Топ рейтинг www.uz
ҒАЗАЛЛАР

501


Ёзарда ишқинг ўтин секрир оҳимдин шарар ҳар ён,
Варақда нуқталар ийнак шарарлардин асар ҳар ён.

Рақиб илги жафо тоши кўп отса, боис оҳимдур,
Анингдекким, итик ел шохидин сочқай самар ҳар ён.

Дам урмассен, лабинг ширинлиғин васф айласам, гўё
Ики лаълингни бир-бирга ёпиштурди шакар ҳар ён.

Кўкарган доғидур ғам тошларининг хаста жисмимда,
Қуруғ шох узра чирмашиб очилғай нилуфар ҳар ён.

Суда гул барглар оққон масаллик лаъли ҳажринда,
Оқар ашким аро ҳар қатра қон бўлған жигар ҳар ён.

Кўнгулда ўҳларингдин бар есам бир кун, ажаб эрмас,
Мунунгдекким бу боғ атрофида эктинг шажар ҳар ён.

Белинг сарриштасиға мубтало бўлғон кўнгул сайди,
Кийикдекдурки, маҳкам айламиш йўлин камар ҳар ён.

Не муҳлик водий эрмиш Каъбаи мақсад биёбони
Ки, адно мўрдин бор аждаҳоларға хатар ҳар ён.

Навоий риштаи зуҳди узулса, қилмангиз ҳайрат.
Мунунгдекким ани усрук чекар бир сиймбар ҳар ён.

502

Ичимдаги ёшурун ғамки, айта олмасмен,
Бир ўт солур манга ҳар дамки, айта олмасмен.

Ғамики, ўлсам эмас айта олмағи мумкин.
Агарчи ўлтурур ул ҳамки, айта олмасмен.

Десамки, дардини дей, ишқи илги бўғзумни
Тутар анинг кеби маҳкамки, айта олмасмен.

Не нукта ишқдин айтай десам, мени ул шўх
Қилур анинг кеби мулзамки, айта олмасмен.

Ғаминг ниҳон мени ўлтурди зулм тиғи била,
Эрур букун манга мотамки, айта олмасмен.

Кетур пиёлаки, иш сиррини ҳакими азал
Анингдек айлади мубҳамки, айта олмасмен.

Навоий айтсун ўз дардиники, дард мени
Қилибтур ул сифат абкамки, айта олмасмен.

503

Кўнгул тошлар қорасин доғларким, қўйди ғам ҳар ёнг
Жунун ифротидин девона сочқондек дирам ҳар ён.

Мен ашк ичра чўмуб, ҳар тун қилиб ҳамсоялар ошуб,
Менинг ҳолимға йўқ ўткан учун уйларга нам ҳар ён.

Эрур ҳар сари ушшоқ оҳидин, мендин эмас буким,
Бўлур нахли қадиға жилва айлар чоғда хам ҳар ён.

Булутқа ҳумрат эрмас меҳрдин, балким тутошибдур,
Момуқдек баски чиқти оҳим ўтидин алам ҳар ён.

Бўлур қон мушки, ишқинг мушкини қон эттиким, бўлмиш
Қора шанжарф, ҳолим ёзғали қўйсам қалам ҳар ён.

Итибтур телба кўнглум ҳар тараф, эй ишқу дард, истанг,
Сўрайин ул париваш кўйида мен хаста ҳам ҳар ён.

Не водий қатъи қилмоқдур, фано дайрида сокин бўл
Ки, қай равзанға қўйсанг кўз бўлур маръий ҳарам ҳар ён.

Даме ўксутмагил, ё раб, харобот аҳли ғавғосин
Ки, ул ундин кудурат қушлариға бўлди рам ҳар ён.

Навоийдек қадам майхонада беркит сутун янглиғ,
Десанг оллингға юз ғам келмагай, қўйсанг қадамҳар ён.

504

Аҳд қилдим, ишқ лафзин тилга мазкур этмайин,
Тил неким, хомам тилидин доғи мастур этмайин.

Барча элга фитна бўлған кўзга мафтун бўлмайин,
Ҳар киши наззора айлар юзни манзур этмайин.

Ишқ куфри бирла тақво хонақоҳин бузмайин,
Бут хаёлиднн кўнгул дайрини маъмур этмайин.

Ҳар кеча бир лаб майи васлидин этмай жонни маст,
Ҳар кун анинг ҳажрида кўнглумни махмур этмайин.

Гар чидай олмай кўнгул берсам бировга ногаҳон,
Бори эл ичра чидай олғанча машҳур этмайин.

Ишқу май анжоми чун ҳажр ўлди, қўй, эй шайхким,
Ўзни бу иқболдин куч бирла маҳжур этмайин.

Зулм ила эл жониға ўт ёқма, эйким, шоҳсен,
Гар десанг дўзах ўтиға жонни маҳрур этмайин.

Гарчи маъзур ўлди маъмур, эй Навоий, ўзни мен
Дўст маъмур айлаган хидматда маъзур этмайин.

505

Музайян қилма мармар тоши бирла туфроғим бошин
Ки, кўнглум дуди Машҳад тоши айлар машҳадим тошин.

Булут бирла ёғин эрмаски, ул ой ҳажрида ҳар дам
Тия олмон дамим дудин, йиға олмон кўзум ёшин.

Азал наққошиким чекти янги ой нақшини, гўё
Қалам соф айлар эрди сизғали ул дилрабо қошин.

Қувонди шайх зикри ҳалқасидин найласун мискин,
Алоло ичра кўрмайдур маломат кўйи авбошин.

Халойиқ ўлганимни бахтим уйқуси соғинмишлар,
Нечукким тонимаслар тавъамоннинг кўрса қардошин.

Сочинг фикрига то туштум, мусалсал бўлди ул савдо,
Қачон билдим мен ул сарриштанинг бу навъ чирмошин.

Жаҳонни куйдурур, эй муғбача, паймонаи лаълинг,
Магар кўнглум ўти бирла қизитмишлар анинг дошин.

Ажаб меҳру шафақ эрмасмудурким, топмади ҳаргиз
Хирад бу тоқ меъморин, назар ул шамса наққошин.

Навоий, хонақаҳда хирқаву сажжоданг ўлмиш қайд,
Булардин махлас истарсен, фано дайри сари ёшин.

  ВОВ ҲАРФИНИНГ ВИЛОЯТ АФЗОЙЛАРИНИНГ
                    ВАҚОЕЙИ «БАДОЕЪ»ДИН

506

Сужуд этар қуёш оллинда уйлаким ҳинду,
Юзунг қошинда қуёш ло илоҳа иллоҳу.

Қуёш юзига боқардин назар эрур ожиз,
Юзунгдин этти магар акс зоҳир ул кўзгу.

Юзунг нишониға ҳар зарра гар эмас толиб,
Қуёш жамолиға заррот невчун этти ғулу.

Магар тажаллий ҳуснунгға мазҳар ўлди қуёш
Ки, зоҳир айлади онча жило била ёғду.

Юзунг хижолатидин меҳр ила сарғормиш
Ки, субҳ айлар анинг заъфаронидин кулгу.

Юзунгни тушта кўрар мумкин ўлса, истармен
Анингдек уйқуки, андин сўнг ўлмағай уйқу.

Навоий, иста висолин, биҳишт истамагил,
Киши биҳишт боринда тамуғни истарму?

507

Не ажаб, гар қилмасам гул рангу бўйин орзу
Ким, эрур  андин димоғим ичра ўт, кўзумда — су.

Сарвни ҳам истамонким, кўзга андин ўқдурур,
Кимса бир ўқни кўзига қайда қилғай орзу.

Гулжабинлик сарвқад моҳим керак, йўқ сарву гул,
Ул юзу қадсиз манга не ул керакликдур, не бу.

Қомату рухсори комимдур, йўқ эрса боғ аро
Ҳар тараф кўп саф тузатгай сарву гул қилғай ғулу.

Сарвқадлар бирла гул рухсорини кўп истадим,
Ул қаду юздин йироқ кўнглумга таскин бўлдиму?

Азми дайр этсанг, қилиб ғусли тариқат, гом қўй,
Лекин аввал дин ила исломдин илгингни ю.

Эй Навоий, даҳр бўстонида кўптур лавну атр,
Лек йўқ меҳру вафодин анда мутлақ рангу бў.

508

Юзунга ошуфта қошлар бўлмаса ошиқ нағу,
Бўлдилар ҳар қайси бир девонаи жўлида мў.

Бўлмаса девона, бас, не важҳдин занжир этиб,
Келтурубтурсен аёғи сари зулфи мушкбў.

Ул арақнок оташин рухсоринга майл эттилар,
Телбалар мойил бўлурлар, кўрсалар ўт бирла су.

Телба эрмас, балки икки ҳиндуи соҳирдурур,
Бош қўшиб афсун учун гўё қилурлар гуфтугў.

Ё тамошо қилғали, ё сеҳр таълим олғали,
Зулфининг ҳиндулари ҳар саридин қилмиш ғулу.

Шўхларнинг қошлариға, эй кўнгул, майл этмаким,
Офият кўйига ҳожиблардур икки рўбарў.

Қошиға тушкан гириҳлар бирла кўнглунг боғламиш,
Эй Навоий, ишқини тарк айладим деб бўлдиму?

509

Рўзада лаб ташналиғдин қилди заъф ул моҳрў,
Жон берурмен лаълиға то бўлғуси жонимда су.

Лаълиға су орзу бўлмиш сусизлиғ тобидин
Ким, кўрубтур чашмайи ҳайвон су қилмоқ орзу.

Истарам ул гулни серобу буким беоб эрур,
Хаста кўнглум ғунчадек қон боғланибдур тўбатў.

Мен солай оҳим била оламға зулмат, эй Хизр,
Сен су кинича югур чашманг сари олиб сабу.

Заъфдин ҳар дам қуёшим ҳушидин ғойиб бўлур,
Кўз солинг тенгри учун хуршид ғойиб бўлдиму.

Риндлиғдин зоҳид ҳушк ўлди ул ой рўзада,
Гарчи зуҳд аҳлин харобат ичра қилди кўбакў.

Эй Навоий, ҳар дам ул ой заъфдин беҳол эрур,
Ҳеч билмон ким не қилғаймен ажаб ҳол ўлди бу.

510

Хатинг эрмас, гул узра сабзаи боғи Эрамдур бу,
Не сабза, кун юзида тун саводидин рақамдур бу.

Гар оҳим шуъласи ўтти қуёштин, тонг йўқ, эй маҳваш,
Сен аҳли ҳусн аро шаҳлиғ учун чеккан аламдур бу.

Латофат суйидин тўлмиш занахдонинг чаҳи гўё,
Тарашшух айлаган кун чашмасидин барча намдур бу.

Жафо доғин қўйибким жоним олдинг, асрасам, тонг йўқ,
Ниҳон кўксум ароким, жон бериб топқан дирамдур бу.

Иложимдин   бўлуб  ожиз  дедилар   ҳикмат   аҳликим,
Ғарибу хаста йўқким, ошиқу девона ҳамдур бу.

Бутеким куч била чекти бошимни саждаға эмди,
Вафодин бош чекар, кўргилки, не саркаш санамдур бу.

Олиб дин нақди пири дайрким, қилди мени сархуш,
Кўрунг, охир не камлик ўтрусида не карамдур бу.

Қадаҳ даврини хуш тут, чарх жаврин боқма, эй соқий
Ки, ул тутқоч вужуд, албатта, билким калъадамдур бу.

Навоий, ғофил ўлма, ул санамнинг қасрин айлансанг,
Самад зикрини мазкур айлаким, тавфи ҳарамдур бу.

511

Кўп қочар ёр, ани кўп қилсам мени зор орзу,
Анда бисёр ижтинобу менда бисёр орзу.

Куфри зулфи орзусидин берурмен нақди дин,
Ким кўрубтур, эй мусулмонлар, бу миқдор орзу.

То кўзунг айни таносибдин манга қилғай назар,
Кечаю кундуз қилурмен ўзни бемор орзу.

Чун эрур ҳар тори зулфунг риштаи жон, бас не тонг,
Жон қушин ул дом аро қилсам гирифтор орзу.

Жаннат ўлса  масканим  кўюнг тилармен уйлаким,
Дўзах аҳли айлагай жаннатқа изҳор орзу.

Боғ тавфидин ғараз андоқки бўлғай сарву гул,
Бизга кўюнг ичра бор ул қадду рухсор орзу.

Соқиё, айлар хуморим қасди жон, қилсам не айб,
Хаста жонимни муқим кўйи хаммор орзу.

Кундаи дўзахдурур бу равзада бир барги шох,
Айларам савсан кеби ўзни сабукбор орзу.

Андин ўлдум озими дайри фано, эй муғбача
Ким, қилибмен ҳалқаи зулфунгни зуннор орзу.

Зоҳидо, боштин аёғинг зарқ эрур, қўй пандким,
Бесаруполарға бўлмас кафшу дастор орзу.

Орзу айлар Навоий кўюнг ичра оразинг,
Зор булбул айлагандек боғу гулзор орзу.

512

Гул сочар ел боғ аро, сарви равоним келдиму,
Жон иси гулдин келур, ороми жоним келдиму.

Бехуд эрдим айткали кўнглум, чу келдим ҳолима,
Айтинг: ул овораи бехонумоним келдиму.

Қолмиш эрди хаста жон, кирганда мен майхонаға,
Англамонким, ул заифи нотавоним келдиму.

Демангизким, келди маҳвашлар сени ўлтургали,
Муни денгким, қотили номеҳрибоним келдиму.

Ҳажридин ўлдум демангким, бошима келмиш
Масиҳ, Айтинг, ул осойиши руху равоним келдиму.

Кўюнга ушшоқ келгандин хабар туттунг валек
Демадинг ул зори беному нишоним келдиму.

Зуҳд кўйига кўнгул бирла дедингким, келмадинг
Эй Навоий, неча айтиб ул ёмоним келдиму.

513

Ваҳ, бу не ҳусну, жамолу не латофатдур бу,
Дема ишқ аҳлики, дин аҳлиға офатдур бу.

Шиша янглиғ кўрунуб бода ўтар бўғзингдин,
Хилқатинг жавҳарида, ваҳ, не латофатдур бу.

Меҳрнинг оразини буки кусуф этти қора,
Қуллуғунг айламаса, айни касофатдур бу.

Манга тиғ урса ризо бердиму ағёрға, йўқ
Мен туруб ўлтурур ани, не зарофатдур бу.

Ул парий ҳозиру кўзлардин эрур ғойиб ҳур,
Шайх ани васф қилур, кўр, не хурофатдур бу.

Ёрнинг манзили жон ичраю сен ани тилаб,
Азими Каъба, ажаб қатъи масофатдур бу.

Демаким, бўлди жунун даштида жўлида сочинг
Ул қуёштин бошима сояи рофатдур бу.

514

То тушта юзин кўрдуму бўлмиш манга ком уйқу,
Лекин ғамидин бўлмиш кўзумга ҳаром уйқу.

Кўнглум не учун еткач зулфунгға бўлур бехуд,
Маъҳуд эмас элга чун аввали шом уйқу.

Эл кўзларидин ул кўз уйқуни тамом олмиш,
Бу иштин экин охирким, бўлди тамом уйқу.

Ё тушта кўрай ани, ё ғайрни кўрмай деб,
Кўз очмайин истармен ҳажринда мудом уйқу.

Бу марҳалада солик кўз юмса, қолур йўлдин,
Йўл аҳли қачон айлар айларда харом уйқу.

Чун сайли сиришкимдин кўзнинг қораси бормиш,
Не навъ тута олғай ул ерда мақом уйқу.

Уйқуси Навоийнинг гар ўчти, ажаб эрмас,
То дона сиришк ўлмас, бўлмас анга ром уйқу.

515

Тиғ тортиб чу келур қатлима жонон ўтру,
Ҳар дам оғзимға етар чиқмоғ учун жон ўтру.

Кўнглума келса хаёлинг, чиқар ўтрусиға жон,
Эл чиқар, уйга кирар вақтда меҳмон ўтру.

Истабон васл қачон кўйига озим бўлсам,
Келмас оллимға бажуз новаки ҳижрон ўтру.

Ул қуёш ҳажрида отсам кечалар новаки оҳ,
Ҳоладин чарх тутар дафъиға қалқон ўтру.

Дашт девонасиға мен қилурам истиқбол,
Чиқса Мажнунға, не тонг, ғули биёбон ўтру.

Майда соқий юзи чун жилвагар ўлмиш, не ажаб,
Тутсам ул кўзгуни оллимға фаровон ўтру.

Келадур эрди ҳабибим, мени кўргач ёнди,
Эй Навоий, нега чиқтим мени нодон ўтру.

516

Сочинг ранги анбармудур, мушки Чинму,
Лабинг таъми шаккармудур, ангабинму.

Сочинг бўлмади куфр элигаму зуннор,
Бўюн тавқиға қўймади аҳли динму.

Куярга кўнгул лаълинг эрмасму ўтлуқ,
Гулунгни қадаҳ қилмамиш оташинму.

Кўнгул ганжиға қуфл эмасму бошоғинг,
Янги доғ эмас анда нақши нигинму.

Дединг, масту ошиқни қатл айламишмен,
Дегил, қолди бир шайхи хнлватнишинму.

Мени боғ гулгаштиға чекма, деҳқон,
Вафолиғ, дегил, гулмудур ё саминму.

Навоий, анинг кўнглига кор қилмас,
Фиғон тортмон, йўқса оҳи ҳазинму.

517

Не билгай улки қилур худи узра жилва ялов,
Менинг ўтумники, бошим уза ёнар лов-лов.

Бало аро чу мен ўлдум, бало қиличларини,
Не тонг ититкали лавҳи мазорим ўлса билов.

Қўлумда банди жунун тасмаси, не фикр эткай
Паривашеки, миниб дев, қўлға олса жилов.

Фироқ ўтида қорордим, магарки бу ўтни
Ёрутғали мени даврон илиги қилди кўсов.

Соқоли шайхи риёийға гарчи келди ҳаром,
Вале куларга эшак бўинига керак ғужғов.

Юз узра хай, гул уза шабнамин ҳавас қилма,
Баёзи шайб ила чун ёғди бошинг узра қиров

Навоий айлаб эди гарчи раз қизини талоқ,
Ҳалола бўлса ҳам ул қизни олғуси бу куёв.

518

Жонона тушубтур мени бемордин айру,
Жон уйлаки тушкай бадани зордин айру.

Кўз олма кўзумдинки, ўлармен, агар ўлсанг
Бир кўз юмуб очқунча бу бемордин айру.

Гул рашки парий кўйида бошимға ёғар тош,
Атфолдин айрудурур девордин айру.

Жон кимсада қолғайму бу янглиғки олурсен,
Гуфтордин айру, қаду рафтордин айру.

Зулмунгни кам эткилки, вафо аҳли топилмас,
Ул зулфи хамида бу гирифтордин айру.

Матлубдин айру гила қилма талабингдин,
Матлубни ким кўрди талабгордин айру.

Ранжурдур ул кўйи фироқида Навоий,
Булбул не ажаб ғамзада гулзордин айру.

519

Пок ишқ аҳли нечук васл айлагайлар орзу,
Номуносибдур балокашларға бўлмоқ комжў.

Лолагун рухсору мушкин зулфидин ком истаган
Ишқ ойинида гўё билмади жуз рангу бў.

Кўнгли пок эл гар маломат рангида қилса сулук,
Бок эмастур, бода бўлмас ранг қилғон бирла су.

Пок ошиқ ўртаниб парвонадек дам урмаған
Бўлғанидин яхшироқ булбул кеби бисёр гў.

Ишқ таврида кўнгул бирла тилин забт айлаган,
Ўту суни жамъ этар, кимга муяссар бўлди бу.

Рутба лекин бўлса пок элга булут янглиғ бийик,
Барқ ўтун ёмғир аро асрар зеҳн покиза хў.

Эй Навоий, ишқ даъвосинда кўп лоф урмаким,
Фаннида соҳибкамол эл бир тараф қилмас ғулу.

520

Дема юзким, Хўтан гулзоридур бу,
Дема хат — нофаи тоторидур бу.

Кўзи ўлтурса, лаъли жон бағишлар,
Ажойиб муддао изҳоридур бу.

Десам зулфунгму кўнглум айлади банд,
Дер, эй мискин, анинг бир торидур бу.

Сўзи гар асру шириндур, тонг эрмас,
Ҳадиси лаъли шаккарборидур бу.

Ўғурлар жон занахдонинг аро хол
Ки, Бобул чоҳининг айёридур бу.

Кўнгул ўзлукни бир соғарға сотти,
Магар дайри фано хамморидур бу.

Навоийға,— десам,— қил, эй йигит, раҳм,
Кулуб дер, не ҳаёсиз қаридур бу.

 ХЕ ҲАРФИНИНГ ҲУМОЮНВАШЛАРИНИНГ
  ҲАЛОҚАНГЕЗЛИҒЛАРИ «БАДОЕЪ»ДИН

521

Бу навъ ўлдум жамолинг мусҳафининг сирридин огаҳ,
Ки, фиҳрастида келди икки қошинг икки бисмиллаҳ.

Жамолинг буки мусҳафдур, ҳадисинг ҳақ каломи ҳам,
Дей олур мусҳафи нотиқ сени ҳар ким эрур огаҳ.

Ҳодиси поку нутқи жонфизоингдин топиб Исо
Ки, анфоси қилиб ибро, агар абрас гар акмаҳ.

Гар ўлса тахти жоҳинг аршу фарш узра русул хайли,
Тонг эрмаским, алар бори мулозим келдилар, сен шаҳ.

Ҳазизи арз агар бўлди маконинг, фақр эди боис.
Агарчи ломакон авжи эди рахшингға жавлонгаҳ.

Русулдин ҳеч раҳрав ҳамраҳинг бўлмоқ эмас мумкин,
Малойиктин чу сайрингда не раҳрав келди, не ҳамраҳ.

Қошингға «қоба қавсайн» оятидин йўқ нима аляқ,
Сочингға йўқ саводи лайлатул меърождин ашбаҳ.

Занахдон чоҳию гесу каманди гар бу янглиғдур,
Эрур васфиға берсам тул Юсуф қиссаси кўтаҳ.

Сенинг ишқинг Навоийға ики олам аро бастур,
Ҳабибуллоға ошиқлиқ анга гарчи ҳад эрмас, ваҳ.

522

Юзун кўр, қилмағил мужгону хатту холидин нола
Ки, бўлмас хорсиз гул, дудсиз ўт, доғсиз лола.

Чу мен дур тишларинг ҳажридин ўлдум, не осиғ гар чарх
Нужум ашкини ёғдурса бошимға уйлаким жола.

Эмас бир-бир сиришким қониким, кўз мардуми солур
Итинг оллида бағримни узуб паргола-паргола.

Лабинг оби ҳаётин Хизри хаттинг нўш этар соат,
Ҳубоб ўлмиш ушоқ бир-икки, ани дема табхола.

Юзунгдур уйла даври чатр аро, эй хўблар шоҳи
Ки, бўлмайдур қамар даврида ҳаргиз уйла бир ҳола.

Юзига, эй фалак, не зеб бер, не ҳусн сотқилким,
Қуёш ҳусниға не машшота ҳожатдур, не даллола.

Пиёла бирла май оғзимға куптин қуйма, эй соқий
Ки, ул жавҳарға гўёким муносиб кайл эрур кола.

Басе муштоқинг эрдук дайр аро, кеч келдинг, эй мутриб
Ки, созинг таркидин бизга янги ой бўлди ҳар тола.

Бу базм аҳлиға, билким, офият жуз бевафолиғ йўқ,
Навоий хоҳ лаҳни айш туз, хоҳ айлагил нола.

523

Яна шуълалиқ кўнгулни ғаминг этти пора-пора,
Буки бутрашур, эрур поралари, эмас шарора.

Улус ичра оразингдин назар онча асрадимким,
Ола олмоғум кўз, ўлгунча гар айласам наззора.

Бадалу сафар эрур чораси ишқнинг демишлар,
Бадалинг йўқу сафардин ғамим ортадур, не чора.

Мени телба бирла Фарҳод орасида фарқ кўптур,
Анга хора қазмоқ иш, ваҳки, ёғиб бошимға хора.

Дема бўлғай ўқларимдин танинг ичра неча пайкон,
Қатаротини  ёғиннинг ким этибдурур шумора.

Бу чаман аро гаҳи овла ҳазор кўнглин, эй гул
Ки, тешкуси хазон чопқуни уйлаким ҳазора.

Буки дайрдин Навоийни ҳарамға шайх истар,
Нетайинки, йўл кўрунмас, неча қилсам истихора.

524

Кўнглаким қон ила ҳар доғки бўлмиш тоза,
Тоза доғим била қонидин эрур андоза.

Ҳажрдин куймиш эдим, яна дединг ҳажр сўзин,
Эски доғимни янги доғ ила қилдинг тоза.

Дерки, ишқимни ёшур, ваҳ, нетибон ёшурайин,
Эмдиким тутти бари даҳрни бу овоза.

Лаъли авсофини гул барглари узра ёзай,
Айлайин ҳифзиға жон риштасидин шероза.

Зеб учун юзунга гул барги эмастур ҳожат,
Ҳожат ул навъики, гул баргига эрмас ғоза.

Оқибат қабр эшиксиз уйига чун киргунг,
Эмди гирё сенга не суд, очуқ дарвоза.

Ул парий сувратини чекса Навоий, не ажаб,
Қалами топса малойик юнгидин парғоза.

525

Оразинг холи недин қилди мени девона,
Қушни сайд этмади чун суда кўрунган дона.

Кирибон оқ уй аро жон қушини куйдурдунг,
Гарчи фонусда шамъ ўртамади парвона.

Тийри борони ғаминг бузди кўнгул масканини,
Бизинг ўй бўлди ёғин касратидин вайрона.

Ҳажр заъфидин ўлубмен танимасдек, не ажаб,
Ошнолар манга бўлдилар эса бегона.

Бузди ул шўхи қадаҳнўш салоҳим уйини,
Манга мундин нари манзил бас эрур майхона.

Соқиё, тўлғуча паймона ерим майкададур,
Мени маст эткали кўп яхшидурур паймона.

Журм эса ёр бошим узра етиб ўлмаганим,
Эй Навоий, мени ўлтурмак эрур журмона.

526

Бут оллида чу сужуд айлагум ичиб бода,
Дирам йўқ эрса, гарав хирқа бирла сажжода.

Учурди ақлим ўтин, балки йиқти диним уйин,
Не англадимки, не сайли бало эмиш бода.

Агарчи дайрда усрук йиқилдим, аммо шукр
Ки, боре муғбача кўйида бўлдум афтода.

Етишмагай майи ваҳдат фуруғи бўлмағуча,
Замир шишаси соқий узоридек сода.

Чу зуҳд келди риёю йўқ одамида вафо,
Не бўлди тутса манга бода бир парийзода.

Қилур муболаға кўп ишқу бода таркида шайх,
Мени ҳам истар ўзи янглиғ айлагай лода.

Навоий, ўлғил икки кун майлидин озод
Ки, дўст ғайриға бўлмас муқайяд озода.

527

Баски қон борди аламлар юзланиб ҳар доғима,
Заъф ифроти яқинлаштурди борур чоғима.

Базм аро ёдим била туфроққа гоҳи май тўкунг
Ким, эрур ул ҳам яқинким, тўккасиз туфроғима.

Бу мараз ҳижрондин ўлмиш берма шарбат, эй табиб
Ким, зулоли хизр етса, заҳр ўлур қурсоғима.

Жисм заъфидин тери қолмиш сўнгак узра яна,
Ҳажр ўқи паррон ўтар, чун етса бу ярғоғима.

Белга мен зуннор боғлабмен, вале хайли ажал,
Ваҳки, судрарлар, иликлар беркитиб белбоғима.

Маърифат боғида ул қушменки, ҳайрат айлагай,
Тоири қудс айласа бир дам нишиман боғима.

Эй Навоий, дард тоғинда соғинғай лолазор,
Боққан эл ҳам тоза қонлиқ, ҳам қоралиғ доғима.

528

Хатинг саводиға сунъ илги йўнди чун хома,
Ҳамул рақам била қилди мени сияҳнома.

Йиғилди, ваҳки, хатинг хайли даврасиғаю бас,
Неча қизитти жамолинг қуёши ҳангома.

Кўзунг хаёли кўнгул махзанин тасарруф этиб,
Магарки ҳифзи учун бости муҳри бодома.

Кўнгул харобасида солди тархи меҳринг ишқ
Ки, уй ҳаволиғ ўлур бўлди чун дуошома.

Менинг кеби кечар эл кўнгли комидин ноком,
Биравки, сендек эрур ёри масту худкома.

Маоли илмида мендин ҳам эрди жоҳилроқ,
Қаюки тутти ўзин олам ичра аллома.

Навоий ўлса керак пири дайр базмида хос,
Не деса десун ани ваъз ичиндаги ома.

529

Кўнгулни қилди минг қотилча ёра, .
Жафо тиғидин ул шўхи ҳазора.

Саманди ўт чақилғондек чу секрир,
Ул ўттин секретур наъли шарора.

Итингга туъмалиққа бўлди осон,
Буким бағримни қилдинг пора-пора.

Кўрунгач кўзга ул юз, хаста бўлдум,
Ўлармен, яхши гар қилсам назора.

Не истар чора дарди ишқ учун эл,
Чу йўқ бечоралиғдин ўзга чора.

Кўнгул олам уйига боғлама кўп
Ки, байтидур санга ул истиора.

Фано йўли, Навоий, бас қотиқдур,
Магар осонроқ ўлғай бора-бора.

530

Чоклик кўнглум нишони ғунчаи хандонида,
Мунда тоза доғ янглиғ холи анинг ёнида.

Йўқтурур итларга сон кўйидаю кўргил мени
Ким ул ой кўйида мен ҳам йўқмен итлар сонида.

Қон бўлуб бағрим оқар кўздин, тиласанг, топилур
Лола ичра сабзадек пайкон сиришким қонида.

Уйладур раъно ғазолим ложуварди тоқ аро
Ким, эмас андоқ ғазоли зар сипеҳр айвонида.

Асру нофармондур ул гулким, либосидур бинафш,
Гарчи гулрухлар эрур бори анинг фармонида.

Ҳажрида барча азоб оятлари шаънимдадур,
Барча раҳмат оятидек нозил анинг шонида.

Давр аёғидин вафо аҳлин унутма, соқиё.
Ким, вафо йўқ жуз унутмоғлиқ фалак давронида.

Дониш аҳли каффасида келтурур нодонни чарх,
Фикри йўқким, рост келмас бу хирад мезонида.

Гар Навоий булбуле эрди, хуш илҳон, кўрки, ҳажр
Навҳа ранги кўргузур ҳар дам анинг илҳонида.

531

Сен қора пар бошинг узра, кўргузуб мен дуди оҳ,
Бу менинг ўтумдин, ул саркашлигингдиндур гувоҳ.

Хўблар анжум, сен ул хайл ичра меҳри анжуман,
Меҳрни султон десам йўқ айбу анжумни — сипоҳ.

Эгма қад бирла тутуб кўксум шикофин келмишам,
Ханжари ишқинг била дардинг юкига узрхоҳ.

Ўлгум эрди гаҳ-гаҳи ёдингдин ўлсам эрди маҳв,
Эмди жон айлаб фидо, ёдингға кирмон гоҳ-гоҳ.

Баски бршимға ёғар атфол тоши, эй парий,
Қилғали қасдим жунун хайли ул-ўқдур шоҳроҳ,

Хонақаҳда ўзлук аҳволи етибдур жонима,
Йўқ ажаб, гар истасам дайри фано сари паноҳ.

Дайр пири соқию май бирла тиргузди мени,
Ҳуру кавсар ҳасратидин ўлди шайхи хонақоҳ.

Бўйнума зуннор боғлаб келмишам, эй муғбача,
Гар риёйи субҳадин бўйнумда бор эрди гуноҳ.

Эн Навоий, ҳасрат оҳи бирла ўлгум ҳажр аро,
Ёр васли етмаса фарёдима, во ҳасратоҳ.

532

Тиғидин захм едим, еткач ул ой қошинда,
Ҳар не бошимда эди, бордим анинг бошинда.

Лаъли серобинга то кўз ўзини олдурмиш,
Лаъл рангидин асарлардур анинг ёшинда.

Уйла қонлиғ кўнгул ичра туган ўртабсенким,
Лоланинг ғунчасидек билгурадур тошинда.

Чарх тоқи гириҳидин кўп этар жавр, басе,
Улки бедодим учун солди гириҳ қошинда.

Нақши ул ойнинг улус оллида беҳол айлар,
Ваҳ, не ҳол эрди экан хомаи наққошинда.

Не тажарруд уйидур дайрки, ўзлук ҳам йўқ,
Қилғали майға гарав зумраи авбошинда.

Гар Навоий тани чирмашсаю тўлғонса, не тонг,
Қолди чун сунбулининг чирмашув тўлғошинда.

533

Рангсиз холинг эрур ул орази дилжў уза,
Занг ул янглиғки кўргузгай асар кўзгу уза,

Нашъа ёқути муфарриҳдин гар эрмас дам-бадам,
Дуржи лаълингда недин кулгудурур кулгу уза.

Хозини ҳикмат магарким хол бирла қилди муҳр,
Лаълдин чун солди қуфл ул ҳуққалиқ инжу уза.

Қоши ёсин қурғали эл қасдиға бўлмиш кериш,
Фитналиғ чинким тушар ул наргиси жоду уза.

Анбарин зулфунг малойик шаҳпаридин соядур
Ким, аён бўлди тажалли ақшоми ёғду уза.

Соқиё, ишрат майин бунёд ила соғарға қуй,
Не учунким, даҳр бунёдин кўрармен су уза.

Кўйи туфроғида қон ютса Навоий, яхшироқ
Бодаи кавсар чекардин равзаи мину уза.

534

Ўзгалар боғиндадур наврас ниҳолим бу кеча,
Тонгға тегру ўзгадур ҳар лаҳза ҳолим бу кеча,

Ҳажр даштида юз ўтлуқ водию ҳар дам мени
Ўзга водийға солур, ваҳким, хаёлим  бу кеча.

Сўрма кўнглум ҳолини, бедод ила ўлтургуси,
Ўзин ул девонаи беэътидолим бу кеча.

Барча бир-бирдин совурмоқ биймидур, неким ўтар,
Анжуму афлок бирла қийлу қолим бу кеча.

Юз қуёш қилса тулуъ, эрмас ёруғлуқ еткудек,
Андоқ этмиш тийра оламни малолим бу кеча.

Буйлаким, ҳар дам урармен жонға юз тиғи ҳалок,
Тонгғача, ваҳ, то қаён еткай маолим бу кеча.

Эй ажал, жоним фидонг ўлсунки, ботроқ эт халос.
Чун кўрунмайдур тирилмак эҳтимолим бу кеча.

То қиёмат субҳ толиъ бўлмасун эмдики, бор
Ҳашр субҳи сари майли интиқолим бу кеча.

Эй Навоий, ҳар не зулмиким қилиб эрди хаёл,
Барчани жонимға қилди чархи золим бу кеча.

535

Ёқодек қурб агар топмон сенинг сиймин сақоқингға,
Этакдек ҳам ёмон эрмас туша олсам аёқингға.

Чучуклуктинму ё куйдурганидинму қабармиштур,
Лабим то етти лаъли оташин янглиғ дудоқингға.

Кўнгул  мужгонинг узра  кирпигимда  қатра  қондектур,
Бу янглиғ дашна ебтур то асир ўлмиш фироқингға.

Баногўшингни ўпмак кому,  ваҳким, халқ  биймидин,
Де олмон ошкоро, гар десанг айтай қулоқингға.

Лабинг ўпмакка ҳаддим йўқ вале лутф айласанг онча
Ки, мунглуғ кўзларимни суртсам қошу қабоқингға.

Санга ёндошмоқ истаб қоматим ё, оҳим ўқ бўлди,
Ҳасаддин бир тараф қурбонинга, бир ён садоқингға.

Ажаб эрмас агар, эй муғбача, майдин кўтарман бош,
Ўлубмен, ташна лабнинг боши бир етмиш аёқингға.

Жунундин тоғу саҳро ичра айб этма фиғонимни,
Будур иш, эй парий, токим тушубтурмен суроқингға.

Навоий кўнгли қонин тўккали асрабсен, эй қотил,
Умидим йўқ эди кўнглумни мунча асрамоқингға.

536

Тушда еткандек дурурмен сарви ҳуризодима,
Кўр, ёмон толеъки, ул ҳам яхши келмас ёдима.

Соғинурменким, топилмас бир кўнгул оламда шод,
Шодлиғ ҳаргиз чу етмас хотири ношодима.

Йўқки, заъфимдин унум чиқмасда раҳм этмас ул ой,
Кўкка ҳам етканда нолам, етмади фарёдима.

Айтсам, хуштур кўнгул боғи гиёҳи меҳр ила,
Дерки, бу жавҳарни тенгри бермамиш пўлодима.

Дод султондин топарлар, ваҳки, ул султони ҳусн
Азм етар ҳар лаҳза тиғи кин чекиб бедодима.

Одат айлар ёр ҳижрон шевасин, эй дўстлар,
Войким, неткаймен онсиз хотири муътодима.

Мен чу бўлдум дайр пирининг муриди, не осиғ,
Эмди шайхи хонақаҳ қўймоқ кўнгул иршодима.

Бир хароб ўлғайки, ҳаргиз топмағай ободлиқ,
Кимки қилса бир гузар кунжи харобободима.

Эй Навоий, телба кўнглум дарду ғам тоғин қозар,
Кўрсанг, ахволим дегил Мажнун сифат Фарҳодима.

537

Халқ меҳрига яна, ё раб, мени зор айлама,
Айласанг ҳам, меҳри йўқларға гирифтор айлама.

Меҳрибонларға доғи учратсанг, элнинг меҳрини
Ногаҳон хотирлари ичра падидор айлама.

Эй парий, қатлимға майл этсанг, фидо жоним валек
Ўзга сари хотирингнинг майлин изҳор айлама.

Лаълидин ким қилса бир жонбахш сўз нақл, эй кўнгул,
Оллида жон жавҳаридин ўзга исор айлама.

Тушда васли бўлса гар худ барча сўнгғи уйқудур,
Эй Хизр, ҳайвон суйи ичмакка бедор айлама.

Ҳалқаи куфр ичра чун қўйдум қадам, эй пири дайр,
Муғбача зулфи хамидин ўзга зуннор айлама.

Эй Навоий, дам-бадам афгор кўнглунг соғиниб,
Иттик-иттик ун била эл кўнглин афгор айлама.

538

Томида эрмас кабутар хайли бу журъат била
Ким, парийлар келди ошиқлиққа ул суврат била.

Ё малойик хайлидур томида парвоз айлабон.
Эврулур бошиға ҳар кун юз туман ҳайрат била.

Ё кўнгуллар қушларидур кўйини қилған ватан
Ким, қўнарлар саъй этиб, қовған сойи шиддат била.

Ё кабутарлар кетурмиш номалар ушшоқидин,
Ани кўргач кўйини айлаб ватан улфат била.

Соқиё, тортай кабутар дам, кетур бир бодаким,
Бир кабутарбоз учун ўлдум ғаму меҳнат била.

Эй кабутар, нетти бир пардек қанотингда ниҳон
Элтсанг номам ангаким, ёзмишам ҳасрат била.

Гар кабутардек Навоий ўлса ул ой кўйида,
Юз муаллақ урғай ул хуррамлиқу ишрат била.

539

Иситқон,  нозанин жисмингки, тердин тушти тоб ичра,
Эрур бир оташин гул баргиким, ётқай гулоб ичра.

Иситма ранжидин, эй гул, бўлубсен ғунча андоқким,
Ҳариру ҳуллалиқ жисминг тушубтур печу тоб ичра.

Исиғлиғдин танинг ўт бўлди, тонг йўқ, иеча толпинса,
Ҳароратдин қолибтур шуъла дойим изтироб ичра.

Қизил чодиршабу мовий тўшаклар ичра титрарсен,
Анингдекким қуёш кўклар била гулгун саҳоб ичра.

Лабинг ёқути ичра қатра-қатра термудур, ёхуд
Тушубтур дона-дона инжу икки лаъли ноб ичра.

Дедиларким, хароб ўлмиш иситмоқ бирла жононинг,
Не ўтларким бу сўздин тушмади жони хароб ичра.

Не кун бўлғай янги ойдек танинг бўлғай тўлун ойким,
Тўла соғар чекарга базм тузсанг моҳи тоб ичра.

Ўзумни, соқиё, соғ истамон, тутқил тўла соғар
Ки, чархи мунқалиб давронни истар инқилоб ичра.

Навоий, ёрни топсанг саломат, хайрбод этким,
Яна заъф этса ногаҳ, қолмағай жонинг азоб ичра.

540

Узди мендин дўстлуқ ул шўхи сиймин тан яна,
Ончаким мумкиндур, этгил айш, эй душман, яна.

Мазраъи жисмимда эрмастур қорарған тоза доғ,
Токи, куймиш барқи ишқингдин қаю хирман яна.

Ишқим эрди ёшурун, фош этти гирён кўзларим,
Қилдилар ғаммозлиқ бу икки тардоман яна.

Шамъ янглиғ ўт тутошиб бошима ҳижрон туни,
Ёшурун ҳолимни элга айлади равшан яна.

Қочтилар аҳли жунун ҳар ёндин андоқким шарар,
Баски тўлди ўтлуқ оҳим дудидин гулхан яна.

Даҳр раъноси фану макри била топсанг фириб,
То не макр эткай аён бу даллаи пурфан яна.

Эй Навоий, чун замон зулмиға суд этмас жазаъ,
Касб қил бу шеванию қилма кўп шеван яна.

541

Менки ғам даштида иттим оҳи дард олуд ила,
Истаган топқай кеча ўт бирла, кундуз дуд ила.

Инфиолингдин қуёш кирди қора туфроғ аро,
Қилғанингда жилва ул рухсори гардолуд ила.

Ул оғиз маъдуму менда ўпмаки савдосидур,
Судким истабдурур сармояи нобуд ила.

Не итинг бўлмоққа толеъ, не итингга туъмамен,
Тушкали кўйинг аро бу жисми ғам фарсуд ила.

Ғам туни қилмиш қора босқан кеби музтар мени,
Буйлаким, нокормен бу бахти қир андуд ила.

Уйла маҳвунгменки, келмас хотиримға ҳажру васл
Сен муродимсен, ишим йўқтур зиёну суд ила.

Эй Навоий, асру мақбул эл била хўй этти ёр,
Хушлуғи гар йўқтурур, не айб, сен мардуд ила.

542

Ғунча гул ичра гаҳе пайдо бўлур гулзорда,
Бўлмади ҳаргиз аён оғзинг сенинг рухсорда.

Заъфдин кулбамда  қўпмоқ истасам, айлар мадад,
Анкабуте ришта осқон бўлса ҳар деворда.

Ким жунунумға ёзар таъвиз ийнак ашку юз,
Гар керак шингарф бирла заъфарон туморда.

Сайли ашкимдин демаким мулк эмас мардумнишин,
Балки мардум қолмади бу дийдаи хунборда.

Дайр туфроғида бутмиш сабза дер кўрган киши,
Занглик юз нўги пайкон бу тани нокорда.

Ҳар бирисин англа бир кофир жафосидин ҳисоб,
Бу гириҳларким, тугубмен риштаи зуннорда.

Синса ибриқи вузу, андин манга бас бир сафол,
Май гадолиқ айламакка кулбаи хамморда.

Чарх айвони мунаққашдур, вале наққоши сунъ
Чекмади нақши вафо бу тоқи минокорда.

Эй Навоий, ер юзин ағёр тутса, ғам ема,
Бир саримў гар сенинг фикринг бор эрса ёрда.

543

Заъфдин ингронғоним элнинг фиғони зорича,
Ҳар дамим ишқ аҳлининг бир оҳи оташборича.

Меҳри рухсорида не қошдур, не кўз, не хат, не хол,
Ваҳ, деса бўлғайму ани маҳвашим рухсорича.

Нуқтаи мавҳумни юз қисм фарз этсанг  бирин,
Деса бўлмас бор анинг йўқ оғзининг миқдорича.

Гул юзунгдин қатра тер ҳар ерда томса, ул судин
Чарх ул ерни ясай олур Эрам гулзорича.

Дайр кўйи сокинименким, бу зангори сипеҳр
Рифъат ичра эрмас анинг кулбаи хамморича.

Бўлди муғ дайрида хирқамнинг чубулғон иплари
Ҳар бири куфр аҳлиға бир барҳаман зуннорича.

Дайр пири не ажаб, гардунни соғар айламак,
Ваъда чун қилмишки, бергай бода майлим борича.

Фақр атворида ё чиқмақ керак офоқдин,
Ё керак тузланмак офоқ аҳлининг атворича.

Эй Навоий, айладим ҳар кўй аро сайру сулук,
Келмади оллимға ишқ ойинининг душворича.

544

Сарв қад гулрухлар ўтмас хотири ношодима,
Сарву гул кўрсам, алар киргай магарким ёдима.

Уйла гардун зулми этмиш рўзгорим тийраким,
Ёрута олмас қуёш кирса харобободима.

Нега фарёд этмайин, ёхуд нетай фарёд этиб,
Буйлаким, фарёд этиб, етмас киши фарёдима.

Қазмаса кўнглум яна ғам Бестунин яхшироқ,
Ҳеч Ширин лаб чу қилмас раҳм бу Фарҳодима.

Шўхлар мужгонидин зуҳдум қутулсин, ваҳ, неча
Игна бирла нақб тешмак қалъаи пўлодима.

Май қуёшин дайр аро ҳар дам чекар бўлсам, не ғам,
Гар қуёш тиғин фалак ҳар дам чекар бедодима.

Эй Навоий, офият кўйи ғаниматдур валек
Найлайин, гар кирмаса шайдо кўнгул иршодима.

545

Бас ёмон ҳоле тушубтур, ёрлар, мен зорға
Ким, ёмон ҳолимни зоҳир айлайолмон ёрға.

Эйки, дебсен ер юзини лолазор этмиш баҳор,
Гўйиё кўз солмадинг бу дийдаи хунборға.

Тошларингдин яхшироқ бўлмоқ танимда доғлар,
Сиккаи беҳбуд урғондек дурур динорға.

Субҳи васлим, демасанг, қилғай ниҳон шоми фироқ,
Нега ёптинг зулфи шабгун меҳрдек рухсорға.

Жонфизо қилмиш юзунг бўстонини ҳар сари хай,
Бу гул очғай берсалар ҳайвон суйи гулзорға.

Қатл майли қилмасанг, невчун яна миндинг саманд,
Белга руст айлаб этак гул санчибон дасторға.

Эй насиҳатгў, кўзумни тийра айлабтур хумор,
Раҳм этиб қил раҳнамунлуқ кулбаи хамморға.

Жоми май тутқилки, тарихи биносин топмадим,
Нечаким солдим назар бу тоқи минокорға.

Дайрдин гар бўлмасун ғойиб дер эрсанг муғбача,
Эй Навоий, боғла зунноре учун зуннорға.

546

Ҳар гулки очибдур май ул орази дилжўда,
Гулларму экин суда, гул аксиму кўзгуда.

Кўзгуда юзунг акси, гар яхши назар қилсанг,
Бор уйла биайниҳким кун акси тушар суда.

Ноз уйқусида ул кўз ошуби жаҳон ичра,
Уйғонса кўзунг неткай олам бузуб уйқуда.

Оллимга юзунг келгач, ҳусн аҳлини кўрмасмен,
Кўз англамас ашёни, бўлғач қуёш ўтруда.

Гар шаҳрни тарк айлаб, саҳроға қўюбмен юз,
Маъзур эрурменким, моҳим эрур урдуда.

Олам иши сар-тосар ғам ерга кари қилмас,
Соқий, тутубон жоме қўйма мени қайғуда.

Васл истасанг, ўл фоний андоқки Навоийким
Ҳар ишки мунунг ғайри бордур, бори беҳуда.

547

Тийралик хаттинг саводидин лаби хандон уза
Хизр солди соя гўё чашмаи ҳайвон уза.

То ҳазин кўнглумни лаълинг ҳасрати қон айламиш,
Анда холинг нақш ўлтурған чибиндур қон уза.

Жону кўнглум ноласидин икки ҳақгў қуш кеби,
Кеча ул ой кўйида афғон эрур афғон уза.

Тоири  меҳнат бузуқ кўнглумда тутмиш ошён,
Чуғз андоқким нишиман айлагай вайрон уза.

Эй мусулмонлар, етинг фарёдимаким, кофире
Жону кўнглум олди, эмди сўз борур имон уза.

Чарх тоқидин топар кун чашмаси ҳар кун завол,
Зарварақтин шамса чеккан не осиғ айвон уза.

Эй Навоий, то деди дардим юкин кўнглунгга қўй,
Кўнглум узра қўйдум ул юкнию миннат жон уза.

545

Не ажаб, ушшоқ аро бўлсам мени зор ўзгача
Ким, эрур маъшуқлардин ул ситамкор ўзгача.

Бошима аҳбоб бўлмиш жамъ, яъни итларинг,
Гўйиёким заъфдин бўлмиш бу бемор ўзгача.

Даҳр аро ошубдурким, чиқмиш ул бебок маст,
Эгнида тўн ўзгача, бошида дастор ўзгача.

Ўзгача бўлди ўтум пайконларингдин, уйлаким,
Қатра терлардиндур ул гулранги рухсор ўзгача.

Ҳолим ўлмиш ўзгача ҳар дамким, ул ой кўргузур
Лабда гуфтор ўзгача, қоматда рафтор ўзгача.

Қил риоят, соқиёким, базмида бир дам бўлай
Ким, манга ҳар дам бўлур ҳоле падидор ўзгача.

Жондин ойирмоқ эмас мумкин анинг зулфиниким
Чирмашибдур риштаи жонимға ҳар тор ўзгача.

Олам аҳли ичра одам демак ўлмас аниким,
Жоҳ ила бўлғай анга қонуни атвор ўзгача.

Эй Навоий, даҳр гулзоридин ўтким, ҳар гули
Кўргузур юз хору ҳар хорида озор ўзгача.

549

Танимдур ҳалқаи зулфида не янглиғ дард қофинда,
Йилондек тўлғаниб ҳар лаҳза бир хоро шикофинда.

Чиқориб қони бирла лаълдек бошимға тиккаймен,
Аёғимға итинг тош урса кўйиниинг тавофинда.

Нетай ой-кунни онсизким, эмас бир сабзаю гулча,
Ҳам ой қолқони, ҳам кун найзаси ҳижрон масофинда.

Кўруб кўрмай қошин ушшоқ аро кўп баҳс воқеъдур,
Хирад аҳли аро андоқки руъят ихтилофинда.

Салоҳ аҳлида гарчи қўймадинг сатру ифоф, аммо
Сени ҳақ асрасин ўз пардаи сатру ифофинда.

Сабуҳи вақти гул очилғанин найлайки, ул ётмиш
Ўзини ғунча янглиғ чирмабон гулгун лиҳофинда.

Не майким тутса пири дайр, олиб риндона сипқорким,
Эмастур ринд улким, сўз дер анинг дурду софинда.

Дер эрдиларки, воиз ҳарза кўп дер, эмдиким кўрдум,
Жунуну савт мункир ҳам музоф эрмиш газофинда.

Навоий муътарифдур журмиға, ё раб, сен ўткарким,
Қарам аҳлиға лозим афвдур журм эътирофинда.

550

Кўйида тоше тилармен қўйғали бош остиға,
Токи ўлсам, қўйсалар бошимни ул тош остиға.

Кундузи хуршиди олтун хиштидин ўткай бошим,
Остонинг хиштини қўйған кеча бош остиға.

Гўшадин тушмиш пўлак чекканда мушкин ёй аро,
Анбарин холи саводи ул қора қош остиға.

Су кишисидур биайниҳ кўзларимнинг мардуми,
Йиғларимдин қолғали дарё кеби ёш остиға.

Ҳажр аро байтулҳазанда қилмангиз ашкимни манъ,
Емрулуб вайрона кулбам, қолғамен кош остиға.

Соф этинг май дурди сажжодамдаким, бордур ҳақир,
Олиб эгним устидин солмоққа авбош остиға.

Эй Навоий, кўк қизиб бўлмиш қизил, эрмас шафак,
Шуъла ўтлардинки, оҳинг айлади фош остиға.

551

Ёр агар базми аро ғамгинларин шод айласа,
Рози ўлдум, кош мен ғамгинни ҳам ёд айласа.

Нахли қаддиға сабодин етса осеб ўзни бор,
Садқаси юз сарв янглиғ банда озод айласа.

Боғбон қадду юзунгни кўрса боғ ичра, не тонг,
Сарвини гар ўтға ёқса, гулни барбод айласа.

Кўнглум афғони анга эрмас ажаб, гар етмаса,
Ўт уни етмас қуёшқа, гарчи фарёд айласа.

Эй кўнгул, чун олам аҳлиға вафо йўқтур, киши
Авло улким, ўзни бекасликка муътод айласа.

Шайх ила зуҳди риёйидин малул ўлсам, қани
Дайр пириким, фано ойинин иршод айласа.

Эй Навоий, одамилиғдин йироқдур сен кеби
Ёрлиққа кимки майли одамизод айласа.

552

Киши висол туни ёри бирла ётқунча,
Жамоли шамъиға қилсун назар тонг отқунча.

Муяссар ўлмади жон бермаку лабин ўпмак,
Нединки қолмади жоним ани унатқунча.

Мени йўқ эткан эрур ҳажри сангборони,
Нединки ёғди таним тош ичига ботқунча.

Малолдин мени бир журъа бирла сотқун, ол
Хурушу арбада бирла жаҳонға сотқунча.

Кўнгул жароҳатиға ёқ висол марҳамини,
Фироқ хораси бирла бошим ушатқунча.

Салоҳ тўнини чок этса яхшироқ, эй шайх,
Риё юруни била хирқани яматқунча.

Навоий, аҳли фано дайри ҳалқасин хуш тут,
Ўзунгни зуҳду риё мажмаъиға қотқунча.

553

Манга бўлмағай ёр бегона ногаҳ,
Мени қилмағай зору девона ногаҳ.

Басе ашк оқиздинг, эй кўз, бас этким,
Йиқилмасун устунга вайрона ногаҳ.

Дединг чекма оҳу фиғон, вой найлай,
Чиқиб келса ул шўхи мастона ногаҳ.

Мусалло юкин раҳн этарга чекармен,
Агар масканим бўлса майхона ногаҳ.

Кўп усрукмен, эй дайр пири, уятдур,
Қўлумдин тушуб синса паймона ногаҳ.

Замон аҳлидин, эй кўнгул, гар қутулсанг,
Алар сари майл этмагил ёна ногаҳ.

Киёматқача ётса усрук, ажаб йўқ,
Навоийға май тутса жонона ногаҳ.

554

Не суд гулшан аро ичмакинг ниҳон бода
Ки, юзда гуллар очардин бўлур аён бода.

Кўзунг хаёли келиб қоним ичса хушдилмен,
Биайниҳ уйлаки дилхоҳи меҳмон бода.

Лабиға бода олиб қилди нўшу жон топтим,
Ул ичти, лек манга бўлди нўши жон бода.

Не мункир ўлмоқ эрур кеча бода ичкандин,
Чу қўйди хулланг уза қатрадин нишон бода.

Агарчи тавба буюрдинг манга, бил, эй зоҳид
Ки, синғуси, ёна чун тутса дилситон бода.

Кўзунгки қоним ичар майли қилди, маст ўлди
Ки, ботроқ усрук ўлур, ичса нотавон бода.

Замона меҳнатидин бир замон десанг қутилай,
Тўла-тўла қуюбон ич замон-замон бода.

Биравки яхши-ёмон ранжидин фароғ истар,
Ичарда толғамадик яхши, гар ёмон бода.

Навоий айлади доруламоне майкадани
Ки, берди даҳр ғамидин анга амон бода.

555

Тонгға солма ваъдаи васлингни боре бу кеча
Ким, мени ўлтургуси тонг интизори бу кеча.

Чун ёшурди ул қуёш ўтлуқ жамолин, ваҳ, кўрунг
Ким, ўтар гардундин оҳимнинг шарори бу кеча.

Чарх уза ҳар ён шиҳоб эрмаски, кўкнинг ҳолима
Ёш тўкар ҳар лаҳза чашми ашкбори бу кеча.

Субҳ агар урмас нафас, ўлгумдурур ё ул Масиҳ
Бир нафас келмас мени дилхаста сари бу кеча.

Англатинг базмида, эй шамъу қадаҳ, йиғлаб, куюб,
Буки ўлтурди мени ҳажр изтирори бу кеча.

Соқиё, васлинг шафақгун жомидин тиргуз мени
Ким, қилибтур қасди жон ҳажринг хумори бу кеча.

Эй Навоий, сен агар кундузга етсанг, беғам ўл
Ким, ғамидин қолмади жон бизга боре бу кеча.

556

Сунбули шомида юз айлади гулрез яна,
Бўлди ҳар учқунидин кўнглум ўти тез яна,

Гулнинг атрофида юз ғунча дегил зоҳир этар,
Оразинг даврида ул зулфи диловез яна.

Оташин лаълу юзи шамъин очар, тонг йўқ, агар
Куйса хошоку хас, тавбаю парҳез яна.

Не тароватдурур ул юздаки, хўйдин қилмиш
Гулни шабнамзада, шабнамни гуломез яна.

Мени ҳижронда укар халқ ва лекин онсиз
Зор кўнглумга эрур бода ғамангез яна.

Англаған ишқ аро Фарҳод иши Ширинлиғини,
Улса ҳам айламагай ҳашмати Парвез яна.

Эй Навоий, келур ул ҳусн баҳори бу тараф,
Барки оҳингни бу кун қилма сабукхез яна.

557

Бода тобидин қизил раглар узоринг боғида,
Обкашларнинг мисоли келди гул яфроғида.

Фурқатингда доғ ила қоним эмастур лоладек
Ким, йўқ ўлтурмак анинг қонида, куймак доғида.

Лутф кўрким, бир суроҳидекким ул бўлғай,   биллур
Бодаким нўш этти, зоҳирдур анинг қурсоғида.

Кўр менинг ҳолимниким, ул тоғнинг остидамен,
Ишқ аро Фарҳод агар қолмиш балият тоғида.

Топти жон ишқ аҳликим, ул кўй аро дафн эттилар,
Гўйиё ҳайвон суйидур кўйининг туфроғида.

Қоридим исён аро, эмди пушаймонлиғ не суд,
Кошки қилсам эди тақво йигитлик чоғида.

Борди тишлаб бармоғин, кўргоч Навоий ҳолини,
Ҳам ҳаёту ҳам ўлум кўрдум анинг бормоғида.

558

Дардлар кўнглумга юзлансун, балолар жонима,
Гар иккисин истамас бўлсам фидо жононима.

Ҳар жиҳатдин ўртанурменким, бағир бирла юрак
Икки ўтдурларки, тушмишдурлар икки ёнима.

Аксини кўргай қизил кисват аро жаллоддек,
Қатл вақти ногаҳон наззора қилса қонима.

Кўрмагайлар бир-бирин ёғқон мазаллат гардидин,
Кирсалар Фарҳод ила Мажнун даме вайронима.

Топқасен чархе нужуми муҳтариқ, қилсанг назар
Тоза юз минг доғ бирла жисми саргардонима.

Сифлаға жон ўйнасанг меҳнат замоне тонимас,
Даҳр эли бу навъ эрур, сен ҳам аларни тонима.

Тийри борони балодин чун таним бўлмиш зириҳ,
Йўқ, Навоий, эмди андин ғам, тани урёнима.

559

Хаста кўнглум қушини бошинг учун шод айла,
Ё бошингдин эвуруб ташлабон озод айла.

Лутф ё зулмки ғайримға қилурсен, чидамон,
Айлайолғанча менинг жонима бедод айла.

Ёр ўлтургали ишқ аҳлиға юз минг туҳмат,
Эй рақиб, айлама борин манга, иснод айла.

Эй кўнгул, халқ жафосин еткурурдин ўлгунг,
Эмди темон сени афғон чеку фарёд айла.

Бу чаман гулларида йўқ чу вафо, эй булбул,
Зор кўнглунгни жафо хориға муътод айла.

Эй кўнгул, сайли сиришк ани тубидин қўнгарур,
Нечаким сабр уйининг тарҳини бунёд айла.

Ҳажр кўп шиддат ила ўлтурадур, бир дам анга,
Эй ажал, жонинг учун сен доғи имдод айла.

Тарки ишқ айла дединг, кеч бу сўзунгдин, эй шайх,
Тенгри ишқи манга, ўзга нима иршод айла.

Соқиё, меҳнату ғам бузди Навоий кўнглин,
Май суйи бирла бу вайронани обод айла.

560

Кўнглум итти зор ҳусни онининг туғёнида,
Айлади ошиқ мени ҳусну малоҳат онида.

Юз туман тақво сипоҳин рахши айлар поймол,
Маст айлар чоғда жавлон хўблуқ майдонида.

Қасри давлат ичра элдин жон олурнинг не ғами,
Хастадинким жон талашқай заъфдин вайронида.

Неча ул ой итлари бор эрса сондин ташқари,
Мен киму бўлмоқ анинг кўйида итлар сонида.

Ваҳ, не кофир эркин улким, зулфининг зунноридин
Солди юз минг уқда тақво аҳлининг имонида.

Эй хуш улким, гарчи тунлар ёни ерга етмади,
Кўрди ўз шамъи шабистонини бир тун ёнида.

То Навоий телбарабтур сенсиз, эй гулрух парий,
Бир тикан ҳар тук сою кўргил тани урёнида.

561

Не ҳаддим ёзмоқ битик ул меҳри оламтобға,
Чун ёза олмон жафосин заррае аҳбобға.

Номасиға ришта чирмабким юбордим рашкдин,
Тори жисмим ришта янглиғ тушти печу тобға.

Борди қосид, бўлди шому келмади андин жавоб,
Тонгғача то нелар ўткай дийдаи бехобға.

Ким ўқуғай нома доғи келса чун кўз баҳридин,
Мен тушубмен номанинг печи кеби гирдобға.

Кимки истар номае сабру саломат боқмасун
Хўблар холу хатдин нуқтау аъробға.

Бода мавжининг хутутидин кўзум топти жило,
Соқиё, жон ҳам эрур мойил бу лаъли нобға.

Жонда ёшурғум алифдек, эй Навоий, номасин,
Шояд андин заъф даф ўлғай тани бетобға.

562

Ҳалокингмен, чекиб тиғи жафо ўлганни ўлтурма
Чу ишқинг ўртади ҳажр ўтидин, куйганни куйдирма.

Мени девона чун туфроғинг ўлдум, эй парий пайкар,
Жафо тошини мажнун деб, бу туфроғ узра ёғдурма.

Ичиб қонин тилар кўнглум шикастин кўзларинг, дейким,
Чу майни нўш қилдинг, шишасин, эй шўх, синдурма.

Сени кўргачки фарёд айладим, беихтиёр эрдим,
Ёзуқдин иҳтироз айлаб мени бу ишда ёзғурма.

Мен ар зулмунгдин ўлдум, лутф этарга ошиқинг кўптур,
Алар бирла ўзунгни шод тут, ҳолимға қайғурма.

Чу мен туфроғ бўлдум кўйида, эй сарсари ҳижрон,
Эсиб ул ён дамо-дам туфроғимни боре совурма.

Қотиқдур ишқ, ул шўх этса жилва, боқма, эй оқил,
Кўнгулни гар десанг олдурмай, аввал кўзни олдурма.

Майи лаълингдин аҳли базм усрукдурлар, эй соқий,
Чу ичсанг бода, мендин ўзгага соғарни топшурма.

Наво гар еткурурсен, сен билурсен тиндуруб элни,
Навоийни жафою жавр ўтидин боре тиндурма.

563

Кеча эл осудадур, кўнглум бирав қайғусида,
Улки, мен қайғусида, осуда ноз уйқусида.

Ўлтуруб тун, субҳ тиргузмак мени зоҳирдурур,
Шомнинг гирёнлиғию субҳнинг кулгусида.

Оҳким, бу шоми ҳижронимға йўқ субҳи висол,
Гарчи йўқ шомеки, йўқ субҳи анинг ўтрусида.

Уйқуда ором йўқ тун-кунки, аксин топмадим,
Тун қамар миръотида, кундуз қуёш кўзгусида.

Меҳр ёғдусида зарра бўлмағандек ошкор,
Юз туман минг меҳр пинҳондур юзунг ёғдусида.

Кимса чун ўтканга етмас, ҳолни тут муғтанам,
Умрни ўткарма, ўткан ҳайф ила афсусда.

Наъл кесмайдур Навоий қуллуғидиндур нишон,
Ишқ айнидур аломат ёрнинг белгусида.

564

Эй хуш улким, гоҳи-гоҳи етса ёри қошиға,
Ул муяссар бўлмаса, эврулса кўйи бошиға.

Ишқ бемориға ҳам шарбат ясабтур, ҳам ғизо,
Ҳажр аро қўшқан бағир парголасин қон ёшиға.

Бир саримў анда қолмайдур саломатдин нишон,
То синуқ бошим нишон бўлмиш маломат тошиға.

Бас ажаб сувратдурур, қайсиға жон айлай фидо,
Сувратинг нақшиға ё ул нақшнинг наққошиға.

Мен аёғ кўйида беркиттим жафодин қочмайин,
Гарчи бошимға бало ёғди мунунг подошиға.

Пардадар келди нужумунг, эй фалак, йўқ пардадор,
Йўқ анга ул ҳолким, дайри фано хуффошиға.

Қўлдар эрди соқий ул дамким Навоий бўлса маст,
Лутф этиб, давр аҳли, ани еткурунг қўлдошиға.

565

Ёр ҳажридин агар заъф эрди жисму жонима,
Заъфидин ҳажр ўлди жисму жони саргардонима.

Заъфи то қувват тутубтур, қувватимда заъфдур,
Кўр нелардур ранждин ҳам жону ҳам жононима.

Гар кўзи бемордур, аммо басе қонлар қилур,
Кўзидек ул ҳам биайниҳ киргудекдур қонима.

Хасталиғдин, ваҳки, бўлмиштур тўлун ойим ҳилол,
То қачон бўлғай янги ойлиғ маҳи тобонима.

Нола пинҳон айларамким, синмағай кўнгли анинг,
Ё раб, эткил раҳм анга ё нолаи пинҳонима.

Чун иситти тушти ул дам нотавон жонимға ўт,
Нотавон жон ҳирқати ўт солди хонумонима.

Ул парий чун заъфдин эмди кишини тонимас,
Эй Навоий, телба бўл, сен ҳам кишини тонима.

566

Бир қадаҳ май ичмадим сарви гуландомим била,
Бир нафас эврулмади даврон менинг комим била.

Ҳар маеким онсиз ичтим топғали ғамдин  амон,
Заҳри ғам гўё эзилмиш эрди ул жомим била.

Тунга етмас кунни ўткардим ўлуб ҳижронида,
Кунга еткайменму, ваҳ, бу субҳи йўқ шомим била.

Қайда бўлсин музтариб кўнглумга ором, эй рафиқ,
Тутмадим ором чун бир дам дилоромим била.

Эй сабо, ул гулга муҳлик фурқатим пайғомин айт,
Балки жон нақдин анга еткур бу пайғомим била.

Кўнглум ичра бут ғами, куфр ичра ўлсам яхшироқ,
Аҳли дин оллинда борғунча бу исломим била.

Эй Навоий, ўлсам армон элткимдур, ичмайин
Бир сабуҳи гулузори бода ошомим била.

567

Кўнгулни хайли ғаминг қилди йўл убур била,
Нечукки мўр сафи йўл ясар мурур била.

Гар учмақ итти сенинг кўюнг оллида, эй ҳур,
Анга не навъ кўрунгай ўкуш қусур била.

Қуёш қошида эрур заррадек басе махфий,
Юзунг қошида қуёш ғояти зуҳур била.

Ҳузури тоат этар шайх васф, ваҳ, нетайин,
Хаёли қўймаса тоат аро ҳузур била.

Шабобу ишқу баҳору фироқдур, эй шайх,
Бўлурму зуҳд ила тавба бу навъ умур била.

Йўлида мен кеби юз хаста ўлса, қайда ғами,
Саманди ҳуснки жавлон берур ғурур била.

Бўлай рафиқ жунун даштидаю ҳуш илаким,
Вафосиз элдин ўлубмен, басе, нуфур била.

Ўзунгни асрама бир лаҳза мутрибу майсиз,
Десанг бу ғамкада ичра бўлай сурур била.

Навоий, истама назмингда рабту жамъият
Ки, кўнглунг ўлди замондин ўкуш футур била.

568

Биравким, рашк элтурмен кечурмакка хаёл ичра,
Не кечкай кўнглума, гар эл била кўрсам висол ичра.

Бағирда юз бало ниши, кўнгулда минг фироқ ўти,
Кишини солмағил ишқ аҳлидин, ё раб, бу ҳол ичра.

Кўнгул бир лаҳза эл бедод этардин юз суубатда,
Замоне ёр бепарволиғидин минг малол ичра.

Танимда касрати пайкони то тиғини ёндурди,
Ҳамул дамдин эрур тиғи, юзидин инфиол ичра.

Топилмас ком ила кўнглум лабингдин ўлди андоқким,
Скандар оби ҳайвондин таманнои муҳол ичра.

Тун ақшом уйлаким бўлғай шафақ ичра қуёш пинҳон,
Кирар ҳар шом ул гулчеҳра шодравони ол ичра.

Белу оғзинг хаёлидин агарчи лолмен, лекин
Жадал аҳли масаллик ўтти умрум қийлу қол ичра.

Халал йўл берма ишрат васфиғаю тут ғаниматким,
Дамо-дам даҳр авзоин кўрармен ихтилол ичра.

Навоий топти муҳлик ноладин ул заъфким, сиққай,
Қаламда нол андоқким, сиғар ул доғи нол ичра.

569

Не бир ёреки, васлим саъйиға помардлиғ қилса,
Не бир розеки, ҳажрим ранжида ҳамдардлиқ қилса.

Қизиғроқдурмен ул ой ишқида, ҳар нечаким носиҳ
Бу иш таркида ўзни гарм этиб дамсардлиқ қилса.

Ғами бирла анингдек жуфтменким, ўлгум айрилсам,
Нечаким сарви озодим қўлидин фардлиқ қилса.

Менингдек ақлу динин елга берган топмағай ҳаргиз,
Сабо ҳар нечаким сайр ичра оламгардлиқ қилса.

Фалак ул ойниким мендин йироқ солған била ўлдум,
Тирилмак мушкил эрмас эмди бозовардлиқ қилса.

Ғамидин топмағай мингдин бирин, гар ишқ юз минг йил
Бало аҳлиға чоҳи ғамда ғампарвардлиқ қилса.

Агар кўюнгда ўлтурмоқ топар жониға юз миннат,
Агар йиллар Навоий бу ҳавода гардлиқ қилса.

570

Бас тийра эрди субҳидамим шоми ғамғача,
То шоми ғамда найлагамен субҳидамғача.

Оғзи хаёли буйлаки йўқлуғ сари чекар,
Турмақ бўлурму кимсага мулки адамғача.

Эл рашкидин неким қилур ул, қилмишам қабул,
Меҳру вафову лутфини зулму ситамғача.

Кўйини кўрсанг эрди, йўлунг қисқарур эрди,
Бир умр, эйки, пўя кўтардинг ҳарамғача.

Бот ўлғай, улки васл тилаб, минг йил урса гом,
Айлаб жаҳонни қатъ қадамдин қадамғача.

Бир сарв қоматинг кеби, бир гул юзунг кеби
Йўқ, кезса хулду равзани боғи Эрамғача.

Бўлмиш итинг сафоли Навоийға жому бор
Кўп фарқ ушбу зарф била жоми Жамғача..

571

Бошимға шуълаи ҳижрон туташқандин эмас огаҳ,
Висол авжи уза бошиға олтун тож қўйған шаҳ.

Биравким, юз парий девонавор эткай анга қуллуқ,
Не билгай ҳолин анингким, парий девона этмиш, ваҳ.

Бало чоҳи гирифтори ҳалокин, ваҳ, қачон билсун,
Сиёсатгоҳида тутқунлариға улки қозғай чаҳ.

Не огаҳ улки, ҳашматдин қуёшни заррача кўрмас,
Қуёш ҳижронидин саргашта бўлса заррае ногаҳ.

Не воқиф васл Мисри ичра манзил айлаган шоҳе
Гадодинким, анга вайронаи ҳажр ўлди манзилгаҳ.

Мениким қатл учун хос этти фурқат қайда мустанкир,
Биравким, қатли ом этса, эмас кўнглига мустакраҳ.

Мангадур бир парий матлубу зоҳид ҳурға толиб,
Қачон суҳбат чиқишқай, чунки менмен телба, ул аблаҳ.

Тут, эй соқий, фано жомики, ишқ оллинда яксондур,
Агар фосиқ, вагар зоҳид, вагар бўлсун гадо, гар шаҳ,

Навоийни ул ойким, руҳи қудси келди анфоси,
Деса бисмил қилурмен, не дегай ул ғайри бисмиллаҳ.

572

Йўл эрур юз манзил ортиқ мендин ул қотилғача,
Юз ўлум ваҳми бу манзилдин яна манзилғача.

Ваҳки, ҳар маҳфилда ишқим қиссасидур, йўлда ҳам,
Гар киши азм этса бу маҳфилдин ул маҳфилғача.

Гар мени мажнунға ташбиҳ этсангиз, эй аҳли ҳуш,
Не тафовут бўлди, бас, девонадин оқилғача.

Ваҳ, не кофирдурки, ногаҳ тиғ тортиб чиқса маст,
Қатлининг муҳтожи бўлғай шоҳдин сойилғача.

Улки ашким баҳри тўфонида қолди, етмагай,
Нуҳ умри сурса жисми заврақин соҳилғача.

Тош отиб атфолким, ҳар ён сурар мен телбани,
Кош боре қовсалар ул шўхи сангин дилғача.

Хўблар зулми кўнгул мулкин хароб айлар, бале,
Кўп тафовут келди золим шоҳдин одилғача.

Ҳажр дарди буйлаким жондин малул этмиш мени,
Фарқ ўлумдин йўқтурур бу умри беҳосилғача.

ЛОМ-АЛИФНИНГ ЛОЛАРУХЛАРИНИНГ ЛОБАСИ
                        «БАДОЕЪ»ДИН

573

Кўнглум олғач ул парий мажнуну шайдо қилдило,
Ақлу ҳушумни жунун даштида яғмо қилдило.

Ўзгача зулму тааддилар била қоним тўкар,
Турфа эрди, турфа ишлар доғи пайдо қилдило.

Ҳурмати тақво тутар эрди, вале маст отланиб,
Бошима чопмоқ била оламға расво қилдило.

Оҳким чектим, кўруб жавлонини беихтиёр,
Ёшурун ишқим улусқа ошкоро қилдило.

Бир қадаҳ қуймоқ била оғзимғаю хирқамға ҳам,
Хирқа майға раҳн ўзумни бода паймо қилдило.

Дайр аро жоми лаболабким ичурди, ҳолима
Хонақаҳ аҳли келиб бир-бир тамошо қилдило.

Бехуд ўлғач, зулфи зуннориға дин нақдин бериб,
Ишқ бозорида кўнглум турфа савдо қилдило.

Менмен эмдию фано дайрида бўлмоқ майпараст,
Муғбача ишқи улусқа сиррим ифшо қилдило.

Гар ватан дайр ичра топтим, кимсага йўқ ҳеч айб,
Дайр пиридин Навоий бу таманно қилдило.

574

Муниси жон деганим офати жон бўлдило,
Жонима бедодидин шева фиғон бўлдило.

Деди, кўзунг қонини васлим ила турғузай,
Войки, бағрим доғи ҳажрида қон бўлдило.

Гар юзи май тобидин гул-гул эрур қон ёшим,
Юз уза тим-тим томиб, лоласитон бўлдило.

Кўзу кўнгул қонини ёшурай элдин дедим,
Ҳар биридин юз сари юзда нишон бўлдило.

Зуҳд аро ҳар мушкилимким бор эди, эй фақиҳ,
Жомға май қуйғоч-ўқ, барча аён бўлдило.

Кимки замон аҳлидин айламади ижтиноб,
Бир кун ани ҳам дегунг аҳли замон бўлдило.

Яхшилар ичра ватан тутса Навоий, не тонг,
Кимки ёмонлар била бўлди, ёмон бўлдило.

      Ё ХАРФИНИНГ ЯҒМОЙИЛАРИНИНГ
   ЮЗ  КЎРГУЗМАКЛАРИ «БАДОЕЪ»ДИН

575

Зулму бедод айлаб андоқ бузмамиш даврон мени
Ким, топа олғай ўзи тузмакка ҳам имкон мени.

Тузмакимдин чарх ожиздур, нединким қилмамиш,
Лутфи тутқан чоғда обод этгудек вайрон мени.

Кофири ишқ ўлмишам, тонг йўқ, сиёсатгоҳ сари,
Бўйнума зуннор боғлаб, чексалар урён мени.

Ашк мавжида ушалса пайкарим, ваҳ, не ажаб
Ким, урар бир тоғ уза ҳар лаҳза ул тўфон мени.

Истадим кўнглумга тиғин, ғарқа бўлдум қониға,
Чун мен анинг қониға кирдим, тутубтур қон мени.

Ашк баҳри игримига тушмамишмен чиққудек,
Ишқ ул дарёда қилмиш асру саргардон мени.

Кўп суубат бирла олма халқ жонин, эй ажал,
Чунки мен муштоқмен, ўлтур келиб осон мени.

Толиъимнинг қувватин кўрким, балият тошлари
Кимга кўктин инса, айлар ер била яксон мени.

Минг бало захми била ўлди Навоий, қилса халқ
Ишқ сари майл, судраб кўргузур ҳар ён мени.

576

Не май хуштур манга, не гул керакликтур, не гулзоре,
Керак майдин гул очқон ёрнинг гулзори рухсоре.

Не май хуштур манга, не гул керакликтур, не гулзоре,
Керак чун ул ҳаётим гулшанининг сарв рафторе.

Жунун туморида зангору шингарф айлама зоеъ
Ки, дафъ айлар ани ул лаълу хат шингарфу зангоре.

Менинг худ рўзгорим тийра бўлди шоми ҳижрондин,
Қилинг субҳи висоли шукрин, эй айш аҳли, сиз боре.

Не суд эмди аёғимдин тикон чекмаклик, эй мушфиқ
Ки, тошлар бирла кўксумга қоқилмиш ҳажр мисморе.

Ниҳони юз ярам бор ҳажр тиғидинки, шарҳ этсам,
Қилур озурда бир олам элин ҳар бирнинг озоре.

Анингдек мастлиғ уйқусидин очқай Навоий кўз,
Сабоҳи ҳашр ул ҳам ёвар ўлса бахти бедоре.

577

Неча кўйидин чиқарға йўл сари боқиб турай,
Чиқса эл ёқин талошиб, мен йироқтин телмурай.

Неча ул шўхи бало юз ишва айлаб ҳар тараф,
Мен фиғондин бошима ҳар дам балолар келтурай

Неча эл рахши совурған гард ила кўз ёрутуб,
Мен йироқтин бошима туфроғларни совурай.

Неча ул юз ўтидин эл равшан айлаб шамъи васл,
Жон қушин ул ўтқа мен парвона янглиғ кўйдурай.

Неча базми айш аро ҳар ким бўлуб ҳамдам анга,
Мен ютуб қоп кулбаи ҳижронда ҳар дам оҳ урай.

Васли жомидин хумори ҳажр чун дафъ ўлмади,
Ўзни ўлмастин бурун майхона сари еткурай.

Эй Навоий, гар манга топшурса шўхи майфуруш
Лаъли май, тутқоч майи лаълин, эваз жон топшурай.

578

Ўлукка жон берур чун нукта айтур лаъли гуеси,
Масиҳо мимидин гўё чиқар жонбахш анфоси.

Қади нахли ҳаётимдур, магар топмиш ҳавову су,
Дами Исо била ҳайвон сунидин сарви раъноси.

Тилар мунглуғ кўнгул ҳар лаҳза ишқинг бир янги доғин
Гадо янглиғки, бир эски дирам бўлғай таманноси.

Эрур аҳбоб базмингда, мени мардуд неттимким,
Йироқтин ҳам муяссар бўлмағай ҳаргиз тамошоси.

Деманг жисмингда печу рўзгоринг тийра невчундур,
Бу ҳолим бор то тушмиш бошимға зулфи савдоси.

Хумори ҳажр ичинда саъб аҳволимни ул билгай
Ки, ичкай андин айру майни шўхи бодапаймоси.

Тиконлар ҳажр нишидин, чечаклар ашк қонидин,
Ажойиб дашт эмасму, Оллоҳ-Оллоҳ, ишқ саҳроси,

Саримўе эмас огаҳ фано ойинидин улким,
Жаҳон бору йўқидин бир саримў бўлса парвоси.

Кўнгул мулки аро солик не жамъият топа олғай,
Агар ҳар дам анга етса хавотир хайли яғмоси.

Мену, муғ дайрию жоми фано, зоҳидға манъим йўқ,
Ячиб кавсар суйидин, боғи жаннат бўлса маъвоси.

Навоий заъфи ғолиб эрди бу кўй ичра ул ақшом,
Агар ўлмайдурур, не эрди итлар шўру ғавғоси.

579

Ҳар неча жавр қилса ноз аҳли,
Тортмай найлагай ниёз аҳли.

Оғзи рамзию нутқи вақтида
Ажзға қойил ўлди роз аҳли.

Кўйи даврида бенаво ушшоқ,
Тавф аро уйлаким Ҳижоз аҳли.

Бузди ҳусн аҳли кўнглум андоқким,
Ёғи мулкини турктоз аҳли.

Риштаи жоним узди мутриби базм,
Узса торин начукки соз аҳли.

Мену ишқи мажози, элтур эса
Йўл ҳақиқат сари мажоз аҳли.

Шамъ янглиғ Навоий ўртанса,
Тонг эмас, буйладур гудоз аҳли.

580

Боғдин келди насиму гул исин келтурмади,
Не тиконларким бу ғам кўнглум аро синдурмади.

Лаъли ёдидинки юттум дам-бадам ҳасрат суйин,
Оллоҳ-Оллоҳ, қайси қонларким бу ғам юттурмади.

Шоми ҳажрим тийрадур андоқки, кундуз ҳам бўлуб,
Ҳар нечаким эҳтиёт эттим, қуёш билгурмади.

Ҳажр зулмидин дедим айлай ажалға дарди дил,
Оқибат жонимға раҳм айлаб, анга еткурмади.

Васл аро кўп истади жонимки бир дам тинмайин,
Ҳажр то жонимни тандин олмади, тиндурмади.

Қайси гул бедоди бир булбул парин совурдиким,
Чарх зулми ҳам анинг яфроғларин совурмади.

Эй Навоий, бевафодур хўблар, бўлди халос,
Улки баъзиға кўнгул, баъзиға кўз олдурмади.

581

Демаки, қатлима ушшоқи нотавон яхши
Ки, буйла жаврунга бир мен кеби ёмон яхши.

Хуш улки, қатлға ушшоқ аро ёмонлардин
Ул ой мени соғиниб дедиким, фалон яхши.

Кишики васл тилар, ғурбат ихтиёр этсун,
Ул орзуға бурун тарки хонумон яхши.

Анинг висолида жону кўнгул эмас маҳрам,
Гар ул муяссар ўлур, ғайрдин ниҳон яхши.

Қадаҳни ташлаки, бас ташналабмен, эй соқий,
Менинг сумурмакима баҳри бегарон яхши.

Не айб, муғбачаға дайр томи узра хиром,
Ёреки қилса қуёш жилва, осмон яхши.

Ажаб малоҳат эмасму юзунгаким, кўрунур
Сенга, сенга чу боқармен замон-замон яхши.

Агарчи келмади бемеҳр ёр жаври ёмон,
Чу яхши боқсанг, эрур ёри меҳрибон яхши.

Навоиё, ёмон элтур чу ноладин ул гул,
Не суд, булбул агар айласа фиғон яхши.

552

Яна ҳнжрон ўти жонимға тушти
Ки, анинг тобидин қоним қурушти.

Хумори ҳажрдин, эй соқийи базм,   
Қадаҳким, чиққалн жоним ёвушти.

Илик бер, кўзга суртай бушмас, эй шўх,
Қафи пойингниким ўптум, не бушти.

Менинг ҳолимға афғон чекти аҳбоб,
Кеча кўюнгдаким итлар улушти.

Азалда ринд хушҳол ўлди майдин
Вале хилват аро зоҳид тумушти.

Сафар ранжи кўнгулдин чиқтиким, ёр
Мени кўргач, равон истаб кўрушти.

Навоий ҳажр ўти урғанда туғён,    
Чу урдум бодадин су, ўлтурушти.

583

Қирқиб эрди қошин ул бодапараст худрой,
Тоза чиқмиш, не ажаб, гар десам ани янги ой.

Қирққандин ики-уч кун ўтубон бўлмиш эди,
Уйлаким ханги пай эткайлар ики дилкаш ёй.

Ёпти қаввоси қазо ҳар бирига мушкин қавс,
Отқали кирпик ўқин жон била кўнглум сари, вой

Кошки хаттиға еткурмаган эрди поки
Ким, бу тўти бўлур ул кўзгу била болкушон.

Лўли ўлмоқ тонг эмас, бор эса шаҳларға ҳавас,
Гар бу юз кўзгусига илги бўлур ошшасой.

Не ажаб, бўлса ерим кунжи қаландархона
Ким, қаландарваш эрур ул санами бепарвой.

Эй Навоий, етилиб қоши анинг, шукр дейким,
Ҳусни қасриға аён бўлдн яна тоқи намой.

584

Муддаилар бетараҳҳум, ёр бепарво, басе,
Ҳам алар кўп зулм этарлар, ҳам бу истиғно, басе.

Зулфи занжирн магар бўлғай иложим, эй ҳаким
Ким, димоғимни паришон айламиш савдо, басе.

Мен ўлар ҳолатдаю мотам эди аҳбоб аро,
Буки ақшом қилди кўюнг итлари ғавғо, басе.

Турфа менмен ишқ дашти ичра, йўқса анда бор
Вомиқу Фарҳод ила Мажнун кеби шайдо, басе.

Мен киши эрмон жунун ичра, йўқ эрса кўргузур
Одамилиқ ул парий пайкар, малаксиймо, басе.

Эй сабо, кўйида итти кўнглумниким, айлар эмиш
Бул-ажабвашлиқлар ул ошуфтаи расво, басе.

Хастамен даврон жафосидин, кетургил бодаким,
Нофиъ эрмиш ул маразға соғари саҳбо, басе.

Бода ичким, чарх рифъат аҳлини кўп қилди паст,
Пастларни кўмди туфроғ остиға дунё, басе.

Эй Навоий, гар десанг кўп инжимай давр аҳлидин,
Ҳар не дерлар ё қилурлар, қилмағил парво, басе.

585

Эмас фироқ туни, эй кўнгул, нақора уни,
Эрур замона уни ҳолима фироқ туни.

Бу тийра шомим ила Наҳси анжумин ҳар ён
Фироқ дўзахининг бил шароралиқ тутуни.

Не навъ этай мени саргашта васл йўлин қатъ
Ки, ҳар замон совурур ҳажр даштининг қуюни.

Танимни заъф қилиб субҳа торидек ҳалқа,
Бирин-бирин  кўрунуб  муҳрадек бўғун-бўғуни.

Фироқнинг ўти гар бот туташса, тонг эрмас
Ки, аҳли дард қуруқ жисмидур анинг ўтуни.

Ҳисоб асради дин аҳли қатлин ул кофир
Ки, беҳисобдурур зулфи торининг тугуни.

Агарчи сарвға гул қилди боғбон пайванд
Ва лек сарв қади гулрухумча йўқ йўсуни.

Кўнгулни бузсаю синдурса ишқ, бок эрмас
Ки, хўб эмастурур анинг тузуклугу бутуни.

Чу хирқам ўлди гарав майға, кийма бодафуруш
Ки, доғи ҳажр қўяр ҳар дирам кеби юруни.

Замона аҳлиға гарчи ўюнчилиқдур иш,
Енгар ҳам охир аларни замонанинг ўюни.

Навоий олмади кўз анбарин ҳилолингдин,
Нединким ул тилабон кўкта, ерда топти муни.

586

Олача ҳошиялиқ тўн кийиб ул рашки пари,
Ол этук бирла хиром этса, эрур кабки дари.

Барча гар умр чароғин ўчурур, хушдилмен,
Ғам тунидин мени қутқарса насими саҳари.

Англа ҳар қайсини ишқ аҳлиға бир ҳажр ўқича,
Чиқса ҳажрим ўтининг ҳар сари юз минг шарари,

Рутаб лаъликим эрур қомати нахлиға самар,
Не чучук мева эмиш нахли малоҳат самари.    

Гул рухсорики май суйи била топти фуруғ,
Суда гул аксимудур ё юзида май асари.

Дўстлар, кўкси шигофини тикардин не осиғ,
Уйла мажруҳки, юз порадур анинг жигари.

Йўл хатарлиқдур, илик чекма таваккулдинким,
Йўқ бу йўл соликинннг мундин улуғроқ ҳунари.

Эй хуш ул риндки, то келгаю кетгай бир дам,
Бўлмағай дайри фано ичра ўзидин хабари.

587

Онча кўнглумдадурур гулшани ҳижрон тикани
Ки, назар солмас анга ғамзаи новак фикани.

Кўзга сарриштаи тавфиқ хати улдурким,
Судралиб ерга тишон келди итингнинг расани.

Кўз  қорасин ўюбон ташлағаним саъб эрмас,
Ончаким  солса қорасин ғами ишқинг тугани.

Ғарқи май кўнглак эрур ҳушида йўқ мастингда,
Ё шаҳидингнинг эрур қонға бўялған кафани.

Лолазореки тўкар жола, эрур зорингнинг
Дам-бадам тиш била парголалар эткан бадани.

Гарм меҳр ўлған ила золи фалак топма фириб
Ким, бу айёранинг асру кўп эрур макру фани.

Эй Навонй, қаддинга солди шикаст узра шикаст,
Чун санга бўлди ватан зулфи шикан баршикани.

588

Кош бўлса ҳар туган жисмимда жавшан яфроғи
Ким, ўқи кўнглумга еткач, ўтмаса тандин доғи.

Ишқ абвобин чекар дафтарларинда  аҳли дард,
Буйлаким, шингарфгун бўлди шаҳиднинг туфроғи.

Сунбулунгга  бир  хитое бандадур  мушки Хўтан,
Гар далил истар эсанг, бордур либоси ёрғоғи.

Гўё ул шўхнинг кўнглин олибтур ўзга шўх,
Гар эмас бедил, недур элдин кўнгул олдурмоғи.

Ваъда қилдинг ҳам вафо, ҳам қатл, парво қилмадинг,
Қил вафо ваъдангға, ёхуд бурнағи, ё сўнгроғи.

Эйки гул фасли йигитсен, бир нигорнинг доғи бор,
Келса илгингдин май ичкилким, будур ишрат чоғи.

Зулфи савдосида билмаслар Навоий нуктасин
Ким, жунун  гуфторидур  ёхуд йилоннинг арбоғи.

589

Кўз била кўнглумга бўлмиш гўйиё васлинг чоғи
Ким, кўзумнинг учмоғи тез ўлди кўнглум солмоғи.

Дема кўнглунг мулки қай чоғдин бу навъ ўлмиш хароб,
То бу кишвар аҳлиға тушти фироқинг булғоғи.

Эй кўнгул, қилма аёғи туфроғи ҳаққин қасам
Ким, кўзумнинг ҳаққидур анинг аёғи туфроғи.

Ғам туни кўнглум харошиа гар истарсен далил,
Ийнак-ийнак чарх таҳрикию анжум тирноғи.

Қатл ҳангоми шаҳидингким кўтарди бармоғин,
Гўйи анинг оти мундиндур шаҳодат бармоғи.

Даҳр гулзориға, эй кўнглум қуши, майл этмаким,
Анда булбул қонидин рангин эрур гул яфроғи.

Ҳажр аро қўйдум дирамдек доғлар кўксин ёриб,
Васл эрур мумкин, Навоийнинг чу кўптур ёрмоғи.

590

Уйқу ҳамсояларимдин кетарур ҳажр туни,
Гаҳ бошим ерга уруб, гаҳ юраким солмоқ уни.

Ғам туни тийра доғи анжуми рахшон демаким,
Ер юзин тутти шарарлар била оҳим тутуни.

Мени саргашта эмон водийи ҳижрондаки, бор
Ғусса туфроғию андуҳ елининг қуюни.

Риштаи жонима ҳар ён тугун андоқдурким,
Тори жисмим аро фарсуда сўнгаклар бўғуни.

Ишқ расвоси деб ўзни тикар эгнига тироз,
Дайр аро тушса фалак энгига хирқам юруни.

Даҳр боғида нечук васл гули бутсунким,
Ҳажр ўқидур ёғини, ашк суйидур жувуни.

Гар Навоий сўнгакига туташур кўнглидин ўт,
Не ажаб, ишқ ўтидур улу бу анинг ўтуни.

591

Ул қуёш оқуйдаю мен музтарибмен ҳар сари,
Уйлаким, фонусдин парвона қолғай ташқари.

Садқаси бўлмоқ эрур мақсуд мен саргаштаға,
Оқуйи давриға буким айланурмен ҳар сари.

Ичкари ул гул тувурлуғни кўтармаслар, нетай,
Эй сабо фарроши, бир лутф айлабон ул ён дари.

Парда кетгач, мен заифи зорға осон эрур,
Йўлларидин чиғнинг солмоқ ўзумни ичкари.

Оқуй ичра ҳар недур, зоҳирдур ул юз тобидин,
Шамъ бўлса уйда, ташқардин бўлур зоҳир бари.

Гар фалак хиргоҳи бўлса пешхонанг, не осиғ,
Умр хайли чунки кундин-кунга келмас илгари.

Эй Навоий, ул маҳи хиргаҳнишин ҳифзи учун
Кўзанак эрмаски, ҳар сари тикилмиш кўзлари.

592

Хаста жоним риштаси кўрганда ҳажр озорини
Гар узулди, қил анга пайванд зулфунг торини.

Дема оғзин ғунча, қаддин сарвким, эл кўрмамиш,
Сарвнинг рафторини ё ғунчанинг гуфторини.

Гулда холу меҳрда хат йўқ, не янглиғ ўхшатай,
Меҳру гулга хол ила хатлиғ ики рухсорини.

Ёғмади ҳаргиз чу шабнам инжуси гул баргидин,
Анга ташбиҳ этса бўлмас лаъли гавҳарборини.

Не қилурдин қасди сунбул, не этар жон санди дом,
Айламон монанд аларға зулфининг зуннорини.

Чарх қасринда қуёш узра кўнгул майл айламас
Ким, ғанимат тутмиш анинг сояи деворини.

Сайридин  пайконларинг  кўнглумда топмишдур  сабот,
Кўзга илмасмен фалакнинг собиту сайёрини.

Давр сирри пардасин гар очмамишсан, соқиё,
Бода тутким, дей санга бу парданинг асрорини.

Эй Навоий, дахл қилма, гар тилар эрсанг наво,
Ҳар неча хориж наво кўрсанг сипеҳр адворини.

593

Зиҳи нахли қаддингдин хижил сарв бўстони,
Хат ичра лабингдин мунфаил роҳи райҳони.

Тушумга юзунг кирди ҳам яхши толиъдин,
Кўз очтим, тулуъ айлаб эди субҳи нуроний.

Ғаминг доғи жонимға лабинг холи янглиғдур
Не бўлди сурушсоқ биз муни доғи, сен они.

Фироқ ичра рухсоринг қуёшиға бер жилва
Ки, бас тийра айлабтур мени шоми зулмони.

Дема, ёшурун доғим сенинг ичингда йўқтур,
Ичим ёру кўр улким, эрур нақди пинҳони.

Бақо чун эмас мумкин, мудом ўзни хуш тутқил
Ки, қайғурғали қилмас гари олами фоний.

Навоий, беҳишт ичра фароғат йўлин сўрдунг,
Намудоридур анинг Ҳирининг хиёбони.

594

Сиёсат этти сочинг мушк чун хато қилди
Ки, борча жисми қорариб терига тортилди.

Қадингға қуллуғи аҳдини найшакар бузмиш
Ки, буйла бир-биридин банди-банди айрилди.

Бошинда тож зар ўлди, аёғи остида натъ,
Чу шамъ хидматинг айларда поясин билди.

Магарки кўз юмуб очқунча ноз ўқин оттинг
Ки, бир ажаб тикони кўнглум ичра сончилди.

Кўзи хаданги бало ёғдурурни фаҳм эттим      
Ки, рахши наълидин ўтлар кўзумга чоқилди.  

Қадаҳ кетургилу дам урма даҳр сирридин
Ки, мубҳам ўлди бу сўз ҳар нечаки айтилди.

Жигари кабобға майл этмаган эса ул маст,
Навоиё, нега бағрингни ҳар тараф тилди.

595

Сайлларким тўкар кўзум ёши,
Сойининг тошидур ядо тоши.

Даъво этгайму эрди қошинг ила,
Бўлмаса ёйнинг икки боши.

Қаҳрдин чинки тушти манглайиға,
Чиннинг остида нун эрур қоши.

Рангин эзмакка солмиш оби ҳаёт,
Чеҳранг очқанда сунъ наққоши.

Қариған чоғда айлади расво
Мени, гарчи кичиқдурур ёши.

Не рафиъ ўлди дайр тоқики, бор
Меҳр анга шамса, кўк анга коши.

Гар Навоий қочар фано йўлидин,
Не ажаб, чун йўқ анда йўлдоши.

596

Жон  мазраида бўлса, не тонг, дард хирмани,
Оҳимдин ўлди чунки фалак ел тегирмани.

Хаттинг хаёли кўнглум аро қилди юз тешук,
Бу навъ ўлур бузуғда қолин мўр маскани.

Кўнглум ёрур, чу номасини кўздин олмасам,
Уйдекки, зеб коғаз ила топса равзани.

Захми доғи фатилаға ўт тушти, эй рафиқ,
Дард уйининг магар будурур шамъи равшани.

Басдур юзу қаддинг, гулу савсан, яна недурур
Гулгун йилакнинг устида такбанд савсани.

Булбулға, эй гул айла вафо тоза-тозаким,
Серобу тоза доим эмас даҳр гулшани.

Ғамдин Навоий ўлгусидур, кўнглин асрағил,
Чун сенча кимса билмади дилдорлиқ фани.

597

Интизоридин ул ойнинг кўзки солдим ҳар сари,
Кўз юмуб очқунча ўтти кўз ёшим андин нари.

Ёлиниб ул кўй ити бирла борурмен кўйига,
Ваҳки, ул кўй ичра бормен мен кейин, ит илгари.

Дарду ғам турмиш ясовулдек кўнгул чоки аро,
Қўймамоққа келса ҳушу сабр хайли ичкари.

Кўрмасангким ўтни су тез айлагай, бир-бир турур
Кўнглум ичра қатра-қатра су кеби пайконлари.

Лаб аро оғзинг чучук тил бирла гўё англасам,
Шаҳдлиғ ниши била гул баргини тешмиш ари.

Зоҳиду ҳар лаҳза ўлмак хонақаҳ фикридаким,
То тирикмен чиқмағум дайри фанодин мен бари.

Эй Навоий, дема ҳар дамким қадаҳни қуй тўла,
Майни охир қуйса худ бўлмас қадаҳдин ташқари.

598

Не ишқ эдики, адам айлади вужудумни,
Чу урди соиқа, гардунға чекти дудумни.

Не нукта буду набудумдин айтайинким, ул
Набуд қилди фано ўти бирла будумни.

Агар шикоф эса кўксум яқо кеби, не ажаб
Ки, ҳажр бир-биридин узди тору пудумни.

Бу йўлда суду зиёндин такаллум этмангким,
Тугатти ишқида савдо зиёну судумни.

Чу ишқ куфри аро белга боғладим зуннор,
Бут оллида яна айб айламанг сужудумни.

Юзунг мушоҳадаси қилмиш уйла мустағрақ
Ки, ҳажр салб қила олмас ул шуҳудумни.

Навоий ўздин асар топмон ўлғали ошиқ,
Не ишқ эдики, адам айлади вужудимни.

599

Тилармен ислаб-ислаб ғабғабингни,
Гаҳ ўпсам оразингни, гаҳ лабингни.

Эрур бу бир таманно баски топсам,
Юзум суртарга наъли маркабингни.

Юзу зулфин кўрарга борғум, эй чарх,
Жудо қилғил қамардин ақрабингни.

Фалакдин ўтти гарди анбаролуд,
Чу майдон ичра сурдунг ашҳабингни.

Юзи, эй чарх, бурқаъ очти терлаб,
Булутқа чирма ою кавкабингни.

Қади боринда тўбидин дема сўз,
Қил, эй зоҳид, бийикрак машрабингни.

Навоий, ёр раҳм эткайму, ё раб,
Эшитса мунча «ё раб-ё раб»ингни.

600

Тушта сарву гулдин ислаб бирни, қучтум бирини,
Айлагил, эй сарви гулрух, бу тушум таъбирини.

Англадик ўтлуқ юзи, кўнглум не янглиғ қилди су,
Мўм  ароким кўрмамиштур шуъланинг таъсирини.

Дўстлар, дафъи жунунум гар тиларсиз, боғлангиз,
Ул парий кўйида бу девонанинг занжирини.

Сувратингдин ожиз эрса Моний, эрмастур ажаб,
Қайда наққош айлагай килки қазо тасвирини.

Васл ила қилғил бузуғ кўнглум иложинким,
Қилур Шоҳ адл этмак била вайроналар таъмирини.

Ишқу май, эй шайх, азалдин сарнавишт эрмиш манга,
Ваҳ, нетиб хуш кўрмагаймен тенгрининг тақдирини.

Эй Навоий, дерсен ул ой ишқини элдин ёшур,
Оти мазкур ўлса, найлай ҳолатим тағъйирини.

601

Кўксумда наъл бўлди хадангинг нишонаси,
Кўксум уйи эрур анинг омочхонаси.

Пайконларингки, тил кеби кўнглумдин урди бош,
Гўё бир ўтдур улки, булардур забонаси.

Кўп сўз ясади Лайлию Мажнун сўзида халқ,
Эрмас начукки ҳуснунгу ишқим фасонаси.

Деб эрди бир баҳона била сени ўлтурай,
Ўлтурди, ваҳки, ҳар дам анинг бир баҳонаси.

Меҳри рухунгда меҳригияҳ сабзаи хатинг,
Гўёки холинг ўлди ҳамул сабза донаси.

Муғ дайри пирининг қулименким, ғам этса қасд,
Айлар халос бир тўла жоми муғонаси.

Ишқинг Навоий айлар улустин ниҳон, валек
Фош айлар элга замзамаи бехудонаси.

602

Саҳар куяр ғами ҳажрингда хаста жисм хаси,
Магар ўтумни қилур тез субҳнинг нафаси.

Кўнгулга онча хадангинг тикилди ҳар ёндин
Ки, бўлди хаста кўнгул андалибининг қафаси.

Кўнгулки толпинадур танда, кўюнг истайдур,
Қафасда секреса қуш, учмоқ ўлғуси ҳаваси.

Ул ойға етмаса қўл ўтлуқ оҳ ила, не ажаб,
Чинор куйса, бўлурму қуёшқа дастраси.

Не ринд ўлса сочинг куфрида етар зуннор,
Жаҳон юзидаги дин аҳлиға анинг мараси.

Талаб йўлидағи овораларға мужда денгиз
Ки, йўлға ҳодий эрур дўст маҳмили жараси.

Фиғонки хасталарин ул Масиҳ тиргузубон
Вале Навоий дилхастани унутти басе.

603

Ваҳки, ҳажринг ўти жисми нотавоним ўртади,
Нотавон жисмимға тушкан шуъла жоним ўртади.

Қўзғабон кўнглум алохону аломон айлади,
Не алохону аломон, хонумоним ўртади.

Барқи ишқинг чунки тушти, хонумоним бўлди кул,
Турфа ўт эрдики, пайдову ниҳоним ўртади.

Дема, ишқим найладиким рўзгорингдур қора,
Ўртади, эй қотили номеҳрибоним, ўртади.

Лаъли маҳлул айлагандин ўт ёқиб хошок ила,
Ҳажри жоним куйдуруб, жисмимда қоним ўртади.

Бўлмаса ному нишоним, айб қилмангким, фироқ
Рўзгор авроқида ному нишоним ўртади.

Шоми ҳажрида шафақ кўрсанг, Навоий, бил яқин
Ким, фалакни шуълаи оҳу фиғоним ўртади.

604

Гул не бўлғайким, юзунг ҳажрида кўргаймен ани,
Солсалар  кулбамға,  хас янглиғ супургаймен ани.

Базмидин бўлса насибим бир сўнгак, то умр бор
Ислагаймен, йўқки ит янглиғ кўмургаймен ани.

Жон чиқар ҳолатда келди ёру таскин топти жон,
Эмди номаҳрам деб истармен итургаймен ани.

Кўнглум ўтидин ёрут меҳринг чароғин, эй сипеҳр,
Сарсари оҳимдин ул дамким учургаймен ани.

Лабларинг ҳажринда гар худ бода ҳуро лаълидур,
Мумкин эрмастурки, оғзимға етургаймен ани.

Уйла ҳижрондин тилармен бехуд ўлмоқ, эй рафиқ
Ким, фалак жомин тўла тутсанг, сумургаймен ани.

Эй Навоий, телба кўнглум итти, эмди истамон,
Неча тоғу даштдин истаб кетургаймен ани.

605

Йўқки, ёмғурдин мени ҳолимға даврон йиғлағай,
Кўргузуб гулгун булут истар магар қон йиғлағай.

Анжум эрмаским, эрур афлок ашки донаси,
Ҳар тун аҳволимға баским чархи гардон йиғлағай.

Чок бағрим қону доғин кўз ёшим дафъ этмади,
Лола нафъидур, нечаким абри найсон йиғлағай.

Кўз қурубтур ашкдин ул ой ҳавоий ишқида,
Бас қилур охир булут чун улча имкон йиғлағай.

Парда ичра йиғлаб ашким, ваҳки, пинҳон қолмади,
Шамъ фонус ичра элдин қайда пинҳон йиғлағай?

Муътабар эрмас, агар зарқ аҳли кўп тўккай сиришк
Ким, мушаъбид оз дирам истаб фаровон йиғлағай.

Ҳажр тиғидин не ғам ҳар дам Навоий йиғласа,
Кимки бўлди пора-пора бағри, осон йиғлағай.

606

Гар баҳор эл топса бўстондин гулу райҳон иси,
Келур ул райҳон ила гулдин манга ҳижрон иси.

Менки бир гулдин жаҳон боғида бўе топмадим,
Найлайин, қилса муаттар даҳрни бўстон иси.

Лаъли ҳажринда ниҳон ашким сўзин ағёр аро
Деса бўлмаским, келур ул навъ сўздин қон иси.

Қайдаким жонбахш лаълидин Масиҳосо калом
Сурди, ул ердин келур юз қаридин сўнг жон иси.

Жон иси тутти жаҳонни, мен борурмен кўйига
Ким, тилар эл жон иси, мен истарам жонон иси.

Эй гадо, олам элига шайалиллаҳ демаким,
Бу чамандин келмади ҳаргиз гули эҳсон иси.

Чун Навоийға келур ҳижрон иси ҳар дам, не суд,
Гар баҳор эл топса бўстондин гулу райҳон иси.

607

Тан қора туфроғ ўлуб, оҳ ўти охир бўлмади,
Гарчи хас кул бўлғач, андин шуъла зоҳир бўлмади.

Ҳуснунга меҳр этти даъво, зулфдин чиққач юзунг,
Тун ҳижобиға кириб мажлисқа ҳозир бўлмади.

Дема кўксунг чокини ёпқилки, кўп ёптим валек
Чоклик кўнглак анинг чокига сотир бўлмади.

Орзу айлармен ўпсам, деб кўзумни ҳар замон
Ким, сенинг юзунгдин ўзга юзга нозир бўлмади.

Ўртамакта фурқатинг шогирдидур дўзах, валек
Пеша айлаб касб устодича моҳир бўлмади.

Ваҳ, не манзилдур фано кўйиким, анда етмайин
Кимса икки кавндин осуда хотир бўлмади.

Эй Навоий, қайғу етса чархдин, ич бодаким,
Кетмади даврон ғами, то жоми доир бўлмади.

608

Кеча келгумдур дебон ул сарви гулру келмади,
Кўзларимга кеча тонг отқунча уйқу келмади.

Лаҳза-лаҳза чиқтиму чектим йўлида интизор,
Келди жон оғзимғаю ул шўхи бадхў келмади.

Оразидек ондин эрканда гар этти эҳтиёт,
Рўзгоримдек ҳам ўлғанда қоранғу келмади.

Ул париваш ҳажридинким йиғладим девонавор,
Кимса бормуким, анга кўрганда кулгу келмади.

Кўзларингдин неча су келгай, деб ўлтурманг мени
Ким, бори қон эрди келган, бу кеча су келмади.

Толиби содиқ топилмас, йўқсаким қўйди қадам
Йўлғаким аввал қадам, маъшуқи ўтру келмади.

Эй Навоий, бода бирла хуррам эт кўнглунг уйин,
Не учунким бода келган уйга қайғу келмади.

609

Нозук ҳарир агар танингга ҳойил ўлмағай,
Кўрса жамод мумкин эмас мойил ўлмағай.

Чун тору пуди лутфда жон риштасидурур,
Тонг йўқтурур, агар танингга ҳойил ўлмағай.

Лаълинг хаёли жон аро бир нақш туттиким,
Оби ҳаёт ила ювсалар, зойил ўлмағай.

Осори ҳажр агар будурурким, кўрар кўнгул,
Дўзах аломати бу сифат ҳойил ўлмағай.

Қилдим кумуш билакларидин бўсаи савол,
Мендек жаҳонда хомтамаъ сойил ўлмағай.

Исботи жузви лоятажаззо қилиб хирад,
Оғзинг вужуди нуктасига қойил ўлмағай.

Йиллиқ ибодат эрмиш аёғингда саждае,
Бошин Навоий олмағуси то йил ўлмағай.

610

Чеҳра ўти бирла кўнглум хонумонин ўртади,
Оташин гул ишқи булбул ошёнин ўртади.

Ишқ кўнглум боғин асраб тоза, охир солди ўт,
Боғбони мастдекким, бўстонин ўртади.

Оташин лаълингда хол эрмаски, қўймиш тоза доғ,
Ҳар баҳона айлабон ушшоқ жонин ўртади.

Ишқ ўтидин зор кўнглум ичра солдинг сўзи ҳажр
Ким, бу янглиғ бирта куйган нотавонин ўртади.

Сўзи ишқим дафтариға ҳар кишиким солди кўз,
Ўртаниб Фарҳоду Мажнун достонин ўртади.

Ишқ зуҳдум хайлиға ўт солса, тонг йўқким, бу барқ
Даҳр аро кўп буйла тақво корвонин ўртади.

Хонақаҳға солди ўт киргач Навоий дайр аро,
Ҳирфавардек ганжким топти, дўконин ўртади.

611

Оҳким, номеҳрибоним азми бедод айлади,
Бир йўли меҳру вафо расмини барбод айлади.

Қўрқарам, аҳли вафо оҳи анга қилғай жафо,
Бу жафоларким вафо аҳлиға бунёд айлади.

Бўлмади ношод охир дам гунаҳ бўлғай дебон,
Бегунаҳ аҳбобни мундоқки ношод айлади.

Бир дам нчра тунд сайле қаҳр ила қилди хароб,
Ҳар вафо қасрики, йиллар ани обод айлади.

Дам урарға топмади ҳад кимса то ушшоқ учун,
Шаҳна айлаб ғамзасин, кирпикни жаллод айлади.

Тинди абнойи замоннинг ихтилофи табъидин,
Кимки ўз табъини бекасликка муътод айлади.

Кўнгли мулкин истар обод, ваҳ, бузар хайли фироқ,
То Навоий азми мулки Астробод айлади.

612

Гар яна бир қатла ўз васлингға еткурсанг мени,
Истасам ҳажринг, биҳилдурмен гар ўлтурсанг мени.

Ул эшикдин киргум уй тошини итдек айланиб,
Бу эшикдин тош ила юз қатла гар сурсанг мени.

Қолғуси бир доғ кўюнгда кулумдин ёдгор,
Ёзғуриб ҳижрон гуноҳи бирла куйдурсанг мени.

Орзудур остонинг туфроғида ўлмаким,
Тоза жон топқум, гар ул туфроққа топшурсанг мени.

Гарчи журмум кўп, хушо ул журмким, таҳқиқ учун
Сўрғали гаҳ-гоҳи ўз қошингға келтурсанг мени.

Тарки жон эттим, бошим бўлғусию ул остон,
Сен билурсен, лутф қилсанг, хоҳ ёзғурсанг мени.

Каъбаи кўйига юз қўйдум, бу йўлдин ёнмағум,
Эй Навоий, ҳар нечаким йўлдин озғурсанг мени.

613

Чу ул ҳури париваш жилва айлар вақт, ноз эткай,
Малак хайли кўруб андоқ балони иҳтироз эткай.

Таолаллоҳ, не истиғнодур ул ҳусн ичраким, нозин
Юз онча айлагай, ошиқ неча арзи ниёз эткай.

Ёрутқай эл кўзин барқи жамолинг ламъаси ҳар дам,
Вале мен хаста кўнглининг ишин сўзу гудоз эткай.

Кўпу озим фидосидур анинг, яъники шавқу сабр,
Агарчи ул санам кўп жавр қилғай, раҳм оз эткай.

Ўзин пок айламай ошиқки, ёр оллинда қўйғай бош,
Эрур ул навъ, зоҳидким таҳоратсиз намоз эткай.

Кўп ўлмиш бул-ажаблиқ ишқ аро ул жумладин бир бу
Ки, шоҳи Ғазнавий маҳкум бўлғай, ҳукм Аёз эткай.

Чу ҳақ нури юзунгда зоҳир ўлди, бебасар улким,
Ҳақиқат расми бор эрканда ишқингни мажоз эткай.

Ториқтим хонақаҳдин, хуштурур майхонаким, анда
Аёқчи жоми май тутғай, муғанний нағма соз эткай.

Чу солсам эски хирқамни, харобот аҳли, тонг эрмас
Ки, ҳар бир-бир юрунни андин эгнига тироз эткай.

Эрур ҳисни ҳасин матлубу зикри бўлғали эмин,
Хавотир хайли солик кўнглига чун турктоз эткай.

Навоий ёр ила бўлса, ҳарамдур анга дайр ичра,
Агар майли Ажам қилғай, гар оҳанги Ҳижоз эткай.

614

Менинг бахтим юзи ғам кочидин ул кун қора бўлди
Ки, кўнглум ул кўзи, қоши қораға мубтало бўлди.

Қутулмиш эрди ошиғлиқ балосидин кўнгул, кетмиш
Ул ой кўйига, билмон, ёна анга не бало бўлди.

Қошу киприкларинг кўнглум уйин қилди камонхона,
Алифлардин ўқу ҳар наъл анга бир ҳалқа ё бўлди.

Бузулған хаста кўнглумдин ўқин зинҳор чекмангким,
Ул уйга бу сутун, ул нотавонға бу асо бўлди.

Лабингға қайси тил бирла фидо дей хаста жонимни,
Анга жоним фидоким, жони лаълингға фидо бўлди.

Ажаб муҳлик эмасму ишқ дашти, эй мусулмонлар
Ки, бир мўриға ҳар кун туъма икки аждаҳо бўлди.

Фано истар эсанг, тут дайр пири илгидин жоме,
Нединким хонақаҳ шайхи иши зарқу риё бўлди.

Вужудум фоний айлаб олди дин бир муғбача, тонг йўқ,
Агар зуннор боғлаб, масканим дайри фано бўлди.

Навоий, ғуссадин махлас тиларсен, масту бехуд бўл
Ки, даврон дарду ранжиға даво бу бўлди, то бўлди.

615

Бир кун мени ул қотили мажнуншиор ўлтургуси,
Усрук чиқиб, жавлон қилиб, девонавор ўлтургуси.

Гар заъф ила ожизлиғим кўнглига раҳме солса ҳам,
Бошимға еткач, секретиб беихтиёр ўлтургуси.

Васли аро гар ўлтурур, жонимға юз минг шукр эрур,
Чун қолсам андин бир замон, ҳижрони зор ўлтургуси.

Ошиқ бўлурда билмадим, мен нотавони хастаким,
Ҳажр ўлса, ғам куйдургуси, васл ўлса ёр ултургуси.

Майдон аро, эй аҳли дин, кирманг тамошосиғаким,
Юз кўрмайин ул кофири чобуксувор ўлтургуси.

Лаълинг закоти май тутуб тиргузмасанг, эй муғбача,
Дайр ичра мен дилхастани ранжи хумор ўлтургуси.

Дерлар Навоий қатлиға гул-гул очибтур оразин,
Кўргунча ани, войким, бу хор-хор ўлтургуси.

616

Гар аламимға чора йўқ, бўлмаса бўлмасун, нетай,
Вар  ғамима шумора  йўқ,  бўлмаса бўлмасун, нетай.

Ранжима йўқ эса адади хост бу эрса найлайин,
Дардима гар канора йўқ, бўлмаса бўлмасун, нетай.

Жамъ эмас эрса хотирим, жамъ ўлуриға, зоҳидо,
Ҳожати истихора  йўқ,  бўлмаса  бўлмасун, нетай.

Ёрдин элга комлар, буки менинг сари гаҳи
Кўз учидин наззора йўқ, бўлмаса бўлмасун, нетай.

Машъали васл ила улус шоми мунаввару менинг,
Бахтима бир шарора йўқ, бўлмаса бўлмасун, нетай.

Қисми азалға шодмен, буки фалак риояти,
Ҳолима ошкора йўқ, бўлмаса бўлмасун, нетай.

Дедим, эрур Навоий ўз дардиға чорасиз, деди,
Гар аламимға чора йўқ, бўлмаса бўлмасун, нетай.

617

Ваҳш хайлин дашт аро мен телбаи маҳзун сари,
Ом ғавғоси хаёл эт шаҳр аро Мажнун сари.

Ҳам борурда, ҳам ёнарда ўткудекдур чархдин,
Чиқса ул ой ҳажрида оҳим ўти гардун сари.

Шамъиға парвона майлидекдурур кўнглум қуши,
Борса ногаҳ ул қаду рухсори оташгун сари.

Турфа кўрким, носиҳим Фарҳод ила Мажнун эрур,
Бул-ажаб ҳолимға боқиб тоғ ила ҳомун сари.

Ҳар тун афзун бўлған оҳим ўтиға жоним сипанд
Ким, газанде етмагай ул ҳусни рўзафзун сари.

Соқиё, куп кунжидин тут бизга лаъли нобким,
Бу боринда майл бўлмас ганжи Афридун сари.

Эй Навоий, мажмаъул баҳрайн бўлғай ошкор,
Майл қилса сайли ашким ногаҳон Жайхун сари.

618

Ашк хунобидин ўлмиш кўзларим уммон кеби,
Қон ёш аритмоғдин илгим панжаи маржон кеби.

Кўнглум ўтидин қизорған ҳар  тараф  пайконларинг,
Су бўлуб эмди томарлар захмлардин қон кеби.

Танни гар дўзах ўти куйдурса, жонни ўртамас,
Қилмағил ҳеч ўтни, ё раб, шуълаи ҳижрон кеби.

Ишқ даштида қуюн чекмас фиғон, ваҳ, бўлмасун,
Хоксори бодпаймое бу саргардон кеби.

Сабзаи хат ёпқан оғзинг ўпсам, эй гул, не ажаб,
Туфроғимдин ғунча бутса захмлиқ пайкон кеби.

Даҳр боғинда неча кунким тириксен, айш қил
Ким, яна топмоқ эмас маълум бу бўстон кеби.

Эй Навоий, ишқиму ҳусни эрурлар ончаким,
Мен анга ҳайронмену ул доғи мен ҳайрон кеби.

619

Бир парий пайкар ғами ошуфтаҳол этмиш мени,
Элга аҳволим демактин гунгу лол этмиш мени.

Мен ҳавойини, не тонг, кўргузсалар бир-биргаким
Эгма қошинг фикри андоқким ҳилол этмиш мени.

Ошкор этмас эдим ишқин, вале ўткан кеча
Бода зўр айлаб, йиғи беэътидол этмиш мени.

Ёр кўйи ичраким туфроғ ила тенг бўлмишам,
Ишқ ғавғоси бу янглиғ поймол этмиш мени.

То танимға ўт туташмиш, барқдекдур ҳайъатим,
Фурқатинг то заъфдин андоқки нол этмиш мени.

Ўт солурмен оҳ ила оламға мен ким, зуҳд ким,
Зоҳиди афсурда оё не хаёл этмиш мени.

Дашти ваҳшиға анис ўлсам Навоийдек, не тонг,
Ул парий савдоси чун Мажнун мисол этмиш мени.

620

Ҳижрон куни ҳар хастаки жононға йўлуқти,
Қил уйла тасаввурки, ўлук жонға йўлуқти.

Зулфунг қора қайғусида жононға йўлуққан,
Зулмат ичида чашмаи ҳайвонға йўлуқти.

Қочти кўнгул ашкимдину оҳим аро тушти,
Ёмғур суйидин қочтию тўфонға йўлуқти.

Мажнунға йўлуқти, манга ғам даштида иткан
Мажнун демаким, ғули биёбонға йўлуқти.

Ҳайронлиғима ҳайрати мендин доғи ошти,
Ишқ аҳлидин улким мени ҳайронға йўлуқти.

Давронда камол ичра қуёштин бийик ўлди,
Ҳар зарраки бир комили давронға йўлуқти.

Ишқ аҳли иши топти бори васл ила чора,
Бечора Навоий ғами ҳижронға йўлуқти.

621

Кимки бир кўнгли бузуғнинг хотирин шод айлагай,
Онча борким, Каъба вайрон бўлса, обод айлагай.

Гарчи халқ озодасимен, ёр агар бандам деса,
Андин ортуқ англаким, бир банда озод айлагай.

Ёрдин ҳар кимки бир сўз дер, туганмасдин бурун,
Истарамким, аввалидин ёна бунёд айлагай.

Ёр ҳижронидин ўлгумдур, бу навъ эрмиш сазо
Ул кишигаким, биравга ўзни муътод айлагай.

Неча сабр авроқи ёзғай кўнглуму бир оҳ ила
Сарсари ишқинг етиб, борини барбод айлагай.

Шайхдин зуҳди риёйи касб ўлур, ё раб, қани
Дайр пириким, фано расмини иршод айлагай.

Одам авлодида камдур одамилиқ шеваси,
Одам эрмас, улки майли одамизод айлагай.

Не балодурким, фалак ҳар кимга чекса тиғи кин,
Ёнгилиб аввал менинг жонимға бедод айлагай.

Беша ичра девлар мақтули ўлсун, эй парий,
Гар Навоий ёна азми Астробод айлагай.

622

Тиғи ҳижронинг кириб кўнглумни ғамнок айлади,
Ичкаридин кўкрагимни сар-басар чок айлади.

Айлади мен зори маҳзунни балову жавркаш,
Улки дилдоримни мундоқ масту бебок айлади.

Ҳусн аро улким насибинг қилмади жуз поклик,
Хотирим лавҳини ғайринг нақшидин пок айлади.

Зор жисмим ламъаи ҳуснунгдин ўртанмак не тонг,
Чунки ишқ ул бирни ўт, бу бирни хошок айлади.

Дам уруб, гардимни еткур кўйига, эй субҳи васл
Ким, танимни ҳажр бепоён туни хок айлади.

Маърифат нахлидин ул ориф ҳамоно топти бар
Ким, тафаккур бирла фаҳми моарафнок айлади.

Носиҳо, ул ҳусндин қилмас Навоий манъини,
Ҳар кишиким ишқ атворини идрок айлади.

623

Чун илик бермаски ўпсам, ул ситамкор илгини,
Бир киши илгин ўпайким, ўпкай ул ёр илгини.

Чун аёғи туфроғин ўпкунча топмон эътибор,
Сўяса ҳам ногаҳ, ўпарга не ҳадим бор илгини.

Жон сотармен хоки пойингға, нединким, аҳли байъ
Туттурурлар сотқучи бирла харидор илгини.

Зулфидин, тонг йўқ, калимуллоҳдек этса аждаҳо
Ким, яди байзодин айлабтур намудор илгини.

Сўрғали келса Масиҳим бошима доманкашон,
Ул этакдин ким олаолғай бу бемор илгини?

Доғу қондин бордурур улким очилмиш лолазор,
Ҳажринг айёмида чексанг ошиқи зор илгини.

Эй Навоий, билки, ҳижрон даштидин бўлмас халос,
Сайр аро матлуб агар тутмас талабгор илгини.

624

Биравки ишқ била қилди муттаҳам бизни,
Не навъ йўқ дейликим, этти муҳтарам бизни.

Ғамингда бир-ики дам қолди, жонни ботроқ ол,
Ҳаёт ваҳмидин ўлтурма дам-бадам бизни.

Кўнгул не мужда берурсенки, базм аро туно-кун
Ҳарифлар аро ёд этмиш ул санам бизни.

Демангки, тиғ суруб, бошимизни солди қуйи
Ки, қилди ҳажрда шарманда ул карам бизни.

Фироқ муҳлику васл ичра шодлиғ муҳлик,
Фироқи ўлтурур эрмиш, висоли ҳам бизни.

Ичарда дурди май айлаб синуқ сафолни жом,
Бўлур бу жоҳ ила давр аҳли деса Жам бизни.

Навоий айлади ҳижронда нолаю фарёд,
Хароб қилди ул оҳанги зеру бам бизни.

625

Ваҳки, савдодур димоғимда, паришонлиғ доғи,
Телба кўнглум ичра ўз ҳолимға ҳайронлиғ доғи.

Гар мени олам эли бедоди бузди, бок йўқ,
Оламедур бу бузуғ оламда вайронлиғ доғи.

Хонумоним гаҳ бало тоғи, гаҳе ғам даштидур,
Буйла ким кўрди алохонлиғ, аломонлиғ доғи.

Қатлим айлаб қонимаким кирдилар кўзу кўнгул,
Иккиси душмандурурлар жонима, қонлиғ доғи.

Ёр келгумдур дебон бордию келмас, ваҳ, яна
Бевафолиғ зоҳир этти, аҳди ёлғонлиғ доғи.

Ҳажрида ўлтурмадим ўзни агар кўрсам юзин,
Инфиолим доғи суд этмас, пушаймонлиғ доғи.

Фурқати даштида ҳам саргашта, ҳам оворамен
Ким, қуюнлуғдур ишим, ғули биёбонлиғ доғи.

Даҳр элининг зулми гар будурки етти жонима,
Қилмайин  анда  ватан  биллаҳки, меҳмонлиғ доғи.

Эй Навоий, сен худ иттинг, кимса сендек итмасун,
Шоҳидин ҳирмонлиғу моҳидин армонлиғ доғи.

626

Коми лаълингнинг хаёлидин кўнгул қозғонмади,
Тушта су ичкан била лаб ташна ҳаргиз қонмади.

Оҳ саргардон кўнгулдинким, ул ой кўйи сари
Борғали бир ҳам бизинг сари яна айлонмади.

Кўр, не ўт бўлғайкн ўртандим, қаёнким солдинг ўт,
Ёлғиз ул ўтдинки мен куйдум, кўнгул ўртонмади.

Ҳажр аро ўлмакни хўй эттимки, чун топтим висол,
Ўлмак эткач орзу оллинда жон эмгонмади.

Ҳажр ўлтургон қиёмат доғи қўпмас, кўрмадик
Уйқуким, ғавғое рустаҳез ила уйғонмади.

Ўлмак осондур, кўнгул узмак биравдин саъб эрур,
Эй хуш улким, кўнгли бир бадмеҳр ила ўргонмади.

Гар Навоий заъфи тебрангунча бор эрди, валек
Ҳажр ўқи кўксигаким тегди, яна тебронмади.

627

Не чоғлиғ тошким Фарҳод ушотти,
Фалак борин йиғиб бошимға отти.

Менинг афсонам эрди бул-ажаброқ,
Неча Мажнун сўзин ровий узотти.

Таҳаррук қилмади ҳажр ақшоми чарх,
Сиришкимдин магар болчиққа ботти.

Ўлум сардобаси эрдики, гардун
Манга ором учун маскан ясотти.

Фироқ оллинда эрди шаҳд янглиғ,
Мазоқимким ўлум заҳрини тотти.

Кўп эрди ишқ бозорида савдо,
Мени гардун вале оламға сотти.

Навоий лаъли серобинг ғамидин
Юрак қонини кўз ёшиға қотти.

628

Барча базм аҳлиға луъбатбоз ишининг ҳайрати,
Келтуруб ҳайрат манга ҳар лаҳза ул Чин луъбати.

Чун қариғон чоғда мен луъбатқа бўлдум шефта,
Ваҳ, не тонг, атфол лаъбининг бошимға меҳнати.

Шайх пандидин не осиғким қилур луъбатни манъ,
Менки, жонимни олур бир шўх луъбат ҳасрати.

Гарчи луъбат бирла бут бир-бирдин эрмаслар йироқ,
Ваҳки, луъбатлар аро ул бут эрур жон офати.

Ҳам ани луъбат дейин, ҳам бут дейин, невчунки бор
Зотида бут ҳуснию ҳуснида луъбат зийнати.

Чарх золиким ўзин луъбатдек оройиш берур,
Қочқил андинким, эмас луъбат, эрур ҳақ лаънати.

То Навоий бўлди луъбат сари вола, ваҳки, бор
Барча луъбатбозлар ҳангомасиға улфати.

629

Эй хуш улким, бағрима бир лоларухдин доғ эди
Ким, ҳавосинда сабодек жилвагоҳим боғ эди.

Ўтқа ёғин гар берур таскин ва лекин шавқида
Кўз ёшимнинг ёғини ўтлуғ кўнгулга ёғ эди.

Майдек икки лаълу ул мусҳаф кеби юздин кўнгул
Усрук эрди икки соат, гар замоне соғ эди.

Тўтиёлардин кўзум айлаб эди қатъи назар,
Сурмаси чун чобукум майдонидин туфроғ эди.

Риндлар, тавбам не тонгким, умр ўтуб исён била,
Дўсти олий даргаҳиға азм айлар чоғ эди.

Барқи раҳмат чоқилурда тоғ эмас хошокча,
Тавба вақти ғам йўқ, ар журмум нечукким тоғ эди.

Вақт чун етти, Навоий ҳаққа қилди бозгашт,
Гарчи золи чарх иши юз лобаю минг лоғ эди.

630

Дашт аро дерменки Мажнунни ўзумга учратай,
Ҳуш андин ўрганиб, девоналиғни ўргатай.

Зуҳду тақво аҳли пандимға агар жам ўлсалар,
Ғам эмас, бир оҳ барқидин борисин бутратай.

Боғ гулгаштида беинсофлиғдур, гар десам
Сарвни қаддингға, гулни оразингға ўхшатай.

Ул гул уйғонмас қуёш чиққунча, ҳар тун неча мен
Нолаи шабгир ила тонг қушларини уйғотай.

Ул парийваш тифл мактабдин ториқмиш, пири дайр
Қўйки, бир дам ани мажнунлуғлар айлаб ўйнатай.

Бўлсалар Фарҳоду  Мажнун бул-ажаб ҳолимни деб,
Гоҳ ани кулдурай, гоҳи бу бирни йиғлатай.

Деб эмишсен бир хаданг отқум Навоий кўнглига,
Тўқта ончаким, қарори йўқ кўнгулни тўқтатай.

631

Ўқунгким жисми урёнимға етти,
Танимдин ўтмайин жонимға етти.

Булут гар зоҳир этти барқ ила раъд,
Қачон бу ўтлуғ афғонимға етти.

Чаманда жилва айлаб нахл ҳошо
Ким, ул сарви хиромонимға етти.

Қочиб чиқсам, не тонг, ғам тоғи узра,
Бало сайли чу вайронимға етти.

Дедим, невчун сабо келди паришон?
Деди, зулфи паришонимға етти.

Бир ўқким элга отти ул қоши ё,
Юз ўқ бу жони қурбонимға етти.

Навоий, бағриму кўнглум ўтидин
Туташти, чунки бир ёнимға етти.

632

Ҳаво хушдурур, тут қадаҳ, ёр, ахи,
Қадаҳни ўзунг бурна сипқор, ахи.

Чу сипқардинг, ани ёна қил тўла,
Улуғроқ топиб жом зинҳор, ахи.

Ўзунг бирла тенг тутма соғар манга,
Сен озодасен, мен гирифтор, ахи.

Ҳилолий қадаҳ бирла сен бода ич,
Манга жом тут чархикирдор, ахи.

Ғамимдин бўлур чарх жавфи тўла,
Муни ҳам қил андин намудор, ахи.

Майи соф ҳам тутмасанг, яхшидур,
Ғамим дафъиға дурди хаммор, ахи.

Замон жаври бирла замон аҳлидин
Замоне бу бедилни қутқар, ахи.

Манга гар бу навъ айласанг ёрлиқ,
Санга доим ўлсун худо ёр, ахи.

Навоий жаҳондин кечиб иста ёр,
Санга буйла ғурбатда не бор, ахи.

633

Келса ёру бўлмаса ҳамраҳ рақиби тийра рой,
Қилмаса гард имтизожи оби ҳайвонимни лой.

Келса ёру ҳамраҳи бўлса рақиб, озурдамен,
Келмаса ёру рақиби келса сарвақтимға, вой.

Ёр чун ёлғуз қошимға келмаки мумкин эмас,
Чорае йўқтур, агар шабгун булутдин чиқмас ой.

Гар иковлон келсалар ҳам бок эмастур, негаким,
Бу бир этса ғамфизолиқ, ул бир ўлғай ғамзудой.

Даҳр боғида тикандин айру чун гул бутмади,
Гар тикан жонкоҳдур, аммо эрур гул жонфизой.

Васл софи гар йўқ, эй соқий, манга тут журъае,
То қуяй бир дам балойи ҳажринг устига лой.

Эй Навоий, юзига юз суртмак қилма ҳавас,
Қониъ ўл, бўлсанг эшики туфроғиға чеҳрасой.

634

Сўра келмади ёр беморини,
Бу иш қилди беморроқ ёрини.

Кўнгулсизлик андуҳидин, ваҳ, не ғам,
Киши кўрса ёнида дилдорини.

Анингким қадин тубий этти худой,
Биҳишт этти гулзор рухсорини.

Не ҳад кўнглакинг истамаклик, валек
Ярам тиккали бир анинг торини.

Мусаввирға жоним фидо айласа,
Эзиб лаъл ул лаб намудорини.

Юзунг даврида гўё наққоши сунъ
Қуёш бирла тенг тутти паргорини.

Кўнгулни фироқ уйла зор эттиким,
Магар васл дафъ эткай озорини.

Хумор олди жон, эй кўнгул, ишқ де,
Чу кўрсанг фано дайри хамморини.

Навоийға жавр этма, кўр лутф ила
Тани зорини, жони афгорини.

635

Поклар кўнглидур ул орази маҳваш сари,
Ростлар майли ҳам ул қомати дилкаш сари.

Кўнглум ул ён чекадур, негаки Мажнун кўнгли
Ё парий сари чекар, йўқса парийваш сари.

Зулф очиб, бизни мушавваш қилиб ўтти, лекин
Илтифот этмади бир дам бу мушавваш сари.

Халқ майдон аро ҳар сари боқиб, ваҳки кўзум
Рокиби маҳваш ила маркаби абраш сари.

Онча нақш ўйнади афлок менинг бирланким,
Боқа олмон яна бу сақфи мунаққаш сари.

Ахтари наҳсдурур муҳтасиб, ар бода тўкар,
Зузанб дер, киши солса назар ул фаш сари.

Жонни бир дов ила гар хаста Навоий ўйнар,
Ул муқаммир сифат, албатта, эрур ғаш сари.

636

Бизга етмас эрди бир номеҳрибон дарду ғами
Ким, фузун ҳам  бўлди ёри меҳрибоннинг мотами

Икки ёр эрди манга — номеҳрибону меҳрибон,
Меҳрибон борди, қолиб номеҳрибон дарду ғами.

Борди улким бор эди ҳам маҳраму ҳам меҳрибон,
Жон бериб бўлмон бу бир номеҳрибоннинг маҳрами.

Ҳар жароҳатким урар номеҳрибоним бағрима,
Меҳрибоним бу жароҳатларнинг эрди марҳами.

Ваҳки, минг захм урса жонға эмди бу номеҳрибон,
Йўқ иложиға кўнгулнинг меҳрибону ҳамдами.

Муғтанамдур, ул парий бор эрса ҳам номеҳрибон,
Даҳр аро чунким топилмас меҳрибонваш одами.

Меҳрибоним чиқса оламднн, Навоий, чора йўқ,
Ёрдин ҳам ҳуштурур номеҳрибонлиғ олами.

637

Ёр борған чоғда бормиш бедилин ўлтургали
Келдию келган эмиш ўлтурганин куйдургали.

Оллоҳ-Оллоҳ, эй ҳаётим, ул боришқа бу келиш
Ким, бири куйдургали бўлғай, бири ўлтургали.

Хоҳ ўлтур, хоҳ куйдурким санга бердим ризо,
Рози эрмасмен вале, жоно эшикдин сургали.

Итларин анинг аяб бошимни қилмон туъма ҳам,
Ишқ юз турлук балият бошима келтургали.

Хони васлингдин улусқа баҳра еткургилки, мен
Яхшимен сойил кеби ҳасрат ебон телмургали.

Даҳр элидин иҳтироз эт, эй кўнгулким, мен доғи
Муҳтариздурмен вафосизлиғлари билгургали.

Эй Навоий, ишқ бизни гарчи расво айлади,
Ул не қилса, пардаи китмонға ани чуркали.

638

Улус қўзғалур, гўё ёрим етишти,
Улус офати, гул узорим етишти.

Яна гард кўзга эрур тўтиё ранг,
Ҳамоноки чобуксуворим етишти.

Томар қатра-қатра кўзум ёши гул-гул,
Магар боиси хор-хорим етишти.

Жаҳонга агар ўзга зеб ўлса, тонг йўқ,
Жаҳон зеби бирла нигорим етишти.

Не тонг, нолада қолмаса ихтиёрим
Ки, зулм ичра беихтиёрим етишти.

Очилса нишотим гули, йўқ ажабким,
Бузуғ боғима навбаҳорим етишти.

Хуш улким, Навоий етишкач, деди ёр
Ки, овораи беқарорим етишти.

639

Оҳки, ишқ айлади шайдо мени,
Солди жунун кўйига савдо мени.

Ишқ ила савдо бўлубон муттафиқ,
Айладилар даҳрда расво мени.

Дашт аро Мажнун демайинким, вуҳуш,
Келдилар айларга тамошо мени.

Кимники ишқ истади қатл эткали,
Ҳажр равон айлади пайдо мени.

Кимки мени ўлтурур, ул тиргузур,
Йўқса қочар, кўрса Масиҳо мени.

Дайр эмас эрди ерим, озғуруб,
Солди буён бир бути тарсо мени.

Войки, ўлтургали қилмас писанд,
Ишқ яна кимсани илло мени.

Соқийи гулчеҳрадин ошуфтамен,
Демаки, маст айлади саҳбо мени.

Ёр Навоийни тилаб, эй кўнгул,
Ё сени ўлтургусидур, ё мени.

640

Гулшан ичра жилваи ноз этса жонон қомати,
Туфроғ ўлған соядек сарви хиромон қомати.

Нозанин қаддинг тириклик гулшанининг нахлидур,
Сарву туби сендек ўлмоқнинг не имкон қомати.

Сарвдек уксуни ахзар бирла Лайли қаддидур,
Токдек юз хам била Мажнуни урён қомати.

Гарчи қомат чексалар, элга бўлур майли намоз,
Ваҳки, дин қасди қилур ул номусулмон қомати.

Васл шоми равшан ўлди партави рухсоридин,
Йўқ ажаб, десам эрур шамъи шабистон қомати.

Даҳр элидек эгридурлар шўхлар боштин аёқ,
Тик назарда туз экин ул аҳди ёлғон қомати.

Эй Навоий, хўблар қаддида йўқтур эътидол,
Нега ўхшар сарвдин ундуррак инсон қомати.

641

Ваҳки бир ғойиб хаёлидин паришонмен, басе,
Ҳуш мендин ғойиб, ўз ҳолимға ҳайронмен, басе.

Ул қуёш борди бузуб кўнглумни, сен ҳам, эй сипеҳр
Бир йўли бузма мени, невчунки вайронмен, басе.

Оллида жон бермадим васли замонин қизғониб,
Фурқатида ул тирикликдин пушаймонмен, басе.

Лаҳза-лаҳза буки йиғлармен ғамидин талх-талх,
Айб эмаским, мубталои дарди ҳижронмен, басе.

Тоғ ила водийда, эй Фарҳоду Мажнун, сиз топинг
Офиятким, мен алохону аломонмен, басе.

Васли комин сабру сомондин топарлар, ваҳки мен
Ҳажр ошуби аро бесабру сомонмен, басе.

Ёрдин қосид келур дерлар, фироқу васлдин
Не хабар келтурмакин билмай ҳаросонмен, басе.

Дину дониш аҳлиға бер тавба, эй носиҳки, мен
Маст тун-кун дайр аро бебоку нодонмен, басе.

Эй Навоий, дашти ваҳши ичра бўлсам, шод бўл
Ким, кириб ҳуш аҳлиға бу вақт инсонмен, басе.

642

Не кун ўлғайки, нигорим келгай,
Боғи умрумда баҳорим келгай.

Умр боғида баҳор улдурким,
Сарв қад лола узорим келгай.

Ўлмагаймен йўлида, гар бошима
Секретиб шаҳсуворим келгай.

Ул гадо жониға ўт тушкайким,
Олғали шамъи мазорим келгай.

Кўйида итти кўнгул, ваҳ, қачон ул
Масти девона шиорим келгай.

Қани майким, чу ичиб маст ўлсам,
Кўкка туз боққали орим келгай.

Эй Навоий, тиламон ҳуру парий,
Шояд ул базмда ёрим келгай.

643

Юзи хуршидидин кўзлар қамошти
Ва лекин тобидин жонлар тутошти.

Бу хуршид узра майдин гуллар ўлғон,
Гул узра қатралар янглиғ ярошти.

Сочи савдосида ошуфта қиссам
Тасалсул бирла бир-бирга улошти.

Ажални жон олурда енгди ҳажринг,
Нечаким ул мунинг бирла ўчошти.

Қўлини тўлғади ишқинг хираднинг,
Агарчи ул мунунг бирла талошти.

Фалактин нолани, тонг йўқ, ошурмоқ,
Фалак зулми чу бизга ҳаддин ошти.

Шафақдин кўк юзи гулгун эмаским,
Фироқингдин Навоий қони тошти.

644

Боғ аро гўё сабо солмиш эди жонон иси
Ким, етишкач гул иси, мен топтим андин жон иси.

Лаъли кўнглум қатлини қилмоққа бўлди нуктасанж,
Эй кўнгул, дам асраким, келди бу сўздин қон иси.

Юзу хаттининг насимидин чу топтим тоза жон,
Ваҳ, не жонимға керак эмди гулу райҳон иси.

Борди ул ён зор кўнглум, бермагай ташвиш анга,
Захми исланган кўнгулнинг етса ногоҳон иси.

Оғзию дур тишларидин руҳума айтур хабар,
Келса ногаҳ жола тўлған ғунчаи хандон иси.

Ғунча атрин хушламасмен менки, кўнглум боғида
Дарк этарга ўрганибмен занглиғ пайкон иси.

Холи савдосин дема кўнглунг нега фош айлади
Ким, ёшурғон бирла бўлмас мушкнинг пинҳон иси.

Муҳтасиб гар аҳли фаҳм ўлса, йиқилғай маст ўлуб,
Кўп ушатқондаки айлар боданинг туғён иси.

Гулдин ул гулрух исин топқач Навоий очти кўз,
Уйлаким, Яъқуб кўнглакдин махи Канъон иси.

645

Бошни гар ерга қўя олмон, боқиб моҳим сари,
Бошима туфроғ совурмоққа борай шоҳим сари.

Тун аро анжум тутунда учқун англар, солса кўз
Кимса, кўнглум ўтидин бўлса аён, оҳим сари.

Мен кўнгулдин рашк элтурмен, кўнгул мендин ҳасад,
Истаса кўнглумки, қилсам азм дилхоҳим сари.

Ул қуёш сари борурда соя ҳамроҳимдурур,
Рашкдин боқмон кейин бир қатла ҳамроҳим сари.

Жон лабинг шавқидин огаҳ бўлғали айлар Масиҳ,
Жон  берур чоғда таважжуҳ жони огоҳим сари.

Эй кўнгул, ул ҳусн ганжидин гадолиғдур ишим,
Гарчи йўқ парвойи анинг шайалилоҳим сари.

Ҳусни боғидур назаргоҳим, Навоий, зинҳор
Солмағил гоҳи назар боғи назаргоҳим сари.

646

Бу сабабдин ёрумиш гўё Хуросон кишвари
Ким, чиқибдур бохтардин офтоби ховари.

Бохтарға тегру ховардин ёритмоқ жуз қуёш,
Равшан эрмас барча гар худ бўлса моҳу Муштарий.

Қайси моҳу Муштарий улким қуёш бир ламъадур,
Нуридин, ваҳ, буйла ким кўрмиш саодат ахтари.

Ул не юздурким, ёзарда васфини юз минг қуёш
Сафҳа гар еткурса юз йилда туганмас дафтари.

Ҳуснини анинг қуёш ташбиҳи қилмоқ уйладур
Ким, дегайлар хўблиқда девга ўхшар парий.

Бўлса ҳусни юз қуёшча, ишқим ўтидин эрур,
Бир шарар юз минг тамуғнинг шуъла бирла ахгари.

Эй Навоий, сен кеби ошиқ магар лойиқ экин,
Ҳар кишиким, дилбарингдек бўлса анинг дилбари.

647

Истамон кўнглумни айларда хаёл ул моҳни
Ким, тахайюл бирла сайр айлар, нетар ҳамроҳни.

Кўнглум истарни  тилармен боринг, эй ою қуёш,
Сизни кўнгли истамас, улким тилар дилхоҳни.

Ўқи захмин тан аро ул юз хаёли ёрутур,
Уйлаким, Юсуф жамоли равшан эткай чоҳни.

Жону ақлу ҳуштин кечкил дединг, қилдим қабул,
Тарк эта олмон, нетай наззораи гаҳ-гоҳни.

Ғарқа бўлди нотавон жисмим сиришким баҳрида,
Гарчи су неча теранг бўлса, чўмурмас коҳни.

Ошиқ эрсанг кўрмагил, эй шаҳ, гадоларни ҳақир
Ким, балолиғ ишқ фарқ этмас гадою шоҳни.

Эй Навоий, ёр эшиги покларга қибладур,
Қилмағил кўз қонидин оғишта ул даргоҳни.

648

Заъфлиқдур, дедилар, ул бути маҳ сиймони,
Жон фидою тан анга садқа, кўнгул қурбони.

Улки жонимдурур, ул бўлса бу янглиғ ранжур,
Қайда бўлғай мени бедилға ҳаёт имкони.

Кўр недек ҳуллаи гулранг уза ётмиш бемор,
Ё эрур даврида қатл айлаган элнинг қони.

Дўстлар, оллида отимни тута олмасангиз,
Нақди жонимни бошиға эвурунг пинҳони.

Барги гул узра дегай шаҳд ёпушмиш кўрган,
Буки тутмишдур учуқ ул лаби шаккархони.

Садақа, чунки балоларни рад айлар, ё раб,
Жон анга садқа қилай манга бағишла они.

Эй Навоий, яна дам урмаким, ул ой дер эмиш
Ким, кеча уйқуга қўймас мени ит афғони.

649

Не дилоромеки, сўрғай дарди ҳолимдин гаҳе,
Не дил афгореки, қайғурғай малолимдин гаҳе.

Сарсари оҳимға ўт тушсин, хушо, мушкин насим
Ким, берур эрди хабар наврас ниҳолимдин гаҳе.

Эй Хўтан жайранлари, неткай бу мажнун кўнглума
Нафхае еткурсангиз мушкин ғазолимдин гаҳе.

Тийра наҳсият дурур кулбамда, ани, эй сипеҳр,
Равшан эткил ахтари фархунда фолимдин гаҳе.

Турфа кўргилким, лаби зикрин топармен жон аро,
Айласам ғойиб маозаллоҳ хаёлимдин гаҳе.

Телба кўнглум итти, лекин ул парийга ёд бер,
Эй сабо, девонаи беэътидолимдин гаҳе.

Фикр этармен васлини гоҳи, вале кирганда ҳуш,
Асру кўп шармандамен фикри маҳолимдин гаҳе.

Ул қуёштин меҳру, мендин тийралик, ваҳ, истарам
Ер ёрилса, ерга кирсам имфиолимдин гаҳе.

Эй Навоий, зулми кўп эрса, пушаймонмен яна,
Ўзни озод истасам ул шўхи золимдин гаҳе.

650

Ёйиб оразда мушкин холларни сунбулунг доми,
Кўнгулнинг қушлари ул дому су донанинг роми.

Чаманда сарву гул бўлғай, не сарву қайси гул ваҳ-ваҳ,
Қачон бўлғай чаманнинг сен кеби сарви гуландоми.

Не янглиғ субҳи васлидин тутай уммиди равшанлиғ,
Саҳардин чун эрур новмид ҳажримнинг қора шоми.

Дема парвона, де Жибрил, агар бир ғам туни ногаҳ
Кишига берса бир шамъи шабистон васли пайғоми.

Кўнгул заъфи кам ўлмас фурқатингда, ваҳ, ўнгалғайму
Маризеким, қилур ҳар дам балият заҳри ошоми.

Аёғимға тикан синжобу хоро хулла, тонг эрмас
Бу дамким боғламишмен Каъбаи кўйининг эҳроми.

Бу йўлда гармрўларнинг тонг эрмас гар чоқин янглиғ,
Жаҳонпаймолиғ этса, ёрутуб оламни ҳар гоми.

Фано дайри доғи зуннор ила буттин уятлиғдур,
Риёйи шайхнинг афсурда дини ботил исломи.

Навоий фарду беҳуш ўлғанин деманг қачондиндур,
Ҳамондинким, ани маст этти ваҳдат жомидин Жомий.