МУНДАРИЖА
Сабъаи сайёр
I. Эй сипосинг демакда эл тили лолСабъаи сайёр
II. Муножоти борий ул бобдаким, ўзи айни вужуддурур ва андин ўзга борча нобуд, балки номавжуд ва ҳожот изҳори ул маънидаким, нобудлар гуноҳиға анинг баҳри раҳмати қошида не вужуд бўлғай ва бевужудлар хатоси анинг дарёйи вужуди оллида не мавжуд
III. Ул шоҳи рисолатпаноҳ наътиким, «лавлока» ливойи била «ана афсаҳу» алифи анинг сипоҳи давлатиға ливо келди, «ва мо тағо» то ва ғайни била «асро» роси анинг мисоли субутиға туғро ва ул мисолда икки олам салтанати мубайян ва ул мисол юз меҳри нубувват била музайян
IV. Ул мусофири аводийпаймо, балки ул рокиби caмовотпаймо меърожи кечасининг таърификим, буроқи барқтомлиқ ва пайки буроқ хиромлиқ қилди ва ул рахш била пайк хаёл етмас ергача чопти ва ул чопмоқ била ҳакими хирад фаҳми бовар этмас нималар топти
V. Сўз таърифида бир неча сўз сурмак ва сўз ахлиға андин неча сўз тегурмак ва коинотқа тақаддумининг сифоти, мумкинотқа тааххурининг исботи ва онинг пардасидин бошқа маоний бикри жилвадин орий ва кўнгул кунжида мутаворий эрконининг изҳори
VI. Сўз насридин назми хушроқ ва парокандасидин жамъи дилкашроқ эрканин даъво қилмоқ ва бу жамъиятни «беш ганж» жамъи Низомий ва ҳинд шакаррези, балки ширин каломига мусаллам тутмоқ ва ул баҳрайнға қатра нишон ва ул наййирайнға заррасон ўзин еткурмак
VII. Жаноби сипеҳр макон хизматкорлиғи ва саҳоби гавҳарафшон ҳаводорлиғи, яъни ҳазрат шайхул-исломи мавлоно Нуриддин Абдурраҳмон Жомий мадда зиллаҳул-олий мадҳида хома найининг шакарборлиғи ва кўнгул садафининг гавҳарнисорлиғи
VIII. Бу етти гулшани жаннатосо ва етти қасри сипеҳрфарсо тарроҳлиғининг жиҳати ва меъморлиғининг кайфияти ва бисотин тарҳини тағйирлар била хушроқ ва қусур биносин табдиллар била дилкашроқ қилмоқ ва густохликлар узрин демак ва бебокликлар маъзиратин айтмоқ
IX. Салтанат баҳрининг дурри ноби ва хилофат маъданининг лаъли сероби, офариниш тожиға жавҳари зоти, зеб ила зайн, муиззус-салтанати вад-дунё вад-дин Султон Ҳусайн Баҳодирхон халлада мулкаҳу ва султонаҳу мидҳати кўсин ўрмоқ ва бу баҳона била заррани қуёшқа соғиндурмоқ
Х. Исмат баҳористонининг шукуфта боғи ва иффат шабистонининг гавҳари шабчароғи, рўпушлиғ Қофининг асмои париси, маҳжублиғ сипеҳрининг меҳри ховарийси, ахлоқи ҳамида ва авсофи писандидасидин шаммаи изҳор қилмоқ
XI. Шоҳ Баҳром достониға шуруъ қилурдин бурун бир неча сўзга муртакиб бўлмоқ ва ул достонда тағйир ва табдил воқеъ бўлғоннинг узрин қўлмоқ ва ҳар ганжға бир уй макон бўлғондек ҳар достонни бир байтда ниҳон қилмоқ
XII. Достон оғози ва шоҳ Баҳромнинг сайдға парвози ва Монийи суратгардек ғариб қушни сайд қилғони, балки анга сайд бўлғони ва монийи фалаки нақшбоздин ажаб сурат юз кўргузгандек, Дилоромнинг дилрабо суратин кўргузгани ва Баҳромнинг риштаи тоқатин ул суратдин узгани
XIII. Дилоромнинг дилоро ҳусни камолинда сўз сурмак ва ани Баҳроми бедилға еткурмак ва васл шамъин ишрат шабистонида равшан килмоқлари ва ҳажр хазонидин қутулуб, висол баҳорида ғунчадек кўнгулларининг гул-гул очилмоғлари
XIV. Моҳи Зуҳражабиннинг нағмаси шаҳни зор қилғони ва кўнгли қуши анинг чанги ришталариға гирифтор бўлғони ва чангдек кўнглин анинг ғайридин холи қилиб жон ришталаридин фиғон тортқони ва анинг захмаси илгидин, балки илги захмасидин жони ришталарининг фиғони дам-бадам ортқони
XV. Баҳромнинг ишқ тўфони туғёнидин бехирад ва май ўти ҳарорати ғалаёнидин беҳуд бўлғони ва ўз ғазоли шерафганига ғазол отқонида таҳсин қилмағонидин оҳугирлик бошлағони ва домға беркиган кийиқдек, ани ўз камандиға беркитиб, кийиклар куномида ташлағони
XVI. Баҳромнинг ғазаб мастлиғидин ҳушёр ва ғафлат уйқусидин бедор бўлуб, ул ошуфта тушлардин паришон, балки уйғоқликда қилғонларидин пушмон бўлғони ва мушкбў ғазолин истай биёбонға ўзи кетиб, ани топмай, ўзидин кетгони
XVII. Ҳажр шоми тулининг имтидоди ва саводининг бедоди ва ул шомда Баҳром жонига андуҳ хайлининг шабихунлари етмак ва ул шабихун аҳлининг жон ва кўнглин асир этмак ва ул асирона навҳа била ўзидин кетмак ва аркони давлати бало даштидан ани даво шаҳри сори элтгонлари
XVIII. Баҳромнинг ўз париваши ҳажридин девона бўлғони ва ҳукамо анинг ошуфта димоғи танқиясиға иштиғол кўргузуб, мумтад замонлар муолажа асбобин тузуб, кўп заҳматлар била анинг оз нима ўзига келгони ва савдоси дафъиға тамошо учун етти иқлим салотинининг етти қаср бино қилғонлари
XIX. Етти фалакдек етти қасрнинг тугангони ва Монийи мусаввир ҳар қасрни ўзга бир ранг била нақшбандлиқ қилғони, доғи етти иқлим салотинининг қизларин ул етти қасрда Баҳром била ақд қилғонлари ва ҳафтанинг ҳар куни Баҳром бир қасрда суҳбат тутқони
ХХ. Шанба куни Баҳромнинг мушкфом либослар кийиб, гулбади мушкинга хиром қилиб, ғазоли мушкбў била бодаи мушкин ичгони ва бу машғуллуқ била ҳижрон ўтинииг дуди қаро қилғон кунни шомға еткурғони
Авалги иқлим йўлидин кетурган мусофирнинг фасона демаги
XXI. Якшанба куни Баҳромнинг қуёшдек зарбафт либос кийиб, гунбади зарнигорға азм қилиб, сариғ ҳуллалиғ ҳур била базми айш тузуб, олтун соғарда асфар май ичгони, йўқким, қуёшнинг сариғ гули очилғони чоғдин офтоб зардиғача анга бир йилча кечгони
Иккинчи иқлим йўлидин кетурган мусофир ҳикояти
XXII. Душанба куни Баҳромнинг навбаҳор монанд ахзар либос била гунбади ахзарға юз қўйғони ва сарви сабзоранг сабз ҳулла била жоми зумуррадфом ичинда зулоли ҳаёт нўш қилғони ва ул чашмаи зиндагонидин Хизр ҳаёти касб этгони
Учинчи иқлим йулидин кетурган мусофир айтқон афсона
ХХIII. Сешанба куни Баҳромнинг гулгун либос била қасри гулнорийға таважжуҳ қилиб, шафақгун ҳуллалик хуршед била соғари ёқутфом ичинда лаъл ранг “май ичгони ва ул ёқут ва лаълдин уйқу учун муфарриҳ тартиб қилиб, майдин қизортғон кўзин юмғони
Тўртунчи иқлим йўлидин кетурган мусофир сухангузорлиғи
XXIV. Чаҳоршанба куни Баҳромнинг мовий кисват била гунбади нилуфарийға майл қилиб, хуршеди осмоний либос била жоми фирузагун аро кабудон майидек бода солиб нўш қилғони ва нўшо-нўш унин тоқи нилуфаридин ошурғони
Бешинчи иқлим йўлидин келган мусофирнинг достоноролиғи
XXV. Панжшанба куни Баҳромнинг сандалосо хильат била гулшани сандалбўйда ором тутуб, сарви сандалнасим била бодаи сандал шамим ичмак ва ул сандаллар лахлахасидин димоғи муаттар бўлуб, кузи уйқу майли қилмоқ
Олтинчи иқлим йўлидин келтурган мусофир нукта тирозлиғи
XXVI. Одина куни Баҳромнинг кофурий асвоб била қасри кофургун ичинда мушкин зулф кофурин либос била тахти ож узра жоми биллуридин бодаи кофур мизож ошом қилғони ва ул кофуркорлиқдин ҳижрони ҳарорати таскин топиб, ўз ғазоли мушкбўсидин хабар топқони
Еттинчи иқлим йўлидин келтурган мусофирнинг фасонасиголлиғи
XXVII. Баҳром ғойибидин нишон топиб, ўздин ғойиб ва бенишон бўлуб, Хоразм мулкига нишон йибориб, хожаи фарзона била гавҳари ягонани тилатиб, алар келгунча ўзи дағи ўтру чиққони ва субҳ анфоси масиҳларидек ўлук танғa руҳ киюргони
XXVIII. Баҳром гўрнинг ов азмиға чарга солғони ва ажал хайли овининг чаргасиға қолғони ва сайд азмиға гўр суммининг тезрафторлиғи ва ўзининг гўр домиға гирифторлиги ва салтанатининг анжоми ва тарих ва фасонасининг итмоми ва ихтитоми
XXIX. Даҳри мухолиф норостлиғи таронасин тузмак ва бенаво ушшоққа андин ижтиноб пардаси кўргузмак ва сипеҳр зулмидин бехабарларға таън тоши отмоқ ва ғафлат уйқусидин жоҳ мағрурларин насиҳат гўшмоли била уйғотмоқ
XXX. Нозимнинг бу жавоҳири самин ва бу лаолийи анжумойин назм силкига тортилғонға кон қозор машаққатидин фароғат топқони ва осойиш уйқусиға кўзин ёпқони ва Шоҳ Баҳром хаёли тушда мутамассил бўлғони ва бу тарих назми учун узрлар қўлғони
XXXI. Сўз ғояти ва назм ниҳояти ва ғоятсиз хижолат изҳори ва ниҳоятсиз журъат эътирози ва ўқур элга насойиҳи санойих ўқумоқ ва битир хайлға мавоиз ажзоси битмак ва тарихининг табйини ва абёти ададининг таъйини
Шарҳ ва изоҳлар