Топ рейтинг www.uz
ТУЮҚЛАР

1

Ё раб, ул шаҳду шакар, ё лабдурур,
Ё магар шаҳду шакар ёлабдурур.

Жонима пайваста новак отқали
Ғамза ўқин қошиға ёлабдурур.

2

Жавр ўқин жонимға соқий ёзмади,
Васл жомидин хуморим ёзмади.

Килки қудрат сабз хатлар ишқидин
Ўзга иш оллимға гўё ёзмади.

3

Ё қошингдин неча бир ўқ кўз тутай,
Отки, ўтрусиға анинг кўз тутай.

Неча кўргач ўзга маҳвашлар қошин,
Янги ой кўрган кишидек кўз тутай.

4

Лаълидин жонимға ўтлар ёқилур,
Қоши қаддимни жафодин «ё» қилур.

Мен вафоси ваъдасидин шодмен,
Ул вафо, билмонки, қилмас ё қилур.

5

Бовужуд ул юз эрур гулгунасиз
Ким, кўрунур оллида гулгунасиз.

Юз қизиллиқ йўқтурур, эй аҳли зуҳд,
Токи мункирсиз майи гулгуна сиз.

6

Чарх тортиб ханжари ҳижрон бу тун,
Қўймади бир зарра бағримни бутун.

Тунга бориб бизни беҳол айладинг,
Не балолиғ ер эмиш, ё раб, бу тун.

7

Ўткали ул сарви гулрухсоридин,
Йўқ хабар ул сарви гул рухсоридин.

Ҳажридин боғ ичра берур ёдима
Қоматидин сарву гул рухсоридин.

8

Тиғи ишқинг ёрасидур бутмаган,
Дардини ҳар кимга айтиб бутмаган.

Ҳажр саҳросидур оҳим ўтидин,
Анда гул ёхуд гиёҳе бутмаган.

9

Ваҳ, қачонға тегру ишқинг кожидин
Кўзума ҳар лаҳза ўт чоқилғуси.

Басдурур кўнглумда ишқинг, ёқма ўт
Ким, ҳарорат ул ҳам ўтча қилғуси.

10

Ул парий ишқида бу девонани
Эйки истарсен, келиб гулханда кўр.

Бир қадаҳ ул гулни хандон айлади,
Эй кўнгул, наззора қил, гулханда кўр.

11

Ёғди жаврунг ўқи ҳажринг тошидек,
Қилди қон кўнглум ичин ҳам тошидек.

Сочқали моҳим аёғиға сипеҳр,
Кўз ёшимнинг лаълу дуррин тошидек.

12

Нақш тушмиш кўзда ул ёшим менинг,
Уйлаким, бормас буён ёшим менинг.

Комим ўлмоқдур ҳабибимдин йироқ,
Гар худ ўлсун Хизрча ёшим менинг.

13

Неча дедим ул санамға бормағин,
Қилмади ул тарк охир бормағин.

Мунчаким худройлиқ кўргузди ул,
Ақл ҳайрат қилди, тишлаб бормағин.