ЧИСТОН
(ЛУҒЗ)
(ЛУҒЗ)
1
ҚАЛАМ
Не лўлидурки, чун ҳангома тутса,
Қадам боштин қилиб тортар навозир.
Бошин кескандин ортиб анга таҳрик,
Тилин ёрғандин ўлуб анга таҳрир.
Қора суға бошин юз ғута берса,
Тўлар оғзию бўлмас лек дамгир.
Киромул котибин андин қилиб сабт,
Эл эткандин ямон-яхшини бир-бир.
Вале ошиқ била Мажнун ишига
Қазо еткурмай андин ранжу ташвир.
Биҳамдиллаҳки, оллимда азалдин
Жунуну ишқ ёзди килки тақдир.
2
ТАНГА
Не шўх эрурки, улус кўнгли ичра савдоси
Анинг юзидаги хатлар кеби муҳаррардур.
Кумушдурур танию қиммати анинг лекин
Ун икки ўз танидек важҳ ила муқаррардур.
Ишида ул ўн икки ҳар бирисидур динор
Ки, адл сиккасидин юзларида зевардур.
Магарки англади хумсул муборак асрорин
Ки, сони бу адад ўлмиш, агарчи юз мардур.
Гадоға хумсидин ар салтанатдурур, не ажаб,
Қачонки беклик анинг рубъидин муяссардур.
3
ИГНА
Қайси айёр эрким улким, нақб урар санъатда бор
Бир синон янглиғ аёғдин, бош қотиқлиғдин тани.
Нозанинларнинг либоси нечаким сангин эрур,
Тору пуди кўзларидин ичкари кирмак фани.
Пардаи исматда ҳар гулрухки урсун лофи зуҳд,
Кўнглакининг дарз-дарзи ичра кўрмишлар ани.
Бу сифатким топти ул айёрлиқ сарриштасин,
Тонг эмасдур, гар отин қўйғайлар анинг сўзани.
4
МИҚРОЗ
Не қушлар эркин аларким, бирардурур қаноти,
Қанотининг учида ҳар бирисига минқор.
Бирор аёғлари ҳам бору турфароқ буким,
Аёғ учида бирор кўз ҳам эттилар изҳор.
Қачон аёғларин олмаштурурлар, ул соат
Қанот урарға бўлурлар туюрдек тайёр.
Қанот кўп урмоқ ила қари учарлари йўқ,
Учарда гарчи қаридур аларға истизҳор.
5
ЎҚ
Не қушдурурки, учар уч қанот била, лекин
Агар қўнар ҳам, очиқдур қанотлари бори,
Қаноти саридур оғзи валек доим очуқ,
Бу турфароқки, бўлур қуйруғида минқори.
Эрур анинг кеби туз кўнгли ошёнида ўқ,
Сипеҳр жаъбасидин истасанг намудори.
6
АНОР
Не мажмардур, тўла ахгар, вале ул мажмар андоми,
Эрур сунъ илгидин гоҳи мусаддас, гаҳ мусамман ҳам.
Чиқар равзандин ахгар дудию бу турфаким, анинг
Ўтиға дуд йўқтур, мажмариға балки равзан ҳам.
Ўту мажмар дема, бор ул садафким, дурларин анинг
Эвурди қонға даврони мушъабат чархи пурфан ҳам.
Агар бу навъ эмас, бас не учун бормоқ кучи бнрла
Бўшар жисми, оқар қони, анга мажруҳ ўлуб тан ҳам.
Нечаким табъи норидур ва лекин меъда нориға
Берур таскин, мунунг нафъин топибмен воқиан мен ҳам.
7
БЕЛ
БЕЛ
Не навъ пайкари конидур ул узун тиллик
Ки, оғзиға қоқилур бир узун ёғоч маҳкам.
Мунунгдек оғзини маҳкам қилиб эмас мумкин
Ки, ул узун тилидин ҳеч навъ қилғай кам.
Тепарлар ончаки мақдур эрур ва лекин ул
Бу тепмак ила қотиқ ерни чок этар ҳар дам.
Бу навъ ер ёра олмас жаҳонда ул кишиким,
Йўқ эрса белида куч гар ани, дегил Рустам.
8
ЮМУРТҚА
ЮМУРТҚА
Ул ҳуққаи ожким, қилурлар гулфом
Ким, жавфи паниру маскадин тўлди тамом.
Ким ани уруштирмоғидин истар ком,
Ноком ани ушатғусидур ани ноком.
9
ПОКИ
ПОКИ
Не пайкардурки, айлар ножиҳин тез,
Ўзи бирладурур масофий.
Магар Баҳроми Чўбин наслидиндур
Ки, аҳволида зоҳирдур хилофи.
Равондур тиғи эл бошида доим,
Вале ўз кўксидур анинг ғилофи.
Бу ҳолатқа, тонуғдур эл бошининг,
Сафоси, доғи ўз кўкси шикофи.
Чу мен қилдим аён поки нишонин,
Керакким, топқай эмди табъи софи.
10
ПАРВОНА
ПАРВОНА
Ул қушки, таашшуқдурур андиша анга,
Бир нахлғаким шомдадур беша анга.
Шохи учидин аён бўлуб реша анга,
Гул очмақ ўшул решасидин пеша анга.