ШАРҲ ВА ИЗОҲЛАР
«Садди Искандарий» достонининг илмий-танқидий матни 60-йиллар бошида ўзбек матншунос олими П. Шамсиев томонидан тузилган эди. Аммо қандайдир сабабларга кўра, матн чоп этилмаган. Матнда сўз боши ва илмий изоҳлар мавжуд эмас. Ҳозирда мазкур мант Узбекистон Фанлар академиясининг Ҳамид Сулаймонов номидаги Қўлёзмалар институти архивида сақланади.Кейинги йилларда навоийшунослик фани Алишер Навоий асарларининг шоир ҳаётлигида ва унинг вафотидан бирмунча вақт ўтгач кўчирилган қадимий, нодир нусхалар билан бойиди. Жумладан, Англпянинг Бодлеян кутубхонасида сақланаётган Бадиуззамон учун кўчирилган миниатюрали «Хамса» нусхаси Абдужамил нусхасидан «ёш» жиҳатдан фақат олти ойгагина фарқ қилади ва у Навоийнинг бевосита ҳомийлиги остида кўчирилган.
Туркиянинг «Тўпқопи» музейида сақланаётган Истанбул куллиёти ҳам Навоийнинг назари тушган табаррук нусхалардан. Шунингдек, Париж куллиёти, Қўлёзмалар институти фондида сақланаётган XVI аср «Хамса»си ҳам шу даврнинг нодир ёзма ёдгорлиги сифатида алоҳида аҳамият касб этади. Ана шу қўлёзмаларни манбашунослик ва матншунослик нуқтаи назаридан атрофлича ўрганиб илмий истифодага олиб кириш ҳамда ҳурматли домламиз матнлари тузилгандан буён ўтган чорак асрдан зиёд вақтни назарда тутиб Қўлёзмалар институти маъмурияти ва илмий советининг маслаҳати билан филология фанлари номзоди Мавжуда Ҳамидова достоннинг мукаммал илмий-танқидий матнини тузиб чиқди. Матнга юқорида зикр этилган, ҳозирча дунё фондларида энг қадимий деб ҳисобланган XV—XVI асрдаги олти қўлёзма ва П. Шамсиев матнлари — жами етти қўлёзма асос бўлган.
Достоннинг ҳозирги чоп этилаётган нусхаси М. Ҳамидова томонидан тузилган ана шу илмий-танқидий матн асосидадир. Навоий (Навойи) тахаллусининг ёзилиши хусусида ҳали бир тўхтамга келинмаганлигини кўзда тутиб уни илгариги нашрлар ҳолида қолдирилди.
Илмий комментарияли изоҳларни филология фанлари номзоди Тошпўлат Аҳмедов тузган.
Ушбу амалга оширилган нашрда достоннинг литографик ҳамда турли вақтларда чоп этилган нусхаларидан ҳам фойдаланилди;
а) «Садди Искандарий», Узполиграфкомбинат, Тошкент, 1941;
б) «Хамса», Қисқартириб нашрга тайёрловчи С. Айний, Ўздавгашр, Тошкент, 1947;
в) «Садди Искандарий», Узбекистон Давлат нашриёти, Тошкент,1949;
г) «Хамса», «Фан» нашриёти, Тошкент, 1960;
д) «Садди Искандарий», Бадиий адабиёт нашриёти, Тошкент,1965;
е) «Садди Искандарий». Насрга айлантирувчи Иноят Маҳсумов, Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти,Тошкент,1978;
ё) «Садди Искандарий» (насрий баёни билан). Тошкент, Ғ. Ғулом номидаги нашриёт-матбаа бирлашмаси. 1991.
I
2.Тасаввуфга асосланган бу байтда «вужуд», «жуд» (биринчи мисра) «жуд», «вужуд» (иккинчи мисра) сўзлари келтирилиб, радд-ул-ажз мина-с-садр санъати ишлатилган.
3.Ғаззолийнинг тўлиқ номи Имом Абу Ҳамид ибн Муҳаммад бўлиб, у Хуросоннинг Тус шаҳрида 450 (1058/59) йилда туғилган. У дастлабки маълумотни Тусда олади, сўнгра Нишопурга боради. Бир қанча вақт салжуқийлардан Низомул-мулк хизматида бўлади ва шу вақтдан бошлаб дин ва тасаввуф фалсафаси билан шуғулланди. У Низомул-мулк топшириғига кўра, Бағдоддаги Низомия мадрасасида тўрт йил ишлайди. Кейинча бу вазифани укаси Аҳмадга топшириб. ўзи илмий иш билан чуқур шуғулланади. Унинг йирик асарларидан бири «Кимиёйи саодат»да олимнинг диний ва фалсафий қарашлари акс эттирилган. Ғаззолий 1111 йилнинг 19 декабрида вафот этган.
4. «Етти ато» - етти қат кўк ёки етти иқлим, «тўрт ано» тўрт фасл маъносида.
5. Бу байтда радд-ул-ажз мина-с-садр санъати (биринчи мисранинг боши ва охири, иккинчи мисранинг ўртасида «киши» ҳамда «ошиқ» сўзларини ишлатган ҳолда)дан фойдаланилган.
II
1. Ўз фикрини равшан талқинлар орқали бериш мақсадида илтизом (бир ёки бир неча сўзнинг қайтарилиши) санъатидан фойдаланилган.2. Ҳорун—Мусо пайғамбарнинг акаси бўлиб, у Бағдодда халифалик қилган.
3. Ашк — қадимги Эронда ўтган афсонавий подшоҳлардан бири.
III
1. Бу жойдаги «Кунтун-набий»—«мен пайғамбарман» деб бошланадиган ҳадисга ишора.2. Мусо—яҳудий пайғамбарининг номи. «Таврот»—яҳудийларнинг диний китоби Мусо пайғамбарга нозил бўлган деб ҳисобланади.
3. Довуд — афсонавий пайғамбарлардан бири бўлиб, «Забур» китоби унга нисбат берилади.
4. Исо — христиан динининг асосчиси, мифологик пайғамбар.
5. «Инжил»—христиан динидагиларнинг муқаддас китоби.
6. Макка— Саудия Арабистони ғарбида жойлашган шаҳар, мусулмонлар ҳаж қиладиган жой.
7. Ядуллоҳ — худо қудратига ишора.
8. Чин — Хитой.
9. Арш — осмоннинг энг юқориси, худо манзили.
10. Жабраил—мифик образ. Худо билан пайғамбар ўртасида воситачи бўлган фаришта.
11.Мисрадаги «меърож номи» ибораси Муҳаммад пайғамбар,-нинг кўкка, яъни худо олдига чиққанига ишора.
IV
1. Буроқ — диний ривоятларга кўра, Муҳаммад пайғамбар «меърож» кечаси кўкка миниб чиққан афсонавий от.2. Байтул-ҳарам— Макка шаҳридаги Каъба деб аталган машҳур зиёратгоҳ.
3. Аторид— Меркурий сайёраси (мифологияда бу юлдуз адибларнинг ҳомийси ҳисобланади).
4. Зуҳра— Чўлпон юлдузи — Венера (осмон созандаси маъносида).
5. Руд — торли мусиқа асбоби.
6. Бу байтда ҳусни таълил (бирор нарса ёки ҳодисага ғайри воқеий, лекин шоирона сабаб келтириш) санъати ишлатилган.
7. Баҳром—Миррих (Марс) сайёраси.
8. Муштарий—Юпитер планетаси, мунажжимлар бу сайёрани «Саъди акбар» ёки «Фалак қозиси» деб атайдилар, жойи олтинчи фалакда, дейилади.
9. Зуҳал — Сатурн сайёраси.
10. Бу мисранинг маъноси: «Барҳаёт пок лойман (Худо маъносида).
11. «Ғоятда кучли» маъносида.
12. Иккинчи мисрада қўштирноққа олинган иборалар Муҳаммад пайғамбар мадҳ қилинган оятлардан олинган сўзлар.
V
1. «Икингиздан мадад»—Шарқда машҳур хамсанавислар Низомий ва Хусрав Деҳлавийлар кўзда тутилади. Илъёс Юсуф ўғли Низомий Ганжавий 1141 йилда Ганж шаҳрида туғилган. 1203 йилда вафот этган, шоирнинг қабри ҳам шу ердадир. Улуғ озарбайжон шоири Низомий лирика ва биринчи навбатда достоннависликда улуғ санъаткордир. Низомий Шарқ адабиётида тўнғич хамсанавис сифатида шуҳрат топган. Шоирнинг «Хамса»си «Махзанул-асрор» («Сирлар хазинаси»), «Хусрав ва Ширин», «Лайли ва Мажнун», «Ҳафт пайкар» («Етти гўзал») ва «Искандарнома» каби достонларни ўз ичига олади. Низомий «Хамса»си, ўз навбатида, «Панж ганж» номи билан ҳам маълумдир. Алишер Навоий Низомийнинг бу асарини кўпинча «Панж ганж» деб тилга олади. Хусрав Деҳлавий — атоқли форс-тожик шоири. Ҳаёти Ҳиндистонда кечган. Яминиддин Абул Ҳасан Хусрав Деҳлавий 1253 йилда туғилган, 1325 йил 27 сентябрда Деҳлида вафот этган.Хусрав Деҳлавий форс, урду ва араб тилларида асарлар битган. Низомий «Панж ганж»и анъанаси асосида «Хамса» яратган шоирдир. Хусрав Деҳлавийнинг отаси Сайфиддин Муҳаммад Кеш (Шаҳрисабз)лик бўлиб, мўғуллар истилоси вақтида Ҳиндистонга кўчиб кетган эди. Деҳли султонларидан Шамсиддин Элтутмиш (1211— 1236) унга амирлик унвонини берган. Сайфиддин Муҳаммад мўғулларга қарши Ҳиндистондаги жангларнинг бирида ҳалок бўлгач (1261), ёш Хусравни бобоси Имодул-мулк тарбиялайди. У 8 ёшида шайх Низомиддин Авлиёга мурид тушади. Хусрав Деҳлавий кейинчалик шайх— устозига бағишлаб «Афзал ул-фавоид» («Фойдали сўзларнинг афзаллиги) ва «Роҳат ул-муҳиббин» («Дўстликнинг роҳати») каби асарларини ёзган.
Амир Хусрав Деҳлавийнинг «Туҳфат ус-сиғар» («Ёшлик туҳ-фаси», 1272), «Васат ул-ҳаёт» («Ҳаёт ўртасида», 1284), «Ғуррат ул-камол» («Камолотнинг бошланиши», 1293), «Боқият ун-ноҳия» («Сараларнинг сараси», 1316), «Ниҳоят ул-камол» («Камолот чўққиси, 1323) каби девонлари бор.
У «Қирон ус-саъдайн» («Саодатли сайёранинг қўшилиши», 1289), «Мифтоҳ ул-футуҳ» («Ғалабалар калиди», 1291), «Матлаъ ул-анвор» (1299), «Ширин ва Хусрав» (1298), «Мажнуну Лайло» (1298), «Ойинаи Искандарий» (1299), «Ҳашт беҳишт» («Саккиз жаннат», 1301) каби эпик асарларнинг муаллифидир. Унинг «Хамса»си юқорида номлари тилга олинган кейинги беш достондан иборатдир.
Хусрав Деҳлавий «Хазойин ул-футуҳ» («Ғалабалар хазина»си, 1311), «Дувалроний ва Хизирхон» (1316), «Нуҳ сипеҳр» («Тўққиз қават осмон». 1318), «Туғлуқнома» ва «Тарихи Деҳли» каби тарихий беш рисоладан иборат «Эъжози Хусрав» («Хусрав муъжизалари», 1319) номли илмий асарларнинг ҳам муаллифидир. Бадиуззамон Хуросонийнинг ёзишича: «Шоирлардан ҳеч бири ўзидан кейин Амир Хусравчалик кўп шеър қолдирмаган» (ЎзСЭ, 12 том. Т. 1979. 406— 407-бетлар).
2. Хизр—афсонага кўра, «оби ҳайвон» (тириклик суви)ни излаб топган ва ундан ичиб, абадий тирик бўлган пайғамбар. Навоий Низомий ва Хусрав Деҳлавийларнинг ўзига Хизрдек раҳнамо бўлишдарини истайди.
3. Ёшликдан Низомий ва Хусрав Деҳлавнй асарларини севиб ўқиган Навоийда улардан олинган таассурот катта-катта асарлар яратиш фикрини ўнғотганлиги бу байтда эътироф этилган.
4. Тўрт оромгоҳ —«Хамса»нинг дастлабки тўрт («Ҳайратул-аброр», «Фарҳод ва Ширин», «Лайли ва Мажнун», «Сабъаи сайёр») достонларидир.
5. Бир, икки, уч киши — Низомий, Хусрав ва Ашраф.
6. Қорун — афсонавий образ. Катта бойликка эга бўлган.
7. Скандар — Искандарнинг, вазн талабига кўра, қисқартирилган шакли.
VI
1. Алишер Навоий адабиётнинг асосий материали бўлган сўзга катта эътибор берган. НАВОИЙ «сўз»ни ўз асарларида кўп наънода ишлатади. У «сўз» термин остида инсониятнинг ҳамма маънавии бойлигини — алоҳида ижтимоий категория бўлган тилни ҳам, идеология формаларидан ҳисобланган фалсафа ва бадиий адабиётни ҳам тушуна беради ҳамда уларни кўп вақт бир-биридан фарқ қилмайди» (А. Ҳ а й и т м е т о в, Алишер Навоийнинг адабий-танқидий қарашлари, ЎзССР Фанлар академпяси нашриёти, Тошкент, 1959, 78-бет). Навоий «Хамса»сининг деярли ҳамма досгонларида («Фарҳод ва Ширин» бундан мустасно) «Сўз таърифида...» атамаси билан махсус боб («Ҳайратул-аброр»да XIV, «Лайли ва Мажнун»да V, «Сабъаи сайёр»да V, «Садди Искандарий»да VI) яратган. «Хамса»даги достонларнинг Низомий Ганжавий, Хусрав Деҳлавий, Абдураҳмон Жомийга бағишланган бобларида ҳам сўзнинг қудрати, таъсири ва моҳияти ҳақида кенг тўхтайди.Навоий «бадиий сўзнинг жамиятдаги киши онги ва психологиясига ижобий ва салбий таьсир кучи» (А. Ҳайитметов. Алишер Навоийнинг адабий-танқидий қарашлари, 79 бет)ни яхши билгани ҳолда, ҳар бир шахсга, оҳанг ва мазмунига кўра ҳам турлича таъсир этиши мумкинлигини кўзда тутнб. «Ҳайратул-аброр»да:
Ҳам сўз ила элга ўлумдин нажат,
Ҳам сўз ила тониб ўлик тан ҳаёт («Хамса», 1960, 104-бет) деса, «Садди Искандарий»да:
Улукка гар андин эрур жойи пок
Ва лекин тирикни ҳам айлар ҳалок («Хамса», 1960, 632-бет) дейди.
2. Баҳри Уммон — Уммон денгизи.
3. Дами Исавий — анъанавий афсоналарга кўра, Исо пайғамбар ўз нафаси билан ўликларни тирилтириш қудратига эга бўлган. Бу ерда ўшанга ишора қилинади.
4. «Эҳтимол, унинг ҳамроҳи Жаброил (Руҳул-қудс) бўлгандир ёхуд бу келган Исо (Руҳуллаҳ) пайғамбарнинг нафасидурким, ўлукларни тирилтади».
5. Такрир санъати ишлатилган бу байтда ҳар учала «қутуб»— китоб сўзининг кўплигини билдиради.
6. Нодири фард — Низомий Ганжавийга нисбатан ишлатилган.
7. Бсш ганж — Ннзомийнинг «Панж ганж» деб аталган «Хамса»сига ишора.
8. Анинг — Низомий Ганжавий, мунинг — Хусрав Дехлавий.
9. Ашраф — XIV асрнинг иккинчи ярми ва XV асрнинг бирикчи ярмида яшаб ижод этган ҳамда «Хамса» яратган шоирлардан бўлиб, унинг тўлиқ исми—Ашраф ибн Шайхулимом Абу ал-Ҳусайн ибн ал-Ҳасан ал-Мароғий ат-Табризийдир. Алишер Навоий «Мажолисун-нафоис» асарида Ашраф ҳақида маълумот бериб дейди: «Мавлоно Ашраф—дарвешваш ва номуродшева киши эрди. Ва кийиз бурк устина қурчуқ чирмар эрди. Ва эл била доғи омизиши оз эрди. Кўпрак авқот «Хамса» татаббуъиға сарф қилур эрди, то ул китобни тугатур товфиқи топти, воқеан, ўз хурди ҳолиға кўра ямон бормайдур. Афв фозилотида «Хамса»сидин бу байт яхши воқеъ бўлубтурким:
Ва назди касе к-ў ба дониш меҳ асг,
Зи мучримкуши чурм бахши беҳ аст...
Зи мучримкуши чурм бахши беҳ аст...
(Мазмуни: Билимда илғор бўлган киши қошида гуноҳкорни ўлдиришдан—гуноҳини кечиш яхшидур») (Алишер Н а в о и й. Асарлар, 12-том, Т., 1966, 14-бет).
VII
1. Нуриддин Абдураҳмон Жомий—1414 йилнинг 7 ноябрида Хуросоннинг Жом шаҳрида шайхулислом — Низомиддин Аҳмад оиласида туғилган. У мактаб таҳсилидан кейин, Ҳиротдаги Дилкаш мадрасасида, Мавлоно Жунайд қўлида, кейинроқ Шаҳобиддин Муҳаммад Жожармий ва Алоиддин Али Самарқандийлардан таълим олган.Абдураҳмон Жомий Самарқандга келиб Қозизода Румий дарсларига қатнашган. У филология, фалсафа, математика, астрономия, ҳуқуқ каби фанлар билан чуқур шуғулланган. Дин ва тасаввуфни синчковлик билан ўрганган. Жомий Баҳоваддин Нақшбандий таълимоти таъсирида бўлган Шайх Саъдиддин Қошғарийдан тасаввуф бўнича таьлим олади.
Абдураҳмон Жомий 1492 йил 8 ноябрда Ҳиротда вафот этган. Абдураҳмон Жомийнинг «Фотиҳат уш-шабоб» («Йигитлик ибтидоси». 1479), «Васат ул-иқд» («Ўртача марварид шодаси», 1489), «Ҳотимат ул-ҳаёт» («Ҳаётнинг хотимаси», 1491) каби девонлари маълум. Адиб «Силсилат уз-заҳаб» («Олтин занжир», 1472), «Саломон ва Абсол», 1480—81 «Туҳфат ул-аҳрор» («Ҳур кишиларнинг туҳфаси», 1481—82). «Сабҳат ул-аброр» («Яхши кишиларнинг тасбиҳи», 1482— 83), «Юсуф на Зулайҳо», 1483, «Лайли ва Мажнун», 1483, «Хирадномаи Искандари» 1485 каби достонларнинг муаллифидир. Шоир мазкур етти достонни бирлаштириб «Ҳафт авранг» («Етти қароқчи юлдуз») номини берган. Шунинг учун ҳам унинг бу достонлар мажмуаси кўпроқ «Ҳафт авранг» номи билан машҳур бўлган.
Жомийнинг «Баҳористон» асари ҳам маьлум. Шоир адабиётшунослик соҳасида «Рисолаи аруз», «Рисолаи қофия», «Рисолаи муаммо» каби асарлар яратган. Адиб тасаввуф ва фалсафага оид «Нақши-фусус» («Жавоҳирлар нақши»), «Нақд ун-нусус» («Нусуес танқиди»), «Ашиьат ул-лаъмат» («Шуълалар зиёси»), «Нафоҳат ул-унс» («Дўстларнинг нафаси») каби асарларининг ҳам муаллифидир.
2. Биринчи мисра охиридаги «туҳфа» сўзи Абдураҳмон Жомий «Хамса»сининг биринчи достони—«Туҳфат ул-аҳрор»га ишора. Иккинчи мисрадаги «туҳфа»—совға маъносида ишлатилади.
3. «Субҳа»— Жомий «Хамса»сидаги достоннинг қисқартирилган номи.
4. Жомийнинг «Юсуф ва Зулайҳо» достонига ишора.
5. «Лайли ва Мажнун»—Жомий асари.
VIII
1. Радд-ул-ажз-с-садр санъати ишлатилган бу байтнинг мазмуни: «Вужуд саждадан бундай фойдалар кўрса, сажда қилмаганларни бевужуд деса бўлади».2. Икки байтнинг мазмуни: «Аввал ғазал айтишга қасд қилиб, жаҳон ичига улуғ қиёмат солдим. Соғ одамлар буни ўқиган вақтларида, оламда қиёмат кунини кўргандай бўладилар».
3. Бундай кичик ишга ҳеч қаноатлана олмадим, кўнглимда доимо улуғ муддао — орзу, мақсад (эпик асарлар ёзиш) бор эди.
4. Ул — Худо.
5. Бу байт Тошкентда 1949 йилда нашр этилган шоир «Танланган асарларининг V китобида (27-бет) қуйидагича" берилган:
Чу ҳотиф менга бу нидо айлади,
Сен этган адони адо айлади.
Сен этган адони адо айлади.
6. Навоий байтнинг биринчи мисрасида «етиб тўрти итмомға» деганда яратаётган «Хамса»сининг тўрт достони («Ҳайратул-аброр», «Фарҳод ва Ширин», «Лайли ва Мажнун», «Сабъаи сайёр»)ни кўзда тутган бўлса, иккинчи мисрада «бири етмамиш эрди» деганда ҳали ёзиб тугалланмаган (Садди Искандарий»—Т. А.) достонини кўзда тутмоқда.
7. Назм элининг шаҳи — Абдураҳмон Жомий кўзда тутилмоқда.
8. Байтдаги алар—Низомий ва Хусрав Деҳлавий бўлиб; бу бир — Жомий демакдир.
9. Бу сўзни «хуш» шаклида ёзсалар ҳам, «хаш» ўқиб, «каш» билан қофиядош қилиш одат бўлган.
IX
1. Шоҳи Ғозий—Навоий ўз асарларида Ҳусайн Бойқарони кўпинча шу унвон билан юритади.2. Ул ики уй — Жаннат билан Дўзах.
3. Сулгон Ҳусайн — Султон Ҳусайн Бойқаро 1418 йили туғилган, 1469 йили Ҳиротда тахтга ўтириб, 37 йил ҳукмронлик қилган. У Ҳусайний тахаллуси билан ғазаллар ёзган. Алишер Навоий «Ма-жолисун-нафойс»нинг унга махсус бағишланган 8-мажлисида Ҳусайний ғазалларига юқори баҳо беради. Султон Ҳусайн Бойқаро Алишер Навоийдан 5 йил кейин, 1506 йили Ҳиротда вафот этган.
4. Мазмуни: «Унинг отига тақдир — тангри эҳсони доим бўлсин ва тангри унинг шоҳлигини доимий қилсин деб ёзган».
5. Дашти Қифчоқ — Сирдарёнинг қуйи оқими ва Балхаш кўлидан Днепр дарёсининг қуйи оқимларигача бўлган ҳудуднинг XI— XVI асрлардаги номи. Дашти Қипчоқ атамасини дастлаб Носир Хусрав (1003—1088) қўллаган, шундан бошлаб араб ва форс тилларидаги асарларда учрайди. В. В. Бартольднинг аниқлашича, Дашти Қипчоқ аҳолиси (Шарқ манбаларида — қипчоқлар, рус солномаларида — половецлар, Византия тарих китобларида қўмонлар кўчманчи ва ярим кўчманчи бўлиб, чорвачилик ва овчилик, дарё, кўл ёқаларида яшаган аҳоли деҳқончилик, шаҳарлар (Сарой Боту, Сарой Берке, Урду Бозор, Сиғноқ, Арқуқ)даги аҳоли эса ҳунармандчилик ва савдо-сотиқ билан шуғулланган.
6. Бу ва кейинги байтларда келган «анинг», «гар ул»— Искандарни билдирса, «мунинг»—Ҳусайн Бойқарони англатади.
7. Биринчи «рост»—ўнг маъносида, иккинчиси эса, мусиқа кунларидан бирининг номи.
X
1. Султон Бадиуззамон— Султон Ҳусайн Бойқаронинг катта ўғли, Сейистон ва Балх вилоятларининг ҳокими (1496—1505). У 1314 йилда Истамбулда вафот этгап.2. Бу байтда тавзиъ (бир хил товушга эга сўзлар, айни пайтда, «қ» товуши) ҳамда тасдир (бир сўзни икки-уч ерда бериш) санъатлари ишлатилган.
XI
1. Одам Ато—иудизм, христиан ва ислом афсоналари (масалан, «Библия»)да биринчн одам, инсон зотининг отаси. Қадимий аҳдда ёзилишича, худо Одам Атони лойдан яратиб, унга жон ато қилган. Диний адабиётларда Одам Ато номи билан боғлиқ кўплаб афсона ва ривоятлар учрайди.2. Муҳаммад — Муҳаммад ибн Абдуллоҳ (570—571, Макка — 632.8.6, Мадина)—исломда оллоҳининг элчиси, пайғамбар деб эътироф этилган тарихий шахс. У Қурайш қабиласининг ҳошимийлар хонадонида туғилган. Етимликда ўсган. Аввал чўпонлик билан машҳур бўлиб, кейин савдогарларга хизмат қилган. У бадавлат Хадичага уйлангач, мустақил савдогарчилик билан шуғулланиш имкониятига эга бўлади. 610—622 йиллар Маккада ўзини пайғамбар деб эълон қилади. У аввалги маъжусийликни танқид қилиб, унга ягона худо тўғрисидаги таълимотни қарши қўяди. Лекии унинг тарғиботи Макка ҳукмронларининиг қаршилигига учрайди ва Муҳаммад ўз тарафдорлари билан Ясруб (Мадина)га кўчишга мажбур бўлади, бу кўчиш ҳижра дейилади (бу 622 йил 22 сентябрга тўғри келади). Муҳаммад Мадинага келиб мусулмонлар жамоасига асос солади.
3. Мазмуни: «Тангри уни пайғамбарларнинг бошлиғи қилди ва пайғамбарлик маснадига ўтқазди».
4. «Низомут-таворих» «(Тарихларнинг низомномаси»)—ХIII асрда ўтган Носириддин Абу Саъид ибн Абдуллоҳ Байзавий асари. Бу асар қадимий Эроннинг умумий тарихи бўлиб, унда Одам Атодан то эрамизнинг 1265 йилигача бўлган давр қамраб олинади.
5. Пешдод, Каёний, Ашконий, Сосоний — Эроннинг афсонавий ва тарихий сулолаларн номлари. Навоий бу тўртала сулоланинг ҳукмронлик йиллари 4336 йилу олти ой давом этганлигини хабар қилади.
6. Каюмарс — қадимги Эроннинг афсонавий подшоҳларидан бири. Алишер Навоий «Тарихи мулуки Ажам»да шундай деб ёзади:
«...Тарих уламоси иттифоқи била бировким салтанат қилди, Каюмарс эрди... Ҳар тақдир била подшоҳлик қоидаси андин бурун йўқ эрди. Бу қоидани ул тузди. Доғи аввал кишиким, шаҳар бино қилди, ул эрди... Минг яшади ва лекин умрининг охирида қирқ йил салтанат қилди. Доғи Сиёмак ўғли Хушангниким, набираси эрди, валиаҳд қилди...».
7. Хушанг — Ажам подшоҳларининг тўнғич сулоласи — пешдо-дийларга мансуб. Алишер Навоий «Тарихн мулуки Ажам»да ёзади: «Хушанг хирадманд ва одил ва олим подшоҳ эрди ва «Жовиди хирад» отлиғ китобни ҳикмат илмида ул тасниф қилдиким, Маъмун халифа вазири Ҳасан Саҳл андин бирор нима топиб, араб тилига таржима қилибтур... Ва темурни тошдан ул чиқарди... Ерга фарш ул солди ва тулку ва ос тийин терисин ул қиярга қабул қилди... Доим тоғларда ибодат қилур эрди. Таворихда мундоқ масбатдурким, девлар ани саждада топиб, тош била бошин янчиб ўлтур-дилар».
8. Таҳмурас — Пешдодий шоҳларидан бири. Алишер Навоий «Тарихи мулуки Ажам»да ёзади: «Таҳмурас отаси Хушангнинг чин валиаҳди эрди, анинг ўрнида салтанат тахтида ўлтурди ва халойиқ риоятаға ва мамолик ҳимоятиға жидд била машғул бўлди. Ва анинг замонида азим қаҳат воқеъ бўлди... Ва рўза тутмоқ андин суннат қолди. Ва ул бино қилғон шаҳарлар Марвда Куҳандиз ва Хуросонда Нишопур ва Исфаҳонда Маҳриз ва Сорийя... Ва анинг замонида қаттиқ вабо бўлди. Ҳар кимнинг бир севар кишиси бор эрса эрди, анинг суратин ясаб, анинг била хурсанд бўлур эрди, то бутпараст-лиққа бунжар бўлди. Ва Таҳмурас ўттуз йил мулк сурди».
9. Нашопур, Марв, Сипоҳон — қадимги шаҳарлар.
10. Жамшид — Эроннинг қадимги афсонавий подшоҳларидан бири. Алишер Навоий «Тарихи мулуки Ажам»да ёзади: «Баъзи ани Таҳмураснинг қардоши дебтурлар ва баъзи қардошининг ўғли. Чин салтанатқа ўлтурди, жаҳон мулкин адл ва дод била тузди... Ғариб ихтиролар қилди. Ва ул жумладин сипоҳийлик аслаҳаси... Синон ва ҳарба ва пичоқ... ул ясади. Ва ҳаммом бино қилди ва ғаввослиғ ҳаёл қилди... Ва салтанатининг замони етти юз йилғача бўлди... Заҳҳок (уни) тутиб, арра била икки бўлуб, жисмин пора-пора қилди».
11. Заҳҳок — Эроннинг афсонавий подшоҳларидан бири. Алишер Навоий «Тарихи мулуки Ажам»да ёзади: «Заҳҳок бинни Мардос чун Жамшид қатлидан сўнг Порс тахтин олди, зулму ситам оғоз қилди. Фаридун ани жазосиға еткурди. Заҳҳок салтанати минг йил эрди». Заҳҳок — Фирдавсий «Шоҳнома»сида ҳам тасвирланган.
12. Фаридун—афсонавий пешдодий подшоҳларидан бири. Алишер Навоий «Тарихи мулуки Ажам»да ёзади: «Фаридун яхши ахлоқлиқ олим ва одил подшоҳ эрди. Анинг уч ўғли бор эрди: ...Салим, Тур, Эраж. Мамоликни учовга қисмат қилди. Фаридуннинг подшоҳлиги беш юз йил эрди...».
13. Манучеҳр— Эроннинг афсонавий пешдодий подшоҳларидан. Алишер Навоий «Тарихи мулуки Ажам»да ёзади: «Манучеҳр Эражнинг қизининг ўғли эрди... Ва ул одил подшоҳ эрди. Фирот ориғин ул қозди ва Ироққа сув элтти... Ва кўпрак деҳқонлиғ зийнату зебин ул ароға кетурди... Манучеҳр юз йигирма йил подшоҳлиғ қилди».
14. Нувдар—қадимий Эроннинг пешдодийлар сулоласига мансуб подшоҳ. Алишер Навоий «Тарихи мулуки Ажам»да у ҳақда: «Нувдар Манучеҳрнинг ўғлидир. Отасидан сўнгра мулк анга етти. Аммо ул айёш ва бепарво киши эрди. Манучеҳр қўйғон қоида па русмни туза олмади ва мулк ва сипоҳиға халал йўл топиб, Афросиёб-черик тортиб келиб, ани тутуб ўлтурди. Ва ўн нкки йил Эрон мулкида туруб, бузуглуқ қилди. Ва ул навъким. оз ерда ободлиғ қолди. Баъзи тапорихда Нувдарни Сеҳри Наримон дебтурлар. Ва подшоҳлиғи баъзи олти йил ва баъзи икки йил дебтурлар», деб ёзади.
15. Афросиёб — қадимги Эроннинг пешдодийлар сулоласига мансуб шоҳ. Алишер Навоий «Тарихи мулуки Ажам»да унинг ҳақида куйидагиларни ёзади: «Ани дебтурларким, Пушанг бинни Тур бинни Фаридун ўғлидир ва баъзи анинг нисбатин Каюмарсға еткурубтурлар. Аммо бурунги (бинни Фаридун — Т. Л.) дурустроқдур. Чун Нувдарни ўлтурди, эрон мулкини андоқ буздики, оз ерда маъмурлуқ қолди, йиғочларни кести ва иморатни йиқти ва коризлар била булоғларни кўмди. Ва ул фурсатда Соми Наримон ўтуб, ўғли зол Рустам отаси анинг таъзиятиға машғул эрди, Зол ул кучи била сипоҳ ороста қилиб, ани Эрон мулкидин чиқрди. Баъзи дебтурларким, Зоб бинни Таҳмосбким, Манучеҳр набираларидандур, хуруж қилиб, ул анинг била урушур яроғин топмай, юз уруб ўз мулкига азимат қилди. Афросиёб подшоҳлиғи ўн икки йил эрди».
16. Зоб Таҳмосб — қаднмнй Эроннинг пешдодийлар сулоласига мансуб подшоҳ. Алишер Навоий «Тарихи мулуки Ажам» асарида унинг ҳақида тўхталиб, қуйидагиларни ёзган: «Зоб бинни Таҳмосб Феруз ҳам дебтурлар. Насаби юқори ўтти. Одил подшоҳ эрди. Кўп вақт Эронди Афросиёб бузгон ерларни ислоҳ қилдиким, юз ободон-лиққа кўйди, Дерларким, етти йил раийятдин хирож олмади. Ва баъзи хазойинким. Манучеҳр ва Нувдардни қолиб эрдиким, Афросиёб қилои ҳасонатидин иликлай олмади. Ул хазойин била етти йил Зоб Таҳмосб салтанат асбобин тузуб, маош ўткарди. Ва Зол бинни Сом ангач хидматлар қилди ва бузуқ мамоликни тузарда модаллар қилди. Ва Зоб икки рудхонаким, Зобин дерлар, Ироқ мулкида чнқарди. Ва ўз ҳаёти замонида салтанатни Гиршаспқа мусаллам тутти. Анинг подшоҳлиқин Банокатий беш йил дебтур. Ўзга таворихда ўттуз йилдур».
17. Гаршосб—Пешдодийлар сулоласига мансуб подшҳлардан. Алишер Навоий «Тарихи мулуки Ажам» китобида Гаршосб хакида қуйидагича маълумот беради: «Гаршосбнинг онаси» ибни Ямин бинни Яъқуб алайҳиссаломнинг қизи эрди ва отаси Зоб бинни Таҳмосбнинг қардоши эрди. Кўпрак таворихда Рустам Достонни анинг наслидин дебтурлар. Аммо фақир қошида бу қавл йироқроқ кўринур невчунким Золким, Рустамнинг отасидур, анинг қошида сипоҳлар эрди ва Гаршосбни «Гузида»да балки хейли таворихда Манучеҳр набиралариға чиқарибтурлар. Ва Рустамни Сом бинни Наримон бинни Атрут бинни Обтинға еткурубтурлар, валлоҳу аълам. Гаршосб била чоғида Афросиёб яна черик тортиб Эронға келиб, Гаршосб била масоф тузуб, разм қилди. Афросиёб урушида Гаршосб фавт бўлди ва Золи Зар Зобилистондин черик тортиб келиб, Афросиёбни Эрондин чиқарди. Ва Гаршосбнинг салтанати замомида ихтилофдур: «Низомут-таворих» ва Банокатийда йигирма йилдур, «Гузида» била «Мунтахаб»да олти йил, баъзида беш йил хам бор...».
18. Ажам—бу ерда Хуросон ва Мовароуннаҳрда машҳур қадимий куйлардан бирининг номи.
XII
1. Кайқубод — Эронда ҳукм сурган каёнийлар сулоласининг дастлабки афсонавий подшоҳларидан бири. Алишер Навоий «Тарихи мулуки Ажам»да уни бир юз йигирма йил ҳукм сурган, дейди.2. Рустам — Эроннинг машҳур афсонавий қаҳрамони. Афсоналарга кўра, Золнинг ўғли бўлган Рустам Кайқубод ва Кайковуслар замонида яшаган ва машҳур қўшин бошлиғи бўлган.
3. Ковус— афсоналарга кўра, Кайқубоднинг набираси. Ковус Эроннинг афсонавий каёний сулоласидан бўлган подшоҳлардан бири. Алишер Навоий «Тарихи мулуки Ажам»да Ковус юз эллик йил подшоҳлиғ қилган, дейди.
4. Гударз— Алишер Навоий «Тарихи мулуки Ажам»да унинг тўлиқ исми Гив бинни Гударз Кашнод эканлигини айтади. Эроннинг афсонавий қаҳрамонларидан бирнинг номи.
5. Тус— Эроннинг афсонавий қўшин бошлиқларидан бири. У Кайхусравга хизмат қилганлиги тўғрисида Алишер Навоий «Тарихи мулуки Ажам»да маълумот беради.
6. Сиёвуш — афсонавий Кайковуснинг ўғли. Сиёвуш ҳақида Навоий «Тарихи мулуки Ажам»да ёзади: «...Кайковуснинг ўғли бор эрди, Судобадин ўзга анодин Сиёвуш отлиғким, Юсуф Алайҳиссаломдин сўнгра анингдек жамил йигит йўқ эрди... Ва ани Рустам асраб эрди, тарбият топиб эрди. Судоба—угай онаси анга ошиқ бўлуб эрди, андин ком ҳосил қила олмай, ўз қўрқунчидин Кайковус қоши-да ани ўзи била бадном қилиб чақти ва ул ўз бароати учун ўтқа кирди. Чун ул туҳматдин муарро эрди, ўтдин осийб топмади ва атосининг хато ройи ва талаввун мизожидин ваҳим қилиб, Туронға Афросиёб қошиға борди. Афросиёб анга эъзоз ва икром қилиб, қизин бериб, Туркистон вилоятин берди. Аммо Гирсиюзнинг ҳасаддин сиоят қилғони била таҳқиқ қилмай, ани бегуноҳ ўлтурди ва анинг борасиға ажаб ҳайф юзидин зулм борди...».
7. Қайхусрав — қадимги Эроннинг афсонавий подшаҳларидан бири бўлиб, Алишер Навоий «Тарихи мулуки Ажам»да уни Сиёвушнинг ўғлч Кайковуснинг набираси эканлиги ҳақида маълумот беради.
8. Рустаму Зол — Рустамнинг отаси.
9. Луҳросб — Эроннинг қадимий каёнийлар сулоласига мансуб афсонавий подшолардан бири. Алишер Навоий «Тарихи мулуки Ажам»да Луҳросб ҳақида ёзади: «Луҳросб бинни Авранд Каиковуснинг инисининг ўғлидир. Дррул-мулки Балх эрди. Оламнинг кўпрак мулкин очти. Аммо чун оталари салтанат қилмайдур эрдилар ва Кайхусравнинг ўғли йўқ жиҳатидин мулкни ангд берганда, элга қатиғ келди. Чун ул бу ишни англади, эл била андоқ бориштиким, борча ани тиладилар... Чун Луҳросб тахтни Гуштаспқа топширди ва ўзи Балхда ибодатқа машғул эрди. Гуштасп баъзи билод фат-ҳиға машғул эрканда, Аржасп келиб Балхни олиб, Луҳросбни ўлтурди Ва Луҳроспнинг подшоҳлиғи юз йигирма йил эрди».
10. Балх—Шимолий Афғонистонда, ҳозирги Мозори Шариф
ғарбидаги кўҳна шаҳар. Милоддан аввал VII асрдан маълум. Балх
тарихда Уммул билод (шаҳарлар онаси) деб юритилган. Юнонлар
Балхни Бақтра деб атаганлар.
11. Бухтуннаср—Луҳросбнинг афсонавий лашкарбошларидан бири.
12. Гаршосб—«Тарихи мулуки Ажам»да Гуштасп тарзида берилган: «Чун Луҳросб тахтни Гуштаспқа топшурди ва ўзи Балхда ибодатқа машғул эрди... Гуштасп —Ҳалаб мулкида тахтқа ўлтурди, ва зардушт анинг замонида пайдо бўлди. Ва Гуштасп осоридин Самарқанд қўрғони ва девориким, Эрон ва Турон орасиға тортилибтур ва Насо шаҳри ва Байзо шаҳриким, басе акобир ва ашроф андиндурлар. Ва салтанати юз йигирма йил эрди».
13. Зардушт—қадимги Эронда Гуштасп замонида ўтпарастлик динининг асосини қурган киши (бу дин шу иом билан машҳур бўлган).
14. Мажус — оташпарастлик.
15. Баҳман — қадимий Эроннинг каёнийлар сулоласидан бўлган Луҳросбнинг набираси, Исфандиёрнинг ўғли, Алишер Навоий «Тарихи мулуки Ажам»да ёзади: «Баҳман подшоҳ бўлғондин сўнгра адл ойин қилди, Баҳманнинг отаси Толут наслидин эрди ва ҳарами Аргион бинни Сулаймон аланҳнссалом қнзидип икки ўғли бор эди: Сосон ва Дороб. Уч қизи бор эди: Ҳумой ва Фаранг ва Баҳмандўст. Сосон зоҳид ва мутақий киши эрди. Мулкка парво қилмади, гўша тутти. Ҳумойни Ҳумони ҳам дебтурлар. Баҳмон ўз ақдиға киюруб эрди. Мавт марзида тожни анинг қорнига қуйдиким, Доробқа ҳомила эрди... Баъзи дебтурларким, Баҳман подшоҳлиғини ё Ҳумойға берди, тожни андин туғар фарзандга ҳавола қилди. Ва подшоҳлиғининг замоин юз ўн икки йил эрди.
16. Зобулистон — қадимий Эрон вилоятларидаи бирининг номи. Афсонавий каҳрамон Рустам кўпинча шу ерда яшаган.
17. Хумой — Эроннинг афсонавий подшохларидан Баҳманнинг хотини. Алишер Навоий «Тарихи мулуки Ажам»да у ҳақида қуйидагиларни ёзади: «Ҳумой рой ва хирадлиғ хотун эрди. Баҳмандин сўнгра тахтқа ўлтурди... Ва Ҳумойнинг салтанатининг муддати ўттуз йил эрди ва осори Истахрда Ҳазорсутун эрдиким, ани Искандар бузди ва баъзи Чиҳил минорни ҳам анга мансуб қилибтурлар. Ва Самара шаҳриким, Жорбодқон дерлар ҳам, ул бино қилди».
18. Доро — Эронда ўтган пешдодийлар сулоласига мансуб подшоҳ. Алишер Навоийнинг «Тариҳм мулуки Ажам» асарида Дороб деб берилган ва унинг сабабини батафсил тушунтирган: «Ҳумой... Чун ҳомила эрди, вазъ ҳамл қилди ва салтанат ҳубби қўймадиким, ўғлини подшоҳлиққа мансуб қилиб, ўзи анга муҳофазат қилғай. Ани бир сандуққа солиб қийр била маҳкам қилиб, дарёга солди. Дебтурларким, бир гозур иликига тушуб, ани фарзандчилай асраб тарбият қилди... Гозур ани сувда топқан учун Дороб от қўйди...
Дороб чун Ҳумой ўрниға тахтқа ўлтурди, адл ва дод пеша қилди. Ва ул хирадманд ва паҳлавон ва хўб сурат подшоҳ эрди... Ва анинг салтанатини баъзи олтмиш йил, баъзи эллик икки йил дерлар».
19. Доройи Доро — пешдодийлар сулоласига мансуб подшоҳ. Алишер Навоий «Тарихи мулуки Ажам»да ёзади: «Доро ибн Доробни чуп валиаҳд қилиб эрди, отаси ўрнига подшоҳ бўлди. Чун золим табъ киши эрди, зулмидин улуғ эл озурда бўлдилар... Ва Доронинг подшоҳлиғи ўн тўрт йил эрди».
20. Паҳлавий — бу ўринда Ўрта Осиё халқлари орасида машҳур бўлган қадимий куйлардан бирининг номи.
XIII
1. Искандар, Искандар Зулқарнайин— Шарқ халқлари адабиётида кенг тарқалган образ. Бу образнинг пайдо бўлиши тарихий юнон саркардаси Александр Македонский фаолиятн билан боғлиқ. Искандар Қуръоннинг сурасида эсланган Зулқарнайндир. У Шарқдаги мусулмон халқлари орасида машҳур. Искандар ҳақидаги илк маълумот X аср тарихчилари Ҳамза ибн Ҳасан ал-Исфаҳоний, Динюварий, Табарийлар асарларида, кейинроқ Берунийнинг «Қадими халқлардан қолган ёдгорликлар» китобида учрайди. Бадиий асарларда, жумладан, Абу Али Муҳаммад ибн Муҳаммад Балъамий асарида Искандар салбий образ сифатида берилган бўлса, Фирдавсийнинг «Шоҳнома», Низомийнинг «Искандарнома», Амир Хусрав Деҳлавийнинг «Ойинаи Искандарий», Абдураҳмон Жомийнинг «Хирадномаи Искандарий» асарларида Искандар образи фотиҳ, олим. файласуф ва пайғамбар тарзида тасвирланган.Алишер Навоий «Тарихи мулуки Ажам»да Искандар ҳақида афсона, ривоят ва тарихий асарлардан келиб чиқиб фикр юритади. «Садди Искандарий» достонида эса Искандарнинг идеал образини яратиб, уни шоҳ ва олим сифатида талқин этади.
2. Ашки Доро — қадимий Эронннинг ашконийлар сулоласига мансуб афсонавий подшоҳ. Навоий «Тарихи мулуки Ажам»да хабар беришича, ҳокимиятни Абтаҳши Румийдан (уни ўлдириб) олиб, Эронда уч йил ҳукмдорлик қилган.
3. Ашки Ашкон — афсонавий Ашки Доронинг ўғли бўлиб, Навоий «Тарихи мулуки Ажам»да Ашки Ашкон йигирма йил подшоҳлик қилган, дейди.
4. Баҳроми Шопур — қадимий Эроннинг ашконий сулоласидан бўлган афсонавий подшоҳлардан бири. У отаси (Ашки Ашкон)дан кейин ўн бир йил тахтда ўтирган, дейди Алишер Навоий «Тарихи мулуки Ажам»да.
5. Ялош ибни Баҳром — Эроннинг ашконийлар сулоласига мансуб бўлган подшоҳнинг номи. Алишер Навоий «Тарихи мулуки Ажам»да уни Баҳром бинни Шопурнинг валиаҳди бўлганлиги ҳамда ўн беш йил подшоҳлик қилганлигини ҳикоя қилади.
6. Ҳурмуз ибин Ялош — ашконийлар сулоласининг подшоҳларидан. Алишер Навоий «Тарихи мулуки Ажам»да уни отаси (Ялош ибин Баҳром)га нойиб бўлиб, ўн тўққиз йил подшоҳлик қилганлигини хабар беради.
7. Нарси ибни Ялош — қадимий Эроннинг ашконийлар сулоласига мансуб бўлган афсонавий подшоҳ. Алишер Навоий «Тарихи мулуки Ажам»да унинг ўн йил подшоҳлик қилганлиги ҳақида хабар берган.
8. Ферузи Ҳурмуз— ашконийлар сулоласига мансуб бўлган подшоҳ. Алишер Навоий «Тарихи мулуки Ажам»да: «...анинг салтанати ўттуз йил эрди», дейди.
9. Ялош ибн Феруз— ашконийлар сулоласига мансуб бўлган шоҳ Алишер Навоий. «Тарихи мулуки Ажам»да: «...ул Хусравнинг қардоши эрди. Оқибат ул доғи қардоши ичган шарбатни ичти ва анинг подшоҳлиғи йил эрди», дейди.
10. Хусрав ибн Ялош—қадимий Эроннинг ашконийлар сулоласига мансуб бўлган подшоҳлардан бир.
11. Ялоши Ялош — ашконийлир сулоласига мансуб бўлган подшоҳлардан бири. Е. Э. Бертельс бу номни Балоши Балош, дейди.
12. Ардавони Ялош—ашконийлар сулоласидан бўлган подшоҳ.
13. Ардавон ибни Ашғон— қадимий Эронда ашконийлар сулоласидан бўлган подшоҳ.
14. Гударзи Ашғон—қадимий Эроннинг ашконийлар сулоласидан бўлган подшоҳ.
15. Ардавон—Эроннинг ашконийлар сулоласидан бўлган подшоҳ. Алишер Навоий «Тарихи мулуки Ажам»да уни Ардувон бинни Ялош тарзида қаламга олиб қуйидагича ёзади:
«Ашконийларнинг сўнгги подшоҳи эрди, азамат ва тажаммули ва мулкининг вусъати ул табақадаги салотиндин ортти. Ва мулки тавойифдин кўпин ул мақҳур қилиб, мулкин олди ва ўзига мунқод қилди. Ва охирул-амр Ардашер Бобак ани орадин чиқариб мулк ашконийлардан сосонийларға интиқол топти...».
XIV
1. Ардашер ибни Бобак — сосонийлар сулоласидан бўлган бирничи подшоҳ. «Тарихи мулуки Ажам»да у қуйидагича характерланади: «...Ҳар тақдир била Ардашер Бобак сосонийларнинг аввалғи подшоҳидир. Ва ул Сосон бинни Баҳман набирасидур. Ва анинг шарҳи будирким, чун Баҳман Ҳумойни валиаҳд қилди, Сосонким ўғли эрди, гўша тутти, андоқким, мазкур бўлди... Сосондин бир ўғул қолиб эрди, оти анинг ҳам Сосон эрди, мутавори ва мактум юрур эрди.2. Шопур бин Ардашер — сосонийлар сулоласидан бўлган Ардашор Бобакнинг ўғли.
3. Ҳурмуз — қадимий Эроннинг сосонийлар сулоласига мансуб бўлган подшоҳ.
4. Баҳроми Ҳурмуз — сосонийлар сулоласига мансуб подшоҳ. «Тарихи мулуки Ажам»да Алишер Навоий Баҳром бинни Ҳурмуз деб берган. Навоий ёзади: «Баҳром бинни Ҳурмуз отаси Ҳурмуз васияти била подшоҳ бўлди ва Моний наққошнинг, миллатиким Зиндиқа эрди, анинг замонида шойиъ бўлди. Ва кўп халойиқ анга фирифта бўлдилар ва анинг диниға кирдилар. Атбои қолин ва бу Баҳром худопараст эрди ва хирадманд подшоҳ эрди. Тиладиким, Монийнинг миллатин дафъ қилғай. Аввал ани умидворлиғлар била мусоҳиб ва мулозим қилди ва атбоин ўзидин ваҳимсиз қилди, то барча зоҳир булдилар. Андин сўнгра уламони йиғиб, анинг била баҳсқа солди ва уламо ани якфан қилиб, куфрни анга собит қилдилар. Бу ҳужжат била Монийнинг терисин сўйдуруб, сомон тиқтирди ва атбоин қатл этти... Ва Баҳромнинг замони ва муддати уч йил ва уч ой эрди».
5. Багроми Баҳром— сосонийлар сулоласига мансуб подшоҳ. Алишер Навоий уни «Тарихи мулуки Ажам»да Баҳром бинни Баҳром тарзяда атайди.
6. Баҳроми Баҳроми Баҳром — сосонийлар сулоласидан бўлган подшоҳ. «Тарихи мулуки Ажам»да Баҳром бинни Баҳром бинни Баҳром деб берилган. Навоий ёзади: «Ота ва абука отин анга қўйдилар, ва лекин ани шаҳаншоҳ дедилар. Бу лақаб била шуҳрат тутти ва ул кишиким, бу лақаб топти ул эрди. Шаъни аржуманд ва ахлоқи дилписанд подшоҳ эрди, ахлоқи элга марғуб ва атвори улусқа матлуб. Зулм биносни бузди ва адл асосин тузди... Ва ул тўрт ой мулк сурди...».
7. Нарси—сосоний подшоҳларидан бири. «Тарихи мулуки Ажам»да унинг тўлик исмини Нарси бинни Баҳром деб келтирилади.
8. Ҳурмузи Нарси—сосоний подшоҳларидан Насри бинни Баҳромнинг ўғли. «Тарихи мулуки Ажам»да Ҳурмуз бинни Нарси деб берилгаи ва у қуйидагича характерланган: «Ул бағоят мутакаббир киши эрди. Салтанатидин бурун бу сифотин эл билиб, андин ҳаросон эрдилар... Бир кун ғоят худписандлиғидин сўрдиким, манинг афъол ва сифотимға не нима керакликдур?.. Ҳаким мундоқ жавоб бердиким, халойиққа ҳоким ва соҳиби ихтиёр бўлғондек ўз нафсингға ҳам ҳоким ва соҳиби ихтиёр бўлмоқ санга керакликдур. Ул бу сўздин, чун зоти жавҳари бор эрди, ғафлат уйқусидин сесканиб, ўз қилиғи теграсига уйрулуб, мустаҳсан автор тутуб, марзи ахлоқ пеша қилди... Ва Ҳурмузнинг замони етти йил ё тўққуз йил эрди».
9. Шопури Ҳурмуз— сосонийлар сулоласидан бўлган подшоҳ.
10. Ардамер ибни Ҳурмуз — сосонийлар сулоласидан бўлган подшоҳ. Алишер Навоий «Тарихи мулуки Ажам»да: «Ардашер бинни Ҳурмуз Шопур зул Актофнинг иниси эрди. Вафот қилурда чун Шопур ўғли кичик эрди, салтанатни инисиға бердиким, ўғли улғайса, анга берган... Чун Шопур ўғли улғайди, мулкни анга мусаллам тутиб ўзи орадин чиқти. Салтанати, замони ўн йил эрди», деб ёзган.
11. Шопури Шопур — сосоний подшоҳларидан бири. Алишер Навоий «Тарихи мулуки Ажам»да унинг ҳақида қуйидагиларни ёзган: «Шопур бинни Шопур чун тахтқа ўлтирди, бағоят атвори, ҳусн ва ахлоқи мустаҳсан подшоҳ эрди. Ғоят яхшилиғидин Рум подшоҳини ўзига мутиъ қилиб эрди, андоқки қаисар вафоти чоғида, чун ўғли кичик эрди, Шопурға киши йибориб, истидоъ қилдиким, мен қарибмен... ўғли кичикдур, бир киши... йиборким, Румда салтанат қилсун, Ўғлум улғайса, мулкни анга топшурғай. Шопур Ширвинни йиборди... Чун мулк вориси улғайди, Ширвин тахаллуф қилмай, мулкни анга топшурди... Шопур чодир ичинда эрдиким, қатиқ ел қўпуб чодирни анинг бошиға йиқти ва сутун бошиға тегиб, ҳалок бўлди. Ва салтанати беш йил ва бир нима эрди».
12. Баҳроми Шопур — сосоний подшоҳларидан бири. «Тарихи мулуки Ажам»да шундай ёзилади: «Отаси Шопур ўрнида тахтқа ўлтурди ва анинг сийратин баъзи муаррихлар яхши дебтурлар ва баъзи ёмон. Ва ани Кирмоншоҳ дерлар... Баҳромни баъзи... бир йил подшоҳлик қилди дебтурлар...».
13. Феруз бин Яздижирд— сосоний подшоҳлардан бўлган Ҳурмуз бинни Яздижирднинг ўғли. «Тарихи мулуки Ажам»да Навоий ёзади. «Феруз бинни Яздижирд мусулмон аа оқил кордон ва одил подшоҳ эрди. Адолат била мамоликни обод қилди ва саховат била раоёни хушнуд ва шод этти. Анинг салтанати замонида етти йил қаҳат воқеъ бўлди ва раоёдин хирожни соқит қилди. Бу етти йил ҳеч киши кишидик ҳеч нима тиламади ва кўпрак муҳтожларга хазинасидин важҳи маош муқаррар қилди. Анинг адолати баракатидин... етти йилдан сўнграким ёмғур берди. Ул йилда онча маҳсул карам қилдиким, етти йиллиқ қаҳатнинг қусури рост бўлди... Ва Феруз кўпрак мамоликни олғондин сўнгра Туркистон мулкига этрди. Ва Туркистон подшоҳи анинг бир манзилида азим чоҳлар қазиб, устидин хаспўш қилиб эрди... кўп эл ул чоҳларга тушти. Иттифоқан ўзи доғи бир чоҳқа тушуб ҳалок бўлди... Ва салтанати замони йигирми йил эрди».
14. Ялош ибни Феруз— сосонийлар сулоласидан бўлган подишҳ.
15. Кубод ибни Феруз — сосонийлар сулоласидан бўлган подшоҳ.
10. Жомосб—сосонийлар сулоласидан, Қубод ибни Ферузнинг укаси «Тарихи мулуки Ажам»да унинг ҳақида қуйидагича маълумот бермлади: «...Қубодни тутуб банд қилдилар. Ва Жомаспниким, анинг иниси эрди, подшоҳ қилдилар. Маздак қочиб Озарбайжонға борди ва Қубоднинг сингли ани ҳийла билан қочурди. Ва ул Туркистонға бориб, баьзи ҳаётила дебтурлар, ҳар тақдир била кўмак олиб, мулк устига юругач, билдиларким, Жомасп анинг била муқовамат қила олмас. Ани ҳам банд килдилар ва Қубодға топшуруб, Қубодни яна тахтқа ўлтурттилар... Ва муаррихлар Жомаспни мулук аъдодида тутмайдурлар».
17. Нуширавони Қубод — Шарқ халқлари ёзма ва оғзаки ижодиётида адолатпарвар ҳукмрон тимсолида кенг тарқалган образ Алишер Навоий ҳал Нуширавонни одил подшоҳ сифатида талқин этган. Бу ном Алишер Навоий ижодида Нуширвон, Нуширавон ва Ануширвон шаклларида учрайди.
18. Ҳурмуз ибни Ануширвон — сосонийлар сулоласидан бўлган Нуширвоннинг ўғли.
19. Парвез Ҳурмуз — Ҳурмуз ибни Ануширвоннинг ўғли. У Шарқ адабиётида Хусрав Парвиз номи билан машҳур. Хусрав Парвиз Низомий Ганжавий ва Хусрав Деҳлавийлар «Хамса»сидаги иккинчи достон «Хусрав ва Ширин»нинг асосий қаҳрамони. Алишер Навоий «Фарҳод ва Ширин» достонида уни босқинчи, адолатсиз, золим шоҳ сифатида тасвирлаган.
20. Шеруя — Парвиз Ҳурмузнинг ўғли. Шеруя Навоийнинг «Фарҳод ва Ширин» достонидаги салбий образлардан бири. Алишер Навоий «Тарихи мулуки Ажам»да унинг ҳақида қуйидагиларни ёзган: «Шеруя отасини ўлтургандин сўнгра, подшоҳлиқ тахтиға ўлтурди... Аммо мужмали будурким, Хусравнинг ғоят тажаммули ва жохидин ул навъки юкори теъдод қилилди, димоғида ғурур ва феълида футур бўлуб эрди ва сиёсат ва ғазаби элга ҳаддин ошиб эрди. Ул жумладин бири буким, мунажжимлар анга деб эрдиларким, сенинг заволинг ўз авлодингнинг илгида бўлғусидур... Отасини ўлтургандин сўнгра анинг ҳам жисмига азим ранж тори бўлуб, етти ойдин сўнгра ҳаёт ва диатин ажал муқозийсиға топшурди. Мулк ҳирсидин ўн етти оғо-инисини доғи ўлтурди...»
21. Ардашер— сосонийлар сулоласидан бўлган Хисрав Парвизнинг набираси. Шеруянинг ўғли. Алишер Навоий «Тарихи мулуки Ажам»да у ҳақмда муфассал маълумот беради.
22. Қисра Арислон — Алишер Навоий «Тарихи мулуки Ажам»да унинг тўлиқ номини Кисро Арслон бинни Кисро Қубод бинни Феруз деб берган.
23. Қисро — сосонийлар сулоласидан бўлгап подшоҳ.
24. Турон — сосонийлар сулоласидан бўлгап Парвизнинг қизи. Алишер Навоий «Тарихи мулуки Ажам»да унинг номини Турондўхт деб беради ва бу ҳақда ёзади. «Турондўхт чун подшолиғ тахтиға ором тутти, бағоят оқила эрди, билдиким, мулк анга ўзгалардек вафо қилмағусидур. Дод ва адл бунёд қилди ва халойиққа кўп умидворлиглар берди. Ўзидан бурунги жамиъ акосира замонидни қолғон шалтоқларни жамиъ раоёға бағишлаб, дафтарларин буюрдиким ювдилар ва яхши ойинлар ораға киюрди... Ва халойиқ андин басе муроффаҳ ва масрур бўлдилар... Ва Турондўхт Шаҳриродни ўлтургоп кишиниким, Машҳур Хуросоний дерлар эрди, тарбият қилиб, вузарот берди. Ва бир йилу тўрт ой подшоҳлик қилғондин сўнгра мулкка видоъ қилди».
25. Парвез Бахром — қадимий Эроннинг сосонийлар сулоласидан бўлган подшоҳ.
26. Озарм — сосонийлар сулоласидан бўлгаи Турондўхтнинг синглиси.
27. Фаррух— сосонийлар сулоласининг охирги подшоҳларидан бири. Алишер Навоий «Тарихи мулуки Ажам»да уни Фаррухзод деб берган: «...Яна киши тилар эрдилар. То мағриб шаҳарларидин бирида Фаррухзодни топтилар ва тахтқа ўлтурттилар. Ва ани ҳам Парвиз авлодидин дебтурлар. Ва ул доги олти ой салтанат қилғондин сўнгра қатлға келди».
28. Яздижирд — сосонийлар сулоласининг энг охирги подшоҳи.
XV
1. Кўк тоқига кўп садо солган турт хайл — Эронда ҳукмронлик қилган тўрт (пешдодийлар, каёнийлар, ашконийлар ва сосонийлар) сулоладан иборат. Алишер Навоий «Тарихи мулуки Ажам» асари ҳамда «Садди Искандарий» достонининг XI, XII, XIII ва XIV бобларида бу сулолаларнинг ҳар бири тўғрисида ўзигача мавжуд бўлган тарихий асар ва манбалардан келиб чиқиб маълумот беради, уларнинг ҳаммаларини «мулуки Ажам» (Ажам ҳукмдорлари) деб атайди.2. Навоий Искандар иккинчи (Каёнийлар) табақадаи сўнг ўтди, дейди, Аслида эса Искандар сосонийлар даврида ўтган.
3. Файлақус—Искандарнинг отаси.
4. Мазмуни: «Кўрдиларки, ҳомиладор хотин бир бола туққан, лекин хотннинг жисмида руҳ қолмаган (ўлгап)».
5. Ано сўги — онасинннг мотами.
6. Нори мажус—мажусий (ўтга топниувчи)лар олови, яьни ёлқинли олов.
7. Донайи даҳр — Абдураҳмон Жомий бўлиб, айни пайтда, у ҳам ўзинннг шу номдаги достонини яратиш билан банд бўлган.
8. Насси қотеъ — кескин далил.
9. Нақумоҳис— Искандар отаси Файлақуснинг олим ва донишманд вазири бўлган, у Искандарга ёшлигидан бошлаб тарбия бериб, унга кўп илмларни ўргатган.
10. «Мустақимин», «рожиин» мунажжимлар термини бўлиб, юлдузларнинг «тўғри юриши» ва юришдаги «орқага силжиши» каби тахминларни ифодалайди.
11. Тифли фаррухпайи покзод— Искандар демак.
12. Хушку тар, баҳру бар — қуруқ ва сув, денгиз ва ер юзи маъносида.
13. Мазмуни: «Гоҳ от устида қурол ўйнатар, гоҳ яёв ҳолда куч кўрсатар эди».
14. «Ота азасини бартараф қилган, тахтга чиқиб, шоҳлик узугини тақди».
15. Алишер Навоий достони қурилмасининг ўзига хос хусусиятларидан яна бири, унда боблар охиридаги лирик хотнмани ҳам такомпллаштирганидир. Агар Низомий Ганжавий «Искандарнома»нинг «Шарафнома» қисмида соқийга, «Иқболнома» қисмида мутрибга мурожаат қилган бўлса, Хусрав Деҳлавий эса ҳар бир боб охиридаги лирик хотимада ҳам соқий ва ҳам мутрибга мурожаат қилса, Алишер Навоий боб охирида соқий ва мугрибга мурожаат қилиш билан бирга, ўз-ўзига ҳам мурожаат қилиш билан бобни якунлайди.
XVI
1. Олдинги ва бу байтнинг мазмуни:«Жат (ҳайвон ўргатувчи)нииг аниқ ўйнатишдан мақсади нон топиш бўлгач, уни итга ташлаш мумкинми, маймун топганини ичига сиққанча еб, қолганини лунжига тўплайди».
2. Бу сўз «Хамса»нинг 1960 йил Тошкент нашрида «бойим» тарзида берилган. Бошқа манбаларда «бим» (қўрқув, қўрқинч, хавф) шакдлда тўғри ёзилган.
3. Байтнинг мазмуни: «Ҳиммат аҳлининг феъли кенглиги туфайли, унинг олдида бой ҳам, камбағал ҳам бирдек кўринади».
4. Мазмуни: «Сахийнинг қандай бойлиги бўлмасин, инъом этишда унинг қиммати кўзига кўринмайди, ҳатто охирги тангасигача эҳсон қилаверади».
XVII
1. Бу ҳикоят Абу Бакр Муҳаммад ибн Муҳамад ибн ал Валид ал-Фахри ат Туртуши (1220—27 йилда ўлган)нинг «Сирож ул-мулк», Абдураҳмон Жомийнинг «Искандарнома» достонларида ҳам бор (Е. Э. Бертельс, Навои ва Джами, 300—307, 360—389-бетлар). Навоий унга, биринчидан, воқеани Мағриб замни (Шимолий Африка)да бўлиб ўтгани, иккинчидан, ўша жойдаги подшоҳнинг жанг вақтида ўлгани каби деталларни қўшган.2. «Тирик одамларга аралашмайди, эски қабрлардан бошқа жойда турмайди».
3. «Яна бири: ҳеч бирда камбағаллик билан алмашинмайдиган абадий бойликлар».
XIX
1. Қарама-қарши қўйиш усулидан фойдаланиб яратилган бу байтнинг мазмуни: «Шер тортиши керак бўлган нарсани чумоли қандай тортсин, филнинг юкини пашшага ортиб бўладими ахир».2. Олдинги уч ва бу байтнинг мазмуни:
«У ҳар ишда замон аҳлидан устун, шу билан шоҳликка лойиқ, қуёшдек зўр меҳрли, соф кўнгил, қўшин тортганда оламни қўлга оладиган, адолат чоғи худди навбаҳордай чарақлагай, сиёсат бобида жаҳонни ўртовчи яшиндай, шафқатсизликда душманни қайтарадиган,» қаттиқлик пайтларида халқпарвар бўлсин».
3. «Солиқ ёзувчи амалдор халққа ситам қилса, солиқ ёзувчи қўлини қаламдек қалам қилсин (тилсин)».
4. Китобат санъати ишлатилган бу байтда: зулм сўзидаги «лом» (л) ила «мим» (м)ни «лам»и жахдга, яъни морфологик қоида бўйича, бўлишсизлиқ белгисига айлаптириб, «зулм» сўзининг ўзини ҳам йўқ қилсин дейилади.
5. Сенинг сўзнинг гарчи жон бағишлоғчи бўлса-да, ҳозиргиси
барчани ёппасига қириб юборгудек бўлди».
6. Юпитер планетаси, форсча номи Биржис бўлиб, мунажжимлар бу сайёрани «Саъди акбар» ва «Фалак қозиси», жойи олтинчи фалакда, дейдилар.
7. Арасту — юнон файласуфларидан Аристотель исмининг арабча шакли. Навоий тасвирича, Искандарнинг юришларида унинг ёнида бирга юрган, ҳар бир бобда илм-ҳикмат йўли билан мушкулларини ҳал қилиб турган етти олим, донишманд, ҳакимлардан бири.
8. Балинос — Искандар атрофидаги етти олим, ҳакимдан бирининг номи.
9. Илёс — қадимги адабиётда бу ном кишиларнинг дарё сафарларида йўлдоши ва йўлбошловчиси символи ўлароқ гавдаланади, қуруқлик сафарларида эса раҳнамо Хизрдир.
10. Навоий бу байт орқали ҳаммани (подшоҳми у, гадоми у, қатъи назар) адолатга ундамоқда.
XX
1. Ануишрвон — асли исми Хусрав I бўлиб, лақаби Ануширвондир. Ануширвон сўзининг маъноси — адабий руҳ эгаси, улмас руҳ эгаси демакдир. Ануширвон отаси Қубод ўлгандан сўнг (531 йил) тахтни эгаллайди ва Маздак қўзғолонини бостиради, шунинг учун воқеаномаларда адолат тимсоли сифатида шуҳрат қозонган.XXI
Маҳмуд—тарихий шахс. Маҳмуд Ғазнавий ибн Сабуктагин (1030 йилда ўлган)—Ғазнавийлар давлати ҳукмдори (998—1030), сомонийларнинг Хуросондагн нойиби Сабуктагин вафот этгач (997), тахтни унинг катта ўғли Маҳмуд ғазнавий эгаллайди. Уни Маисур ибн Нуҳ II (сомонийлардан) Балх, Термиз ва Буст шаҳарлари нойиби деб тан олишга мажбур бўлган. Маҳмуд Ғазнавий 999 йили бутун Хуросонна эгаллаб ўзини султон деб эълон қилган. Сўнгра у 1001 йилда Қорахонайлар хони Наср билан шартнома тузган. Шартномага кўра, иккала давлат учун Амударё чегара чизиғи деб белгиланган. Xоразмшоҳ Абулаббос Маъмун (999—1016) халқ қўзғолони вақтида қатл этилгач, Маҳмуд Ғазнавий 1017 йилда Хоразмни босиб олган. Маҳмуд Ғазнавий 1025 йилда Мовароуннаҳрга ҳужум қилиб, Соғониён ҳамда Хуттаи (Кўлоб)ни ўзига қаратиб олган. У Панжоб, Кашмир ва Шимолий Ҳиндистон вилоятларига 17 марта талончилик юришлари уюштирган. Маҳмуд Ғазнавий паҳлавий ва араб тилларини билган, ўзи шеърлар ҳам битган. У Ғазнада жуда кўп нодир китоблар тўплаган (ўаранг: ЎзСЭ, VII том, Т., 1976, 94-бет).Бадиий адабиётда Маҳмудни одил подшоҳ сифатида талқин этиш анъанага айланган. Низомий Ганжавийнинг «Махзанул-асрор» достонида келтирилган Султон Санжар ва кампир хақидаги, Навоийнинг «Садди Искандарий» аслрида Маҳмуд ва Масъуд (Маҳмуднинг ўғли) ҳикоятлар фикримизга яхши далилдир (кўринг: Е. Э. Б е р т е ь с, «Навои и Джами» 390 стр.). Навоий бу ҳикоятда Маҳмуд ҳаётига боғлиқ бир лавҳа (кампир уйига бостириб киргач сарбозларни жазолаши) оркали унинг одил бўлганлигини алоҳида таъкидлайди. Низомий ва Навоий достонларида тасвирланган Маҳмуд образи тарихий Маҳмуд Ғазнавий бўлмай, буюк шоирлар бадиий тафаккурларининг маҳсулидир.
XXIII
1. Мўбади нуктасанж — сўзга эпчил донишмад маъносида. 2. Юкоридаги икки ва бу байтнинг мазмуни: «Яна қиссасига ақл югуртириб, тарихлари устида кўп ўйлаб ишларида қанчаки ғаройиб бўлса у ишда кўп ажойиб бор эса, унда мавжуд бўлган ёлғонларни чиқариб ташлаб, унга назм билан безак берсам», дейди.
3. Фатҳи билод — шаҳарларни қўлга киритиш.
4. Мағриб замин — Ғарб бу ўринда Африка мамлакатлари маъноснда.
5. Зангибор — бу ўринда Ҳабашистон маъносида ишлатилган.
6. Доро — Эронда ўтган каёнийлар сулоласининг охирги подшоҳи. Бу ҳақда юқорида ҳам айтилди.
7. Билоди Фаранг — Европа мамлакатлари маъносида.
8. Байтнинг мазмуни: «У ернинг халқларини мутеъ қилгач, Қрим билан Андалус (Испания)ни босиб олди».
9. Зардушт — қадимги Эронда ўтпарастлик динига асос солган киши (бу дин шу ном билан машҳур бўлган),
10. Суҳайл номли юлдуз Яман мамлакатида яхши кўринар экан ва у ерда ҳақиқ аталган қимматбаҳо тош кўп топилар экан, бу жойда ўшанга ишора қилинади.
11. Мазмуни: «Ос ва Рус томон юрганда, у ердагиларнин юзлари қўрқувдан қаҳрабодек сарғайиб кетди».
12. Чаркас — ҳозирги Грузия составида жойлашган мавзе. Гуржа эса ҳозирги Грузиянинг тарихий номи.
13. Мазмуни: «Чигил билан Яғмодан худди чаманда ғарбдан шарққа эсган шамолдай ўтиб кетди».
14. «Йўлларин ўлчатгач, мамлакатнинг йўллари орасидаги масофалар учун йиғоч (узунлик) ўлчовини тайинлади».
15. Бир йиғоч масофа ўн икки минг қари (метр)га тенг.
16. Байтнинг мазмуни: «Унинг ташаббуси билан ҳар бир йиғоч йўлга маълум белги қўйилди».
17. Мазмуни: «Тиғи чақмоқдай алангалангач, занжи (қора танли негр)лар кўмирдай куйдилар».
18. «Олтин тухум истаб кўп машаққатга дучор бўлма, чунки олтин тухум берувчи қуш ҳавога учиб кетган (ўлгап)».
19. «Унинг ғазаб ўти шундай алангаланиб кетган эдики, гўё осмон ичида қиёмат-қойим бошлангандек кўринарди».
20. Байтнинг мазмуни: «Мен унга шундай таъзир берайким, уни эслаганда ҳар қандай бадкирдор одамнинг кўзи очилиб кетадиган бўлсин».
21. Чавгону гўй — чавгон—учи эгри узун таёқ, гўй — чавгон ўйинида қўлланадиган тўп, копток.
22. «Сирлар ташувчи (элчи) икки букилиб деди: «Жонингга ҳақдан минг-минглаб раҳматлар бўлсин».
23. «Киши ўзига қул деб хитоб қилиши ҳар ҳолда тўғри йўл эмас».
24. «Қўтон (лайлак) катта қушлардан саналади, лекин шунқор олдида унинг нима жони бор?»
25. Олдинги икки ва бу баитнинг мазмуни: «Яна бири буким, шоҳ менга эҳсон қилиб, гўй билан чавгон юборибдир. Бунда ҳам бир махфий ва рамзий маъно бор. Масалан, олимлар жустужу қилиб, ер юзини гўйдек думалоқ эканини аниқлаганлар».
XXIV
2. Мазмуни: «Қайси амал — ўринда бир гуруҳ ўтирган бўлса, ҳаммасининг майли бошқа амалга — юқори амалга ўтишида бўлади».
3. «Таассуб орага ташвиш солгач, орага яна низо-адоват тушди».
4. Мазмуни: «Булар ичида ўрта табақадагиларнинг низолари ашаддйароқ бўлиб, буларнинг ноаҳллиғидан жуда Кўп зарар юзага келади».
5. Бу тўрт байтда Навоий ўз замонида кўрган фожиаларини акс эттирган: «Ҳусайн Бойқаро билан ўғли орасига низо тушиб, кўп қон тўкилгандан, унинг ўғиллари: ораларида ва умуман Темур авлоди орасида душманлик пайдо бўлиб, кўп халқни ва бир-бирларини хароб қилганлар.
Мазмуни: «Ҳар қалай икки дарвешнинг дўстлиги — бир-бирига душман бўлган икки шоҳдан афзалдир».
XXV
1. Чингизхон (асл номи Темужин, Темучин) (тахм. 1155—1227 25. 8)—мўғул феодал империяси асосчиси, саркарда.2. «Агар киши дўстликни ҳавас қилса, то абад унга ушбу масал кифоядир».
XXVI
1. «Шоҳи Фаридунхаишм»—Искандарга нисбатан ишлатилган сифат.2. «Ҳикмат ойини донанда»—Арастуга нисбатан айтилган.
3. Уч байтнинг мазмуни: «Бировнинг ножўя бир иши бўлиб, уни қилиши зарур бўлиб қолади. Аммо бу ишдан эл-юртга катта-кон зарар етадиган, таги қалтис, жанжал чиқадиган бўлса, биров бу ишни манъ этиш имкониятига эга бўлсаю, бундан ўзини четга олса, у кечирарли эмас».
XXVII
1. Мазмуни: «Кишилар хайр бериш учун Рум, Зангибор, Фаранг мамлакатларидан бошқа ҳамма жойга, дунё бўйича тўхтовсиз чоптилар».2. Турон—Ўрта Осиёнинг шимоли-ғарби ва Қозоғистонинг жануби-ғарбидаги текислик.
3. «Ҳамма иқлимнинг ҳукмдорлари бўйинларига итоат халқасини осиб, тўда-тўда бўлиб келишар эди».
4. Бу ва олдинги уч байтнинг мазмуни: «Хитой мамлакатининг хоқони Мангу ҳам, Ҳинд элкнинг бошлиғи Қорахон ҳам, Миср юртининг азизи Варқаъ ҳам, Дашт элининг ҳокими Темуртош ҳам, Ховарон мамлакатидан Фарангису, Ширвон элидан Даволи каби кишиларнинг ҳамма-ҳаммаси Доронинг кўз ўнгидан ўтишди. Шоҳ ва шаҳзодаларнинг, саркарда ва амалдорларнинг сон-саноғи йўқ эди».
5. Мазмуни: «Лекин Искандарнинг шиори сулҳ ва тинчлик эди, у Дорога ўхшаб ҳовлиқмасди».
6. «Кеча посбонлари қанчалик ҳушёр бўлса, қўошн қоровуллари ҳам шунчалик зийрак— бедор эдилар».
7. У (Искандар) «Хаибар қўрғонидек ҳандақ ясади, йўқ Хайбар эмас, Искандар деворидек истеҳком қурди».
8. Бу икки байтнинг мазмуни: «Мен ҳикмат йўлида мунча лоф уриб, ажаб ерда уруш майдонини ёйиб-очиб қўнган эканман. Бу ердан қайтишнинг имкони йўқ, уруш қилсам нуқсондан бошқа ҳеч нарса бўлмас».
9. Мазмуни: «Қўшиннинг ҳар тарафини илғор қисм ўраб олтан бўлиб, улар душман тарафидан писиб келадиган тун ўғриларини (разведкачиларни) қўлга тушириш пайида эдилар».
10. «Гўё ерда зилзила пайдо бўлиб, у «ўз ҳомиласини ташлаб қўйди».
11. Тўрт байт мазмуни: «Тақдир икки дарёга жўш солди, бу ғавғо Миррих планетаси қулоғига етди. Полвонлар ҳайбатли наъралар торттилар, бу наъралар ер қатламларига зилзила солди. Ерда зилзила пайдо бўлди, «ва ер ўз юклорини юзага чиқарди», қиличбозлар, фалак турки (Миррих планетаси)дек бошдан-оёқ кўк темирга чулғандилар».
12. Боронғор — ҳаракатидаги қўшинининг ўнг қаноти.
13. «Бу вақтда жаннатга ўхшаш Самарқанд йўқ эди, буни (Самарқандни) Искандар бино қилди».
14. Шайпол — Искандарнинг қўшни бошлиқларидан бири.
15. «Қуролларнинг бир-бирига урилишидан чақмоқ ўти ярқирар, отларнинг кишнашидан эса, момақалдироқ садоси эшитиларди».
16. Мазмуни: «Фалак беяасининг табиати қисирлик бўлмаганда, бу ғавғодан у ҳомила ташлаб юборар эди».
17. Бориқи Барбарий— Доронинг собиқ аскари. У Дородан кўп жабр кўриб, Искандар қўшинига хизматга ўтган.
18. Ҳаррон — Доро паҳлавонларидан бири.
19. Шайда—Ҳарроннинг қариндошларидан, Доронинг паҳлавонларидан бири бўлган.
20. Равшанак — Эрон шоҳи Доронинг қизи. Доронинг жанг майдонида ўлими олдидан васиятига кўра, Искандар бу гўзал қизни хотинликка олган.
21. Бу байтнинг мазмуни: «Агар давр Дорога заҳарни тез берган бўлса, Искандарга ҳам абадиятни бера қолмайди-ку!»
XXVIII
1. Икки байтнинг мазмуки: «Кимки шоҳлик қилишни истаса, барча аскарларнинг ҳолидан воқиф бўлсин. Уларнинг таъминоти масаласини ҳал қилганда, ҳар кишининг даражасига қараб иззатини бажо келтирсин». 2. «Ҳайрил-умур»—ишнинг яхшиси демак, бу ерда «ишнинг яхшиси ўртачаликдир» деган арабча мақолга ишора қилинган.
3. Мазмуни: «Ферузани эшакмунчоқдан ва бутун чиннини синиқ сопол кўзадан фарқ қилса».
4. Арабча ёзувда ҳар иккала сўз бир шаклда — ( ) ёзилса-да, биринчиси минг, иккинчиси эса бир (абжад ҳисобида)дир.
5. Икки байтнинг мазмуни: «Биёбонда ўлган тошбақанинг қуруқ чаноги шаклан садафни эслатади. Лекин бунинг бирида дурдона бўлсл, иккинчисида бир неча чириган суякдан ўзга нарса бўлмайди».
XXIX
1. Бу қисмда гап Султон Абу Саид ҳақида бормоқда. Султон Абу Саид — Амир Темурнинг эвараларидан бири (Мироншоҳнинг набираси). Хуросон ҳукмдори бўлиап бу шоҳ Озарбайжонга ҳарбий юриши вақтида Муғон даштида ўлдирилган.XXX
1. Навоий достонининг асосий бобларидаги ҳикмат қисмида Искандар кўпинча Арастуга савол билан мурожаат қилади. Бу йўл фақат етмиш учинчи бобнинг учинчи қисмида Суқротга ва етмиш еттинчи бобнинг учинчи қисмида Луқмонга мурожаат қилиш билан ўзгарган, холос.2. Мазмуни: «Лекин буни қилиш нафсига оғир келади ва кишининг нафси енгиллик томонига муштоқ бўлади».
3. «Кимдаким бирон ёмон хислатга эга бўлса, ҳар ишда ва ҳар қандай ҳолатда ўша туғма хислатнинг таъсирдиа юради».
4. Аторид—Меркурий сайёраси.
XXXI
1. Байтнинг мазмуни: «Агар Доро иккидан бирини бериб, унинг ҳам ярмини халқдан ундириб келган бўлса, биз буни (маошни) икки баравар оширамиз».2. «Шоҳ: Хазинадан икки ҳиссадан маош беринг,— деди. Шундай қилиб, эл ранждан қутулди».
3. Мазмуни: «Ҳамма хазинадан маошини олди, шаҳ ўзига тобеларни шундай рози қилди».
4. Байтулҳарам — Макка шаҳридаги Каъба шу ном билан юритилади.
5. Илҳоми ҳотиф — ғойибдан хабар берувчи илҳом, жони хоиф — қўрқувчи жон.
6. Мазмуни: «Агар итоат қилмай, бўйин эгмай, худо сақласин, жоҳиллик ва ўжарлик қилсанг».
7. Мазмуни: «Элчилар ҳар тарафга кетдилар. Улар ишда, сўзлашда лозим кўринган ҳамма нарсани майдасидан йиригигача билиб олган эдилар».
8. Олдинги бешала ва бу байтнинг мазмуни: «Зеро, тангри менга уч ҳунарни насиб қилибдурким, агар бировдан енгилсам кутилмаган ғаройиб воқеа бўлур эди. Биринчиси шуким, мамлакатим ниҳоятда мустаҳкам, унинг тоғлари баланд, қалъалари истеҳком шаклида. Бундан ташқари, бу ерда яна бир ажойиб иш қилинганким, қалъанинг бутун тевараги ҳам, ер ости ҳам дарёдан иборатдир. Иккинчиси шуким, менинг бир қанча сеҳргарларим бор бўлиб, улар ҳаммаси мендан мояна еб ётадиган хизматкорлардир Агар менинг бошимга фалак бирон офат юборса, улар шундай шафқатсизлик билан чора кўрадиларки, сеҳр-жодуни ишга солиб, юмронқозиқни йиртқич шерга, буғини салобатда қонхўр қоплонга айлантирадилар».
9. Ҳиндуйи раҳта — ҳиндча куй.
XXXII
1. Уч байтнинг мазмуни: «Ўтнинг манқали май ширасида жонланиб турсаю, май шираси худди манқалдаги ўтдек ўткир бўлса. Ўрдак шакл, тиниқ май идиши ёнида бўрдоқи ўрдак кабоби турса, ўтнинг шуъласи уйни гулшан, майнинг жилваси кўзни равшан айласа».2. Шоир бу мисрада қор билан қопланган жаҳонни оқ пўстинга ўралган кишига ўхшатган.
3. Муаллиф бу мисрада сувни симобга ва музлаган сувни тоза кумушга ташбиҳ этмоқда.
4. «Ин якод»— кўз тегмасин учун ўқиладиган дуонинг боши.
XXXIII
1. «Кўз очиб қараса уйда, худди қоронғу кечада ҳамма ёқни ёритиб турган Сухайл юлдузидек Лайли ўтирган экан».XXXIV
1. «...доройи дарёнавол»—Искандар маъносида.2. «...ҳакими Масиҳомисол»—Арасту демак.
3. «Бунинг даҳшати билиниб тургач, киши табиати бундан қўрқувда бўлиши керак эди».
4. Тўрт байт мазмуни: «Донишманд мунажжим шундай деди: «Бу ишнинг бошқа бир сабаби бор. Масалан, қишнинг табиати совуқ, нам ва рутубатлидир. Ақл бу маеалага шу тарзда қарайди, ёш кишиларнинг табиатига майин ҳаво ёққани ҳолда, ҳарорат ва қуруқлик азият беради. Қуруқлик билан иссиқ ҳарорат алангалатган киши вужудини совуқ ва намчил ҳаво мўътадил ҳолатга келтиради».
5. Шабобу куҳулат — ёшлик ва қарилик маънооида.
XXXV
1. Арас риди—Арас дарёси — ҳозирги Озарбайжон территориясида.2. Сипоҳон — Исфаҳон. У Эроннинг марказий қисмида жойлашган тарихий вилоят.
3. Хуросон—Эроннинг шимолий шарқий қисмидаги тарихий-маъмурий вилоят.
4. Ҳирманд—Хуросондаги дарёлардан бири.
5. Зобулистон — Эрондаги бир вилоят (юқорида ҳам эслатилган).
6. Нимрўд — Хуросондаги дарё.
7. Дирижаз — Хуросондаги дарё.
8. Бироҳими Адҳам (Иброҳим Адҳам)— шоҳликдан воз кечиб, тасаввуф йўлини қабул қилган машҳур шахс. 777 йилда вафот этган.
9. Мурғоб руд — Афғонистон ва Туркманистон ҳудудидан оқиб ўтадиган дарё.
10. Чахчарон—Хуросон ҳудудидан оқиб ўтадмган дарё.
11. Бу байтда шоир радд-ул-ажз мина-с-садр санъатидан фойдаланган. Хуросон — биринчи мисранинг боши ва иккинчи мисранинг охирида; Ҳирий (Ҳирот)— биринчи мисранинг охири ва иккинчи мисранинг бошида такрорланган.
12. Мовароуннаҳр—ўрта асрларда Амударё билан Сирдарё оралиғи шундан ном билан аталган.
13. Кўҳак— Зарафшон дарёсининг қадимги номи.
14. Фурот (арабча номи Шатт-ул-Фурот)—Ғарбий Осиёдаги энг катта дарё. У Туркия, Сурия на Ироқ ҳудудидан оқиб ўтади.
15. Нил— Африка қитъасидаги энг катта дарё.
16. Салсабил — жаннатдаги афсонавий булоқ.
17. «Сув бу тепанинг олдидан шундай оқар эдики, қараган киши: «Тепа ошиқнинг бошию, дарс суви уннг кўз ёши»,— дерди».
18. Бу байт ирсолу-л-масал санъатига яхши мисол бўла олади, Унда «минг қарғага бир кесак» мақоли ишлатилган.
XXXVII
1. Икки байтнинг мазмуни: «Гадо элга кам кўриниши керак, кўп кўринавериши уни ҳор қилади». Феруза (тоши) оз бўлгани учун, азиздир, эшакмунчоқ кўп бўлганидан ўнтаси бир пулдир».2. Мазмуни: «Шоҳининг кўзи кўр бўлган эди».
3. Уч байтнинг мазмуни: «Кимки саъй-ҳаракат қилиб, менинг кўзимни очса, унга кўз нуримни, яъни кўзим пардасида яширинган қизимни никоҳлаб бериб, уни кўз қорачиғидай фарзанд этаман, кўзим нурини унга пайванд қиламан», деб ваъда берган эди.
XXXVIII
1. Юқоридаги байтларнинг мазмуни: «Эй ҳикмат аҳлига сабоқ берувчи ҳаким! Бир жойда истиқомат қилганда осойишталигу, сафарга чиққанда минг турли машаққат бор бўлгани ҳолда, нима учун илм-ҳикмат аҳли сафарни маъқул топади?»2. «Сафар ўтида куйишни ўзига мақсад қилиб олган одам ҳам вужуд отини тоблаб, чиниқтириб камолотга эришади».
3. Икки байтнинг мазмуни: «Масалан, сафарда юрган одамнинг еган таоми яхши ҳазм бўлади. Овқат тез ҳазм бўладими, кишнинг саломатлиги яхшиланаверади».
XXXIX
1. Байтнинг мазмуни: «У шоҳнинг савлатидан қочқинда, фалон қалъада унинг қўрғони бор.
2. «Доимо руҳпарвар насим эсиб тургани учун жаннатга ўхшайди, бўлмаса жаҳаннамнинг худди ўзидир».
3. «Бу иккининг тарки»— ўт ва шамолнинг тарки маъносида.
4. Бу мисрада такрир санъатидан («не» сўзннинг тўрт марта такрорланиши орқали айтилаётган фикр бўрттирилиб) моҳирона фойдаланилган..
5. Байтда Навоий илтизом санъатидан, ўринли фойдаланган. Унда «ўт», «ел». «сув» сўзлари бир неча бор такрорланган бўлиб, улар, биринчидан, мазмунни кучайтирган, иккинчидан, ўқувчи хотирида мустаҳкам из қолдиришни таъминлаган.
6. «Унинг туби Каюмарс замонидан бери ёниб турган катта олов ўчоғининг ўзидир».
7. Бу байтда тавзиъ (бир хил товушга эга бўлган сўзлардан фойдаланиш) ҳамда тасдир (сўзлар такрори) санъати ишлатилган.
8. «Ҳар томонга тахтга тош бостирилган, унинг бирига ел, бирига ўт яширилган».
9. «Ўт чоҳдан шуъла урганда, унинг яллиғи қалъани куйдиради».
10. «Шу онда Искандар билан Афлотун икковлари қўрғонга томон эмас, тангрининг қудратига кўз тикдилар».
11. Бу икки бандизод—Маллунинг ўғли ва қизи, демак.
12. «Яна тожингни ўзингга қайтариб, ўлкангни ҳам ўзингга бериб чиқиб кетамиз».
13. Барги мамотни соз этмак—ўликни кўмиш учун яроғини тайёрлаш (лозим).
14. Амру Зайд!—ҳозирги «Эшмат», «Тошмат» деган маънода.
ХLII
1. Агар қилса таълил қувват кетиб,Кўпидин табиатқа иллат етиб.
Байтнинг биринчи мисрасидаги «таълил» сўзи Абдужамил ва Султонали нусхаларида тўғри, ўз ўрнида қўлланилгани ҳолда, Истанбул ва Тошкент нусхаларида «тақлил» тарзида берилганки, натижада байтнинг мазмунига путур етган. «Таълил» сўзи касалланиш, баҳона қилиш маъноларини бериб, байтнинг иккинчи мисрасидаги «иллат» сўзм ҳам айнан «таълил»ни қўллашни талаб қиляпти. «Тақлил» эса «камайтирмоқ», «озайтирмоқ» маъноларини билдиради. Байтдан илгариги қисмларда гап овқатнинг инсон меъдаси учун зарурлиги, қарилик, камқувватлик ҳақида кетаётганини ҳисобга олсак, маъно қуйидагича ойдинлашади:
Киши бадани қаряликка юзлангач, гавда ҳарорати пасаяди, натижада меъда сусаяди, овқат яхши ҳазм бўлмайди. Агар шу сабаб билан овқат кам тановвул қилинса қувват кетади, кўп ейилса ҳазм бўлмайди, баданга иллат— касаллик юзланади, қарилик ана шундай бедаво дарддир.
ХLIII
2. Бу мисра талқини: филнинг тиши шаклан тўғри алифдек бўла бориб, ломдек эгилади. Шу ўхшатиш орқали алифдек тўғри тишлар лом каби эгриларнинг дастидан (лоинкор маъносини билдиради) балогардон бўлиб кетганлигига ишора қилинади.
3. «Яна ҳар бир фил устида ажойиб бир тахт бўлиб, ҳар тахтнинг ичида тўққизта бахти кулган ҳинд маликаси ўтирар эди».
4. «Булар Зуҳал (Сатурн) юлдузи сингари олтин рангда, Баҳром (Марс) юлдузидай оташин ва ғазабнок, ўйлаганлари нуқул уруш ва адоват эди».
5. «Бу вакилларнинг Искандар олдида қиммати ғоят катта эди. Бинобарин, улар томонидаи келтирилган совғаю тортиқлар унинг наздида бир қора пулчалик ҳам кўринмайди».
6. Нигор — Деҳли яқинидаги ўрмон.
7. Илтизом санъати ишлатилган бу парчада сандал (қорасариқ рангли, ёқимли ҳидли дарахт) бир нёча бор такрорланган. Шоир сандал сўзини таъкидлаш орқали тилга олинган жойнинг ҳавоси ғоятда юмшоқ, ёқимли эканлигини бўрттириб кўрсатишга эришган.
8. Синд — Хиндистондаги дарёлардан бири.
9. Фасли рабеъ — баҳор фасли.
10. «Унда қишу ёз райҳонлар тўла, асалари у ерда гул терувчидир».
ХLIV
1. Бу бантда ишлатилган «ано» икки маънони (она ва машаққат) билдиради.2. Росу — сусарлар оиласидан бўлган йиртқич ҳайвон бўлиб, у каптар ва товуққа жуда ўч бўлади.
ХLV
2. «Адан мамлакатида бир савдогар бор эди, у савдо ишида ўз касбдошларининг энг эпчили эди».
3. «Йўловчи савдогар ўз жонини қутқарди-ю, бироқ ўз ўғлидан ажралиб қолганини кўрди».
4. Бу парчада тавзиъ ҳамда илтизом санъатлари ишлатилган.
ХLVI
1. Доройи хикмат— Искандар маъносида.2. Нуктапардози доно—Арастуга нисбатан ишлатилган.
3. «Бироқ ҳар бир киши ақл эгаси бўлса, унинг ақли ўйламасдан бирор ишни қабул қилмайди».
4. Бу байтда ирсоли масал санъати ишлатилган. Унда «ким нима экса ўшани ўради» халқ мақоли мавжуд.
ХLVII
1. Шаст билан мохийи сиймгун тутмоқ — қармоқ билан кумушдай (танга) балиқ тутмоқ.2. Кўси рахил чолмoқ — кўчиш ноғорасини қоқмоқ, яъни қўзғалиш ҳақида сигнал бериш,
3. Солиб сулҳдин сўз, йиборгай расул, Боришмоқ тариқини қилғай қабул. Байтдаги «боришмоқ» сўзи «ярашмоқ»қа ишорадир (боришмоқ сўзининг ўзи келишмоқ, келишиб олмоқ маъноларини билдиради).
4. «Тинчлик қоидасида киши урушдан қанча йироқ бўлса, шунча яхшироқдир».
5. «Ҳеч шубҳасиз, мен ғолиб бўлишим керак эди, охирида ҳам ҳақ (худо) менга нусрат ва зафар ато қилди».
6. Айладик — бу жойда «айласин» маъносида ишлатилган.
7. Равонроқ кетурсанг жавоби савоб, Савоб ўлғуси бизга доғи жавоб. Байтнинг биринчи мисрасидаги «равонроқ» сўзи асарнинг 1960 йил нашрида «бурунроқ» тарзида берилган.
8. Тундшер — Искандарга берилган сифат.
9. Икки байтнинг мазмуни: «Бутун Хитой юртларининг ҳаммасидан, яъни етти мамлакат, йўқ, етти эмас, етмиш ота-бобонинг юртидан лашкар тўплаган, аскарлари сон жиҳатидан осмон юлдузидан ҳам, саҳро қумидан ҳам кўп эди».
10. «Айланаси ароба (тўп аробаси) билан шундай мустаҳкам қўрғон бўлдики, фалак қўрғони ҳам ўшандай мустаҳкам эмас эди».
11. Ароба уза тўра— тўп аробаси олдида катта қалқон, демак.
12. Чу Ҳоқон соридин кўрунди қаро, Ясаб турди Искандар ул дашт аро. Байтдаги «ясаб турди» ибораси нашр (1960)да «ясол тузди»га айлантирилган. Ваҳолонки, ҳар икки ибора мантиқан бир-биридан фарқ қилмайди.
13. Икки байтнинг мазмуни: «Икки томондан эҳтиёт юзасидан, қўшинни қўриқлаш учун, тун посбонлари чиқадилар. Банди ушловчилар ҳам кетма-кет равона бўлиб, энг хира ҳулкар юлдузлардек, кўз илғамас ҳаракат қила бошладилар».
14. Ар—«агар»нинг қисқартирилган шакли (классик адабиётда вазн талаби билан «агар» сўзини «ар» тарзида қисқартириб ишлатиш кенг одат бўлган).
ХLVIII
1. Хуршиди искандарийнинг чеҳра очишн—қуёш чиқиши маъносини билдиради.2. Мазмуни: «Юлдузларнинг Чин қўшинидек ранги ўчиб, тақдир-қазо осмонининг кўк яйловини тақир қилиб қўйди».
3. «Попушакда шунқорни уриш одати йўқ».
4. «Мени йўл кезувчи элчи деб ўйлама, сенинг даргоҳингга хоқон келди».
5. Қоним сабил — қоним ҳадя маъносида ишлатилган.
6. Икки байтининг мазмуни: «Аслини олганда, сенда унча гуноҳ йўқ, ҳамма гап биз томондан содир бўляпти. Агар аввалги сўзларда, баъзи бир англашилмовчиликлар бўлса ҳам, энди унинг сабабини билганимиздан сўнг, кўнглимизда ҳеч шубҳа қолмади».
7. «Турки ҳижоз»— чолгу куйи.
XLIX
1. Бу байт асарнинг бошқа нашрларида учрамайди. Ундаги арабча сўзларнинг мазмуни: «Назрларига вафо қилурлар».2. Насси қуръон — қуръондан далил.
3. Ёлғоннинг ёмон оқибатларга олиб келиши ҳақида «Ҳайратул-аброр»да ҳам ҳикоя бор («Шер ва Дуррож»ни эсланг).
4. Мазмуни: «Олди-сотти иши битавермагач, охирда оғирлиги кампир (вазни)га тенг олтин бердилар».
5. «Агар шоҳ тўғрини қўйиб, эгри йўлдан юрадиган бўлса, худо кўрсатмасин, шоҳликдан воз кеча қолгани яхшироқдир».
6. «Рости расти»— ростлик, тўғрилик — шодлик, фароғат келтиради маъносида.
7. Мазмуни: «Тўғриликнинг байроғи алиф ( )дир, лекин у ҳарф арабчада «алиф» ўқилса бирни, «алф» ўқилса мингни билдиради». «Масалан, бир одамнинг фикри тўғри бўлса, душман кўплигидан қандай хавфи бор?»
8. Мақол ишлатиш санъатидан фойдаланиб ёзилган бу байтнинг мазмуни қуйидагича: «Ўйлаш билан мақсад юзага чиқади, сабр билан ғўра ҳалво бўлади».
LII
2. Мазмуни: «Қачонки кун билан ой қирон қилиб, бир-бирига рўбарў бўлса, арзимас доғлар уларнинг нурлари орасида кўзга илинадими?»
3. «Табъимиз бир нарса дейишдан ожиздир, хурмо дарахти (жаннатдаги) туби дарахти ишини қилолмайди».
4. Уч байтнинг мазмуни: «Унинг сипоҳ (лашкар)ларига бериладиган моёнанинг бир йиллигини тўлаш ҳам халқ учун вожибдир. Янги йилги бериладиган хирожларни эса дафина (кўмилган бойлик) қулфини очиб, мен ўз хазинамдан нақд бериб юбора қоларман. Агар сизларга шу фикрим маъқул бўлса, шахсан шоҳни қандай эъзозлашни менинг ўзим ўйлаб кўрарман!»
5. Мазмуни: «Яна бир минг тўққиз юз хил уй жиҳозлари қандай тахланиб тугилган бўлса, шундан ечилмай турарди».
6. Ойинаи Чин (Чиний ойина)— хоқоннинг Искандарга қилган ажойиб совғаларидан бири бўлиб, Навоийнинг таърифича, у ойинанинг икки юзи икки хил мўжизали яъни бир юзи орқали гуноҳкор ва гуноҳсиз (гуноҳкор ойинага қараса акси кўринмас, гуноҳсиз қараса кўринар экан) аниқланса, иккинчи юзида мажлисда ўтириб кўп ичиб маст бўлиб қолган одамнинг башараси намоён бўлар экан.
7. Байт мазмуни: Букри ва камбағал, устида ипдан тўқилган эски кийими бўлган кўрммсиз кишилар кўнгил мамлакатининг шоҳи бўлиши мумкин. Инсонийликни, доноликни кийим ва ташқи кўриниш белгиламайди, демоқчи шоир.
Ёзилишида бир, аммо ўқилиши ва маъноси турлича бўлган сўзлар ўқувчини чалғитиб қўпол маънавий хатоларни юзага келтиради. Бу ҳол 1960 йил нашр нусхасида учрайди:
Чу байнинда бу нуктаға топти пай,
Бўлуб хушдил, анлар равон тарки май.
Бўлуб хушдил, анлар равон тарки май.
Байтдаги «байнинда» сўзининг «байн» шакли ора, оралиқ, ўрта маъноларини англатади ва унинг байт мазмунига ҳеч қандай алоқаси йўқ. Бантдан олдинги. қисмлар эса Чин хоқони томонидан Искандарга ҳадя қилинган «ойнаи чин» (Чиний ойина) ҳақида ҳикоя қиладн. Ана шуларни ҳисобга олиб ва байтдаги бошқа сўзлар мантиқидан келиб чиқиб, бу сўзни «байнинда» эмас, «бийнанда» деб ўқисак, «кўрувчи», «боқувчи» маъноларини беради ва шоир назарда тутган фикр ойдинлашади.
8. Шўхи Чинийнажод»— хоқон Искандарга тортиқ қилган гўзал, демак.
9. Икки байтнинг мазмуни: «Юзидаги кулдиргичи ҳам ярим давра шаклида бўлиб, бундан бутун замон кишилари жабрланар эди. Бағбақа чуқурчаси у давранинг нуқтаси бўлиб, бу даврнинг кўпгина бечоралари шу чуқурга асир бўлиб қолган эдилар».
10. Мазмуни: «Шоҳ шундай шаҳарни қурдики, кекса дунё ҳам мисли йўқлигидан «ламъякун» (мисли бўлмаган) оятини ўқир эди».
11. «У боғнинг тўрт паргарли эшиги ва саккиз пахсали девори бор».
12. «Бу дарахт шохларининг кўкдаги манзарасини кўрганда, «осмондаги юлдузлар шуларнинг меваси экан» деб ўйлайсан».
13. Мазмуни: «Унинг саҳнлари, қуббалари ва бурчлари бошдан-оёқ олтин билан бўялган».
14. Икки байтнинг мазмуни: «Аввал, ўлкаларнииг бошида тожи бор амирсултонлари, улардан сўнг вазир-вузарою лашкарбошлари ўтирдилар. Афлотун, Арасту ва Фарфиёнус каби ҳикмат аҳли—файласуфлар шоҳ атрофига жойлашдилар».
LIII
1. Бу байтда талмеҳ ва ўхшатиш санъатидан фойдаланилган. Унда берилган Халилуллоҳ — Иброҳим пайғамбарнинг лақаби.2. Байтдаги «кужпушт» сўзи Абдужамил,. Султонали ва Порсо Шамсиев қўлёзмаларида «кўз пушт», нашр (1960) нусхасида «кўз пушти» тарзида хато берилган. Бу аҳволда берилиши унинг мазмунинигина мавҳумлаштириб қолмай, Навоийнинг айтмоқчи бўлган фалсафий фикрини ҳам йўққа чиқарган. Бу сўз бошқа қўлёзмаларда оддий «з» эмас, балки «жола»даги уч нуқтали ( ) ёзилган. Демак, ( ) «кўз» эмас, балки «куж» экани, унга «пушти» эмас, «пушт» сўзини қўшиб ўқиб кўрганимизда «кужпушт», яъни «букир» маъносини англатувчи қўшма сўз ясалади. Демак, бу сўз мантиқан юқоридаги мисраларда қайд қилинган мазмунга мувофиқ келади ва Навоий айтмоқчи бўлган юксак фалсафий маънони очишга хизмат қилади. Чунки биринчи мисрадаги пароканда ҳол, иккинчи мисрадаги «Бўйнида чу бўлғай ипе эски шол» жумласи мантиқан ана шу «кужпушт» сўзининг келишини талаб қилади.
3. Байтнинг мазмуни: «Саховатда мезон булутдек бўлмоғи лозим, зеро, булутга ер ҳам, ер эгаси ҳам баробардир».
4. Тўрт байт мазмуни: «Меҳмон ҳамма овқатни есин, тўйсия дейиш одамгарчиликдан бўлса ҳам, лекин мажбуран едириб, кишини жабрлаш инсофдан эмас. Сенинг уйинг Шайх Луқмоннинг мозори эмас, сени ҳеч ким бу жойнииг шайхи демайди. Худо молини исроф қилиш, бу қанақа гап? Жинниларга ўхшаб озиқ-овқатни тўкиб-сочиш нонкўрлик эмасми? Худо «енг-ичинг» дегани билан, «исроф қилманг» ҳам деганку, ахир?».
5. Икки байтнинг мазмуни: «Энг яхши одат шу бўлиши керакки, яхшими-ёмонми, бир одам сенинг дастурхонингга меҳмон бўлган экан, бошлаб уни хушмуомалалик билан хурсанд қил, сўнгра эса, исрофгарчилик ҳам қилма, хасислик ҳам».
6. Мазмуни: «Ишингга «Акрамуз-зайфа» (меҳмонни сийланг) сўзи нур солса, «Хайрул-умур» (ҳар бир ишда ўртачалик) расмини тут».
LIV
1. Баҳром гўр ёки Варахран V (шоҳлик йиллари 421—433)—сосонийлардан Яздигирднинг ўғди. Яман подшоҳи Нуъмон ва унниг ўғли Мунзир тарбиясида ўсган. Яздигирд зулмидан безор бўлган халқ у вафот қилгандан сунг Ардашер наслидан бўлган Кисрони (баъзи манбаларда Хусравни) тахтга кўтаради. Бу воқеадан хабар топган Баҳром лашкар тортиб Эронга келади. У отасининг хатоларини такрорламаслик ва мамлакатда адолат, тинчлик ўрнатишга ўз аъёнлари ва халқ олдида қасамёд қилади. Анъанавий шартга мувофиқ иккита шерни ўлдириб, улар ўртасидаги тожни олади ва подшоҳлик тахтига ўтиради. Унинг севган машғулоти гўр—қулон ови бўлганлиги учун ҳам у Гўр лақабига олган.Фирдавсийнинг «Шоҳнома», Низомийнинг «Ҳафт пайкар», Хусрав Деҳлавийнинг «Ҳашт биҳишт» ва Алишер Навоийнинг «Сабъаи сайёр» достонларида Баҳром Гўр адолатли шоҳ, жасур саркарда, айни вақтда маишатпараст, худбин шахс сифатида тасвирланган.
2. Саккиз байтнинг мазмуни: «У уч уйликдан биттаси Қорундай бадавлат бўлса ҳам, аммо назари паст одам эди. У шоҳнинг айтганларига аҳамият бермади. Иккинчиси эса, исрофкунанда эди: у қўйлар сўйдириб, катта қозонлар осдириб, зўр бир зиёфатнинг тайёргарлигини кўра бошлади. Очлик меҳмоннинг димоғини куйдириб, ичини ачитиб турган пайтда, унинг эртага пишадиган ошидан нима фойда эди? Валекин, учинчи хонадоннинг эгаси ақлли одам эди. Зотан, ақлдан мадад олувчи одамлар хушбахтдирлар. У бахтиёр одам, шоҳни ўз уйига олиб кириб, ўша ондаёқ унинг олдига уйида тайёр турган нон билан қатиқни қўйди. Моҳазар (тайёр турган овқат)ни егач, шоҳдан очлик ранжи, машаққати кетиб, жони ҳузур топти. Бинобарин, шоҳ мана шу моҳазар билан меҳмон қилган меҳмондўстга беҳадду-ҳисоб мол-дунё ҳадя этгани ҳолда, ҳалиги паст одамга жуда қаттиқ танбеҳ берди».
LV
1. Фармондеҳи рўзгор»— Искандарга нисбатан ишлатилган бирикма.LVI
1. Чин — ҳезирги Бирма Иттифоқи таркибидаги бир округнинг номи. У Бангладеш ва Ҳиндистон билан чегарадош. Бу жой қадимда Хитой таркибида бўлган. 2. Бу байтда Искадар қуёшга, хоқон эса ойга ўхшатилади.
3. Бу байтда шоир тарсеъ санъатидан ўринли фойдаланган. Байтдаги ҳамма сўзларнинг вазни тенг.
4. Бу байтда: «Юлдузлар ҳолатини ва ер юзидаги «маволид», яъни жонли ва жонсиз, табиатни текшириб», дейилган.
5. Кавкаб анзори — юлдузларнинг ўзаро муносабат даражалари.
6. Мазмуни: «Маъдан аралашмаларидан тилсим қилиб, думалоқ шаклга эга бўлган икки курол ясадилар».
7. Фалак тулу арзи — фалакнинг узунлик ва кенглиги маъносида.
8. Миръоти гетинамо— жаҳоннамо кўзгу.
9. Қуёш кузгусининг шараф буржи топиши — баҳор келиши маъносини билдиради.
10. Мазмуни: «Ҳаммалари илм бобида абадий бахт каби, ёлғизлик, софликда соф ақл каби».
11. Уч байтнинг мазмуни: «Шоҳ сутурлоб (астролябия)ни қўлга олиб, шу асбоб ёрдами билан фалакнинг вазияти қанақа-ю, шуълаларига қараганда, қуёш юришидаги юксак даража қаерда эканини аниқлагач, бахтиёрлик билан майга майл қилиб, шодлик келинчагини ўзига никоҳлаб олди».
12. Олти байтнинг мазмуни. «Ҳар бир кимсанинг тожу тахти бўлса, у ўзидан кейин ўрнига валиаҳд қолдириш тадбирини ҳам кўрмоғи лозим. Масалан, қуёш магриб (ғарб)га ботиш олдидан ўз ўрнига ойни қойилмақом қилади. Моҳитобон гарчи қуёшчалик нур таратмаса ҳам, бари бир унинг ёруғлиги ўрнида ўринбосар бўлиб қолади. Агар бир дарахт богдан кўчирилса-ю, ўрнида бир ёш ниҳол қолса. оқибат натижада у боғнинг зийнати бўлиб қолади, ҳам меваси, ҳам сояси билан кишиларга наф етказади».
13. Тажнис (бир шаклдаги сўзларни турли маънода ишлатиш) санъати ишлатилган бу байтнинг мазмуни: «Навоий, турган манзилнинг Чинда бўлгач, тўй тугагунча «Чанга» (ёр-ёр) вазнида куйлайвер».
LVII
1. Икки байтнинг мазмуни: «Ҳут (февраль-мартга тўғри келади) кириб сабзаларга жон битиши билан, доим тирик ва абадий ўлмас яратувчи офтобни ҳамал (март-апрель) сабзалари (буржи) томон йўллаб, табиат неъматларини куёш ҳарорати билан парвариш қилиш тараддудига тушди.2. Изоми рамим — чириган сўнгак (бу ерда дарахтнинг танаси маъносида ишлатилган).
3. Мазмуни: «Қонда фасод пайдо бўлса, савдо кўпайгани» дегани ҳакимлар таъбири бўлиб, бу ерда лолани қонга, ундагн қораларни савдога ўхшатган.
4. Ўвидин тушуб боғ аро зилзила, Чоқин шаклидин бўйнида силсила.
Байтнинг биринчи мисрасидаги «ўвидин» сўзи Султонали нусхасида «аридин» шаклида ёзилган. Маълумки. «ари» сўзи алиф билан ёзилади. Демак, котиб айн ҳарфидан кейин келадиган «вов» ҳарфини «ре» шаклида ёзиб, ҳам орфографик хатога, ҳам маъно бузилишига йўл қўйган. Байтдан илгариги мисраларда баҳор фасли, шери ғуррондек наъра тортиб осмонда кезиб юрган серёғин булутлар, улардан томган оби ҳаёт қатралар, чақмоқ шуълалари каби манзаралар тасвирланган. Шуларга юқоридаги байт мазмунини ҳам қўшиб шарҳласак, қуйидаги манзара намоён бўлади ва байтнинг маъносини «аридин» эмас, «ўвидин» сўзи очишга хизмат қилажагига ишончимиз комил бўлади: Гулзорга ёққан баҳор ёмғирини қатра деб ўйлама, унинг ҳар бир томчиси оби ҳаёту йирик дурлардир. Момақалдироқ овозидан гўё боғда зилзила бўлаётгандек ҳамма ёқ титрайди. Чақмоқ ўзининг оловли ранги билан гўё шерсифат булутлар бўйнига тилла занжир тақади.
LIХ
LХ
2. Маҳи сомирий: Кашмирнинг соҳири—ўзига мафтун қиладиган, демак.
3. «Шакар идишини шакаррез қилди, яъни тор оғзидан ширин сўз айтди, лекин у бол тагида ари найзаси, яъни аччиқ сўз бор эди».
4. «Унинг ғамзаси жаҳонни сеҳрласа, менга юзлаб Сомирий бузоқ бўлади». Бундаги Сомирий мифологик образ. У Мусо пайғамбар замонида Мусога қарши чиқиб, гапирадиган олтин бузоқ ясаб, шу билан кишиларни узига қаратишга уринган экан. Бу байтда ўшанга ишора қилинган.
5. Нозмеҳр мурожаатининг бу қисми илтизом санъатига ёрқин мисол бўлиб, унда «гар ул» (Равшанак), «манга» (Нозмеҳр), «гар ул» (Равшанак), «менинг» (Нозмеҳр), сўзлари алоҳида таъкидланмоқда.
6. Ирсоли масал санъати ишлатилган бу байтда: «Оз бахт — кўп ҳусндан яхшироқ» халқ мақоли мавжуд.
7. Икки байтнинг мазмуни: «Оҳу шерни шу усул билан ов қилгач, ўз шикормга муҳаббат изҳор айлади. Сандал шоҳига фил тиши урилгач, сўнгра не бўлганини айтишга эҳтиёж йўқдир».
8. Бу сўз бошқа ҳамма олдинги нашрларда «солиб» тарзида берилган.
9. Мулки Гажрот — Ғарбий Ҳиндистонда Арабистон денгизи соҳилидаги жойнинг номи.
10. Икки байтнинг мазмуни: «У даштни итга ўхшаш жониворлар тутиб кетган бўлиб, бу махлуқлар кўринишда худди чумолини эслатар эдилар. Ҳаммасининг оёқ-қўллари чумолиники сингари бўлишига қарамай, лекин улар йиртқич шердан зўр эдилар».
11. «Оллоҳу таолонинг қудрати шундай улуғки, унинг қудрати олдида ҳар қандай ақл, билим ва камолот эгаси ожиздир».
12. Бу сўз барча нашрларда «ву» деб берилган.
LXI
1. Басират кўзи—ақл-идрок кўзи, тафаккур кўзи, қалб кўзи ва ибрат кўзи, демакдир.2. Осмоннинг тўққиз қават дастурхонида юз туман ноз-неъмат бўлгани билан (қўл етмагач) ундан не фойда?»
3. Уч байтнинг мазмуни: «Бошлаб, мен одам вужудий тимсолини шарҳлаб берай, сўнгра, унинг маънавий аҳволини баён айлай. Бу тимсол деганим — сахий денгизнинг дури, йўқ, денгиз дури эмас, инсон вужуди боғининг сарв дарахтидир. Одамнинг бошида шоҳлик тожи бор бўлиб, бу тож устида қимматбаҳо лаъл ўрнатилган».
LXIV
1. Байтдаги «машриқин» сўзи Абдужамил ва Тошкент нусхаларида ҳамда нашр (1960) нусхасида ҳам «мағрибин» шаклида хато берилган. Байт мазмунига эътибор берадиган бўлсак, бу ерда сўз қуёш ҳақида, унинг Машриқ (Шарқ, кунчиқар)дан юз очиб кўтарилиши ҳақида кетяпти. Байтдаги «шаҳ» сўзи Искандарга эмас, балки осмон шоҳи — қуёшга тааллуқлидир. Байт мазмуни: Тонг ўз алвон байроғини кўтариб ёриша бошлади, Машриқ шоҳи — Қуёш жамол кўрсата бошлади.2. Мазмуни: «Яна саф тортган жангчиларнинг наъралари янграб, жанг ноғараларининг садоси еру кўкни чок-чок қила бошлади».
3. «Буларнинг кўзи кўк, соқоли сариқ, юзи қора бўлгани ҳолда, ҳаммасининг пешонасида шохи бор эди».
4. Бу байтда ўхшатиш — Каркадан (Искандар паҳлавонларидан бири)ни филга монанд этиш билан бирга, унда тажнис (каркдан—карктан) санъати ҳам ишлатилган.
5. Раъд — Каркаданнинг лақаби.
6. Икки байтнинг мазмуни: «Ниҳоят, ваҳшийдан туғилган қайсар паҳлавон бир ҳамла қилиб, унинг бўйнига чангакли ходани солди. Чангак маҳкам ўрнашгач, худди қармоқ билан балиқ тутгандек уни тортиб ерга урди».
7. Қаҳқар — Искандар паҳлавонларидан бирининг лақаби.
8. «Ўз кишиларига, «уруш қил» деб қатьий буюролмасди, чунки ҳариф ғоят зўр эди».
9. Икки байтнинг мазмуни: «Бу гўзал, ҳуснда хуршиди тобоннинг худди ўзи, яна Зуҳра юлдузидек хушовоз санъаткордир. Бу сифатлари бир тарафда турсин, жанг майдонида бунга бас келадиган жангчи топилмас».
10. Чин хоқони Искандарга тортиқ этган қиз ғоятда гўзал бўлган. Низомий достонида тасвирланишича, у (қиз) ваҳшийларга асир тушади ва уни Искандар одамлари озод этадилар ҳамда Искандар унга уйланади. Навоийда тасвирланган бу образ ўзининг садоқати, эпчиллиги, қисқаси, мислсиз жасорати билан Искандарни лол қолдиради. Бироқ Искандар унга уйланмайди.
11. «Қилинган бу шафқату марҳаматлар унинг бўйнига қуллик сиртмоғини солди».
12. «Қачон васлга эришув насиб бўлса, шу дамни кутиб, бир дамгина бўлса ҳам уни ғанимат бил!».
LХV
1. Талмиҳ санъати ишлатилган (Сулаймон, Фарҳод ва Мажнунга ишора) уч байтнинг мазмуни: «Агар Сулаймонсиз қолганига мотамзада бўлмаганида эди, узук ўз кўксига тош урмасди. Тоғ бечора Фарҳодсиз жон азоби чекади шекилли, эртаю кеч садо солиб, фиғон қилади. Дашт, жони азобда қолган Мажнундан ажралгани учун, катта йўлда юзини тимдалаб ётибди».2. Олти байтнинг мазмуни: «Фироқ дастида жабрланувчиларнинг бошидаги бало бир неча хилдир: бири.— молу давлат айрилиғи бўлиб, жаҳон аҳлига бунинг таъсири зўрдир. Дўст-ёрдан айрилиқ доғи ҳам кишининг юрак-бағрини куйдглриб юборади: қариндош-уруғ, туққан жигарларнинг ҳажри ҳам ёмон, у киши жонига изтироб солади, яна бири ишқ дардига мубтало бўлиб, бировга кўнгил қўйишдир.
3. Айрилиқларнинг ҳаммасида азоб-уқубат бору аммо ҳеч қайсисининг машаққати мана шу кейингичалик эмас. Агар ҳақиқий мақсадга етишиш йўли топилмаса, буларнинг барчасидан мана шуниси мушкулдир».
LXVI
1. Мажнун ва Лайли афсонавий шахслар бўлиб, уларнинг самимий севгилари ҳақида ҳикоя қилувчи кўп ривоят, эртак ва достонлар мавжуд. Лайли ва Мажнун Алишер Навоийнинг шу номдаги достонида бош қаҳрамон сифатида тасвирланган.2. Нажд — Арабистондаги тоғлардан бирй. Афсоналарга қараганда, Мажнун кўпинча ана шу тоғ этагида яшаган.
LXVIII
1. Яъжуж — афсонага кўра, хунук башара, баҳайбат, ҳамма нарсани нобуд қилувчи, одамхўр махлуқ. 2. «Ўнг ва сўлдан ҳеч кимнинг келишига йўл қўймайдилар».
3. Беш байтнинг мазмуни: «Бу ерда гармсел шамоллар шундай ҳужум билан эсадики, бу шамол теккан заҳоти киши ҳалок бўлади. У ернинг ҳатто мўътадил ҳисобланган шамоли эсганда аждаҳо бўлса ҳам мавҳ этади. У даштнинг қолган уч кунлик йўли эса, ҳаммаси илонзордан иборатдир. У илонлар кофча, афъи, жаъфарий каби заҳарли илонлар бўлиб, ҳар бири у ердаги хазиналарни пойлайдиган аждаҳолардир. Уларнинг сони минг тумандан ошади, минг туман қаёқда, балки у илонларнинг сон-саноғи йўқ».
4. Ҳамул турки чин — Чин хоқони Искандарга тортиқ қилган гўзал аёлга ишора.
5. Хуш сўзи хаш ўқилади.
6. Қирвои сарҳади— қадимий эрон вилоятларидан бири.
7. Уч байтнинг мазмуни: «Бу тоғ билан зулмат ўртасида бир водий бўлиб, йўл бошловчилар у тарафга бора олмайдилар. У зулмат эмас, жаҳаннамдир, водий эмас — дўзахдир. Қисқаси, у ер — яъжуж деганларнинг қароргоҳидир. Бу яъжуж деганимиз юз минг туман балодан иборат. бўлиб, биз шу беҳисоб балолардан қочганлармиз».
8. Бу байтда ажойиб сифатлаш — пароканда соч, кичрайтириш — бир қариш, муболаға — уч қулоч ишлатилган.
9. Ўн минг қари — тахминан ўн минг метрга тенг масофа.
10. Ранг тўкмоқ — қурилиш режасини тортмоқ, маъносида.
11. «Ҳунарманд усталар ганч ўрнига ҳафтжўш (етти маъдан қотишмаси)ни бириктириб ерга қуйдилар».
12. Биринчи арз — ер, иккинчиси эн маъносида ишлатилган.
13. Садди Искандарий — Искандар тўсиғи, Искандар деворига ишора.
14. Уч байтнинг мазмуни: «Саднинг тепасига яна қалъаларнинг сингари қубба ва кунгиралар ҳам ясаб, улар темир билан мустаҳкамланди. У ерга посбонлар учун ҳам иккита жой қилинди ва душманни тошбўрон қилиш учун юқорига кўп тошлар йиғилди. Садни муҳофаза қилиб қўриқлаб туриш учун ҳам бир неча юз киши тайинланди».
LXXII
1. «Тўртинчи осмонни қуёш жилвалантирган экан, унинг бундан фахрланишига ажабланишнинг ўрни борми?»2. «Ўсимликлар, кондан чиқадиган маъданлар ва жонворларни, қизиқ шакл ва ажойиб кўринишли махлуқларни...».
3. «Соҳилларда ғаройиботлар кўп бўлгани каби, оролларда ҳам ажойиботлар бениҳоя эканини айтадилар. Ундай қизиқ нарсалар денгизларда қанчалик кўп бўлса, океанларда беҳадди-ҳисоб эмишлар».
4. Бу байт Алишер Навоийнинг «Асарлар»и X томида бошқа жойда берилган.
5. «Агар шоҳ машварат — мажлисда қаттиққўллик қилар экан, унинг ситамини чекмасликнинг иложи борми?»
6. «Кўп иш борки» нафс у ишда ўжарлик қилса лекин (у) ўша йўловчи ёрдами билан ҳал бўлади»..
7. «Яна икки юзтасида туялар ва отлар бўлиб, қирғоққа чиққанда керак бўлмши кўзда тутилган эди».
8. «Қазо менинг бошимга бу сафарни солди, киши тақдир ҳукмидан қайга қочиши мумкин?»
9. Уч байтнингг мазмуни: «Ғумғуч кемалар қўзғолгач, теран дарё ҳайқириб, тўлқинланиб кетди. Бу кемалардан сув юзида улуғ шаҳар тузилди, ҳаракатидан эса гўё ўзга бир олам пайдо булди. Кемалар қораси булут кўм-кўк осмонни қоплагандек, чуқур дарё юзини қоплаб олди».
10. «Эй муғанний! Мунгли бир куй чал, созингга хазин бир қўшиқни ҳам жўр айла».
11. Ҳубоб уйи — сув юзида пайдо бўлиб йўқоладиган пуфакча маъносида.
LХХIII
1. Суқрот, Сократ (мил. ав. 470 (469.)—Афина—399)—қадимги юнон файласуфи. Суқротнинг ҳаёти ва таълимоти ҳақидаги муҳим маълумотлар шогирдлари —Ксенофонт ва Платон асарлари орқали етиб келган. Суқрот демократияга душманликда асоссиз айбланиб, ўлим жазосига ҳукм қилингач, ўзи заҳар ичиб ўлган.LХХVI
1. Ҳакими илоҳий — Суқрот ҳаким маъносида.2. (Суқрот) «йўлдаги ишларни назорат қилиб борса, унинг ишига Илёс (денгизлар пири) қўриқчилик қилар эди».
3. Уч байтнинг мазмуни: «У (Суқрот—Т. А.) кемаларни худди қушдек учириб, сув сайри—сафарини бошлаб юборди. Булар тушган сув Фаранг ва Рум денгизи бўлиб, униг аҳвол-вазияти ҳанузгача ҳеч кимга маълум эмас эди. Шоҳ аскар ва сипоҳлари билан у ердаги оролларни фатҳ эгиш ишига киришиб кетди».
4. «Денгизда текшириб ўрганилган ва ўлчанган жойлар ҳақида ёзилган қоғозларни» демоқчи.
5. Варақ-варақ қоғозлар билан тўлган у кема қайиқ сингари кичкина эмас. ниҳоятда чўнг-катта кема эди».
6. Икки байт мазмуни: «Сувда юришда қилинган бу ишлар иккинчи даражадаги ишлар бўлиб, менинг учун асосий иш буки, ҳозиргача денгиз доирасини айландиму, энди денгиз марказини ҳам аниқласам эди».
7. Биҳил ўлдиклар—(бундаги ўлдик— ўлсин маъносида) кечирсинлар, демак.
8. Қўшгирноқ орасидаги Искандар сўзининг мазмуни: «Сизлар ушбу жойда турниг, бу ерда тўрт йил мени кутинг. Румдан кучсизлик ва бошоғриғни қайтарувчи нарсалар олдиринг. Мен сафарга чиқиб ваъдам бўйича қайтиб кетсам, ўша доривор нарсалар менга куч-қувват бағишлашда илон бўлар. Ҳижрондан қутилиб, бир-биримиз билан кўришиб фароғат билан Румга қайтармиз. Агар бордию, фалак зулм кўрсатиб, бошқача ўйин ошкор этиб, мени денгизга ғарқ қилса, бу аждаҳони наҳанг ютиб юборса, бу билан ваъда вақти ўтиб кетса, мақсадингиз ҳосил бўлмай, ноумид қолсангиз, ҳаққимизга дуойи фотиҳа йўллаб, бизни кечириб, ўз йўлингизга равона бўлинг».
9. «Кемачилик илмида барча кемачидек, денгизга шўнғишда худди тимсоҳдек».
10. «Худди осмон юлдузлари каби денгиз юлдузлари ҳам кўздан йўқолишди».
11. «Гирдоб эмас, тагсиз чуқур чоҳ бўлиб, қуёш юсуфини гарқ қилар даражада». Бу ерда «Юсуф ва Зулайҳо» қиссасидаги Юсуфни чоҳга ташлаш воқеаси эслатилмоқда.
12. Кемага денгиз тўлқинларнинг келиб урилишини тол баргига қуюн шамолининг урилишига ўхшатилмоқда.
13. «Уларнинг ҳаммаси (кемадагилар — Т. А.) ўзини олдирган бўлиб, фақат Искандаргина ўзини тетик сезарди».
14. Уч байтнинг мазмуни: «Сиз энди хурсандчилик билал шу ерда туринг. Мен ҳаммангиз билан хайр-хўшлашаман. Денгиз қаърига тушишни ҳавас қилган эдим, ҳозирги соатда шу ниятимга етиб турибман. Орзу қилган муродим ушаладиган бўлди, сўз тагига тушиб, у ердаги ҳаётни томоша қилайин».
15. Хусрав — Амир Хусрав Деҳлавийга ишора. Навоий бу байтда Искандарнинг денгиз саёҳати ҳақида турлича бир-бирига қарама-қарши ривоятлар борлиги ҳамда унга Хусрав Деҳлавий алоҳида эътибор берганлигини таъкидламоқда. Навоий ҳам ўз достонининг шу парчасида Деҳлавийга яқин тасвирлар беради. Бироқ улар ўртасида фарқ ҳам бор. Бу фарқ аввало, Деҳлазийда Искандарнинг денгиз сафаридан орқага қайтиши жуда қисқа муддатни ташкил этганидан иборат бўлса, Навоийда бу вақт бир йилни ташкил этади. Иккинчидан, Навоийнинг денгиз саёҳати манзарасининг тасвири, жонли, анча реалистик бўёқларга эга. Бу айниқса сафар даврида, Искандарнинг озиб кетгани, касал бўлишини баён этувчи манзараларда яққол кўзга ташланади.
16. Олти байтнинг мазмуни: «Бундан бошқа ҳам ривоят борки, бу ривоят берувчи ровий (қисса айтувчи—А. Г.)лар қошида мақбулдир. Менга ҳам шу кейнингиси маъқул бўлгани туфайли, уни айтиш фойдадан ҳоли эмас деб билурман. Бу шундан иборатки, тарихларни нақл қилувчи кишилар, Искандарни ҳам валий, ҳам набий (пайғамбар) бўлган деб айтадилар. Бу кейинги хабарга кўра, мурод-мақсадига етиш йўлида юрган Искандарнинг равшан дили океан ичида қаттиқ риёзат ва заҳмат чеккани сабабли, янада покизаланиб кетган».
LХХVII
1. Баҳром анга боттию чиқмади—Навоий «Сабъаи сайёр» достонидаги Баҳром тақдирига ишора қилмоқда. LХХVIII
1. «Кимки дунёга ҳирс қўймаса, жаҳоннинг ранж-машаққатидан халос топиши осонроқдир».LХХХ
1. Юзингни шапалоқлаб кўкартирмасанг, кўкарганни оқ соч билан ёпмасанг».2. «Ҳамма ёққа жар солиб, катта-кичик, барчага хабар етказиб дейилган.
3. Искандария — Миср Араб Республикаси шимолидаги қадимий шаҳар. Нил дарёси дельтасининг ғарбий қисмида. У шаҳарки милоддан аввал 332—331 йили Искандар Зулқарнайи қурдирган.
4. Ажал қўли ноғорасини қоққач, бўйнига абадийлик томон жўнаш ишини солди».
5. Фан-ҳикмат аҳиллари — оламлар китоблардек қора либос кийиб, илм сингари сиёҳга бурканиб олдилар».
6. Икки байт мазмуни: «Чунки бир жаҳон халқи яланғоч бўлиб. бутун дунёга ғавго солар эди, ногоҳ бундай қиёмат юз бериб ер кўкка чиқиб, фалак пастга тушди (дунё остин-усгун бўлди)».
7. Икки байтнинг мазмуни: «Лекин менга фалакдан, тез учадиган юлдузлару бепарво дунёдан ниҳоятда оғир зулм бўлди. Сендан илгарироқ у дунёга мен йўл олмадим, у ердан жаннатдан сенга бир тузукроқ жой тайёрламадим».
8. Бу мисрада Искандарнинг ўлиши қуёш ботиши (хуршид уёқти)га, Искандарнинг онаси қари осмон (золи чарх)га ўхша-тилган.
9. Уч байтнинг мазмуни: «Унинг танасини олиб бориб, худди руҳни танага киритгандек, қабрга киритдилар. Қора тупроқнинг бағрини ёриб, унинг ичига қуёшни кўмдилар. Охири қуёшнинг қора тупроққа ботиши, бу кўҳна дунёнинг расми — одатидир».
LХХХI
1. Достонда бир қанча олимлар образи мавжуд. Булар Нақумоҳис, Арасту, Филотун-Афлотун, Суқрот, Асқалинус, Буқрот, Ҳурмус, Файсоғурс кабилардир. Уларнинг кўплари жуда қадим замонлардан бошлаб Яқин ва Ўрта Шарқ халқлари орасида машҳур бўлиб, у олимлар томонидан яратилган асарларнинг кўпчилик қисми араб тилига таржима қилинганлиги туфайли кенг тарқалган ҳамда шу жойларда яшайдиган олимлар томонидан уларга шарҳлар берилган. Халқ орасида Арасту, Афлотун ҳақида афсона ва ривоятлар пайдо булган, бадиий асарлар ёзилган. Алишер Навоий бу афсона, ривоят, асарлар билан таниш бўлгани эҳтимолдан узоқ эмас. Бироқ Навоий «Садди Искандарий»да олимларнинг тарихий обравларини яратиш ёки уларнинг илмий ишларини баён этиш, ижтимоий-фалсафий қарашларини талқин этишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган эмас. У анъаналарга амал қилгани ҳолда, юнон олимларидан халос топиш осонроқдир» нинг номларини келтирган. Бундан мақсад эса, улар образи орқали ўз давридаги ижтимоий-сиёсий, фалсафий қарашларни ёритиш эди. Шунинг учун ҳам Навоий олимларни антик дунёдан ўз замонига олиб кирган. Шоир улар орқали илм-маърифатни тарғиб қилади ҳамда ўз давридаги олимларни эл-юрт учун фойдали ишлар билан шуғулланишга ундайди. Бундан ташқари, Навоий ўз даври ҳукмдорларини илм-фан аҳлларига ҳомийлик қилишларини (шоирнинг ўзи бунга ёрқин мисол бўла олади), уларнинг оқилона маслаҳатларини тинглаб, давлатни идора қилишни уқтиради.2. Бонуйи иффатпаноҳ — Искандарнинг онасига ишора. Бу образ ўзининг сабр-матонати, оқил-донолиги ҳамда тадбиркорлиги билан диққатга сазовор бўлиб, у ўзининг кўпгина яхши фазилатлари билан «Фарҳод ва Ширин»да тасвирланган Меҳинбону образига яқин туради.
3. Икки байт мазмуни: «Дунё Бонуси (Искандарнинг онаси) етти дарё (етти ҳаким)нинг юз қўйганини билгач, уларнинг қадамини муборак билиб, ўз ҳузурига киришларига рухсат беради».
4. «Чунки у, дунёнинг энг ақллиси, ақл бобида халойиқ устозидир».
5. «Гавҳар дарёга чўкса ҳам бор бўлсин, қуёш ер тагига ботса ҳам қайтиб чиқсин».
6. «Шоҳ васиятларининг ҳаммасини ортиғи билан амалга оширди».
7. Ети ато бирла тўрт ано — етти иқлим билан тўрт унсур (тупроқ, сув, ўт, ҳаво) демак.
8. «Панд-насиҳат таҳсилини олгансан, сенга ақли етук бўлмаган одамгина насиҳат қилади».
9. «Бу қадимдан расми одат бўлиб, оллоҳнинг суннат ва қоидасидир».
10. «Сенгга ҳақ таоло шундай фазилатларни бағишлаган экан, бунга купдан-кўп шукр қилиш вожибдир».
11. «Уларга узр айтиш йўли билан сўзга киришиб, етти конга (етти ҳаким маъносида) бир вайрона (кўнгли вайрон она)дан шундай хазина тўкилди».
LXXXIV
1. Худога шукурки, бахтим ишимга ривож бериб, бу шоҳона китобни безаб тугатдим».2. «Китобат санъати ишлатилган бу байтнинг мазмуни: «Китоб ибтидосини алиф билан бошлаб, охирини мим ҳарфи билан тамомладим».
3. Искандари сони—Ҳусайн Бойқаро демак.
4. Ул—Искандар, бу Ҳусайн Бойқаро деган маънода.
5. «Агар ундан насл қолмаган бўлса, худо бунга ўн олти фарзанд ато айлади».
6. «Фарҳоду Ширин» эрур отиға —«Фарҳод ва Ширин» Султон Ҳусайн Бойқаронинг катта ўғли Бадеъуззамон Мирзо номига бағишланганлигига ишора қилинган.
7. Музаффар Хусайн—Ҳусайн Бойқаронинг кичик ўғли. 1506 (911)да отаси вафотидан кейин акаси Бадеъуззамон билан бирга Хуросонда ҳукмрон бўлган. Лекин орадан кўп ўтмай, Шайбонийхоннинг ҳужумига учраб Астрободга қочган ва ўша ерда ўлган.
8. Арабча байтнинг мазмуни: «(бутун) дунёга инъомини (эҳсонини) давомли қилсин. Айт, унинг (Музаффар Ҳусани Мирзонинг— X.А.) ҳукмронлигини абадий қилсин».
9. У (Музаффар Ҳусайн) адаб тахтининг осмон қадар баланд мартабали куёши, ҳаёт денгизининг покиза гавҳаридир».
10. Ирсоли масал санъати ишлатилган бу байтнинг мазмуни:
«Йилнинг яхши-ёмон бўлиши — баҳорнинг келишидан маълум бўлгани каби, эл—халқ унинг оламни ёритувчи юзидан кўп умидвордир».
LХХХV
1. Икки байтнинг мазмуни: «Шуни унутмагинки, олам вафосиздир, шунингдек, оламда нимаики бўлса, бақосиздир, доимий эмасдир. Нима нарса бетайин ва беқарор бўлса, унга эътиқод қўйиш — ишониш яхши эмас».2. Икки байт мазмуни: «Кучсиз-бечора одамларга хоҳ яхшилик ва хоҳ зугум қилсанг, кучлилардан ҳам шуни талаб эт, яъни одамларни ҳар ишда тенг кур. Одам муҳрга нимани ўйса, муҳр босилгач, қоғозга шу тушади».
3. «Улуғлик эгаси бўлмиш тангри ўз ҳифз — ҳимоятида сақламаса, одамга на ганж — хазина асқотадию, на мол-мулк».
4. Икки байтнинг мазмуни: «Фитна ва иғво билан шўғулланувчи кишиларни сиёсат остига олиш, уларга қаттиқ жазо бериш — ҳукмдор учун шартдир. Ёмонларни ҳаддан ташқари қўрқинчда сақлаш — яхшиларнинг ниҳоят даражада осойишта яшаши учун шароит яратиб беради».
5. Қўшин тортиш гарчи оғир кўринса-да, бусиз оғирликни йўқотиб бўлмайди.
6. Ясолни ком била тузмак — қўшин сафини мақсадга мувофиқ тартиб бериш.
7. Ети кавкаб — Искандар атрофидаги етти олим—ҳаким маъносида ишлатилган.
8. «Иккинчиси шуки, ота-онангга хизмат қил,. буларнинг иккисига қуллуқ қилишни ҳақиқий фарз деб бил».
LХХХVIII
1. Бу бобда Алишер Навоий ўз укаси Дарвешалига насиҳат қилади. Дарвешалининг туғилган ва вафот йили номаълум. Дарвешали Балх ҳокими, Навоийнинг вазирлик вақтида унинг китобдори бўлган. Унга 1482 йилда амирлик унвони берилган. У Иброҳим Ҳусайн (Ҳусайн Бойқаронинг ҳали вояга етмаган ўғли) номидан Балхни идора қилади. Мажидиддиннинг Навоийга қарши ҳаракатларидан норози бўлиб, 1490 йили Ҳисор ҳокими Султон Маҳмуд билан биргаликда Султон Ҳусайнга қарши бош кўтаради. Ҳусайн Бойқаро уни зиндонга солади. У 1494 йили Маккага боришга рухсат олади. Қайтиб келгач (1498), девони олийга хизматга тайинланади. Навоий вафотидан кейин Балхга кетади. Шайбоний хизматида бўлади. Шайбоний вафотидан (1510) кейин Заҳириддин Муҳаммад Бобур хизматига ўтади. Унинг 1511 йилдан кейинги тақдири номаълум.LХХХIХ
1. Бу байт ружуъ (қайтиш сўзидан) санъатига ёрқин далил бўлиб, шоир унда аввал панжа, хора (тош) каби образли ибораларни ишлатиб, сўнг ундан қайтади ва пўлоди якпора, дейди.2. Икки байтнииг мазмуни: «Зўрлар қаторига кираман деб, панжага қўл уриш билан, у папжадан ўз панжасига кўп шикастлар етказган кимсалар хам бўлган, Ҳаддан ортиқ зўр бериб кучайишлари натижасида уларнинг билаклари тирсакларидан чиқиб ҳам кетган».
3. «Паиж ганж»— Низомнй Гапжавий: «Хамса»сининг номи.
4. Пар—шоирнинг устози Абдураҳмон Жомий.
5. «Ҳар бир очилмаган қулфни очишда буюк кишиларнинг дуоси калид бўла олади».
6. Азми ҳарам қилмок—Маккага (ҳажга) бормоқ.
7. Тасдир санъати (байт ниёз сузи билан бошланиб, ўша сўз билан тугаган)дан фойдаланиб яратилган бу байтнинг мазмуни: «Орзу-истаги бор кишилар кирсин!» деган сўз эшитилди, буни эшитгач, умид билан кирдим».
8. Тўрт байтнинг мазмуни: «У кишининг жойи хилват эмас, юксак остонани эслатар, ўзлари эса, хилватда — ёлғиз ўтирувчига эмас, Жаброил фариштага ўхшар эдилар. Уни [Жаброилни] муқаддас нур равшан айлаган, яъни у нурдан яратилган бўлса, бунинг [Жомийнинг] сўзларидан муқаддас сирлар аён бўлар эди. Жаброилни эслатадиган даражада тўлиқ ақл эгасидир. Мен шундай бир ҳарамга маҳрам бўлдимки, йўқ у ҳарам эмас, ёруғлик ва поклик олами эди».
9. Олти байтнинг мазмуни «Уларнинг бу ёзганлари юзага чиққанда, сиёҳ билан ёзилган бу каби қора-қура нарсаларнинг оламда бўлишига ҳайратланасан. Уларнинг ёзганини ким ўқиса, худди қоронғи кечада қолгандек машаққатга тушади. У шундай зулматки, одам ичай деса, оби ҳаёт йўқ, у шундай тунки, унда офтоб нуридан нишона ҳам кўринмайди. Ундай шоирлар дунёга энг муаттар мушк сепдик, деб мақтанганларидан ҳам мушклари кўнгилни қора ва кўзни хира қилади, холос. Лекин бу ўрмонда иккита мард шер [Низомий билан Хусрав] бор бу денгиз ичида иккита ботир наҳанг [Низомий ва Хусрав] бўлиб, бу ўрмонга кириш учун худди ўшандай жанговар шеру, бу денгизга тушиш учун ўшандай диловар наҳанг бўлмоқ керак».
10. Қўштироқ ичига олинган номлар Алишер Навоий «Хамса»сидаги беш достон: «Ҳайрзгул-аброр», «Фарҳод ва Ширин», «Лайли ва Мажнун», «Сабъаи сайёр», «Садди Искандарий»дир.
11. Саводин жузвдон аро солмоқ — қораламасини китобга мўлжалланган халтага солмоқ.
12. Анинг сари — Жомий сари, демак.
13. Икки байтнинг мазмуни: «Бундан кейин, ўз сўзлари билан ажам ва арабни олган, асли насаби турк бўлгани ҳолда «ҳиндий» лақаби билан ном чиқазган Хусрав бўлса, кўп афсоналарни қисқартириб, бу мустаҳкам қўрғонни қўлга киритди».
14. Бу раънога суратамой бўлмоқ—бу гўзалнинг суратини намоён қила олмоқ, яъни «Хамса» ёзиш ишини тугалламоқ, демакдир.
15. «Канап дарахтининг шохи хас-хашакча бўлмаса ҳам, қаландарга барваста сарв дарахтидай кўринади» (канап ипидан тўнлик мата тўқилади).
16. Пири кошиф — Жомий кўзда тутилмоқда.
17. Пири равшанзамир — Жомийга нисбатан ишлатилган.
18. «Асарим бир кема каби маърифат дарёси [Жомий] томон йўналгач, улуғ дарс (Жомий) ўз муборак қўлини бу дафтарларга узатди»,
19. «Қандай енгки, уни осмонга ташласа, кўкнинг қийшиқ юзини букиб юборар эди».
20. Эл тавфи Байтилҳарам — одамлар Каъба атрофида айлангандек (Каъба— Маккадаги зиёратгоҳ), демоқда.
21. Жамъи касир — бир тўда кишилар, демак.
22. «Бу хуштаъб ва муборак зотлар сен билан бир нафас кўришишини орзу қиладилар!»
23. Ҳасан Деҳлавий — умрининг аввалида нонвой бўлган. Кейинроқ Хусрав Деҳлавий билан танишиб, унинг всситаси билан илм ва адабиётга берилиб кетган. Ҳасан Деҳлавий ғазалгўйликда шуҳрат қозонган эди. У 1308 (707) йили Деҳлида вафот этган.
24. Ҳазроти Шайх — Низомий Гажнавий демак.
25. Устоду пир — Абдураҳмон Жомийга нисбатан айтилган.
26. Раҳбар — Ҳасан Деҳлавий кўзда тутилмоқда.
27. Муслиҳиддин Саъдий Шерозий (1204—1292), Абулқосим Фирдавсий (934—1020), Абулқосим Ҳасан бинн Аҳмад Унсурий (1040 Балхда вафот этган), Саноий Ғазнада туғилиб ўша ерда 1181 йилда вафот этган. Ҳоқоний — Афзалиддин Иброҳим бинни Али Ширвоний — қасидагўйликда зўр шуҳрат қозонган. У ҳаждан қайтишда 1186 (582)да Табризда ўлган. Қабри ўша ерда, Анварий — уинг номи Авҳадиддин. Хуросоннинг Абевард вилоятидаги Будна қишлоғида туғилиб, Тус (ҳозирги Машҳад)да тарбия олган. Замондошлари унга «ҳаким» унвонини берган эдилар. Анварий умрининг ўрталаридан шеър ва адабиёт билан шуғулланиб, устоз даражасигача кўтарилган. Анварий 1152 (53)547 ҳ.)да Балхда вафот этган.
28. Ики ёр—Жомий ва Хусрав кўзда тутилмоқда.
29. Икки байт мазмуни: «Бўлмаса, икки йилда битта «Хамса» ёзиб тамомлаш — ўтакетган хом хаёлдан бошқа нарса эмасдир. «Хамса» бўлганда ҳам шундай «Хамса»ки, у бешта гавҳар хазинасидан иборат бўлиб, сарфланиб, зое бўлиш хавфидан омонлик топган хазинадир».
30. Мавлавий — Абдураҳмон Жомийга нисбатан ишлатилган.
31. Димоғнинг юбс топиши — димоғ хушк бўлиб, қуруқшаб қолиши демак.