Топ рейтинг www.uz
[XI]

    Шоҳ Баҳром достониға шуруъ қилурдин бурун бир неча сўзга муртакиб бўлмоқ ва ул достонда тағйир ва табдил воқеъ бўлғоннинг узрин қўлмоқ ва ҳар ганжға бир уй макон бўлғондек ҳар достонни бир байтда ниҳон қилмоқ

Сўз тилисмидин улки, очти ганж,
Бўлди мезон табъи гавҳарсанж.

Бу жавоҳирға тузди чун мезон,
Буйла қилди жавоҳирин резон

Ким, тугатти чу сунъ меъмори,
Тарҳ этиб коинот бозори.

Ер тутуб эл бошида савдолар,
Тушти бозор ичинда ғавғолар.

Ақл саррофи бу ғулу ичра,
Очти дўконни чорсу ичра.

Терди ҳарён қафасда гавҳари пок,
Бир тараф тўкти лаъли оташнок,

Чун жавоҳир ҳақойиқин билди,
Сирридин бу сифат хабар қилди

Ким: жаҳон баҳри ичра ҳар луълу
Ки, эриб обутобидин мамлу.

Қиши фаҳм этса асл ила будин,
Англар ул дурни қатраи сувдин1.

Яна ёқуту лаъли тобанда,
Борча хородин ўлди зоянда.

Қайси жавҳарки, йўқ баҳоси анинг
Кон оно, тоғ эрур отоси анинг.

Неча хороға шиддат ўлса аён,
Андин ўлмас жавоҳириға зиён.

Одами ҳамки, келди жавҳари пок,
То билур кимки айласа идрок.

Ота дуну ўғул шариф ўлмоқ,
Бу латиф ўлмоқ, ул касиф ўлмоқ2

Қим, Ҳалилуллоҳ Озар ўғлидур3,
Бутшикан кўрки, бутгар ўғлидур,

Бу сифат келди нисбат ичра тамом,
Тавр аро Яздажурд4 ила Баҳром5.

Ул келиб тийра рў садаф монанд,
Тонг йўқ, ўлмоқ садафға дур фарзанд.

Ҳар не ул бузди, бу борин тузди,
Бу борин тузди, ҳар не ул бузди6.

Кимни ўлтурди ул қилиб мажруҳ,
Бу қўюб марҳам, ўлди жисмиға руҳ.

Шоми дайжур зулмати кетти,
Тийра тундин қуёш тулуъ этти.

Бу қуёш ўйла бўлди нурафган
Ки, жаҳон мулкин айлади равшан.

Уйлаким меҳр теғу жом била,
Тутти олам юзини ком била.

Салтанат тахти узра топти нишаст,
Кимда кўрди бийиклик этти паст.

Гарчи саркашни   зарби   паст   этти,
Пастларни фалак нишаст этти


Ким, қуюндек эди ғубор ангез,
Ани туфроққа паст айлади тез.

Аёғ остида чун гуҳар кўрди,
Тож авжиға они тегурди.

Мулк боғин баҳори адл била,
Сувориб жўйбори адл била.

Уйла сарсабз қилдию тоза
Ким, жаҳон бўлди жаннат овоза.

Ҳар не вайрон қилиб эди бедод,
Дод ила қилди барчасин обод.

Улча ул қилди комронлиғидин,
Шоҳлар ичра паҳлавонлиғидин.

Ҳеч тарих аро топилмас нақл,
Бўлса ҳам нақл, бовар этмас ақл.

Роқимиким бурун қалам чекти,
Номасиға анинг рақам чекти.


Қилди тарихини чу элга аён,
Ишларин этти шарҳ бирла баён.

Қилди татвил ила чу ул такмил,
Мен не такмилға берай татвил.

Бир деганни ики демак хуш эмас,
Сўз чу такрор топти дилкаш эмас,

Айтмоққа агарчи қолғум йўқ
Ки, ул айтғонча, айта олғум йўқ.

Лек ҳам ўтсам айламай мазкур,
Мени табъ аҳли тутмағай маъзур.

Бас бу авлодурурки аввали ҳол
Сўз жамолиға бергамен ижмол.

Ҳар не бир достонға солди садо,
Мунда бир байт бирла топқой адо.

Мужмал онинг сўзин қилиб такмил
Ўз ҳадисимға бергамен тафсил:

Шоҳ Баҳром анинг киби шаҳ эди
Ким, сипеҳр анга хоки даргаҳ эди.

Аввал ўлғоч Суҳайлдек толеъ,
Бўлди мулки Яман уза ломеъ.

Чун Яман бўлди нури ичра ғариқ,
Туфроғи мушку тоши бўлди ақиқ.

Шоҳ Нуъмон7 атобек ўлди анга,
Шафқат ичра атодек ўлди анга.

Бўлди Мунзир8 рафиқу дамсози,
Ҳамнишину надиму ҳамрози.

Араб ичра тутуб мақом аввал,
Каъбада мисли Аҳмади мурсал9.

Ҳам Ажамдин қилиб, Арабда мақом,
Ҳам Арабдин этиб, Ажамға хиром.

Ишратидин Яманға равнақ ўлуб,
Қасри айши анинг Хаварнақ10 ўлуб.

Буйла қасрин ясар замон меъмор,
Чарх меъморидек келиб Синмор.

Иши ов овломоқта чекмак жом,
Тортибон жом, қилмоқ овға хиром.

Ов аро коми борча бодау руд,
Бодау руд аро нишоту суруд.

Гарчи жуз жом дам-бадам чекмай,
Адл қонунидин қадам чекмай.

Овдаким, шер қилди гўрға зўр11,
Зўр ила шер уйина айлади гўр.

Икки шер олидин чу тож олди,
Отаси мулкидин хирож олди.

Шерлар олидин чу олди кулоҳ,
Шервашларни айлади рўбоҳ.


Аждар ўлтурди чунки тортиб ранж,
Топти ул ранж даст музди ганж12.

Кишваридин кетарди чун торож,
Етти йиллик маоф тутти хирож

Ким, ети йил кетарса элдин ранж,
Не ажаб етса, тенгридин анга ганж.

Хайли гардун сифатлиғ айладилар,
Хасмиға якжиҳатлиғ айладилар.


Кишварин олди, ўлғоч ул пинҳон,
Неча юз минг чирик била хоқон.

Неча юз кимса бирла гоҳи ситез,
Бир шабехун чу айлади ангез.

Уйла хоқонни торумор этти
Ким, сипеҳр олидин фирор этти.

Асаре қолмади бу тўфондин,
Не сипоҳидину не хоқондин.

Бўлмади буйла фатҳ дамсози
Ғайри Баҳрому Хусрави Ғозий13.

Топти чун хасмидин бу навъ кушод,
Онча олам элига айлади дод

Ким, наво топти баски нозу наим,
Секиз учмоқ киби ети иқлим.

Достонларки, айттим мужмал,
Манга йўқ ҳеч анда баҳсу жадал.

Де олурменки борча ростдурур,
Уйладурким кўнгулга хостдурур.


Нимаким ростдур, демиш ул иков,
Булъажаб ростгўй эмиш ул иков.


Нимаким, анда иштибоҳ ўлғай,
Солиб ўтсам, манга гуноҳ ўлғай.

Ложарам анда айлагум печиш,
Айблиғ бўлмасун  дебон  ҳеч  иш.

Сўзда тарих ихтилофи бор,
Аҳли тарихнинг хилофи бор.

Буки, мен айлагумдурур мастур,
Бўлмади эркин ул замон манзур.

Бу таворихким, манга тушмиш,
Илгима улча муддао тушмиш.

Кош аларға14 ҳам ўлғай эрди насиб
Ким, фасона дегайлар эрди ғариб,

Чун бу дафтар эмиш манга рўзи,
Етти бўстони15 мажлис афрўзи.

Авли   улким,   наво   кетургаймен,
Тенгри   шукрин   бажо   кетургаймен.


Истабон тенгридин сўзумға кушод,
Достон тарҳин этгамен бунёд.


Чун бу маъни кўнгулга ком ўлди,
Сўзга бу ерда ихтитом ўлди.

Эй Навоий, не бўлса гуфторинг,
Айла бунёдким, худо ёринг.

[XII]

    Достон оғози ва шоҳ Баҳромнинг сайдға парвози ва Монийи суратгардек ғариб қушни сайд қилғони, балки анга сайд булғони ва монийи фалаки нақшбоздин ажаб сурат юз кўргузгандек, Дилоромнинг дилрабо суратин кўргузгани ва Баҳромнинг риштаи тоқатин ул суратдин узгани

Муъбадеким вараққа чекти рақам
Ким, не навъ ўттилар мулуки Ажам1.

Шоҳ Баҳром ишин қилиб оғоз,
Қилди тарих сафҳасиға тироз.

Буйла ёздики: чун сипеҳри баланд,
Қилди жоҳин анинг фалак пайванд.

Салтанат сурди моҳ то моҳи,
Моҳ то моҳи-эл шаҳаншоҳи2.

Руму Чин бўлдилар анга маҳкум,
Балки хоқони Чину қайсари Рум.

Шамъи давлат фалак ёрутти анга,
Рубъи маскун қарор тутти анга.

Саркаш эл қилди сарфигандалиғин,
Етти иқлим шоҳи бандалиғин,

Тожварларға бож этиб таъйин,     
Шоҳларға хирож этиб таъйин.

Мулк аро қўйди бу сифат дастур    
Ки: «агар ройи ҳинд, агар фағфур,

Ҳар неким қилдилар қабули хирож,
Кимса бормоққа бўлмайин муҳтож,

Ҳар йил они хизона қилғайлар,
Тахт сори равона қилғайлар».

Жонға миннат қўюб, бу ишда мулук,
Тутубон бу тариқни маслук.

Неки дастур эди, билурлар эди,
Ҳар йил они адо қилурлар эди.

Яна ҳар туҳфаи гаронмоя
Ким, бўлур шоҳларға пироя.

Қайси мулк ичра не бўлур ҳосил,
Бўлур эрди хизонаға восил.

Озу кўп ҳарне бўлса қиймат аро
Тутулур эрди молдин можаро.

Шаҳғаким, ишрати мудом эрди,
Соз бирла суруд ком эрди.

Кўп эди хизматида руд аҳли,
Базмида жонфизо суруд аҳли.

Ҳар тараф ҳамки, бўлса эрди бу хайл
Ҳозир этмакка айлар эрди майл.

Шавқида ихтиёри йўқ эрди,
Кўрмай они қарори йўқ эрди.

Сайдсиз бўлмас эрди ороми,    
Анда руду суруд эди коми.

Ўқи ҳар сайд сори топса кушод.
Захмидин сайд эмас эди озод.

Тўкубон сайд қони пай-дарпай,
Анга ҳамранг тортар эрди май.

Сайд айлаб ўтар замон ногоҳ,
Бўлса сарманзиле анга дилхоҳ

Тушубон, топиб анда кому фараҳ,
Айш этиб, тортар эрди неча қадаҳ.

Лаҳни чангу рубоб эди ҳарён,
Сайд этидин кабоб эди бирён.

Бир кун ушбу сифат шикор айлаб,
Бир бийик пуштаға гузор айлаб.

Топибон жонфизо ҳавосин анинг,
Кўрубон дилкушо фазосин анинг.

Базм асбобин айлаб омода,
Тушуб анда ичар эди бода,

Ҳам муғанний чекиб фалакка хурўш
Ҳам етиб кўкка бонги нўшо-нўш.

Шаҳни май ул бисоти хуррам аро,
Солибон ҳардам ўзга олам аро,

Кўрубон олам ичра шоҳ ўзин,
Олам аҳлиға қиблагоҳ ўзин.

Ҳам димоғини бода айлаб хуш,
Ҳам қулоғида нағмаи дилкуш.

Чун тааммул қилиб бу жоҳу жалол,
Кўнглига ҳар дам ўткариб бу хаёл:

«Ким бу шукронағақи, қилди илоҳ,
Мени бу навъ олам аҳлиға шоҳ.

Элни шод айламак керакдурмену
Адлу дод айламак керакдурмен.

Комсиз комин айламак ҳосил,
Бенаволарни айламак хушдил»,


Ишни мундоғ шумора айлар эди,
Лек ҳар ён назора айлар эди.

Буйла ишлар тутар эди ўзига,
Дашт аро учради биров кўзига

Ким, борур эрди йўлға солиб хез,
Лаҳза-лаҳза хиромин айлаб тез.

Шаҳ хаёл эттиким эрур ноком,  
Ёёқ этмак бу навъ йўлға хиром.

Кўнгли майл айлади бағоят анга,
Айламак истади риоят анга.


Бир мулозимға ҳукм қилдики:
«Бот Миниб отингға элт яна бир от.


Ул мусофирни отға миндургил,
Чоптуруб  хизматимға   еткургил!»


Қосид улён чу маркабин сурди,
Шаҳ буюрғондек они келтурди.

Шоҳ чун сўрди лутф этиб они,
Ўпти ер сойири биёбоний.

Кўптию сурди сўз фасоҳат ила,
Сўзида чошни малоҳат ила.

Бўлубон сўз демакка афсунсоз,
Қилди андоқ саноу мадҳ оғоз

Ким, эшитганлар офарин дедилар,
Пок лафзин дури самин дедилар.

Кўрмади шаҳ муносиб ул турмоқ,
Ёқинида буюрди ўлтурмоқ.

Қўюб олиға гуна-гуна таом,
Егач-ўқ туттилар тўла-тўла жом.

Чун мусофир бошиға чиқти май,
Шаҳ сўрар эрди, нукта пай-дарпай.

Неки, шаҳдин бўлуб хитоби анинг,
Шаҳ писанди тушуб жавоби анинг.

Билди шаҳким: ҳарифи даштнавард,
Бор эмиш кордону оламгард.

Сўзда чун кўп ғаробатин кўрди,
Яна ондин ғариб сўз сўрди:

«К-эй жаҳон мулкига қадам урғон,
Пушти  по  бал  жаҳонға  ҳам  урғон.

Уйла маълум ўлур каломингдин,
Яна сарсар киби хиромингдин

Ким, санга кўп улум эрур маълум,
Ҳам урубсен басе маконға қудум. .

Ҳам ўз аҳволинг эт аён бизга,
Ҳам ани айлагил баён бизга    

Ким, чу урдунг мусофиратға қадам,
Шаҳр қатъ эттингу биёбон ҳам.

Шак эмаским басе ғариб умур3,
Санга бўлмиш сафар аро манзур.

Неки, андин ғариб кўрмайсен,    
Турфа андоқ ажиб кўрмайсен.    

Ўзунга бизни соҳиб асрор эт,
Ул ниҳон нуктадин хабардор эт.

Сенки, борсен замон элида ғариб,
Санга бўлғон жаҳон ичинда ажиб,

Икки бас турфа хол бўлғусидур,
Иш алардек маҳол бўлғусидур.

Иккисин4 деки, бархабар бўлали,
Икки нодирға баҳравар бўлали».

Ер ўпуб раҳрави жаҳонпаймо,
Деди: «К-эй комрони лутфнамо,

Гарчи бу сўз демакда ожизмен,
Демас эрдим бу сўзни ҳаргиз мен

Ким, ниҳони ривоятим бордур,
Бас ажойиб ҳикоятим бордур:

Менки, бу дашт раҳнавардимен,
Ўз ишимда замона фардимен.

Бўлмади кимса, ёру дамсозим,
Демадим ҳам кишига ўз розим.

Асрадим ҳам ўзумни пинҳони,
Ҳам бу розеки ойтқум они.

Ғаразим бу эдики пўя-уруб,
Даштлар қатъ айладим югуруб.

Шоҳ Баҳромким, жаҳон шаҳидур,
Чарх анинг ғубори даргаҳидур.

Даргаҳиға ўзумни еткурсам,
Туфроғиға кўзумни еткурсам.

Ҳам анга айтибон нишонимни,
Ҳам десам нуктаи ниҳонимни.

Анга етмай бу сўзни сўрдунг сен,
Булъажаб иш манга буюрдунг сен.

Демасам, сендин асру мамнунмен,
Десам, ўз мақсадимға мағбунмен.

Гарчи сен ҳам азимшон кишисен,
Олам аҳлида шаҳнишон кишисен.

Анга ўхшарки, бўлмасанг Баҳром,
Санга ҳам бас баланд келди мақом.

Шибҳисен, гар йўқ эҳтимоли анинг,
Мисоли сен, гарчи йўқ мисоли анинг.

Баски мардумлуғунг манга етти,
Мен киби турфа қушни сайд этти.

Лек мақсудум ўзга ҳол эрди,
Анинг олинда қийлу қол эрди.

Кўнглума қўйдунг икки ғам доғи,
Демасам ҳам ёмон, десам доғи».

Шаҳ бу сўздин очилди боғ киби,
Тил чекиб шуълаи чароғ киби.

Деди: «К-эй дашт аро шитобанда,
Билки жўянда, келди ёбанда5.

Бахт комингни айламиш ҳосил
Ким, топибсен мурод, сен ғофил

Ташна лаб бўлма, баҳр ёнинда,
Қилма шеван, тараб маконинда.

Нукта сурғилки, ҳосил ўлмиш ком
Ким топибсен, гар истадинг Баҳром».

Билди раҳравки, гарчи чекмиш ранж,
Рўзи ўлмиш анга не янглиғ ганж.

Саждаи шукр айлабон тоза,
Деб дуо беқиёсу андоза.

Ер ўпуб, ўлтуруб адаб бирла,
Қилди оғоз сўз тараб бирла

Ким,  шаҳ  икки  ҳадис қилди савол,
Бир бу эрдики: «Айт ўзунгдин ҳол».

Мустамиъ бўлса арз этай они,
Мени дерлар жаҳон эли Моний6.

Кўп билик бирла хотирим маъмур,
Лек тасвир ила бўлуб машҳур»,

Шаҳ худ эркондурур анга толиб,
Шавқи васлиға асру кўп роғиб.

Кўнглини  уйла   шодмон топти,
Дегасен ўлмиш эрди жон топти.

Қучуб этти кўп илтифот анга,
Янги боштин бериб ҳаёт анга.

Лутфу эҳсон ила кўп этти карам,
Сўрди лекин икинчи сўзни7 ҳам.

Берди рови фасонаға тақсим,    
Деди: «Сайр айладим ети иқлим.

Ҳар не офоқ аро ғариб эрди,
Они  кўрмак манга  насиб  эрди.

Онча эрмас эди булар бори
Ким, чу қилдим гузар Хито сори.

Тожире етти моли ҳаддин кўп,
Моли кўп тожире ададдин кўп.

Дур ила лаъли баҳру кон чоғлиқ,
Қадри юз хожаи жаҳон чоғлиқ.

Нақди юз минг тумандин ортуғроқ,
Жинс анга худ дегандин ортуғроқ.

Ҳар сифат туҳфаси ниҳоятсиз,
Бебаҳо лаълу дурри ғоятсиз.

Лек бир дур бўлуб анга рўзи,
Қайси дур, моҳи мажлисафрўзи.

Маҳваши луъбати хитойизод,
Кўруб андин Хитоу Чин бедод.

Ҳуснича одами нишон бермай,
Киши кўрмай аники, жон бермай.

Кўрган ўлмакка қилмаса оҳанг,
Вой ул. дамки, олса илгига чанг.

Чанги чун жонфизо садо чекса,
Ўзи ул савт ила наво чекса.

Кўрса ёхуд эшитса ким они.
Қолмағай бир, гар ўлса минг жони.

Мен киби кимса чекса юз минг тил,
Бўлмағай васфи шарҳи юз минг йил.

Хожа зебин анинг изофа ясаб,
Сандалу уддин маҳофа ясаб.

Пўши дебойи чин, вале неча ранг
Ким, анга атласи фалак ҳамранг.

Лаълу дурдин мукаллал ул дебо,
Ичида моҳ пайкари зебо.

Уду сандал била ясаб анга чанг,
Зуҳраваш чолмоғ айлабон оҳанг.

Хожа байъин тилаб паривашнинг,
Зуҳра бир, муштарий вале юз минг.

Бўлуб аҳли ғино жавоҳирсанж,
Ҳаддин ортуғ тўкуб жавоҳиру ганж.

Ганжу гавҳар анга баҳо бўлмай,
Муштарий8 ҳожати раво бўлмай.


Васлиға элнинг эҳтиёжи бўлуб,
Анга қиймат Хито хирожи бўлуб.

Майл қилди бурун Хито хони,
Байъ қилмоқ бериб баҳо они.  

Бўлмай аркони давлати хушнуд,
Дедиларким «Бу ишда йўқтур суд

Ким, чу сен бу хирож анга бердинг,
Бўлғонингни анга баҳо бердинг.


Ўзунг ўлдунг сипоҳ маҳжури,
Шаҳ худ истар хирож дастури.

Еғи ўлсанг анга сипоҳинг йўқ,
Бўлса ҳам, разму дастгоҳинг йўқ.

Нафс комиға изтироб этма,
Ўзнию мулкни хароб этма».

Шаҳ бу сўзни эшитгач ўлди хамуш,
Халқ бемоя хожа сайрфуруш.

Менки, бор эрди хизматинг комим,
Ёр ўлуб бахти неку фаржомим.

Қуллуғунг сори чун мурур ўлди,
Туҳфаи топмоғим зарур ўлди.

Ранг ҳайвон сувиға зам қилдим,
Ул пари суратин рақам қилдим.

Гар беайниҳ ул ўлмаса бори,
Шак эмаским эрур намудори»,

Деб чиқорди ҳарир чини соз
Ким, юзинда рақам эди бу тироз.

Кўзи бирла аритти гардин анинг,
Қўпти  филҳол очиб, навардин анинг.

Қўйди шаҳ хизматида фарзона,
Шаҳ пари кўргач ўлди девона.

Маҳв ўлуб кимса бирла демади сўз,
Андин   оқшомғача   кўтармади   кўз.

Тинмайин айлар эрди наззора,
Шоҳни қилди ишқ бечора.

Жониға сурати бало тушти,
Булъажаб сурате9 анга тушти.

Кўрди Моний чу ҳолида тағйир,
Деди: Шоҳо ишингға қил тадбир

Ким, фалак ҳодисотидин ногоҳ,
Бўлмағай амре ўлғуча огоҳ.

Гар иликдин ўшул пари кетгай,
Анга улдам илож ким этгай?»

Деди шаҳ: «К-эй бу ғамда дармоним,
Роҳати жону офати жоним!   


Мени бу сурат айлади шайдо,
Ақл шайдоға, бўлмағай пайдо.

Ҳам сен-ўқ меҳнатимга парво қил,
Дардманд айладинг, мудово қил!


Айтким, найламак керакдур бот  
Ким висолиға етгамен ҳайҳот!»

Деди Моний: Йиборайин кишилар,
Чобук андешу хурдабин кишилар.

Анга ҳар кимнинг эҳтиёжидур,
Байъи онинг Хито хирожидур.

Гар санга ул пари висоли керак,
Назаринг олида жамоли керак.

Қиймати чун топибдурур таъйин,
Бера олурсен ўтунга таскин.

Ёки бир йил Хито молидин ўт,
Ё Ҳито луъбати хаёлиднн ўт».

Деди шаҳ: «Гар будур кўнгул ҳоли,
Не Хито моликим, жаҳон моли.

Бергамен қиймат ўлса жононға,
Миннатин доғи қўйғамен жонға»,—

Дебон амр айладики, юзча киши,
Донишу поклик аларнинг иши.

Неча хожасарой бирла каниз,
Тутқали сарв сиймбарни азиз

Бот Хито кишвариға борсунлар,
Ойни ул уқдадин чиқорсунлар.

Нома ҳоқонға доғи топти вуқуъ
Анга бўлди баҳо ҳусули ружуъ.

Билиб ул хайл азм ишин лозим.
Бўлдилар айтқон тараф озим.

Қолди Баҳрому нотавон жони:
Илгида сурат, олида Моний,

[XIII]

    Дилоромнинг дилоро ҳусни камолинда сўз сурмак ва они Баҳроми бедилға еткурмак ва васл шамъин ишрат шабистонида равшан қилмоқлари ва ҳажр  хазонидин қутулуб, висол баҳорида ғунчадек кўнгулларининг гул-гул очилмоғлари

Чун ул эл урдилар Хито сори гом,
Уйлаким ҳукм этиб эди Баҳром.

Манзил ўлғоч аларга ул кишвар,
Азм этиб ул гуруҳи донишвар,

Кўрубон хонни бердилар нома,
Туздилар ул сўз узра ҳангома.

Хон илик кўзга қўйди миннат ила,
Юз мубоҳот этиб бу хизмат ила.

Йибориб хожани талаб қилди,
Сўзда изҳори юз тараб қилди.

Айлади байъ завқу ҳолатидин,
Сарв гулрухни шаҳ ваколатидин.

Жонни ёрмоққа сотти хожаи хас
Ким, бу савдони тожир этгаю, бас.

Чун   баҳоси   хирожи  мулк эрди,
Ҳам қабул   этти,   ҳам   борин   берди.

Айлаб ул элга доғи кўп иньом,
Сарвға равза сори берди хиром.

Енди ул хайл ҳам қилиб таъжил,
Қатъ ўлур эрди дашт мил-бамил.

Шаҳки, ҳижрондин оҳ тортар эди,
Нолаи умркоҳ тортар эди.

Заъф этиб эрди жисмини қилча,
Ҳар кун эрди кўзига бир йилча.

Туну кун афғони зор чекмак ила,
Меҳнати интизар чекмак ила.

Кўнгилдин сабр чун канора қилиб,
Ена сурат сори назора қилиб,

Курубон чун ҳабиб суратини,
Рафъ этиб ҳажрининг кудуратини,

Қучмоғиға очар эди оғуш,
Гоҳ беҳушу гоҳ кўнглида ҳуш.

Уйда бир соат ўлтура олмай,
Қаср ё боғ аро тура олмай.

Қаср уза базм ошкора этиб,
Ўлтуруб, йўл сари назора этиб.

Кўрунуб гард ё қаро кўзига,
Бир нафас келмай эл аро ўзига.

Заъфдин титрамак танин йиқибон,
Зилзила эски масканин йиқибон.

Ўзига чун келиб тани зори,
Кимсалар озим айлаб ул сори.

Чунки топмай нишона жонондин,
Яна ўтлуғ фиғон чекиб жондин.

Тура олмай нишотхонасиға,     
Бўлубон рокиб ов баҳонасиға.

Лекин айлаб, Хито йўли сари азм,
Хабаре ёрдин топай деб жазм.

Кўзига ҳар, сифат кўрунса киши,
Хабарин сўрмоқ ўлуб онинг иши.

Дилбари мулкидин фасона сўруб,
Неча топса жавоб ёна сўруб.

Моний ошуфта шоҳ ҳолатидин,
Мутаҳаййир бўлуб малолатидин.

Ҳар замон ўзга нукта соз айлаб,
Яна бир нақшни тироз айлаб.

Бериб афсоналар адосида тул,
Шоҳ кўнглин қилай дебон машғул.

Ёрдин ўзга ҳар не деб Моний,
Эшитиб, лек англамай они.

Кимки, ишқ ичра мубтало бўлғай,
Ҳар не жуз васл, анга бало бўлғай.

Ҳажр ўти неча қўйса жониға доғ,
Сабр қилмоқ эрур ул ўт уза ёғ.

Ҳажр қилмас нечаки зор айлар,
Улча ошиққа интизор айлар.

Ҳосилан неча вақт чун Баҳром,
Ишқ дардидин ўлди беором.

Етти ногаҳ раванда қосид анга
Ҳосил айлаб бори мақосид анга.

Шаҳға еткурди муждаи мақсуд
Ки, мадад қилди толии масъуд.

Ул қуёшдинким эрди шаҳ маҳжур,
Солғуси тийра шоми ҳажриға нур.

Шоҳ жисмиға изтироб ўлди,
Кўнглининг ҳоли худ хароб ўлди:

Ошиқи хастаға малол чоғи,
Ҳажр муҳликдурур, висол чоғи.

Қилди, алқисса, сарв сиймин тан,
Шоҳнинг шоми ҳажрини равшан.

Еттилар ул гуруҳким бори,
Азм этиб эрдилар Хито сори.

Келибон бахтдин кушод била,
Кўрдилар шоҳни мурод била.

Қилдилар арз хон мақолотин,
Ҳар нечук туҳфа бирла савғотин.

Они ҳамким, хирож қилди қабул,
То суманбар баҳоси топти вусул.

Они ҳамким, париваши гулчеҳр,
Бай-ьиға муштари анинг юз меҳр.

Келди бўлмай сафардин озурда,
Гули иссиқ ҳавода пажмурда.

Шоҳ аларға кўп айлаб эҳсонлар,
Онча юзким гумон этиб онлар.

Ҳукм қилдики: «Сарв раънони,
Олам аҳлиға шўру яғмони

Ҳарами хос аро тушурсунлар,
Ҳужраи хос аро киюрсунлар».

Уйлаким шоҳ ҳукми қилди зуҳур,
Равза ичра мақом тутти ҳур.

Ҳур чун равзани мақом этти.
Хисрав онинг сари хиром этти.

Қасри зарринға зоҳир этти шитоб,
Жисми бетоб, лек кўнглида тоб.

Ишқдин масту бодадин сархуш,
Кирди ул уйгаким, бути маҳваш.

Топти жаннатда қасри пурзийнат,
Қаср ичинда вале яна жаннат.

Қайси жаннатки, ҳури руҳоний,
Демагил, ҳур, меҳри нуроний.

Фарқидин то қадам фусуну фиреб,
Бошидин то аёғи зийнату зеб.

Юзи ёнида гисуйи мушкин,
Келтуруб корвон нофаи Чин.

Йўқки, ул корвони мушк сиришт,
Манзил айлаб фазойи боғи биҳишт.

Зулф йўқ, лайлким1, очиб ики дом,
Лек ҳар доми лайлдин бир лом.

Доми остида лолау насрин,
Тушуб анда ики ғазолаи Чин.

Кўзи жайран, қароси мушки Хўтан2,
Томизиб холи мушкин ул жайран.

Нуқтаи холи ранги шоми висол,
Юзининг субҳи нуқтаси ул хол.

Юзи гулзору ики лаб анда,
Икки гулбарги булъажаб анда.

Ҳар бири тўла шираи жондин,
Эзилиб шира оби ҳайвондин.

Кимки, они шакарфишон топибон,
Нечаким, ўлган эрса, жон топибон.

Лаблари ичра оғзи ўйла нуҳуфт,
Ким дегайсен, бу лаъл топмади суфт3.

Турфароқ буки, сўзга чун очилиб,
Нукта ўрниға борча дур сочилиб.

Лаълким кўрди дурфишон мундоқ,
Гулда жон шираси ниҳон мундоқ.

Лаълни қўйки, жон бўлуб лаб анга,
Жонға нун даври тавқи ғабғаб анга.

Жон ёзар чоғда котиби тақдир,
Нуни  сиғмай, қуйи қилиб таҳрир.

Зақани даври нун бўлуб не ажаб,
Нуқта кўргузса ул чаҳи ғабғаб4.

Тишлари лаъл ичинда риштаи дур,
Ёки ҳайвон суйи аро мўлдур.

Қошлари дайр тоқидек пайваст,
Тоқлар ичра икки кофири маст.

Тоқни қўйки, анбарин меҳроб,    
Устида холи анбарина зубоб5.

Ҳар қулоғида дурри рахшанда,
Икки кавкаб киби дурахшанда.

Меҳр атрофида макон айлаб,
Фитна қилмоқ учун қирон айлаб.

Дема қад, нозанин ниҳоли биҳишт,
Руҳ сармоясидин анга сиришт.

Жилва қилмоқтаким, равон кўрунуб,
Руҳдин гўйиё нишон кўрунуб.

Беликим, риштаи хаёл келиб,
Топмоқ ул риштани маҳол, келиб,

Торким, йўқ келиб назир ичра,
Яшуруб ҳуллау ҳарир ичра.

Келиб улким, ҳарир гулнори,
Ҳулла онинг юзида зангори.

Бу гулу сабзаким, келиб зебо,
Тўни лекин бинафшагун дебо.

Ани тарсиъ этиб жавоҳир ила,
Жавҳари руҳға мазоҳир ила.

Тўни ранги хираддин олиб ҳуш
Руҳ жавҳарлариға ҳалқа багўш.

Ҳур! йўқ, йўқ, не ҳур, балки пари,
Не пари, балки офати башари.

Лаби сўз дерда элдин олиб жон,
Лабларин чун кўруб уёлиб жон.

Ҳам лабидин ҳаёт нўши оқиб,
Ҳам кўзидин ажал хаданги ёғиб.

Мунчаву мунча юз жамол била,
Яна юз ғанжу юз далол била.

Шаҳни чун кўрди: қўпти сарв сиҳи,
Шаҳиға банда, банда анга шаҳи.

Ўпти ер юз туман ниёз била,
Ҳар ниёзи сиришта ноз била.

Шаҳ чу кўрди нигори зебони,    
Ондин ўз кўнгли ношикебони.

Сурати қилди, кўнглини беҳол,
Онча юзким, варақдағи тимсол —

Улки, коғазда сурати бежон,
Не қўюб эрди жисм анга, не жон.

Асл суратға боқа олғайму,
Боқса доғи ўзида қолғайму?

Ҳосилан, шоҳ топти чун комин,
Демагил комким, Дилоромин6.

Ҳилват эрди нечукки матлуби,  
Ёна маҳкуми амри маҳбуби.

Не де ўзга, не қилди пинхони
Ки, топар улки, фикр этар они.

Найлайинким, не бўлди улдам ҳол,
Етмади анда чун насиму шамол.

Ер маҳваш ҳариф ошиқу шаҳ
Қилганин билмаган эрур аблаҳ.

Элга сўз дер маҳал бу ер-ўқдур,
Манга лек ул салоҳият йўқдур.

[XIV]

Мохи Зухражабиннинг нағмаси шахни зор қилғони ва кўнгли қуши анинг чанги ришталариға гирифтор бўлгони ва чангдек кўнглин анинг ғайридин холи қилиб, жон ришталаридин фиғон тортқони ва анинг захмаси илгидин, балки илги захмасидин жони ришталарининг фиғони дам-бадам ортқони

Чун шаҳи комёбу ком раво,
Топти ул навъ васл бирла наво.

Анга иш ўзга жому руд эрди,
Бодаи ноб ила суруд эрди.   

Гоҳ жаннатмисол гулшан аро,
Қасри жаннат намуна маскан аро

Соз этар эрди базми шоҳона,
Равза ул ҳурдин парихона

Сарви гулрух жамолиға шайдо,
Дам-бадам ҳушу ақли нопайдо.

Сарв қад олса эрди майдин ком,
Настаранни чу айлабон гулфом

Чанг олиб торини тузор эрди.
Лек жон риштасин узор эрди.

Демагил чанг, солики хам қад,
Чанг қадлар била бўлуб ҳамқад.

Бўлубон ул сулукдин мухбир,
Бош қуйилиқда бўлмоғи зокир.

Ердин олмай қадам, юругали йўл,
Лек ўлуб сойири мақомот ул.

Чун ибодатға қоматин хам этиб,     
Ики-уч ерда белни маҳкам этиб.

Дема солик, дегил хароботий,
Савтидин дайр эли мубоҳоти.

Кўргузуб дайр сори йўл элга,
Неча зуннор боғлабон белга.

Ҳар қачон ун чекиб, тарона тузуб,
Базм аро нағмаи муғона тузуб.

Ҳар қаён ул муғона нағма бориб,
Элни, йўқ, динки, ақлдин чиқориб.

Йўқки, қақнусдурур1 намудори,
Косасидин ажуба минқори.

Суқба минқори ичра сар-тосар
Ки, бўлуб анда торларға гузар.

Тор ила нағма беадад бўлубон,
Тор йўқ, нағмаларға мад бўлубон.

Чунки ҳар суқбадин чиқиб бир лаҳн,
Бўлубон пурсадо етинчи саҳн.

Чунки қақнуслиқ айлабон изҳор,
Ўт солиб олам ичра қақнусвор.

Суқбадин лаҳни зорлар билиниб,
Секрибон ўтки, торлар билиниб.

Буйла қақнусқа бу сифат товус,
Ҳамнаволиғ аро бўлуб маънус.

Гарчи товусдек жамоли анинг,
Булбул алҳон ила мақоли анинг.

Булбулосо чекиб уч минг дастон,
Бўлубон қақнус анга ҳамдастон.

Ул наволардин ўртаниб олам,
Хоссаким, булбул ўлса, гулрух ҳам.

Шоҳ Баҳром уйла зори анинг
Ки, йўқ онсиз дами қарори анинг.

Кўзин олмай лиқосидин бир дам,
Қулоғин ҳам навосидин бир дам.

Кўз юзида,   қулоқ   навосинда,
Жон ғамида, кўнгул ҳавосинда.

Бўлубон жонсиз, ўлмайин онсиз,
Онсиз ўлғон замон, бўлуб жонсиз.

Туну кун лаҳни бирла бода ютуб,
Юзидин базми айшини ёрутуб.

Кўрмаса они қолмайин жони,   
Кирибон жонн кўргач-ўқ они.

Май ичардин ғараз навоси анинг,
Жнлваи ҳусн жонфизоси анинг

Гоҳ бўстони дилкушо ичра,
Қасру айвони жонфизо ичра

Шаҳ тузуб базм ул пари бирла,
Чарх хуршеди ховари бирла.

Ул наво чекса, бу фиғон тортиб,
Ул чу рухсор очиб, бу жон тортиб.

Гоҳ саҳронаварду дашт хиром,
Ичибон сайднинг нишотиға жом.

Онда ҳам ҳажрин иттифоқ этмай,
Ойни ўздин даме йироқ этмай.

Аслида ул ғазолаи мушкин,
Чин фазосида эрди ҳужланишин.

Ҳам Хўтан2 даштида мақом этган,
Ҳам гулу сабзада хиром этган.

Дашт узра ғазоли мушкин бў,
Лолау сабза узра қилғон хў.

Чун анга бу сифат шамойил эди,
Дашт сайриға асру мойил эди.

Шаҳға худ дашт сори иш чопмоқ,
Сайд қилмоқ била фараҳ топмоқ.

Иккиси табъиға мулойим сайр,
Бу жиҳатдин аларға доим сайр.

Сайр аро шаҳға сайд эди ойин,
Ҳамраҳи моҳрўйи маҳднишин.

Нечаким, шоҳ сайд этар эрди,
Шаҳни ул моҳ сайд этар эрди.

Қайси бир сайдким, шаҳ этса ҳалок,
Нағмае тортиб ул бути чолок —

Шўру ғавғо жаҳонға солур эди,
Бал шаҳи комронға солур эди.

Шавқ ўти ичра шоҳи озода,
Маҳвашидин тилар эди бода

Ки, ўтин бу сув бирла паст этгай,
Шуъла ул сув била нишаст этгай.

Май бўлур эрди худ шарарангез,
Шавқининг шуъласин қилур эди тез.

Нағмадин ўти дам топар эрди,
Бодадин ёғ ҳам топар эрди.

Чунки бу ўт забона тортар эди,
Нолаи бехудона тортар эди.

Манзиле топибон тутуб ором,
Дилбари васлидин топар эди ком.

Не учун ҳосил ўлмағай коми
Кимки, ҳамроҳидур Дилороми.

Нечаким, комёб ўлуб афзун,
Кўнглига изтироб ўлуб афзун.

Васл аро кўнгли изтироб айлаб,
Фурқати худ ани хароб айлаб.

Буйла машъуф анга шаҳи олий,    
Васлу ҳажрида бу эди ҳоли.

Ўт солиб жониға висоли онинг,
Ҳажри ёди не эҳтимоли онинг.

Ёри ул эрдию аниси ҳам ул,
Ҳамраҳи ул эрдию жалиси ҳам ул.

Уйла хўй этти ой жамоли била,
Бўлди машъуф анинг висоли била.

Ки, даме онсизин ҳалок эрди,
Ёқа ўрниға кўкси чок эрди.

Иш анга еттиким, бу янглиғ шоҳ,
Мулк ишидин эмас эди огоҳ,    

Боқмойин мулк ила сипоҳ сори,
Қилмойин майл додхоҳ сори.

Ўтти уч-тўрт йил бу ҳолат ила,
Ҳолатидин улус малолат ила.

Эл бу ишдин шикоят айлар эди,
Ҳар киши бир ҳикоят айлар эди.

Ишқ ила кимки, ошно бўлди,
Офият мулкидин жало бўлди.

Ишқ хайли чу турктоз этгай,
Фарқ шоҳу гадода оз этгай.

Сарсари ишқ чун етар бебок.    
Тенгдур учмоғда тоғ ила хошок.    

Ишқ сели йиқорда кошона,
Тенгдур обод бирла вайрона,

Мўр этар топса аждаҳо янглиғ,
Шоҳни зор этар гадо янглиғ.

Ҳосил ул навъ шоҳи оламгир,
Ишқ хайлиға уйла бўлди асир

Ким, чиқиб дудлар ниҳодидин,
Чиқти мулку сипоҳ ёдидин.

Иши ул ой била хиром этмак,
Ҳар замон ўзга ер мақом этмак.

Сайд этиб айламак ани дилхуш,
Токи ул чекса нағмаи дилкаш.

Сабаб ўлғай тарабға омода,
Ичгай ул ҳусну ун била бода.

Бодаким, олса ихтиёр элдин,
Не ажаб чиқса, ҳар не бор элдин.

Ишқ ҳам манға айласа имдод,
Тонг эмас борса, бору йўқ барбод.

[XV]

    Баҳромнинг ишқ тўфони туғёнидин бехирад ва май ўти ҳарорати ғалаёнидин бехуд бўлғони ва ўз ғазоли шер афганига ғазол отқонида таҳсин қилмағондин оҳугирлик бошлағони ва домға беркиган кийикдек, ани ўз камандиға беркитиб, кийиклар куномида ташлағони

Шаҳғаким, бўлмиш эрди ошиқу маст,
Бульажаб ики иш бериб эди даст.

Шаҳ чу ул лаҳв ила бўлуб машъуф,
Ишидан   топмас  эрди   ҳеч  вуқуф.

Мулк иши забту рабтсиз бўлди,    
Салтанат амри забтсиз бўлди.    

Қилмади шаҳ чу додхоҳни ёд,    
Эл илик сунди қилғали бедод.

Мулк чун шоҳ адлидин қолди,
Қилди ҳарким неким қила олди.

Ҳам қаламзан1 тушуб ҳавола аро,
Бўлубон халқ рўзгори қаро.

Ҳам қароқчи узотти ҳар сори қўл,
Банд бўлди алар қўлидин йўл.

Чекти ғавғо баланд бодапараст.
Бўлди муъзин била имом уни паст.

Сўфи ибриқиға халал бўлди,
Бода тунгги била бадал бўлди.

Қуртдек бўри бирла тўлди ёбон,
Дема қўй, балки туъма бўлди шубон2.

Бир неча маҳрами тилаб хилват,
Қилдилар арз шаҳға бу ҳолат

Қи, халойиқда қийлу қол недур,
Мулк бирла улусқа ҳол недур?

Шаҳ чу билди, тааммул этти басе,
Ишга чора тахайюл этти басе.

Лек ошиқ ишига не чора,
Ишқ этар ул элни бечора.

Не ул ойсиз анга қарор эрди,
Не илигинда ихтиёр эрди.

Билдиким, мулк иши хароб ўлмиш,
Мулк эли ҳоли изтироб ўлмиш.

Ишқдин гарчи хаста ҳол эрди,
Лек кўнглида бу хаёл эрди

Ки, не навъ ишга айлагай тадбир
Ки, бу тавриға айлагай тағйир.

Мулкдин йўқ гузир анга ҳосил,
Ёрдин худ гузир эрур мушкил.

Лек кўнгли чу беҳузур эрди,
Анда ҳар лаҳза бу хутур эрди

Ки: «Агар бўлса шоҳлиғ боқий,
Топилур буйла моҳваш соқий.

Буки, васлини топмишам пайваст,
Шаҳлиғ ўлмаса, бермас эрди даст.

Мулк эли3 бўлмаса, не ул бордур,
Не тириклик уйига йўл бордур.

Лек то бўлғусидур ул мавжуд,
Не анинг ғайридур эрур нобуд.

Иккисини ким деса қилойин жамъ,
Шуша  муздин   дегай   ёсоймен   шамъ4.

Кўнгли чун мулк ила хизона тилаб,
Ишқ тарк этгали баҳона тилаб.

Ишқ ила шоҳлиғ мувофиқ эмас,
Ишқ лофида шоҳ содиқ эмас.

Ишқ учун бедили керак фони,
Ўртаган шавқ шуъласи они.

Кун аро навбати фано урғон,
Икки оламға пушти по урғон.

Жон бериб ёри муддаоси учун,
Балки юз жон анинг ризоси учун.

Вақф этиб дилбариға жон мулкин,
Садқа айлаб ики жаҳон мулкин.

Шоҳким, мулк очарни қилса насақ,
Юз туман қон тўкар бари ноҳақ.

Ошиқ ўлғонки кечмагай жондин,
Ишқ беҳад йироқдурур ондин.

Шоҳ, алқисса, бу тахайюл ила,
Айш айлар эди тааммул ила.

Иши доим шикор бирла эди,
Чопмоғи ўз қарори бирла эди,

Ичибон ёр илгидин майи ноб,
Салтанат фикридин вале хуноб.

Бир кун ов ичра шоҳ эди сархуш,
Ёнида эрди ул бути маҳваш.

Кўрди раъно ғазоли чобукхез,
Суръати кўк ғазоли янглиғ тез.

Шаҳ ўқ отмоққа уйла қодир эди,
Сайд урмоққа уйла моҳир эди

Ким, не навъ ўлса, элга рағбату тавъ,
Ултурур эрдн сайдни ул навъ.

Қой тукин сайднинг нишона қилиб,
Ўқи ул ерни ошёна қилиб.

Деди гулруҳқа: «К-эй пари талъат,
Бу ғазолики кўргузур суръат.

Не ерига десанг хаданг урайин,
Ул сифатким буюрсанг, ўлтурайин».

Шўхнинг табъида чу диққат эди,
Рамз ила нуктаи дақиқ деди

Ки: «Бурун сол ики қўлиға шикол,
Уйлаким, турғай ўз ерида ғазол.


Сўнгра отмоққа яхши кўзла ани,
Ҳам йироқтин туруб бўғузла ани»5.

Шаҳ чу билди санам таманносин,
Топти филҳол анинг муаммосин.

Демади   нозанин   ҳадисини йўқ,
Чекти ул садоқдин иничка ўқ.

Сайд сори чекиб, даранг била,
Тикти икки қўлин хаданг била

Ким, ул ўк. ўтмади яросидин,
Тери бирла сўнгак аросидин.

Чунки бўлди ғазол қўллари банд,
Ёйиға кайбур айлади пайванд.

Урди ул навъ бўғзиға они
Ки, кесилдию оқти ҳам қони.

Не хаёлики, айлаб эрди моҳ,
Борисини бажо кетурди шоҳ.

Қилди бир ишки, кимса бермас ёд,
Кимса   йўқким,   сипеҳри  кўҳна   ниҳод.

Шаҳ чу кўргузди ишда бу ойин,
Тамаъ этти нигоридин таҳсин.

Анга чун ҳусндин бор эрди ғино,
Келди ҳусн иқтизоси истиғно:

Шаҳ дуосиға чекмади тилини,
Ўпмади шоҳи комрон илини.

Дедн: «Ҳар ким бир ишни варзиш этар,
Иш камолини кўр, не ерга етар!»6.

Дсмади шоҳники: «эттинг хўб»,
Ишни идмонга айлади мансуб.

Шўх бу нукта айлагач тақрир,
Шаҳ мизожиға топти йўл тағйир.

Қошининг ёси узра солди гириҳ
Ким, пари чеҳрадин эшитмади зиҳ.

Шўх кўрдики, шаҳ итоб этти,
Деди, ислоҳ этай, хароб этти.

Дедиким: «Шаҳға не итобдурур
Ким,   бу сўзким   дедим,   савобдурур.

Менки, бир нағмасоз қилсам чанг,
Руҳ чиқмоқ сари қилур оҳанг.

Йўқ эди бу мулоямат бирла,
Мунга етти мудовамат бирла.

Шоҳким, бир кийикка урди хаданг,
Десам идмонни ишга келди батанг»,

Шаҳки исмои бу мақол этти,
Ғазаби ўти иштиол этти.

Икки қаттиқ ҳадис7 эшитти ажаб,
Ихтиёрин иликдин олди ғазаб.

Шоҳким қаҳри ўлса муставли,
Ул диёр ичра бўлмамоқ авли.

Салтанат ғайрати чу зўр этти,
Лутфу эҳсон кўзини кўр этти.

Истади қатл айламак они,
Кесмак озод сарви раънони.

Деди баъзи: «Бу навъ дилкаш эмас,
Зуафо қатли тиғ ила хуш эмас»

Дедиким, неча хориж андеша,
Қатл аларға ҳунар неким пеша,

Маҳддин ойни чиқордилар,
Бир биёбонға элта бордилар.

Ҳар гиёҳи анинг нечукким ўқ,
Даврида неча кунчилик сув йўқ.

Жонивар умрини қилурға табоҳ,
Бутмай анда бағайри заҳр гиёҳ.

Икки гисусидин каманд айлаб,
Ташладилар ғулула банд айлаб8.

Гисусиким, улусқа эрди каманд,
Оқибат бўлди ўз ҳалокига банд.

Ёнибон сурдилар ватан сори,
Келдилар шоҳи жавр фан сори.

Шаҳки бу даҳшат айлади улдам,
Беҳуд эрди маю ғазабдин ҳам.

Ул кун оқшомға тегру ичти май,
Ғазаби ортар эрдн пай-дарпай.

Шомким, бодадин хароб ўлди,
Масти май, балки масти хоб ўлди.

Субҳ роҳ истаб этти майли сабуҳ,
Ёнидин ғойиб эрди роҳати руҳ.

Сўрдиким: «Моҳваш қаён кетмиш?»
Бехабарким, не шоҳ кор этмиш?


Дедилар қилғанин неча маҳрам,
Тийра бўлди анга ёруғ олам.

Қуйи солиб бошини фикр этти,
Қилгани борча кўнглига етти.

Билдиким, қаҳр сарсари эсмиш,
Ўз қўли бирла ўз бошин кесмиш.

Деди: «Ушбу замон ўзум борайин,
Ул биёбонни бир-бир охтарайин.

Қайда бўлса топай нигоримни,
Қилайин садқа жони зоримни.

Тирик ўлса, бўлай фидоси анинг,
Берибон жон топай ризоси анинг.

Ўлган ўлса, ўзумға тиғ урайин,
Диятиға ўзумни ўлтурайин».

Қўймади тожу тахт номуси,
Айламакка ўлук замин бўси.

Топмас эрди хирад далолати ҳам,
Мониъ эрди улус хижолати ҳам.

Чун мумаййиз хирад қилур эрди,
Хирад ул ишни рад қилур эрди.

Хотири топмайин хирадқа русуҳ,
Ишқ айлар эди ани мансух.

Жони икки бало аросинда,
Мўр икки аждаҳо аросинда.

Не ўлук эрди, не тирик сони,
Бўлмас эрди тирик демак они.

[XVI]

Баҳромнинг ғазаб мастлиғидин ҳушёр ва ғафлат уйқусидин бедор бўлуб, ул ошуфта тушлардин паришон, балки уйғоқлиқда қилғонларидин   пушмон бўлғони ва мушкбў ғазолин истай биёбонға ўзи кетиб, ани топмай, ўзидин кетгони

Қилди Баҳром чун бу янглиғ иш,
Йиғлағу йўқки, кулгу янглиғ иш.

Ўзида икки кунгача йўқ эди,    
Кўнглида шуъла, жонида ўқ эди.

Келди ҳолиға чун учунчи кун,
Кўрди умри ёруғ кунин қора тун.

Ишқ хайлу сипоҳи айлаб зўр,
Кўнгли мулкига солди ғорати Ғўр1 

Тамаъ ўз мулкин айлади обод,    
Кўнгли мулкин ҳам айлади барбод.

Баҳр аро тожир истар эрди суд,
Ғарқ ўлуб бўлди моя ҳам нобуд.

Боғбон мева кўп қилиб эди ком,
Жола шохин доғи ушотти тамом.   

Тушти онинг ичига андоқ барқ    
Ким, вужудин ўт ичра айлади ғарқ.    

Тожиға лаъл шавқи ўлтурди,
Чарх бошиға хора ёғдурди.

Мулки ҳифзиға чекти тиғи ҳалок,
Кўксин ул тиғ бирла айлади чок.

Истади сурма айлабон таъжил,
Сурмаи чарх чекти кўзига мил.

Чуики наззора қилди ўз ишига,
Кўрди ҳолики бўлмасун кишига,

Зор жисмида юз шикан тушти,
Хаста кўнглига минг тикан тушти

Жони тандин тўюб, тани жондин,
Кўнгли ранжур мундину ондин.

Зол чархи киби тани бузулуб,
Риштаи жони торидек узулуб.

Чарх ажзосидек фиғон қилибон,
Сўнгоги бир-биридин айрилибон.

Хажрдин жон чу оғзиға етти,
Қўпти беихтиёру азм этти.

Ул навоҳиға тегру қилди шитоб
Қи, суманбарға қилмиш эрди итоб

Ким, бор эрса ҳаёти имкони,
Бўлғай ул руҳға фидо жони.

Ўлукин топса мотамин тутқай,
Ун чекиб навҳаи ғамин тутқай.

Кўтариб зор сарви чолокин,
Солибон маҳд аро тани покин,

Навҳадин кўнглин айласа холи,
Ўзин ўлтургай устига ҳоли.

Ёри хилватгаҳиға хос ўлғай,
Фурқатидин ўлуб халос ўлғай.


Ҳар неча кезди дашту саҳрони,
Топмади зод сарви раънони.


Сарвға жилвагаҳ гулистондур,
Хосса сарвики, нор пистондур.

Не тилар сарв дашту водий аро,
Сарв ўлур бўстон саводи аро.

Ани топмоқдин ўлди чун маъюс,
Юзга урди тапонча, ўйлаки кўс.

Чекти навъи ғирев ила фарёд
Ким, чу Ширинни топмағай Фарҳод,

Тушти ерга маризи бедилдек,
Толпиниб сайди ним бисмилдек.   


Онча қон ёшини равон қилди
Ки, фалакнинг ичини қон қилди.

Деди: «Ўз жонима не қилдим, вой!
Бўлурин буйла иш не билдим, вой!


Ким ўзи кўксин ўзи чок этгай,
Ўзи жонин ўзи ҳалок этгай!?

Улча мен қилдим, айлагайму киши.
Бу иш эрмас эди кишининг иши!

Кимса бўғзиға тиғ сурғайму,   
Умр шамъин пулаб ўчургайму?

Жон учун жисми нотавонға эваз
Айласам, жисм ўлурму жонға эваз?

Қилмасам ҳам танимни юз пора,
Ўладурмен, не навъ этай чора!?

Узни ўлтурмасам ўлармен ло!
Кимга тушти жаҳонда буйла бало!?

Манга не қилдинг, эй сипеҳр, охир,
Йўқ эмиш сенда зарра меҳр, охир!

Меҳрсизлик ишим аро қилдинг,
Рўзгорим юзин қаро қилдинг

Меҳрдин сенда бўлса эрди нишон,
Кўзум  ўлмас эди ситорафишон

Сенда чун меҳр йўқ эди мавжуд,
Меҳр чеҳримни айладинг нобуд.

Ашким анжум масаллик оқтурдунг,
Давлатим меҳрини уёқтурдунг.

Меҳри иқболим ўлди ерга ниҳон,
Жоним олғилки, ер қуйи бу жаҳон.

Найлайин бу жаҳонни жонсиз мен?
Бал жаҳон бирла жонни онсиз мен?

Жонни олғилки, тўймишам, биллоҳ!
Кўнгул ўлмакка қўймишам, биллоҳ!

Жонни найлай жаҳонда жононсиз!?
Жоним онсиз танедурур жонсиз!

Танки жонсиздурур нетай они?
Ер қуйи танки, бўлмағай жони!»2

Дашт аро буйла эрди ошўби,
Жони ғам хайлининг лагадкўби

Тахт ила мулк ёдидин кетти,
Ваҳшдек дашт аро мақом этти.

Йўқ эди шаҳру мулкдин огоҳ,
Бодия ичра этти манзилгоҳ.

Ул биёбон ичинда афғонда,
Балки бир шаҳр эли биёбонда.

Кўргач элким, анга тааб тушти,
Тушти иш, лек бас ажаб тушти.

Қўйдилар борча водию маскан,
Шоҳдек дашт аларға бўлди ватан.

Юз ёшурғоч қуёш дилороми,
Сочти ашкин сипеҳр баҳроми3.

Тийраликдин фалак топиб озор,
Ҳажр шоми нечукки, ошиқи зор.

Шоҳ Баҳромға тун айлади зўр,
Кўзига олам ўлди ўйлаки — гўр.

Қаро қойғу била қолиб ғам аро,
Кўрди ўзни ғариб олам аро.

Дема олам,. фироқ зулумоти,
Шоми ҳижрон келиб, анинг оти.

Бари олам юзин тутуб зулумот,
Лек мумкин йўқ анда оби ҳаёт.

Минг Хизр4 анда гар макон айлаб,
Борисиға ҳалоки жон айлаб.    

Бўлубон чарх жавфи қийр андуд,
Элга айлаб нафас йўлин масдуд.

Дам йўли чун тутулди қийр ила пок,
Не ажаб анда Хизр бўлса ҳалок,

Балки зулмат эмас эди ул тун,
Ҳажр ўтидин тутуб жаҳонни тутун.

Фурқат ўти чу жон аро бўлғай,
Дуди бирла жаҳон қаро бўлғай.

Ҳажр ўтиға чу истасанг ҳийма,
Зор танлардин ўзга йўқ нима.

Ўтки, ошиқ тани эрур ўтуни,
Тонг йўқ ар ошиқ ўлтурур тутуни.

Не ажаб ўтки, танни куйдурган,
Дуди боғлаб, нафасни ўлтургай.

Ҳажр аро ул чу мубтало бўлди,
Буйла тун жониға бало бўлди.

Гарчи тун бўлди халқ аро парда,
Тиктилар оқ ую саропарда.

Сурдилар теградин улусни йироқ,    
Хосият буйла берди шоми фироқ.

Мутаҳаййир бўлуб улус бори,
Ҳар бири гўша тутти бир сори.

Борча махсуслар кўзи тўла ёш,
Сойир эл фикр ила солиб қуйи бош.

Ул деди: «Дев анинг йўлин урмиш»,    
Бу дебонким: «Паридин ўлди бу иш».

Ҳар бири айтибон бир афсона,
Бўлуб ул ўрта ерда девона.

Оқибат зоҳир этти бу қайғу.
Қайғулуғлар кўзи аро уйқу.    

Қолди Баҳром печу тоб ичра,
Фурқат ўтидин изтироб ичра.

[XVII]

    Ҳажр шоми тулининг имтидоди ва саводининг бедоди ва ул шомда Баҳром жонига андуҳ хайлининг шабихунлари етмак ва ул шабихун аҳлининг жон ва кўнглин асир этмак ва ул асирона навҳа била ўзидин кетмак ва аркони давлати бало даштидан ани даво шаҳри сори элтгонлари

Шоҳ Баҳром қилди чун ул шом,
Гўрлар жилвагоҳи ичра мақом1.

Гўрдек тийра эрди дайри куҳун2,
Чарх ул тийраликда бесару бун.

Шаҳға ҳажр ўти ул сифат тутошиб
Ким, анинг дуди етти кўктин ошиб.

Чархдек тийра, доғи саргашта,
Қон ёшиға шафақдин оғушта.

Зоҳир айлаб сиришки сайли ҳалок,
Кўзидин элтиб уйқу хайлин пок.

Жонидин ҳажр ўти забона уруб,
Неча ашки ўчурса ёна уруб.

Ишқ ўтиким, кўнгулдин олди фароғ,
Ашк ул ўтқадур — сув ўрниға ёғ.    

Анга ул ўт ҳам эрди хайли бало,
Ҳам кўзи ёғи эрди сайли бало.

Кўнгли мулкига ғам ҳужум этти,
Балки торожи марзу бум этти.

Нечаким ошти беқарорлиғи,
Етмади ҳеч кимса ёрлиғи.

Ёр ҳажри чу тийра қилса мизож,
Ҳеч ёр айламас ул ишга илож.

Кирди бир хилват уйга пинҳони
Ким, малул эрди халқдин жони:

Ичкаридин эшикни боғлади тез,
Ёндию зоҳир этти рустохез.

Онча чекти фиғону вовайло
Ким, жаҳон ичра тушти шайни бало.

Уруб аввал яқосин айлади чок,
Танға урди тапончаи бебок.

Бори узвиға зулм кўргузди,
Қайси узвинки тишлади узди.

Онча ерларга урди бошини руст
Ким, сари мў йўқ эрди анда дуруст.

Бошини баски, айлади пора,
Ҳар туки сою бўлди бир ёра.

Дард хоки танини гард этти,
Гардни қўйки, кўҳи дард этти.

Танидин баски, узди паргола,
Дард боғида очти юз лола.

Тун ёримиға тегру бу эди иш,
Узар эрди уруб тани уза тиш.

Ул қадар чекти нолау фарёд,
Узига онча айлади бедод

Ким, тани сустойиб, қўли толди,
Ҳажр жисмиға сустлуғ солди.

Толпинурдин чу бўлди ороми,
Солди жониға ўт Дилороми.

Дард ила навҳа айлади оғоз,
Ёр ёди била бўлуб ҳамроз.

Бошиға солиб ул қаро гису,
Ҳар туки сою бир қаро қайғу.

Ул хаёл ичра печу тоб урубон.
Чарх жисмиға юз таноб урубон.

Қошининг шавқидин қади хам ўлуб,
Заъф ичинда ҳилолдин кам ўлуб.    


Танин айлаб ҳилодек хаста,
Анинг нкки ҳилоли пайваста.

Кўзининг жайранин назарда кўруб,
Кўнгли даштида юз қулон югуруб.


Ул кийикдин чу қолмайин жони,
Чарх Баҳроми Гўр дейиб они.

Кирпики йўқким, ул сифат ҳинду,
Сончибон бағри ичра юз мўнду.


Хар бири чунки юз яро айлаб,
Дуди оҳи юзин қаро айлаб.

Орази ёдидин чу тортиб  вой,
Ўртаниб кўкда ҳам қуёш, ҳам ой.

Оқизиб кўздин онча гулгун ёш
Ким, шафақ ичра қолиб ою қуёш.

Холи бўлғон учун назардин гум,
Қолмайин кўзлари аро мардум.

Ул чибин чун кўзини айлаб кўр,
Кўнглининг захми ичра солиб шўр.

Лаблари шавқидин чиқиб жони,
Лаъл этиб даштни кўзи қони.

Лаъл йўқким, ақиқу маржон ҳам,
Кўнгул ондин топиб зарар, жон ҳам.

Оғзидин зарра айламай маълум,
Кўзга андоқки нуқтаи мавҳум.

Ҳеч йўқ ерда юз таваҳҳум этиб,
Адам ичра вужудини гум этиб.

Тиши нақшики келди риштаи дур,
Кўзидин дурдек оқизиб мўлдур.

Умри бошиға ёғдуруб бу тагарг,
Мўлдур ўрниға борча жолаи марг.

Айлабон чун тараннуми ёдин,
Чекиб андоқ фиғону фарёдин

Ки, унин ҳарким истимоъ қилиб,
Оллоҳ-оллоҳ ўлуб яна тирилиб.

Соғиниб чун чоҳи занахдонин.
Чекибон борча риштаи жонин

Ким, эрур кўнгли изтироб била.
Тортқой они бу таноб била.

Қади фикрида чунки пўя уруб,
Оҳ ўтидин ниҳоли умри қуруб.

Унутуб сарви бўстонни доғи,
Сарв йўқ, руҳ ила равонни доғи.

Бели торини чун хаёл қилиб,
Жисмини ул хаёл нол қилиб.

Бадани нолдек бўлуб бежон,
Кўзига нол афъийи печон.

Солибон сим жисми кўнглига тоб,
Сиймгун ашкини қилиб сиймоб.

Сиймдек ашк кўзи фош айлаб,
Бори оламға сиймпош айлаб.

Чангининг ҳайъатин соғинган дам,
Эгри қаддин фиғони айлаб хам.

Дилкаш истаб бу эгри афғони,
Тор ўлуб анда риштаи жони.

Ҳар замон кўнгли бир ҳаво қилибон,
Чангдек ўзга бир наво қилибон.


Лек ўз ҳолиға наво топмай,
Дард топиб, вале даво топмай.

Заъфи   ортиб  ҳаду   гумондин   ҳам,
Дарди ишқи фузунроқ ондин ҳам.

Кўзи қон тўкмак ичра қонмай ҳеч,
Узи ҳолин ўзи инонмай ҳеч.

Дебки: «Ёраб, не ҳолат эркин бу!
Не туганмас малолат эркин бу!

Менмудурменки, чунки қилдим зўр,
Аждаҳо савлатимдин ўлди мўр.

Эмди ишқ аждаҳоси зўр этти,
Аждаҳокуш танимни мўр этти.

Менмудурменки, зоҳир этгач кин,
Ожизим бўлди икки шери арин!3

Дард ила ҳажр қилғоч арислонлик,
Муш ўлубмен, вале ярим жонлик.

Менмудурменки, разм чун туздум,
Чин сипоҳини ёлғузун буздум.

Ишқ чун рамзу кин шиор этти,
Хайли сабримни торумор этти.

Менда бор эрди ақл ҳам, дин ҳам,
Ғамда тоқат, балода тамкин ҳам.

Не бало ишқ бошима солди
Ким, саросар бу хайл қўзғолди

Оҳ ўтидин тутунниму айтай!
Йўқса, бу тийра тунниму айтай!

Ким кўрубтур кеча бу янглиғ узун,
Ғам кунидин қаролиғ ичра фузун?

Ҳам қаро, ҳам узуну ҳам дилбанд,
Маҳвашим сочидин келиб монанд.

Мунда мен, анда нотавон кўнглум,
Мунда мен зору анда қон кўнглум.

Мен дағи гарчи қонда бўлғай эдим,
Кош кўнглумдек онда бўлғай эдим!


Мени бу кеча музтар айлабдур,
Зор кўнглумни абтар айлабдур.

Гўрдек тун эрур қаронғу манга,    
Бўлса не эрди сўнгғи уйқу манга.

Чарх қатлимға тиғи кин олди,
Гўр ичига тириклай-ўқ солди.

Кош, тиғин бошимға сурса эди,
Бошни тандин уруб тушурса эди.

Қавму хайлики бандам эрдинглар,
Не десам   сарфигандам   эрдинглар.

Борчаға ниъматим ҳақи бордур,
Бу суфат юз ҳақим тақи бордур.      

Хизматим ичра лоф урар эдингиз,
Лофи рамзу масоф урар эдингиз!

Қиличингиз ушолдиму охир!
Илгингиз тошқа қолдиму охир!

Мени юз минг бало аро кўрманг,
Ҳар замон ўлмагим раво кўрманг.

Тиғ ила кўкрагимни чок айланг,
Бир-ики зарб ила ҳалок айланг.

Қутқоринг жони нотавонимни,
Биҳил эттим бориға қонимни.

Демайинким, биҳилдурур қоним,
Музд бергаймен ўлса юз жоним.

Ёрлиқ қайда кетти, ёронлар!?
Йўқ мусулмонлиқ, эй мусулмонлар!

Ултуруб ғаврима етинг охир!
Минг ўлумдин халос этинг охир!»

Иши то субҳ навҳа қилмоқ эди,
Қону тупроқ аро йиқилмоқ эди.

Тонг қуши чун саҳар кўтарди хуруш,
Заъф қилдию кетти андин ҳуш.


Элтти ўзидан уйла заъф они
Ки, гумон этки, йўқтурур жони.

Чарх чун қилди буйла иш ангез,
Тушти ҳарён эл ичра рустохез.

Шоҳларким, анга мулозим эди,
Қуллуғи борчасиға лозим эди.

Яна беклар неким, кичику улуқ,
Бори боши яланг, сақоли юлуқ.

Қилдилар беқарорлиқ беҳад,
Ҳар бири сўгворлиқ беҳад.

Кўрдиларким,  жазаъда   йўқтур суд.
Мундин   иш чораси  эмас  мавжуд.


Оқибат мажмаи тузаттилар,
Сўзни   ҳар   нуктада   узоттилар.

Рой охир бу ишга тутти қарор
Ким, даво  бирла  паст ўлур  бу шарор.

Ул даво дашт аро муносиб эмас,
Ҳукамо   бу  ҳавони  хўб   демас.

Бўлдилар   чун   бу  навъ   нуктасаро,
Солдилар шоҳни маҳофа аро.

Даштдин   шаҳр  сори   сурдилар,
Шаҳни гулшан аро тушурдилар.

Шомға тегру йўқ эди ҳуши,
Кўнглида ўти, жисмида жўши.

Тахт чун бўлди шоҳдин холи,
Фитнадин холи ўлмас эл ҳоли.

[ХVIII]

    Баҳромнинг ўз париваши ҳажридин девона бўлғони ва ҳукамо анинг ошуфта димоғи танкиясиға иштиғол кўргузуб, мумтад замонлар муолажа асбобин тузуб, кўп заҳматлар била анинг оз нима ўзига келгони ва савдоси дафъиға тамошо учун етти иқлим салотинининг етти қаср бино қилғонлари*

Шоҳ чун тахти узра топти мақом
Хираду  ҳуши   йўқ  эди то  шом.

Жисмин айлаб  эди  ўлукдек  сахт,
Тахта1  янглиғ  бўлуб эди  анга  тахт.

Кимки, тахт узра айлади маъман,
Тахтадур оқибат анга маскан.

Чунким ул кунга шом бўлди қарин,
Ейди тун хайли пардав мушкин.

Мушк иси солди шоҳ мағзиға ҳуш,
Кўзин  очтию бир  дам эрди  хамуш.

Яна   чун   келди   ёдиға   ёри,
Етти   гардунға   нолау  зори.    

Яна бунёд қилди шўру шағаб,
Ошуруб кўктин оҳ ила   ёраб.

Чарх  тоқи   аро   фиғон солди.
Хайли анжумға қўзғолон солди,

Чекти гардунға нолаи жонкоҳ,
Тикти анжум кўзига новаки оҳ.

Бурноғи  тунча  юз  хароблиғи,
Меҳнат ўти уза   кабоблиғи.

Оҳи   елиға  чарх   соврулубон,
Узи   ҳижрон   ўтиға   қоврулубон.

Тонгғача бу эди анга аҳвол,    
Тонг ели қилди жисмини беҳол.

Яна   то   шом   ҳуши   зойил   эди,
Жисми  ҳар дам ўларга  мойил эди.

Неча кун чун бу навъ эрди хароб,
Қўймади изтироб — жисмида тоб.

Ишқ муҳлик, фироқ эди золим,
Жисм   ила   ақли   қолмади   солим.

Сиҳҳат   онинг   мизожидин   кетти,
Тори   жисми   узулгали   етти.

Солди  савдо димоғи  ичра  халал,
Ақлу ҳуши   жунунға   бўлди   бадал.

Бир  замон   ўзда,   ўн   замон   бехуд2,
Не саломат мизожида, не хирад.

Қолмади чун тан ичра тоби анинг,
Борди ошубу   изтироби   анинг.

Зўри   афғон  қилурға   етмас  эди,
Унини   балки эл  эшитмас эдй.

Гаҳ-гаҳи   чекса   эрди   нолаи зор,
Жисми зори топар эди озор.

Сўзи   ичра   йўқ эрди   ҳуш  асари,
Йўқ  эди  ўз дегонидин  хабари.

Хайлида кимда-ким бор эрди билик,
Борча   йиғлаб,  ювдилар  ондин  илик.

Қилибон ул балоға чора тамаъ,
Айлаб аркони давлати мажмаъ.

Ҳукамо  борча   илм  аро   моҳир,
Улча   тахтида   эрдилар   ҳозир.

Тўрт   юз   эрди   борчасиға   адад,
Ҳар   бири  ожизи   ҳакими  хирад.

Борини   ҳозир   эттилар   бир-бир,
Сўзни  бу  навъ  қилдилар  тақрир

Ким:  «Шаҳи комрон неча йил  эрур
Ким, борингизға улча ком берур.

Барча   мамнуни  миннатидурсиз,
Тарбият ёби   ниъматидурсиз.

Бу  навозишлару   иноятлар,
Борчангизға ўкуш риоятлар.

Онинг учун эдики ногоҳи,
Чархдин етса дард жонкоҳи,

Дафъи ранжи мизож қилғайсиз,
Маразиға илож қилғайсиз.

Эмди ул кун етибдурур билингиз,
Не қила олур эрсангиз қилингиз!

Мунча элгаки шоҳ этар шафқат,
Бордурур ҳар бирига бир хизмат.


Қилса эрди адуси туғёнлар,
Биз фидо айлагай эдук жонлар.

Разму кин ошкор қилғай эдук,
Жонимнзни нисор қилғай эдук,


Ўзни ул ишда то эрур мақдур,
Шаммаи тутмағай эдук маъзур.

Лек мундоғ маразки воқеъдур,
Сизга онинг иложи рожеъдур».

Ҳикмат аҳлиға бўлди чун бу хитоб.
Дедилар фикр бирла бунла жавоб


Ким: «Бу сўзларки дедингиз, чиндур,
Борчасиға маҳалли таҳсиндур.


Лек ишқ ичра заъф топса киши
Дафъи онинг эмас ҳаким иши.

Ишқ ўти кимни айласа маҳрур,
Айламас дафъ хирфа, бал кофур.

Ҳар кўнгул ичра солса ишқ ўти тоб,
Керак ул баҳри васлдин сероб,


Бўлса табъ ичра хилтдин иллат,
Моддий бўлса ҳар нечук заҳмат,

Бизга ишдур анга илож этмак.
Тиб ила сиҳҳати мизож этмак.

Лек бу заъф ишқдиндур, бас —
Ишқ ўтдур, бизнинг муолажа хас,

Неча бу навъ бўлса саъй этали,
Чоранинг тору пудиға етали.

Улча имкони бор этиб тадбир,
Қилмоли жидду жаҳд аро тақсир.

Бори мақсуд эрур, буким маъбуд,
Бергай онинг мизожиға беҳбуд.

Хирадиға етиб саломат ҳам,
Табъиға киргай истиқомат ҳам».

Ҳукамо чун қилиб бу навъ қабул,
Бўлдилар шаҳ иложиға машғул.

Чора топмоққа жозим эрдилар,
Кеча-кундуз   мулозим   эрдилар.

Юз кишига ибодат ўлди ружуъ,
Тун- ила кун ниёз бирла хушуъ.

Сиҳҳати зотиға дуо қилмоқ,
Садқаю назрлар адо қилмоқ.

Юз киши қилдилар яна оҳанг
Айламакка фусун ила найранг

Солибон дафъи жин қилурға навид,
Уқубон руқя, ёзибон таъвид.

Юз киши сафҳаға назар айлаб,
Тажриба сори ҳам гузар айлаб.

Ҳам таважжуҳ, ҳам ижтиҳод қилиб,
Айлаб онинг иложин, улча билиб.

Яна юз уд сўзу лахлаха соз,
Аклу шурб ичра улча бўлса ниёз.

Не илож ичраким керак асбоб,
Айлаб онинг таҳиясиға шитоб.

Бў сифат тўрт юз ҳужаста замир,
Рубъи маскунда йўқ бирига назир.

Икки йил тарки хўрду хоб айлаб
Иш саранжомиға шитоб айлаб.

Қилдилар ончаким шаҳи бедил,
Жузви сиҳҳат айлади ҳосил.

Қилдилар кўп иложи ичра фусун
Ким, анга  камрак ўлди  заъфу жунун.

Жисмиға ҳам ғизодин ўлди мадад,
Ҳам димоғиға кирди нури хирад.

Топти чун бу қадар шифо ранжур,
Ҳукамо буйла қилдилар мазкур


Ким: «Керак қилмоқ уйла иш пайдо
Ким, ул иш бўлса дофии савдо:


Бири ул жумладин, иморат эрур
Ки, тамошоси кўп натижа берур.

Тарҳ қилса муҳандиси моҳир,
Ҳар замон ўзга шакл этар зоҳир.

Ҳар киши ғолиб ўлса савдоси,
Дафъи савдо қилур тамошоси.

Айлаб аркани давлат ишга шитоб,
Бўлди омода не керак асбоб.


Етти иқлим хону хоқони        
Англабон шаҳда заъфи жисмоний.

Чун бор эрдилар анга тобиъ хайл,
Борча айлаб мулозамат сори майл.

Қўймиш эрдилар остониға юз,
Айлабон   қуллуғин   кеча-кундуз.

Ангаким саъб бўлса келмак иши,
Эвазига йибормиш эрди киши.

Ини янглиғ ва ё ўғул янглиғ,  
Шаҳға хизмат қилурға қул янглиғ.

Буйла етти шаҳи рафиъ макон,._
Қуллуғин айлаб ончаким имкон,

Бори жондин тилаб давосин анинг,
Истабон туну кун шифосин анинг

Ҳар бири истар эрди бир хизмат    
Ким, агар шаҳға қўйса юз сиҳҳат

Ишида элга гуфтугўй ўлғай,
Анга ул ишдин обрўй ўлғай.

Чун иморат ҳадиси топти тул,
Ер ўпуб етти шоҳ қилди қабул

Ки, қилиб ҳар бири бино бир қаср,
Ҳар бири зеб ичинда зийнати аср.

Туну кун эҳтимом қилғайлар,
Саъй бирла тамом қилғайлар.

Ҳар кун ул ишки қилса банноси,
Шаҳ келиб айлагай тамошоси.

Шаҳға арз айлабон топиб рухсат
Ҳар бири жониға қўюб миннат.

Шоҳнинг тахтидин ети шаҳроҳ,
Олам аҳлиға гоҳу бегаҳ роҳ.

Бор эдиким улус юрур эрди,
Элга йўллар уза мурур эрди.

Шоҳлар азм этиб, ул ишга бори,
Йўл узаким борур диёри сори.

Солдилар етти қасри чарх ниҳод,
Бўлди иш қилмоқ ул сифат бунёд

Ким, садо тушти чарх тоқи аро,
Эл нафири фалак равоки аро.

Чарх еткурди ою кундин хишт,
Ясалур деб ер узра етти биҳишт.

Ҳар замон ўзга шакл этиб пайдо,
Шаҳ тамошосиға бўлуб шайдо.

[XIX]

Етти фалакдек етти қасрнинг тугангони ва Монийи мусаввир ҳар қасрни ўзга бир ранг била нақшбандлиқ қилғони, доғи етти иқлим салотинининг қизларин, ул етти қасрда Баҳром била ақд қилғонлари ва ҳафтанинг ҳар куни Баҳром бир қасрда суҳбат тутқони

Чун муҳандислар эҳтимом этти,
Ҳар бир ўз қасрини тамом этти.   

Лек топқунча қасрлар итмом,  
Топти ҳар лаҳза нафълар Баҳром.

Ҳар замон бир ажабға наззора,
Бўлди савдосиға басе чора.

Гарчи ҳар қаср эди фалак пайванд,
Рифъату вусъати фалак монанд.

Бир фалак қадр чун эди Моний
Саъй бирла тугаттилар они.

Хастанинг боқи эрди савдоси,
Хаста кўнглида ишқ васвоси   

Ким, тамом ўлди ул ети паргор,
Шоҳ қолди назорадин бекор.

Ҳукамо бўлдилар чу ком раво:
Дедиларким: «Бу иштур эмди даво

Ким, неча нақшбанди рангомез,
Бўлғой ул қасрларда санъат рез,

Кўргузуб санъат ичра юз найранг,
Айлагайлар бу қасрларни ранг.     

Қилса не ранг ични наққоши,
Тоши ҳам бўлғай ул сифат коши»    

Борча Монийни қилдилар ҳозир,
Дедилар: «К-эй фунун аро моҳир.

Чун сен эрдинг бурун ул иш сабаби     
Ким, бўлуб эрди шоҳнинг тараби.

Сиҳҳатиға яна сабаб бўлғил.
Табъиға боиси тараб бўлғил.

Қасрлар зийнатиға оҳанг эт,
Бу ети қасрни ети ранг эт.

Нақшини улча сен билурсен, қил,
Неки кўнглунг тилар қилурсен, қил,

Санга, не навъ қил, демак сўз эмас,
Ҳар киши сўз билур, бу сўзни демас»

Ажз кўргач бу навъ чора сигол,
Кўзига қўйди бармоғин филҳол.

Деди: «Сиз истагонни келтурунгуз,
Не масолиҳ керакса еткурунгуз!».

Ул деганни булар қабул этти,
Ул иши бошиға қўпуб кетти.

Мулк аро ҳар не бор эди наққош,
Барчаға иш буюрмоқ айлади фош:

Қалам аҳлин қилиб ети саркор,  
Ё дегил нақшбанд, ё заркор

Ўзи иш тарҳу расмин тузатиб,
Ҳар замони бир иш бошиға етиб.

Сайр этар эрди субҳдин то шом,
Бир иморатға ҳар замон Баҳром.

Ҳар нафас кўргач ўзга бир тимсол,
Анга машъуф ўлуб, ул ишда хаёл.

Кўнгли ҳар ён чу кўп бўлуб мойил,
Майл савдосин айлабон зойил:

Нақшлар жонибин хаёли тутуб,
Ўз хаёлоти нақшини унутуб1

Ҳам бу янглиғ чу ўтти оз фурсат,
Қасрлар топти зеб йла зийнат.

Ҳар бирин ўзга навъ эттиранг.
Бўлди ул ети қаср етти ранг.

Шаҳ мизожида ишқ ўтиға гудоз
Гарчи қолиб эди, ва лекин оз.

Ҳукамо кўп қилиб яна тадбир,
Кўп уруб рою айлабон таъбир,

Дедилар: «Эмди қувватиға сабаб,
Заъфи рафъию сиҳҳатиға сабаб —

Бу дурурким, чу бутти буйла қусур,
Бўлғай ул етти қаср аро ети ҳур.


Шоҳлар ичра ҳурваш фарзанд,
Кимда бор эрса лойиқи пайванд.

Мутааддид анга никоҳ керак,   
Қасрлар ичра руду роҳ керак»2.

Чун тафаҳҳусға бўлдилар машғул,
Ҳосилан борча ком топти ҳусул:


Бор эди етти шаҳда етти пари,
Парда кенида ақл пардалари.

Ҳар бири ақлу жонға офат ўлуб,
Ақлу жон йўқ, жаҳонға офат ўлуб.

Поклик пардасида меҳри сипеҳр,
Пардада уйлаким, сипеҳрда меҳр.


Ҳусн буржида равшан ахтарлар,
Лутф дуржида пок гавҳарлар.

Ахтар, аммо булут ичинда нуҳуфт,
Гавҳар, аммо анга етишмай суфт.


Ҳар бири васфида баён қосир,
Не баён, килки нуктаронқосир.
 
Ҳусн аро моҳу меҳрға фойиқ,
Шоҳ ақдиға ҳар бири лойик.

Етти иқлим ҳукмронлариға,
Етти сўз ўтмаган гумонлариға —

Парда ичра ҳадиси пинҳони,
Уйлаким фаҳм қилдилар они.

Борча ер ўптиларки: «Бизга неҳад,
Айламак ё қабул, ёхуд рад.

Неки шаҳ ройи олам оройи,
Муттафиқ анга борчамиз ройи.

Зарраларни қуёшқа еткурадур,
Қатраларни тенгиздин ошурадур».

Чун бу сўз ўтти, топтилар дастур,
Шоҳлар расми бирла қилмоқ сур.

Сур дастури топти чун тарвиж,
Шоҳ ила топти моҳлар тазвиж3.

Ҳар бири бир тараф хиром этти.
Отаси қасрини мақом этти.

Ҳукамо бўлдилар чу вақтшунос4,
Буйла соат ишига бўлди қиёс

Ким, шаҳи комгори комраво,
Ҳарам аҳлиға айламак парво.

Кўнглини мойили ҳарам қилмоқ,
Ҳарам аҳлини муҳтарам қилмоқ.

Тонгла шанба куни муносибдур
Ким, кавокиб шарафға косибдур5.

Қасри мушкин аро тузуб авранг,
Мушкбў майга айламак оҳанг.

[XX]

    Шанба куни Баҳромнинг мушкфом либослар кийиб, гунбади мушкинга хиром қилиб, ғазоли мушкбў била бодаи мушкин ичгони ва бу машғуллуқ била ҳижрон ўтининг дуди қаро қилғон кунни шомға еткургони

Субҳи шанбаки, шоми дайжурий,
Юзига ҳулла ёпти кофурий1,

Қасри мушкинга қўйди юз Баҳром,
Ичгали мушкбў ғазол ила жом.

Луъбати ҳиндзоду чинийваш,
Лаъли жонбахшу сунбули дилкаш.

Ҳулласин ойдек айлабон шабгун,
Дурлар ул ҳулла узра кавкабгун.

Тахту рахтини айлабон мушкин,
Мушк уза ер тутуб ғазолаи Чин2.

Тутубон уйни мушкдин зулмот,
Маҳваш ул зулмат ичра оби ҳаёт3.

Шаҳ дағи ҳулла мушкфом айлаб,
Кирди маҳваш сари хиром айлаб.

Тахт уза чиқти вориси Жамшид4,
Анга ёндошти ғайрати хуршид.

Ичилур эрди мушкбў бода,
Мушку анбар бухури омода.

Анга тегруки мушк сочиб шом,
Қилди олам юзини анбарфом.

Элга эрди тарабфизо шанба
Шаҳға эрди, вале азо шанба.

Ҳукамо айлаб амри бўсу канор,
Ўзга ишдин буюрмиш эрди канор.

Муни маҳваш дағи билур эрди,
Ўзни шаҳдин йироқ қилур эрди.

Шаҳға кундуз илож эрди нишот,
Кеча уйқуға айламак ифрот.

Солди ғам шоми кўнглига қайғу,
Уйлаким ўчти кўзидин уйқу.

Маҳваш ўз пардасида бўлди ниҳон,
Шаҳға ҳижрон қоронғу этти жаҳон.

Тўлғонур эрди тийра ҳоли била,
Дилбари зулфининг хаёли била.   

Кўрди ғам шоми кўп азоб айлар,
Уйқусизлиқ ани хароб айлар.

Ҳукм қилдики, бир-ики ходим
Бўлубон ушбу йўл сори озим

Ким, эрур ушбу қаср ул сори,
Айлабон саъю жаҳд изҳори.

Ким йўлуқса, манга кетурсунлар,
Байтул-иҳзонима етурсунлар

Ким, неча нукта ошкор десун,
Саргузаштин фасонавор десун.

Шояд уйқу кўзумга майл этгай,
Андин осойиши манга етгай.

Борғоч-ўқ топтилар жаҳонгарде,
Сайр қилмоқта чархи новарди.

Парда кейнига келди чун сойир,    
Бўлди ҳукми жулус анга зоҳир.    

Ер ўпуб чун мусофир ўлтурди,
Шаҳ анга қисса ҳукмини сурди.

Сойир ўлди чу қиссадин огоҳ,
Топти ҳар не, анга эди дилхоҳ.

Шоҳни кўп қилиб дуо била ёд
Ки: «Бўл андуҳу қайғудин озод».

Аввалғи иқлим йўлидин кетурган мусофирнинг фасона демаги

Бору йўқ чун дуоки билди, деди,
Деди: «Бир бор эдию бир йўқ эди.

Ҳннд мулкида бор эди шоҳи
Шоҳлиғ ишларидин огоҳи.

Чирикига канора йўқ пайдо,
Махзаниға шумора йўқ пайдо.

Тиғи ҳиндий чнқорса кишваргир,
Олибон то Хитой, бал Кашмир.

Ҳам фалак пар ҳумойи бахти анинг,
Ҳам  Сарандиб5  пойтахти анинг,

Лақаби Хон эди, оти Жасрат6,    
Мулкидин шоҳларга юз ҳасрат.

Жумлаи олам ичра ҳашматрон,
Эл ани дерлар эрди «Жасратхон».

Бор эди бир хужаста фарзанди,
Кўнгли қутию бағри пайванди.

Барча дониш аро ягона келиб,
Ҳусн аро нодири замона келиб.

Отаси кўнглига сурур андин,
Ҳинд элининг кўзига нур андин;

Лутф ила хулқи ҳадду ғоятсиз,
Фаҳму идроки ҳуд ниҳоятсиз,

Бори илму камол аро моҳир,
Зотидин юз камол ўлуб зоҳир.

Борча бир сорию бу бир сори
Ким, кишига етишмай озори.

Зуҳду тақво келиб шиори анинг,
Бўлубон поклик ҳисори анинг.

Оти Фаррух жамоли фархунда,    
Хулқи олам элин қилиб банда.    

Отаси қирқ йил суриб хонлиқ,    
Қилмиш эрди улусқа султонлиқ,

Ёши сексонға тегру етмиш эди,    
Кўнглидин умр завқи кетмиш эди.

Истар эрди тириклигида ўзи    
Ёрумоқ ўз чароғи бирла кўзи.

Ўғлиға мулку тахту тожин ҳам,
Ҳинд молин, Хито хирожин ҳам,

Берибон юз тафоххур айлар эди,
Лек Фаррух танаффур айлар эдн.

Фақр этиб эрди кўнглини машғул,
Айламас эрди салтанатни қабул.

Ҳам келиб шоҳлиқ ишида батанг,
Ҳам тааҳҳул ишида эрди ланг.

Шаҳға бу нкки иш эди мақсуд,
Иккиси шоҳзодаға мардуд.

Отасиға бу жустжўй эрди,
Анга манъида гуфтугўй эрди,

Бир кеча бор эди ибодат аро
Нурдин матлаи саодат аро.

Субҳ чун саждаи ниёз этти,
Кўзига уйқу турктоз этти.

Жилва қилғоч хаёли руҳоний,
Минг сувар зоҳир ўлди пинҳоний:

Узини кўрди бир биёбонда
Ким, улус беҳисоб эди анда.

Борча кўч аҳлию сафар хайли,
Бир тараф лек борчанинг майли.

Бор эди ул арода бир маҳмил,
Бухтийи чарх ўлуб анга ҳомил.

Маҳмил7 устида махмали мушкин,
Мушк сочиб нечукки нофаи Чин.

Мутаҳаррик бўлуб насими сабо,
Чунки маҳмилдин ўлди парда рабо.

Ул аморида худ пари эрди,
Не пари, меҳри ховари эрди.

Ул қуёш ламъаси кул айлади пок,
Нотавон жисмин уйлаким хошок.


Боқти Фаррух чу ул тараф бетоб,
Тўлун ойни ёшурди тийра саҳоб.

Улча етти қулоққа халқ дери,
Бу эдиким: «Эрур бу Қудс ери».

Фаррух уйғонди секриб уйқудин,
Кўзидин уйқу ўчти қайғудин.


Ҳар замон печу тоби ортар эди,
Кўнглининг изтироби ортар эди.   


Кўрдиким фикри этмаса нофиъ,
Ишқ зулми ани қилур зойиъ:

Кўнглига айлади сафарни жазм,
Айламак Қудс дашти сори азм.


Ё не матлуб эрур анга етмак,
Ё талаб ичра тарки жон этмак.

Тонг ели чунки сурди тун дудин,
Ииғди кўк чатри анбар олудин8.

Очти фархунда талъатин кундуз,
Қўйди Фаррух отоси тахтиға юз.

Супуруб ер жабин била бисёр,
Айлади муддаосини изҳор

Ким: «жаҳонгардлиғ эрур ҳавасим,
Йўқ ани манъ этарга даст-расим.

Хирадим қилди бу ҳавас бехуд9,
Чун ҳавас ғолиб ўлди кетти хирад.

Бу азиматда ихтиёрим йўқ,    
Азм то қилмоғум қарорим йўқ,

Буйла ишким манга таваллодур,    
Шоҳдин рухсат ўлса авлодур.

Бўлмаса рухсат, ўлғуча огаҳ.
Қетгудекмен бошим олиб ногаҳ».

Шоҳ эшитти чу бу сифат падруд,
Куйди андоқки, чиқти бошиға дуд.

Чекти паргола бағридин лола,
Дедиким: «Эй боғирға паргола,

Фурқатинг бирла урма бағрима ўқ,
Ҳар не сўз дер эсанг дегил, муни йўқ!

Ким, букун тонглалиқ бўлубдурмен,
Умру жон узрини қўлубдурмен.

Ханжари ҳажр кўнглума урма,
Мен худ ўлгум, бурунроқ ўлтурма!»,

Кўп фиғон чекти борча дардолуд,
Ишқ чун ғолиб эрди қилмади руд.

Кўрдиким, ўғли сўзи ошубдур,
Анга бир навъ ўт тутошубдур .

Ким, ото ашки они паст этмас,
Кўнгли топмас қарор, то кетмас.

Кўзи ёшин ошурди тўфондин,
Юди нокомдин илик жондин.     

Черикидин ёримин ойирди,
Ганж нисфини ҳам анга берди.

Мунга лойиқ асоси шоҳона,
Ҳар ғаройибки ҳам керак ёна.

Ясади ул сифат асосин анинг
Ки, хирад топмағай қиёсин анинг.

Берибон рухсат они шод этти,
Жон била жисми хайрбод этти.

Ёнди Жасрат қўюб бало сори рух,
Кўч бар кўч тебради Фаррух.

Юрумак эрди туну кун коми,
Йўқ эди ҳеч ерда ороми,

Шаҳр бар шаҳр эди хироми анинг,
Етгунча мақсадиға гоми анинг.

Ул замон кимки қилса азми тавоф,
Каъба ўрнида Қуддус эрди матоф10.

Ҳам етиб эрди вақту юз минг хайл,
Айлаб эрди тавоф сори майл.

Фаррух ул пок ерга чун етти,
Пок кўнгли била тавоф этти.

Қўйди туфроққа юз ниёз била,
Шамъдек йиғлади гудоз била.

Истади ҳожатинки холиқи даҳр   
Анга матлубидин етургай баҳр.      

Кўзига учрағай дилороми,
Ҳосил ўлғай висолидин коми.

Неча кун чун бу навъ эди анга ҳол,
Зоҳир эрмас эди ишига маол.

Тавф аҳли ёнорға боғлаб бел,
Кетти тўшлуқ тўшига келган эл,

Ул кеча ғамдин асру бедил эди
Тушта бири анга бу нукта деди

Ким: «агар айласанг мурод талаб
Турмайин, тонгла айла азми Ҳалаб»11.

Уйғониб сабру тоқати кетти,   
Қўпти доғи Ҳалабға азм этти.

Халаб аҳли кўп эрди ғоятсиз,     
Иўлда сув оз эди ниҳоятсиз.

Черикин қайтариб ижозат ила,
Йўлға келтурди юз иродат ила

Бўлди чун қайтмоқ сипоҳ иши,
Била қолдн юз-ики юзча киши

Ким, маҳол эрди қайтмоғлиғ алар,
Шаҳлари таркин этмоғлиқ алар.

Мунга лойиқ яроғ бирла тамом,
Айлади Фаррух ул нўл узра хиром.

Эл Ҳалаб озими кўп эрди басе,
Ватани сори борчанинг ҳаваси.

Шоҳзода алар била ҳамроҳ,
Лек ҳамрози дарду муниси оҳ,

Бордилар гоҳ-гоҳу туштилар —
То Ҳалаб мулкига ёвуштилар.

Шаҳр эли доғи чиқмиш эрди ғулув,
Кўю дашт эрди халқдин мамлув.

Фаррух ул қисса изтирорида,
Кўзи ҳар лаҳза бир аморида

Ки, кўрунди кўзига бир маҳмил,
Ноқаси шаҳр сори мустаъжил.

Тушта кўрган киби ёпуғи қаро,
Изтироб ўти тушти жони аро.

Буйла ҳолатда тунд етти шамол,
Очти маҳмил канорасин филҳол.

Чун очилди булут, кўрунди қуёш
Тушта кўрган қуёши бўлди фош.    

Истаганни бу лаҳзаким топти,
Яна хуршедни булут ёпти.

Кунни чун тийра абр қилди ниҳон
Бўлди Фаррух кўзига тийра жаҳон.

Чунки ул нур қолмади кўзида,
Кўнгли бир лаҳза йўқ эди ўзида.

Ўзига келгач очти кўз ҳоли,
Дашт ўлуб эрди халқдин холи.

Шаҳр аро кирмиш эрди аҳли сафар,
Ватани бўлмиш эрдй элга мақар.

Ғайри Фаррух дағи неча ходим
Ким, анинг бирла эрдилар озим.   

Кўрди Фаррухки иш қатиқ тушти,
Заҳр ҳижрони бас ачиқ тушти.

Нечаким куйди нотавон жони,
Элидин асради ниҳон они.

Жаҳд ила айлади шикеболиқ,
Бўлмасун деб ишида расволиқ.

Эли ҳолида англабон тағйир,
Бир-бирига сўз айтибон бир-бир.

Чун анинг ҳолиға тағайюр ўлуб,
Билмайин хайлиға таҳайюр ўлуб.

Бори бир навъ ҳол ила ноком,
Манзили топтилар қилурға мақом.

Лек шаҳзода бор эди беҳол,
Элтибон ҳардам они ўзга хаёл.

Қилмайин фаҳм гуфтугў чоғи,      
Эл сўзин доғи, ўз сўзин доғи.

Очти тун хайли чун қаро парда,
Ё қаро ранглнк саропарда.

Англабон   шоҳзодани   ғамгин,
Бўлубон қавму хайли борча ҳазин,

Элин англаб асир қайғуға,
Солди шаҳзода ўзин уйқуға.

Они уйқу аро кўруб хайли,
Борча қилдилар уйқунинг майли.

Кўзларин юмғоч ул сурук маҳзун,
Борчасин уйқу хайли этти забун.

Элни шаҳзода масти хоб кўруб,
Ишқ ўтидин ичинда тоб кўруб,

Қўптию олди қоғазу хома,
Ёзди хайлиға бу сифат нома

Ким: «ҳаводис еридурур олам,
Ондин озод эмас бани одам.

Ҳар не эл олиға ёзибдур ҳақ,
Чора йўқ они кўрмайин мутлақ.

Манга оворалиқ эмиш тақдир,
Ишқу бечоралиқ эмиш тақдир.

Ғурбат.ичра бўлурға овора,
Манга тақдир бўлса не чора.

Тушти олимға уйла қаттиғ ҳол
Ки, баёнида келди нотиқа лол.

Гар манга буйла саъб суратдур,
Чунки тақдир эрур заруратдур.

Спз бу ғурбатда турмангиз зинҳор,
Мени истаб югурмангиз зинҳор

Ким, тилаб мунда топқунгиз йўқтур,
Тоиишур еримиз ватан-ўқдур.


Мен балиятда жондин ар тўйғум,
Тирик ўлсам ватанға юз қўйғум.

Агар ўлсам биҳил қилинг охир,
Мени ўздин биҳил билинг охир!

Тутмангиз бу диёр ичинда мақом,
Қайтингиз, вассалому вал-икром»


Руқъанинг коғазиға берди навард,
Ўрнида қўйди ул саҳифаи дард.

Эгнидин солди шосвор либос,
Кийди ўрниға ром ранг палос.

Қўптию чиқти уйдин оҳиста,
Айлар эрди хиром пайваста.

Шаҳр аро пўя урди кўй-бакўй,
Телба янглиғ югурди сўй-басўй.

Оқибат кунжи гулхани топти,
Ётиб ўзга палосини ёпти.

Гарчи гулхан кули макони анинг,
Лек дўзах ўтида жони анинг.

Анга бу ҳол солди кофир ишқ,
То не қилғай ишини охир ишқ.

Субҳ чун тузди кўрау дамни12,
Меҳр ўтидин ёрутти оламни.

Қўпуб ул хайл бешикебу тавон,
Бўлдилар шоҳзода сори   равон.

Они ўрнида кўрмайин мавжуд,
Чектилар борча оҳи дард олуд.

Урдилар пўя бирла ҳар сори юз,
Истаб они ики кеча-кундуз

Топмадилар нишонаи андин,
Тўйдилар ул фироқ аро жондин.

Руқъаиким ёзиб эди, ногаҳ
Топиб, ишидин ўлдилар огаҳ.

Билдилар бедаво эрур бу алам,   
Тутубон ҳолига анинг мотам.


Ғурбатидин дебон кўп афсона,
Навҳа кўп чектилар ғарибона,

Судсиз эрди чунки ул ошуб,
Ҳам ватан сори бўлдилар раҳкўб.

Бу тараф шоҳзодаи бедил,
Чун вуқуф онча айлади ҳосил

Ким, эли они топа олмай жазм,
Йиғлаю қилдилар ватан сори азм.

Кўнгли ўз ҳолиға бузулди басе,
Куйди ғам ўтиға нечукки хасе.

Шоҳлиқдин тушуб гадолиққа,
Юз бало нчра мубталолиққа.

Қўзғабон ҳардам они бекаслик,
Ишига ҳеч чора билмаслик.

Юз туман мунгда жони афгори
Борча бир сорию бу бир сори

Ким, анга мунча ранж ўлуб рўзи,
Куйдуруб кўкни оҳи жонсўзи.


Мунча иш боиси ниҳон эрди,
Не ниҳон, балки бенишон эрди.

Бўлмай ул шаҳрға канора падид,
Не маҳаллотиға шумора падид.

Анда юз йил киши бўлуб сойир,
Етмаги барча ерга йўқ зоҳир.

Уйи саҳро қуми ҳисобиға жўб,
Эли худ неча ончадин ҳам кўп.

Фаррухи нотавон неча кун эди
Ки, не сув ичти, не таом еди.

Кимсаким, топмағай таом ила баҳр,
Нўш қилғай таом ўрниға заҳр.


Ишқдин жонда бўлғай озори,
Тани ғурбат ўти гирифтори.

Ҳажрдин ҳам анга малол ўлғай, —
Фикр қилким, анга не ҳол ўлғай.


Анга бор эрди мунча ғам бори,
Шоҳлиғ тарки, лек бир сори.

Хаста жониға юз тааб тушти,
Кўрки иш туштию-ажаб тушти.

Деди: «Бу ажз бирла бутмас ишим,
Бордурур тенгрим, ар йўқ эрса кишим.


Нечук ўлса оёқ уза турайин,
Ётиб ўлгунча дасту-по урайин».

Қўптию қилди шаҳр ичига хиром,
Ҳар тараф солур эрди билмай гом.

Бир-нкки кун бу навъ урди қадам,
Заъф анинг вужудин этти адам.

Ишқ чун туъмадин қилиб эди фард,
Қуввату қути эрди ишқ ила дард.


Жисмким, топмади ғизо била қут.
Бўлди — сувдин йироқ тушган ҳут.

Ғурбат ичра юрур эди бекас,
Кишиси дарди ишқ эрдию бас.

Икки-уч кун чу буйла кезди ябоб
Не анга сабру ҳуш, не хўру хоб.

Кўрди беҳад эрур бало асру,
Бордурур дарди бедаво асру.

Ҳаракатдин қолур тани зори,
Ўзини чекти бир бузуғ сори.

Қўйди бошининг остиға бир тош,
Деди: «Бош ўлмоғой эди манга кош!»

Сунди туфроқ уза тани зорин,
Бошқа чекти палоси идборин.

Кўнгли андоқ ҳаётдин тўйди,
Жон берурга яқин кўнгул қўйди.

Хожан бор эди Ҳалабда ғаний,
Меҳмондорлиқ шиору фани.


Эътибори кўп эл аро беҳад,
Жоҳу молиға йўқ ҳисобу адад.

Анга уй эрди меҳмонхона,
Анда куп ошнову бегона,

Кўнгли беҳад раҳиму табъи сахий,
Шаҳр халқи ичинда оти Ахий.

Сайр айлар эди гаҳу бегоҳ,
Сурубон маркабин раҳу бероҳ.  

Гоҳ йўл бошлари сари борибон,
Гоҳ вайроналарни ахтарибон

Қайда топса ғариби мазлуме,
Хастау номуроду марҳуме.

Бўлубон бир нафас анга ҳамдам,
Ёқибон кўнгли захмиға марҳам.

Негаким бўлса муқтази зоти,
Айлабон ул қадар мурооти.

Шаҳр эли андин эрди шарманда,
Қарами борчани қилиб банда.

Гўйи ул кун Ахийи соҳиб хайр
Шаҳр атрофини қилур эди сайр

Ким, бузуғни ватан қилиб Фаррух,
Қўйди идбор туфроғи уза руҳ.

Хожаким ул бузуққа ёвушти,
Кўзи ул нотавон сори тушти.

Суруб улён Ахийи давлатманд,
Туштию берди қуллариға саманд.

Келиб олиға деди: «Эй марҳум,
Кимсен, аҳволинг эт манга маълум!»

Нотавон юз очиб салом этти,
Ултуруб беҳад эҳтиром этти,

Деди: «Эй хожаи хужаста жамол,
Бор йўлунг бирла, сўрма мендин ҳол.

Юқмағай кўнглунга ғамим асари,
Тушмагай  жонингга  ўтум  шарари».

Хожа пчн кўрди ул руҳи маҳваш,
Сўнгра бу навъ посухи дилкаш.

Ҳам юзи они беқарор этти,
Ҳам сўзи они ашкбор этти.

Не кўруб эрди уйла турфа жамол,
Не бу янглиғ эшитмиш эрди мақол.

Билдиким, бас азиз пайкардур,
Англадиким, шариф гавҳардур,


Саъй ила маркаб узра миндурди,
Хизмат айлаб уйига еткурди.

Чун тушурди азиз меҳмонни,
Юзидин равшан этти айвонни.

Чекти аввал таом ила шарбат.
Меҳмон қилди ул сори рағбат.

Улча мумкин Ахийи равшан рой,
Мизбонлиқ ишин кетурди бажой.


Ҳар тарафдинки сўз суол этти,
Посухи они гунгу лол этти.

Гавҳар афшон жавобидин сойил,
Бўла олмай саволға мойил.

Ҳужрае хилват айлади тартиб,
Кеча бўлмоққа меҳмони ғариб.

Кечалар меҳмон тутуб хилват,
Муниси эрди андуҳу ғурбат.

Ишқдин тортибон ҳазин нола,
Заъфарон узра ёғдуруб жола.

Кундуз ўлғоч хамуш ўлуб ёна,
Маскани эрди меҳмонхона,

Ёрутуб кўз Ахий анинг юзидин,
Топибон баҳра дурфишон сўзидин.

Арз этар эрди гуна-гуна либос,
Меҳмон қилмас эрди, тарки палос  

Хотири чун бор эрдй асру шариф,
Мизбон   қилмас эрди   кўп   таклиф,

Неча кун чунки анда тутти мақом,
Кеча хилватқа айлар эрди хиром.

Хожа таъйин этиб мулозимлар,
Гирдида қўймиш эрди ходимлар.

Бўлдилар бир кеча алар ногаҳ
Ёшурун оҳу ашкидин огаҳ,

Хожага арз қилдилар они,
Хожа ҳам кеча келди пинҳони.

Ёшурун борча халқ ётқон чоғ
Хилвати равзаниға қўйди қулоқ.

Билдиким, ранжи ҳаддин ошибдур,
Булъажаб ўт анга тутошибдур.     

Ўртанур оҳи умркоҳ била,
Қизитур уйни ўтлуғ оҳ била.    

Надба ўз ҳолиға қилур пайваст,
Лек эл ваҳмидин бағоят паст.

Хожа доғи бор эрди ғам кўрган,
Ишқ бедодидин ситам кўрган.

Кўнглини бузди меҳмон дарди,
Нолау оҳи дардпарварди.

Тўла айлаб сиришк бирла кўзин,
Кўп қулоқ тутти англамоққа сўзин.

Гаҳ сурар эрди нукта дилбаридин,
Гаҳ дер эрди сипоҳу кишваридин.

Гарчи фаҳм айлаб эрди парзона
Ким, эрур тавру тарзи шоҳона.    

Эмди жазм айладики, шоҳдур ул,
Салтанат авжи узра моҳдур ул.

Лек бир иш ани низор этмиш,  
Ғурбат ичра асиру зор этмиш.

Қўптию тарк қилди наззора
Ким, не қилғай бу иш учун чора.

Деди: «Бу дард ангаки пинҳондур,
Англамоқ они худ не имкондур

Ким, эрур дарду ишқ таврида чуст,
Демак имкон эмас ғамини дуруст.

Магар эл они майпараст этгай,
Розини англағой, чу маст этгай»,

Субҳким кийди ҳуллаи кофур,
Қўнди боши уза амомаи нур13.

Урди меҳмонсароға хожа қадам,
Қелди чун хожа, келди меҳмон ҳам.

Тушқа тегру таому суҳбат эди,
Егулукларда зебу зийнат эди.

Ҳам қуёш айлади заволға майл,
Ҳам ҳаво қилди эътидолға майл.

Хожа мажлпсда ҳозир айлади май,
Чиқти савти рубобу нағмаи най.


Онча базм ичра қилди зийнату зеб  
Ки, ичар элдин олди сабру шикеб.

Кўрака олиға қўпуб борди,
Юкунуб бир қадаҳни сипқорди.

Яна қўл сунди жоми бодаға ҳам,
Юкунуб тутти шоҳзодаға ҳам.


Меҳмон андин эрди кўп мамнун,
Йўқ, дебон қилмади ани маҳзун.

Олдию лутф бирла айлади нўш,
Ул ичиб бода олди элдин ҳуш.

Даврни чун тугатти соқийи базм,
Узга соқий қадаҳға айлади азм.

Чун неча давр ўтти пай-дарпай,
Мажлис аҳли бошиға чиқти май.


Ҳам тараннумгар ўлди нағмасаро,
Ҳам такаллум узолди нағма аро.

Кўкка етти садойи нўшо-нўш,
Муттасил бўлди базм элига хурўш.


Жоми май чун иликдин олди зимом,
Бўлди эл гуфтугўйи беандом.


Хожа ғавғодин айлаб ўзни халос,
Тутти шаҳзода бирла мажлиси хос.

Бу тутуб андин ўзни шарманда,
Ул ўпуб туфроқ ўйлаким банда.

Чун ҳижоб олди ақлдин бода,
Бўлди беихтиёр шаҳзода.

Ёдиға кирди мулку маъвоси,
Бўлмоқ имкони йўқ таманноси.    

Тўла айлаб сиришк бирлан кўз,
Айта бошлади ҳолатидин сўз.

Хожа майдин риоят айлаб эди,
Эҳтиётин бағоят айлаб эди.

Сўз демакда мудовамат бирла,
Юз   фусуну  мулоямат  бирла

Мутаоқиб суолу посухдин,
Чекар эрди ҳадис, Фаррухдин.    

То насаб бирла гавҳарин билди,
Ғурбату мулку кишварин билди.

Ҳашмату ганжи беқиёсин ҳам,
Жасратхон киби отосин ҳам.


Тушта ишқин ҳам айлади мафҳум,
Бўлди маъшуқи ҳам анга маълум

Ки, Ҳалаб мулкида эмиш бешак,
Андин ўлмиш анга бу навъ эмгак.

Чун нишонин сурарға тушти ҳариф,
Айта бошлади нотавону заиф.


Хожа жисмиға тоб тушти басе,
Кўнглига изтнроб тушти басе

Ки, бу янглиғ нишоналарки деди,
Ҳарами иффатиға содиқ эди.


Бор эмиш буйла ўртаган они
Хожанинг машъали шабистони.

Жазм қилди Ахийи дарё дил
Қайдин ўлғонни хаста шайдо дил.

Деди, фикр айлабон мурувват ила,
Топти бу нуктани футувват  ила


Ким: Бу янглиғ ғарибу ҳам ошиқ,
Ишқ таврида бу сифат содиқ

Ки, бу ғурбатни ихтиёр этган,
Тарк оламда ҳарне бор этган.

Ишқ аро кирмайин жаҳон кўзига,
Тутмиш ўлғой ўлумни ҳам ўзига.


Эмгакидек кишида эмгак йўқ,
Ҳажр аро ўлгусидурур шак йўқ.

Менки онинг ғамиға қолурмен,
Дардиға чора айлай олурмен.

Қилмасам, ўлса, ул мурувват эмас
Они яхши мурувват аҳли демас.

Киши бу ишга чора қилмосму,
Манга аҳли ҳарам топилмосму?

Лутф ила деди хожаи доно:
«Ғам ема, эй мусофири барно!

Санга бу ғамки офати жондур,
Манга тадбири беҳад осондур.

Сени қилғон бу навъ бечора,
Хонумонингдин этган овора,


Гарчи жонингға ҳусни офат эрур,  
Бизнннг элдур, манга қаробат эрур.

Сени комингға еткурурмен бил!
Лек ҳар неки дермен, андоқ қил!»

Оқизиб хаста шодлиғдин ёш,
Қўйди филҳол Ахин аёғиға бош

Ким: «Не сўзким десанг, манга не ҳад.
Айламаклик эшитмайин они рад.


Дардима гар қилур эсанг дармон,
Қилайин ҳарне айласанг фармон».

Чун бу навъ ўтти сўзлари пайваст,
Тун кеч эрди, уюдилар ики маст.

Чун саҳар хутбасини чекти хурўс,
Жилвагар бўлди кун, нечукки арўс14.

Уйқудин қўпти икки озода,
Қўйди юз хожа сори шаҳзода

Ким: «Агар ваъдани унутмойсен,
Дегонингдин канора тутмойсен.

Мени ҳам нега айласанг маъмур,
Ўзни ул ишда тутмайин маъзур».

Хожа ҳаммомға йиборди ани,
Чирки ҳижрондин оримоққа тани.

Чиққоч ондин худ эрди омода,
Таҳ-батаҳ тўн киярга шаҳзода.

Бўлди шабгун палосидин озод,
Кийди шохона тўн маҳи навшод.

Ҳам чекилди саманди шоҳона,
Отланиб борди уй сори ёна.

Уй дема, қасри зарнигор эрди,
Анда шаҳзодаға қарор эрдн.

Қўюбон они юз наво ичра,
Хожа кирди харамсаро ичра.

Қўпти гулчеҳра юз ниёз била,
Демайинким ниёз, ноз била.


Ахий ўлтурди, ул ҳам ўлтурди,
Хожа юз нукта сори келтурди

Ки: «Неким тенгри айламиш тақдир
Айлай олмас киши анга тадбир.


Сангау бизга васл даврони,
Мунча ёзмиш қазойи яздони.

Васл айёми ичра эрдук шод.
Шукр этиб қайғудин эдук озод.

Эмди бўлди муфорақат чоғи,
Шукр вожибдурур будам доғи.

Ҳарнеким ёзди кирдигор манга,
Айламакда не ихтиёр манга.


Сенки умре манга анис эрдинг,
Ёри ҳамхобау жалис эрдинг.

Ҳарне сендин бўлубтурур мавжуд.
Неки мен, бал худой ҳам хушнуд».

Хожа сурмак аро бу навъ мақол,
Айлабон сарвқадни ҳайрат лол.

Чун бу ерга фасонаси етти,
Сарв гулчеҳрани талоқ этти.

Чекти гулрух нафир ила фарёд,
Ки: «Недин мундоғ айладинг бедод,

Не кўруб манга бу ситам қилдинг?
Қисматим то абад алам қилдинг!»

Онча сурди Ахий фусун ила дам,
Онча кўргузди меҳрибонлик ҳам.

Дираму мол беадад берди,
Лаълу дур беқиёсу ҳад берди.

Деди: «Бу эрди улча олдинг нақд,
Бир киши бирла айлагум сени ақд

Ким, эрур авжи салтанат моҳи,
Даҳр уза тахти макрамат шоҳи!»

Ҳуснини доғи қилди кўп таъриф,
Тиғ бирла ҳам этти кўп тахвиф.

Қилди ҳар навъким эди мумкин,   
Сарв гулчеҳра шайнини сокин.

Ҳар не маҳвашқа рўзи этти қазо,
Топмади ҳеч чора ғайри ризо

Иш пайға Ахий қўпуб кетти,
Ҳар нечукким керак яроғ этти.

Махзану ганж қуфлини очти,
Нақд онча яроғ учун сочти

Ким, бори иш ёсолди шоҳона,
Сарв ила гулни қилди ҳамхона.

Ақд учун келтуруб бир аҳли салоҳ,
Қилди ул вақт расми бирла никоҳ.

Йўл яроғин қилиб эди тайёр,
Икки кавкабни қилғали сайёр.  

Юз адад банда — турку румию занг
Йўлда   қуллуққа   қилғоли   оҳанг.


Хачиру тева борчаси зебо,
Борчанинг рахти атласу дебо.

Уй ила боргоҳу шамиёна,
Анга лойиқ гилими ҳам ёна.

Мутакаллиф маҳофа доғи ракиб,
Улча мумкин қилиб эди тартиб,—

Борчасин Фаррух олиға сурди,
Хизмати аҳли бирла топшурди.     

Ҳамраҳ ўлди аларға бир манзил,
Андин ўлғоч яна равон маҳмил

Мижадин қон ёшин кушод этти,
Меҳмон бирла хайрбод этти.

Деди: «Етгил диёру кишваринга,
Эя бўл мулку тахту афсаринга».

Ёдгор истади палосин анинг,
Тмлаб олди қаро либосин анинг.

Ёнди йиғлаб Ахийи озода,
Йиғлою йўлға тушти шаҳзода.

Онча эрди Ахий учун бад ҳол,
Қам анинг ишлари хаёлида лол

Ким, паривашқа бўлғоли мойил
Ул ғаму изтироб эди ҳойил.

Ҳажр ўтининг чу бўлди сўзи паст
Қилди Фаррух висол уйига нишаст.

Айлади майл гулрухи сори,
Кўрди ашкин юзида гулнори.

Юзни тирноқ ила фигор этган,
Барги насринни лолазор этган.

Яна ҳайратқа олди булбули зор,
Гулга бўлғондин ул сифат озор.

Деди: «Эй маҳваши парипайкар,
Сен киби элга бахт ўлуб ёвар,

Бўлса ақду никаҳ амрида сур.
Етишур юз нишот бирла сурур.

Сендаким бу ғаму тааб кўрунур,
Ҳикматин деки бас ажаб кўрунур»,

Дедим маҳвашки: «Эй улус аро тоқ!
Хушдил анлар — никоҳ, йўқки — талоқ!»

Деди Фаррухки: «Эй париваш ҳур!
Уйла деким, топой сўзунгга шуур!

Сўзда лафзи талоқ — не яъни
Васл ичинда фироқ — не яъни».

Маҳваш айлаб равон кўзидин ёш,
Шаҳға ўз саргузаштин айлади фош.

Фаррух англаб сўзин, бўлуб ғамнок,
Яқин эрди ўзин қилурға ҳалок.

Масху мабҳут ўлуб тағайюридин,
Лол қолиб Ахий таҳайюридин.

Деди маҳвашқа: «К-эй ҳамида хисол,
Кўрмаган ақл суратингға мисол!


Гарчи ишқингда чекканим бедод
Уйладурким, сипеҳр бермас ёд».


Ул доғи саргузаштини бир-бир
Қилди боштин оёққача тақрир.

Деди: «Дардимға гар даво кўрмон,
Буйла зулми санга раво кўрмон.


Айлабон лутф беҳисоб асру,
Қилди бизни Ахий хароб асру.

Моли базлиға бизда эрди печ,
Бу иши они айлади худ ҳеч.

Гар анга бу қадар мурувват бор,
Бизда ҳам шаммаи футувват бор.

Шукрким етти лутфи яздоний,
Қолмади зулми нафси зулмоний.

Сен ҳам эмди шукуфта дил бўлғил!
Манга ики жаҳон сингил бўлғил»—


Дедию қўпти олидин шодон,
Кўнгли маҳвашнинг ўлди ободон.  

Сингил эрди ҳарам саро ичра,
Лекин ул элга можаро ичра.

Йўл борурлар эди туну кун ҳам,
Қўйғуча Ҳинд кишвариға қадам.


Шоҳ Жасрат бўлуб эди фоний,
Деб валиаҳд ўзига они.

Халқ англабки қўйди юз иқбол,
Чиқтилар борча айлаб истиқбол.

Тенгрига шукрлар адо айлаб,
Жони ширин анга фидо айлаб.

Мулк эли кўзларин ёрутти анга,
Ото тахти қарор тутти анга.

Саъй этиб шоҳи комрон Фаррух
Ким, малул ўлмағой бути гулрух.

Ўз диёрида қаср ила боғи,
Тоқу даҳлезу ҳужраси доғи.

Шоҳ ёдида эрди мўй-бамўй.
Балки бўстону боғ жўй-бажўй.   

Тарҳ қилди шаҳи муҳандисваш,
Андағи вазъидан дағи дилкаш.

Дедиким: «Юз ҳунарвари моҳир,
Айлабон ўз ҳунарларин зоҳир.

Иш қилурға илик узотсунлар,
Қаср ила боғни тугатсунлар».

Неки ҳукм этти шоҳи чарх мақом,
Топти оз чоғда борчаси итмом.

Зебу-зийнат ичинда ул паркор,
Топти ҳар неки бор эди даркор.

Ўйла монандким, соғинғай ақл
Ки, Ҳалаб Ҳинд сари қилмиш нақл.

Ҳукм бўлдики, моҳи зуҳра жабин
Топсун ўз манзили аро таскин.

Маҳваш ул уйга чунки солди кўзин,
Уйидин чиқмоғон соғинди ўзин.

Шоҳға сннглидек азиз эрди,
Юз суманбар анга каниз эрди.

Нозу неъматқа ҳарнеким асбоб,
Ончаким ақл топмай анга ҳисоб.

Ҳинд аро буйла қилди шоҳи сахий,
Энди  кўрким,   нетар   Ҳалабда   Ахий:

Кўнгул улдамки, узди гулрухдин,
Айрилиб ёнди шоҳ Фаррухдин.

Буржидин борғон икки саъд ахтар,
Кавкаби толииға етти зарар15.

Экини доғи офат этти аён,
Борча   савдоси   дағи   топти   зиён.

Ҳар неким рой қилди — келмади туз,
Қўйди аҳволиға тазалзул юз.

Билгач аъдоси бу ишни ногоҳ,
Шаҳр шоҳини қилдилар огоҳ

Ки: «Ахий мамлакат қилурға хароб,
Яна бир шоҳға ясаб асбоб,

Шоҳнинг шаҳридин узотибдур,
Ўзни16 душманлар ичра қотибдур».

Ушбу сўз бирла шоҳи давлатманд
Ғазаб айлаб Ахийни айлади банд.

Олди ҳар неки бор эди моли,
Ултурур ерга етти аҳволи.

Қойид англаб иши не навъ экани,
Раҳм этиб қайддин қочурди ани.

Тутмағайлар деб эл, қилиб тадбир,
Берди ўз вазъу тавриға тағйир.

Авр ўлуб, гулхан этти кошона,
Кул аро ўзни қилди девона.

Шоҳ Фаррух палосини топти,
Ул ёпинғондек ўзига ёпти.

Топмай ўз мулки ичра яхши мақар,
Қилди Фаррух диёри сори сафар.

Муддате тоғу дашт қатъ этти,
То Сарандиб тахтиға етти.

Жони қолмайдур эрди меҳнатдин,
Йўл аро ҳар замон бир офатдин.

Оҳ ўқин кўк ҳисориға отти,
Бир бузулғон ҳисор аро ётти.

Уйқуда хастау асирона,
Ёри ул йўл бошида вайрона.

Шоҳ то келмиш эрди ғурбатдин,
Ёд этиб ғурбат ичра меҳнатдин.

Ахий ишин шиор айлаб эди,
Таврини ихтнёр айлаб эди.

Меҳмонхонаи ясаб олий,
Ғурабо андин ўлмайин холи.

Гоҳ ўлур эрди отланиб сойир,
Шаҳрнинг давриға бўлуб дойир.

Ушбу кунким, Ахийға эрди бу ҳол,
Сайр аро эрди шоҳи фаррухфол.

Ул бузуқ сори чунки солди назар,
Қилди ўз ҳоли хотириға гузар.

Сўрди улёнки: «Не ғариб эркин
Ки, бу меҳнат анга насиб эркин?».    

Ўз палосини ошно кўрди,
Нотавоне палос аро кўрди.

Деди: «Қўп, эй ғариби тийра маош!»
Ахий уйғондию кўтарди бош.

Шаҳни ул тонидию они шоҳ,
Отидин тушти шоҳ тортиб оҳ.

Шоҳ тушган замон Ахий қўпти,
Ул муни қучтию бу ер ўпти.

Зор йиғлаб қучуштилар лахте,
Бир-бирисин сўруштилар лахте.

Ғайри маъҳуд ишки айлаб шоҳ,
Қолибон ҳайрат ичра хайлу сипоҳ.

Иккиси шукрлар бажо кетуруб,
Шоҳ ани қасру боғ аро кетуруб.

Аввал андоғки, ул қилиб икром,
Шоҳға амр этиб эди ҳаммом.

Ҳукм қилди шаҳи хужаста жамол,
Кирди ҳаммом аро Ахий филҳол.

Тани йўл гардидин чу пок ўлди,
Чиқибон хожа завқнок ўлди.

Турфа хилъатлар эрди омода,
Кийди борин Ахийи озода.

Онча ходим эди мурассаъпўш
Ки, эдилар Ахийға хизматкўш

Ким, Ахий фаҳми лол эди ҳардам
Табъи ошуфтаҳол эди ҳардам.

Шаҳ қошиға кетурдилар они,
Шаҳ дағи тузди базми меҳмони.

Кеча кун қилдилар фароғу нишот,
Ҳар таманнода бор эди ифрот.

Ҳажр ўти саврати чу бўлди паст,
Жашн тузди шаҳи нишотпараст.

Тахт уза чиқти бори ом этти,
Хожаға ҳадсиз эҳтиром этти.

Тилаб олиға давлат арконин,
Қилди оғоз хожа дастонин.

Неки ул қилмиш эрди ғурбат аро,
Бўлди мажмуиға фасона саро.

Эшитиб эл шаҳи замона сўзин,
Шоҳдин хожаи ягона сўзин.

Маҳз ҳайрат била бориси қўпуб,
Офаринлар дебон аёғин ўпуб.

Шаҳ дедиким: Агарчи шоҳ бўлай,
Хожанинг узрини ненавъ қўлай.

Менга бордур қаробат аҳлида фош,
Пардаи исмат ичра қиз қардош.

Они дермен қилай мунунг била жуфт.
Эл аро ошкор, йўқки нуҳуфт.

Улки, жуфтидин ўзни айлаб тоқ,
Манга жуфт айламакка қилди талоқ.

Гули давлат топиб шукуфт анга,
Не ажаб синглим ўлса жуфт анга!»

Сўзни шаҳ чун бу ерга банд этти,
Шаҳ сўзин борча эл писанд этти.

Ул сифат сурки қилди шаҳ бунёд
Ки, куҳан дайр бермас андоқ ёд.

Тарбиятлар Ахийға соз айлаб,
Бори оламда бениёз айлаб.

Топшуруб ҳар не йўқу борин анга,
Берди ўз мулки ихтиёрин анга,

Ёд этиб ҳадди йўқ мурувватини,
Жонға чекти хати ухувватини17.

Бўлуб иккиси Мусою Ҳорун18.
Ганж ила лек ани қилиб Қорун.

Хутба амрини ифтитоҳ этти,
Хожаға синглини никоҳ этти.

Хожани бошладилар ул сори
Ки, ниҳон эрди моҳ рухсори.

Хожа андинки бурноғи дарбанд,
Токи ул қасри осмон пайванд,

Хар қаён боқти ошно кўрди,  
Ҳайрат ўз хотири аро кўрди,

Токи ул ҳужла бўлди жилвагаҳи
Ким, ниҳон эрди анда сарв сиҳи.

Хожа ул уйга чунки қўйди аёқ,
Бошлағон халқ бори чиқти йироқ.

Бир-бирин кўргач ул икки маҳжур,    
Онча ҳайрат ғулувси қилди зуҳур

Ким, чекиб кўкка беҳудона хуруш
Ииқилиб борди иккисидин ҳуш.

Чун келиб ўзга, ёш тўкуб кўздин,
Йиқилиб борур эрдилар ўздин.

Топти ҳажр изтироби чун таскин
Шўхдин сўрди хожаи мискин.

Ки: «баён айлаким, не ҳолатдур?
Ки, манга ҳайрат узра ҳайратдур.

Ҳолатимға назора қил охир,    
Ҳайрат ўлтурди, чора қил охир».

Лаъли қуфлидин очти гулрух банд,.
Нуктадин зоҳир айлади гулқанд.

Хожадин токи айрилиб эрди,
Бошиға ҳар неким келиб эрди,

Шоҳнинг иффату мурувватини,
Покравлиғ фанида қувватини,—

Айлади борчасин Ахийға адо
Ким, яна ҳуши бўлди нопайдо.

Неча кун ҳолин англамас эрди,
Гоҳ ўзинда, гаҳе эмас эрди.

Оқибат ҳуши топти чун ором,
Муниси бўлди сарви сиймандом.

Ўз уйи эрди, ўз гуландоми,
Дегасен, бор Ҳалабда ороми.

Гарчи зарбафт хилъат ичра мудом
Шаҳ ёнида тутар эди ором.    

Уйга киргач қаро палоси эди
Ки, сафарда анинг либоси эди.

Тенгри шукридаким, тили эди лол,
Тоат айлар эди кийиб қаро шол

Ки: «палос ичра етти чун дебо,
Ташласам они бўлмағай зебо»,

Қаро тун қаддин этти саждаға дол,   
Ончаким, толеъ ўлди субҳи висол.


Етти — бўлғонда   тийрау   ранжур
Кўнглига ғайб оламидин нур.

Қора шол ичра ўйлаким зулмот,
Хизрдек нўш қилди обиҳаёт.

Бўлубон буйла ҳолидин огоҳ,
Кисватиға татаббуъ айлади шоҳ.

Чунки шаҳ хилъати қаро бўлди,
Қора киймак улус аро бўлди.

Қора ранг элга тожи торакдур,
Ким бу ранг ичрадур, муборакдур19.

Шоми ҳижронға қолмағай жовид,
Қайда субҳи висол -тўтқай умид»20.

Шаҳни хушҳол этиб бу афсона,     
Деди: «Эй нуктагўй фарзона!

Кимсену қай диёрдинсен?— айт!
Кимга хешу табординсен?— айт!»

Деди ровийки: «Ҳинд эрур ватаним,
Ахий авлодидин яқин эканим.

Бери келдим кўнгул балоси била,
Шоҳнинг қуллуғи ҳавоси била».

Шоҳ ани фоқадин халос этти,   
Ўз қошинда надими хос этти.

Бўлубон шод ул ҳикоят ила,
Уйқуға борди хуш фароғат ила.