Топ рейтинг www.uz
МУХАММАСЛАР

1

Жилва қилди даҳр аро кўп ҳусни бехамто йигит,
Гул кеби нозик баданлик, сарвдек раъно йигит,
Ушбу мажмаъдинки, бўлғай эрди минг зебо йигит,
Қўнглум олди бир парийпайкар малак сиймо йигит

Ким, бани одамда андоқ бўлмамиш пайдо йигит.

Саркаши  аблақ секретиб, даврондек ул  хуршидваш,
Эгнида заркаш либоси доғи андоқким қуёш,

Хулқи ҳам хуш, ҳусни ҳам дилкаш, ўзи ҳам журъакаш,
Оти саркаш, тўни заркаш, ҳусни дилкаш, хулқи хуш,

Қўрмадук бу навъ маҳваши чобуку раъно йигит.

Ишқ ошуби балосин то қилибмен ихтиёр,
Қўз, юзин кўрган замону кўнглум аро қолмас қарор,
Қўнглум ўлса  васлиға мойил бўлур кўз ашкбор,

Ишқида кўзу кўнгулнинг бир-биридин рашки бор,
Оллоҳ-оллоҳ бўлур эрмиш мунча ҳам зебо йигит.


Ўтти умр ул хўблар шоҳидин айру моҳу сол,
Мен қари қулға висоли худ эрур амри маҳол.   
Дер: сени зор ўлтурурмен гар висол этсанг хаёл,
Зорлиғлар бирла ўлмай топмағумдур худ висол,

Не учунким, мен қари қулдурмен, ул мирзо йигит.

Ул парийвашким, қилур сайри хиёбони Ҳирот,
Қўзга истиғноси ҳуснидин кўрунмас коинот,
Оллиға юз қўйса минг зоҳид қилур қатъи ҳаёт,
Йўлида юз минг куҳан пир ўлса қилмас илтифот,
Кимса кўрганму экин бу навъ бепарво йигит.

Ҳам кўзунгдин кўнглума ҳар лаҳза ортиб юз малол,
Ҳам хатингдин хотирим ичра паришон юз хаёл,
Қўюнг ичра дарду ранжу меҳнатим беэътидол,
Йўлунг узра ҳам гадомен, ҳам қари, ҳам хаста чол,
Бир боқиб ўт ҳолима ҳуснунг закоти, о йигит!

Неча шайхи хонақоҳ авродида фарёд этай,
Дермен эмди бош олиб дайри фано сари кетай,
Кофири ишқ ўлған эл побўсиға доғи етай,
Дайр пири мазҳабин тутмай, мусулмонлар, нетай,
Олған ўлса  нақди имонимни бир тарсо йигит.

Ишқни афсурда жонимдин совутсам яхшироқ,
Зухду тақво бирла кўнглумни овутсам яхшироқ,
Қад эгилди, сарвқадларни унутсам яхшироқ.
Бош оқарди, сабзхатлар тарки тутсам яхшироқ,
Ким, хуш эрмастур йигитлар базмида ало йигит.

Оҳким, ўткарди умрум хушлуғин чархи даний,
Совуғ оҳим бирла сарғарди ҳаётим гулшани,
Гарчи май ичмак эмас умрин кечирган эл фани,
Эй Навоий, қариб ўзни солмаким, айлар сени,
Бир қадаҳ май бирла ул шўхи қадаҳ паймо йигит.

2

Кўргузуб юз, кўнглума юз минг жафому қилмадинг!
Жисм уйидин хаста жонимни жалому қилмадинг!
Хотиримни  ишқ  ўтиға  мубталому қилмадинг!

Ишқ ўтидин қисматим дарду балому қилмадинг!
Дуди бирла  хонумонимни қорому қилмадинг!

Токи кўрдум йўл озиб, кўй пчра сен дилхоҳни,
Қайси ўтқа солмадинг ҳар дам мени гумроҳни,
Этмадингму жонима қотил ғами жонкоҳни,

Куймакимга барқи офат қилмадингму оҳни,
Ўлмакимга ашкни сайли балому қилмадинг!

Қилмадингму паст жисмим ерга, эй сарви баланд,
Аччиқ-аччиқ йиғларимға  этмадингму нўшханд,

Тиғ тортиб сурмадингму бошима ҳар ён саманд,
Жавр тиғридин танимни қилмадингму банд-банд,
Фурқатингдин банд-бандимни жудому қилмадинг!

Юз тазаллум айладим, ул шўхи мавзун қилди зулм
Меҳнату дардим кеби ҳар дам дигаргун қилди зулм,
Арзи ҳолим кўнглума қилдим баён, чун қилди зулм,

Эй кўнгул, ҳолимни қилдинг арзу афзун қилди зулм,
Билмадингму ё билиб яхши адому қилмадинг!


Даҳр элидин жонға ҳар дам юз бало эрмас дема,
Улки маҳваш бўлса, бемеҳру вафо эрмас дема,
Шеваси гардун кеби жавру жафо эрмас дема,
Шиква қилсақ сендин, эй гардун, раво эрмас дема,
Бизни беком айлаб, эл комин равому қилмадинг!

Эй кўнгул, то дарди кўйида гадолиғ топмадинг,
Билки, аҳли дард ичинда подшолиғ топмадинг,
Қўрмадинг ҳаргиз наво, то бонаволиғ топмадинг,

Баҳрн ишқ ичра, Навоий, ошнолиғ топмадинг,
То бу бир кўзни Арас, ул бирни Ому қилмадинг.