Топ рейтинг www.uz
МУСТАЗОД

Бордим бу саҳар дайри фано сари уруб гом,
махмури  шабона,
Тортар эди ҳар лаҳза сабуҳ аҳли ичиб жом,
ноқуси  муғона.
Ким, дайри ҳаробот ароким, бор эса махмур,
қўптунг доғи бўлдик
Ичмакка сабуҳ аҳли била бодаи гулфом,
бу сари равона.
Базм ўртасида пири хароботқа маскан,
лекин анга соқий,
Бир муғбача, не муғбачаким, офати ислом,
ошуби замона.
Ҳар ёнки, боқиб, халққа ҳасрат ўти ёқиб,
оташкадаи  ишқ.
Жонлардин уруб, чунки қилиб жоми майошом
юз шуъла забона.
Базм ичра неким турфа, муғанний бори дилкаш,
лекин бори тарсо,
Ҳам нағмалари олибон эл кўнглидин ором,
ҳам  чангу чағона.
Мен телбани бир жом била айладилар маст,
не мастки, беҳуш,
Андин бери бўлдум бу куҳан дайрда бадном,
ишқ ичра фасона.
Иш етти чу бу ерга, Навоий, яна зинҳор
дам урма  вараъдин,
Ошиқ десалар, ун беру май тутсалар ол ком,
кўп қилма баҳона.