ХХХI
Искандарнинг Доро мамоликига мулкрон бўлуб, кунуз ва хазоинидин меҳр ва саҳобдек зарпош ва дурафшонлиқ қилиб, сипоҳ ва раиятни ул эҳсонлардин обод этиб, олам мамолики шоҳларин тиларга элчилар йиборгони ва алар борча анинг амриға инқиёд қилиб, Кашмир шоҳи номувофиқ афсун ўқуб, Ҳинд ройи бозгуна жавоб бериб, Чин хоқони чин сўздин қошиға чин солғони
Искандарнинг Доро мамоликига мулкрон бўлуб, кунуз ва хазоинидин меҳр ва саҳобдек зарпош ва дурафшонлиқ қилиб, сипоҳ ва раиятни ул эҳсонлардин обод этиб, олам мамолики шоҳларин тиларга элчилар йиборгони ва алар борча анинг амриға инқиёд қилиб, Кашмир шоҳи номувофиқ афсун ўқуб, Ҳинд ройи бозгуна жавоб бериб, Чин хоқони чин сўздин қошиға чин солғони
Рақам айлаган бу зафарномани,
Адо бўйла қилди бу ҳангомани
Ки, бўлғоч Скандарга мундоқ зафар,
Адувси даргоҳиға бўлди мақар.
Гуруҳеки Доропараст эрдилар,
Анинг ҳукмиға зердаст эрдилар.
Чу Доро иши бўлди эл ичра фош,
Анинг оллиға қўйдилар барча бош.
Йироқ мулклардин вале келган эл,
Ватан азми қилдилар андоқки ел:
Салотини Сақлобу Машриқ замин,
Не Хоразму, не Ҳинду, не мулки Чин,
Ҳамул кунки қочмоққа майл эттилар,
Таваққуфсиз ўз мулкига кеттилар.
Скандарга чун фатҳ бўлди қарин,
Топиб шавкат андоқки шери ғарин.
Бийик тахт узра мақом айлади,
Васият ишига қиём айлади.
Бурун шоҳ Дороға тутти азо,
Бўлур янглиғ ул навъ шаҳға сазо.
Тутуб сўг эъзозу тамкин била,
Қилиб дафн шоҳона ойин била.
Басе зор йиғлаб анинг ҳолиға,
Анинг ҳолиға йўқ, ўз аҳволиға
Ки, иш бошиға тушти беҳад улуғ,
Неча иш улуғ, ишчиси қайғулуғ.
Топиб чунки Доро ишидин фароғ,
Тутуб ики қотилни айлаб сўроғ.
Кўмуб дор учун ерга ики сутун,
Ул икини остурди андин нигун.
Яна тирборонға фармон қилиб,
Аларға улус тирборон қилиб
Ки, ҳар кимки ғадр айласа шоҳиға,
Жазо будурур бахти гумроҳиға.
Буюрди баданларни куйдурдилар,
Кул эттилару кўкка совурдилар.
Яна ҳукм қилдики, доронажод,
Қаёнким киши бўлса ғамгину шод.
Бори эмин ўлсунки, лутфи амийм,
Кўтарди алар кўнглидин ваҳму бийм.
Не иқтоъ аларғаки Доро қилиб,
Скандар ҳам андоғ мадоро қилиб.
Яна қилди таъйин писандида эл,
Бори хайл аро анжумандида эл.
Ёзиб Равшанак наздиға номае,
Азодин суруб тийра ҳангомае.
Битиб судманд анда ҳар навъ панд
Ки, кўп қилма ошуби носудманд.
Саодат гулидин барумандлиқ,
Ерур Тенгри ҳукмиға хурсандлиқ.
Жаҳон боғидин гулбун ўлса нуҳуфт,
Тару тоза бўлсун гули ношукуфт.
Садаф кўксини гар сипеҳр этти чок,
Шараф тожин этсун макон дурри пок.
Яна андағи элга фармон қилиб,
Бориға мавоид эҳсон қилиб
Ким, айлаб равон сарви озодни,
Қаю сарв, ҳури паризодни
Кетурсунлар онинг шабистониға,
Қуёш гулрухин чарх айвониға.
Чу Доро васиятларин соз этиб,
Жаҳонгирлик шуғлин оғоз этиб.
Хазойинки Доро қилиб эрди жамъ,
Ниҳону ошкоро қилиб эрди жамъ,
Фаридун чоғидин йиғилғон манол,
Топиб шоҳдин шоҳға интиқол.
Анга тегруким Кайқубоди гузин,
Жаҳон мулкига бўлди маснаднишин,
Худ андин сўнг авлодиға қолди мулк,
Чу борди бири, ул бири олди мулк.
Қаю бирки бўлди жаҳондин ниҳон,
Яна бирга мерос қолди жаҳон.
Бирига неча ганжу махзан тўлуб,
Яна бирга етгонда тазъиф ўлуб.
Бу фурсатқа тегруки Доройи даҳр,
Жаҳондорлиғ тахтидин топти баҳр.
Минг уч юз йил ўн тўрт олампаноҳ
Ки, бор эрдилар олам аҳлиға шоҳ.
Хазойинки жамъ эттилар беҳасиб,
Ҳақ этти Скандарга борин насиб.
Қилоеъки Дороға махзан эди,
Ешиттимки юз, доғи сексан эди.
Булар борча махзун жавоҳир била,
Зари махфию, сийми зоҳир била.
Келиб барчадин хозину кутвол,
Ўпуб шоҳ аёғини давлат мисол.
Хазина калидин бу бир келтуруб,
Яна қалъа мифтоҳин ул топшуруб.
Аларға шаҳ айлаб басе жустужўй,
Қилиб махзану қалъадин гуфтугўй.
Бирига карам ошкор айлабон,
Яна бирни уммидвор айлабон.
Қаю кимса ҳар қалъадинким етиб,
Анга-ўқ ҳамул ишни тафвиз этиб.
Хазойинға ҳукм этти лекин нухуст,
Ки аҳли қалам айлабон бозжуст.
Тилаб дафтар ул шоҳ девонидин,
Ки махзан эди жамъ, фармонидин.
Топиб жамъу хозиндин истаб ҳисоб,
Агар лаъл конию гар дурри ноб.
Қаю қилса дафтар юзидин қабул,
Анга ҳукм айлаб тариқи вусул.
Яна чиқмағонни ҳисобиға рост,
Ташаддуд била қилдуруб бозхост.
Алар чун бори жамъини туз қилиб,
Шаҳ оллида арз этгали юз қилиб.
Чу шоҳ оллида бўлди хотирнишон,
Бу ҳукм айлади шоҳи махзанфишон
Ки: «Қилсунлар ўрдуға борини нақл»
Ки ул нақлдин қолди ҳайратқа ақл.
Равон бўлдилар ҳукм ила хайл-хайл,
Нечукким тенгиз жониби тунд сел.
Итоат қилиб шоҳ фармониға,
Таширлар эди шоҳ девониға.
Ики йилғача, ўйлаким корвон,
Келур эрди шаҳ сори ганжи равон.
Ҳисоб асрамиш эрди аҳли қалам
Ким, эрмас эди ганжнинг нисфи ҳам.
Яна деди шаҳ, кимса таъйин қилиб
Ки: «Хозинға қолғонни тахмин қилиб,
Бориб айласунлар эшикларни руст
Ки, топшурғай этган замон бозжуст!»
Неким ҳукм қилди шаҳи аржуманд,
Ҳамул навъ ила бўлдилар корбанд.
Кетурган ҳисобин қилиб аҳли фан,
Қиёс эттилар етти юз минг туман.
Деди шоҳи Дорофару Жамшукуҳ
Ки: «Доро сипоҳидағи ҳар гуруҳ,
Сипаҳдору наввобу ҳожиб анга
Ки, девондин эрмиш мавожиб анга.
Муқаррар не эрконни арз айласун,
Анинг фикрини шаҳға фарз айласун».
Чу арз ўлди неким муқаррар эди,
Шаҳ оллида асру муҳаққар эди.
Дедилар бу ҳам бўйла воқеъ эмиш
Ки, ҳар бир неча қатла рожеъ эмиш.
Улусқа басе ранжу таклиф ўлуб,
Кирар эрмиш ул қўлға тансиф ўлуб.
Чу Доро сипоҳиға билди бу ҳол,
Деди лутф этиб шоҳи дарёнавол
Ки: «Гар расм Дороға тансифдур,
Вале бизга ул расм тазъифдур1.
Музоаф, – дедиким, – беринг ганждин»
Ки, эл тинди буткаргали ранждин2.
Мавожиб олур тўрт юз минг киши
Ки, чокарлик эрди аларнинг иши,
Олиб ганждин борча иқтоъини,
Мураффаҳ бу навъ этти атбоъини3.
Яна ики юз минг мавожибхўри,
Бўлуб бирга ики мавожиблари.
Улуфа бериб олти юз минг сипоҳ,
Фалак авжидин ўткариб боргоҳ.
Мавожиб сипаҳға чу тазъиф этиб,
Раият хирожини тансиф этиб.
Сипоҳийси ободу ҳам шод ўлуб,
Раоёси ҳам шоду обод ўлуб.
Чу тўкти сипоҳу раиятқа ганж,
Ангау мунга бартараф бўлди ранж.
Дедиким: «Манга ганж эмастур ҳавас,
Сипоҳу раият манга ганж, бас.
Агар ганж эрур баҳру кондин фузун,
Ва гар худ хизона жаҳондин фузун.
Чу нафъе эмастур алардин гумон,
Алардур ҳамон, тошу туфроғ ҳамон.
Агар нафъдин бўлса махзан йироқ,
Анинг лаълидин хора кўп яхшироқ
Ким, ул хора бир тош эрур безарар,
Вале ганждин элгадур юз хатар.
Кишинингки бенафъ эрур махзани,
Жаҳон аҳлидур сарбасар душмани.
Улус бўлса маъмур бир ганж эрур
Ки, андин жаҳон фатҳи беранж эрур».
Скандар чу топти бу сармояни,
Ел узра солиб лутф ила сояни.
Ўзидин қилиб рози Эрон элин,
Жаҳон очқали руст қилди белин.
Бурун ҳикмат аҳлидин этти гузин,
Неча кимса бориға ройи разин.
Сўз айтурда ҳар бир келиб мўшикоф,
Ҳамул торлардин бўлуб ҳуллабоф.
Қилиб тортқон чоғда тиғи забон
Ки, қилмай туман тиғлиқ марзбон.
Не сўздаки саъй ошкоро қилиб,
Чу хасм ўлди обий мадоро қилиб.
Узун тиллари чарб дер нукта чоғ,
Қиличдекки суртулса юзига ёғ.
Бори илмдин бори соҳибвуқуф,
Келиб ҳар бириси жаҳонфайласуф.
Ҳамул хайлдин шоҳи олий хирад,
Қилиб ҳар бирин бир сори номзад.
Бири мулки Сақлобу Сақсин сори,
Бири Ҳинд сори, бири Чин сори.
Бирига рақам бўлди Байтулҳарам4,
Бири топти Кашмир сори рақам.
Аталди бири Мисру, Бағдодға,
Ёзилди бири мулки Навшодға.
Бериб ҳар бири илгига номае,
Тузуб нома зимнида ҳангомае.
Бори нома мазмуни бирдек паём,
Дилоро сўзу хотиросо калом.
Чу таҳрир учун хома нўгин тузуб,
Битик нақшини бу сифат кўргузуб
Ки, бу нома ул Тенгри оти била
Ки, қойимдур афлок зоти била.
Қадимеки, йўқ ибтидоси анинг,
Азимеки, йўқ интиҳоси анинг.
Гадолар замирининг огоҳи ул,
Шаҳаншоҳларнинг шаҳаншоҳи ул.
Қаю шаҳки дорои даврон келиб,
Жанобида маҳкуми фармон келиб.
Бу шаҳлиқдин ани қачон қилса рад,
Кишига жиҳат истамакка не ҳадғ?
Гадоеки ҳар дам тўюб жонидин,
Мунга доғи рўзи анинг хонидин.
Шаҳ этса анингдекки доро ани,
Киши рад қилурға не ёро ани.
Ул авлоки андин не бўлса қазо,
Аён айлагай борча шаҳлар ризо.
Чу бу ерга Ҳақ ҳамдини еткуруб,
Такаллум тариқин бу янглиғ суруб.
Ки: «Мендинки, Искандар отимдурур,
Ети кишвар олмоқ сифотимдурур.
Сангаким отинг келди Хоқони Чин,
Йўқ эрса сипаҳдори Турон замин.
Муни билки, оламда буду набуд
Ки, кавну фасод ичра тутқай вужуд.
Чу мумкин эмас кимса тадбиридин,
Яқинким эрур Тенгри тақдиридин.
Гадоларға гар подшолиғ берур,
Ва гар шоҳларға гадолиғ берур.
Керак шоҳлар кўрса беҳбуд ани,
Гадолар доғи билсалар суд ани.
Неким амридин ошкородурур,
Ибо қилғали кимга ёродурур.
Чу ҳукмидин ўлмас ибо айламак
Ки, бор ул вужудин ҳабо айламак.
Анинг ҳукмидин ошкору ниҳон,
Манга бўлди рўзи саросар жаҳон.
Чу ул қилди бу комға бахтиёр,
Манга доғи бу ишда йўқ ихтиёр.
Бурун қилди иқбол қисмат манга
Ки, ёр ўлдилар ақлу ҳикмат манга.
Отомким, эди кишваророи Рум,
Чу борди, манга қолди ул марзу бум.
Топиб илму ҳикматдин огоҳлиқ,
Таманно йўқ эрди манга шоҳлиқ.
Не ишким насиб этти Файёзи Жуд,
Кишининг таманносиға не вужуд.
Чу оллимға ёзғондурур бу варақ,
Мени қўймади ихтиёримға Ҳақ.
Улус доғи афғону зор эттилар,
Алар доғи беихтиёр эттилар.
Не амр этти илҳоми ҳотиф била,
Шуруъ айладим жони хойиф5 била.
Бурун амри бирла тузуб можаро,
Қилиб Занг эли рўзгорин қаро.
Яна азм қилдим чолиб ною кўс,
Мутеъ ўлди ҳукмумға Бартосу Рус.
Яна озим ўлдум чу қилмай даранг,
Насиб ўлди Ҳақдин диёри Фаранг.
Чу саъйим яна ошкоро бўлуб,
Асири кафим шоҳи Доро бўлуб.
Сарафроз этиб бахти сармад мени,
Ҳақ этмиш бу янглиғ муайяд мени.
Қаю биргаким толеъим қўйди юз,
Бор эрди алар менча ўн, балки юз.
Чу Ҳақ амридин зоҳир эттим набард,
Алардин чиқордим фалак узра гард.
Бўлубдур бугун мулки Эрон манга,
Бори шоҳлар бандаи фармон манга.
Гуруҳеки Дорони англаб рафеъ,
Бўлуб эрдилар буйруғиға мутеъ.
Бори даргаҳимға нузул эттилар,
Келиб қуллуғумни қабул эттилар.
Иноятлар эттим гумондин фузун,
Неким эл гумон этса, ондин фузун.
Санга ҳам агар бахт ёвардурур,
Яна толеъинг ёру раҳбардурур,
Қўпуб ўзгалардек жанобимға кел,
Жаноби сипеҳр интисобимға кел.
Не амр айласам, бил каломимни хўб,
Тобуғумда бош қўй, аёғимни ўп
Ки, борингға мен лутфу эҳсон қилай,
Мадору рифқ улча имкон қилай.
Сени шаҳлар ичра баланд айлайин,
Иноят қилиб, аржуманд айлайин.
Қилай кишварингнинг мисолин рақам
Ки, тутсун тааллуқ санга якқалам.
Сипеҳр офатидин паноҳинг бўлай,
Адув қилса кин, кинахоҳинг бўлай.
Ва гар монеъе тутқон ўлса вужуд
Ки, йўлға қадам қилмасанг хоксуд.
Қила олмас ўлсанг бу сори мурур,
Бу иқболдин орий ўлсанг зарур,
Сенга остонбўс мамнуъ эса,
Деган узр маъқулу масмуъ эса,
Ини, ўғлунг ўлса иковни йибор,
Йўқ эрса элингдин бировни йибор
Ки, доноу соҳибхирад бўлғай ул,
Санга нойибу муътамад бўлғай ул
Ки, чексун келиб мол ила пешкаш,
Бажо келтуруб қуллуғунг бандаваш.
Неким узрунг ўлса адо айласун,
Не комингдурур муддао айласун
Ки, коминг саросар раво айлайин,
Неким ваъда қилдим, вафо айлайин.
Ва гар бошласанг айламай инқиёд,
Маозаллоҳ ойини жаҳлу инод6.
Тариқи адоват шиор айласанг,
Залолат йўлин ихтиёр айласанг,
Не оллингға келтурса чархи дани,
Кўрар лаҳза, кўргил ўзингдин ани.
Мадоро хаёлини мендин унут,
Неким қилсам ул вақт маъзур тут.
Бу эрди мақосидки, топти паём,
Яна сўзни қосид дегай, вассалом!»
Бу янглиғ макотиб иншо қилиб,
Яна сўзлар ул элга ифшо қилиб
Ки, ҳар сўзга бўлса маҳал муқтазий,
Керак бўлмаса ул маҳал мунқазий.
Ва гар ўзга айтилса сўз носавоб,
Ерур қосиди кордондин жавоб.
Мураттаб чу бўлди битиклар бори,
Узотти алар ҳар бирин бир сори.
Чу бўлди равон ҳар тараф ул русул,
Қилурда, демакта билиб жузву кул7.
Қаю бирки ҳар сори азм эттилар,
Чу оз вақт йўл кеттилар еттилар.
Ул ишни билиб ҳар шаҳу шаҳриёр
Ки, бор эрди мулки анинг ҳар диёр.
Риоят қилиб улча таъзим эди,
Агар анда уммид, агар бим эди.
Аларнинг тузуб хотири комасин,
Олибон қўюб кўзга шаҳ номасин.
Ўқуб, чунки мазмундин огаҳ бўлуб,
Ҳамул номабар бирла ҳамраҳ бўлуб.
Муҳайё қилиб пешкаш ё хирож,
Яна ҳар негаким эрур эҳтиёж.
Шаҳ иқболи топмоғни жазм айлабон,
Бори еттилар шаҳға азм айлабон,
Магар уч кишиким, хато қилдилар,
Азимат қилурдин ибо қилдилар.
Вале ҳар бири деди бир навъ сўз,
Ки, тутмас эди кимса ул навъ кўз.
Деди шоҳи Кашмир беваҳму бок
Ки, оти эди Маллу ибни Мабок
Ки: «Искандар ар шоҳи офоқдур,
Менинг мулкум офоқдин тоқдур.
Манга Тенгри уч иш қилибдур насиб
Ки, бўлсам забун, бўлғай асру ғариб.
Бири улки, мулкум эрур бас матин,
Жиболи рафеъу қилоъи ҳасин.
Яна турфа иш мунда пайдодурур
Ки, ҳам даври, ҳам ости дарёдурур.
Икинч улки, бор онча афсунгарим,
Мавожиб егон барчаси чокарим.
Ки, гар фитнае етса афлокдин,
Қилур ҳар бири ройи бебокдин:
Фусун бирла юмронни шери жаён,
Гавазнни салобатда бабри ябон8.
Ки, Искандар ар йиғса олам элин
Анга эстурай, ўйла офат елин
Ки, қўзғалғай ул хайли топмай амон,
Ҳамул навъким, тунд елдин самон.
Учунч улки, гар ул бўлуб кинпараст,
Таадди била топса мулкумга даст.
Бу мулк ичра бир кўҳсоре дурур,
Бийик тоғ уза бир ҳисоре дурур.
Мису рўйдин анга якпора жисм,
Бурун аҳли ҳикмат ясоғон тилисм.
Қозилмиш бу шаҳр ичра нақбе ниҳон
Ки, гар кирса шоҳ иш тушуб ногаҳон.
Борур йўл, уруб тоб қўрғонғача,
Қуюн ўйлаким, чархи гардонғача.
Қачон қилсалар бир бошин нопадид,
Яна боши ҳам бўлмас асло падид.
Киши ул ҳисор ичра қилғоч ватан,
Тилисми аро бордур ул навъ фан
Ки, ул фанниким жустужў қилса эл,
Ўғурлай олур хасмдин ўту ел.
Бу мулкедурур гармсер ул тариқ,
Ки, гар эсмаса ел, бўлур эл ҳариқ.
Бу мулк ичра ҳар кимсаким жони бор,
Чу ел турди, турмоқ не имкони бор?
Гар ўт бўлмаса ҳожат эрмас демак,
Ки, не навъ ўлур одамийға емак.
Ерур барча тақдир бирлан зарур,
Бу иқлимдин ўзга сори убур».
Чу Маллу бўлуб бўйла фикратнамой,
Дебон лек Ҳиндустон шоҳи Рой
Ки: «Искандар ул шоҳи олийсарир,
Ерурмен не ҳукм этса фармонпазир.
Ва лекин чу Доройи гетипаноҳ
Ки, онинг сори чекмиш эрди сипоҳ.
Битиб нома юз навъ таъриф ила,
Мени ҳам тилаб эрди таклиф ила.
Сўзи нофиз эрди, доғи йўл йироқ,
Керак эрди бир-ики йиллиқ яроқ.
Олиб мулкдин ики йиллиқ хирож,
Черикка бериб ончаким эҳтиёж.
Чу еттук анинг жору булжорига,
Шаҳи Рум эли бирла пайкорига.
Ани худ шаҳ иқболи паст айлади,
Ажал домиға пойбаст айлади.
Адувдин чиқорди шаҳ иқболи гард,
Биз ўлдуқ биёбонда водинавард.
Яроқу сипаҳ барча барбод ўлуб,
Фалакдин ўкуш навъ бедод ўлуб.
Урушқон элимга сарафкандалик,
Тутулғонға боштин-оёқ бандалик.
Улус оллида банда озодалар,
Жиловда қилиб пўя шаҳзодалар.
Мен айлаб неча ой биёбонни тай,
Етургунча бу мулку кишварга пай.
Елимким, бўлуб қатлу яғмога туш,
Келиб ўн улуштин буён бир улуш.
Тушуб мулкум элига бас турфа ҳол
Ки, ғойиб топиб, ким не айлаб хаёл.
Қаро ранг аслий дема эл аро
Ки, бу мулк мотамға кийди қаро.
Демонким, эмасмен Скандарпараст,
Тушубтур манга лек мунча шикаст.
Анинг ҳукми бошимғау жонима,
Вале зулмдин кирмасун қонима.
Бугундин ики-уч йил ўтса замон,
Юз урса бу кишварга амну амон.
Топилса буюрғониға дастрас,
Манга доғи бор они кўрмак ҳавас.
Ики-уч йил ўтмайки таклиф этар,
Манга беҳад андин малолат етар.
Евурмас агар лутф этиб бу варақ,
Кўрай ҳар неким олима ёзди Ҳақ.
Анинг амри ҳукми қазо худ эмас,
Худованд бўлса Худо худ эмас.
Чу мен мунча туттум сўзи ҳурматин,
Керак ул доғи асраса иззатин».
Сўзига бериб Рой мундоқ жавоб,
Қилиб Чин шаҳи ўзга янглиғ хитоб,
Дебонким: «Скандар йиборган битик
Ки, саммдин ачиғдур, қиличдин итик.
Расулин бу сори йиборган куни,
Тааммул била ёзмамиштур муни.
Сипоҳим қалин, кишварим тўқтурур,
Менинг андин ўксуклугум йўқтурур.
Шаҳеким яна шаҳга маъмур этмас,
Анга бўйла мактуб дастур эмас.
Ёзибдур китобатда ҳикмат сўзин,
«Ҳакиму хирадманд» дебдур ўзин.
Анинг ройиким бўйла софийдурур,
Бу сўзлар хирадқа мунофийдурур.
Бу сўзни деёлмас сипеҳри барин –
Ки: «Келсун жанобимға Хоқони Чин!»
Неча қилса Доро жаҳондорлиқ,
Аромизда воқеъ эди ёрлиқ.
Мулоқот асбобини тузмади,
Манга бўйла таклиф кўргузмади.
Скандарни Дорои соний тутай,
Жаҳон мулкининг шоҳи они тутай.
Анга қолди гўё бу маъни ниҳон,
Ки Чин кишваридур яна бир жаҳон.
Йигитлик анга сўзга берди шитоб,
Жавобида мен айламон изтироб.
Агар номасин ул ёзибдур ирик,
Вале мен ирикликка урмон илик.
Гар ул қилса Доро киби ёрлиқ,
Сўзига қилурмен харидорлиқ.
Хаёли агар мундин афзун эса,
Битик ичра ёзғон киби сўз деса.
Таманносида бўлмаса эътидол,
Ишим йўқтурур, ғайри кину жидол.
Демонким, анинг сори азм айлагум,
Қаю ердаким деса разм айлагум.
Вале келса бошимга тортиб черик,
Кириб шаҳрима чекмогумдур эшик.
Сипаҳдин ёйиб чархи гардунға гард,
Чиқиб рўбарў айлагумдур набард!»
Скандар жанобига айлаб нузул,
Ул уч мулк шоҳи сўзин уч расул.
Бу дастур ила ибтидо қилдилар,
Тугагунча бир-бир адо қилдилар.
Не шаҳларки, келдилар оллиға бот,
Аларға қилиб асру кўп илтифот.
Неча қатла шоҳона мажлис тузуб,
Маю руд бирла тараб кўргузуб.
Неча май била кўнгли ишратфизой,
Ул уч мулк бобида фикратнамой.
Тараб базмида айш ўлуб пешаси,
Вале кўнглида азм андешаси.
Ва лекин чу ёқин етиб эрди қиш,
Черик шоҳлар қиш куни чекмамиш.
Чу қишлоқ иши кўнглида эрди жазм,
Қаробоғи Аррон сори қилди азм.
Аёқчи, унут бир дам андишани,
Аёқ ичра қилғил нигун шишани.
Даме солмағил шишадек юзга чин
Ки, азм айлагум Ҳинду Кашмиру Чин.
Муғанний дегил ҳиндуйи рехта9,
Анга сеҳри Кашмири омехта.
Мен ичганда чиний аёғни олиб,
Дегил савт оллимда чиний чолиб.
Навоий, сумур бодаи жонфизой
Ки, қолмиш не Маллу, не Хоқон, не Рой.
Бу маъни хати даври соғардадур,
Алардин дема, сўз Скандардадур.
Йўқ, Искандари оламорода баҳс,
Ерур балки Хизру Масиҳода баҳс.
ХХХII
Қиш таърифидаким, тунд ели кўнгли ҳасрастлиқ ушшоқ совуқ оҳидин нишона кўргузур ва совуқ замҳарири ичи ўтлуқ бедиллар кофурбор нафасидин фасона айтур ва тахта музеким, мармар тошидин дам урар ва чопқуни дурбошиким, жаҳонни барҳам ва бу фаслда фалакваш оқ уйким, қуёшдек шуъладин, балки шуъладек бодадин равшан бўлғай ва анжуман бир қуёшюзлук баҳори нозпарвард гулъузоридин гулшан
Қиш таърифидаким, тунд ели кўнгли ҳасрастлиқ ушшоқ совуқ оҳидин нишона кўргузур ва совуқ замҳарири ичи ўтлуқ бедиллар кофурбор нафасидин фасона айтур ва тахта музеким, мармар тошидин дам урар ва чопқуни дурбошиким, жаҳонни барҳам ва бу фаслда фалакваш оқ уйким, қуёшдек шуъладин, балки шуъладек бодадин равшан бўлғай ва анжуман бир қуёшюзлук баҳори нозпарвард гулъузоридин гулшан
Керак базм аро ўту май бўлса дай,
Май андоқки ўт, ўт анингдекки май.
Анинг манқали ширатазйин келиб,
Мунунг шираси манқалойин келиб.
Мунунг юзида май бати лаъли ноб,
Ичинда анинг бурдоғон бат кабоб.
Анинг шуъласи уйни гулшан қилиб,
Мунунг ламъаси кўзни равшан қилиб1.
Ани дам-бадам ёндуруб дилкаше,
Муни ҳар дам айлондуруб маҳваше.
Анга дуд ўрниға тарвиҳи уд,
Бу солиб димоғ ичра ҳар лаҳза дуд.
Анинг ахгари кони гавҳар бўлуб,
Мунунг лаъли бир пора ахгар бўлуб.
Вале базм юз бошлиғ оқ уй аро,
Оқ уй тоши тун мушки бирла қаро.
Вале мушк уза абри кофурбез,
Жаҳон узра якдаст кофуррез.
Оқ уйга эшик руст, тунглук доғи,
Бўлуб кўрага эв давриға тўк доғи.
Муғаннийлар айлаб навосозлиқ,
Муоширлар айлаб сарандозлиқ.
Не май, элни ҳар шўх бир ноз ила,
Йиқиб ғамзаи новакандоз ила.
Кўнгулда биридин ниҳони ғаме,
Хаёли била ўзга бир оламе.
Чу май они беихтиёр этмайин,
Ул андуҳини ошкор этмайин.
Вале чун қилиб бода торожи ҳуш,
Бўлуб ўтрудин моҳваши боданўш.
Мунга дам-бадам ул қадаҳ аччиғи,
Қадаҳдек солиб аччиғ-аччиғ йиғи.
Не боқмай анга умридин баҳраси,
Не боқмоққа онинг сори заҳраси.
Келиб ногаҳ ул шўхи худрой анга,
Қадаҳ тутса юз ноз ила, вой анга!
Ичиб бодани қўйса оллиға бош
Қиёматқача бош кўтармаса кош!
Гар ўлса дема марг сони ани,
Ҳаёти, дегил, жовидони ани.
Ўзидин кетиб ошиқи майпараст,
Йиқилди чу ҳар кимса бир ерда маст.
Сабуҳий чоғи кўз очиб моҳваш,
Хумор этгали дафъ, ўлуб журъакаш.
Яна ёқибон шамъу мажлис тузуб,
Ятимона кўп шевалар кўргузуб.
Кўзи айни махмурлуғ ичра маст,
Майи лаълидин мастлар майпараст.
Қаро бўркин эгри қўюб бошиға,
Етиб бир қироғи қаро қошиға.
Кўзи пўстин ичра пинҳон бўлуб,
Ҳамал буржида меҳри рахшон бўлуб.
Қиёс этмайин даври лайлу наҳор,
Анингдек қиш ичра, мунунгдек баҳор.
Бу ҳайъат била ошиқи бошиға,
Келиб ноз ила ўлтуруб қошиға.
Қулоғин тутуб, тортиб уйғотқали,
Кўз очқоч туман ноз ўқин отқали.
Масиҳоваш алқисса юз дам тузуб.
Кеча андоқ ўлтурганин тиргузуб.
Чу ошиққа ул руҳ этиб илтифот,
Масиҳ илгидин топиб оби ҳаёт.
Масиҳи дамидин анинг жон топиб,
Хусусан, яна оби ҳайвон топиб.
Ики журъадин, ўйла мастон бўлуб
Ки, базм аҳлиға ҳарфи дастон бўлуб.
Дема маст, мажнуни беҳол де,
Жунун ичра ошуфта аҳвол де.
Ҳарорат чу ғолиб бўлуб бодадин,
Жунун ортибон ул паризодадин.
Қилиб ваҳмким ишқи девонасоз,
Анга қилмағай ногаҳ ифшои роз.
Қўпуб доғи уйдин чиқиб ташқари,
Уруб телбалардек қадам ҳар сари.
Жаҳонни кўруб қор ичинда ниҳон
Кўрунуб кўзига яна бир жаҳон.
Камар тиғидин сарсар андоқ эсиб
Ки, ҳар ерга тегса пичоқдек кесиб.
Сулар муздин андоқ бўлуб сангбаст
Ки, тош урсалар мумкин ўлмай шикаст.
Қуёш чашмаси бир қадаҳ муз бўлуб,
Сочилғон бори қатра юлдуз бўлуб.
Фалак сабзасида қолиб ёшурун,
Назарға бўлуб зоҳир ўлғонда тун.
Кўрунмай қуёш партави нурлуқ,
Бориб табъидин доғи маҳрурлуқ.
Ел осебидин халқ юз боғлабон,
Нафаснинг тафи шуша муз боғлабон.
Уруб қуш ўзин ўтқа девонадек,
Ва ё шамъи сўзонға парвонадек.
Дегил дуддин шуъла дом этти фош,
Шарарлардин ўлди анга донапош.
Тўлун ойға кўк бўлғуча юз тўнгуб,
Фалак баҳри нили доғи муз тўнгуб.
Емас оқ булут чарх жавфида туз
Ки, андин синиб тушти бир пора муз.
Чу дай хони ел хайлидин ун солиб,
Чаман кишвари сори чопқун солиб.
Шажар хайлини, ўйла толон этиб
Ки, боштин-аёғини урён этиб.
Қилиб ўзларин ўртамак мултамас,
Саросар ўтун бўлмак айлаб ҳавас.
Гумон айлабон шуъла кўргач тазарв,
Қилиб даврида ларза шамшоду сарв.
Бўлуб момуғу тук аро эл ниҳон,
Ҳамул навъким қоқум ичра жаҳон2.
Ёпиб эл қулоғларин ики китф,
Қўюнларда қўллар бўлуб муътакиф.
Кишиким қилиб ҳайя наззораси,
Гумон айлабон песа ип пораси.
Бориб заҳрию урмайин тобу печ,
Анинг заҳрин айлаб ҳаво заҳри ҳеч.
Ўт устида маҳвашлар айлаб ҳужум,
Қуёш теграсида нечукким нужум.
Чу сорғартиб элни насими сабо,
Бўлуб ул сомонларға ўт каҳрабо.
Насим айлагач бирка сори шитоб,
Қилиб борча сиймобни сийми ноб3.
Балиғлар бўлуб дай наҳангига қут,
Тонг эрмас наҳангики, қут этса ҳут.
Чу Баҳман сипоҳи тузуб анжуман,
Ер Исфандиёрин қилиб Рўйинтан.
Бу Исфандиёр айлабон чун ситез
Солиб олам аҳли аро рустахез.
Совуғ шиддатидинки кўзлар қотиб,
Анга қавс ҳар дам балорак отиб.
Назарға келиб булъажаб оламе,
Ҳаводис елидин жаҳон дарҳаме.
Ул ошуфта наззора қилғоч бу ҳол,
Қилиб дай сипоҳи ани поймол.
Ул уйдин чиқорға жиҳат кўрмайин,
Бажуз қайтмоқ маслаҳат кўрмайин.
Кириб базм анбарсириште топиб,
Қочиб ул томуғдин биҳиште топиб.
Анга ҳурзоде тутуб кавсаре
Ки, ул сув уруб жониға озаре.
Чу бир ратл нўш айлабон маст ўлуб
Ки, соқий аёғида-ўқ паст ўлуб.
Бошиким бўлуб ёр аёғиға паст,
Етиб чархи гардунга андин шикаст.
Қаю кимсаким топса мундоқ мурод,
Ўқусун ёмон кўз учун «ин якод»4.
Неча анжуман жаннатосордур,
Томуғдур агар кимса беёрдур.
ХХХIII
Мажнун ҳикоятиким, қиш кунининг узун қоронғу туни Лайли зулфининг мушки исин ел корвонидин истишмом қилиб, гом урар эрдиким, бахт машшотаси ул сариштаи муродни илгига берди
Мажнун ҳикоятиким, қиш кунининг узун қоронғу туни Лайли зулфининг мушки исин ел корвонидин истишмом қилиб, гом урар эрдиким, бахт машшотаси ул сариштаи муродни илгига берди
Ешиттимки, Мажнуни шўридаҳол
Ки, дашт узра сойир эди моҳу сол.
Таку тоз эрди қишу ёз анга,
Қишу ёз эрди таку тоз анга.
Чу ёз ўлса водий томуғдин нишон
Ки, хуршид ўлур эрди оташфишон.
Анга воя эрмас эрди сояе
Ки, топмас эди соядин вояе.
Ва гар қиш ҳавоси тўкуб замҳарир
Ки, бард айлар эрди бақамни зарир.
Ҳам этмас эди азм маскан сори,
Исинмоқ учун майл гулхан сори.
Бори майли ул ёнки Лайли эди,
Қаён Лайли, ул сори майли эди.
Хабар ҳар қаён топса маҳбубидин,
Чекиб нола жони пурошубидин.
Урар эрди елдек анинг сори гом,
Сабо гул сори айлагандек хиром.
Магар бир қиш эрмиш бағоят совуқ,
Ани пўя Лайлиға қилмиш ёвуқ.
Димоғиға бермиш сабо ёр исин,
Анингдекки, булбулға гулзор исин.
Бу ҳолатда гўё қаро тун эмиш,
Анинг оллидин елу чопқун эмиш.
Нигоридин ул иски топиб машом,
Юмуб кўз, урар эрмиш ул сори гом.
Етишган замон ёр уйи қошиға,
Ҳамоно урунмиш эшик бошиға.
Очилғоч эшик, уйга кирмиш юруб,
Магар уйга кирмак будур бош уруб.
Кўз очиб кўрар, уйда Лайли эмиш,
Қаро тунда равшан Суҳайли эмиш1.
Солур ҳайрату шавқ жониға тоб,
Қилиб бетаҳаммуллуқ они хароб.
Қўюб Лайли оллида туфроққа юз,
Юмар сўнгра кавнайндин ики кўз.
Ани ҳужрада Лайли айлаб ниҳон
Ки, фаҳм этмагайлар эли ногаҳон.
Киши ҳуш таркида бу навъ ком
Топиб, истаса ҳуш – бўлсун ҳаром.
Ерур ишқ аро бўйла аъжубалар
Ки, беишқ билмас бу мансубалар.
Навойиға, ё Раб, қариб эт ани,
Қариб эттинг эрса, насиб эт ани.
ХХХIV
ҲИКМАТ
ҲИКМАТ
Искандарнинг Арастудин саволи ул бобдаким, шито фасли бурудат касратидин ва ёғин шиддатидин мужиби паришонлиқ ва боиси бесомонлиқдурур халқ анга невчун роғиб ва табъ анга нега толибдурур ва ҳаким жавобқа оғиз очмоқ ва ҳикмат саҳобидин дурар сочмоқ
Яна қатла дорои дарёнавол1
Деди: «Кей ҳакими Масиҳомисол,2
Шито фаслида кўп суубатдурур
Ки, инсонға андин уқубатдурур.
Бири елки, элни қилур дарднок,
Бири барди муфритки – айлар ҳалок.
Яна замҳариру узун тун доғи,
Қўшулса елу қор, чопқун доғи.
Фалак ерга бу навъ ўлур фитнарез
Ки, андин керак табъ қилгай гурез.
Недин қишқа кўпракдурур толиб эл,
Анга ёздин ортуғ бўлур роғиб эл.
Мунунг ваҳшатиға чу бор иттилоъ,
Ҳаросон керак эрди мундин тибоъ»3.
Деди, ҳикматойини ахтаршунос:
«Ки, бу ишга бор ўзга янглиғ қиёс.
Чу қиш табъи борид доғи ратб эрур,
Хирад мунда бу навъ рухсат берур
Ки, табъ ичра солур сабоу шитоб,
Ҳарорат била юбсдин изтироб.
Чу юбсу ҳарорат бўлур муштаил,
Ани бориду ратб этар муътадил4.
Яна чун шабобу куҳулат5 доғи,
Ерур элга айшу фароғат чоғи.
Билур эл қошида муқаррардурур
Ки, бу қишда хушроқ муяссардурур
Ки, гар кундузи бўлса қору ёғин,
Билур эл ғанимат фароғат чоғин.
Тараддудға чун бўлди монеъ ҳаво,
Фароғат қилур табъ комин раво.
Ерур кечаси доғи чунким тавил,
Бу доғи фароғатқа келди далил
Ки, суҳбат муносибдурур ўтса шом
Ки, топқай сукун уйқу бирла авом.
Анга тегруким, бўлғай уйқуға чоғ,
Рутубат қилиб касб майдин димоғ.
Бўлуб уйқуға вақтида рағбати,
Баданнинг будур мужиби сиҳҳати.
Чу ул уйқудин табъ масрур эрур,
Замон доғи бор улча мақдур эрур.
Яна ҳирфат аҳли тутуб гўшае,
Маоши учун истаса тўшае,
Узун тунда уйқудин ўлғач амон,
Ерур касбининг вақти мумтад замон.
Яна илм таҳсили айлар киши,
Агар истаса рушд топқай иши.
Ишидин анга ҳосил ўлмас фароғ,
Емай кўп узун кеча дуди чароғ.
Ики бошта ёнса чароғи анинг,
Тун ўртаси тинғай димоғи анинг.
Яна аҳли Ҳақким қўюб хўрду хоб
Қилурлар ибодатқа жаҳду шитоб.
Халойиқ кўзидин эрурлар ниҳон
Ки, равнақлиқ эрмас аларсиз жаҳон.
Қаро тунлар ул хайл тоат этар
Ки, оламга андин ёруғлуқ етар.
Бас ул тун нечаким топар имтидод,
Ёруғлуққадур мужиби издиёд.
Буким шарҳ топти неча навъ иш,
Муяссардурур олам аҳлиға қиш.
Бу ким даҳр эли қишни айлар талаб,
Ерур ани истарга мунча сабаб».
Дегач сўзни донойи бисёрдон,
Деди: «Офарин!» — хусрави кордон.
ХХХV
Искандарнинг жаҳонгирлик муддаоси била азм этиб, Хуросонға етиб, Ҳироти сонаҳаллоҳу анил-офоти вал балиётни бино қилиб, Мовароуннаҳрни олиб Самарқанди бемонанд тарҳин солиб, Кашмир сори мутаважжиҳ бўлғони ва Кашмирийлар сеҳри дафъиға Мусо киби яди байзо кўргузуб, сеҳройин қалъаларин мўжиза бирла бузуб, Маллунинг доғи бузулуб, тилисм қўрғониға азм этгани ва Искандарнинг Кашмир шаҳриға кетгани
Искандарнинг жаҳонгирлик муддаоси била азм этиб, Хуросонға етиб, Ҳироти сонаҳаллоҳу анил-офоти вал балиётни бино қилиб, Мовароуннаҳрни олиб Самарқанди бемонанд тарҳин солиб, Кашмир сори мутаважжиҳ бўлғони ва Кашмирийлар сеҳри дафъиға Мусо киби яди байзо кўргузуб, сеҳройин қалъаларин мўжиза бирла бузуб, Маллунинг доғи бузулуб, тилисм қўрғониға азм этгани ва Искандарнинг Кашмир шаҳриға кетгани
Муаррихки, шарҳ этти бу можаро,
Бу янглиғ бўлур сўзга дастонсаро
Ки, чун қилди қишлоқ азмиға шоҳ,
Қаробоғи Арронни оромгоҳ.
Жаҳонгирлик эрди андешаси,
Бу тадбир эди туну кун пешаси.
Тузуб ҳикмат аҳли била анжуман,
Бўлур эрди бу амрда ройзан.
Хаёлида доим бу тадбир эди,
Хаёли намудори тақдир эди.
Бу андешадин ҳосил ўлғач фароғ,
Сипаҳ зийнатин айлар эрди яроғ.
Бериб қавму хайлиға дилдорлиғ,
Тилар эрди Ҳақдин мададкорлиғ.
Чу рафъ ўлса эрди анга барча қайд,
Бўлуб рокиб, айлар эди азми сайд.
Фароғат чоғи, сайд ўлуб пешаси,
Матофи Арас1 рўдининг бешаси.
Бу эрди иши токи гардон сипеҳр,
Ҳамал жилвагоҳиға еткурди меҳр.
Қуёш хусрави чунки топиб шараф,
Сипаҳ тортти сабзадин ҳар тараф.
Уруб шоҳи хуршидваш боргоҳ,
Чекиб дашт уза сабза янглиғ сипоҳ.
Топиб саъд соат куҳан тоқдин,
Саодат била чиқти қишлоқдин.
Қилиб азм, қўйди Сипоҳонға2 юз,
Ўтуб андин, урди Хуросонға3 юз.
Мунга етгуча борча Эрон замин
Бўлуб эрди ҳукмиға зери нигин.
Хуросон ҳавосида топти нишот,
Мизожиға юзланди кўп инбисот.
Ким, ул кишваре эрди беҳад васеъ,
Ери ўзга иқлимлардин рафеъ.
Масоҳат қилиб борча атрофини,
Нечукким керак топиб авсофини.
Фазосида кўп чашмау руд бор,
Бори юб кўнгул кўзгусидин ғубор.
Яна баҳр янглиғ улуғ тўрт руд
Ки, кўк тоқиға савти тортиб суруд.
Ўзи чунки жаннат намудор ўлуб,
Сулар доғи жаннатқа анҳор ўлуб.
Алардин дедилар бирин Ҳирманд4
Ки, ҳар қатраси рафъ этиб юз газанд
Ки, анҳоридин мулки Зобулситон5.
Бўлуб зебу зийнат аро гулситон.
Сафо ичра кўзга бериб хиралиқ,
Ҳамул мулкдин рафъ этиб тиралик.
Ёруқ, ўйлаким меҳри гетифуруз,
Бу маънидин оти келиб Нимрўз6.
Бу кишварда ҳар бир гадо Ҳотаме,
Доғи ҳар сипоҳи келиб Рустаме.
Яна бир алардин Дарижаз7 суйи,
Манофиъда ул навъким – раз суйи.
Қаю раз, «шаробан таҳуро»дур ул,
Кеча-кундуз ошоми ҳуродур ул
Ки, анҳори обод этиб мулки Балх
Ки, андиндурур хасмнинг айши талх.
Ҳамул Балхким, қилди Ҳушангшоҳ,
Жаҳондин гузин айлабон тахтгоҳ.
Мақоми – Бироҳими Адҳам8 келиб
Ки, гарди раҳи чархи аъзам келиб.
Яна бир доғи келди Мурғоб руд9
Ки, шаънида кавсардин ўлди дуруд.
Олиб заҳмати жисму ранжи равон,
Хирад айтибон они ганжи равон.
Бўлуб андин обод Мохону Марв
Ки, қуштур тазарв анда, ашжор – сарв.
Паривашларидин бўлуб баҳраманд,
Қилиб тахт Таҳмураси девбанд.
Бўлуб сўнгра Санжарға оромгоҳ,
Ки, қуш кўрмай ул навъ бу домгоҳ.
Яна бир анга Чахчарон10 руд ўлуб
Ки, ул руд ҳайвон суйидин тўлуб.
Ери рифъат ичра фалакдин нишон,
Бу руд анда ул навъким Каҳкашон.
Ушоқ тошлари ахтари тобнок,
Латофат аро, ўйлаким дурри пок.
Суйи хосиятда зилоли ҳаёт,
Топиб андин ичкан ўлумдин нажот.
Қироғинда ҳар гулбуни ахзаре,
Бақо ичра бир Хизр пайғамбаре.
Фалакваш ерининг фазоси доғи,
Келиб жаннатосо ҳавоси доғи.
Вале бу сифат наҳри Кавсармисол
Ки, андин жаҳон коми топиб зилол.
Суйи қуму дашт ичра шоеъ бўлуб,
Бориб ончаким, борча зоеъ бўлуб.
Хуросонни чун шаҳ масоҳат қилиб,
Нечукким керак тўрт наҳрин билиб.
Дедиким, «Бу ердур жинон гулшани»,
Писанд айлабон хотири равшани.
Вале чунки манзури ўлғоч бу наҳр,
Ясаб анда бир жаннатосор шаҳр.
Чу мазкур этиб аҳли дониш ҳир от,
Писанд айламай хотири, жуз Ҳирот.
Чу бу лафзға илтифот айлабон,
Ҳамул шаҳр отин Ҳирот айлабон.
Ҳирот ўлди алқоби Искандари,
Дедилар авом они лекин – Ҳири.
Чу тўртунч иқлим эди мавқеъи,
Бас ўлди қуёш соҳиби толеъи.
Кавокибгаким, ети тақсим эрур,
Жаҳон мулки ҳам ети иқлим эрур.
Ангаким васат меҳри рахшон келиб,
Мунга лек мулки Хуросон келиб.
Хуросон бадандур, Ҳирий жон анга,
Ҳирий жон, бадандур Хуросон анга11.
Ало, токи бўлғай сипеҳр узра меҳр,
Ёруқ меҳр нуридин ўлғай сипеҳр,
Анга бўлмасун меҳр янглиғ завол,
Сипеҳр этмасун халқин ошуфтаҳол.
Чу саъй айлабон қилди дорои даҳр,
Бино бўйла кишварда бу навъ шаҳр.
Қилур эрди манзил-баманзил мурур,
Ангачаки Жайҳундин этти убур.
Яна кишваре кўрди фирдавсваш,
Ҳавоу суйи мисли фирдавс хуш.
Латофат аро равзадин баҳр анга,
Вале исм ўлуб Моварауннаҳр12 анга.
Нединким, ики наҳр ароси келиб,
Яқин юз йиғочқа фазоси келиб.
Оқиб ҳадди шарқида Сайҳун суйи,
Бориб ҳадди ғарбида Жайҳун суйи.
Йўқ улким анга бу ики руду бас,
Ўн-ўн беш сув ҳар бир нечукким Арас.
Бўлуб ҳар биридин жудо наҳрлар
Ки, ҳар наҳри обод этиб шаҳрлар.
Ва лекин бу рудеки, дерлар Кўҳак13
Ки, йўқ равзанинг наҳри эрконга шак
Ки, ичгач тавоно бўлуб нотавон,
Гузар айлабон умр янглиғ равон
Ки, андин не бир шаҳр обод ўлуб,
Не маъмурасидин биров шод ўлуб.
Агарчи латофатда рашки Фурот14,
Бўлуб борча зоеъ, нечукким ҳаёт.
Скандар чу бу мулки дилкаш кўруб,
Фазоу ҳавосин Эрамваш кўруб.
Хусусан Кўҳак рудиким, наҳри Нил15
Емас онча, не Нилким, Салсабил16.
Яна Тенгридин бўйла тутти умид
Ки, ул Нил учун Мисре этгай падид.
Қилиб ҳикмат аҳли била гуфтугўй,
Етиб шаҳр учун яхши ер жустужўй.
Ҳамул пуштаеким Кўҳак топти исм,
Не пушта жаҳон ганжи узра тилисм.
Ушоқ тош анга лаълу инжу киби,
Яшил сабзаси чархи мийну киби
Ки, мансуб эрур анга Кўҳак суйи,
Нединким, эрур жори андин қуйи.
Ҳамул тўпа оллидин андоқ оқар
Ки, ошиқ бошу ашки, дер, ким боқар17.
Анинг ёнида шаҳр қилди бино
Ки, ўлтурмасун анга гарди фано.
Скандар отоди Самарқанд ани,
Самарқанди фирдавсмонанд ани.
Ани чун тугатти қилиб эҳтимом,
Равон қилди Кашмир сори хиром.
Кесиб даштнинг роҳу бероҳини,
Анга солғуча сояи жоҳини.
Бийик ҳиммату бахти бедоридин,
Басе мулк фатҳ ўлди ҳар соридин.
Чу Кашмир ҳаддиға қўйди оёғ,
Падид ўлди бир чархпайванд тоғ.
Кўкартиб қамар оразин хораси,
Солиб бўркни ерга наззораси.
Фалакка дегин, ўйла рахшанда тош
Ки, пардохт қилғайлар айлаб тарош.
Ики жониби ҳар бир андоқ йироқ
Ки, қатъиға азм этмаган яхшироқ.
Бу янглиғ бийик тоғ, анингдекки Қоф,
Бўлуб чархдин ерға тегру шикоф.
Бўлуб ошкоро аросинда йўл,
Вале ики йилмон қаё ики қўл.
Бу йўлким анга тоғ ўлуб ҳар сари,
Келиб арзи тахмин била юз қари.
Ани аҳли Кашмир дарбанд этиб,
Ики тоғни бир-бирга пайванд этиб.
Юз эллик қари авжи рифъат анга,
Яна мунча доғи захомат анга.
Анингдек қўюб гаж била хора тош
Ки, ердин бўлуб кўкка якпора тош.
Темурдин ясаб анда дарвозае,
Фалак тоқидин тоқи андозае.
Бу дарвозани ўйла руст айлабон,
Ким ул ики жузвин дуруст айлабон.
Қўпорибки ердин мадоро била,
Камаргоҳиға тегру хоро била.
Ясаб устида буржу бору доғи,
Адув дафъин этмакка кўшиш чоғи.
Демай кимса дарбанду бору ани,
Тасаввур қилиб ақл жоду ани.
Ичинда ики минг киши чорасоз,
Бори ҳийлапардозу афсунтироз
Ки, дарбанди олий намудоридин,
Яқин келмагай кимса минг қоридин.
Кишиким қадам қўйғай ул ён нухуст,
Аёғи анинг бўлғай ул навъ суст
Ки, топмай таҳаррукнинг имконини,
Ёмон вартада кўргай ўз жонини.
Таковар доғи қилса ул ён шитоб,
Аёғидин итгай тавон бирла тоб.
Сипаҳ чун бу ерга етиб, лол ўлуб,
Таҳайюрдин ошуфта аҳвол ўлуб.
Шаҳ оллиға қайтиб аён эттилар,
Неким бўлмиш эрди баён эттилар.
Шаҳ этмай бу сўзларга ҳеч илтифот,
Арасту била етти ул ерга бот.
Инонмай йироқтин намойиш била,
Яқин айлади озмойиш била.
Дедиким: «Бу найранги Кашмирдур,
Фусунгар иши, макру тазвирдур.
Керак қилмоқ андоқ анинг чораси
Ки, бўлғай нигун бурж ила бораси».
Черикни тушурди кейинрак ёниб,
Юруб ҳифз учун давриға айлониб.
Чу кўнгли бўлуб жамъ, айлаб хиром
Тушуб боргоҳ ичра, тутти мақом.
Бор эрди жанобида беш юз ҳаким,
Алардин ўни кеча-кундуз надим:
Филотун, Арасту, Балинос ҳам,
Яна Арашмидус, Шаминос ҳам.
Қилинмуну Волису Фарфурнус
Ки, Суқроту Ҳурмус киби хокбўс.
Борин ҳозир этти тузуб анжуман,
Деди анжумансози лашкаршикан
Ки: «Бу ишки афсуни Кашмир эрур,
Ани дафъ этарга не тадбир эрур?»
Равон ҳикмат аҳли сўз оғоз этиб,
Тилин шаҳға бори дуосоз этиб,
Дедиларки: «Шаҳға бу иштин не ғам,
Бу иш демали, бўлса юз мунча ҳам.
Бу дарбанд агар чархи гардон эрур,
Иложи анинг бизга осон эрур.
Шаҳ иқболини Тенгри этсун фузун
Ки, иқболи гар бизгадур раҳнамун.
Бу найрангларга шикаст айлали,
Бийик борасин ерга паст айлали.
Не қилғай неча жўгийи сеҳрсоз,
Бири муҳрадузду бири ҳуққабоз
Ки, ҳикмат эли они дафъ этмагай,
Илайдин не қилғонлари кетмагай.
Бу донишвар элким эрур раҳбаринг,
Қаю раҳбаринг, бандау чокаринг.
Биликдин эрур ҳар бири бир жаҳон,
Жаҳон ҳикмати ҳар бирида ниҳон.
Филотунға юзланди ул ерга иш
Ки, жўгидин ўлғай анга сарзаниш.
Арасту нега ердин ўлмас адам
Ки, кўргай фусунгардин афсуну дам.
Кўп ўлса фусунсози Кашмирнинг,
Биримиз бизинг бас, алар бўлса минг.
Неча бўлса чубчуққа жоду лақаб,
Кўпидин қилур сайдгар кўп тараб.
Шаҳ ар ики кун бўлса оромжўй,
Учунч ўлсун аъдосидин комжўй.
Қилиб ҳикмат ойиниға илтижо,
Бузоли алар сеҳрини жобажо».
Скандар бу сўздин тарабгин бўлуб,
Сўзи аҳли ҳикматқа таҳсин бўлуб:
«Бори амрдин, – деди, – маъзул ўлунг,
Бориб бу ишингизга машғул ўлунг».
Алар қўпти шаҳни дуо айлабон,
Неким коми эрди, раво айлабон.
Скандар қўпуб, қўйди хилватқа юз,
Алар қўйдилар борча ҳикматқа юз.
Бўлуб анжум аҳволиға раҳшунос,
Табиатларин доғи айлаб қиёс.
Неча кўрау дамни даркор этиб,
Филиззотдин бир намудор этиб.
Қилиб мазж сиймобу қалъию рўй,
Намудор қилдилар ул навъ гўй
Мудаввар фалакдек мисоли анинг,
Фалакваш ичи доғи холи анинг.
Ичининг халосин мало қилдилар,
Адовидин они тўло қилдилар.
Мураккаб неча навъ ашё қилиб,
Ҳамул ҳуққа ичра муҳайё қилиб.
Ики суқба ичра фатила анга,
Қилиб зоҳир ул тавр ҳийла анга,
Ким ул гўйни хасм боши киби,
ғалат айладим, раъд тоши киби.
Фатиласиға ўтни чуст айлабон,
Қўюб раъд ёйиға руст айлабон.
Ани отиб ул сода хоро аро,
Ҳаводин тушургайлар аъдо аро.
Фатила борурда куюб сарбасар,
Етиб махфий ашёға ўтдин асар.
Чу ерга тегиб руст гўйи тилисм,
Неча пора бўлғай анга салб жисм.
Ушолғоч, садо чиққай андин ғариб,
Яна шуълау риҳу дуди ажиб.
Уни бузғай ул сеҳр асбобини,
Ўти очқай ул қалъанинг бобини.
Қаро айлагай дуди соҳир юзин,
Қаророқ ҳамул фанда моҳир юзин.
Исидин ким этса муаттар машом,
Унутқай фусун илмини, вассалом.
Чу зебо тилисм ўлғач ороста,
Ҳамул навъким моҳи нокоста.
Бўлуб жамъ ул ҳикматойин гуруҳ,
Фалакдин фузун ҳар бирига шукуҳ.
Қўюб шоҳи Дорофар оллиға юз,
Не Дорофар, Искандар оллиға юз.
Тилисми ниҳонни аён қилдилар,
Ниҳон барча рамзин баён қилдилар.
Шаҳ ул турфа ишдин басе шод ўлуб,
Деди узрлар ҳаддин афзун қўлуб
Ки: «Мундоқ тилисмеки соз эттингиз,
Шуруъида не ишга мавқуф сизғ»
Чу шаҳ табъида топтилар бу ҳавас,
Дедиларки: «Ҳукмунгға мавқуфу бас!»
Қўпуб шоҳу эл ичра ғавғо тушуб,
Улусқа ул ишдин алоло тушуб.
Чу рокиб бўлуб қалъаға қилди майл,
Улус доғи юзланди андоқки сел.
Юруб оллида олам огаҳлари,
Рикобида бори жаҳон шаҳлари.
Сипаҳнинг қироғиға чун еттилар,
Равон раъд асбоби соз эттилар.
Тилисми гаронмояни келтуруб,
Ҳамул раъд ёйиға тошдек қуруб.
Чу доруга ўт етти, тутти ҳаво,
Қилурга улус меҳнатиға даво.
Бориб тушти аъдо аросиға чуст,
Азим ун чиқорди тегиб ерга руст.
Деган тўрт иш тутти андин вужуд:
Садоу афан, ис била ўту дуд.
Садо ботил этти фусунларни пок,
Ўти куйдуруб қалъани қилди хок.
Фусунгар юзин дуди этти қаро,
Иси қўймади нукта хотир аро.
Алар ичра чун тушти бу рустахез,
Топилмас эди чорае жуз гурез.
Қочиб бўлдилар озими пойтахт,
Анга тегруким Маллуйи тийрабахт.
Паришонлиғу бенаволиғ била,
Ҳамул дуддин юзқаролиғ била.
Борур чоғда минг жодуйи сабзранг,
Ва лекин келиб барчаси аҳли занг.
Бориб анда кўк қарға – зоғе келиб,
Кетиб тўти, аммо калоғе келиб.
Ҳамул гўй отилғоч қочиб як-баяк,
Масалдурки: «Минг қарғаға бир кесак»18.
Киши тонимай мунда мингдин бирин,
Алар демагунча ул иш соҳирин.
Чу Маллуға арз эттилар ҳолни,
Алар отқон ул турфа тимсолни.
Скандар ишидин кўтарди ҳисоб,
Ўз аҳволиға топти йўл изтироб.
Қавий англади они, ўзин заиф,
Яқин билдиким, эрмас эрмиш ҳариф.
Ҳаким оллида ҳеч жоду сўзи,
Нечукким Скандар қошида ўзи.
Адув олғонин билди дарбандни,
Ҳамул қалъаи чархмонандни.
Яқин англадиким, хато айламиш
Ки, шаҳ буйруғидин ибо айламиш.
Ўзин топти бебаргу ҳайрон басе,
Елин ҳам ваҳиму паришон басе.
Тута олмади мулки ичра қарор,
Доғи топмади чорае жуз фирор.
Ҳамул қалъаким васфи ўтти бурун,
Топа олмади андин ўзга ўрун.
Анинг нақбин очмоққа айлаб шитоб,
Хазойин тошитти анга беҳисоб.
Басе бебаҳо туҳфа – бори нафис
Ки, табъ они топқай ўзига анис.
Жавоҳир фузун ҳадду миқдордин,
Самин гавҳару лаъли шаҳвордин.
Авонийи сиймину заррин зуруф
Ки, ожиз бўлуб элга андин вуқуф.
Хазойиндаким ҳар не ашё эди
Ки, навъи туҳаф ё ҳадоё эди.
Борин, ўйла қилдурди қўрғонға нақл
Ки, эҳсосидин қолди ҳайратқа ақл.
Чу жамъ айлади кўнглин ул ҳолдин,
Фирор этти нофаррух иқболдин.
Макон айлади ул Қаро тоғ уза,
Анингдекки қўнғай чибин зоғ уза.
Анга бўлди иш бўйла суратпазир,
Вале шоҳи Жамқадру Доросарир.
Ҳамул дамки оттурди қўрғонға гўй
Ки, дарбанд қилди йиқилмоққа рўй.
Деди, айлагай азм қўрғон сари,
Нечукким наби чархи гардон сари.
Вале бермади аҳли ҳикмат анга,
Равон азм қилмоққа рухсат анга.
Ки: «Қилмоқ бугун азм эмас маслаҳат,
Бугун манъ қилмоққа будур жиҳат.
Ким, ул дуд ила ис тугансун тамом
Ки, нуқсон топар элга андин машом».
Ешитгач бу сўз довари қаҳрамон,
Сукун ихтиёр айлади шодмон.
Ёниб боргаҳ сори азм айлади,
Тараб бирла оҳанги базм айлади.
Билик аҳлидин мажмае соз этиб,
Кўп эҳсону таҳсинлар оғоз этиб.
Қилиб ҳар бирин лутфидин баҳраманд.
Ато бирла таъзимидин аржуманд.
Чу мағрибқа отти ҳакими сипеҳр,
Скандар тилисми киби гўйи меҳр.
Қадаҳ бирла тийби димоғ эттилар,
Тараб бирла майли фароғ эттилар.
Анга тегруким, гарм бўлди димоғ,
Қўпуб, уйқудин истадилар фароғ.
Бориб табъдин ранжу фарсудалиқ,
Бадан уйқудин топти осудалиқ.
Чу хуршид кўргузди анворини,
Скандар киби очди рухсорини.
Скандар очиб чеҳра хуршиддек,
Мурод аҳлиға субҳи уммиддек.
Чиқиб рахш уза, ўйлаким Рустаме,
Ва ё чарх уза наййири аъзаме.
Сипаҳ доғи тўш-тўшдин ўлди равон,
Агар худ тавоно ва гар нотавон.
Чу дарбанднинг оғзига ёвушуб,
Неча кун черик ўттилар чупрушуб.
Қилиб кўч-баркўч ул ён хиром
Ки, етти ҳамул шаҳр элидин паём.
Расуле етиб хидмат этти падид,
Бир илгида нома, бирида калид.
Хатин шаҳр аҳли савод айлабон,
Анинг ҳукмиға инқиёд айлабон
Ки: «Маллуда бўлғон замон бу диёр,
Йўқ эрди бу қулларға ҳеч ихтиёр
Ки, қилгай эдук хидмат изҳорини,
Аён айлабон қуллуқ осорини.
Бу дамким ани шавкатинг қилди паст,
Фирор ихтиёр этти, топиб шикаст.
Неча бандалиғ ичра шармандабиз,
Неким бизга ҳукм айласанг бандабиз.
Ёруғ айласанг мулки вайронимиз,
Фидодур санга мол ила жонимиз.
Ва гар бизни истарга фармон эрур,
Бориға юзунг кўрмак армон эрур.
Ерурбиз не ҳукм айласанг муфтахир,
Бу нома жавобига биз мунтазир».
Скандар ўқуғоч бититди мисол
Ки: «Сиз келгали бўлманг ошуфтаҳол.
Ҳамул мулкунгузда фароғат қилинг,
Манга деб дуо, Ҳаққа тоат қилинг
Ки, мен худ келурмен шитоб айлабон»,
Йиборди бу янглиғ хитоб айлабон.
Етишгунча бу нома бирла расул,
Ўзи доғи шаҳр ичра қилди нузул.
Ясаб эрди Маллу тарабхонае,
Тараб қилгали қасри шоҳонае.
Ҳамул қаср даврида бир турфа боғ,
Анга ҳар гули тоза равшан чароғ.
Бийик тоқини чархфарсо қилиб,
Бу гулшан отин Жаннатосо қилиб.
Ҳамул равзада бўлди шаҳ манзили,
Тушуб шаҳр ичинда сипаҳ маҳмили.
Чу бу ишни маълум этиб хосу ом,
Бори Жаннатосоға айлаб хиром,
Хавоси кўруб шоҳдин илтифот,
Топиб ҳар бири янги бошдин ҳаёт.
Авом оллиға илтижо айлабон,
Йироқтин чекиб ун, дуо айлабон.
Шаҳ алтоф ила барчасин шод этиб,
Бузулғон кўнгулларни обод этиб.
Қилиб ҳукмким, эл қилиб изтироб,
Кишидин тамаъ қилмасун риштатоб.
Бировким тамаъ риштае қилғуси,
Анинг бирла бўғзидин осилғуси.
Бериб мулк эли лек моли амон
Ки, андин топиб баҳра яхши-ямон.
Раият бу бермакка хурсанд ўлуб,
Сипоҳи олурдин баруманд ўлуб.
Бировдин бировга етишмай ғаме,
Кишидин киши олмайин дирҳаме.
Скандар ичиб айш учун жоми соф,
Қилур эрди Кашмир мулкин тавоф.
ғаройиб кўрар эрди ҳаддин фузун
Ки, шарҳи анинг сўзни айлар узун.
Бир ул жумладин жоме эрди шигарф,
Тўла майдин андоқки дарёи жарф
Ки, Маллу чу солиб чиқиб мулкини,
Қочиб қолди гўёки бир хозини.
Неча туҳфа ганжидин онинг олиб,
Чу ул қалъаға азм этиб, бу – қолиб.
Ҳамул туҳфалар бир-биридин ғариб,
Ҳамоно Скандарга эрмиш насиб.
Алардин бири ул дурахшанда жом,
Ичинда тўла бодаи лаълфом
Ки, ҳар нечаким ичса кам бўлмайин,
Ича олмайин кимса, хам бўлмайин.
Ёзиб жом даврида таърифини,
Қилур чоғда ул жом таснифини
Ки, оламни олғонда Жамшидшоҳ
Ким, ул хусраве эрди ҳикматпаноҳ.
Неча йил йиғиб ҳикмат аҳлин тамом,
Тилисм эттилар саъй этиб ики жом.
Бирисин деди: Жоми Гетинамой,
Бирисин деди: Жоми Ишратфизой.
Чу Гетинамо асру машҳур эрур,
Муни васф этай улча мақдур эрур
Ки, вазъин тилисм айлаганда ҳаким,
Бу навъ айламиш соз табъи салим.
Ки, май жозиби бўлгай ажзо анга,
Тамом ўлмағай бода асло анга.
Неча ичсалар бўлғай ул лаб-балаб,
Зиҳи хуш тамошо, зиҳи хуш тараб.
Агарчи неча ичса ўксулмагай,
Вале эгри ҳам бўлса, тўкулмагай.
Анингдекки, май жазби онинг иши,
Ола олмағай жазб қилмай киши.
Май анда ҳамул кун магар қолмағай
Ки, оламда майдин асар қолмағай.
Скандарга чун рўзи ул жом ўлуб,
Тузуб мажлису бодаошом ўлуб.
Қилиб ҳикмат аҳли тамошо ани,
Иликдин даме қўймай асло ани.
Бўлуб шаҳға ул навъ ишратфизой
Ки, ёд айламай Жоми Гетинамой.
Кетур соқий, ул жоми ёқутгун
Ки, эл табъида ишрат этгай фузун.
Неча бодасин ичса кам бўлмағай,
Муоширға андин алам бўлмағай.
Муғанний, суруде чиқор дилнавоз,
Бўлуб аҳли Кашмирдек сеҳрсоз.
Агар нағма бас қилмоқ этсанг ҳавас,
Ҳамул жом гум бўлмайин қилма бас!
Навоий, агар топсанг ул навъ жом,
Неким бодадин ўзга ичсанг ҳаром.
Хитоб этгасен Жоми Боқий ани,
Вале тутса гулчеҳра соқий ани!
ХХХVI
Ҳакими коинот пайванд ва холиқи бемислу монанд маснуоти тамошоси анинг вужуди исботиға ҳужжати қотиъ ва бурҳони сотиъ экан бобда нукта сурмак ва ул саноеънинг бадоеъи жаҳон кезмакта кўпрак муяссар эрконга ҳам далил келтурмак ва сафар тариқин уч навъда тақсим қилмоқ: аввал, солики раҳнавард ўзлук баводисин қатъ этиб, мақсад ҳарамиға муҳтарам бўлмоқ; иккинчи сайёҳи жаҳонгард талаб манозилида бошдин қадам қилиб, муршиди комил иршоди била такмил топмоқ; учунчи, хусрави Баҳром набард сипоҳи анжум адад чекиб жаҳон мулкин олмоқ
Ҳакими коинот пайванд ва холиқи бемислу монанд маснуоти тамошоси анинг вужуди исботиға ҳужжати қотиъ ва бурҳони сотиъ экан бобда нукта сурмак ва ул саноеънинг бадоеъи жаҳон кезмакта кўпрак муяссар эрконга ҳам далил келтурмак ва сафар тариқин уч навъда тақсим қилмоқ: аввал, солики раҳнавард ўзлук баводисин қатъ этиб, мақсад ҳарамиға муҳтарам бўлмоқ; иккинчи сайёҳи жаҳонгард талаб манозилида бошдин қадам қилиб, муршиди комил иршоди била такмил топмоқ; учунчи, хусрави Баҳром набард сипоҳи анжум адад чекиб жаҳон мулкин олмоқ
Азал субҳиким чекти Файёзи Жуд,
Бори офаринишқа нақши вужуд.
Таҳаррук топиб килки тақдир анга,
Бўлуб кавн ашколи тасвир анга.
Чу ул хомани қилди суратнигор,
Ажойиб сувар бўлди кўп ошкор.
Ажаб йўқ мусаввир эса бир оти
Ким, ул чекти кавнайннинг сурати.
Бу тасвир аро кўп ғаройиб дурур,
Ниҳоятсиз анда ажойиб дурур.
Ки, ҳар қайсиға кимки тадқиқ этар,
Мусаввир камолини таҳқиқ этар.
Чу ашёда кўрса киши санъатин,
Билур Сонеъи ғайбдон қудратин.
Ул аъжубаларда бўлуб хурдабин,
Анга Ҳақ камолида ортар яқин.
Ким ўлғай қуёш сиррининг маҳрами
Ки, бир зарра моҳиятин одами.
Нечунким керак билмак осон эмас,
Не осон эмас, балки имкон эмас.
Ва лекин киши зоҳир этса талаб,
Жаҳон ичра кўптур ажабдин-ажаб.
Муни кўрмак ўлмас жаҳон кезмайин,
Тааб заҳрин ўз комиға эзмайин.
Сафар заҳмати гарчи душвор эрур,
Тенгиз қаърида дурри шоҳвор эрур.
Муҳит ичра чўммай нечукким наҳанг,
Киши урса бўлғайму гавҳарға чанг?
Катакда қолиб бўрдағон мокиён,
Не маълуми учмоққа суду зиён.
Фалак жавфида ғарқ ўлуб журрабоз
Пару бол урар чун нишебу фароз.
Демай, сайд жониға яғмо қилур
Ки, оламни яксар тамошо қилур.
Тарона чекар сойир эрконда руд,
Чу турди тараб бирла, чекмас суруд.
Валоят ишин қилсалар кимга арз,
Бийикрак мақоми эрур таййи арз.
Сафар қилмағон одами хомдур,
Совуқда тўнгар кимга оромдур.
Фалак сайрдин поя топти баланд,
Сукун қилди туфроғни хору нажанд.
Сафар қилмағонға не огоҳлиқ
Ки, элга қилур Хизр ҳамроҳлиқ.
Не воқиф киши уйдин олмай қадам
Ки, не жонфизодур тавофи ҳарам.
Хуш улким, кўнгулга кушод истабон,
Қўпуб азм қилғай, мурод истабон.
Фано тайласонини қилғай кафан,
Кафан бас анга, балки гарди миҳан.
Тажарруд хиромига роғиб бўлуб,
Таваккул самандига рокиб бўлуб.
Сароби фано жўйбори анинг,
Самуми бало лолазори анинг.
Аёқтин-боши шавқ ўти ичра ғарқ,
Итик пўяда секриб андоқки барқ.
Тани чайқалиб кўнгли топокидин,
Ул ўт бош уруб жисми хошокидин.
Қабарчуқ кафи пойида ҳар тараф,
Тўла дурри мақсуд ила ики каф.
Ёрилғоч суйи дема ҳар ён томиб,
Фано абридин дурри ғалтон томиб.
Дема дурри ғалтонки, ҳайвон суйи,
Аёғда тўла ҳар тараф жон суйи.
Ёруғким тобонни қилиб чоклиғ,
Ясаб оби ҳайвон оқарға ариғ.
Хизр айласа пойбўсин ҳавас,
ғараз ичмаги оби ҳайвону бас.
Не бийми малолат, не хавфи алам,
Бу янглиғ етиб қилса тавфи ҳарам,
Иё мукриму ҳужра тайёр анга,
Карамдин эмас бермамак бор анга.
Бу янглиғ азиз улки меҳмони бор,
Қачон мизбон бўлмай имкони бор.
Бу янглиғ сафар кимгаки берса даст,
Нетар хилват ичра бўлуб пойбаст.
Сафар ичра мундин бийик йўқ мақом,
Ва гар кимсага даст бермас бу ком,
Ёмон эрмас ул ҳамки озодае,
Миёнбастае йўлга омодае.
Қадам тортқон халқ абвобидин,
Етак силккан олам асбобидин.
Бўлуб жузвдони аниси анинг,
Китоби рафиқу жалиси анинг.
Жаҳон аҳлида чун вафо кўрмайин,
Жаҳондин доғи жуз бало кўрмайин.
Қилиб майл олам тамошосиға,
Фано мулкига, фақр саҳросиға.
Қўпуб гом уруб фарду фарзонавор,
Қилиб дашт қатъини девонавор.
Солиб ҳар нечук ергаким, етса кўз,
Ешитиб яна барча эл ичра сўз.
Кўруб ҳар машаққатда хосияте,
Топиб ҳар мазаллатда кайфияте.
Зилоле тилаб кўнглининг тобиға,
Табибе сўраб дарди ноёбиға.
Ўзин борча хайл ичра туз еткуруб,
Бори тузлар оллиға юз еткуруб.
Агар етса сарвақтиға комиле,
Қуёшдек фалаксайру равшандиле.
Қўюб заррадек сайру саргашталик,
Етак чун топиб, олмай андин илик.
Анинг хидматидин кушоде топиб,
Худо рўзи этса муроде топиб.
Бу янглиғ сафар доғи марғубдур,
Бу ҳам бўлмаса, ул доғи хўбдур
Ки, тортиб Скандармасаллик сипоҳ,
Бўлурға ети кишвар аҳлиға шоҳ.
Қаёнким азимат қилиб фатҳ этиб,
Қилиб ҳар тараф майл, нусрат етиб.
Бўлуб гаҳ Ажам мулки тасхир анга,
Мусаллам бўлуб гоҳ Кашмир анга.
ғаройиб ниҳоятдин афзун кўруб,
Ажиб амр ғоятдин афзун кўруб.
Чу бир-бир келиб ком ҳар дам анга,
Бўлуб рубъи маскун мусаллам анга.
Жаҳон мулкига ҳукми шоҳи топиб,
Бу шаҳлиғни маҳ то ба моҳи топиб.
Сафар ичра ҳар ишта аҳли рашод,
Бу янглиғ кушод узра топиб кушод.
Санга доғи бўлса кушоде ҳавас,
Бу оламда топмоқ муроде ҳавас.
Талаб йўлида қил шитобандалиқ
Ки, жўяндаға келди ёбандалиқ.
ХХХVII
Ики рафиқ ҳикоятиким, бири сайрдин қуёш сипеҳр кишварида шоҳ бўлғондек, мулк салтанатиға етти ва бири сукундин ер олам аҳлиға лагадкўб бўлғондек, хоксорлиқ ҳосил этти, бу ҳам то гарддек ҳаракат этмади, туфродин қўпуб мақомға етмади
Ики рафиқ ҳикоятиким, бири сайрдин қуёш сипеҳр кишварида шоҳ бўлғондек, мулк салтанатиға етти ва бири сукундин ер олам аҳлиға лагадкўб бўлғондек, хоксорлиқ ҳосил этти, бу ҳам то гарддек ҳаракат этмади, туфродин қўпуб мақомға етмади
Хуросонда бор эрди ики рафиқ,
Бўлуб рифқ ила бир-бирига шафиқ.
Ҳаводис солиб ишлариға шикаст,
Маош амрида бўлдилар тангдаст.
Бири қилмайин тарк мулку диёр,
Бири қилди лекин сафар ихтиёр.
Мужовирға даврон солиб зорлиқ,
Улусдин кўрар эрди кўп хорлиқ.
Керак элга муфлис кўрунса қалил,
Ким они қилур кўп кўрунмак залил.
Ерур озки, феруза бўлмиш азиз,
Чу хармуҳра кўпдур – ўни бир пашиз1.
Мусофир сафарга топиб ихтисос,
Бурун худ мазаллатдин ўлди халос.
Кўруб ҳар дам амре бағоят ажиб,
Ани тортибон элтур эрди насиб
Ки, тушти гузаргоҳи Юнон сори,
Етишти ўлук – оби ҳайвон сори.
Ере кўрди туфроғи ҳикматсиришт,
Магар ҳикмат эрди анга сарнавишт.
Неча вақт анда мақом айлади,
Билик касбига эҳтимом айлади.
Мусоҳиб бўлуб аҳли ҳикмат била,
Басе илм касб этти рағбат била.
Не қилғоликим кимга ниятдурур,
Бурун шарт анга қобилиятдурур.
Чу қобил эди, топти беҳад вуқуф
Ки, ҳикматда бўлди жаҳонфайласуф.
Анга чун бу иш сайрдин берди даст,
Яна сайрға тушти қилмай нишаст.
Анга Ҳинд мулкига тушти гузар
Ки, шоҳиға ёпилмиш эрди назар2.
Гарав айлаб эрди арода бу сўз
Ки, саъй айлаб улким манга очса кўз,
Анга ақд айлаб кўзум нурини,
Кўзум ичраки парда мастурини,
Ани қурратул-айну фарзанд этай,
Кўзум нурини анга пайванд этай3.
Чу доноға фаҳм ўлди ул эҳтиёж,
Бориб бир-ики кунда қилди илож.
Шаҳ ўз ваъдасиға вафо айлади,
Дегандек ани кадхудо айлади.
Етиб шоҳ умри кунига завол,
Анга топти ул шоҳлиғ интиқол.
Чу огаҳлиғ ўлди анинг ёриға,
Буким шаҳлиғ ўлди анинг ёриға.
Сафар азми қилди ажаб ҳол ила,
Фалак кўбидин жисми помол ила.
Бу кишварни чун қилди оромгоҳ
Ки, ёри эди анда кишварпаноҳ.
Рафиқиға келди бу иш дилпазир,
Иноят қилиб, этти они вазир.
Чу мулкида афтодау зор эди,
Улус оллида дам-бадам хор эди.
Вазоратдин ўлмоқ рафоҳияти,
Бу доғи эди сайр хосияти.
Чу аввалғининг сайри комил эди,
Анга салтанат амри шомил эди.
Киши ўзлуки мулкидин қилса сайр,
Анга оқибат айласун Тенгри хайр.
ХХХVIII
ҲИКМАТ
Искандарнинг Арастудин саволи ул бобдаким, чун сафар мужиби шиддатдур, ҳикмат аҳлидин анга нега рухсатдур ва жавоб эшитмак
ҲИКМАТ
Искандарнинг Арастудин саволи ул бобдаким, чун сафар мужиби шиддатдур, ҳикмат аҳлидин анга нега рухсатдур ва жавоб эшитмак
Яна деди шоҳи Фаридунҳашам
Ки: «Ей ҳикмат аҳлиға ройинг ҳакам.
Ҳазарда бўлур кому осудалиқ,
Сафарда вале ранжу фарсудалиқ.
Чу табъ анда ранжуру ожиздурур,
Недин шуғли ҳикматда жойиздурур?»1
Жавоб айтти фикр бирла ҳаким
Ки: «Ей ҳикмат амрида фикринг салим!
Буким сайр аро элга етгай малол,
Анинг рухсатидур маҳалли савол.
Вале мунда сирри ниҳони эрур
Ки, нафъи анинг жовидони эрур
Ки, ҳар ранждин сўнг бўлур роҳате,
Таабсиз муяссар эмас ишрате.
Таомеки, ул мужиби комдур,
Гар ўт ранжини тортмас – хомдур.
Не олтунки бор элга дилкашлиғи,
Ўт ичра бўлубтур жудо ғашлиғи.
Сафарким, машаққатда келди сақар,
Анинг ўтида кимса тутмай мақар.
Ҳамоно анга озмойиш куни,
Емас поку холис вужуд олтуни.
Чу ҳар неча ўт бўлса сўзандароқ,
Гудоз ичра олтун фурўзандароқ.
Сафар ўтини айлаган ихтиёр,
Вужуд олтунин қилди комил иёр2.
Кетурса биров имтиҳондин маҳак,
Иёри аро топмағай ҳеч шак.
Яна андин ўлди сафар рухсати
Ки, элнинг эрур мужиби сиҳҳати.
Нединким, сафарға киши урса гом,
Тараддуд эрур мужиби инҳизом.
ғизо ҳазмиға табъ чун бўлди чуст,
Киши бу жиҳатдин бўлур тандуруст3.
Яна улки, табъеки бўлди сақим,
Ҳавоу сув такроридин топти бим.
Бу ики чу бўлди тажаддудпазир,
Табиатқа сиҳҳат бўлур дастгир
Ки, мажбул эрур одамизод анга
Ки, ҳар амрким бўлса муътод анга.
Нишотиға такрор ҳойил бўлур,
Табиат тажаддудга мойил бўлур.
Тажаддуд эрур чунки марғуби табъ,
Ерур мужиби айш маҳбуби табъ.
Сафарда бу ҳолат муяссардурур
Ки, суву ҳаво номукаррардурур.
Табиатқа бор ики иштин наво,
Алардин бири сув, бириси ҳаво.
Чу икиси бўлди муяссар муқим,
Не узр айтқай табъ бўлмай салим.
Бас ўлди сафардин саломат доғи,
Башар табъиға истиқомат доғи.
Ҳаким ар бу навъ ишга рухсат берур,
Хирад аҳли оллинда маъзур эрур».
Жавобин топиб хусрави хурдабин,
Хамуш ўлди доноға деб: «Офарин!»
ХХХIХ
Искандарнинг Кашмир шаҳриға етгандин сўнгра Маллунинг тилисм қўрғонидин Кашмирдин ел била ўтни ўғурлағони ва ул вилоятни бир ўлук жисмдекки, нафаси мунқатиъ ва ғаризий ҳарорати мунтафи бўлмиш бўлғай қилғони ва Афлотуннинг ул тилисмни очқони ва яшурғон ел била Маллунинг ҳаётин барбод этиб, махфий ўт шарор ва ахгарин анинг хирмани умриға сочқони ва Искандарнинг Маллу ўрнида Ферузанинг чароғи давлатин ёрутқони
Искандарнинг Кашмир шаҳриға етгандин сўнгра Маллунинг тилисм қўрғонидин Кашмирдин ел била ўтни ўғурлағони ва ул вилоятни бир ўлук жисмдекки, нафаси мунқатиъ ва ғаризий ҳарорати мунтафи бўлмиш бўлғай қилғони ва Афлотуннинг ул тилисмни очқони ва яшурғон ел била Маллунинг ҳаётин барбод этиб, махфий ўт шарор ва ахгарин анинг хирмани умриға сочқони ва Искандарнинг Маллу ўрнида Ферузанинг чароғи давлатин ёрутқони
Бу фархунда тарих донишвари,
Деди бўйла «Тарихи Искандари»
Ки, Маллу чу азм этти қўрғониға,
Тирикликни миннат тутуб жониға.
Скандар келиб олди тахтин анинг,
Қилиб тийра иқболу бахтин анинг.
Улусқа бериб адли бирла навид,
Улус борча адлиға боғлаб умид.
Мутеъ ўлдилар ҳукму фармониға,
Кўнгул боғлабон лутфу эҳсониға.
Хабар сўрди чун Маллу аҳволидин,
Бу янглиғ дедилар хабар ҳолидин
Ки: «Шоҳ савлатидин фирорийдурур,
Фалон қалъа ичра ҳисорийдурур1.
Ҳамул сеҳр ёхуд тилисме сўзи
Ки, элчи қошида дегандур ўзи».
Тамомини шарҳ эттилар мў-бамў,
Худ англаб эди шоҳи фархундахў.
Чу ул бир ажаб навъ сурат эди,
Анинг фикрин этмак зарурат эди.
Яна мажмаи дилкушой истади,
Билик аҳлидин анда рой истади
Ки: «Кашмир агар тоза гулзордур,
Ҳавоси ва лекин ажаб ҳордур.
Есар доимо руҳпарвар насим
Ки, жаннатдурур, йўқса бордур жаҳим2.
Насим ар бу гулшанда тутмас вужуд,
Гули – ўтдурур, сунбули – тийра дуд.
Ажаб ишки даҳр ўлғай оташфишон,
Вале топмағай кимса ўтдин нишон.
Не мулк ичраким бу уқубатдурур,
Бўлур элга анда суубатдурур.
Суубат неким, бўлмоқ имкон эмас
Ки, бу икининг тарки3 осон эмас.
Бу ишга агар чора мумкиндурур,
Не ғам, гар киши мунда сокиндурур.
Йўқ эрса бурунроқки бор ихтиёр,
Ул авлоки тарк айласак бу диёр
Ки, ожиз бўлуб азм иши хуш эмас,
Ешитмакка ҳар ерда дилкаш эмас».
Дедилар билик аҳли айлаб дуо
Ки: «Гар шаҳға бу ишдурур муддао
Ки, онинг бу макрини дафъ эткабиз,
Ҳижобеки ул солди, рафъ эткабиз.
Недин шоҳ табъи ҳаросон эрур
Ки, бу қуллар оллида осон эрур.
Гар ўн кунгача шоҳ муҳлат берур,
Ул иш дафъиға Тенгри нусрат берур».
Деди шаҳки: «Ўн кунга бўлса даранг,
Ўту елсиз эл келгусидур батанг».
Ул иштин кўруб шоҳ табъин малул,
Филотуни донишвар этти қабул
Ки: «Фархунда табъини шоҳи жаҳон,
Ғамин этмасун ошкору ниҳон.
Мен уч кунда ул навъ тадбир этай
Ким, ул ҳол вазъиға тағйир этай».
Бу сўзни дегач нуктадони бисот,
Скандарга юзланди кўп инбисот.
Бу ҳолатда ул навъ гум бўлди ел
Ки, дўзах аро тушти исиғдин эл.
Исиғдин бўлуб халқ ичи тоблиғ,
Ажаброқ буким, ўтқа ноёблиғ.
Етиб матбах аҳли фиғон қилдилар,
Фиғон ичра бу сўз аён қилдилар
Ки: «Олам аро йўқдур ўтдин вужуд,
Не ахгар, не шуъла, не учқун, не дуд4.
Дегил хўблар кўнглидек бўлди тош
Ки, андин эмас мутлақо шуъла фош.
Темур урсалар ўт қилиб орзу,
Яқиндурки чиққай ўт ўрниға сув.
Агар бўлса шилон ишида футур,
Чу арз айладук биздин эрмас қусур».
Маалқисса: ўту ел ўлди табоҳ,
Ўт исиғ дам эрдию ел совуғ оҳ5.
Танур ўлмайин кундуз оташфишон,
Кеча шамъда шуъладин йўқ нишон.
Ажаб ишки чун елдин эрди фароғ,
Недин қолмади ўчмайин бир чароғ.
Исиғдин назар шамъиға хиралиқ,
Совуғдин ёнар шамъға тиралиқ.
Ул уч кунда эл бўлди андоқ забун
Ки, бўлди энгакларга қўллар сутун.
Филотун ҳаримиға юз қўйди шоҳ,
Анингдекки шаҳ, борча хайлу сипоҳ
Ким: «Ул ваъдаким қилди донои даҳр,
Ўтуб уч кун, эл топмади ҳеч баҳр.
Агар мундин ортуқ тааммул бўлур,
Машаққатдин эл бетаҳаммул бўлур!»
Деди ҳикматойини донишпужуҳ
Ки: «Ел бўлмасун бу аламдин сутуҳ,
Бу кун доғи мавъидға дохилдурур,
Вале тонгла мақсуд ҳосилдурур».
Бу сўз бирла таскин топиб шоҳу хайл,
Бори қилди оромгоҳиға майл.
Ул иш дафъи бу навъ эдиким, ҳаким
Ки, қилди қабул они беваҳму бим:
Ўқуб эрди Жомосб аҳкомида
Бу сўзники: «Искандар айёмида
Ким, ул бўлғуси шоҳи ҳикматсиришт,
Жаҳон мулки фатҳи анга сарнавишт.
Бўлурда жаҳон мулки тасхир анга,
Чу бўлғусидур фатҳ Кашмир анга.
Шаҳи берк қўрғонға юз урғуси,
Улусдин елу ўтин ёшурғуси.
Тилисмедурур ул ҳисор ичра чуст,
Бўлур топмоғ они қилиб бозжуст.
Ҳисор ичра бир уйдурур сангбаст,
Тилисм айламиш они ҳикматпараст
Ки, ел хайлини анда банд айламиш,
Халойиққа дафъи газанд айламиш.
Бурун чоғ эсиб асру бееътидол,
Улусқа етар эрмиш андин малол.
Чу елни ҳаким этмиш ул уйда банд,
Ясамиш анга равзани дилписанд.
Келиб мулк сори бу равзанға юз,
Боқиб лек Кашмир шаҳриға туз
Ки, равзан ичиндин неким чиқса ел,
Ҳамул ел била баҳраманд ўлғай эл.
Чу равзанни мадрус қилғай киши,
Есар елни маҳбус қилғай киши.
Яна қалъа тошида бир чоҳ эрур,
Тилисме яна анда дилхоҳ эрур.
Бу чоҳ оғзи бас тордур, қаъри кенг,
Ҳамул қалъа даври кенгликда тенг.
Анинг қаъри бир аъзам оташкада,
Каюмарс чоғидин оташзада6.
Ичинда намудор андоқ тилисм
Ки, ул ҳуфра кунжида бир рўй жисм.
Киши ҳайъати бирла жунбишнамой,
Ул оташгаҳ ичра ҳароратфизой.
Ясаб оллида дам била кўрае,
Ҳамул кўра жисмида мошурае.
Чу ул кўрау дамға айлаб ситез,
Бу мошура нафхи қилиб шуъла тез.
Чоҳ оғзида зоҳир шарар бирла дуд,
Бу дуду шарардин халойиққа суд7
Ки, мулк ичра ўт манбаъи ул бўлуб,
Не ўтким, қуёш матлаъи ул бўлуб.
Бу мулк ичра ўтлуғ неким бўлса тош,
Ўти ушбу оташгаҳ ичинда фош.
Тилисм айлабон жазб ўтларни пок
Ки, оташгаҳ андин бўлуб шуъланок.
Шарарларки чоҳ оғзида билгуруб,
Ҳамул кишвар аҳлиға ўт еткуруб.
Киши қилса ул чоҳ бошини руст,
Ҳамул навъким руст экандур нухуст.
Ўт ўлмас яна мулк аҳлиға фош,
Кирар ер тубига нечукким қуёш.
Скандар қачон олса Кашмирни,
Анинг шоҳи айлар бу тадбирни.
Ул иш дафъиға аҳли ҳикмат тамом,
Дегайлар аён айлали эҳтимом.
Филотунға лекин ҳаволатдурур
Ки, ҳикматда соҳибмақолатдурур,
Керак топиб ул нақб бошин бурун,
Тикиб чодир ул ерда тутқай ўрун.
Очиб нақб бошини қилғай хиром,
Қадамни санаб урғай ўн етти гом.
Чу ўн етти гом урди қилмай гузар,
Ики ёниға яхши қилғай назар
Ки, ҳар сори лавҳе эрур таъбия,
Бирида елу бирда ўт таъмия8.
Керак тепса ҳар лавҳни ўйла руст
Ки, юмрулса девор ичига дуруст.
Бири елга йўлдур, бири ўтга йўл,
Бузулғоч равон ташқари қочтик ул
Ки, ўт бирла ел, ўйла туғён қилур
Ки, йўлларки боғланди – вайрон қилур.
Ики рахнадин чун чиқар ўту ел,
Кўрар рустахез ул навоҳийда эл.
Ел ул қалъа аҳлиға андоқ етар
Ки, ҳар кимгаким тегди барбод этар.
Қилур барча олий иморатни паст,
Берур бори индур йиғочга шикаст.
Ели қолмоқ ўлмай хаёл айламак,
Ерур бас хаёли маҳол айламак.
Ўт ул чоҳдинким, бўлур шуълазан,
Бўлур илтиҳоби анинг қалъакан9.
Тутошур ҳамул қалъа ўтрусиға,
Не ўтрусиға, буржу борусига.
Топар шуъладин тоши ул навъ тоб
Ки, халқи бўлур ичкари сангкабоб.
Чу ул лавҳларни ушотти ҳаким,
Керак ташқари турса бир дам ваҳим.
Агар ел солиб қалъаға рустахез,
Етишти ҳамул шаҳрға тунду тез,
Кириб лавҳлар томға руст айласун,
Ҳамул рахналарни дуруст айласун
Ки, ул ўт била елга таскин етар,
Икисидин ошубу туғён кетар.
Бўлур ҳам бурунғи қарори била,
Ел оромию ўт шарори била».
Филотун бу афсона шарҳин билиб,
Қўпуб эрди шаҳдин тааҳҳуд қилиб.
Кезиб уч кун ул ерда ҳанжор ила,
Нишона битилган намудор ила.
Топиб эрди ул нақбнинг бошини,
Қилурға фусунсоз подошини.
Узотқоч халойиқ била шоҳни,
Ҳамул нақб уза чекти бунгоҳни.
Макон айлагач арз нақбини меҳр,
Чиқорди кавокиб тилисмин сипеҳр.
Филотун қилиб азм даргоҳға,
Тилаб хилват ўлди яқин шоҳға.
Бу сўзни билиб арз қилмоғни фарз,
Бурундин ниҳоятғача қилди арз.
Шаҳ англаб, бўлуб ҳайратойин анга,
Деди айлаб эҳсону таҳсин анга
Ки: «Бу иш бутарга топилди жиҳат,
Не навъ эмди доно кўрар маслаҳат?»
Дуо айлабон сурди доно мақол
Ки: «Ей шавкатингға фалак поймол!
Манга улча дархўрд эди, бўлди рост,
Саранжом ўлур бўлса Тенгрига хост.
Бир иш қолдиким, бордур иқбол иши,
Бугун муқбил андоқки сен йўқ киши.
Қавийдур ҳам иқболу, ҳам давлатинг,
Ҳам ул икича қуввату ҳимматинг.
Тааммуллуқ ишларга қилдим илож,
Сенинг дастбурдунгға бор эҳтиёж
Ки, синдурғасен лавҳларни нухуст
Ки, бу иш саранжом бўлғай дуруст
Ки, ҳам шоҳсен, ҳам жаҳон паҳлавон,
Жувонмард ўзунг, давлатинг навжувон.
Будур бандалар хотириға мурод
Ки, сендин бу иш банди топқай кушод».
Дегач нукта донойи бисёрдон,
Дебон офаринлар шаҳи кордон.
Ниҳони неча маҳрами роз ила,
Ҳамул бихради чорапардоз ила.
Равон рокиб этти ҳамул сори азм
Ки, бўлмиш эди нақб доноға жазм.
Чу еткурди шойиста ҳамроҳни,
Қаро тунда равшанравон шоҳни.
Тушурдию нақб оғзиға борди бот,
Анинг бирла ҳамраҳ шаҳи покзот.
Кириб нақб аро онча қилди хиром
Ки, эрди ики лавҳаи нуқрафом.
Икисин Скандарга кўргузди ул,
Деди: «Емди соат ўтар, бот бўл!»
Скандар аларни кўруб бўлди шод,
Ҳамул шодлиқда қилиб Ҳақни ёд.
Ики лавҳани тепти ул навъ руст
Ки, емрулдию ташқари чиқти чуст.
Иков тиктилар кўзни қўрғон сари,
Не қўрғон сари, сунъи яздон сари10.
Бу ишдин даме ўтмади бешу кам
Ки, ўт қалъадин кўкка чекти алам.
Яна бир нафас ўтмайин етти ел,
Анингдекки то етти, қўзғолди эл.
Чу ел солди офоқ аро рустахез,
Яна қилдилар нақб сори гурез.
Ики рахна сори равон бордилар,
Гачу хишт ила руст буткордилар.
Масолиҳ тутулмоқ учун садди бим,
Қилиб эрди омода борин ҳаким.
Бало рахнаси чунки маҳкам бўлуб,
Елу ўтнинг ошуби ҳам кам бўлуб.
Чиқиб нақбдин шоҳи гардун жаноб,
Анинг бирла донойи ҳикматмаоб.
Бўлуб икиси бахтдин шодмон,
Сипаҳ жониби азм айлар замон,
Ҳамул нақбдин келди ғавғо уни,
Алоло била вою-вайло уни.
Ҳамул дамки, қўрғон аро тушти ўт
Ки, афлок авжига ёвушти ўт.
Яна ел ҳам ошубким бошлади,
Олиб халқни ҳар тараф тошлади.
Бўлуб эл бу ики балодин ҳалок,
Кириб нақб аро бир неча ваҳмнок.
Бу хайл ичра Маллуву фарзанди ҳам,
Демай бир-ики, завжу дилбанди ҳам.
Ҳамул ўтдин ул хайли дилсўхта,
Куюб бу бири, ул бир афрухта.
Чиқиб келди бори саросемавор,
Тутошиб ҳамул шуъладин ҳемавор.
Шаҳ оллиндағи ул гуруҳи хавос,
Бориб айлаб ўтдин аларни халос.
Кўпи ўлди ул хайли маҳруқдин,
Киши кўрмади бўйла махлуқдин.
Неча кимсаким қолди бўлмай ҳалок,
Бири бор эди Маллу ибни Мабок.
Яна ўғликим, оти Феруз эди,
Қизиким, маҳи оламафрўз эди.
Анинг васфиға бу дам эрмас маҳал
Ки, бўлғусидур ўз маҳаллида ҳал.
Чу Маллуға фаҳм ўлдиким-шоҳдур,
Ўзи умрининг тори кўтоҳдур.
Скандар қошиға келиб қўйди бош,
Бошин чун кўтарди, дебон тўкти ёш
Ки: «Шоҳо, қошингда гунаҳкормен,
Жазо ҳар не қилсанг – сазовормен!
Агар афв журмумға шомилдурур,
Тирилмак манга асру мушкилдурур.
Гар ўтдин манга қатъ бўлмиш ҳаёт,
Яна ўлтурур ҳазратингда уёт.
Ерур ўлмагим жазм ҳар ҳол ила,
Сен ўлғил тирик кўп йил иқбол ила.
Чу мен бандамен, бу ики бандазод11,
Алар афви бирла мени айла шод!»
Кўруб шоҳ ул ажзу таслимни,
Чиқорди анинг кўнглидин бимни.
Деди: «Биздин эрмас эди бу ситез,
Сен ўз бошинга торттинг тиғи тез.
Бу дам ҳамки туфроқға суртуб узор,
Аён айладинг ажз ила эътизор.
Қошингда тузуб афв ҳангомасин,
Гуноҳингға чектук карам хомасин.
Тирилсанг иноят қилиб тахту тож,
Муқаррар қилиб кишварингдин хирож.
Мусаллам тутуб афсарингни доғи,
Чиқоли бериб кишварингни доғи12.
Ва гар бермаса умр муҳлат санга,
ғуруб этса хуршиди давлат санга,
Халафзодинга эҳтиром айлали,
Санга они қойим-мақом айлали.
Яна зоди иффатмаобингни ҳам,
Шабистон аро офтобингни ҳам,
Ҳарими висол ичра хос айлабон,
Никоҳ амриға ихтисос айлабон,
Қилиб шамъи мажлис шабистон аро,
Анис айлали коху айвон аро.
Бу пайванд бирла бўлуб улфате,
Бизинг бирла бўлсун санга нисбате».
Чу шаҳ қилди бу навъ сўзлар адо,
Тарабдин бу худ қилди жонин фидо.
Олиб жонини лутфу эҳсон била,
Қатил айлади оби ҳайвон била.
Уруб эрди ханжар замона анга,
Бу ўлмак худ ўлди баҳона анга.
Скандарки мулкида меҳмон эди,
Чу кеч етти, тортар нима жон эди.
Чу ул шоҳға қилди жонин нисор,
Гадо этти нақди ниҳонин нисор.
Анга бўйла бўлгунча риҳлат чоғи,
Келиб эрди аркони давлат доғи.
Шаҳ этти неча кимса таъйинки, бот –
Анга соз этиб барча барги мамот13.
Тонг отқоч мулукона тартиб ила,
Анга лойиқ оройишу зеб ила.
Сипоҳ ичра шаҳларни огоҳ этиб,
Борин наъши даврида ҳамроҳ этиб.
Не мадфанки, аждоди осудадур
Ки, туфроқ анга анбари судадур.
Улуғ равзаи чарх тоқи анинг,
Яна бир фалакча равоқи анинг.
Йўқ атрофи кўк гунбадининг ҳади,
Вале ҳар бир, андоқки кўк гунбади.
Тошида фалаксой ўлуб миллар,
Ичинда малаксайр қандиллар.
Келиб Маллу аждодининг мадфани,
Борининг оғир уйқуға маъмани.
Салотинға бўлғон маҳал комгоҳ,
Бу султонға ҳам бўлсун оромгоҳ.
Ҳам андоқки шоҳ этти иншои ҳукм,
Ешитгонлар эттилар ижрои ҳукм.
Ики-уч кун атбои айлаб жазаъ,
Навардида бўлди бисоти фазаъ.
Ҳамул моҳи Кашмиру рашки Тироз
Ки, отин қўюб эрдилар Меҳр Ноз,
Бор эрди ҳамул сўгдин ғамзада,
Яна ўғли Феруз мотамзада.
Ҳамул сўг рафъиға шоҳи заман,
Мулукона соз айлабон анжуман.
Тўқуз поялиғ тахт уза ўлтуруб,
Тўқуз чархнинг шавкатин синдуруб.
Мулук ўлтуруб жашнида ҳар тараф,
Йироқтин олиб даврини ики саф.
Булар боргоҳ ичра маскан топиб,
Йироқтин халойиқ нишиман топиб.
Талаттуф била шоҳи гардунфирош,
Бериб дўстлардек адувсиға ош.
Чекиб онча неъматки чархи дани,
Хиром этгали тушта кўрмай ани.
Туман хону, ҳар қайси хони сипеҳр,
Бу хонларда ҳар қурс – бир қурси меҳр.
Қўй онча бўлуб забҳким, сони йўқ,
От ончаки қўй, онча имкони йўқ.
Ҳаловани таъриф этай ранг-ранг,
Пишурмакка шаккар эзиб танг-танг.
Табақ ўрниға саҳнни хон тутуб,
Табақни эт ўрниға бирён тутуб.
Егулук фузун ҳадди авсофдин,
Демай ҳадди авсофким, лофдин.
Чу бу навъ хон чекти дорои даҳр,
Жаҳон аҳли ул хонидин олди баҳр.
Чу хонлардин ул жашн холи бўлуб,
Шаҳи даҳр фармони ҳоли бўлуб
Ки, аркони давлат хиром айлабон,
Шаҳ аҳкомини эҳтиром айлабон.
Қилиб зеб албоси Ферузни,
Ҳарам аҳли – моҳи дилафрузни,
Келиб қўйдилар бошиға тожи зар,
Либоси зар устига заррин камар.
Яна уч тўқуз давлат аркониға,
Тўну жубба бирла анинг ёниға –
Ики юзга ҳам деклаю тўн бериб,
Яланг тўн аларча яна ўн бериб.
Аларни чу мундоқ севундурдилар,
Шаҳ оллинда тўқуз юкундурдилар.
Юкунгач, тилаб шоҳ Ферузни,
Узотиб каломи дилафрузни
Деди: «Чора йўқ Тенгри тақдириға,
Азалдан қазо килки таҳририға.
Жаҳон ичра бўлсун гадо, йўқса шоҳ,
Будур барчанинг йўли беиштибоҳ.
Емас кимса шаҳлиққа етмак учун,
Ерур шоҳу дарвеш кетмак учун.
Кишига эрур гарчи уммид умр,
Бировга эшиттингму жовид умр?
Жаҳон узра ким бўлдиким, урди тахт
Ким, ул чекмади тахта устига рахт?
ғалат айладим, тахт уза рахт эрур
Ки, тахт аҳлиға рахт зийнат берур.
Вале тахтаға кимки муҳтождур,
Қиёмат элидек ялангғочдур.
Ўкуш рахт ила тахт қилғон мақом,
Қилур тахта устида урён мақом.
Агар мен ва гар сен ва гар Амру Зайд14,
Керакмасдурур рубъи маскунга қайд.
Баҳарҳол чун кетгулукдур киши,
Кетар фикри доим керакдур иши.
Кишига амал хирман ар хўшадур,
Неким мунда экти анга тўшадур.
Ерур ҳар кишига бир иш зоди роҳ,
Вале зод эрур адл бўлғонға шоҳ.
Сениким бу мулк узра шоҳ айладим,
Бу кишварда кишварпаноҳ айладим.
Керак лутфу эҳсон шиор айласанг,
Адолат йўлин ихтиёр айласанг.
Раиятқа сендин етиб шодлиғ,
Мамоликка юз қўйса ободлиғ».
Бу янглиғ чу иршод этиб ваъзу панд,
Ики олам ичра бори судманд.
Анга қилди таълим ўз динини,
Ҳамул аҳли ислом ойинини.
Бу сўзлар ичига ҳулул айлади,
Ер ўптию борин қабул айлади.
Деди: «К-ей, шаҳаншоҳи гетиситон,
Адолатда дунёю уқбоситон.
Буким айладинг майл фармонима,
Неким амр қилдинг, бори жонима.
Деган сўзларингга тутуб Ҳақ мени,
Умид улки қилғай муваффақ мени.
Дегандек, Илоҳий, бўла олғамен,
Не тил бирла узрунг қўла олғамен.
Отамнинг бўлуб эрди ёши улуқ,
Мен афъолидин бор эдим қайғулуқ.
Димоғиға хиффат топиб эрди йўл,
Қулоқ солмас эрди насиҳатқа ул.
Ани бу жиҳатдин хато айлади
Ки, шаҳ буйруғидин ибо айлади.
Бериб панд, сўзлар дедим кўп қатиғ,
Чу давлат ёниб эрди, сўз не асиғғ
Чу мен бар едим шоҳ инсофидин,
Умидим будур Тенгри алтофидин
Ки, қуллуқда мен дилписанд ўлғамен,
Шаҳ эҳсонидин баҳраманд ўлғамен,
Қаридин агар ишта келди хато,
Йигит қилмағай, кўрди чун кўп ато».
Шаҳ ул сўзларин чун нигоҳ айлади,
Ото мулкида они шоҳ айлади.
Чу борди куҳан пир ўлуб нотавон,
Анинг ўрнида тутти ер навжувон.
Аёқчи, манга жоми пирона тут,
Демон хусравона, фақирона тут.
Ҳамул жом бўлсун манга чорарас
Ки, боштин йигитлик қилибмен ҳавас!
Муғанний, ҳазин нағма бунёд қил,
Йигитликнинг айёмини ёд қил
Ки, ул нағмадин тоза ҳуше топай,
Соғиниб йигитликни жўше топай!
Навоий, басе кеч айилдинг, дариғ!
Йигитликни барбод қилдинг, дариғ!
Йигитликта йўл урди нафси ҳасуд,
Надомат қарилиқта эмди не суд?
ХL
Сабо субҳининг сабоҳати таърифидаким, нафас-нафас андин ёруғлуқ юзланур ва шабоб гулзорининг назоҳати васфидаким, лаҳза-лаҳза андин очуғлуқ даст берур ва ул айёмда қуёшдек саждадин юзни ёрутмоқ тарғиби ва бу фаслда бинафшадек тоатқа қад нигун қилмоқ таҳриси
Сабо субҳининг сабоҳати таърифидаким, нафас-нафас андин ёруғлуқ юзланур ва шабоб гулзорининг назоҳати васфидаким, лаҳза-лаҳза андин очуғлуқ даст берур ва ул айёмда қуёшдек саждадин юзни ёрутмоқ тарғиби ва бу фаслда бинафшадек тоатқа қад нигун қилмоқ таҳриси
На фархунда ахтардурур ул киши
Ки, тоат йигитликта бўлғай иши.
Ўюн вақтида тарк қилғай ўюн,
Неким Тенгри амр этти – сунғай бўюн.
Ризо касбини бартараф қилмағай,
Залолатда умрин талаф қилмағай.
Ангаким ўзи охирандеш эмас,
Бу лаҳву ҳаво неча кун беш эмас.
Хушо улки, билгай они муғтанам,
Нари қўймағай Ҳақ йўлидин қадам.
Не неъматки рўзи қилибдур Худо,
Ҳамул шукри неъматни қилғай адо.
Вале кимки бўлғай басират фани,
Не мумкин адо айлай олмоқ ани.
Ниамким санга Ҳақ насиб айламиш,
Агарчи ани беҳисиб айламиш.
Ешит гар тиларсен анинг розини,
Ки, айтай кўпидин санга озини.
Адамдин санга берди аввал вужуд,
Набудунгни қилди карам бирла буд.
Туфулият айёмидин то шабоб,
Вужудунгға еткурмади печу тоб.
Не мушкил ишингда қилиб ёрлиғ,
Балолардин этти нигаҳдорлиғ.
Жамолингни жаннатмисол айлади,
Бўюнг тўбиёсо ниҳол айлади.
Чу афсунгар этти кўзунг жодусин,
Анга солди ошубу ноз уйқусин.
Солиб сунбули зулфунгга тоблар,
Кўнгул бўйниға қилди қуллоблар.
Тузотти чу кирпикларингдин синон,
Синонварлар илгидин олдинг инон.
Қошинг ёйин этгач аён ҳар тараф,
Бағир доғин ўтруда қилди ҳадаф.
Чу берди ики лаълингга нўшханд,
Уётдин эзилди аро ерда қанд.
Тишинг жоласин қилди дурри хушоб,
Садаф бўлди ул дурға ёқути ноб.
Занахдонингга еткуруб рангу бў,
Ул олмаға жон чашмаси берди сув.
Зақан устида ошкор этти хол,
Ҳамул чоҳнинг нуқтасидин мисол.
Жамолингни товуси зеб айлади,
Карашмангни обидфиреб айлади.
Сукунунгда зеболиқ этти аён,
Хиромингда раънолиқ этти баён.
Бошингдин-аёғингғача хўблуқ,
Оёғдин, бошингғача маҳбублуқ.
Булардин ўгун берди ақлу ҳавос,
Сени қилди ҳар қайсиға раҳшунос.
Ниам зоҳир айлаб само то ба арз,
Санга қилди бир неча қуллуғни фарз.
Анинг зимнида доғи юз минг хавос,
Кўп уммид қурбиға бўлмоққа хос.
Санга барча амри фаромуш ўлуб,
Тилинг шукрида гунгу хомуш ўлуб.
Не шокир тилинг мунча эҳсониға,
Не машғул ўзунг амру фармониға.
Тутуб ер димоғингда деви ғурур,
Малоик қочиб суҳбатингдин зарур.
Не оғзингға жорий ўлуб жуз газоф,
Не кўнглунгга торий бўлуб жуз хилоф.
Йигитликки айёми тоатдурур,
Санга бу сифат жаҳлу ғафлатдурур.
Қилиб «ҳай» дегунча бу водини тай,
Чу қўйсанг қарилиқ тариқиға пай,
Худ ўлмас тараб ели ул дам вазон,
Етар умр боғиға фасли хазон.
Бўлур юз нечукким хазон яфроғи,
Сариғлиққа лекин юз урғон чоғи.
Чинор илгидек титрар эл панжаси,
Вале бўлса ул барг ел ранжаси.
Агарчи илик титрар ул баргваш,
Томурлар қурур, ўйлаким обкаш.
Етиб тийра кўзларга заъфи қавий
Бўлур уйлари кунжида мунзавий.
Кўкс узра қилғон киби майл бош,
Кўз узра тушар кирпик ўрниға қош.
Бўлур жисм уза айру-айру бўғун,
Бир ипдекки бўлғай паё-пай тугун.
Келиб риштаға ул тугунлар фириҳ,
Солиб ишга ҳар бир тугун юз гириҳ.
Жабинға тушар бир-бир устига чин,
Ҳамоноки «бе»син ёшурур жабин.
Қилур чин кўпи юзни бадранг жинс,
Фатилакаш, андоқки худранг жинс.
Не худранг, бал жинси коҳи дегил,
Топиб тору пуди табоҳи дегил.
Бу жинс ўлмағай айбнинг пардаси
Ки, ул худ эрур айбпарвардаси.
Қилур табъи борид нафасни совуқ,
Бурудатда Баҳман елига ёвуқ.
Нафас бардиким ёғдуруб қорлар,
Бўлуб оқ маҳосин анга торлар.
Агар қўпса қад мили чавгон киби,
Таҳаррукда бош гўйи ғалтон киби.
Йўқ эрса юрумак не имкон яна,
Асо шаклидин қўлда чавгон яна.
Таҳаррукдин ул бош эса гармпўй,
Не тонг ики чавгондурур, фард – гўй.
Йўқ, ўлтурса девор бўлмай амон,
Ёпушмай учоси нечукким самон.
Ва лекин учодин ўтуб тизлари,
Йўқ имкон очуқ узвни кизлари.
Ва гар ётса мундоқ малолат туни,
Анга бош кўтармак қиёмат куни.
Биров бўлса бу навъ ранжозмой,
Анга солим ўлғайму тадбиру рой.
Ҳар ишга шуруъ этмаги бемаза,
Ибодат анга ортуғ айлаб база.
Тавоно экан чоғда айлаб гуноҳ,
Не суд айлаган вақт умрин табоҳ.
Йигитлик эрур қуллуқ этмак чоғи,
Қарилиқ эрур чунки кетмак чоғи.
Хушо улки, умрин табоҳ этмади,
Қилур ишларин қилмайин кетмади.