Топ рейтинг www.uz
ИЗОҲ ВА ТАРЖИМАЛАР

"ХАМСАТ УЛ-МУТАҲАЙЙИРИН"НИНГ ИЗОҲ ВА ТАРЖИМАЛАРИ

1. а.: Оллоҳга мақтовларки, бизда илм йўқ.
2. а.: Кимки олимни ҳурмат қилса, мени (яъни, Оллоҳни) ҳуртмат қилган бўлади.
3. а.: Оллоҳ   уни   (яъни,   Муҳаммад   пайғамбарни),   оиласини   ва саҳобаларини ва унинг издошларини дуо қилсин ва олқишласин ва сўнгра...
4. а.:  [Оллоҳ] гуноҳларини кечирсин ва айбларини бекитсин.
5. а.: валийликнинг   олий ҳазрати,   Оллоҳ   сирларини   кашф   этувчиси, яширин ишоралар ва алоҳнда сирлар олими, пайғамбарлар давомчиси (сифатидаги)  аллома.
6. яъни,  тариқат  элининг  пешвоси ва   имоми,    муқаддас   гуруҳнинг серғайрат арбоби ва шайх ул-исломи, яъни ҳақ ва диннинг нури, ислом ва мусулмонларнинг сиғинадиган жойи, шайхимиз.
7. а.: Оллоҳ сиррини муқаддас сақласин  ва   гўрини ёруғ қилсин.
8. яъни, ҳайратланганлар бешлиги.
9. 817 – 1414 й.
10. 893 – 1487/88 й.
11. яъни, юрак томчиси.    
12. Шеърнинг мазмуни:
Ой ва йилларнинг кенг майдонида тўпдек тақдир чавгони у ҳолдан бу ҳолга ташлаб турган мен Пайғамбарнинг Маккадан Ясрибга (яъни, Мадинага) кўчишидан 917 [йил] ўтганда, иззат ва қадимийлик парвозгоҳининг энг юқори чўққисидан, Мана бу энг тубанликка келиб қанот ва қуйруқни бўшаштирганман. Букун эса, ҳис ва хаёлнинг бу сиқиқ ерида умр жиловини саккиз юз тўқсон уч санасига тортиб еткурдим.
13. 898 – 1492 й.
14. а.: мужтаҳидлар   (яъни,   диний   қоидаларни    ўзгартиб,    Янги мазҳаб тузувчилар) пешвоси.
15. Навоий   Жомий   насабини   Шайбон   номли  қабиланинг   маликларидан Муҳаммад бинни Ҳасан бинни Абдуллоҳ бинни Товус бинни Хурмуз Шайбоний деб кўрсатади.
16. а.: мўминлар амири. Бу ерда   Муҳаммад   пайғамбардан  кейинги   иккинчи  халифа  Умарнинг лақаби сифатида   ишлатилган.
17. Аҳмади Жом  –  тасаввуфнинг  шайхи ва машҳур  шоирларидан (вафоти 1141 й.).
18. Қитъанинг мазмуни:
Туғилган жойим Жом ва қаламим томчиси
Шайх ул-ислом (Аҳмади Жомий назарда тутилади)
жомидан бир  қатрадир.
       Бинобарин, шеърлар дафтарида
Ҳар икки маънода (шоир бу ерда икки жиҳатга: ҳам Аҳмади Жом таълимотининг унга таъсирига, ҳамда у сиймонинг ҳам Жом вилоятида таваллуд топганига ишора қилмоқда) тахаллусим Жомийдир.
19.    Фахруддин  Луристоний  –  тасаввуф  шайхларидан.  Уни  машҳур шайх Ҳафизуддин Умар Обардиҳийнинг истеъдодли шогирди сифатида тилга оладилар.
20.    яъни, Дўстликнинг ёқимли ислари. Жомийнинг суфий арбоблар, тасаввуф шоирлари ҳақидаги тазкираси.
21. Ясриб  –  Мадина  шаҳрининг  қадимий   номи.   Шеърда  Муҳаммад   пайғамбарнинг   Маккадан   Мадинага   кўчиши   назарда тутилади.   Навоий   Жомийнинг   Жомдан   Ҳиротга   келишини ана шу воқеага ўхшатади.
22. Зайнуддин   Абубакр   Тоёбодий –  даврнинг   машҳур   аллома   ва шариат   пешволаридан.   Вафоти  –  791/1388 – 89.
23. Саъдуддин    Масъуд    ибн   Умар    Тафтазоний    (1322 – 1389)  –  Марказий Ўрта Осиёнинг машҳур филолог олими, поэтикага оид рисолага шарҳ сифатида ёзилган «Мухтасар ал-маоний» асарининг муаллифи.
24. Амир   Хусрав   Деҳлавий     (1253 – 1325)  –  Ҳиндистонда     яшаб ижод қилган форсийгўй шоир. У Низомий Ганжавийдан кейин «Хамса» яратиб, хамсачилик анъанасини давом эттирган ижодкордир. Хусрав Деҳлавий лирик девонлар ва бошқа кўп асарлар муаллифидир.
25. а.: Оллоҳ уларнинг сирларини муқаддас сақласин.
26. Саъдуддин Кошғарий  –  Ҳиротнинг  машҳур  шайхларидан  бири.1456 й. 13 майда вафот этган. Жомий Саъдиддин Кошғарийнинг қизига уйланган.
27. Нақшбандийлик  –  суфизм   тариқатларидан   бири.   Унга   Баҳовуддин   Нақшбанд   (1318 – 1389)   асос   солган.   Бу   таълимот    дастлабки   даврларда   таркидунёчилик   ва   фақирликни   эмас, барча   мавжудотга   муҳаббат   ва   шавқат   билан  қараш   ғояларини тарғиб қилган.
28.    Баҳовуддин  Умар,  Муҳаммад  Асад  ва  Боязид  Пуроний  –  тасаввуфнинг машҳур шайхларидан.
29. а.: мажоз  –  ҳақиқат кўпригидир.     
30. Шоҳрух  –  Амир   Темурнинг  иккинчи  ўғли.   1409 – 1447   йилларда ҳукмронлик қилган.
31.    Абусаид – 1457 – 1469   йилларда   ҳукмронлик   қилган   темурийлардан, у Темур  ўғли Мироншоҳнинг набираси.
32.    Ҳусайн Бойқаро  (1438, Ҳирот – 1506 ўша шаҳар)  кўзда тутилади. 1469 – 1506 йилларда шоҳлик қилган.
33.    а.: муваффақият учун Оллоҳга мақтовлар бўлсин.

АВВАЛГИ  МАҚОЛАТ
1. а.: Оллоҳга яқин ҳазрат.   
2.  Абдуллоҳ   Ансорий  –  Абу   Исмоил   Абдуллоҳ    ибн   Муҳаммад ал-Ансорий  Ҳиротий  –  суфийлик  тариқатининг   йирик   арбоб ва   назариётчиларидан   бири,   «Илоҳийнома»нинг   муаллифи.
3. Шеърнинг мазмуни:
Бошим ҳудди гуллаган дарахтдек оқарди,
Бу  гуллашдан  келган  ҳосил  –  менинг  ғамим   мевасидир.
4. Мазмуни:   мен  аввал  ўтган  сўз   усталаринннг  ҳеч  бири   ижодидан бундай қасида ўқимаганман.
5. Мазмуни: кейинги [ижодкор]ларда биз ҳам  шундай қасида эшитмадик.
6. Мир   Шайхим  –  Амтр  Шайхим   Сухайлий  –  ҳиротлик  машҳур шоирлардан,  Навоийнинг  яқин  дўсти.  У  ҳаҳда  «Мажолис ун-нафоис»да маълумот берилади.
7. Мутаҳҳари Удий  –  Навоий замондошларидан. Уд номли  чолғу асбобида  куй ва унинг жўрлигида қўшиқларни моҳирона ижро этган санъаткор.
8. Зуҳра  –  сайёра номи. Хонанда ва созандаларнинг, умуман мусиқага оид санъатлар ҳомийси саналган.
9.Хожа Ҳасан Деҳлавий  –  Ҳиндистонда яшаб ижод қилган машҳур форсий ғазалнавис шоир. 1327 й. Деҳлида вафот этган. Амир Ҳасан Санжарий деб ҳам юритилади.
10. Мисраънинг мазмуни:
Қандай яхшики, кўнгул ич-ичидан туриб-туриб
сенга интилади.
11. Байтнинг мазмунн:
Ёмғир қатралари каби-кўз ёшларимнинг ҳаммаси дурр бўлди,
Ҳақиқатан сенинг Сухайл [юлдузидек] чиқиб келишинг
шундай таъсир қилади.
12. яъни, қон бўлди.
13. Мисраънинг мазмуни: 
Сўз  –  дурр [инжу], шоҳ қулоғига тааллуқи бор.
14. Гозургоҳ  –  Ҳиротда  тоғ  этагидаги  хуш   манзара   майдон.
16. Хиёбон  –  Ҳиротнинг марказий кўчаси. Арабча ёзувдаги «қад» сўзининг ҳарфлари миқдори абжад ҳисобида 104 бўлади.
17. Музаффар Ҳусайн мирзо  –  Ҳусайн Бойқаро ўғилларидан бири,
18. Байтнинг мазмуни:
Шамъ ўчса ҳам осмон қуёши айланиб турсин,
Қатра  тўкилса   ҳам  боқийлик  суви  барқарор   бўлсин.
19.Байтнинг мазмуни:
Фарзанд умр дарахти шохидаги бир мевадир, 
Агар ундан мева тўкилса, дарахт доимо бўлсин.
20. Жомий Макка сафарига 1472 й. да чиққан эди.
21.Соғарий  –  Ҳирот шоирларидан бири. «Мажолис ун-нафоис»да қайд қилинишича, у Жомий билан ҳажга бирга бормоқчи бўлгану  арзимаган  баҳона   билан  қолиб  кетган  эди.
22.    Қитъанинг мазмуни:
Соғарий дейдики, маъно ўғрилари қаерда менинг шеъримдан
бир яхши маъно кўрсалар олиб кетадилар.
Аксар   шеърларида   бирор   маъно   йўқлигини   кўрдим.
«Уларнинг  маъносини  ўғирлаб  кетганлар»,  деб  рост  айтган
экан.
23.    Байтнинг мазмуни:
Фонийлик ғорида улар йўқолгудек бўлсалар,
Мен ҳам тўртинчилари  –  итлари бўлайин.
24. Байтнинг мазмуни:    
Мир (яъни   Навоий) «тўртинчилари  –  итлариман», деди
Уларнинг қалбларидан сўз файзини топиб олди.
25. Бу  ерда  Наврий  «аз  қалбуҳум» арабча    ибора   бўлгани  учун форсча чиқиш келишиги «аз»ни ҳам арабча «мин» билан алмаштириш керак дейди ва грамматик таҳлил қилиб, у ҳолда «аз қалбихим» бўлиб қолиб, қофия бузилади деб эътироз қилади.
26. Хожа Деҳдор  –  Исми  Ғиёсиддин  Муҳаммад. Навоий  ва   Жомийнинг яқин мусоҳибларидан, шоир.
27. Рубоийнинг мазмуни:
Эй хожа, бизни лутфингга сазовар қилдинг,
Орқа думба келтириб, бизни севинтирдинг.
Ўтириб олиб, иштаҳа билан думбани единг,
Орқангда  келтирган  нарсангни  қорнингда   олиб  кетдинг.
28. Қитъанинг мазмуни:
Хожа бизнинг дастурхонимиз учун,
Бир-икки сўйилган қўйнинг думбасини келтирди,
Лекин унииг улкан саховатли қўлидан,
Бармоғим ҳам булғанмади.
Унинг ўзи ҳақида тасаввури шундайки,
Икки пушти билан насабда Хотамга етишади.
29.    Қитъанинг мазмуни:
Хожа Деҳдор Мир ҳадяларидан
Дирҳам ва динор [каби] нимаики келтирса,
Оёқ ҳақи олар эди.
Санамай «беш юз минг» дерди,
Ҳисоб кунида шарманда бўлиш фикрини эса
Мутлақо ёдига келтирмасди.
30.    Қитъанинг мазмуни:
Деҳдорга  айтдимки, менга  ҳадя   [қилинган  нарсалардан]
Бошингдан сочиқ қилдим.    
Инсоф юзасидан оғиз очиб,
Йўлда олганим етар (деди).
31.    Қитъанинг мазмуни:
Бир хати чиройли (котиб) гўзаллар юзидек  қилиб,
Сўзларимни безаб чиқди.
Лекин у ҳар жойда қалами хатоси билан,
Гоҳ бир  нарса  орттирди,  гоҳо  эса,  тушириб  қолдирди.
Мен ўз хатим билан уни тузатиб чиқдим.
Гарчи ноқулай эса-да, кўнгил тилагандек бўлди.
У менинг сўзларимни не чоғлик бузган бўлса,
Мен унинг хатига шундай қусур етказдим.
32.    Султон Яъқуб  –  оққуюнли туркманлар султони.  1491  й.да вафот этган.
33.    Араб ёзувидаги  «бақои  ҳаёти   шумо  бодо!» (яъни,   Сизнинг ҳаётингиз   боқий   бўлсин!)   жумласидаги   ҳарфлардан   абжад ҳисобида 880/1475 й. чиқади.
34.   Шеърнинг мазмуни:    
Латофат бўстонининг гули (бўлмиш) Сафи,
Фонийлик боғидан жаннат томон кетганда,
Бир азиз одам кўнгил сўраб,
«Бодо бақои ҳаёти шумо» деб таърих туширган эди.
35. Анварий  –  Авҳадуддин Анварий – Султон Санжар (ваф. 1156 й.)нинг сарой шоири. Унинг қасидалари шакл ва услуб жиҳатидан   ниҳоятда   мураккаб   ва   дабдабали   саналади.
36.    Байтнинг мазмуни:
Агар кўнгил билан қўл дарё ва кон бўлса,
Шоҳларнинг дили ва қўли бўлади.
37. Матлаънинг мазмуни:
Ҳар кимнинг оғзида тили бўлса,
Жаҳон шоҳининг мадҳида бўлсин.
38.    Шайх Абдулҳасан  Дуррож  –  Бағдодлик  машҳур    шайхлардан. 320/932 ҳ. да вафот этган.
39.    Имом  Юсуф бин Абдулҳусайн Розий –  Куняти Абу Яъқуб «Маломатия» тариқатига мансуб. Бу шайхлар ҳақида На-воийнинг «Насойим ул-муҳаббат» асарида маълумот бор. 304/916 – 917 й.да вафот этган.
40. а.: оллоҳ сиррини муқаддас ва азиз сақласин!
41. важд  –  суфийликда ишқ ва иштиёқ ғалабаси натижасида ўзидан кетиш.
42.    самоъ  –  суфийларнинг зикр тушиши (кўпинча мусиқа билан, қўшиқ билан).
43.    Муҳаммад Тобадгоний  –  исми Шамсуддин. Машҳур   шайхлардан. Навоий «Мажолис ун-нафоис»ида у ҳақда маълумот беради. Хонақоҳи ва қалин муридлари бўлган. Ҳиротда 891/ 1486 й.да вафот этган. Қабри Хиёбондадир. Унинг асарларн: «Асмоуллоҳ» шарҳи, «Манозил ус-сойирин» ва «Қасидаи Бурда»га мухаммас, «Тазкират ул-ҳабиб», «Васоё» таржимаси, Зикр бобида «Арбаъин» ва фақру сулук бобида яна бир «Арбаъин» таржимаси. Навоий «Насойим ул-муҳаббат»да Муҳаммад Тобадгонийни зикр этади. 87 ёшда вафот этгани, вафоти таърихи «Қутби замон бирафт» иборасида берилганини қайд қилади. Абжад бўйича 891/1486 й. чиқади.
44.    а.: Оллоҳни нафсимиз ёвузлигидан ва ишларимиз ғирромлигидан сақлашга чақирамиз.

ИККИНЧИ МАҚОЛАТ
1 Рубоийнинг мазмуни:
Бошим  эшигинг  тупроғидан   узоқлашгандан   бери,
Ҳар куни бирор хатни бошинг оғриғи қиламан.
Сендан нома келганида, қандай
Хабар келтирар экан, деб бехуд бўламан.
Рубоийнинг мазмуни:
Сафарга жўнаган пайтингдан буён,
Ёдимга тушганинг сари   [ҳар тарафни]   искаб кўраман.
Агар сен томонингга қуш учса, ёҳуд шамол эсса,
Бирор номани бошинг оғриғи қилишни истайман.
3. Мазмуни:
Қаламни олдим ва ўйладим. Бу кунларда кетма-кет юборилган хатлар учун узр айтишдан бошқа бирор маъно кўнгилдан ўтмади ва хотирга ўзга сурат етишмади. Гарчи бу ҳам шунингдек, бош оғриғи хуружидан холи ва азиз вақтларини  бекорга  ўтказишдан  ташқари  нарса  эмас эса-да:
Агар   сенинг   олдингда   нола қилсам, у нола бош оғриғи
                      бўлади,
Ва гар узр сўрасам, у [ҳам]  бошқа бир дардисар бўлади.
Шеърнинг мазмуни:

Кўнгилдан чиққан у мақтовлар,
Ҳамма руҳонийларга жон бағишлайди.
Бу фируза ранг макондаги у тоза ҳид,
Покизаликка мансублар димоғини хушбўй қилади.
5.    Шеърнинг мазмуни:
Шоҳ давлатининг соясида
Эртаю кеч шундан бошқа ишинг бўлмагай.
Ўз манфаатинг сабзасини кўнгилдан юлиб ташлаб,
Ҳақ учун халқнинг паноҳи бўлгайсан.
6. Руҳуллаҳ  –  Исо пайғамбарнинг лақаби
7. Аҳмад  –  Муҳаммад пайғамбарнинг лақаби.
8. Мурсал  –  элчи, пайғамбар маъносини англатади.
9. Шеърнинг мазмуни:
Юборган саломинг жон қушидек сайрайди.
Ҳудди Руҳуллоҳдек жон бағишлайди.
Ҳамма сўзлари ғоят келишганлигидан
Пайғамбар нутқидек ёқимлидир.

10. Шеърнинг мазмуни:
Умидим шуки, Махдум иршоди билан,
Мактубда нимаики ёзилган бўлса,
Амридан қалам каби бош тортмагайман,
Мадади ва рўёбга чиқишидан баҳра олгайми.
11.    Мавлавий  –  Жалолуддин  Румий (1207 – 1273)    – Марказий Осиёлик буюк шоир ва олим. Унинг 27 минг байтдан иборат «Маснавий» («Маснавийи маънавий», деб ҳам юритилади)си чуқур диний фасафий ғояларни тарғиб қилувчи асардир. Жалолуддин Румий «Мавлавия» номли тасаввуф мактабига асос солган.
12.    Тазмин  –  бошқа  ижодкор    шеъридан байт,    мисраъ ёки бирор иборани иқтибос  –  кўчирма қилиб келтириш санъати. Қуйидаги шеърда ҳар байтнинг иккинчи мисраъи Жалолуддин Румийдан тазминдир.
13.    Шеърнинг мазмуни:
Устодлар шоҳи Ҳасандан жудолик шарҳини,
«Найдан эшитгил, қандай ҳикоя қилади».
Унинг бўғин-бўғини бир-биридан ажралиб,
«Жудоликлардан шикоят қилади.
14. Шеърнинг мазмуни:
Қалам найи дилимнинг таржимони бўлди,
«Найдан эшитгил, қандай ҳикоя қилади».
Ўткир тил ва ёш тўкувчи кўзлар билан,
«Жудоликлардан шикоят қилади.
15. «Айрилиқ кунлари чўзилишининг ҳикояси ва муштоқлик тунларининг узайиши шикояти шундай зиёдаки, оғзи боғлиқ сиёҳдон мададкорлиги ва тили синиқ қалам дастёрлиги билан бу нома давомида уни арз қилишга қудрат етармикан ва бу саҳифа устида у ёзиладиган нарсани битиб бўлармикан? Ноилож у бобга чек қўйиб, илтимос етказилади:
Ўзгалар ташвиши бўлмаган соатда,
Дўст бор бўлган бахтли мажлисда,
Ҳар қанча таъзим билан ер ўпиб,
Дуогўйларнинг   чуқур   ҳурматларини   етказгайсен.
Битмас давлат ва туганмас саодат  ҳимоясида  бўлгайсан!
16.    Шеърнинг мазмуни:
Қаламинг найи маъни шакарини,
Найшакар каби ичидан чиқарган.
Унинг хатини мушкдек чизиққа айлантирган.
Хат зиминда гўзал чеҳрали мазмунни [берган].
Балки ҳар дона нуктасидан
Маъно тожига яширин дурр яратган.
17.    Илтифот юзасидан юборган мактублари [эмас] балки денгизга ўхшаган табълари дарёсидан чиқарган гавҳарлари етишти. Ҳар ҳолда бош устидаги тожга тикиб қўйилди ва кўз ҳамда кўнгил уйини у билан ёритилди. Иршод қуёши ер юзи толиблари ва осмон остидаги қобиллар бошида тоблансин. Тамом.
18.    Қитъанинг   мазмуни:
Қаламинг найи маъно боласини,
Ҳусн сабзалари билан безаган.
Тонг бошини тун кокили билан
Навқиронлар чеҳрасинннг рашкини қўзғайдиган қилган.
Сўзнинг    қисқаси, менинг узун кечамни,
Парчалаб ташлаб, кундузга айлантирган.
19.    Маънолар билан тўла бўлган шарофатли саҳифа, нозик сўзлар билан тошқин гўзал иборалар яқин бўлган узоқларни ва узоқдаги яқинларни ҳузур билан шарафлантирди. Ҳар сатрининг шаклидан баҳра юз берди ва ҳар ҳарфининг аксидан шодлик тобланди. Шукуҳи шавкатидан шукр ва мақтов ғунчалари етиштирди ва гина тиканидан мадҳия ва дуо гуллари очди.
Шеър:
Агар сенинг лутфинг тиканзорларга етишса,
Тиканзор баҳористонга айланади.
Гина ва шикоят ҳикояси шунинг учун ҳам воқеъ бўлдики, ўзлари (яъни Жомий) каминанинг (яъни, Навоийнинг) мактубидан шундай нарса борлигини тасаввур қилганлар ва (мақсадни) оғзаки англатиш ва ёзма баён қилишда ҳам келтирганлар. Ҳолбуки:
Сендан шундай муомала бўла олмаски,
Бирор кимсага ундан гина етишсин,
Сендан  гинадан бўлак  ҳеч қанчалик гина  йўқ,
Чунки лутфинг уни тубидан узди.
Мақталган ҳақ бир йўла яхшилар сиҳатини назарда тутсин  ва  ёмонлар  назари офатидан  сақласин!   Тамом.
20. а.: унга оллоҳ раҳмати бўлсин!    
«Дарёйи  аброр» (Пок  кишилар  дарёси)  –  Амир Хусрав Деҳ-
лавийнинг фалсафий қасидаси.
22. «Лужжат ул-асрор» (Сирлар дарёсининг чуқур жойи)  –  Жомийнинг  «Дарёйи аброр» жавобида ёзган қасидаси.
23.    «Туҳфат ул-афкор» (Фикрлар туҳфаси)  –  Навоийнинг  Хусрав Деҳлавий ва Жомий қасидаларига жавоб тарзида ёзган қасидаси.
24.    Матлаънинг мазмуни:    
Подшоҳ ноғарасининг ичи бўшу садосининг бонги бош
                                                                                оғриғидир,
 Кимки хўл-қуруққа қаноатланса, денгиз ва  ер  юзининг
                                                                              шоҳидир.
25.    Матлаънинг мазмуни:
Подшоҳ қасри кунгураси  Кайвон   [Зуҳал юлдузи]
                                               мақомидан ҳам юксак бўлса-да,
Билгилки, ундан дин қалъасининг деворига дарзлар
                                                                                тушгандир.

26.    Байтларнинг мазмуни:
Подшоҳлар тожини безовчи ўтли лаъл,
Бошларида  хом  хаёлларни  пиширувчи  лаққа  чўғдир,
Ражаб ойининг жумъа куни унинг таърихи эди,
Қизиқроғи шуки, унинг тугалланиши ҳам шу кун ва шу
                                                                           ойда юз берди.
         Бу таърихда ажиб жойи борки, таърихнинг ой кунининг     зикридан йил  ҳисоби  «жумал қоидаси» билан  ҳосил  бўлади.
         Юқоридаги шеърда Навоий келтирган таърих араб ёзувидаги «явми жомеъ шаҳри ражаб» жумласи ҳарфларидан абжад ҳисобида 880/1475 й. чиқади.
         «Жумал қоидаси» эса ҳарфларнинг сон миқдорини қўшиш, орқали чиқариладиган таърих бўлиб «абжад ҳисоби» демакдир.
27.    Дуо    қилиш    вазифалари   адоси    ижобати    билан    оллоҳ хабардорни юксалтиргандан сўнгра маълум бўлғайким, янгидан чопар келди ва янги қасидани етказди.
Шеър:
У қасиданинг бир неча жойини ўқиб,
Хослар дилини унга боғланган кўрдим.
Шу аснода хушёрлик кўзи очилиб,
Ҳамма дилларни овланган кўрдим.    
         Ҳар қалай бошдан то охиригача ҳар байт ва ҳар мисраъдаги ҳар бир ҳарфга хотир фахрланиш ҳислари жунбуши билан синчиклаб қараган бўлса ҳам, лекин ҳеч бир нуқсон қоралиги, сўз ҳуснига ва мақол лутфига «кўз тегиш»ни дафъ этишга уринишдан бошқа ва ҳеч бир сохта нарсадак бу нуқсонлига камол мақтови либосини кийган фикр назарга ташланмади. Шундай.
 Н а з м:
Пардозчи гўзаллар чеҳрасини безаганда,
Зиён етказмаслик учун нил-кўк  чўп билаи чизиқ тортади.
         Унинг мазмунидан шу нарса маълум бўладики, уларнинг хизматларини иқбол иродаси мақсад қибласига ва ёқимсиз кўринишлардан юз ўтиришга ундовчи бўлган (Оллоҳ ва унинг умматларига мақтовлар бўлсин!). Аммо агар юзадаги ишларни ўзгартиш ва зарур эмас нарсалар билан шуғулланишии тарк этишга кўп уринилмаса, зероки бу азизларнинг мулойим мизожига уйғун эмас (десак) муболаға бўлмайди ва узоқ кетилмайди. Ҳеч ўрин йўқки, мақсад зоҳир бўлмагай. Зоҳир бўлиш жамолини зоҳир бўлиш камоли бекитувчи эмас
         (Мақтовли тангри барчани мақсад йўлида ҳақиқат қудратидан огоҳ ва ҳиммат дастини бечоралар нобудлигидан калта қилсин. Тамом.)
28. Такаллуф  тожини  тарк  этган   бош  учун  дўппи   ва  жаҳондан қўл ювган қўлнинг хўлини ўзига олувчи парча бўз юборилди,
29. Шеърнинг мазмуни:
Фақирлар эгнидаги кўп ямоқли тўн,
Маъно  олами  юксаклигининг  осмони  ва   юлдузидир.
30.    Байтларнинг мазмунн:
Қандай яхши! Лочин табъингнинг шавқи,
Поклик қушларини қирғовул қилди.
Киши орқали бир яхши матлаъ юборибсан,
Сўз усталаридан унинг тенги борлиги эшитилмади.
31.    Рубоийнинг мазмуни:
Қачонгача елдек ҳар томондан жилва қилай?!
Ўз  сарвим томон  елиб  югиришни хоҳлайман.
Фарёд қилиб, бошимга тупроқ сочиб,
Қутқар мени бу дарбадарликдан дейман.
32.    Рубоийнинг мазмуни:
Агар жононга жон кўзи билан боқсанг,
Жаҳон бевошлигидан ғам чекарми эдинг?
Бу бевошлик ҳеч қачон туганмайди.
Бевошлик  сабаб  йиғноқ бўл, токи баҳра топгайсан.
33.    Матлаънинг мазмуни:
Дажла   [дарёси]   қирғоғида  ёрдан узоқ, диёрдан жудоликда
Шафақранг  кўз  ёшидан   кўксимда  қон  дажласи  бор.
34.    Матлаънинг мазмунн:
Ҳижрон шоми  қуёшдек  ғарб  томонга  яширинди,
Ё  раббий,  висол  тонгини шарқ  томондан  еткизгил.
35.    Рубоийнинг мазмуни:
Бу мактуб,  мактуб эмас, менинг дардларимни дафъ
                                                           этувчидир.
Оғриқ билан қийналган кўнглимнинг оромидир.
Қайноқ дилим ва совуқ нафасим таскинидир,
Яъни менинг жаҳон кезиб юрган моҳимдан хабардир.
36.    Рубоийнинг мазмуни:
Бу хат, хат эмас, ҳар бир шодликнинг негизидир
Хурсандчилик ва айш ҳосил қилишнинг яхши сабабидир.
Қисқа ва кўп маъноли эканлиги билан,
Гўёки «Жавоми ул-калим»нинг мухтасаридир.
         «Жавоми ул-калим»  –  ўзи қисқа, лекин ғоят чуқур маъноли сўзларни ўз ичига олувчи, демакдир.
37. Рубоийнинг   мазмуни:
Эй мовийфалак, инсоф билан айтгил,
Бу иккисидан қайси бири яхшироқ юриш килди:
Тонг отар томондан кўтарилган сенинг қуёшингми?
Ёки кун ботар томондан чиққан менинг жаҳон кезувчи
моҳимми?
38. Рубоийнинг мазмуни:
Сенинг қаламингга қараб хат дедики: эй юриш чоғида
Румга Шомдан юзлаб яхши туҳфа келтирган,
Агар ўртада сенинг оёғинг бўлмаса,
Айрилиқда қолганларга дўстнинг саломи етишмас  эди.
39.    Кичик мирзо  –  Улуғбек ўғли Мироншоҳнинг набираси, Ҳусайн Бойқароннг опаси Оқобегимнинг ўғли.
40.    Шеърнинг мазмуни:
Бир   назар ташла  тенгқурлардан   фарқли   бўлай,
Нажмиддинга манзур бўлган  ит, ҳамма итларга бошлиқ бўлди.
         Шеърда тилга олинган Нажмиддин  –  Нажмиддин Кубро номи билан машҳур бўлган тасаввуф шайхларидан. Тўлиқ номи Нажмиддин Кубро Аҳмад ибни Умар Хевақий (1145 –  1226) «Айн ул-ҳаёт» номли Қуръонга ёзилган кенг шарҳнинг муаллифидир. Навоийнинг «Насойим ул-муҳаббат» асарида келтирилишича, бир йиғинда Нажмиддин Кубро суҳбатдош ва мухлисларидан Шайх Саъдиддин Ҳамавий деган шахс хаёлидан «бу умматлар орасида суҳбати итга асар қиладиган бормикан?», деган фикр ўтади. Шайх Нажмиддин каромат қилиб, буни англайди, хонақоҳ эшигидан бир итни келтирадилар. Унга Шайхнинг назари тушади. Ит ғоят ўзгаради ва шаҳардан чиқиб гўристонга равона бўлади. 50 – 60 га яқин бошқа итлар ундан айрилмас, ҳеч нарса емас, агар у ит бирор жойда тўхтаса, атрофини халқа бўлиб ўраб, уни чиқармас эдилар. Ўша ит ўлгач, Шайх буйруғи билан уни дафн этиб, қабри устида иморат ясаган эмишлар. Навоий юқоридаги байтида ана шу ривоятга ишора қилади.
41.    Хожа   Носируддин    Убайдуллоҳ  –  Хожа Аҳрор номи билан машҳур   бўлган   нақшбандийлик тариқати пешволаридан. Хожа Аҳрор (1404 – 1490)га Жомий  айрим асарларини бағишлаган.
42. Мирсарбараҳна  –  асли Туркистондаи бўлган Ҳирот шоирларидан. Навоий ва Жомийга суҳбатдош.
43. Рубоийнинг мазмуни:
Эй шамол, дилим яна ёр томон йўналди,
Жонни ҳам олиб бориб, оёғи остига тўшагил
Ва ўша оёғи остидаги тупроқдан озгина олиб,
Жоним эвазига мен дилсиз қолганга келтиргил.
44.    Рубоийнинг мазмуни:
Эй шамол, ёр манзнлидан келдинг,
Келишингдан   кўнглимга   сабру   қарор   етишти.
45. «Салом»инг   «се»   ҳарфидан   ўткир   тиш   қилиб,
Жон танобидаги тугунларни очди.
Ўша салом [сўзидаги] «л» ҳарфининг сочга   ўхшаш
                                                каманди  билан,
Соф кўнгиллилар дилига тузоқ солди.
Олий жаннатдан ҳам юксак бу саломдаги
«Алиф»   Тубо (жаннатдаги гўзал  дарахт  номи) дарахти
                        қаддига ўхшайди.
У «алиф» тагидаги «мим» чашмасидан                                     
Тубо  остида  Тасним (жаннатдаги  булоғнинг  номи)   
булоғн аён бўлди.
         Шарафли суҳбат туҳфаси ва олий мажлис ҳадяси ўлароқ арз қилинадики, Мавлавий хизмати учун узанги ўпиш шавқи жилов ушлатганидан ўзимни унинг тасмасига боғлаш вожиб кўринди. Бинобарин, янгидан таҳрирдан ўтган рисолага ҳамроҳ қилиб бу мактубни ҳузурларига юборилди. Агар маслаҳат  кўрилса,   подшоҳга  етказсалар,   йўқса,  байт:
Ҳар неки пок дилингга мақбул бўлмаса,                        
Варақлар бетидан ювиб ташламоқ даркор.
         Истиқбол саодатига элтувчи тез келган давлат мукаммал равишда   муяссар   [умидлар]   ҳосил   бўлғай.  Тамом.
46.
Саждада   қилган   беҳад  ниёз   (яъни  илтижо)лардан   
Пешанаси  «нун» ҳарфидаги  нуқта  каби  доғ  бўлди.
Ўша вақтда кўз шавқи туфайли «ё» дан    
Ёзув устида дил оҳи изҳор бўлди.
Агар «алиф»дан вафода ягона бўлса,
Чаман сарви каби оёғи ўз жойида бўлади.
«Зо»дан ғам тунини ёритса,
Тепасидаги моҳи юлдуз аён қилади.
         Юқорида арзга етказиб ёзилганидек, қалам тилидан ўтган ихлос баёнидан сўнг муқаддас остон бандалари ҳузурида маълум қилинадики, эшитишимча ўн-ўн беш кун хасталик юзланиб, маьно осмонинг тўлин ойи заифликка ўгрилган экан, бу хабардан мухлислар осмондек саргардон ва зарра каби паришон бўлдилар.
         Худога шукрки, икки ҳафтадан сўнг у юксак хиром зот соғлиқ ва камол буржига юз тутиб, қувват ва камол авжига майл кўргизиб, шукроналик саждаларини ёрига етказибдилар. Фалончини бу ҳолни аниқлаш ва бу сўзни тасдиқлаш учун юборилди. Илтимос шуки, тезда [у кишини] қайтариб юборсалар ва бу фақирларни [олинажак] хабарнинг яхшилигидан тамомила хушҳолликка етказсалар. Нозик фикрлар билан тўлиб-тошган рисола ҳақида ва қутлуғ мажлисдан ўтганлиги  тўғрисида  тезда  олий   мажлисга  арз  қилингуси.
Раҳбарлик соялари қул ва озодлар бошида абадий ва доимий бўлгай!
47.    Рубоийнинг мазмуни:
Дедим: фалак мени ҳар тарафга ҳайдайди,
Саргашта қилади ва йиғлатади.
Йўқ,  йўқ,  у  ҳар   қандай  билиш  керак  нарсани  билади,
У ҳам айлантирувчи қўлида асирдир.
48.    Рубоийнинг мазмуни:
Бизнинг тақдиримизни ёзган худо,
Биз   билан  сенга   қадимий  сирларни  билдиргувчидир.
У дилимизни  шундай нарсага ўхшатиб  яратдики,
Шамол   уни   орқа-ўнгга   қарата   айлантираверади.
49.    Хатнинг мазмуни.
Р у б о и и:
Қаламинг овози узоқдагиларни чақирди,  
Жудоликда қолганларга васл нидосини эшиттирди.               
Хасталарга шифо топиш қонунини ёзди,
Ўша билан куйганларнинг оташини сўндирди.

         У покиза манзилдан  садоқатли мухлисларга шарафли мактуб  етишиб,  уларнинг  ҳар  бири  беқарорлик ҳуружи, фироқ ва изтироб  аччиғлиги  ва  муштоқлик ҳароратининг шиддатидан  толиққан  кўз   ва   доғли   юракларини  улфат ватангоҳида ва яқинлик жойида тинчитди.   
Б а й т:
У дасту панжа роҳатга эришсин,
Чунки у  ўзини  мана  шу  иззат-обрў учун ранж торттирди.
50.    Р у б о и й:
Дийдоринг давлатидан яқинлар узоқ тушди.
Шу туфайли жон узилай деди, жисм эса азобда қолди.
Сенинг йўқлигингдан буларнинг ҳар иккисига футур етишади,
Токи мен сенннг ҳузурингда шод бўлмагунча.
         Юборилган мактубдаги шеър паришон дил ва жонни интизом ипига тортди. [Ундаги] наср эса ёш тўкувчи кўздан гавҳар ва дуррни каҳрабо ранг юзга сочди. Бу вақтларда узоқ-узоқдаги мухлисларга висол давлатидан жудолик етишди. Таскин учун қайғули жон билан кўнгил изтиробини сийнамга қўйдим, жон куйдирувчи йиғиларга ором бериш учун гирён кўз устидан жой бердим.    
Умидворлик шуки, фироқ [ўтида]. куйганларни гоҳо шу тарзда эслаб турсалар ва иштиёқ ўтида ёнганлар дилини мактуб билан овутиб, шод қилсалар.
51. Бошланиши шавқ ва завқ билан тўлган, охири қиёматгача чўзиладиган ҳамда худонинг мақбуллашига махтал кўз унинг изни билан очиқ ҳолда дуо қилиб журъат ва хушнудлик билан йўлланади. Мулоқот шарафига майл ва муҳаббат шундай беҳаду зиёдаки, қалам ва сиёҳни эртаю кеч ишга солинганда ҳам унинг оздан-озини адо қила олади, холос. Ноилож қасд ва ният жиловини у орзудан қайтариб, бу икки байтга тутқазилди.
Қитъа:
Зийрак у кишики, дунё харобасида,
Сиррлар хазинасининг эшигини қоқади.
Қисқа [умрли] мансабни оёқ остига ташлаб,
Қўлни узун давлатга  (яъни, ижодий ишларга)  уради.
         Кетмас умид боғи мевадор ва абадий саодат дарахтининг шохи унга пайванд бўлгай! Тамом.
52. Биринчи ҳарфидан ниёз зорланиш юзини зоҳир қилган ва  иккинчисидан шавқ ўти шуъласини дилдан таратган ва бошқа томондан дил ғамини кўрсатган ва саҳифаси ўровини шундан англаган мактубни арзга етказиб, маълум қилиндики, бу пайтда шарофатли мактуб келди.
М а с н а в и й:
Ўпиб кўзимга суртдим,
Бош устидан жой бердим.
Кўзим нурига сабаб бўлди,
Бошим эса осмондан ҳам юксалди.
         Хат олиб борувчи оғзаки сўзлар билан эркалаб, «Муҳаббатнома» китоби ва сандал шаробини элтишга мушарраф қилинди. Ҳар иккаласини унга топширилди ва  унинг ўзини шарофатли ҳузурларига юборилди. Умид шуки,  фироқ  азобларининг   кўринишларини   унинг   мутолаасидан тасаввур этгайлар ва  иштиёқ дарду ранжини висол шарбати била даво қилгайлар. Юксак соялари   муридлар бошидан аримагай! Тамом.
53. Тавочи  –  подшоҳнинг буйруқ  ҳамда топшириқларини тегишли жойларга  ва  одамларга етказувчи ҳамда амалга оширувчи амалдор.
54. Р у б о и й:
Дашт  тарафдан  булут  кўриндию  ўтиб  кетди,
Ташналаблардан узоқда ўттию кетди.
Биз жигари ёнганларнинт умиди ушалмай,
Нам тўкмай йўлдан қайтдию кетди.
         Ҳар қалай, ноумидлар умиди ҳосил бўлмади ва номуродлар муродига ета олмади. Умид шуки, у остона ходимларининг у кишига тааллуқли бўлган ҳамма диний ва дунёвий маслаҳатлари ва давлатхона хизматчиларининг у кишига боғлиқ бўлган барча моддий ва маънавий саодатлари энг яхши  ва энг  мукаммал  йўл  билан  муяссар  бўлғай!  Тамом.
55.Хатнинг мазмуни:
Р у б о и й:
Кўнгил васлинг давлат туғини кўтарганда,
Жон ҳам ўз хаёлини шунга йўллади.
Ҳар қайсиси шу муродга етдим деганда,
Фалак номуродларни муродига етказмади.
         Арзимиз шуки, толеъ юлдузи агарчи иқбол матлаъидан порласа ҳам, аммо нима фойдаки, ҳасадчи фалак гардишидан шараф буржига етмай қайтиб кетди.
         Йўлга чиқиб, хизматкорлик давлати белбоғини боғлаган ва хизматда ҳозир бўлган давлатмандлар қаторига кирмоқчи бўлган ёронлар маҳрумлик кўзини оёқ кафларига суркаб, ўрда томонга қайтдилар (арабча: У Оллоҳнинг фазли-марҳаматидир, уни истаган кишисига беради).

Гарчи қуёш  узун кунларимда  порлаб турса-да,
Мени Исо нафаслига еткурмади.
         Агар нурли хотирни шунга қаратсалар ва олий ҳимматни шунга ташламасаларки, қутлуғ қўшин байроғи шаҳар томон майл қилсалар ва кундан-кунга ортиб борувчи давлат аркони билан биргаликда юриш қилсалар, шоядки, азизлар туфайли бу кўз ёши тўкувчи камтарин ҳам ўша саодат ва иқболга, яъни висол давлати шарафига мушарраф ва [ундан] баҳраманд бўла олсам. Тамом.

УЧИНЧИ   МАҚОЛАТ
1.  «Шавоҳид ун-нубувват»   (Пайғамбарлик шоҳидлари)  –  бу асарда Жомий пайғамбарлар ҳаётига оид маълумотлар ва ривоятларни келтиради.
2.  «Нақд  ун-нусус»   (Ҳужжатлар   сараси)  –  1458 – 59 й. да ёзилган бу асарида Жомий тасаввуфга оид Ибн ал-Арабий номи билан машҳур  бўлган  Муҳйиддин  Арабий (1165 – 1240)нинг фалсафий асарларига шарҳлар беради.
3. «Ашиъат ул-ламаот»  (Порлоқ  шуълалар)  –  буюк  суфий шоири  Фахруддин Ироқий Ҳамадоний (1217 – 1289)нинг «Ламаот» асарига фалсафий ва адабий шарҳлардан иборат.   
4. «Фусус» –  Жомийнинг бу асари «Нақши Фусус» деб ҳам юритилади, Ибн ал-Арабий фалсафасининг моҳиятини белгилаб берувчи 1229 й. Дамашқда ёзилган «Фусус ул-ҳикам» (Ҳикматларнинг нақшин қимматбаҳо тоши) номли асарига битилган шарҳлардан иборат.
5. «Лавомеъ»  (Ялтироқликлар)   –   «Лавомеъ фи шарҳ ал-Хамрия». 1470 – 71 й. да яратилган Жомийнинг бу асари араб тасаввуф шоири Ибн ал-Фориз номи билан танилган Шарафуддин Умар ибн Али ал-Мисрин ас-Саъдийнинг (1181 –  1234 – 35) машҳур «Май  қасидасига   шарҳлардир.
6. «Лавоеҳ» (Равшанликлар)  –  тасаввуф қоидалари шарҳига ба-
ғишланган.
7. Тоия  рисоласи  Ибн  ал-Форизнинг «т» ҳарфи билан тугалланадиган  қофияли  байтларига  шарҳлардан   иборат.
8. Рубоиёт   шарҳи  –  Жомий   бу   асарида  ўзининг  қарашларини талқин қилувчи рубоийларини йиғиб, уларнинг ҳар биридаги тимсолларнинг фалсафий моҳиятини очиб беради.
9. Ибн Заррин ул-Уқайлий  –  бу олим ҳақида маълумот топа олмадик.
10. Бу асар тасаввуф назариётчиларидан Хожа  Порсо лақаби  билан машҳур бўлган Шамсиддин Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Маҳмуд ал-Ҳофиз ал-Бухорий (вафоти 1414й.)нинг ҳикматли сўзлари мажмуаси.
11. 1481 – 82 й.да яратилган бу асарида Жомий Муҳаммад пайғамбарнинг 40 та ҳадиси-ҳикматларининг маъносини рубоий шаклида баён этгандир.
12. Бу рисолада Жомий тасаввуф термини «вужуд»ни шарҳлаб берган.
13. «Маносики Ҳаж»  –  Ҳажнинг қоидалари.
14. Бу рисолада ҳаж зиёратининг қоида ва маросимлари қаламга олинган.    
15. «Ҳафт Авранг»   (Етти  тахт ёки  Катта   айиқ  юлдузлар  туркуми)  –  Жомий аввалига Низомий ва Хусрав Деҳлавийлар изидан бориб, «Хамса» яратишга киришади. Кейинчалик эса беш достон қаторига яна икки достонни киритади. Натижада  етти  китобдан   иборат  достонларига   «Ҳафт  авранг»  деб ном беради.
16. «Силсилат  уз-заҳҳаб»(Олтин  занжир) – Бу достон  1472 й.да ғазнавийлар  шоири  Саноийнинг  «Ҳадиқат  ул-ҳақойиқ» (Ҳақиқатлар боғи) номли асари муқобаласида яратилган.
17. «Туҳфат ул-аҳрор» (Ҳимматлилар туҳфаси)  –  достон номида Жомийнинг тариқат бобидаги пири Хожа Аҳрорга ишора бор.   Асар   фалсафий,   ижтимоий   ва   дидактик   масалаларга бағишланган 20 мақоладан иборат.
18. «Субҳат ул-аброр» (покиза зотлар тасбиҳи) – достонда  тасаввуф  йўлидаги «мақомот» (психологик ва идрокий  ҳолатлар)лар   тавсифи  берилади.  Лекин    унда   давлатни    идора   этиш усуллари ҳамда  адолат ва эзгулик ҳақида ҳам илғор  фикрлар илгари сурилади.
19. Ҳулият  ул-ҳулал» (Безакли либослар)  –  муаммо ҳақидаги  рисола, уни «Рисолаи муаммойи кабир» (Катта (ҳолатдаги) муаммо ҳақидаги рисола). Яна Жомийнинг «Мутавассит» (Ўртача), «Сағир» (Кичик) ва шеърий йўлда битилган «Асғар» (Жажжи) каби муаммога бағишланган асарлари бор. Уларда муаммони тузиш, уни ечиш назарияси баён этилади. Кўринадики, бу  шеърий   формага   қизиқувчилар  кўп  бўлган.
20. «Муншаот»  (Мактублар   мажмуаси) – Жомийнинг   турли   масалаларга бағишланган ва ҳар хил табақадаги одамларга ёзган, жумладан Навоийга йўллаган хатлари жамланган асари.
21. «Фотиҳат   уш-шабоб»  (Ёшликнинг бошланиши)  – Жомий   лирик шеъларининг биринчи девони.
22. «Воситат  ул-иқд»  (Ўрта ёшликнинг инжулари)  – Жомийнинг иккинчи девони.
23. «Хотима ул-ҳаёт» (Ҳаёт хотимаси)  – учинчи девон. Шарқ шеъриятида девонларга махсус номлар бериш анъанаси Хусрав Деҳлавийдан бошланади. Навоий ҳам ўз шеърларини тўплаб, тўрт девонга ажратган. Уларни алоҳида номлаб чиққан ва тўрт девонни  яна  бир  умумий  ном  билан  атагаи.
24. Фаридуддин Аттор  –  Муҳаммад ибн Абубакр    бинни    Иброҳим (1119 – 1220)  –  машҳур форс шоири. Аввал табобат ва ат-торлик билан шуғулланган, кейинчалик дарвешлик ихтиёр қилган. «Мантиқ ут-тайр», «Илоҳийнома», «Тазкират ул-авлиё» ва бошқа асарлар муаллифи.  
25. Абу Абдураҳмон ас-Сулламий (вафоти 1021 – 22 й.) Қуръонга кенг шарҳ яратган олим, диний арбоб.
26. Бу китоб (яъни, «Нафаҳот ул-унс»)нинг ёзилиш тарихини улар қуйидагича ёзиб эдилар: 881 (1476 – 77) йилда дарвешлар дўсти ва уларнинг мухлиси, ҳамма машғулотдан тўқ, фақирлик йўлида ботир Амир Низомиддин Алишер (арабча: Бу киши ўз хоҳиши ва ихтиёри билан давлат ва эътиборнинг аъло мартабасидан юз қайтариб, таслим ва ризо қадами билан  фақирлик  ва   фонийлик  йўлини  қабул қилган) мендан кўнгилдан ўтган ва хотирда муҳрланган тарздагидек қилиб     илтимос қилди. Бу билан қадимги орзу янгиланди ва илгариги хоҳиш кучга кирди ва таъкид даражасига етди. Бинобарин, чин ҳиммат ва холисона ният билан ўша истакни амалга оширишга ва топширнқни бажаришга киришилди. Илгариги яхши ахлоқ ва шафқатли ўқувчилардан маълумки (арабча: Оллоҳ авлиёларининг муқаддас руҳлари файзли бўлсин!), бу тўплам  –  асарнинг мутасаддийси ва боисига муқаддас сағаналардан шайхларнинг нафас уфурлари етишгач ва уларни зиёрат қилувчи дўстлар жонига урилгач, уни «Нафаҳот ул-унс мин ҳазарот ул-қудс» деб номланди. Шояд у хотир гўшасидан  ўчмагай ва хайрли дуо билан ёдлангай!
27. а.:. Оллоҳ уни дуо қилсин ва олқишласин!
28. «Шавоҳид ун-нубувват»... –  Қаранг:  201-бет,   1-изоҳ.
29. Парчанинг мазмуни. Оятларни ва мўъжичаларни кузатиб, улар ҳақида рад этувчилар ва [Муҳаммад пайғамбарга] ҳақиқий дўстлардан эшитиб, шундай идрок этдимки, уларнинг баъзилари беҳад ишончга сабаб бўлди. Шунинг учун дин олимлари ва ёзувчилар (а.: Оллоҳ уларни ва барчани дуо қилсин ва олқишласин!) пайғамбарлик шаҳодатлари зикрида ва пайғамбарлик элчилиги далилида китоблар ёзганлар. Худо баёнида бошқа [шарҳи] ҳоллар ва асарлардан олиб яратганлар. Мен уларнинг баъзиларини мутолаа қилишга мушарраф бўлганимда, мутолаа фойдаси муҳаббатни йўқотмасликни ва пайравлик ҳавасини тақозо қилди. Менда уларии саралаш истаги пайдо бўлдики, улар фойдасидан бошқа мусулмонлар ҳам баҳраманд бўлсалар, айниқса ул азизларким, менда уларга нисбатан муҳаббат содиқлигн ва эътиқод самимийлиги бор ва унинг устига суфий шайхлар [шарҳи] ҳоллари баёнидаги «Нафаҳот ул-унс мин ҳазарот ул-қудс»ни ёзишимни истаган эдилар (Жомий бу ерда Навоийни кўзда тутмоқда).
         Шундай қилиб, ўша пароканда китоблардаги (арабча; йўқолиб кетиши осон) нарсаларни бир жойга жамъ қилиб, фойдали маслаҳатларки, форсийда ёзилиб эди, қисқача талқин билан ва турли сўзлар билан осонлаштирилган ҳолатга келтирилди. Тобеълар камоли тобеълик билан ҳосил бўлади ва камол шаҳодатлиги турличадир, дейилганига кўра, умматлардан зоҳир бўлган каромат ва фазилатлардан аввал пайғамбарнинг баъзи мўъжизаларн зикр этилди. Ул ҳазратнилг баъзи ҳамсуҳбатлари аҳвол ва асарлари (а.: эргашганлар ва уларга эргашганлардан) то суфийлар табақасигачаки, аҳволлари баёни қандай бўлса, шундайин тартибга солинди. Натижада у ҳазрат пайғамбарлиги хабарлар воситасида мўъжизалар навъида жойига қўнилдики, ҳеч саодатманд одамда янглишиш нотинчлиги қолмади. Модомики, бу асар ҳақиқат аҳли учун жавонмардлик тариқатининг порлоқ йўлида шубҳасиз қувват ва катта фойда етказа олади, агар уни  «Шавоҳид ун-нубувват яқини аҳли ул-футувват» деб номланса, узоқ кетилмайди.
30. Соҳиб давлат (яъни, Навоий)ки, замонамиз унинг вужудй билан шарафлидир, унинг қадри даражаси ва ҳашамат мар-табалари, подшоҳга яқинлигидан қатън назар, фазл ва адаб бобидаги барча табиий ва ҳосил қилинган фазилатларга оид маънавий мадҳияларга қараганда шундай баланддирки, уни шеър билан таърифлансаю назм санъати билан тавсиф қилинса [арзийди]. Аммо шариф хотири одоблилик фазилатини ва камтарликни [шу қадар] сингдирганки, ўзини шундай тоифа қаторига ўтқазган, бошқаларнинг эса, уни ўша даражада ҳисоблашлари ва улар сирасида санашларидан юқори кўтарилган. Аммо, инсоф билан айтганда, қаердаки, ўша тоифа бўлса, у бошлиқдир, ҳар қачон шу даражадагилар номлари  ёзилса,   у  дафтарнинг юқорисидадир.
         Унинг номи инжуси шундай улуғдирки, назмнинг ҳар тури унинг садафи бўла олур ва шеърнинг ҳар мақоми ундан шараф топа олур. Шеърдаги тахаллуси бу муаммода ҳам яширинганки, қайд қилинди. «Навоий» исмига муаммо:
Унинг номини тахаллусларда ҳеч ким топа олмайди,                
Топувчилар лабида  ундан бир наво бил ва бас.
         Агарчи унга табиий қуввати ва қобилияти кенглиги жиҳатидан ҳар икки хил шеър: туркий ва форсий муяссар бўлса ҳам, аммо туркий сари табъининг мойиллиги ортиқроқдир. Унинг ғазаллари у тилда ўн мингдан зиёда бўлиши керак. Низомий «Хамса»сига жавобан ёзган маснавийлари ўттиз мингга яқин (Жомий байтлар миқдорини назарда тутмоқда. Навоий «Хамса»си 25 615 байт ёки 51 230 мисраъдан ибо- рат). Айтиш керакки, у тилда ундан аввал ҳеч ким шеър айтмаган ва назм гавҳарини тешмаган (Бу ерда Жомий бир мунча муболаға қилмоқда. Навоийдан олдин туркий тилда ижод қилган сўз санъаткорлари бўлган, буни Жомий яхши билган ҳам). Форсийдаги шеърлари жумласидан Хусрав Деҳлавийнинг «Дарёйи аброр» номли қасидасига жавоб тарзида айтилган асари бўлиб, кўп нозик маъно ва латиф хаёлларни ўз ичига олгандир. Матлаъи будир:
Подшоҳлар тожини безовчи ўтли лаъл,
Бошларида  хом   хаёлларни   пиширувчи   лаққа  чўғдир.
         Баъзилар (Жомийнинг ўзи ҳақида сўз кетмоқда) Ҳижоз (яъни, Макка) сафаридан қайтганда табриклаб, бу рубоийни мактубда ёзган эди:
Эй мовий фалак, инсоф билан айтгил,
Бу  иккисидан  қайси  бири  яхшироқ юриш  қилди?
Тонг   отар   (томондан)   кўтарилган   сенинг   қуёшингми?
Ёки кун ботар тарафдан чиққан менинг жаҳон кезувчи
                                                                                      моҳимми?

 Бошқа   бир   мактубда  эса   бу рубоий   [ёзилган  эди]:

Бу мактуб эмас, менинг дардларимни дафъ этувчидир.
Қайноқ дилим ва совуқ нафасим таскинидир,
Яъни  менинг  жаҳон  кезиб   юрган  моҳимдан  хабардир.

Яна янги мактубда бу рубоий [бор эди]:

Агар бутхонада бўлсам, сени сўзлайман,
Агар Маккада бўлсам, сени излайман.
Борлигингда рўпарангда бўлай,
Йўқлигингда  кўнгил  юзи сен  тарафда   бўлсин.
31. а.: Тангри соясини узайтирсин!
32. Хутба  –  китобнинг аввалидаги «ҳамд»  –  мақтов қисми.
33. «Савонеҳ»  –  Аҳмад   Ғаззолийнинг   форс   тилида   ёзилган   ишқ ҳолатлари баёнидаги рисоласи. Латиф ва гўзал наср билан назм омихта яратилган.
34. Шайх Ер Али  –  «Савониҳ»га шарҳ битганлардан   кўринади.
У ҳақда маълумот топа билмадик.
35. а.: Худо хоҳласа унга оллоҳ марҳамати бўлгай!
36. Шарафуддин Али Яздий  (вафоти  1454 й.)  –  XV асрдаги буюк тарихчи олим. «Зафарнома» муаллифи. Унинг «Ҳулали му-тарраз» (Нақшлар тикилган шойи) номли асари муаммо фанига бағишланган бўлиб, Навоий даврида  машҳур бўлган.
37. «таркиб», «таҳлил», «интиқод»  –  муаммо қоидасига оид  атамалар.
38. Бу ерда  сўз  Жомийнинг китобни гўзал мазмун ва  юксак бадиият билан таъминлагани ҳақида кетмоқда.
39. Шеърнинг мазмуни:
Ёраб, бу гўзал ҳурлар рашкини уйғотувчини,
Ва бу жаннат боғининг гўзалини,
Ҳар бир хушёрнинг кўнгил ва кўзига,
Манзур бўлиш муваффақиятига эриштир.
Хусусан, бу фақирлик йўлидаги ботирга ҳам,
Ботирлигидан уни номи икки шер бўлган,
Улардан бири дин йўлидаги худонинг шеридир,
Бошқасининг панжаси ҳам ов учун очиқдир.
40.    а.:каминаи камтариннинг туҳфаси сифатида.
41.    Шеърнинг мазмуни:
Шоҳ ва аркони давлатга муборак [бу зот],
Арслон ҳайбатли ва шер савлатлидир.
Хусусан у мард йигит азалдан яна
Насаб ва исмда шер, яна шердир.
Мардлик жангалининг ботири бўлгани учун,
Жаҳон мардлари ичида номи икки шердир.
[Уларнинг бири]   даврон   қалъаларини   қўпорувчидир,
Бири эса қулонларга панжа урувчидир.
Муаммо йўли билан ундан номини чиқардим,
Оддий одамлар хаёли ундан узоқдир.
Акс ҳолда фаҳму идрок нима қила оларди,
Бу  пок  гавҳар   юзларча  қутичаларга   яширингандир.
Шеърдаги табъи қилни қирққа ажратади,
У қилдан эса қалами учи шеър тўқийди.
Бу мушкин соч (яъни, шеърлар)дан кўнгилга тузоқ
У   ширин   шеърлардан   кўнгилларнинг   тилагини   беради.
У биридан ошиқлар дили бандга илинади,
Бу  бирисида  эса   гўзаллар  лаби  тотли табассум  қилади.
Инсонларга нур иниши тугаган каби,
Бу  равшан   нафаслар   унинг  зикри   билан   охирга   етди.
Тўғри, одамийлик коргоҳида,
Ундан бошқалар маҳрамлик йўлини кам топади.
У токи олам даврининг ҳадяси экан,
Нокаслар табъини шоду хуррам қилаверади.
Кўнгил олам худоси билан бўлсинки,
Олам ҳадяси унинг ёдига келмасин.
Сўзни дуо билан тугатдинг,
Тилни афв сўрашга чоғла, эй Жомий!
42.    Олами суғро  –  «кичик олам» деб суфийлар бу дунёни атаганлар.
43.    Олами кубро  –  «катта олам» деб эса инсон қалбини, унинг ўзини атаганлар.
44.    яъни: бу мадҳиянинг давомн узун, мисол тариқасида бир неча байт келтирилди, холос.
45.    Парчанинг мазмуни: Баъзи ой ва йил доирасидан четга чиқ
қанлар  зикрида ва баъзи хол нуқтасининг марказида ўтиргайлар дуосида.
46.    Шеъриинг мазмуни:

Соқий, узоқ йиллар турган майдан бер,
У эритилган ёқут ва суюқ лаълдан бер.
У майки, ундан дўстлар ичсинлар,
Бир-бирларига меҳру вафо кўрсатсинлар.
Ҳуркканларга ором берсин,
Кесилганларга пайванд бўлсин.
Дўст агар дўстга пайванд бўлса,
Орзуларнинг дарахти унумли бўлади.
Дўст  –  умид хазинасининг калитидир.
Дўст  –  абадий айшнинг хушхабарчисидир.
Мавжудлик  мақсади  дўстдан  бошқа  нима  бўлиши  мумкин,
Бу савдо ва фойда дўстдан бўлак ким учундир?
Ҳаётнинг аввалидан охиригача,
Бирор қуш дўстдек парвоз қила олмади.
Хусусан ошнолик боғидаги
Вафо шохида Навоий туради.
Яъники, Навоий лутф қилса,
Шикасталар дилини эркалайди.
Бу иш ўрнида бошқа иш бўлмайди.
Барча жаҳон дўстлари шу дўстга фидо бўлсин!

47.    Маснавийнинг мазмуни:

Кел Жомий, умр бўйи машаққат чекиб,
Кўнглингдаги «Беш хазина»ни дунёга чиқардинг.
Сенинг  бу  «бешлигинг»   шундай   кучли   панжа   бўлдики,
Ундан дарё пўртанасининг қўли буралиб кетади.
Икки бошли қалам  –  ажаб аждаҳодирки,
Гавҳар хазиналарини тўкиб солади.
[Офатда]  аждаҳо хазина олдидан жой олади,
Лекин   хазина   туғадиган   аждаҳо   кам   топилади.
У аждаҳо сенинг муштингда хазина бўлди,
Унга илон бармоқларини чирмалаб олди.
Бу хазинадан илон гавҳарсочар бўлиб,
Бутун олам этагини гавҳарга тўлдириб юборди.
Қарасам хазина тортувчи қаламидан,
Бу ўтар дунё «Беш хазина» билан тўлибди.
У «бешлик»ларга   сенинг  «бешлигинг»   қандай  тенглашади?
Уларнинг  бир   хазинаси   сенинг  юз  хазинангдан яхшимидир?
Айниқса «бешлик»ка қўл урган,
Ганжадан туриб шерга панжа урган.
Туркий тилда бир ажойиб нақш яралди,
Жоду дамлар лабига муҳр бўлиб босилди.
Бу қаламга фалак офаринлари бўлсин,
Чунки бу гўзал нақш ўша қалам туфайли яралди.
Форсий гавҳар эгаларига  –
Форсча   назм   дуррларини  терувчиларга  раҳм  қилди.
Агар у ҳам форсийда ёзганда,
Шоирларда сўз айитшга мажол қолмасди.
У мўъжизали назм мезонида
Низомий киму Хусрав ким бўларди.
У бошқа бир тилда сўз юритганидан
Ақл учун фарқ ажратиш имкони қолмади.
Қандай яхши, сенинг табъинг  –  сўз устозидир,
Қаламинг калиди  –  сўз очувчидир.
Равнақдан тўхтаган, хорлик
Бурчагидан ўрин олган  [туркий]  сўзга,
Сен бошқатдан обрў бердинг.
Уни ижод майдонига сурдинг.
Сенинг фикринг нури туфайли у сафо топти,
Лутфинг навосидан у наволи бўлди.
Мен  бу  назм  дарахтини  парвариш  этарканман,
Юрак қони билан ҳосилга киритарканман,
Сенинг сухандонлигингдан,
Илмий сўз юритишингдан бошқа сабаб йўқ [деб биламан),         
Ваҳоланки, мен уни безаганимиз,
Ҳеч кимдан на эҳсон, на таҳсин истар эдим.  
Бахилнинг эҳсонидан нима чиқарди-ю,
Нодоннинг мақтовидан нима келарди.
Сўз лутфи билан сени мақтарканман,     
Сени ўз билимим чегараси деб кўрсатдим.
Молу    мартаба    гарчи   жонни  парвариш   қилса   ҳам,
Сўз камоли ҳаммасидан юқорироқдир.
Бу   кўҳна   фалак   бирданига   айланишдан   тўхтар   ҳам,
Лекин жаҳон бор  –  сўз қолади.
Сўз ҳар қанча ва абадий боқий бўлмасин,
Хомушлик  ажаб  дилкаш  ва  жонга  ёқимлидир.
Кел, эй соқий, бир дилкаш жом келтир,
Оловдек иссиқ ва тиниқ май келтир.
Токи   у   дилкаш   жомга   лаб   қўяйлик,
Ҳамма   қаламу  дафтарларни  оловга   отайлик.
Кел, созанда, чангни тезлатиб юбор,
Чолғу мезроби билан куйни юксалтир.
Кўнгил қулоғидан пахтани олайлик,
Бутун  вужудни  қулоқа  айлантириб,  дам  олайлик.

48. Имом Али Мусо ар-Ризо  –  (765 – 770/818) саккизинчи имом, аввал Мадинада яшаган. 816 й.да Халиф ал-Маъмун уни Хуросонга келтиради ва Али Ризо мин оли Муҳаммад (яъни, Муҳаммад зотидан сайланган, эъзозланган) деган лақабин беради. 817 й. 24 мартда Марвда 33 минг одам қатнашган йиғинда уни валиаҳд деб эълон қилади. Имом Ризонинг номи тангаларда Маъмун номидан кейин зарб этила бошлайди. Хатто халиф Имом Ризога ўз қизи Ҳабибани никоҳлаб беради. Али Ризо қадимги Тус шаҳри яқинидаги Нукон деган қишлоқда тўсатдан вафот этади. Баъзи ривоятларга кўра, у анор, бошқаларига кўра узум еб заҳарланади. Маъмун ғоят тантанали дафн маросими ўтказади ва жанозада ўзи имомлик қилади. Али Ризони Санобод деган жойдаги катта боғда Хорун ар-Рашид мақбараси ёнига дафн қиладилар. Кейинчалик бу ерда шаҳар пайдо бўлади ва унга Машҳад (яъни, шаҳид ўлганнинг қабри) номи берилади. Ҳозирги ҳолатдаги Имом Али Ризо мақбараси XIV асрда Ул-жайтухон томонидан бунёд этилган.
         Алишер Навоий Имом Ризо мақбарасининг жамуб томонига айвон қурдирган ва устунларнинг бирининг тепасига Ҳусайн Бойқаро номини нақшлаттирган.
49. а.: Унга Оллоҳнинг мақтови бўлсин!
50. Парчанинг  мазмуни:   Кўринадики,  бу  камина  аслий  табиат ва туғма қобилият туфайли оқибати қутлуғ сўз  санъати ҳукмлари   ўқларининг   нишонаси    тушгани    ва   «ал-мутакаллим» деган   улуғ   ном   сирлари   жавоҳирларининг  садафи   бўлгани сабабли  ҳеч  қачон ўз   вақтларини  назм  ва  наср  яратишдан  фориғ топабилмади ва бўш қолдира олмади. Бинобарин, йил ва  ойларнинг ўтиши, замон  ва даврларнинг айланиши билан насрий  асарлардан  турли-туман  рисола   ва  китоблар,  маснавийлардан    хилма-хил    дафтарлар,   қасида    ва    ғазаллардан алоҳида-алоҳида девонлар   тўпланди.   Бу   вақтларда   ҳижрий (йил ҳисобида)  тўққиз юзга тўлишига уч йилдан ортиқ қолмаган   (яъни   1491 й. –  С. Ғ.)  эди, дарвешлар дўсти  ва  мухлиси, балки улар дўст тутган  ва  ихлос қўйган:
Унинг дилига кечаги  куннинг  секин  эмас,  тез  ўтиб  кетгани
                                                                  [таъсир  қилди),
Эртанги кун мақсади нима учун кеча ёки ўтган кундан жой
                                                                  олиши керак.
(миллат ва диннинг қоидаси) Алишер ўзининг шарафли ҳимматини кўрсатиб, сони учга етишган қасида ва ғазаллар девонини учта тоза писта мағзи бир пўст ичида парвариш топганидек, бир жилдга бириктирилса ва ҳар бириси бир исм билан номланса, бу билан дудмоллик аралашлик туҳматидан халос бўлинса, деб мендан илтимос қилди. Бинобарин, яратилиш вақтлари мулоҳазаси билан биринчи девон йигитлик пайтларида, тинчлик ва омонлик замони аввалларида юзага келганлигидан «Фотиҳат уш-шабоб» (Ёшликнинг бошланиши) деб аталди. Иккинчи девон тирикчилик кунлари машаққатларининг ўрталарида тартиб топганидан Воситат ул-иқд» (Боғланиш воситаси) деб номланди. Учинчн девон ҳаёт охирларида тузилганидан «Хотимат ул-ҳаёт» (Ҳаёт хотимаси) деб исм берилди.
Оллоҳнинг марҳаматига умидворлик аёндирки, ҳамма азизларнинг номи яхши ишлари ва ёқимди сўзлари воситаси билан олам саҳифасида қолади.
Р у б о и й:

Бу жафоларга тўла фалак ҳеч қачон
Бизнинг  номимизни  борлик  саҳифасидан  ўчирмасин.
Чунки  унинг  абадийлиги  дастлабки   ўлимдан   сўнг
Донишмандлар айтишича, иккинчи ҳаётдир.

51. «Ғаройиб ус-сиғар» (Болаликнинг ғаройиботлари)  –  Навоийнинг биринчи девони.
52. «Наводир уш-шабоб»  (Ёшликнинг нодирликлари)  – иккинчи девон.    
53. «Бадоеъ ул-васат» (Ўрта яшарликнинг гўзалликлари) –  учинча девон.
54. «Фавойид ул-кибар»  (Қариликнинг    фойдалари)    –    тўртинчи девон. Бу ерда Навоий Жомий маслаҳати билан ўз девонларини юқоридагича номлаб чиққанини ёзади. Лекин ана шу тўрт девонига бир умумий ном «Хазойин ул-маоний» деб ном берганини қайд қилмайди.
55. Устод Қулмуҳаммад  –  Навоий давридаги моҳир созанда. «Мажолис ун-нафоис»да келтирилишича, ғижжак, уд ва қўбузни жуда  яхши   чалган,  рассом  ва  наққош  бўлган.
56. Бу  Алшиоҳ  –  мусиқий илми устодларидан. Навоий унинг   мусиқа назариётига оид «Асл ул-васл» номли асарини тилга олади. Шоир Устод Қулмуҳаммадни Бу Алишоҳга таълим олиш учун тавсия қилган.
57. Мир Муртоз, Абдуллоҳ Марварнд, Биноий  –  Навоий давридаги таниқли шоирлар ва мусиқий илм соҳасида назарий асар лар яратган ижодкорлар. «Мажолис ун-нафоис»да улар ҳақида маълумотлар келтирилган.       
58. Бу ерда  сўз Жомийнинг  мусиқа  ва   унинг  назариёти  ҳақидаги рисоласи устида кетмоқда. Жомийнинг бу асарини таниқли шарқшунос олим А. Н. Болдирев (1909 – 1993) рус тилига таржима қилган: Абдурахман Джами. Трактат о музыке. Ташкент, 1960.
59. Шеърнинг мазмуни:
Эй комил, доимо жоҳилдек давлатни ўйлайсан,    
Мақсадинг   мартаба  –  бойлик   бўлгани   учун  сени  комил
                                               эмас, жоҳил   ҳисоблайман.
60. Шеърнинг мазмунн:
У  гўзал  дилдор  дийдорини   кўрсам  кошки  эди,
Кўзимни  унинг  оёғи  тупроғидан  равшан  қилсам  кошки  эди.
61.    Мусаддас бандининг мазмуни:
Дўст кўйини ватан қилсам кошки эди,
Унинг оёғи тупроғига юз суртсам кошки эди,
У баланд сарв ўз кўчасидан чиқса кошки эди,
Олам  безаги   [бўлган)   юзидан парда  кўтарса  кошки эди,
У гўзал дилдор дийдорини кўрсам кошки эди,
Кўзимни  унинг оёғи  тупроғидан  равшан  қилсам кошки  эди.

X О Т И М А
1. Бу ва кейинги Навоий тилга олган Жомий ва бошқа муаллифлар   асарлари ҳақида юқорида изоҳлар берилди.
2. Такбир  –  худони ўйлаб «Оллоҳу акбар» иборасини   айтишлик.
3. Маломатия  –  IX асрда Нишопурда пайдо бўлган таълимот.
Унга кўра уни қабул қилганлар ўзларининг малакаларини ошириш, юракларини покиза тутиб, сунний мазҳабга қатъий риоя қилишлари керак бўлган. Лекин уларнинг бу ҳаракат ва интилишларини ҳеч ким сезмаслиги, билмаслиги шарт ҳисобланган. Зоҳирда улар бошқалардан фарқ қилмасликлари ва ўзгалар уларга бирор бир маломат қилсалар хафа бўлмай, аксинча бу билан фахрланишлари лозим бўлган. Жомий ўзини тасаввуфдаги ана шу мактабга мансуб деб билган.
4. Музафар барлос  –  Ҳусайн Бойқаро амирларидан.
5. Маждуддин  Муҳаммад –  Ҳусайн Бойқаро  вазирларидан.
6. Буғро  –  Лағмонга ўхшаган хамир овқат.
7. Шеърнинг мазмуни:
Менинг қулоғим Масиҳга ўхшаш малакдан сўради:
Ҳарам эшагининг ҳанграши хотирни ташвишга соладими?
8. Султон Абусаид  –  темурийлардан, Темур ўғли  Мироншоҳнинг набираси.   1451   й.да  Мовароуннахр,   1467   й.дан  бошлаб  Хуросонда ҳукмронлик қилган. У вафот этгач, 1469 й. Ҳирот тахтини Ҳусайн Бойқаро эгаллаган.
9. (а.: Оллоҳ  мулки  ва  салтанатини  боқий   қилсин!)
10. Мавлоно Абулвосеъ, Мавлоно Аҳмад Пир Шамс  –  Ҳиротдаги шоир ва алломалар. Жомий ва Навоийларнинг суҳбатдош-ларидан.
11. 898  й.  муҳаррам  ойининг  17-чи  куни милодин  ҳисобда 492 й. 8 ноябрга тўғри келади.
12. Хожа  Абдулазиз    –    Ҳиротнинг   машҳур   табибларидан.
13. (а.: Оллоҳ  мулкини  боқий  ва  умрини  узун  қилсин!).   
14. Султон  Аҳмад мирзо  –  Ҳусайн Бойқаронинг нуфузли амирларидан.
15. Музаффар   Ҳусайн   мирзо  –  Ҳусайн   Бойқаро   ўғилларидан.
16. Бикабегим (Хадичабегим)  –  Ҳусайн Бойқаро хотинларидан энг эътиборлиси.
17.    Махдумзода  –  Жомийнинг ўғли Зиёвуддин. Юсуф кўзда тутилади.
18. Султон Бадиуззамон мирзо  –  Ҳусайн Бойқаронинг тўнғич ўғли.
19. (а.:  Оллоҳ таоло шафқат соясини дўстлар айрилиғи устида то
қиёмат абадий қилсин.)
20.    Ҳуруф роқими  –  ҳарфларни ёзувчи, демакдир. Навоий бу ерда ўзини кўзда тутмоқда.
21. Ҳусайн   Воиз  –  Ҳиротнинг машҳур   олими,   шоири   ва   нотиқи. «Мажолис ун-нафоис»да алоҳида ҳурмат билан тилга олинади.
22. «Кошифи    сирри    илоҳ»  –  У  Оллоҳ    сирларини    кашф  этувчи, демакдир. Бу иборанинг араб ёзувидаги ҳарфлари йиғиндисидан абжад ҳисобида 898/1492 й. чиқади.

Т а ъ р и х н и и г   м а з м у н и:
    
Ҳақиқат конининг гавҳари,  маърифат дарёсининг дурри,
Ҳақга етишди ва дилида бошқа нарса йўқ эди.
Илоҳий  сиррнинг  кашф этувчиси  эди,  шу сабабдан  шаксиз,     
Вафоти таърихи «кошифи -сирри илоҳ» бўлди.

23. Марсиянинг мазмуни:

Ҳар  дам  осмон  анжуманидан  янги  бир  жафо  келади,
Унинг ҳар  бир  юлдузи  янги  бир   балонинг  доғидир.
Кундуз ва кеч унинг кийими кўк ва қорадир,
Кечаси бошқа аза ва кундузи бошқа азадир.
Балки ҳар лаҳза йўқлик даштидан аза келади.
Ҳар  дам  ажал  гуруҳидан янги бир  фано гарди  келади.
Дунё бир мотамхонадирки, унинг ҳар тарафидан,
Бошқа  бир  оҳнинг дуди   ва  бошқа   нолаю  вой  келади.
Унинг оҳи дилга қоронғулик орттиради,
Нолаю войи жонга янги қайғу солади.
Бу  боғнинг гули мотамзадаликдан юз пора бўлди,
Ҳар бирининг либоси куйган, бошқасининг эса тўни   [куяди].
[Бу  боғнинг]   суви заҳар, ҳавоси  бадбўй, не  ажабки,
Бу манзилда ҳар лаҳза бошқа вабо бўлади.
Дил  аҳллари   поклик   гулшани  томон [кетмоқ] истадилар,
Чунки у ерда обу ҳаво бошқачадир.
Эътиқод  эгалари   наздида   бу  ўткинчи  дунё   жой  эмас,
Бу тоифанинг асли жойи бошқа ердадир.
Шу сабабли  азал майининг масти жомлик ориф,
Сархушлик билан фано саройидан [чиқиб] ватан томон кетди.

                                     *           *           *
Эй илоҳ қудратининг карами харамидан жой олган,
Сенинг қизиқишинг   жаннат  боғи  томон  бўлармиди?!
Ер ҳарамидан малаклар мамлакатига сайр қилганингда,          
Малак гуруҳи анжуманига ғавғонг тушди.
Поклик   харами   тўтилари   сенга   юракдан   муштоқлар,   
Дўстлик   чамани   булбуллари   сенга   жондан   шайдолар.
Қазо кимёгари бошқа қуёшни чиқарди,
[Зероки]    сиймойинг  равшанлиги   осмонга   таъсир   қилди.
Тўққиз фалак  чарх  уриб  атрофингга  келишди,
Гўё  ҳар   бирининг  бошида  сенинг   савдойинг   бор   эди.
Олам  арвоҳи   (бошига)   шунинг учун   (ҳам)   ғавғо  туштики,
Руҳпарвар  нозик  фиқрларингни  жон  билан   ёзсинлар.
Қутблар руҳи истиқболингга келишди,
Авлиёлар жони хоки пойингга йиғилишди.
Сени қўлма-қўл  (қилиб) шундай бир жойга олиб боришдики,
Бу ғам маконида ҳам у жойни хоҳлар эдинг.
Сен ҳақиқий мақсадга эришдинг,
(Лекин) қиёматгача жаҳонда доду фарёдинг қолди.
Сенинг  фироқингда ғамзадалар дили ғамгин қолди,
Шунинг учун мотамзадалар  мотамхонасининг бурчаклари
                                                                         зулматда қолди.
                                *   *   *
Сен кетдингу жаҳон халқининг дили зор қолди,
Қиёматгача фироқингга гирифтор қолди.
То абад куйганлар дилининг оҳидан,
Бу айланувчи гумбаз букрида тутунлар қолди.
Ҳақиқатга етишмоқчи бўлганлар комил муршидсиз қолди,    
(Уларнинг) юзларча мушкиллари ҳал бўлмай шундайин қолди.
Художўйлар   сулукига   сендан   комиллик   етишиб  турар  эди,
Равишларида   ожизлигу   атворларида   нуқсонлар қолди.

Сенинг   нуринг   олимлар учун  дарс  машъали  бўлди,
Машъал  ўчди  ва қиёмат  кунигача  кеча  қоронғи  қолди.
Динга юз ҳалал етишти ва диндорларнинг
Тасбеҳи синиб, кафида зуннор ипи қолди.
Хақиқат сирри  парда (ортига) яширингани учун кўз ёш
                                                              тўкавериб.
Сиррлар  хазинаси  дуррлари  лойга   қоришганича   қолди.
Наинки    юз    алам   тикани   эрклилар    танига    қадалди,
(балки)   икки юз ситам  юки яхшилар  танида  қолди.
Толиблар фано йўлининг равишини қўлдан бердилар,
Ҳар бири юз хаёл пардаси ортида қолди.
Сенинг вафотинг туфайли даврда не чоғлиқ зилзилалар рўй
                                                                   берди.
У зилзиладан имомга қанчалик ҳалаллар етишди.
                      *           *             *
Бу азадан ҳамма оламда не гадо қолди, на шоҳ.
Улар сенинг мотамингда икки юзлаб нолаву оҳ чекдилар.
Булутдек ўкириб, наъра тортиб,
Карам қуёши – илоҳ кўланкаси тобутинг устига соя
                                                                         ташлади.
Агар муяссар бўлса у ҳам наъшингни елкага олиб,
Куйган мен каби мозоргача ҳамроҳ бўлар эди.
Жаҳон подшоҳлари тўнларини чок қилиб,
Тобутинг олдида қаттиқ қайғу билан қадам ташладилар.
Жаҳон мағрурлари тобутинг остида паст бўлиб,
Ҳаммалари йиғлаб, сенинг юкингни букчайганча элтиб
                                                                       бордилар.
 Тобутинг ҳар пояси бир улуғ зот елкасида,
 Лекин тўртовлари бир бўлиб, дод солиб йиғладилар.
 Бир оламни бошқа бир оламга олиб бориш,
 Бундайин  огоҳ  юк ташувчилардан  бошқага  мумкин эмас.
 Улкан бетоқатлик юз бердики, шунча кўп кўзлар билан ҳам         
Айланувчи осмон ўша томонга қарай олмади.

 Гарчи тунинг нур билан ойдиндек оппоқ эса-да,
Лекин  ҳеч  ким  бундай  қора  кунни  кўрган  эмас  эди.     
Намозингга минглаб кишилар тўпланди,

 Юз минглаб малаклар ҳавода саф тортди.
                       *    *     *
Ҳамма фиғон тортиб, дилини чок қилиб, сени олиб бордилар»      
Тупроқ кўксига сени хазинадек жойладилар.

Муридлар гуруҳидаги ҳамманинг дили чок,
Ҳар бири сени  шу чок бўлган дилига  тортмоқчи  бўлди.
Жаҳон покларининг бошлиғи эдинг, шунинг учун (ҳам) пок
                                                                             тангри,
Пок (қилиб) яратди сени-ю, яна пок олиб кетди.
Висол дарёсига чўмдинг, ҳиммат кўзида
Сенга жаннат  –  гулхану тўби (дарахти) бир хашакдек
                                                                        туйилади
Сенинг пок руҳинг тўққизинчи осмонга шошилди.
Бинобарин, танинг ер остида қолса, сенга не зарар?
Ҳамма жаҳон покларининг пок танига,
Сенинг пок танингга осмондан етишган  (нарсалар) етишди. 
Фалакларга сайр этишинг (сабаби) шундаки, пайғамбар

Сен билан сирдош бўлишликни худодан сўради.
Маъноларни идрок этишликда сен ақли расо эдинг,
Шунинг учун идрок сен ҳақингда ақл юрита олмайди.
Гарчи ёронлар қисмати сенга зорлик ва (қайғунгда)
                                                                    ғамгинлик экан,
Лекин мен ғамгиндек, бирор зор бўлмаса керак.
Улуғлар Махдум келадилар, деб саф тортишди,
Мухлисларни юзингни кўришдан маҳрум қилма.
*    *     *
Дўстлар, ҳамма фанда олам ягонаси қани?
Одам болалари жинсидан энг афзали, энг сўзга чечани қани?
Орзу биёбонида халойиқ ҳалок бўлди,
Ҳамманинг давоси  бўлган Масиҳо нафасли Хизр қани?
Дўстларнинг дили фироқинг тиғидан юз яра бўлди,
Яхши хулқи ҳаммага малҳам бўлган (одам) қани?
Қалам юзини қора қилиб, сийнасини чок айлаб,
Олимлар олими бўлган менинг эгам қани? (деб сўрамоқда).
Ҳужра бўш ва китоб варақлари тўзиб қолди,
Ҳужра эгаси қани? Уларга қаровчи қани?
Ғамзадалар бошида ўзини ўлдиришдан бошқа фикр йўқ,
Уларга таскин берувчи ва буларга ғамкашлик қилувчи қани?
Хуросонда ҳеч кимни хурсанд деб бўлмайди,
Ер юзида топилган кишининг хуррами қани?
Бу мотам фақат зоҳидлик хонақоҳига тушмади,
Фонийлик дунёсида ҳам мотамдан бошқаси қани?
Эй қолган умрни фонийликда ўтказишга аҳд қилган,
Бу фонийлик дунёсида боқийлик аҳдининг маҳкамлиги қани?
Ишқбозлар қайғудан дилга ўт солдилар,
Жон фидо қилувчилар ҳам бу ғам ўтидан куйдилар.
*        *         *
Эй узундан-узоқ сафарга равона бўлган,
Бу хилдаги сафарга кимки чиқди – яна қайтмади.
Наинки қалам учидаги сеҳрни яна боғладинг,
Балки тил банди билан жаҳондан мўъжизани олиб кетдинг.
Пок нафасингни бошқа бирор кимсадан топиб бўлмайди,
Чунки пайғамбардан кейин ҳеч ким хабар келтириб имтиёзли
                                                                      бўлмади.
 Шоҳнинг жонида сенинг ҳижронинг ўтидан ёнғин қолди,
Банданинг юз пора дилида ғамингдан эриб сув бўлиш қолди.
На шоҳ, на банда, дунёда қиёмат кунигача,
Ҳар ким турса, сенинг мотамингда фарёд қилади.
Гарчи юзингни васл пардаси билан яширсанг-да,
Иззат   ва   ноз   ҳарамида   то   абад   жилва   қилгайсан.
Нурларга тўла руҳингдан мадад етказгайсан,
Чунки сендан жудоликда кўп эътиқод эгалари харобдирлар.
Эй рафиқлар, ҳамманинг иши оқибати шундайдир,
Охирнинг фикрини бошдан қилиш яхшидир.
Жаҳонда юз қарн яшаган кимсани ҳам афсун билан
Уйин кўрсатувчи фалак жаҳондан узиб олади.
Маъно шоҳининг сурати агар шундай бўлса,
Қисматгача сурат билан маъно шоҳ бўлгай! Омин!

«ҲОЛОТИ САЙЙИД ҲАСАН АРДАШЕР»НИНГ ИЗОҲ ВА ТАРЖИМАЛАРИ
1.Қудс – арабча поклик, тозалик, муқаддас демакдир.   Насими
Қудс поклик шабадаси. Бу ерда шоир ундан аввал ўтган дўстлар, суҳбатдошлар ётган жойга бориб, ер ўпиб, салом етказгил, дея илтижо қилади.
2. Фано – йўқ бўлиш, ўлиш;  тасаввуфда ўзликни  йўқотиб, бутун
борлиқдан кечиб, илоҳиятга сингишдир.
Фано гулшани –  мозористон.
3. Солик – бирорта тасяввуф маслагига мансуб шахсдир.У оллоҳга яқинлашиш толиби бўлиб, бу ниятида туғилгандан вафотига қадар бўлган йўлни босиб ўтади.
         Саййид Ҳасан Ардашер  –  Алишер Навоийнинг дўсти, мас-лакдоши ва отаси ўрнидаги мураббийси. Навоий у билан 860/1455 – 56 й. да биринчи марта учрашади. Бу воқеа Алишер Машҳадга бориб, Абулқосим Бобур шоҳ хизматига кирган вақтларда содир бўлади.  Навоий Саййид Ҳасаннинг ҳаёти сўнггига қадар у билан ота-боладек муносабатни сақлайди ва унинг вафотидан 2 йил ўтгач, махсус рисола ёзиб, хотирасини абадийлаштиради. Саййид Ҳасан вафоти вақтида Ҳиротда бўлмаган Навоий ғоят таъсирли марсия ҳам ёзган эди.
         Рисолада Ҳирот маданий адабий ҳаётининг кўркамли вакили бўлган кенг кўламли билимлар эгаси, шоир ва гўзал инсоннинг маълум даражада ижодий портрети яратилган ҳамда муаллифнинг унга бўлган беҳад ҳурмати, самимий муносабати ўз аксини топгандир.
4. Бойсунғур мирзо  (1397, Ҳирот – 1434 ўша шаҳар) – Темур набираси, Шоҳрух ўғли Улуғбек мирзонинг укаси. Мозандарон, Астробод ва Журжон ҳокими, кейинчалик отасининг вазири бўлган. Бойсунғур мирзо ғоят маърифатпарвар шоҳ бўлиб, Ҳиротда ниҳоятда бой китобхона ташкил қилган. У котиб, мусаввир, наққош, саҳҳоф, заргар усталарни йиғиб, уларга ҳомийлик қилган. Бойсунғур мирзо ташаббуси ва иштирокида Ҳиротдаги олим ва китобат санъати намоёндалари Фирдавсий «Шоҳнома»сининг 40 та қўлёзмалари асосида мукаммал матн тузганлар, уни жуда гўзал насталиқ хатида кўчириб, нафис миниатюралар билан безаганлар. Бойсунғур мирзо унга муфассал сўз боши ҳам ёзган. Мўътабар ва нодир қўлёзма Теҳрондаги «Коҳи Гулистон» музейи фондида Алишер Навоийнинг табаррук дасхати билан («Наводир ун-ниҳоя»матни) бир ерда сақланади.
5. Қушчилик – ов  қиладиган  қушларга  қаровчи  шахс.  Ўрта  асрларда   саройда   қушчилик   лавозими   ҳам   бўлган,   қушчилар нуфузли шахс ҳисобланганлар.
6. Сулаймон – Тавротга кўра шоҳ, Қуръони мажидда эса,   пайғамбар дейилган. Сулаймон пайғамбар ҳақида жуда кўп ривоят ва қиссалар мавжуд. Уларда Сулаймон ақлу идрокли, тадбиркор бўлган. Унинг сеҳрли узуги бўлиб, ана шу узук (хотам) воситасида ҳаммани ўзига мутиъ қила билган. Унинг тахтини гўё шамол кўтариб юрган. У Сабо маликаси Билқисга уйланган. Сулаймон қушлар, инсу жинлар тилини билар экан. Қуръоннинг 44-сурасида Сулаймон ҳақида 11 – 12 оятларда сўз кетади.
Алишер Навоий «Насойим ул-муҳаббат»да Сулаймон бинни Довуд алайҳимус-салом сарлавҳаси остида муфассал фиқра беради ва унинг кароматларини баён этади.
Бу ерда Навоий Саййид Ҳасан отасининг кўп ҳунарлар эгаси  эканлигини   Сулаймон   пайғамбарга   ўхшатмоқда.
7. Сарф ва наҳв  –  а: грамматикага оид илмлар номи; наҳв – син
таксисни англатган.
8. Арабият – араб тили ва адабиёти.
9. Мантиқ  –  илмнинг номи; логика.
10. Калом – Эътиқод илми;   Қуръони   мажидга   оид   билимлар;
11. Фиқҳ – диннинг йўл-йўриқлари, қоидалари ҳақидаги ҳуқуқ илми;
12. Ҳадис – Муҳаммад пайғамбар (а.с.)нинг сўзлари,   айтганлари.
«Ҳадис» ва «суннат» сўзлари муҳаддислар ўртасида бир маънода қўлланилиб, пайғамбарнинг айтган сўзлари, феъл атворлари, тақдирлари ва пайғамбарликка қадар бўлган ҳамда пайғамбарлик йилларидаги сийратларини, яъни ҳаёт йўлларини англатади. (Ҳадис, 1991 й. 3-бет).
13. Тафсил  –  а.: бирор нарсанинг  атрофлича, очиқ ва аниқ  баён
қилиш. Бу ислом илмларидан бўлиб, диний тушунча, атамаларни тушунтириб беришга оиддир.
14.Муаммо – а.: яширинган, беркитилган демакдир. Муаммо шарқ шеъриятида кичик лирик жанр турларидан биридир. Мисраъ, бир-икки байтда (баъзан жумла, ибора ёҳуд бир сўз ҳам бўлиши мумкин) исм ёки бирор сўз яширинган бўлади. Муаммо матнида эса, унга мураккаб имо-ишоралар бўлади. Муаммони махсус қоидаларга асосан (унга рамз, имо, киноя, ўхшатиш, сўз ўйини) араб алифбосидаги ҳарфлар нуқталарини алмаштириш, сўзларнинг бошқа тиллардаги синонимларини топиш, тескари айлантириш ёки «абжад» ҳисоби (ҳарфларнинг рақам маънолари) ва ҳ. к. йўллар  билан топиб олиб, ечиш керак бўлади. Муаммо тузиш, уни ечиш қоидаларига бағишланган махсус рисолалар яратилган. Айниқса XV асрда муаммо кенг тарқалган. Жомий ва Навоий ҳам муаммо ҳақида асарлар ёзганлар.
15. Таърих  –  содир   бўлган   бирор   воқеани   англатади.   Шарқ шеъриятида   бу  кичик  лирик  жанр  бўлиб,   ана   шу воқеаларни назмда (баъзан насрда ҳам) ҳарфлар воситасида берилади. Бунда ҳар бир ҳарфнинг рақам маъноси, айрим сўз ёки ҳарфларни чиқариб ташлаш ёки қўшиш йўли билан таърих моддаси берилади. Шундай таърих шеърлар ҳам борки, улардан биринчи байт ҳарфлари йиғиндисидан шеър бағишланган шахснинг туғилган йили, иккинчисидан унинг вафоти йили чиқарилади. Масалан, Навоий вафотига соҳиб Доронинг марсия – таърих шундайдир.
16. Адвор – даврнинг  кўплиги, мусиқа  назариясига оид илм.
17. Сипохийлиқ – амалдорлик, ҳукумат хизматида бўлиш, ҳарбий юриш ёки машваратларда қатнашиш бундай хизмат доирасига кирган.
18. Султон   Иброҳим   мирзо  –  Шоҳрух   мирзонинг   набираси.
19. Ҳофиз  Шерозий  –  (Аллоҳ сиррини  муқаддас қилсин)   Шамсуддин Муҳаммад (1321, Шероз  –  1390 ўша шаҳар)буюк форс шоири. Қуръонни ёд билгани ва яхши тиловат қилгани учун «Ҳофиз» номи билан шуҳрат қозонган ва уни тахаллус ҳам қилиб олган. Ҳофиз ҳам ишқи ҳақиқий, ҳам ишқи мажозин ҳақида ёниб ёзган шоирдир. Ғазал жанрини юксак бадиий савияга кўтарган Ҳофиз девони унинг вафотидан сўнг тузилган. Алишер Навоий Ҳофиз шеъриятини ғоят қадрлаган ва ўзининг форсий девонида унга кўплаб ёзган жавоб ва татаббуълари келтирилгандир. «Насойим ул-муҳаббат»да Навоий ҳофиз шеъриятининг хусусиятлари ҳақида шундай ёзади: «Алфоз латифлиғи ва таркиб покизалиғи ва адо салосати ва латофати ва маъни ғариблиғи чошнисида худ аларни таъриф қилмоқ ҳаёт сўйин жонбахшлиққа таъриф қилгандек бўлғай».
20. Саъдий  Шерозий – (Унга  Аллоҳиннг раҳмати  бўлсин)   Муслиҳуддин Абу Муҳаммад Абдуллоҳ ибни Мушрифуддин (1203, Шероз  –  1292, ўша шаҳар) форс шоири, адиби ва мутафаккири. Дастлабки таҳсилни Шерозда олади ва Эрон мўғуллари томонидан забт этилгач, Бағдодга бориб, «Низомия» ва «Мустансирия» мадрасаларида ўқийди. У ерда араб тили ва адабиёти, Қуръони карим, Ҳадиси шариф ва тасаввуфни ўрганади. Саъдий Шарқ мамлакатлари бўйлаб 20 йил сафар қилади. Сафарда у асосан воизлик қилади, ваъзларида ахлоқу адаб, ҳикмат, ҳаётий масалалар юзасидан мароқли ҳикоятлар келтиради. Саъдий «Гулистон» (наср ва шеърда), «Бўстон» (назм), лирик шеърлар  –  девон муаллифидир.
         Алишер Навоий «Девони Фоний» даги ғазалларининг маълум қисмини Саъдий ғазалларига татаббуъ тарзида ёзган. «Насойим ул-муҳаббат»да Саъдийнинг шеъриятини Навоий қуйидагича таърифлайди: «Ғазалгўй акобир ва шуаро оллида мундоқ муқаррардурким, ғазал тавриға Шайх мухтариъдурлар (ихтироъчи), жонсўхталар ва ишқибозларға ва дилафрўхталарға ва жонгудозларға филвоқеъ ғариб ҳаққе собит қилибдурлар».
21. «Бўстон»  –  Шайх Саъдийнинг назмда 1257 йилда ёзилган  асари, қарайб 1000 байтдан иборат. Дамашқда тугалланган бу асарни Саъдий ҳукмрон Абубакр ибни Саъди Заний (1226 –  60) га тақдим этган. «Бўстон» 10 боб ва дебочадан иборат. Унда муаллиф мадрасаларда ўрганган илмлари, сафарларда тўпланган ҳаётий тажрибалари асосида одоб, ахлоқ, расм-русум, ҳикматларни қаламга олади. «Бўстон» «Саъдийнома» деб ҳам шуҳрат қозонган.
         Асарда ўша давр учун долзарб бўлган сиёсий ва ижтимоий масалалар ҳам баён этилади ва ҳар масалага ҳикоят келтирилади. «Бўстон» ширин тил, содда услубда яратилган. Шунинг учун ҳам бу асар қадимдан дарсликлардан ўрин олиб келади.
22. Фаридуддин  Аттор – (Аллоҳ  сиррини муқаддас қилсин).   Фаридуддин Абухолид Муҳаммад ибни Абубакр Иброҳим Нишо-пурий (1148 – 51/1219 – 21)  –  тасаввуф адабиётининг йирик намояндаси, номи Муҳаммад, куняси (Абу, ибн, умм, бинт каби сўзлар билан бошланган лақаб) Абуҳамид, Фаридуддин лақаби, «Аттор» тахаллуси унинг касби коридан олинган. Аттор қаламига «Мантиқ ут-тайр», «Асрорнома», «Мусибатнома», «Илоҳийнома», «Хусравнома», «Мухторнома», «Тазкират ул-авлиё» асарлари мансуб.
23. «Мантиқ ут-тайр»  –  (Қушлар суҳбати) Фаридудднн Атторнинг асари, тасаввуфнинг асосин ғояларидан ваҳдати вужудга бағишланган. Аттор вужуди мутлоқ билан мавжудотларнинг ягоналигини мажозий тарзда Симурғ ва қушлар оламн тимсолида тасвир қилади. Ҳақиқатни топиб, ваҳдатга етишув учун чиққан қушлар талаб, ишқ, маърифат, истиғно, тавҳид, ҳайрат ва фақру фано водийларидан ўтиши зарур бўладн. Охирда 30 қуш  –  симурғ қолади. Достондаги Шайх Санъон қиссаси  ирфоний ишқнинг гўзал баёнидир.
         Алишер Навоий Атторнинг бу асарини ёшлигида мутолаа қилиб, ёд ҳам олган эди. Умрининг охирида бу асарга жавобан «Лисон ут-тайр» достонини ёзади. Навоий эътирофига кўра уни  Аттор  асарининг таржимаси йўсинида  яратган.
24. «Кимиён саодат» – машҳур  мутафаккир Муҳаммад    Ғаззолийнинг 1094 – 1107 йилларда ёзган асари. Унда диний, фалсафий, тасаввуфий масалалардан ўзни, ҳақни, дунё маърифати ва охират маърифатини таниш юзасидан фикр билдирилади. Шунингдек, ижтимоий-ахлоқий масалалар ҳам қаламга олинадн. Адолат тартиби, раият ҳақ-ҳуқуқини муҳофаза қилиш, зулм  ва   золимликни   қоралаш шулар   жумласидандир.
25. Азиз  Насафий  – (Аллоҳ сиррини муқаддас қилсин) ибни  Муҳаммад (тахм. 1240 Насаф  –  тахм. 1300 Эрон, Абркуҳ) тасаввуф мутафаккири, шоир. Илк таҳсилни она юртида олгач Бухорога боради ва у ерда илм ўрганади. 1273 й. Азиз Насафий Эронга, Исфахон ва Шерозга сафар қилади ва Абркўҳ деган жойда муқим бўлиб қолади. Олимнинг «Мақсад ул-ақсо» (Узоқ мақсад), «Танзил ул-арвоҳ» (Арвоҳнинг тушиши), «Кашф ул-ҳақойиқ» (Ҳақиқат кашфи), «Манзил ус-сайирин» (Сайр қилувчиларнинг манзиллари) ва бошқа асарларида тасаввуфнинг турли-туман масалаларидан баҳс юритилади. Чунончи, у ишқ, фано, бақо, зикр, ҳақиқат, маърифат каби тасаввуфнинг ахлоққа оид масалаларини ҳам қаламга олади. Олимнинг асарлари авомбоп услубда, содда тилда  яратилганлиги  учун   халқ  орасида   кенг  тарқалган.
26. Ринд  –  бу сўзнинг луғавий маъноси Шариат  қоидаларини  жоҳиллик юзасидан эмас, онгли суръатда, зийракликдан инкор қилувчи одамни англатади. У барча олам давлату шукуҳларини рад этади, ўзини озод тутади, май ичади, ҳур фикр бўлади.
27. мо-амкана  –  имкон борича, демакдир.
28. Ўша даврдаги таниқли шайх ва дарвешлар. Улар  нақшбандия бузургларидан бўлиб, Саъдуддин Кошғарий яқинлари ҳисоб-ланганлар.
29. Жибиллий  –  а.: туғма, табиий демакдир.
30. Улуфа – а.: амалдорларга давлат томонидан белгиланган маош ва озиқ-овқат.
31. Подшоҳи ҳақиқий  –  Оллоҳ назарда тутилади.
32. Шамсуддин  Муҳаммад, Табодгоний  –  машҳур  шайхлардан. Алишер Навоий ўзининг «Насойим ул-муҳаббат» асарида унинг фазилатлари ҳақида ёзади ва асарларини санаб ўтади. «Асмоуллоҳ» (Оллоҳнинг исмлари), «Тазкират ул-ҳабиб» (Дўстнинг тазкираси) ва «Васоё» (Васиятлар), «Арбаъин» (қирқ), «Қасидаи Бурда»га мухаммас, Ансорийнинг «Манозил уссоирин»ига шарҳ ва бошқалар. Алишер Навоий ўзига нисбатан Муҳаммад Табодгонийнинг алоҳида илтифоти бўлганини эътироф этади.
33. а.:   Унинг   азиз   руҳини   Аллоҳ   муқаддас   айласин.
34. Ал-Ҳавофий  –  Шайх  Зайнуддин  Абубакр   ал-Хавофий.  Зоҳирий ва ботиний билимларни мукаммал билган шайхлардан. Вафоти  – 838/1434 – 1435.    
35. Арбаъин чиқармоқ – тоат-ибодат қилиб, чилла ўтирмоқ  демакдир.
36. Ал-ҳукму лиллоҳ –  оллоҳнинг ҳукми билан.
37. Ғуфрон  –  кечирим, шафқат.
38. Султон Абдусаид мирзо – темурийлардан. 1451 – 58 йилларда Мовароуннаҳр ҳокими. 1458 – 69 йилларда эса темурийлар давлатининг олий ҳукмдори. У ўзидан аввалги шоҳ Абулқосим Бобурга ва унга яқинларга нисбатан ғоят қаттиқ қўл ва зулмкор эди. Навоий ва унинг тоғалари Мир Саид Кобулий ва Муҳаммад Али Ғарибийлар Ҳусайн Бойқаро хатти-ҳаракатлари ва интилишларини қўллаб-қувватлаганлари учун уларга совуқ муносабатда бўлган. Абусаид илм ва санъат аҳлига ҳам анчайин лоқайд қараган. Алишер Навоийга бу ҳукмрон билан муносабатини яхшилашдан кўра Ҳиротни тарк этиш маъқул туюлган ва у Самарқандга кетган эди. Шоирнинг Абусаиддан норозилик туйғулари унинг «Саййид Ҳасанга шеърий мактуб» («Ҳасби ҳол», «Маснавий» деб ҳам юритилади)да ўз аксини топган. Бу асарда Навоий ўзининг Ҳиротдан Самарқандга кетишини беихтиёр қилинган сафар, деб эътироф этади. Бобур эса «билмон не жарима била Султон Абусаид Мирзо Ҳиридин ихрож қилди», деб маълумот беради. Абусаид 1469 й.да Эроннинг Ғарбий қисмларини ўзига буйсундириш мақсадида юриш қилиб, Озарбойжонда қатл этилгандан сўнг Ҳирот тахтини Ҳусайн Бойқаро эгаллайди ва Алишер Навоий янги ҳукмроннинг таклифи билан пайтахтга қайтади.
39. Ғаризий ҳарорати –  инсон ва ҳайвонларда нафас олишдан пайдо бўладиган ички ҳаракатни билдиради.
40.    Хожа Носируддин Убайдуллоҳ  –  Хожа Аҳрор Валий номи билан  машҳур бўлган нақшбандия таълимотининг  машҳур  намояндаларидан. Самарқандда таълим олган, 1428 йилда Ҳиротга бориб, Чағониёнда Яъқуб Чархий билан учрашиб, уни ўзига руҳоний пир қилиб танлаган. 1431 – 32 й. ларда Тошкентда яшаган. Хожа Аҳрор сиймоси ва фаолиятига қараш тарихшунослигимизда ўта салбий бўлиб келган ва уни Улуғбек қатлига фатво берган ғоят мутассиб дин арбоби дея талқин этиб келинган эди. Ҳозир бундай қараш ўзгариб бормоқда ва Хожа Аҳрорнинг маърифатли шахс бўлгани ва ўз тасарруфидаги катта бойликдан эл-юрт, мамлакат эҳтиёжларига сарфлаб тургани ишончли манбалар асосида баён этилмоқда. Шарқшунос олим А. Н. Болдирев ўзининг охирги илмий тадқиқоти («Яна бир бор Хожа Аҳрор масаласига доир»)да Хожа Аҳрорга салбий қараш ҳамма мавжуд манбалар (маноқиблар, мактублар ва унинг ўз асарлари)даги маълумотларни объектив тарзда ҳисобга олинмагани ва тарихни шароитдан узиб қаралгани сабаб юзага келганини биринчи бўлиб исботлаб берди. (Қаранг: Хожа Аҳрор ҳақида. Тошкент, 1997. Русчадан Суйима Ғаниева таржимаси.).
41. Қутб  –  а.: ҳар бир нарсанинг ўртасидан ўтган ўқнинг икки учини англатади. Мажозий маънода ҳар бир жамоа ёки гуруҳнинг моддий ё  маънавий бошлиғи,  пешвоси,  йўл кўрсатувчиси.
 42. Саккиз  юз тўқсон тўрт  йил  ҳижрий –  1488/89  йил.
 43. «Азизлар  ҳазираси»  – а.: атрофи иҳоталанган жой. Бу  ерда қабристондаги хилхонанинг номи:
44  Тарж:   Фонийлик  етакчиси  Саййид  Ҳасан  кетди.   Уйинг    мангу жаннат бўлгай!  У покиза  зот вафотига  таърих қидирдилар. Мен   «пок  жаннат  макони  бўлғай!»  деб  таърих  туширдим. Аслида  «жаннати покаш  макон бод»  жумласи  таърих  моддаси  бўлиб, абжад ҳисобида 894/1488 – 89  йил  чиқади.
                                                  
«ҲОЛОТИ ПАХЛАВОН МУҲАММАД»НИНГ ИЗОҲ ВА ТАРЖИМАЛАРИ
1. Шамс ул-миллати вад-дин  –  миллатнинг ва диннинг қуёши. Бу олий рутбали шахсларга бериладиган лақаб.
2. Паҳлавон Муҳаммад даврнинг йирик маданият арбобларидан эди. Алишер Навоий бу гўзал инсоний фазилатларга эга, илғор фикрли шахс билан 40 йил мобайнида яқин дўст бўлган ва уни ўзининг мураббийси санаган. Паҳлавон Муҳаммад халқ кураш турларидан «куштигир»  –  яккама-якка кураш тушишда шуҳрат қозонган. Ҳеч шубҳасизки, Навоийдек улкан арбоб ва буюк шоир фаолияти ҳамда ижодиёти йўналишида, равнақи ва такомилида Паҳлавон Муҳаммад каби улкан   маданият   намояндаларининг   ўрни   катта   бўлган.
         Паҳлавон Муҳаммад вафотидан кейин Навоий унинг хо-тирасини абадийлаштириб, бу рисоласини ёзган. Унда дўсти ва мураббийсининг ғоят жозибали образини яратган ҳамда характерини   гўзал   ва   бетакрор   чизгиларда   очиб   берган.
3. Пахлавон Абусаид – Паҳлавон Муҳаммаднинг  тоғаси,  машҳур
курашчи  –  паҳлавон, кичиклигида Паҳлавон шу тоғасидан куштигирликни ўрганган.
4. Рўзғор ҳарунлиғидин ва лайлу наҳор буқаламунлиғидин  –  тақдирнинг ўжарлиги ва кечаю кундузнинг ўзгарувчанлигидан, демакдир.
5. Муқтазойи ожил  –  ўлим.
6. Адвор  –  мусиқа назарияси.
7. Нақш  –  куй, ашула.
8. Амал – куй, ашула, оҳанг.
9. Қавл  –  сўз, гап, мусиқага солинган шеър.
10.Устоз  Муҳаммад  Хоразмий,  Мавлоно  Нуъмон, Мавлоно  Соҳиб Балхий, Шайх Сафойи Самарқандий, Юсуф Андижоний Ҳирот маданий ҳаётининг фаол иштирокчилари, шоир, бастакор ва созандалар.
         Навоий Паҳлавон Муҳаммад уларнинг асарлари қабилида мусиқалар яратганини таъкидлаб, баъзи жиҳатларини улардан яхшироқ чиқишига эришган, овози ғоят ёқимли ва гўзал бўлгани сабабли кўпроқ шуҳрат тутган эди, деб ёзади.
11. Мавлоно Тўтий  –  асли туршизлик шоир. Навоий «Мажолис ун - нафоис»да Мавлоно Тўтий Абулқосим Бобур Мирзо замонида тарбият топганлигини таъкидлайди ва яхши қасида ва ғазаллари борлигини эътироф этади. Ёшликда дунёдан ўтган бу шоир вафотига Навоий «хурус» сўзи билан таърих туширган эди, бу сўздан абжад ҳисобида 816 йил чиқади. Демак Мавлоно Тўтий  1461 – 62  йилларда  вафот этган.    
12. Тарж.: Эй соқий, қишнинг иккинчи ойи кетдию эртанииг аҳволи номаълум;   ўзимизни   бугун   хурсанд   қилайлик,   эртани   эса ким кўрибди?    
13. Мир Бузург  Тирмизий - ўз   даврининг  ғоят  нуфузли сиймоларидан. Абу Саид мирзонинг ўғли Султон Маҳмуд мирзонинг отаси, Султон Масъуд мирзонинг бобоси.
14. Мавлоно Хусрав – бу билимдон соҳиби девон, лекин дағал табиатли. Ҳиротда вафот этган шоир ҳақида «Мажолис ун-нафоис»нинг II мажлисида Навоий маълумот бериб ёзади: «Даъволиқ ва бузургманиш ва тундхў киши эди. Фақир қошиға баъзи маҳалда шеър келтурса эрди, бурунроқ андоқ калом сурар эрдиким, дахл қилмоқ йули боғланур эрди. Заруратан, барча шеърни таҳсин қилмоқ керак эрди.
15. Тарж.: Чеҳранг тобланишидан ҳар бир жонга шамъ пайдо бўлади, девоналар дили жингалик буралиб кетган сочларннинг асиридир.
16. Бобур  –  Абулқосим Бобур, темурийлардан. 1447 – 57  йилларда Хуросонда ҳукумронлик қилган. Шоҳрух вафотидан кейин авж олиб кетган темурий шоҳзодаларининг ўзаро курашларига бардош бера олмай шаҳарни ташлаб кетганлар Абулқосим тахтга ўтиргач, қайтиб кела бошлайдилар. Улар орасида Алишер Навоий оиласи ҳам бор эди. Шоирнинг отаси шоҳ хизматига киради ва бироздан кейин Сабзавор ҳокими қилиб тайинланади. Отаси вафотидан сўнг ёш Алишер ҳам сарой хизматига киради. Абулқосим Бобур маърифатли ҳукумдор эди. У илм ва адаб аҳлига ҳомийлик қилар эди. «Мажолис ун-нафоис»да Навоий у ёки бу шоир ёки воқеалар муносабати билан 12 жойда Бобур мирзони тилга олади ва VII мажлисда унга алоҳида мақола бағишланди. Унинг дарзешваш табиати, гўзал аҳлоқли, юксак ҳикматли шахс бўлганлигини таърифлаб, тасаввуфда ҳам билимдон ва яхшигина шоир ҳам бўлганини қайд этиб ўтади. Бобурнинг бир форсий рубоийси ва қуйидаги туркий байтни келтиради:

Неча юзунг кўруб ҳайрон бўлойин,
Илоҳи ман санга қурбон бўлойин.

         Абулқосим Бобур 1457 йилда Машҳадда вафот этган.
17. Мавлоно Котибий  –  Шамсудди Муҳаммад ибни Абдуллоҳ (таваллуди номаълум, Туршез – 1435, Астробод), машҳур шоир, хаттот ва мунший. Яхши котиб бўлганлигидан «Котибий» тахаллусини олган. Шоирнинг Нишопурда таҳсил олгани, Ҳирот, Самарқанд, Мозандарон, Шилон, Ҳижоз, Табриз ва Исфаҳонларда бўлгани ҳақида маълумотлар бор. Умрининг охирларида Астрободда муқим бўлган ва шу ерда вафот этган. Алишер Навоий «Мажолис ун-нафоис»нинг бир мажлисида Қотибийга мақола бағишлаган. Унинг қасида жанрида ихтиролар қилгани, «Тажнисот», «Зул-баҳрайн»,  «Зулқофиятайн», «Ҳусн ва Ишқ», «Носир ва Мансур», «Бахром ва Гуландом» номли маснавийлари, ғазаллар девони, қасидалар девони борлигини таъриф қилиб, Навоий «Хамса»га киришдию охирига етказа олмади, деб ёзади. Навоий таассуф билан «Бизнинг Султон Соҳибқирондек (яъни, Ҳусайн Бойқаро  –  С. Ғ.) сухандон подшо анга мураббий бўлса эрди ва умри дағи бирор нима вафо қилса эрди, кўп элнинг кўнглин шеър айтмоқдин совутқай эрди», –  деб ёзади ва Котибийнинг шеъриятидаги маҳоратига юксак баҳо бериб, ғазал, қасида  ва  маснавийларидан  намуналар  келтиради.
         Котибий тоун – вабо касалидан вафот этган ва Астрободда «Нуҳ гўрон» қабристонига дафн этилган.
18. а.: Гоҳо тиғинг ошиқлар қатли учун кўтарилганда, бир кўриш
билан юз шаҳиднинг мақсади ҳосил бўлади.
19.Тарж. Котибий ғам тунингдан нолима, Абусаид давлати  баракатидан саодат тонги отиб қолади.
20. Султон Абу Саид  –  Қаранг: ушбу китоб 220-бет,  38-изоҳ.
21. Султони Соҳибқирон  –  Султон Ҳусайн Бойқаро  –  Қаранг: ушбу китоб, 186-бет, 32-изоҳ.
22. «Сайди   ғазол»  –  мумтоз   мусиқа   йўлларидан   бири.
23. а.:   Даргоҳингга   ёлвориб   юзланганимда,   кўнгил   юзини    иқбол каъбасига йўналтирган бўламан.
24. Бозгўй  –  ашулада   бирор  сўз   ёки  шеърни   такрор   айтиш.
25. а.: Султон Ҳусайн ғолиб подшоҳдир, унингдек рўзгор садафида ҳеч  ким,  ҳеч  қачон   бўлмаган;    У  шоҳдир,   отаси  –  Мансур Бойқаро Умаршайх бин  Темур  ҳам  буюк шоҳ  бўлган.
26. Мақомот  –  мусиқашунослик илмида Шашмақом, Ҳоразм мақомлари    ва   Фарғона - Тошкент    мақом   йўлларининг    мажмуаси маъносида қўлланилади.
27. Шаабот  –  мусиқа йўллари.
28. Чорзарб –  мусиқий куй номи.
29. Савт  –  мусиқий куй.
30. Муаммо  –  Қаранг: ушбу китоб, 217-бет, 14-изоҳ.
31. а.:  Унга  айтдимки, сенинг ишқинг Оламида  ишим ғамдин иборат бўлди. У кулги аралаш мийғида «ғам эмас», оламнинг ишқидир, –  деди.
32. Тарж.:   Унинг   жингалак  –  буралган   кокили   хаёлидан    кўнгил дуди  куштигирнинг  боши  устида  худди  қора   нишондир.
33. Хожа Ҳофиз Шерозий – Қаранг: ушбу китоб, 218-бет, 19-изоҳ.
34. а.: Эй соқий, косани айлантир ва ич, дастлаб ишқ осон кўринган эди, бироқ мушкил тушди.
35. а.:  Ҳозирда   ўзим   учун   шуни   маслаҳат   кўрдимки,   майхонага кўчайин ва у ерда шод ўтирайин.
36. а.: Гарчи олтин хазинаси бўлмаса ҳам, қаноат хазинаси боқийдир,   уни   шоҳларга,   бунисини  гадойларга   берди.
37. Баъзи ёронлариға  – бу ерда Алишер  Навоий кўзда  тутилади.
38. а.: Агарчи   ажал  ношод  тандан  жонни   олса,  асло   меҳрингни менинг ёдимдан ола олмайди; хохлайманки, тупроқ бўлсаму уни шамол олиб кетса, шундай бўлсаки, уни Астробод томонга элтса.
39.Баъзи мухлис ва муътақид ёронлари  руқъаси  жавобида  –  бу ерда Алишер Навоий мактубига Паҳлавон ёзган жавоби кўзда тутилади.
40.а.: Ром бўлган оҳуйингни унутма.  Сайд   қилинган   ромингни унутма; унутмоқлик не чоғлиқ бўлмасин, ўз қулингни унутма.
41. Лангар – йўловчилар қўниб ўтадиган  жой; камбағал, етимесирларга овқат улашадиган ғарибхона ҳам лангар дейилади.
42. а.: Парвардигорнинг сояси такъямга ўз соясини солиб,  унинг шарафини баланд осмондан ҳам юксалтириб юборди. Агарчи осмон ўз атласини шоҳга пояндоз қилган эса-да, кошки ўзим бор бўлсайдим,  жонимни нисор қилардим.
43. а.: Агар ҳолим фалакка маълум бўлса, юз-кўз билан аҳволимга йиғлар эди; менда янги очилган гул бор эди, во дариғ уни хазон шамоли олиб кетди; умр бўйи яхшилиғ уруғини экдим, униб чиққанда эса йиғиб ололмадим; шунннг учун ҳаёт менга аччиқ бўлди. Кексалик мени ёшлик палласидан итқитиб ташлади; энди мен ул занжирбанд шер эмасман. Кексалик ғами мени бутунлай олиб кетди. Ота болани шунинг учун тарбия қиладики, токи у катта бўлганида ғамхўрлик қилсин; ундан йигитлигида фойда бўлсин, кексалик пайтларида эса, ишга ярасин. Мени кексалик шундай синдирдики, йигитлик асло фойда келтирмади;
44. Санойиъ  –  санъат сўзининг кўплиги, ҳунарлар  маъносида ҳам келади.  Бу ерда  адабий санъатлар назарда тутилади.
45. Аруз  –  шеърнинг вазнлари, ўлчовлари ҳақидаги фан.
46. Қофия  –  шеърда байт ёки мисралар охиридаги сўзнинг иккинчи байт ёки мисра охиридаги сўзга мос оҳангдош бўлиши. Шарқ поэтикасида қофиянинг ўзига хос назарияси бор. Шунинг учун қофияга оид адабий илм мавжуд.
47. Тажвид  –  Қуръон   каримни   талаффуз қоидалари билан ўқиш. Бу ҳам илм даражасида ўрганилган,
48. Илми нужум  –  осмон жисмлари ва унинг ҳарактларини ўрганувчи илм, астрономия.
49. Мавлид учун ройижаи толеъ  –  кейинги вақтларда кенг тарқалган гараскопни англатади.
50. Мавлоно Қутбиддин  –  ўша даврнинг машҳур табиби. Паҳлавон Муҳаммад ундан тиб илмини ўрганган, асли Насафдан бўлган.
51. Мавлоно Ало ул-мулк  –  Паҳлавон атрофидаги табиб дўстларидан.
52. Фиқҳ  илми  –  диннинг йўл-йўриқлари, қоидалари тўғрисидаги илм.
53. Ашриба ва  фавоқиҳ ва  ҳалвиёт – шароблар,  хўл  мевалар  ва  ҳолвалар (қанд-қурслар ҳам киради).
54. Мафосил марази  –  бўғимларнинг зирқираш касали.
55. Мавлоно Абдуссалом Шерозий  –  замонасининг машҳур ҳакими, ҳақиқий   табиби. Машҳадда Навоийни даволовчи табиб бўлган.
56. Сайид Насииий  –  буюк озарбайжон шоири, файласуфи. Исми –  Али, Имодиддин – лақаби. Асли Ширвондан, 1370 й. да Шамоҳи шаҳрида туғилган, илк таҳсилни ҳам шу шаҳар мадрасаларида олган. У аввал «Ҳусайний», «Саййид» тахаллуси билан шеърлар ёзган. Насимий Темурнинг истилочилик сиёсатига ва истибдодига қарши курашга даъват қилувчи, яъни тариқат – ҳуруфийликни қабул қилган ва уни фаол тарғиб-ташвиқ этган. У бу жабҳада кейинчалик унга дўст бўлиб қолган устози, ҳуруфийлиқ тариқатига асос солган Фазлуллоҳ Наимий билан танишгач -«Насимий» тахаллусини олади. Наимий Мироншоҳ томонидан қатл этилгач, ватанини тарк қилган, Насимий Бағдод, Онатўли, Токат, Бурса ва бошқа жойларда яшайди, охири Ҳалабда қарор топади. Миср султони Муайяддин Насимийни даҳрийликда айблаб, 1417 йилда уни тириклайин терисинн шилдириб, қатл этишга эришди. Шоирнинг фожиали ўлими ҳақида кўплаб ривоятлар мавжуд. Алишер Навоий «Насойим ул-муҳаббат»да шоир ҳақида ёзади: ...мазкур бўлган мулк аҳлиға анинг шеъри муқобаласида ҳамоноки шеър йўқтур. Ҳамоно тақлид аҳли (риёкорлар  –  С. Ғ.) ани мазҳабида қусур туҳматига муттаҳам қилиб, шаҳид қилдилар. Машҳур мундоқдурки, терисин сўяр ҳукм бўлуб-тур.. Ул ҳолатда бу шеърни дебдурким,

Н а з м:

Қибладур юзунг, нигоро, қошларинг меҳроблар
Суратинг мусҳаф, вале холу хатинг эъроблар.

Ва бу шеърнинг тахаллуси ушбу муддаоға долдурким:

Н а з м:

Эй Насимий, чун муяссар бўлди иқболи висол,
Қўй,  терингни  сўйса  сўйсин,  бу  палид қассоблар.

         Айтиш кераки, бу мақтаъ байт Навоий таржимасида берилган. «Қатрада осмон акс этади» деганларидек, байт Навоийнинг юксак таржимонлик маҳоратини намоён қилади. Байтнинг асли қуйидагичадир:

Чун Насими жовидони ёр ила бўлди висол,
Гўй   неча   донарса   донсун   бу   яшил   дулаблар.

         Биринчи байтнинг иккинчн мисрасидаги «Мушкин хатинг»ни Навоий «холу хатинг» деб берган.
         Бу ерда Навоий Паҳлавон Муҳаммадга Насимий шеъриятининг моҳияти  –  ҳақиқат тариқи  –  йўлларини баён этишлик бўлгани ҳақида фикр билдиради. Унга эътироз билдириб, Паҳлавон дейдики, Насимий шеърлари зоҳиран мажозий, ботинан эса ҳақиқийдир.
57. Тарж.:   Фақирлик йўлида сенинг иршод   (тўғри йўллар  кўрсатиш)инг биланмиз. Кеча-кундуз ҳамиша сенинг ёдинг биланмиз. Фано доирасида сенинг номингни такрорлаш биланмиз. Яъни, сенинг Неъматободинг етимларимиз.
58. Тарж.: Эй Мир  (яъни Навоий  –  С. Ғ.)  сен пирсан, биз сенинг иршодинг биланмиз. Доим сенинг дуогўйингмиз ва ёдинг биланмиз. Бу шаҳар сенга яхши, ёқимлидир ва биз сен билан хурсандмиз. Биз ўлдик, Астрободинг харобимиз.
59. Ғаше –  қандайдир дард.
60. Мавлоно Абдулҳай –  табиб, Хондамир «Ҳабиб ус-сияр»да Мавлоно Абдулхайни табобат аҳлидан Ғиёсиддин Азиз ва Уло ул-мулклар билан бир ерда тилга олади. Уларнинг учаласини «Амир» унвонлари билан беради ва саройда мансаб ва обрўлари юқори бўлганини қайд қилиб  ўтади. «Макорим ул-ахлоқ»да эса, Мавлоно Абдулҳай Навоий ҳастининг охирги дамларида ёнида бўлгани ва табиблардан Мавлоно Шамсуддин Муҳаммад Чилоний билан шоир томиридан қон олганликларини ёзади.
Паҳлавон Муҳаммаднинг сўнгги дамларида Навоий ўз ҳузурида бўлган мавлоно Абдулҳай ва Мавлоно Нуриддинларни дарҳол унинг ёнига жўнатади, лекин фурсат ўтган, Паҳлавон  бандаликни  бажо  келтирган  бўлади.
61. Қаҳф  ул-аномий  –  инсонлар таянчи, паноҳи  демакдир қаҳф ғор, Қуръони каримнинг «қаҳф» сурасидаги биродарлар узоқ муддат ухлаб қолган ғор бўлиб, сиғинадиган жойни ҳам англатади.
62. Абдураҳмон Жомий  –  қаранг: шу китоб, 113-бет.
63. Тарж.:   Муҳаммад   Паҳлавон  –  етти   ўлка   паҳлавони.   Дунёда унинг тенгги, ўхшаши йўқ. Тариқат аҳли (суфийлар  –  С. Ғ.) нинг боши ва сарҳалқаси (ақли  –  С. Ғ.) дунё кишанларидан қанот ёзиб кетди. Олам таянчи, Жом маърифатчиси иқбол юзасидан даврнинг ҳурматли зоти (яъни, Жомий  –  С. Ғ.) кетидан бир йилдан кейин ранг-баранг кўринишдаги бу кўҳна дунёдан жаннат томон хиром қилди. Агар кимда-ким вафоти таърихии сўраса, «Маҳдумдан кейин бир йил ўтгач»  –  деб айтинг. Бу ерда таърих моддаси «баъди махдуми ба  як сол» бўлиб, абжад  ҳисобида  899 – 1433  йил  чиқади.

«НАЗМ УЛ-ЖАВОҲИР»НИНГ ИЗОҲ ВА ТАРЖИМАЛАРИ

         Бу асарни Навоий Ҳазрат Алининг ҳикматларини рубоийларда талқин қилган. Муқаддимада тилга олинган Ҳазрат Амир  – Ҳазрат Алидир. Асар Ҳусайн Бойқаро «Рисола»сига жавобан 1485 й.да ёзилган.
1. а.: Инсон бошидан бирор бир  он  ўтганлиги, эслашга лойиқ бирор нарса содир бўлмаган бўлсин  (Қуръони мажид, Сура, Ал-инсони, 1-оят).
2. а.: ўтдими (бердими?)?
3. а.: Ўтмадими (бермадими?)?
4. а.:Мен олам марказиман  (шаҳримдан)  ва унинг эшиги менинг устимда.
5. а.: Оллоҳнинг кунига қасам.
6. а.: Мен сендаман, сен мендадурсан.
7. а.: Мамнун тил ва ёлворишлик била дегилким, Оллоҳнинг дуоси унга ва саҳобаларига бўлғай, хусусан, Сиддиқ (Абу Бакр) ва Фаруққа (Умар) ва Зун-нурайи (Усмон) ва ал-Муртазо (Али)га ҳам бўлган.
8. а.:  Оллоҳ ундан  рози  бўлсин ва Оллоҳ юзини ёрлақасин.
9. а.: Қуёш ва тонг нури билан қасамёд қиламан (Сура, Ал-шамс, 1-оят).
10. а.: Тун  билан  унинг  зулматида  қасамёд  қиламан   (Сура,  Ал-лайл, 1-оят).
11. а.: Боғлар ичидан дарёлар оқиб ўтади.
12. а.: Мевалар етилади, хурмолар, анорлар ўсади.
13. а.: Унинг айбларини Оллоҳ яширсин.
14. а.: Одам болаларини сийладик.
15. а.: Биз инсонни энг яхши тузилиш билан яратамиз.
16. Исо пайғамбар  –  Диний ривоятларга кўра унинг нафаси ўликни тирилтирар экан. Лақаби Масиҳ.
17. Солиҳ пайғамбар  –  Нуҳнинг ўғли Сом фарзандларидан. Навоий демакчики, агар инсон сўз сўзламаса, Исо билан унинг оти ва Солиҳ билан унинг туяси орасида фарқ бўларми эди?!
18. а.: Инсонлар ақлларига яраша гапирадилар.
19. а.: Шунга ўхшаш сурани келтиришлари (га).
20. а.: У ўз хоҳиши билан гапирмаяпти.
21. а.: Унга очилаётган вақт келаяпти.
22. а.: Ҳақиқатан  ҳам  шеърда,  ҳикмат   баёнида  сеҳр   бор.
23. а.: Оллоҳ улардан рози бўлсин!
24. а.: Мартабаларига лойиқ ҳолда.
25. а.: ва кўз қораси яширин дурдек.
26. а.: Сочма дурлар.
27. а.: Кенг бино.
28. а.: Моҳир қўмондон.
29. «Файз»  –  сўзидан абжад ҳисобида  «Назм ул-жавоҳир» ёзилган 880 – 1485 йил чиқади.
30. «Жузв», «дафтар», «жунг», «баҳр»  –  сўзлари замирида Навоий Ҳусайн  Бойқаронинг «Рисола»сини назарди  тутмоқда.
31. Мазкур «Рисола»ни ёзган шоҳ –  Ҳусайн Бойқародир.
32. а.: Мен ерга халифа қилиб тайинлайман.
33.а.:   Бир  соатлик   адолат  олтмиш   йиллик  ибодатдан  яхшидир.
34. а.:   Ҳақиқатда Оллоҳ  адолат  ва  яхшилик  қилишни  буюради.
35. а.:   Ва   фахш,  ифлослик  ва  адолатсизликни  рад  этади.
36. а.: Ва Оллоҳнинг сенга кучли ёрдам бериши учун.
37. а.: Ва оллоҳнинг азизларга ёрдами сураси.
38. а.: У ердаги Салсабил аталмиш чашмадан.
39. а.: Айтилдики, эй ер-сувингни ютгил.
40. Заҳир  –  Заҳир Фаробий, машҳур шоир   (ваф. 598 – 1201 – 1202, Табриз). Асли Фарёбдан. Ёшлигидан илм-фан, шеър, адабиёт, ҳикмат, илми нужумни ўрганишга киришади. Хуросон Мозандарон, Озарбайжонга сафар қилади. Қасидалар девони бор.
41. Анварий  –  Авҳадуддин Али  ибн  Муҳаммад   (1105, Абивард 1187, Балх) машҳур форс шоири. Тус мадрасасида таҳсил топган. Илми нужум, ҳикмат, ҳандаса, фалсафа ва тиббиёт илмларини пухта билган. Марв ва Нишопурда истиқомат қилган. Анварийнинг ҳажвиялари ғоят ўткир. Шоирни қасиданавислиқнинг пайғамбари деб таърифлаганлар. 15000 байтли девонида қасида, ғазал, рубоий  ва  қитъалар  мавжуд.
42. Вассоф –  Шарафуддин Абдуллоҳ.    Мўғул султонларидан  Ғиёсиддин даврида яшаган олим, атоқли тарихнавис.
43. Табарий  –  Муҳаммад  ибн  Жориф,    форс донишманд  тарихчиларидан.  У   Абу   Бакр  Хоразмийнинг холаваччаси.   «Тарихи  Табарий» иоми билан машҳур асар муаллифи.
         Навоий бу шоир ва муаррихларга Ҳусайн Бойқарони ўхшатмоқда.
44. Асадуллоҳ  –  Оллоҳнинг шери: Ҳазрат  Алининг лақаби.
45. «Наср ул-лаолий» (сочма лаълу-марварид, қимматбаҳо тошлар).
         Хазрат Али қаламига  мансуб  ҳикматлар  мажмуаси.

ҲАЗРАТ АЛИ ҲИКМАТЛАРИНИНГ ТАРЖИМАСИ

1.Кишининг   иймони   аҳдига   вафо  қилишидан  билинади.
2.Фалокат етканда ёрдамга келган киши  –  биродаринг.
3.Бойликнинг изҳори  –  шукрдир.
4.Болаларингни тарбия қил  – уларга фойда келтирасан.
5.Кишининг одоби унинг бойлигидан яхшидир.
6.Бурчни ўташ  –  диндандир.
7.Ёмонга яхшилик қилиш билан уни қайтарган бўласан.
8.Бу замоннинг одамлари айб қидирувчилардир.
9.Руҳнинг роҳати маъюсликдадир.
10.Мурувват қийинчиликларни тўсади.
11.Ота-онага меҳрибонлик  –  меросдир.
12.Ўзингга  сабрдан   кейин  зафар  келишини  билдириб  қўй.
13.Умрнинг баракаси чиройли амаллардадир.
14.Мол-дунё баракаси закотни адо этишда.
15.Бу  дунёни  охират  учун  сотиб  юбор,  фойда   кўрасан.
16.Кишининг Оллоҳдан қўрқиб йиғлаши кўзни равшан қилади.
17.Кишининг қорни  – душманидир.
18. Шанба   ва   пайшанба  тонглари  баракадир.
19.Инсонга бало тилдан келур.
20.Эзгулик қил, аммо уни  миннат қилиш билан  йўқ қилма.
21.Кишининг мулойимлиги  [эҳсондан  сўнг] иккинчи совғадир.
22.Оллоҳга таваккал қил – шунинг ўзи кифоя.
23.Балонинг кечикиши  –  иқболдир.
24.Умринг аввалида ўтган ишлар хатосини умринг охирида тўғрила.
25. Кишининг номозда  эринчоқлик қилиши  –  иймонининг заифлигидандир.
26.Яхшилик башоратини бер – уни ҳадя этгандай бўласан.
27.Макруҳ ишни рад этишда ғофиллик қилсанг, у кўпайиб бораверади.
28.Қўлларнинг таом билан меҳрибонлик қилиши барака   келтиради.
29.Гуноҳларни тарк этишга ғайрат қил.
30.Кишининг   камтаринлиги   унга   ҳурмат   келтиради.
31.Уч нарса ҳалокатга олиб келади: бахиллик, худбинлик ва такаббурлик.
32.Уч нарса иймондандир: ҳаё, вафо ва саҳийлик.
33.Уламолар ўлими динга раҳнадир.
34.Ҳирс етказган раҳнани фақат тупроқ тўлдиради.
35.Ҳукмронлик адолат билан мустаҳкам бўлади.
36.Охират савоби дунё роҳатидан яхшидир.
37.Эҳсон қилсанг, уни хокисорлик билан яна такрор эт.
38.Тан овқат билан, руҳ эса куй билан тирикдир.
39.Кишининг берувчига раҳмати унинг  неъматларига барака  беради.
40.Нимаики топсанг, садақа қил.
41.Фақир учун оз бало ҳам кўпдир.
42.Кишининг ҳусни  –  мулойимлигидадир.
43.Ёмон дўст  –  шайтондир.
44.Ботилнинг  умри  бир  соат,  ҳақиқатники  эса  қиёмат  соатигачадир.
45.Кишининг ҳамсуҳбати унинг ўзи каби бўлади.
46. Сўзнинг яхшиси  –  қисқадир.
47. Яхши ҳамсуҳбат  –  ғаниматдир.
48. Беришда кўп бер, олаётганда оз билан қаноатлан.
49. Камбағаллар   билан суҳбатда  бўлиш,  шукрни  кўпайтиради.
50.Улмайдиган нарса  –  улуғдир.
51.Кишининг юмшоқ феълли бўлиши унинг мададкоридир.
52.Кишиларнинг безаги  –  одобдир:
53.Кишининг ҳаёси  –  унинг пардасидир.   
54.Аччиқ сўздан аччиқ овқат яхши.
55.Кишининг қизиққонлиги уни ҳалокатга бошлайди.
56.Ёмонга вафо – ҳаромдир.
57.Хулқ чиройлилиги  –  ғаниматдир.
58.Ҳунар  –  кишининг бойлигидир.
59.Худодан  қўрқсанг бас, ундан  бошқасидан  омон  бўласан.
60.Дўстларнинг   яхшиликка   бошлагани –  яхшироқдир.
61. Нафсингга қарши тур – дам оласан.
62. Кишининг дўсти – унинг динига далилдир.
63. Қалбнинг   холи    бўлиши  –  чўнтакнинг    тўла   бўлишидан  яхшидир!
64.Дўстнинг холислигини унинг ваъдасига амал қилишидан  бил!
65.Хотиннинг   яхшиси  –  суюмли   ва   кўп   туғадиганидир.
66.Молнинг   Оллоҳ   йўлида   сарф   бўлгани  –  яхшироғидир.
67.Қалбнинг шифоси  –  қазога рози бўлиш.
68. Кишига алам – ҳирсдан етади.
69.Кишининг  офати  –  ҳирсининг  инжиқлигидан деб  бил.
70.Кимса   сенга  жафо  қилса  ҳам,  ундан уялиб  муроса  қил.
71.Кишининг сўзи – ақлига далолатдир.
72.Кишининг  асл эканлигини  феъли  намоён қилади.
73.Дўстларни   кўриш,   хурсандчиликка   хотима   бермайди.
74.Нокасларнинг   давлати – кишиларнинг   офати.
75.Кишини бурчи  –  маҳзун бўлиш.
76.Шоҳларнинг давлати адолат узрадир.
77.Бахилнинг  олтини   фойдасиз   тошдан   ўзга   нарса  эмас.
78.Жаҳлга   йўл   берма  –  оқибатлари   мақталади.
79. Исён қилувчини ўз исёни ҳалок қилади.
80.Гуноҳнинг биттаси ҳам кўп, ибодатнинг мингтаси ҳам камдир.
81.Авлиёларни эслаш – илоҳий раҳмат ёғдирада.
82.Кишининг тўғри йўлдан озиши  –  таъмадан.
83.Подшоларнинг овқати лабни куйдиради.
84.Фақирларнинг энг хори Оллоҳ ҳузурида азиздир.
85.Ёшликни эслаш  –  ҳасратдир.
86.Тилнинг равонлиги  –  бойлик эгасидир.
87.Ўлимни эслаш – қалб жилосидир.
88.Севимли   кишини   кўриш  –  кўзни   равшан   қилади.
89.Отангга риоят қил  –  болангдан қайтади.    
90.Яшашнинг гўзаллиги –  осойишталикнинг   мавжудлигидадир.
91.Илмнинг даражаси  –  сифатидадир.
92.Хотиржам бўл  –  ризқингни  ўзи сени  топиб  олади.
93.Ўлимнинг хабарини туғилиш беради.    
94.Нафсга безак берма  –  уни чарчатасан.
95.Нафсинг ғалаба қилса, ҳақ йўлини тут.
96.Кишининг меҳрибонлиги ақлига далолатдир.
97.Кишиларнинг вазни  –  тарозиларидир.
98.Кишини зиёрат қилиш унинг саҳоватига қараб бўлади.
99.Дунё бурчаклари мотамларга тўладир.
100.Дўстларни зиёрат қилиш муҳаббатни оширади.
101.Заифларнинг   ҳолидан   хабар   олиш  –  камтарликдандир.
102.Ботиний ҳусн зоҳирий ҳусндан яхшироқдир.
103.Авом кишининг зоҳидлиги  –  гумроҳликдир.
104.Бадгумонлик  –  кибрдандир.
105.Дунё билан фахрланиш  –  кибрдир.
106.Ёмон хулқдан халос бўлиш қийин.
107.Кишининг руҳий оламини унинг сийрати очиб беради.
108.Инсон тилига эҳтиёт бўлса саломат бўлади.
109.Фиқҳ уламолари  –  халқ сарваридирлар.
110.Қалбан уйғоқ кишининг маст бўлиши  –  хулқларнинг ёмонидир.
111.Нотавонларнинг кураши шикоят орқали бўлади.
112.Тавозеъли киши  –  улуғ кишидир.
113. Тил сукути – инсон саломатлиги.
114.Илмнинг заволи  –  мақтанишдадир.
115.Ёмонга яқин бўлган иш  –  ёмон ишдир.
116.Жаннат талабида белингни маҳкам боғла.
117.Бойнинг бахиллиги унинг азобидир.
118.Кўп тоатдан оз маърифат яхши.
119.Қарилик ўлим хабарини келтиради.
120.Жаннатий бўлишни истасанг Қуръон ўқи.
121.Улфатчилик шарти  –  кулфат йўқлигидир.
122.Кишиларнинг ёмонроғи – халқдан ўзини олиб   қочувчисидир.
123.Кишининг тўғри сўзлилик  фазилати   унинг   нажоткоридир.
124.Баданнинг сиҳати  –  рўзадан.
125.Сабр ғалаба келтиради.
126.Тунда ўқилган намоз кундузга ҳусн бўлади.
127.Тан сиҳатлиги  –  сукутдан.
128.Инсон саломатлиги –  тилга эҳтиёт бўлишликда.
129.Яхши кишилар билан ҳамсуҳбат бўлиш  –  ёмонликдан асрайди.
130.Нодоннинг сукути  –  айбларига пардадир.
131.Меҳрибон бўл – ҳурматли бўласан.
132.Диннинг саломатлиги  –  худодан қўрқишда; фасоди эса  – магирликдир.
133.Оллоҳдан ўзга кишига умид боғлаган киши  –  гумроҳдир.
134.Оллоҳ ҳар бир нарсанинг ризқига кафилдир.
135.Дўст ачитиб гапиради.
136.Қалб нури  –  ҳалол таомдан пайдо бўлади.
137.Тил зарбаси  –  тиш оғриғидан кучлироқ.
138.Ёмонга қайишган киши – залолатдадир.
139.Кимки динни дунёга алиштирган бўлса, йўлдан  адашибди.
140.Қўли очиқ бўлмаган кишининг юраги тор бўлади.
141.Дунё  –  қалби торлар учунгина тордир.
142.Оллоҳга ишонганнинг вақти чоғ бўлади.
143.Офият ила ризқлантирилган киши қандай яхши!
144.Умр бўйи ибодат  –  набийлар шиоридир.
145. Ғам азоби қисқарганнинг умри узун бўлади.
146.Одоб  талабида  бўлиш – дунё  талаб  этишдан  авлодир.
147.«Кабутар –  кабутар  билан учади, ғоз – ғоз билан».
148.Қаноатли кишининг умри узун бўлади.
159.Душманга итоат  –  ўлимдир.
150.Оллоҳга тоат  –  ғаниматдир.
151.Киши зулм қилса, ўзи хор бўлади.
152.Мазлумнинг ранж-уқубати зоеъ кетмайди.
153.Золимнинг зулми уни ҳалокатга йўллайди.
154.Мол-дунёга  ташналик  –  сувга   ташналикдан  кучлироқдир.
155.Золим умрининг сояси қисқа бўлади.
156.Сахийликнинг сояси кенг бўлади.
157.Букри кишининг сояси ҳам эгридир.
158.Қаноат билан яшасанг, шоҳликка ҳам эришасан.
159.Олий ҳимматлик  –  иймондандир.
160.Узун гап  –  нуқсонли гапдир.
161.Золимнинг охири яхши бўлмайди.
162.Ақлли душман – аҳмоқ дўстдан яхшироқдир.
163.Ишнинг қийини –  осонига эшик бўлади.
164.Китобларни   йиққандан кўра, ундаги нарсаларни хотирангда сақлаганинг яхшироқ бўлади.
165.Золимнинг уқубати  –  ўлимининг тезкорлигидир.
166.Ҳар бир тундан сўнг албатта кун келади.
167.Соғлиқ  –  ғаниматдир.
168.Тақводордан ҳам кўра Оллоҳга таваккал қилувчиларнинг қадри кўпроқдир.
169.Ўлим ғами  –  қалбинг севмаган киши билан ҳамсуҳбат бўлишдан енгилроқдир.
170.Оқил гўдак  –  нодон кексадан яхшироқдир.
171.Йўлини йўқотган, ўзини ҳам йўқотибди.
172.Сени ёмонликка бошлаган киши душманингдир.
173.Ким сени ботил ишга йўллаган бўлса, сени алдабди.
174.Тўғри   нарсадан   жаҳлинг   чиқиши –  қабиҳликдан.
175.Ҳикматни ҳис қила олиш  –  мўъмин учун совғадир.
176.Дин   орқали   қозонилган   ғалаба  –  ҳақиқий   ғалабадир.
177.Кишининг фазилати билан фахрланиши–асл эканлиги билан фахрланишидан авлодир.
178.Душманинг устидан ғалаба қозонишинг осон нарса.
179.Кимки ақлли бўлса  –  у асл кишидир.
180.Кимки нафс ёмонлигидан омон қолган бўлса, ғалаба қилибди.
181.Нарсанинг бир кичик парчаси ҳам унинг асллигидан далолат бериши мумкин.
182.Кишининг эркин ва  озод бўлиши – тўғри сўзлилиги  шарофатидандир.
183.Ҳар бир қалбнинг ўз ташвиши бор.
184.Кимки  неъматга  куфр  келтирса – фосид ҳукмидадир.
185. Кишининг гапи қалбидагини фош этиб қўяди.
186.Қалбнинг қуввати  –  иймон саломатлигидандир.  
187.Амал  –  ибодат қилишни қадрла –  шодлик, хушнудлик топасан.
188.Кишининг дўсти  –  унинг динига далилдур.
189.Ёмонларнинг яқинида юриш ҳам зарарлидир;
190.Тошюрак бўлиш  –  «тўқлик» оқибатидир.
191.Кишининг қадри, биров уни қадрласа билинади.
192.Оллоҳнинг каломи  – қалбларнинг шифосидир.
193.Неъматга куфр қилиш  –  уни зойил қилади.
194.Қариликнинг ўзи сенга етарли касалликдир.
195.Ҳасадгўйга   унинг  ҳасадн   [ҳалок   бўлиши  учун]   кифоядир.
196.Илмнинг камоли  –  мулойимликдадир.
197.Яхшилик  –  узрлик бўлиш билан комил бўлади.
198.Дунёнинг айблари унда  қолмаслик учун  сенга  етарли  бўлади.
199.Ўлимни ёдга олиш ғами сенга етарлидир.
200.Юмшоқ сўз қалбларни маҳбуб қилади.
201.Сўзингни юмшоқ қил  –  севимли бўлиб қоласан.
202.Қарилик йилларини умр йилларим деб ҳисоблама.
203.Илмли шоҳга завол йўқдир.
204.Кибр билан шуҳрат топиб бўлмайди.
205.Ҳасад душманлигидан бошқа ҳамма душманликнинг иложи бор.
206.Кимки   кўп   сўзлабди  –  ўзига   маломатни   орттирибди.
207.Тиниқ  булоқ   атрофида   ҳамма   одамлар тўпланишади.
208.Ҳиммат  даражаси  баланднинг қайғу  торлари узун   бўлади.
209.Ёмон   билан   ҳамсуҳбат   бўлиш – денгиз   сафари   каби   хатарлидир.
210.Сукут сақлаган одам сўнг надомат қилмайди.  
211.Илм мажлиси – жаннат боғига ўхшайди.
212.Жўмардлик мажлиси – сўз қалъасидир.
213. Кишининг ҳунари тили остида бўлади.
214.Тунни  бедор  ўтказиш  мўъмин  кишига  нур ато  этади.
215.Ўлимни унутиш  –  қалбнинг занглаганидан далолатдир.
216.Тунги намозлар билан қабрингни мунаввар эт.
217.Сочингга тушган оқ сенга ўлимдан хабар беради.
218. Иймон келтириб ухла, уйқунг яхши бўлади.
219.Мақсадга қийинчилик орқали эришилади.
220.Фироқ ўти дўзах ўтидан кучлироқдир.
221.Бадфеъллик ила кексалик нурини сўндирма!
222.Юз софлиги  –  тўғри сўзликдандир.    
223.Ўз ўрнида қилинмаган яхшилик –  зулм   билан   баробардир.
224.Миннат билан  қилинган садақанинг гуноҳи савобидан кўпроқ бўлади.
225.Аҳмоқ  юрт   бошқарса,  заволнинг   келиши   тезлашади.
226.Ҳулқи ёмон  ва  халқига «ҳурадиган» кишининг ҳолига вой!
227.Ёмон билан  ҳамсуҳбат бўлгандан ёлғизлик яхши.
228.Сенга нисбатан ғофиллик қилишган бўлса, бу сен учун катта ёрдам!    
229.Сени менсимаган киши  –  сенга ёрдам беради.
230.Яхшиларни тарк  этган  кишининг  ҳоли  вой   бўлади!
231.Ҳасадчиларнинг ҳолига вой!
232.Болани худо ризқи билан беради.
233.Кишининг  иши  натижаси  унинг ғайратига қараб бўлади.
234.Бахтли  одам   охират  ғамини,   бахтсиз   одам  бу  дунё  ғамини ўйлайди.
235.Кишининг худбинлиги уни ҳалок қилади.
236.Нафсингдан қочишинг, шердан қочишингдан кўра кўпроқ фойда беради.
237.Кишининг  улуғлиги  унинг  ҳимматидан  билинади.
238. Ҳирс   бандаси  ҳалокат  сари  кетаётганлигини  билмайди.
239. Кишининг   ҳиммати   унинг  қийматини   белгилайди.

240.Борингни кўрсат, кимлигингни айтиб бераман.
241.Иймони йўқнинг дини ҳам йўқдир.
242.Мурувватсиз кимсада дин ҳам йўқ,
243.Оқил кишига фақирлик йўқдир.
244.Ҳасадгўйга роҳат йўқ.
245. Қаноат қилувчида ғам бўлмайди.
246.Фосиқ кишининг ҳурмати бўлмайди.
247.Фоҳиш кишига танбеҳ кор қилмайди.
248.Сенга тақдир этилган нарсагина берилади.
249.Садақа – умрни узайтиради.
250.Нимадан хавфсираб юрган бўлсанг, ўшанга учраганингдан сўнг эмин бўлиб қоласан.
251.Сабр соҳиби албатта муродига етади.
252.Киши ростгўйлик билан улуғлар даражасига етади.
253.Ким қавмига яхшилик қилса, уларнинг хожаси бўлиб қолади.
254.Қалб маъюслиги  –  жон роҳатидир.
255.Бахтли киши билан ҳамсуҳбат бўлган киши ҳам бахтиёр бўлади.