Топ рейтинг www.uz
ЛОМ-АЛИФНИНГ  ЛОЛАРУХЛАРИНИНГ  ЛОБАСИ «ФАВОЙИД»ДИН

573
Нигоримға бедод фан бўлдило,
Дилоро дедим, дилшикан бўлдило.

Чиқарди чу хат ҳусни гулзоридин,
Манга қисм барча тикан бўлдило.

Юзи лоласи ҳажридин кўнглаким,
Сиришк ичра қонлиғ кафан бўлдило.

Ёшим анжумин сочибон ғам туни,
Юзи шамъи ҳар анжуман бўлдило.

Ҳадангеки, ҳар кимга отти сипеҳр,
Нишони бизнинг жону тан бўлдило.

Фалакнинг янги ғамлариға мақом,
Бизинг эски байтул-ҳазан бўлдило.

Вафо ваъда қилди, дедим қилмағунг,
Навоий, ҳамул мен деган бўлдило.

574
Соқийи ишқ, чунки урди сало,
Тутмади элга ғайри жоми бало.

Элга гар журъа тутти, гар қатра,
Манга етканда давр қуйди тўло.

Жони эркандурур анинг бу майи
Ки, бизнинг кўнглумизга берди жило.

Эмди жоми тўлаю гар холи,    
Биз анга бандабиз халою мало.

Сўнгра тутти мудом соғари май,
Пири майхона доми иззу ало.

Май била кўнглум ўлди уйла масал
Ки, топилмас анинг кеби, масало.

Гар Навоийға аввал айлади лутф
Дилбари, сўнгра зулм айладило.