Топ рейтинг www.uz
МУНДАРИЖА

            I.  Худоё, мусаллам худолиқ санга
            II. Муножот ул карими халлоқ ва мукрими алал-итлоққаким, карамининг «коф»и саркашлик била ёзуқ «қоф»ини ерга паст қилур ва «ро»си ройи оламоро била маъсият «айн»ин кўр этар ва «мим»и лутфи эмим била хато хаттига афв рақами чекар ва ўз журми олойишин демак ва баҳри ғуфронидин амон истамак
            III. Ул  Расули амин  наътиким, рисолат хутбасида муборак алқоби саййидул-мурсалин келди ва ул шафеъул-музаннибин васфиким, ҳумоюн сифоти «Ва мо арсалнока илло раҳматан лил-оламин» ёзилди, алайҳи афзалус-салавот ва акмалут – таҳиёт-20
            IV. Ул ҳумойи баландпарвоз тайронининг суръати таърифидаким, меърож шабистонида кўзи наргиси била кўнгли ғунчаси «мозоғал-басару ва мо тағо» жўйборидин шодобдурур ва тақарруб айвонида муқаввас қошлари «қоба қавсайни ав адно» эътиборидин баҳраёб
            V. Бу «Хамса» такмилидаким, салавоти хамса адосидек аввал фажр сажадотидин  «Сиймоҳум  фи  вужуҳиҳим мин асариссужуд» зумрасиға кирилди ва зуҳр ракаотидин «Варкау мааррокиин» хайлиға қўшулулди ва аср қиёмидин «Ва иқомас-саловот»  жамоатиға юз қўюлди ва мағриб қироатидин «Иқраъ бисми раббикаллази халақ» халқиға бош индурулди ва эмди ишо ниятидин отил табъни ғафлат уйқусиға борғоли қўймайин адосиға тарғиб қилилди
            VI. Сўз таърифида бир неча сўзким, офариниш дарёсидин бурунғи чиққон гавҳари серобдурур ва хилқат сипеҳридин аввалғи тулуъ этган ахтари пуртоб ва бу муносабат била ҳазрати шайхи Низомий қаддаса сирраҳу маддоҳлиғиким, бу ахтарнинг сипеҳри гардони ул эрди ва бу таъриф била Мир Хусрав наввара марқадаҳу авсофиким, бу гавҳарнинг дарёйи бепоёни ул
            VII. Сўз дурлари назмида низомийнизом ва такаллум гавҳарлари интизомида  хусравкалом Низомий била Хусрав қойим мақоми, яъни ҳазрати махдуммий мавлоно Нуриддин Абдураҳмон Жомий мадда зиллуҳулолий ало мафориқи фарқат-толибин жанобида арзи ниёз қилмоқ ва изҳори роз айламак
            VIII. Иноят қуёши васфидаким, файз матлаъидин тулуъ этса, тарбияти хорани ёқути обдор ва лаъли оташин қилур ва ҳидоят саҳоби таърифидаким, жуд ҳавосидин иртифоъ тутса, тақвиятидин туфроқтин лолаи сероб ва гули оташин очилур ва ўзининг кўнгли хораси ул қуёш партавин топқонин демак ва жисми туфроғи ул булут намин  кўрмагин  айтмоқ
            IX. Анингдекки, анбиёи мурсал анжумани анжумиға Муҳаммади арабий «айни» дин қуёшлиқ аён бўлди, салотини олий хайлида доғи Шоҳи ғозий вужуди божудидин ҳамул ҳол зоҳир бўлғондин шаммае зоҳир қилмоқ халладаллоҳу мулкаҳу ва султонаҳу ва аъло шонаҳу ва авзаҳа эҳсонаҳу
            X. Хилофат тахтининг тожи зебандаси ва салтанат тожининг мулк бахшандаси, жаҳондорлиғ кишварининг соҳиб сарири ва жаҳонкушойлиқ сипеҳрининг меҳри мунири Султон Бадеъуззамон баҳодир мадҳида
            XI. Бу гавҳарфишонлиқдин чун улуғ мақсуд тарих илми махзаниға вуқуф топмоғлиғ ва бу жавоҳир нишонлиқдин куллий мурод салотини мозия ҳолоти макшуф бўлмоғ эрди, ул жиҳатдин Ажам мулукиким, тўрт табақа воқеъдурурлар, алар аҳволидин ижмол тариқи била ихтисор этилди ва аввалғи табақаким пешдодийлардурур пешниҳод алар  ишлари  шарҳин қилинди
            XII. Иккинчи табақаким каёнийлардурур аларнинг олий тахтлари ва каёний тожларин бошдин-аёққача демак
            XIII. Учунчи табақаким, ашконийлардурурким, аларни мулуки тавойиф ҳам дебдурурлар, алар ҳолотидин достон сурмак
            XIV. Тўртунчи табақа сосонийлар эрдиларким, жаҳон мулкида жаҳонбонлиқ қилдилар ва рубъи маскун мамлакатини  билдилар
            XV. Искандар достонининг оғозиким, ҳақ анжомиға еткургай ва тарихининг ифтитоҳиким, тенгри ихтитоми рақамин сургай ва анинг насабида ихтилофким, тарих аҳли қилмишлар ва ул ихтилофни рафъ этиб, аҳли таҳқиқ ишининг ҳақиқатин билмишлар ва малак Файлақуснинг дорил бақоға кетгани ва Искандарнинг мулки фоний  тахтин мақом этгани
            XVI. Ҳиммат ҳумойининг баландпарвозлиғи таърифидаким, жаноҳайнининг сояси қуёшнинг анқойи заррин жаноҳиға зулмат қофида нишиман берур ва азимжуссалиғи васфидаким, байзонинг сиймин байзасин жаноҳайни остиға яшурур ва ҳар гадоға ул соя тушса, салотин анинг гадойидурур ва ҳар шоҳдин соясин олса, гадо анинг қошида шоҳ кўринур
            XVII.    Искандар била ул гадолиғ ихтиёр этган подшо, балки филҳақиқат подшолиққа етган гадо ҳикоятиким, Искандар ани мазаллат чоҳидин чиқориб, салтанат коҳиға ўлтуртмоқ истади ва тож таркин қилиб, бошидин тарки тожи  хаёлин  чиқормади
            XVIII.    ҲИКМАТ. Искандарнинг Арастудин саволи ул бобдаким, мақсудға қайси мақом яқинроқ ва ул мақом сари не навъ хиром муносиброқ ва Арасту йўқлуқ мақомиға йўл кўргузмак ва сабукборлиқ хироми оҳанги тузмак
            XIX. Искандарнинг салтанат тожидин саркашлик қилиб, хилофат тахтидин аёқ тортқони ва Рум аҳли бошларин оёғига қўюб, анинг мақдамидин тахт поясин баланд қилиб, тож қадрин аржуманд қилғонлари ва анинг адли айнининг қуёши била зулм шомининг хуффошин кўр этиб, жаҳонни ёрутқони ва зулм аҳлининг зулматдек олам юзидин қироқ тутқони
            XX. Адолат айни таърифидаким салотиннинг зулумоти зулми орасида «айнул-ҳаёт» жовидонийдурур  ва ичганга зилоли зиндагоний еткурур
            XXI. Маҳмуд ҳикоятиким, ажал оғир уйқусиға борғондин сўнгра Масъуднинг тушига кирди ва адолат айнин пайдо қилур учун анга пандлар берди ва насиҳат зилолидин анинг юзига бир сув урдиким, ани ғафлат уйқусидин сескандурди
            XXII.    ҲИКМАТ. Искандарнинг Арастудин саволи ул бобдаким, адолат натижаси не навъ ишлар бўла олғайким, ул натижа умидига киши ул йўлға қадам солғай ва Арастуға жаҳонкушойлиқ тили очилмоқ ва адл натижаси жаҳонгирлик эрканин собит қилмоқ ва одилға ул жаҳон саодати ҳам топилмоқ
            XXIII.    Искандар ишларининг тафсилини ижмол била дейилмак ва ул ижмолнинг мужмалотин тафсил қилмоқ ва Доронинг расули анга олтун байза тилай келиб, пўлод найзадек итик сўзлар жавоб топиб бормоқ ва ул синои ламъасининг барқи анинг хирмани сабриға ўт солмоқ ва кунжуд била гўй ва чавгон йибормаги ва Искандар ул чавгон била тўй уруб кунжудни қушлар термаги
            XXIV.    Мухолафат мазамматидаким, «мух» ҳасад била «улфат» дурур ва «мухл» андиша била «офат» кўрунурки, аксин тутса, мусодақат юз берур ва таркин тутса, саодат сарманзилиға еткурур ва сойир эл мухолафати бобидаким, мужиби хонумон хароблиғидур ва салотинға воқеъ бўлса, жаҳон хароблиғи
            XXV.    Ики жаҳондор мухолафатидин жаҳон аҳли хирманиға бало барқи етгани ва ики ёр мувофақатидин ул туташқон ўтқа раҳмат ёмғури ёғиб, шуъласин паст этгани
            XXVI.    ҲИКМАТ. Искандарнинг Арастудан саволи ул бобдаким, мухолафатки борча милалда мамнуъдурур ва низоъки борча маҳалда номасмуъ андоқ модда топилғаймуким, анда дилпазир бўлғай ва қилмоғи ногузир ва Арасту ул тийраликда ёруғлуғ кўргузмак ва ул мухолиф оҳангни ростда тузмак
            XXVII.     Доронинг Искандар сўзидин ошуфта бўлиб, сипоҳ йиғмоқтин оламға ошуб солиб, олам-олам черик йиғиб Искандар размиға азм қилғони ва Скандар ҳам ул дарёйи офат муқобаласида сели бало ва кўҳи махофат муқоталасиға барқи разм ва вағо ясаб юзлашгани ва офоқни ул ики шоҳ зеру забар қилурда Доронинг ливойи давлати ўзга сарсар офатидин сарнигун бўлиб Искандарнинг маҳчаи алами қуёш ливосидин ўтгани
            XXVIII. Зобитаи русуми шоҳийдаким, корхонаи илоҳийдин намудордурур, анингдекки, ул боргоҳда хоҳ малоик хайли, хоҳ русул маъшари, хоҳ авлиё гуруҳи, хоҳ сойири нос жамоати алоқадри маротибиҳим ҳар бири ўз ерида мураттабдур, бу коргоҳда ҳам ҳамул дастур била бўлса яхшироқ сурат, балки заруратдурур
            XXIX.    Султон Абу Саид Кўрагон наввара марқадаҳу ҳикоятиким, ройи уқдакушойи била кўп мамлакат олди ва тиғи умрфарсойи била кўп элга ошуб солди ва лекин сипоҳи рози эмас эркандин иш вақти борча қўзғолди ва ўзи аъдо аро маҳлакага қолди, балки хасм ул сарафрознинг тиғи кин била бўйнин чолди
            XXX.    ҲИКМАТ. Искандарнинг Арастудин саволи ул бобдаким, соҳиб рой тааққул била иш бикри юзидин ниқоб очқондин сўнгра нега висолидин ком топмас ва анинг жавоби
            XXXI.    Искандарнинг Доро мамоликига мулкрон бўлиб, кунуз ва хазоинидин меҳр ва саҳобдек зарпош ва дурафшонлиқ қилиб, сипоҳ ва раиятни ул эҳсонлардин обод этиб, олам мамолики шоҳларин тиларга элчилар йиборгони ва алар борча анинг амриға инқиёд қилиб, Кашмир шоҳи номувофиқ афсун ўқуб, Ҳинд ройи бозгуна жавоб бериб, Чин хоқони чин сўздин қошиға чин солғони
            XXXII. Қиш таърифидаким, тунд ели кўнгли ҳасратлиқ ушшоқ совуқ оҳидин нишона кўргузур ва совуқ замҳарири ичи ўтлуқ бедиллар кофурбор нафасидин фасона айтур ва тахта музеким, мармар тошидин дам урар ва чопқуни дурбошиким, жаҳонни барҳам ва бу фаслда фалакваш оқ уйким, қуёшдек шуъладин, балки шуъладек бодадин равшан бўлғай ва анжуман бир қуёшюзлук баҳори нозпарвард гулъузоридин гулшан
            ХХХШ. Мажнун ҳикоятиким, қиш кунининг узун қоронғу туни Лайли зулфининг мушки исин ел корвонидин истимом қилиб, гом урар эрдиким, бахт машшотаси ул сарриштаи муродни илгига берди
            XXXIV. ҲИКМАТ. Искандарнинг Арастудин саволи ул бобдаким, шито фасли брудат касратидин ва ёғин шиддатидин мужиби паришонлиқ ва боиси бесомонлиқдурур, халқ анга невчун роғиб ва табъ анга нега толибдурур ва ҳаким жавобқа оғиз очмоқ ва ҳикмат  сабоҳидин дурар сочмоқ
            XXXV. Искандарнинг жаҳонгирлик муддаоси била азм этиб, Хуросонға етиб, Ҳироти сонаҳаллоҳу анил-офоти валбалиётни бино қилиб, Мовароуннаҳрни олиб, Самарқанди бемонанд тарҳин солиб, Кашмир сори мутаважжиҳ бўлғони ва Кашмирийлар сеҳри дафъиға Мусо киби яди байзо кўргузуб, сеҳройин қалъаларин мўъжиза бирла бузуб, Маллунинг доғи бузулуб, тилисм қўрғонига азм этгани ва Искандарнинг Кашмир шаҳриға кетгани
            XXXVI.    Ҳакими коинотпайванд ва холиқи бемислу монанд маснуоти тамошоси анинг вужуди исботиға ҳужжати қотиъ ва бурҳони сотиъ экан бобда нукта сурмак ва ул саноеънинг бадоеъи жаҳон кезмакта кўпрак муяссар эрконга ҳам далил келтурмак ва сафар тариқин уч навъда тақсим қилмоқ: авзал, солики раҳнавард ўзлук баводисин қатъ этиб, мақсад ҳарамиға муҳтарам бўлмоқ; иккинчи сайёҳи жаҳонгард талаб манозилида бошдин қадам қилиб, муршиди комил иршоди била такмил топмоқ; учунчи, хисрави Баҳром набард сипоҳи анжум адад чекиб жаҳон мулкин олмоқ
            XXXVII.    Ики рафиқ ҳикоятиким, бири сайрдин қуёш сипеҳр кишварида шоҳ бўлғондек, мулк салтанатиға етти ва бири сукундин ер олам аҳлиға лагадкўб бўлғондек, хоксорлиқ ҳосил этти, бу ҳам то гарддек ҳаракат этмади, туфроқдин қўпуб олий мақомға етмади
            XXXVIII.    ҲИКМАТ. Искандарнинг Арастудин саволи ул бобдаким, чун сафар мужиби шиддатдур, ҳикмат аҳлидин анга нега рухсатдур ва жавоб эшитмак
            XXXIX.    Искандарнинг Кашмир шаҳриға етгандин сўнгра Маллунинг тилисм қўрғонидин Кашмирдин ел била ўтни ўғурлағони ва ул вилоятни бир ўлук жисмдекки, нафаси мунқатиъ ва ғаризий ҳарорати мунтафий бўлмиш бўлғай қилғони ва Афлотуннинг ул тилисмни очқони ва яшургон ел била Маллунинг ҳаётин барбод этиб, махфий ўт шарор ва ахгарин анинг хирмани умриға сочқони ва Скандарнинг Маллу ўрнида Ферузнинг чароғи давлатин  ёрутқони
            ХL. Сибо субҳининг сабоҳати таърифидаким, нафас-нафас андин ёруғлуқ юзланур ва шабоб гулзорининг назоҳати васфидаким, лаҳза-лаҳза андин очуғлуқ даст берур ва ул айёмда қуёшдек саждадин юзин ёрутмоқ тарғиби ва бу фаслда бинафшадек тоатқа қад нигун қилмоқ таҳриси
            ХLI. Ул ғофил йигит ҳикоятиким, воқиф пир насиҳати қадрин билмади, иш вақтидин ўтгандин сўнгра пушаймонлиғи суд қилмади
            XLII. ҲИКМАТ. Искандарнинг Арастудин саввли ул бобдаким, йигитликда табъ невчун ибодатдин мутанаффирдурур ва қариликда димоғ тааққулдин қосир ва ҳакимнинг пирона рой била шоҳи жувонбахтқа йўл кўргузгани
            XLIII. Искандарнинг, кўнгил зулфи жодудин холи ҳиндуға майл  этгандек, Кашмирдин  Ҳиндустонға азимат қилғони ва ройи ҳинд жамоати аҳли яқин ва гуруҳи ҳикматойини шафеъ қилиб, алар подшоҳдин қули ёзуғин тилагондек, дархост қилиб, қабул тушгони ва рой Искандари соҳибройни Ҳинд сори бошлаб, бешаи Нигорда қишлоқ кўргузгони ва ул бешанинг тўрт ҳадди васфиким, баён ўзига ҳадди таъриф билмас, балки рубъи маскунда андоқ ер топилмас
            XLIV. Авф фазилатидаким, дарёдил жувонмардлар  мужримлар гуноҳи хасу хошокин бахшиш насими била кўнгул баҳридин адам савоҳилиға сурарлар ва юзларига дарё мавжидек чин тушмас ва ҳайрат зулумотидаги овораларим карам шамъи  раҳнамойилиғи била ул водийи ҳалоктин чиқорурлар ва ул тийраликтин аларға ҳек бушмас
            ХLIV. Ул тожир ҳикоятиким, суду савдосидин улуқ зиён бошига кслди ва жигаргўшаси фироқидин жигар парголалари юзин мунаққаш қилди ва белидаги нақдин ўлумлукни халос қилур учун берди ва қутулғон ўлумлук анинг жигаргўшаси балки нақди эрди
            ХLVI. ҲИКМАТ. Искандарнинг саволи Арастудин ул бобдаким, ҳар амалғаким, бир жазодур, ул амал тухмиға бу бир недин сазодур ва жавоб маҳсулин кўтармак
            ХLVII. Искандарнинг, қуёш тун зулми зангборидин чиқиб, кун зиёси нимрузиға киргондек, Ҳинд соводидин чиқиб, Чин кишварига киргони ва Хоқони Чин анинг қуёшдек гармхўйлуқ била тиғи  жаҳонгир тортиб келатурғонин эшитиб, муқобаласида  заррадек беҳисоб черик йиғиб, анга мувофақатқа элчи йибориб, номувофиқ жавоб топқони ва ул жиҳатдин зарра ҳисоблиқ чериги зарра ҳайлидек қўзғолиб, ўзи тадбир  ишин зарраи номаръий қўймагони
            ХLVIII. Қамарсайёҳ сарнус-сайри қуёш била қирон қилғондек Хоқон Искандарға рисолат учун муқорин бўлғони ва ул муқоранадин муқобалаға борғоч қамардек нур ва сафодин тўлғони
            XLIX. Тузлук таърифидаким, даҳр бўстонининг сарвсифат озодавашларининг писандидароқ шевасидурур ва сидқ қавл васфидаким, сипеҳр шабистонининг субҳосо тозадамларинин баргузидароқ шимаси ва ройи савобнамой асариким, меҳри оламородек жузвий ҳаракат била куллий ерни ёрутур ва каломи салоҳафзой фавоидиким, оз нуқта била олам аҳлиға кўп натижа еткурур
            L. Ардашер ҳикоятиким, қавий душман дафъини қилич била қилурдин ожиз эрди, ройи разин ва тиғи забон ул мушкил қазияға саранжом берди
            LI. ҲИКМАТ. Искандарнинг Арастудин саволи ул бобдаким, савоб ройға мужиби исобат не бўлғай ва хатоға жиҳати заъф не ва жавоб эшитмак
            L.II. Хоқониинг Искандар учун зиёфат асбобин тузгани ва ани Чинга элтурга илтимос кўргузгони ва ул шоҳона базму ойни вазъи васфида хомаи нодира нигор дурфишонлиқ қилмоқ ва ул туҳаф ва наводир тазйини таърифида табъи балоғатшиор гавҳарпошлиқ кўргузмак ва пешкашлари теъдодида тўқуз фалак авроқин хомаға рақамзад қилмоқ ва базми дилкашлари шарҳида секкиз баҳишт риёзин ақл кўзига рад қилмоқ
            L.Ш. Зиёфат боғининг сарвдек озодлари бобидаким, ғунчадек хизмат камарин чуст  боғлаб гулдек очуқ юз била хони карамлари доим очуқдурур ва қўноғлари агар қумри бўлсун вагар булбулким, ҳар бири ўз хўри ҳолиға кўра ул хондин наво топарлар ва алар ифрот имтилосидин муарродурурлар ва муфрит иштаҳосидин мубарро
            L.IV. Баҳроми гўр ҳикоятиким, уч олачуқ элига меҳмон бўлди, икиси ифрот ва тафрит кўргузуб, мухотаб ва матъун бўлдилар ва бириси адолат тариқидин Қорун
            L.V. Искандарнинг Арастудин саволи ул бобдаким, зиёфат хонин не навъ очмоқ яхшидур ва муроот суфрасин не навъ ёймоқ мустаҳсан кўрунур ва дононинг ул бобда
нукта сургони ва ҳикмат моидасидин Скандарга фойда еткургони
            L.VI. Искандарнинг ҳукамо иттифоқи била фалак рози пинҳонийси ва олам сирри ниҳонийсини зоҳир ва пайдо ва равшан ва ҳувайдо қилурға сутурлоби хуршидтоб ва миръоти меҳрсифот тасниф қилғони ва бу ики туҳфаи меҳр мисолдин хотир жамъ этиб яна ики маҳваши меҳржамол висолиға рағбат қилғони ва ул бобда сур яроқин ва сурур тумтароқин муҳайё қилиб, сипеҳри бариндек айвонини Равшанак нуридин мунир тутқони ва Меҳрноз партавидин ёрутқони
            L.VII. Йигитлик баҳоринг хушлуғи ва баҳор йигитлигининг дилкашлиғида гул ва булбулдек барг ва наво тузмак ва юз барг ва минг наво била нағма кўргузмак ва гулистон атфоли саҳоб доясидин сут ўрниға шираи жоний ва сув ўрниға оби зиндагоний ичгонидин руҳ наботи топқонин баён қилмоқ
            L.VШ. Булбул ҳикоятиким, анинг гулбонгидин зоғ ёлқиб, балоғат аҳлиға гачча ҳинду ҳарза дегондек, таън қилди ва анинг фасиҳ жавобидин ўзгача сўзин билди
            L.IХ. ҲИКМАТ. Искандарнинг Арастудин саволи ул бобдаким, инсонга майле табиий баҳор ва гулларга бўлмоғи недин бўла олғай ва анинг ҳикмат баҳоридин жавоб насими  еткургони
            L.Х. Искандарнинг ул икки тоза вард, йўқ-йўқки, икки баҳори нозпарвард васлидин ком топқони ва Нозмеҳрининг меҳру нозидин бетоқат бўлўб, гул фаслида анинг гул жамолидин баҳра олғони ва анинг Равшанак рашкидинким маҳбублуқ мевасидурур, шамъдек саркашлик қилиб, чарбзабонлиқ била ўз шабистоноройлиғин равшан этгони ва Искандарнинг ул хилват висолидии чиқиб, Чин мулкидин Мағриб диёриға азм этгони ва ул диёр ғаройибидин ажаб қолғойи
            L.ХI. Басират кўзларин айнул-яқин куҳли ёрутқонлар бобидаким, қаён боқсалар офариниш ғаройибин мушоҳада қилурлар ва мубдеъи корсоз ва мухтареъи банданавоз, сунъйға офарин айтурлар ва олами хокий хилқати сўзиким, «Хамирту тината одама бияди арбаина сабоҳан» дастбурди била суратпазир бўлди. «Ва лақад каррамно бани одама» парвариши била тахти хилофатғир
            L.ХII. Ул болиғлар ҳикоятиким, сув истай муҳит гирдобиға азм қилдилар, наҳанги фано туъмаси бўлғон замон сувдин айрилғонларин билдилар
            L.ХШ. ҲИКМАТ. Искандарнинг Арастудин саволи ул бобдаким, чун онсон дарки мақсуди аслий ҳақиқати идрокидин муарродур, неча сойир ҳайвонотдин мустаснодурур
            L.ХIV. Искандарнинг мўр хайлин шикор этгали сипоҳин тузотгони ва ул гуруҳи девсор девонавор етиб, анинг сипоҳи олида саф тузотгонлари ва алардин бир саф, шикан ики саф орасиға суруб, Искандар сипоҳининг сафдарларин ожиз этгони ва ул ғазолаи чиний шер суратида майдонға кириб, аждаҳошикорлиқ қилғони ва Искандар ғазоли чинийни оҳуйи ҳарам қилиб, анинг сайдин лутф ила яна сайд этгони ва ул бориб ўз сайдлари била мажлисқа етгони
            L.ХV. Ҳажр шоми тийралиги таърифидаким, бало дўзахининг дуди анинг жанибида тараб биҳиштининг сунбули бўла олғай ва ул шомда рўзгори қорорғонлар шарҳи ҳоли ихтилоликим, субҳи васлдин кўзлари ёрумайдур, хусусан, бу варақ юзин қаро қилғоннинг ҳоли ва васл гавҳари шабчароғининг жаҳонтоблиғи ва гавҳари шабчароғ васлидек ноёблиғи
            L.ХVI. Мажнун ҳикоятиким, фироқ тоғи оғирлиғидин ўзни тоғдин ташламоқ тилади ва Лайли номаси илик тутуб ва  қосиди камарин тутуб ташламоққа  қўймади
            L.ХVII. ҲИКМАТ. Искандарнинг Арастудин саволи ул бобдаким, ёлғузлуқ мужиби жамъиятдурур ва жамоат мужиби тафриқа, бас недин ҳажр мардуддурур ва васл маҳбуб
            L.ХVШ. Искандарнинг Мағриб диёри фатҳидин сўнгра Румға азм этганида Яъжуж зулмидин Қирвон навоҳиси халқининг тазаллум қилғони ва анинг ул бало рахнасини беркитгали сад тарҳи солғони ва муҳандисваш меъморлар ва ҳандасаойин сангкорлар шиҳобкирдор ража била сад ўрниға ранг тўкмак ва Аторидхаёл устодлар ва Зуҳалосор ҳаддодлар гаж ўрниға рўйи маҳлул ва оҳак ерига пўлоди масқул қуюб сад учин фалак тоқига  еткургонлари
            L.ХIХ. Елдек сайр аро сабукборлиғ нафйин қилмоқ ва тоғдек сукун аро бовиқорлиқ амрин буюрмоқ ва асҳоб суҳбатинким бир-бир ишлари борурға шитобдурур ғанимат билмак ва аҳбоб мулоқотниким, ҳар бири бир гавҳари ноёбдурур, муғтанам тутмоқ ва адам ғарибистонидин шаммае ёд этмак ва вужуд сарманзилин хушлуқ била ўткарурни  васият  қилмоқ
            L.ХХ. Ул кабутар ҳикоятиким, подшоҳнинг қасри зарнигори ҳибсидин қутулди ва ўз бузуқ ошёнини нишиман қилди ва бумдек анга ул вайрондин фароғат ганжи топилди
            L.ХХI. ҲИКМАТ. Искандарнинг Арастудин саволи ул бобдаким, табиатқа ватанда ком ва маълуф масканда ором жиҳати не бўлғай ва анинг жавоби
            L.ХХII. Искандарнинг қуёшдек жаҳонгирлигидин сўнгра дарёбор фатҳи учун орзу кемасига кириб, ҳавас елканин тортқони ва ҳукамо иттифоқи била Рум дарёси соҳилида олам мулкининг моҳир нажжорларин йиғиб, кема тартибиға амр қилғони ва уч минг ҳилоли қавсмонанд қурулғондин сўнгра миҳваросо тирлар била аларға қаттиқ ёйдин чиққан ўқдек равонлиқ бермаклари ва анинг ул сафиналарда мавж хутутидин биҳор фатҳномасин ўқуғони
            L.ХХIII. Искандарнинг ҳукамодин дарёбор вазъин савол этгони ва Суқротнинг курраи арз даврида сувнинг не навъ иҳота қилғонин шарҳ қилғони ва муҳит атрофида ети ахзар дарёким, ети чархи хазродек шўрангез, балки ҳунрездурур тақсим этиб, ўн ики минг жазоирким, холидотдин айрудур, мунқасам қилғони ва буҳайрот шарҳидин элга таҳайюрот солиб ва анҳор можаросидин сойилни баҳрдек хушклаблиқдин сероб  қилғони
            L.ХХIV. Машриқда ганж топқон киши ҳикоятиким, мағриб ганжномасини ўқуб, меҳрдек боштин қадам қилиб, мағрибқа борди ва ул зари мағрибий топқоч меҳрдек уёқти
             L.ХХV. ҲИКМАТ. Искандарнинг саволи Суқротдин ул бобдаким, курраи арзни тамом сув иҳота қилмоғоннинг ҳикмати не бўлғай ва анинг жавоби
            L.ХХVI. Искандарнинг ети дарё била ўн ики минг жазоир билодин фатҳ этгандин сўнграким бир қатла муҳит даврасин паргорсифат эврулуб эрди. Муҳит нуктагоҳиға азимат қилғони ва ул сайрда йиғоч марокибнинг елдин ҳаракати ва сув даштининг самовий ҳайъати ва кулокдин ул дашт аро кўп арғадол намудори ва ҳубобдин ул йўл аро кўп сангреза осори ва Искандарнинг Муҳит марказига етгони ва чарх дўлоби ани айландуруб,  Искандария азми этгони
            L.ХХVП. Жаҳон базми соқийлари ҳаёсизлиғидаким, умр соғариға ажал заҳри қуярда ғофил била огоҳ аро тафовут кўрмаслар ва умр боғи соъилари вафосизлиғидаким, ҳаёт шохини ажал тиғи била қатъ этарда гадо била шоҳ аро фарқ бермаслар ва олами хокдин этак силкарга ишъор ва бу вартаи ҳалокдин илик тортарға иршод
            L.ХХVШ. Луқмон ҳикоятиким, жаҳон мутааллақотидин ганждек бир бузуғни ихтиёр этти ва минг йилдин сўнг сипеҳр аждаҳосидин анга ҳам осийб етти
            L.ХХIХ. ҲИКМАТ. Бир соил саволи Луқмондин ул бобдаким, мунча илмингга боис ким эркин ва бизга андин хабар бергин ва анинг жаҳл аҳлиға ишорати ва аскин тутур башорати
            L.ХХХ. Искандарнинг нолдек марг печо-печида онасиға азо манъи учун нома ёзмоғи ва андин сўнгра ҳаёти номасин қазо навардида қилмоғи ва хайли анинг наъшин Искадарияға нақл қилмоғлари ва онасиға ул нома етиб, наъшқа ўтру чиққони ва ўғлин туфулиятда маҳд ичра уйқу учун навозиш қилғондек наъши мадҳи ичра доғи уйғонмас уйқусида навозиш қилмоғи ва кўкси чокидек ер кўксин доғи чок этиб ани туфроққа топшурғони
            L.ХХХI. Ети ҳакимнинг Искандар онасиға азо текургали келмаклари ва ҳар бирининг дуо ва сано гулрухлариға ўзга иборат деболари либоси кийдуруб жилва бергони ва таҳсин ва офарин маҳвашлариға ўзга алфоз гавҳарлари зеварин тоққони ва ул доғи ети фалак қошида даҳр золидек ўзни паст тутуб, аларға маъзират ошкор қилғони
            L.ХХХII. Ул илги кесилганнинг ҳикоятиким, қўлиға туҳмат тиғи дастбурд кўргузди ва ул ҳамдардлариға етгач, дастандозлиғ била навҳа тузди
            L.ХХХШ. ҲИКМАТ. Ул бобдаким, ики ҳамдард бир-бирига недин маълуфдурурлар ва ики ҳамжинс бир-бирининг мулоқатиға невчун машъуф
            L.ХХХIV. Ул шаҳзодаи сипеҳржаноб мадҳиким, хуршиду ой қирон қилғонда туққан саъд ахтардурур ва сарву гул муқорин бўлғонда очилғон ғунчаи суханвар ва достон ибтидосини султони соҳибқирон мадҳида бир неча дурфишонлиқ била музайян қилмоқ ва гузориш дебочасини Скандари даврон саносида бир неча гуҳаррезлиқ била мурассаъ этмак ва шаҳзода мадҳин насойиҳ била ихтисор қилмоқ ва ети ҳаким била Искандар ҳикматларин анга ошкор айламак ва сўнгра қойил ўз зодаи табъи ики лаъли оташин анинг қулоғиға лойиқ ва ики дурри самин анинг истимоиға мувофиқ назм силкига тортмоқ ва дуо жавоҳири била хатм қилмоқ
            L.ХХХV. Юқори мастур бўлғон ва илгари мазкур бўлғон дастур била мадҳдин дуоға ружуъ қилмоқ ва ҳукамо харадномалариға шуруъ қилмоқ
            L.ХХХVI. Гадойе камсармояи баландпоя ҳикоятиким, шоҳи баландпояи камсармояға насиҳатда сўз юзин ирик қилди ва бу сухон била ишига андом бермак тилади
            L.ХХХVII. ҲИКМАТ. Ул бобдаким, машваратда дегучига мулоҳаза қилмай дейилгонни кўнгулга жилва бермак керак ва сочилғон жавоҳирдин муносибин термак керак
            L.ХХХVШ. Ҳокимсурату дарвешсийрат, балки Дарвеш исми ҳукумат қисм, яъни ахавий маоби давлат иёбқа мавонзосо калом ва насойиҳи молакалом демак
            L.ХХХIХ. Бу маодин жазоҳирин эҳтимом била назм силкига тортмоқнинг тақрири ва бу махозин тилисмотини истеҳком била итмомға еткурмакнинг таҳрири ва ҳам жавоҳир пири дарёзамир равшан кўнглига ер тутқоннинг баёни ва ҳам махозин шуаройи шеърий сарир муқаддаса арвоҳиға қабул тушганнинг тибёни ва алардин бу заифнинг подшоҳи ислом дуоси илтимоси ва бу ниёзманд илтимоси мужиби била аларнинг дуоси

ШАРҲ ВА ИЗОҲЛАР