовийнинг шабгир баланд қилмоғи ва субҳи висол эшиклари юзига очилмоғи ва меҳри мурод топилмоғи
              V. Сўз гавҳари васфидаким, гавҳар сўзи анинг қошида гавҳар олида бир қатра сувдек бўла олғай, бир неча сўз сурмак ва Ганжа ҳакими таърифидаким, ганжи Қорун анинг «Панж ганжи» қошида ганж олида вайронадек кўрунгай — ганжфишонлиқ қилмоқ ва Ҳинд соҳиринингким, Кашмир жодулари анинг олида ип эша олмаслар — анинг гавҳари силкига тортмоқ ва ўз назмининг чурук риштасин ва узук торини ҳам аларға уламоқ
              VI. Валоят сипеҳрининг ахтари жаҳонтоби ва ҳидоят маъданининг гавҳари сероби ва назм авжининг меҳри фалак эҳтишоми ва маоний жомининг ринди софий ошоми, яъни Мавлоно Нуриддин Абдураҳмон Жомий мадҳида нукта сурмак ва анинг дурди жомин сумурмак
              VII. Ул шоҳ мадҳидаким, Чин ва Ҳинд шоҳлари анинг арсаи базмида шатранж шоҳларидек ҳаракатдин муарро ва фалаки фарзинрав пили ҳамул пиллардек остониға рух қўюб саркашликдин мубарродурур ва кўк бўз ашҳаби сипеҳри тездав ва Баҳром қамар ночахи била оти олида бир пиёдарав
              VIII. Хилофат тахтиға зеб ила зайн ва салтанат шахсиға қуррат ул-айн, яъни Султон Бадиуззамон Баҳодир ибн Абулғози Султон Ҳусайн Баҳодирхон халладаллоҳу таоло мулкахумо ва султонаҳумо ва авзаҳа алал-оламина бирраҳумо ва эҳсонаҳумо ҳазратида ниёз арзи
              IX. Ул тун маҳобати таърифидаким, савдойи ишқ аждаҳоси дами ўтининг бухори ва анжуми ул олам сўз ўтининг шарори эрди ва мундоқ тунда хаёл мусофири савдо адҳамиға миниб, ҳарён азм этмак ва ишқнинг юз офатлиқ даштиға етмак ва офат ёғинларидин бало тўфониға қолмоқ ва бало чоқинлари анинг жониға шавқ ва муҳаббат ҳарорати солмак ва ишқ дури шабчароғин ул кеча топмоқ ва ул шаъми ҳидоят била сўз майдони жавлониға чопмоқ ва Лайли хаёли била кўрушмак ва Мажнун савдосиға тушмоқ
              X. Қайснинг адам мажлисидин қутулуб, вужуд маҳдиға тутулғони ва қон ютмоқдин хўриш ва ишқ доясидин парвариш топқони ва ишқ зоти чошнисидин эл кўзига ширин ва дарди азалий ҳароратидин халойиқ назариға исиғ кўрунгони
              XI. Қайснинг хирад мактабида улум авроқин совурғони, яъни Лайли ҳусни гулшанидин заъф хазони канора қилиб, сиҳҳат баҳори насимидин латофат гуллари очилиб, мактаб азми қилғони ва ул гуллардин Қайс кўнгли аёғиға ошиқлиқ тиканлари сончилгони
              XII. Баҳор фарроши нафас-нафас эсган насимлар пувламоки била лола чароғин ёрутқонда ва саҳоб мушаъбиди лаҳза-лаҳза тушган чоқин чушкурмокидин тоғ димоғин қурутқонда ул кўзин ҳусн чароғи ёрутқон ва димоғин ишқ савдоси қурутқонининг гулрухлар била боғ тавфиға азм этгони ва Лайли ҳусни гулининг насими димоғиға етиб бир йўли ўзидин кетгони
              XIII. Қайснинг ҳажр шабистонида шабнаб гулоби юзига сочилғонидин кўзи очилғони ва булбули шабхез била ишқ достонлари адосида нола қилғони ва булбул соясидек туфроққа йиқилғони ва атоси анинг булбулдек фиғонларин эшитиб бошиға етгони ва маҳмил қафасиға солиб олиб кетгони
              XIV. Қайснинг ҳажр шомида андуҳ хайлхонасидин чиқиб, висол қабиласиға азм этгони ва ул қабила ўти била ҳамзабонлиқ ва ити била ҳамдостонлиқ қилиб қабила қироғиға етгони ва Лайли анинг унидин ҳашамдин чиқиб бир-бирин кўргач, ҳам ул ва ҳам бу ўзидин кетгони
              ХV.Қайснинг ғойиб бўлғониға қабила аҳли ҳозир бўлуб елдек тоғ ва водийға етиб, анинг бир қум ичинда бехуд ётқонин назора этиб, ел хошокни элтгандек уйга элтганлари ва анинг ул пари ишқида хирад тариқин унутқони ва мажнунлуққа шуҳрат тутқони
              XVI.    Мажнунни бехабар ошиқлиғидин Лайли атоси хабардор бўлуб, Мажнун атосиға тил синони, балки синон лисони била захми забонлар йиборгони ва ул бу ҳалоҳил заҳрин нўш этиб, сингуруб, Мажнунни салосил ва ағлол била муқайяд қилғони
              XVII.    Мажнуннинг фироқ чоҳида танур ичидаги ўтдек тоби ва ҳажр бандида тузоққа тушган қушдек изтироби ва ҳаким фусунидин жунунининг туғёни ва табиб парҳезидин иситмасининг ғалаёни ва ўз заҳр комлиғиға тўккан талх-талх шўробаси ва бу шўробадин комида аччиғ-аччиғ хунобаси ва жўнгли ўтидин темур банди сув бўлғони ва сувдек саҳро азми қилиб ашки суйидин водийлар тўлғони
              XVIII. Лайлининг сарви хиромони гулшанидин уйга хиром қилғонда Ибн Салом кўнгли қуши ул сарв сори ҳаво қилғони ва ул ҳавода баҳор насими шукуфа яфроғин тўккондек дирампошлиқ қилиб, умед гулбунидин муроди гули очилғони ва ул насим таҳаррукидин сарви гулрух соядек такассур туфроғиға йиқилғони
              XIX.    Ул ғазоли мушкин сайдиға Бани Асад аҳли қасди маълум бўлуб, қуёш заррин ғазоласи мағриб хилватгоҳида сорғориб титраб, шафақ хунобин тўккандек хилват уйда туфроғ ва қон аро изтироб кўргузгони ва фалак золидек аноси ул ишдин воқиф бўлуб, анинг ҳолиға навҳа тузгони
              XX.    Мажнуннинг атоси ани ишқ бодиясидин келтуруб, Каъба тавофиға олиб борғони ва ул муножот баҳонаси била кўнглидаги чирин ёзғони ва дуо қилмоқ таронаси била хотиридаги махфий мақосидин тилидин чиқорғони ва арафот аҳлидин арасот қўпорғони
              XXI.    Мажнуннинг ваҳшатлиғ элдин улфат риштасин узгони ва биёбон ваҳшийлари била унс навосин тузгони ва кийиклар била Навфал ови аро қолғони ва Навфал висол ваъдаси камандин анинг бўйниға солғони ва кийикларни озод қилиб они сайд қилғони ва кўнглин овлағони
              XXII.    Навфалнинг Лайли гавҳарин Мажнун иқди силкига тортар учун гавҳардек сўзлар назм силкига тортиб Лайли атосиға йиборгони ва анинг сўз гавҳарин ушотиб пайванд риштасин узгони ва Навфал сипоҳ чекиб, ул доғи адоват ясолин тузгони ва кин арсасиға от суруб дов тилашгонлари ва фалак мансубаларидин бир-биридин қойим айрилишқонлари ва берк ерлар ҳисор қилиб тушгонлари
              XXIII. Лайли атоси ўз хайлин Навфал сипоҳи қошида забун кўруб, адувга чеккан тиғни ўз жигарига урмоқ истагони, яъни Лайли қонин оқизай дегони ва ул қуёшни Мажнун тушта кўруб, заволини равшан қилғони ва мотамзада тундек Навфал олдида ахтари ашкин оқизғони ва Навфалнинг ўти таркин тутуб ёнмоғи
              XXVI. Мажнуннинг Навфалдан айрилғони ва бодпойин девбоддек суруб, бодия азми қилғони ва Зайдға йўлуқуб аҳволин маълум этгони ва анга етган бедоддин мунунг ҳам кўнглига алам етгони ва анинг истирзоси учун ҳар не борин анга бериб, Лайли ҳашами кўчган ерга кетгони
              XXVII. Қуёш чашмаси саратон макони бўлғондаким, ҳарорат фартидин ҳаво ҳубоб сардобаларида пинҳон ва ўт хоро мусомотида ниҳон бўлурда Мажнуннинг ўтдек изтироб ва ҳаводек шитоб била Лайли ҳашами ўрниға етиб, қўтур итни назора этгони ва ит ошноға ялинғондек ул ошнорўй итга ялинғони ва элдин ҳайратангиз хитоб эшитиб, ваҳшатомиз жавоб бергони ва ул ит қошидин кийиклар суҳбатиға етгони ва анинг мушкин ғазолидин рақами мушкбор еткургони
              XXVI. Лайлининг «лайлат ул-бадр»дек сафҳа баёзида «лайлатул қадр»дек номаси саводин Мажнун ўқуб, оғзи висол шаҳдидин ширин бўлғонда комига занбур ниши сончилғони ва занбур нишидек хома нўгин тез этиб жавобида қоғаз табақини шаҳдолуд қилғони
              XXVII. Мажнуннинг кўз қароси ва кирпик хомаси била жон сафҳасида ёзғон кўнгли шурҳалари шарҳин Лайли ўқуб ишқ иттиҳоди иқтизоси анинг кўнгли жароҳатларин мунунг ҳам кўнглин оғритқони ва анинг талхком бўлғонидин мунунг доғи комин очитқони
              XXVIII. Мажнуннннг атоси девбоддек дашт атрофиға эврулуб ўз девона ниҳодин саргашталикда топмоғи ва жунун дашти қароқчилари ҳар дам анинг ҳуши корвони хайлин савдо синоҳиға асир этгондин ғариб ҳолот мулоҳаза қилғони ва насойиҳ ҳуш доруси била ани лаҳзаи ўзига келтургони ва ўзи била уйига еткургони
              XXIX. Навфалнинг Мажнун қабиласи меҳмонлиғидин уйига боргоч, Мажнун атосиға мизбонлиқ қилғони ва пайванд риштаси ораларида маҳкам бўлуб, меҳмон уйига келгунча Мажнун биёбонға азм қилиб, Лайли шубониға йўлуққони ва шубон итидек лоба қилиб, шубон ани қўйлар аросида яшурғони ва Лайлини кўргач қурбон қўйи била Хўтан жайранининг йиқилмоғи ва ҳар қайсини бир васила била ўз қабилалариға элтмоқлари
              XXX.    Мажнун атоси ўғлини кўп насиҳатлар била Навфал ҳашамиға олиб борғони ва Навфал сур асбобини сурур била чиқарғони ва тазвиж риштаси ақди тузулгони ва ул гириҳ маҳкам бўлмасдин бурун узулгони ва бир ошиқ маъшуқи васлидин ком топқони ва яна бир ошиқ маъшуқи васлин тилай гом ургони.
              XXXI. Фалак золи мушаъбидлиғининг буқаламунлуғи Мажнунни Навфал қизи висолиға еткурмасдин бурун айирғондек Лайлини доғи Ибн Салом малолатидин саломат айириб ҳажр қаро тунида икки номуродни муродға еткургони ва бадансиз руҳни руҳсиз баданға кивургони ва руҳ била бадан васли муяссар бўлғоч тиғи фироқ сургони ва ул сув била бу висол ўтин ўчургони
              XXXII. Мажнуннинг фироқ тоши кўксига урар учун Нажд тоғини оромгоҳ қилғони ва ул тоғда кўзидин тўккан бағир хунобаси била лолазор очилғони ва ғазоли мушкбўйи ёдидин мушкин ғазоли била такаллум тузгони ва насими мушкафшон била наво кўргузгони
              XXXIII. Мажнуннинг ато-аноси анинг муҳлик фироқидин ҳалок ўлуб, ул аларнинг бу навъ воқиаларини воқиада кўруб туфроғлариға елдек етиб, ато гўри бошида ятимдек дарди била ва ано қабри тошида асирлик мунги била навҳа қилғони
              XXXIV. Мажнуннинг ёр ҳажри ўтидин куйган таниға ато-ано сўги яна икки муҳлик доғ қўйғон жиҳатдин меҳнати қаттиғ бўлғонин Лайли эшитиб ул сўхтани куйдургон ўтлар тобидин иситиб дудидин рўзгори ҳаёти қаро бўлғони
              XXXV. Хазон ели боғ зеболари ҳаёти шамъин ўчурганда Лайли ҳаёти баҳорининг гулларини ажал хазони тундбоди кўкка совуруб Мажнуннинг доғи булбули руҳи бадан қафасин гулбун узра ташлаб, ул ҳаволанғон гулу барги сўнгинча ҳаво тутқони
              XXXVI. Ишқ таърифидаким, айнининг нурлиғ тоби туфроғин айн қилур ва шинининг шароралиғ шуъласи кўнгуллар хайлиға шайн солур ва қофининг гаронсанг тоғи ҳар кимга юкланса нобуд этар ва нуқталарининг тоза доғи ҳар чок кўнгулга тушса лоланинг беш баргидек қонға бўяр
              XXXVII. Шаҳзодаи сипеҳр жаноб ва сипеҳри хуршед интисоб, яъни Султон Увайс Баҳодир мадҳида сўз интиҳоси ва насойиҳ бисотда кўп лаъл ва дурри макнун ва мавоиз хонида фавоқиҳ ва ниами гуно-гун ул ҳазратқа қулоққа олмоқ ва оғизға солмоқнинг салоси
              XXXVIII. Бу дард навҳаси Итмомининг тараннуми ва бу ҳасрат номаси ихтитомининг такаллуми ва тартиби авзоининг фасонасин тузмоқ ва тақсими атворининг таронасин кўргузмоқ ва савҳу хато арқомиға эътироф варзиш этиб ҳақдин ул бобда талаби омирзиш қилмоқ
              Шарҳ ва изоҳлар