ҚАСИДА
Чун ниҳон қилди турунжи меҳр рахшон талъатин,
Ошкор этти фалак бир тавқи ғабғаб ҳайъатин.
Бас хаёли равшани эрди вале андоқ дақиқ
Ким, назаргоҳ англар эрди гаҳ йўқ анинг диққатин.
Уйла зоҳир бўлдиким, қилғай ани кўрган киши
Дилбарим қошиғаю менинг қадимға нисбатин.
Ё хуруси чарх қилди ошкоро шаҳпарин,
Ёки Баҳром айлади зоҳир қиличи ҳиддатин.
Ё тушуб қолди алам устидаги рахшанда наъл,
Чун нигунсор айлади хуршиди рахшон раъиятин.
Ё Уторуд килкида зарҳал туганди, кўкта чун
Ёзди айни ийднинг аввалғи жузвий сувратин.
Ё фалак қаддин хам айлаб, келтуруб бир ҳалқа ёй,
Ихтиёр айлайдурур Доройи аъзам хидматин.
Бу ажойибдинки етти раҳбанинг аввалғиси,
Зоҳир этти, солди туғёнға кўнгулнинг ҳайратин.
Мойил ўлди кўк тамошосиға ҳисси босира,
Топти чун ҳар лаҳза бир аъжуба пайкар руъятин.
Бор эди иккинчи масканнинг муқиме нодире,
Кўп билик аҳли дуруст эткан анга ўз ҳирфатин.
Су кеби ҳар зарф аро тутқан ҳам анинг рангини,
Ўз димоғиға солиб ғарро қасида фикратин.
Айламакка таҳният арзини байрам жашнида,
Шаҳ вужуди чун мушарраф қилса тахти шавкатин.
Жилвагар учинчи гулшан ичра раъно шоҳиде,
Бутратиб бўлмоққа ақл ошуфта зулфи накҳатин.
Соз этиб чангу тузуб ул унга руҳафзо суруд
Ким, малак кўнглига солиб айш ила май рағбатин,
Чолибон нақшу амал боғлаб Навоий шеъриға,
Ийд жашни хуш тутарға шоҳ базми ишратин.
Йўқ эди тўртунчи манзилнинг шабистонида шамъ,
Бориб эрди ёрутурға шаҳ ҳарими хилватин.
Не учунким рўза юбсидин димоғ айларга ратб
Айлабон майли сабуҳий, тузса базми ҳимматин.
Ҳар тараф шамъи муанбар дуди ногаҳ қилмағай
Тийра ҳам нозук димоғин, ҳам эрамваш суҳбатин.
Ҳукмрон бешинчи торам авжида бир қаҳрамон,
Тиғи қаҳридин томиб қон, сурса кину ваҳшатин.
Худ ила жавшан кийибу боғлабон тиғу камар,
Рустам ойин соз этиб пархош ҳайжо олатин.
Ким, саҳаргаҳ чун қабоқ майдониға отланса шоҳ,
Оллида қилғай ясовуллуққа зоҳир журъатин.
Ўлтуруб олтинчи манзар узра бир фархунда зот
Ким, вужуди айлабон зоҳир малойик исматин.
Руҳ англаб жабҳасидин нури тақво ламъасин,
Ақл топиб зотидин илму саодат савлатин.
Айлабон иншоки минбар узра тангла хутбада,
Зоҳир эткай шоҳ отидин сўнг дуою мидҳатин.
Мустиқан еттинчи дайр ичра муаммар ҳиндуе,
Рангу сайри кўргузуб ушшоқ шоми фурқатин.
Сабрдек коҳил хирому ҳажр янглиғ тийрарўй,
Кимса билмай жунбушу ороми тули муддатин.
Шоҳдин байрам шараф топқонни англаб, гум қилиб
Оби ҳайвондек адам сари нуҳусат зулматин.
Секкизинчи соҳат узра юз туман сиймин бадан
Зоҳир айлаб сабза узра жола ёққон ҳайъатин.
Йўқки гардун, ложуварди атласин ёпиб қазо,
Гавҳару дур бирла соз айлаб саросар зийнатин.
Ёпқали шаҳнинг фалакваш тахтиға байрам куни
Чун ёпар жинси башар хайлиға хони раъфатин.
Тўққузунчи боргаҳ андоқки луъбат чодари,
Ўйнатиб чархи мулоиб анда юз минг луъбатин.
Ким чу шаҳ байрам нашоти қилғали тузганда жашн,
Ҳар ўюнчи зоҳир эткан чоғда лаъбу санъатин.
Шоҳнинг инъому эҳсонидин ўлғай баҳравар,
Кўргузуб ўз фаннида ул ҳам камоли диққатин.
Бу таажжублуқ сафардин чун тааққул қилди уд,
Сайр аро қилған кеби зоҳир Уторуд ражъатин.
Чун Уторуд чархиға еттим, табиат қилди майл,
Кўргали назминки зоҳир қилди табъи жавдатин.
Ул худ эткан эрмиш ушбу шеърима фикри жавоб,
Матлаъи бу эрди, кўрдум чунки назми риққатин:
«Эй, сенинг қошинг қилиб зоҳир янги ой хижлатин,
В-эй, юзунг шарманда айлаб ийди акбар талъатин»
Чун бу матлаъни эшиттим, рашк туғён айлади,
Фош қилмоқ истадим оллида табъим қувватин.
Шоҳ мадҳида бу матлаъни рақам қилдим равон
Ким, қулоқ тутти Уторуд зоҳир айлаб ҳайратин.
«К-эй қошингнинг рашки айлаб хам янги ой қоматин,
Ийди рухсоринг қилиб нобуд байрам зийнатин».
Чун Уторудни хижил қилдим нишоту завқ ила,
Уйга кирдим, кўрдим анда сархуш ул жон офатин.
Келган эрмиш маҳвашим байрам ҳилолин кўргач-ўқ,
Зойил айларга кўнгулдин савму тақво меҳнатин.
Ҳам ҳаёда кўргузуб ақли мужаррад пайкарин,
Ҳам сафода англатиб руҳи мужассам сувратин.
Лафзи зоҳир айлабон ҳар лаҳза руҳуллоҳ дамин,
Нутқи айлаб ҳар дам ифшо руҳи қудси ҳолатин.
Ҳам узори синдуруб хуршиди рахшон равнақин
Ҳам дудоғи паст этиб лаъли Бадахшон қийматин.
Чун мени кўрдики, кирдим музтариб, қилди савол:
Ким не ҳол ўлмиш санга, шарҳ эт анинг кайфиятин?
Юз тафохур бирла арз эттим Уторуд ҳолини
Ким, бу матлаъ бирла синдурдум шукуҳу шавкатин.
Анингу ўз матлаъимни чун ўқудум оллида,
Табъидин айлаб тамаъ кўнглумда таҳсин ғоятин.
Кулдию оллинда бор эрди қалам бирла давот,
Ёзди бу матлаъни бир соатқа бермай муҳлатин:
«К-эй, юзунг зоҳир қилиб байрам сабоҳи сафватин,
Анда қошинг айлабон пайдо янги ой ҳайъатин».
Мен бўлуб беҳолу масруъ уйлаким кўргай ҳилол,
Оби ҳайвондек кўруб жонбахш лафзи лийнатин.
Ҳайратимдин шоҳ базмиға ўзумни еткуруб,
Шарҳ этиб бу сўзни ҳайратқа солурға ҳазратин.
Ҳам Уторуд, ҳам ўзум, ҳам ул париваш назмини
Бир-бир айлаб шарҳу айтиб ҳар бирининг риққатин.
Айлабон даъвоки, мумкин йўқ яна матлаъ демак,
Шаҳ кулуб, зоҳир қилиб бу фанға табъи улфатин.
Филбадиҳа деб бу матлаъни ўқуб юз офарин,
Хусраву Салмону Жомий руҳи англаб надратин.
«К-эй, ҳилолинг майли айлаб тоқ кўнглум тоқатин,
Жон бериб, ёд айлагач ийди висолинг жаннатин».
Шоҳ чун қилди бу матлаъни адо, мулку малак
Чекти ун, деб офарин бирла дуойи давлатин.
Қайси шоҳ улким, азалдин ҳаққа ул эрмиш мурод,
Халқ қилмоққа салотин гавҳарининг хилқатин.
Шоҳ Абулғозий саодат ахтари Султон Ҳусайн
Ким, қуёшни зарра дер кўрган сипеҳри ҳашматин,
Шоҳлар шоҳи демай, ул шоҳларнинг шоҳиким,
Ҳар бири юз шоҳлар шоҳича тутқай мукнатин.
Шоҳлиғда ғояти дарвешлиғдин кўрмайин,
Бўрёйи фақрча заркаш сарири рифъатин.
Шоҳлар дарвешию дарвешлар шоҳики, ҳақ
Шоҳ қилди сувратин, дарвеш қилди сийратин.
Эй жанобинг паст этиб гардуни воло поясин,
В-эй, замиринг синдуруб фирдавси аъло нузҳатин.
Тиғинга қозиб қазо «инно фатаҳно» сурасин,
Туғунга ёзиб қадар «насрун миналлоҳ» ояти.
Жаннати лутфунг насими эсса, руҳуллаҳ дами
Нисбатида кўргузуб дўзах духони хирқатин.
Дўзахи қаҳрингдин айрилса ҳавоға бир шарар,
Айлаб анфоси Масиҳо барқи офат хислатин.
Зотинг ичраким эрур ҳар яхшилиғнинг жомиъе
Ҳайи қодир зоҳир айлаб ўз камоли қудратин.
Ройинг ичраким келибдур ҳар ёруғлуғ манбаъи,
Фарди воҳид боҳир айлаб ўз жамоли раҳматин.
Чун саховат илги очсанг, даҳр чекмас заррае
Зарфишонлиғда қуёш сарпанжасининг миннатин.
Чун зиёфат хони ёйсанг, жанбида топмас сипеҳр,
Жашни луъбат Ҳотаму Бармак бисоти неъматин.
Табъинг оллинда саҳоб андоқ ҳаёдин терлабон
Ким, ҳамул судин юб ўздин дурфишонлиғ туҳматин.
Ҳилминг оллинда жибол андоқ ўзин топиб хафиф
Ким, таҳаттукда бегонмай барқи Хотиф суръатин.
Иш куниким кўк темур бирла таковар гардидин
Ер фалак рангин тутуб, кийгай фалак ер кисватин.
Ер била кўкни совурмоғ бирла офат сарсари,
Зоҳир эткай олам аҳлиға қиёмат шиддатин.
Чархи золим кийнаварлар тиғин айлаб восита,
Қатли ом ойинида тутқай ғанимат фурсатин.
Тиғлар пўлодидин парголаларни тоси чарх
Жамъ қилғай, муздек эзмакка ажалнинг шарбатин.
Ҳар қизил воло ялов бўлғай сариғ, баским қилич
Бошқа келган чоғда, зойил қилғай анинг ҳумратин.
Шахс жисми лойи нафй ўлғай бақоси шонида,
Хасми топқоч хасм илгидин балорак зарбатин.
Дулуғодин тиғким ўт секретиб, рангин қилиб,
Шуъласи Баҳром важҳин, дуди Кайвон жабҳатин.
Чарх миръотида аксидин шафақ қилғай зуҳур,
Баски қондин лаългун қилғай қазо ер соҳатин.
Ул замон ҳар сари юзланса ҳумоюн мавкабинг,
Солиб офоқ ичра рустохез шайну ҳинжатин.
Тушса ҳар ён тиғинг, олғай бениҳоят халқнинг
Жисмидин бош заҳматин, боштин таманно заҳматин.
Разм майдонида тиғинг чиқса ҳиндин бир нафас,
Кимса тахмин айлай олмай хасм жисми касратин.
Ҳар бирига юз туман ётқон ўлук бўлғай насиб,
Юз туман минг мўрнунг гардун айирса қисматин
Лаҳза-лаҳза рояти мансурунг ўлғай жилвагар,
Эстуруб ҳақ фатҳ боғидин насими нусратин.
Разм аро ҳар шоҳнинг мулкинки олиб базм аро,
Бир гадоға жуд этиб ани, кўруб чун зиллатин.
Хусраво, зотингни васф этмак Навоий ҳадди йўқ,
Авло улким, зоҳир эткай бенаволар одатин.
Токи байрам шоми савм аҳли талаб қилғай ҳилол,
Рўза ният айламай қилмақ май ичмак ниятин.
Ҳар кунунг байрам бўлуб, жоминг ҳилол ўлсун мудом,
Кўрмагил беайш умрунг муддати бир соатин.
Лек умрунг тули юз навбат Зуҳал давронича,
Фарз эта олса хирад минг йил анинг ҳар навбатин.
Янги ою ийд икки қуллуғчинг ўлсун, айлаган
Сен ҳилол анинг отин, байрам бу ернинг кунятин.