ТАРЖИЪБАНД
1
1
То харобот аромен дурдиошом,
Мастлиғ бирла ишим айш мудом.
Ким агар соқийи маҳваш тутса
Май қуёшини, тўла айлаб жом.
Мени бу куфр тариқида билиб,
Келдилар бошима аҳли ислом.
Қилдилар шайхи риёйиға залил,
Берибон савмаа кунжида мақом.
Шайхдин етмади нофиъ иршод,
Хилват ичра доғи юзланмади ком.
Риндлар хидматидин комим бу
Ки, фано касбиға қилсам иқдом.
Солса май кўзгусида орази акс,
Кўзгуни акс ила қилсам ошом.
Куч била тавба бериб майкададин
Чекдилар, зоҳир этиб зулм тамом.
Муддате ранжу риёзат чектим,
Қилиб ўзумга танаъумни ҳаром.
Хонақаҳда ёшурун бода ичиб,
Айладим дайр сари масти хиром.
Яна муғ дайриға кирдим сармаст,
Май тут, эй муғбачае бодапараст!
Мастлиғ бирла ишим айш мудом.
Ким агар соқийи маҳваш тутса
Май қуёшини, тўла айлаб жом.
Мени бу куфр тариқида билиб,
Келдилар бошима аҳли ислом.
Қилдилар шайхи риёйиға залил,
Берибон савмаа кунжида мақом.
Шайхдин етмади нофиъ иршод,
Хилват ичра доғи юзланмади ком.
Риндлар хидматидин комим бу
Ки, фано касбиға қилсам иқдом.
Солса май кўзгусида орази акс,
Кўзгуни акс ила қилсам ошом.
Куч била тавба бериб майкададин
Чекдилар, зоҳир этиб зулм тамом.
Муддате ранжу риёзат чектим,
Қилиб ўзумга танаъумни ҳаром.
Хонақаҳда ёшурун бода ичиб,
Айладим дайр сари масти хиром.
Яна муғ дайриға кирдим сармаст,
Май тут, эй муғбачае бодапараст!
II
Куйдум ул ҳуснн жаҳонородин,
Улдум ул нуктаи руҳафзодин.
Руҳума ҳол тағайюр топти,
Кўруб ул нахли қади раънодин.
Бўлди ошуфта димоғимға футур,
Ҳар дам ул турраи анбарсодин.
Жонға хуноби ҳалок ўлди насиб,
Ул ики лаъли қадаҳ паймодин.
Васлини ҳар нечаким, туттум умид,
Бўлмади наъраву вовайлодин.
Тоату тақво ила бўлмади кам
Ишқ ошуби мени шайдодин.
Ҳушсиз бўлди кўнгул жилва чоғи
Ул ики орази маҳи сиймодин.
Дину имонима офат етди
Ул бути ишвагари тарсодин.
Зуҳд туттумки, унутқаймен ани,
Кеча-кундуз қилибон ҳақ ёдин.
Эмдиким, зуҳд ила очилмади иш,
Чиқибон савмааи тақводин.
Яна муғ дайриға кирдим сармаст,
Май тут, эй муғбачаи бодапараст!
III
Ишқдин кўнглум эрур дард олуд,
Ҳажрдин жоним эрур ғам фарсуд.
Ул бути ҳур сифат шавқидин
Бўлди нобуд манга буду нобуд.
Олам аҳли аро мақбул ўлмоқ
Не осиғ, гар санга бўлсам мардуд.
Кофири ишқ ўлубон, дайр сари
Айладим азму бу эрди беҳбуд.
Боғлабон руст белимга зуннор,
Айладим маст бут оллинда сужуд.
Бода, эй муғбачаким, дайр ичра
Будурур базмим аро эмди суруд.
Чарх эмастурки, ул ой ишқидин
Чиқибон эвруладур бошима дуд.
Васлинг иқболини тақво йўлидин
Тиладим, тутмади ул чунки вужуд.
Муни билгач, етибон муғбача маст,
Бода туттию бу эрди мақсуд.
Чун шуҳуд ўлди муяссар майдин,
Ёр ҳам шоҳид эди, ҳам машҳуд.
Яна муғ дайриға кирдим сармаст,
Май тут, эй муғбачаи бодапараст!
IV
Менки, муғ дайри аро эрдим шод,
Хотирим дағдағалардин озод.
Дайр пири карамидин хушнуд,
Муғбача ишвалариға муътод.
Ким, санга бу келишу кетмакдин
Айшу ишрат худ эмас эрди мурод.
Сайр бўлди бари оламда ишим,
Аёғим остида тай бўлди билод.
Ҳар тариқ аҳли сари юз қўйдум,
Бас, паришонвашу ошуфта ниҳод.
Оқибат буйла паришонлиғда,
Май била муғбачани айлаб ёд.
Бу танаъумлар аро хотирима
Тушти андишаи мабдаъю муод.
Маърифат эрди ғараз хилқатинга,
Манга кўнглум бу сўз эткач иршод.
Кимгаким, ҳол дедим, бор эрмиш
Анга ҳам ушбу аламдин фарёд.
Ҳар неча саъйни кўпрақ қилдим,
Топмади ҳеч ишим ойини кушод.
Яна муғ дайриға кирдим сармаст,
Май тут, эй муғбачаи бодапараст!
V
Ой юзунг боғи баҳори олам,
Арақ ул юзда гул узра шабнам.
Гулдек ул чеҳраға қул боғда кўп,
Қошларингдек янги ой чархда кам.
Ул оғиз келди чу маъдум, не ком,
Жонға андин агар ўлмаса адам.
Зуҳду тақво элидин кўп етти
Ҳар дам ул телбага бедоду ситам.
Ул ҳарамдин деди, мен буткададин,
Бир-бирига сўз уланди маҳкам.
Чун чиқишмай орада суҳбатимиз,
Ул ҳарамға қадам урди, мен ҳам.
Етар ул юзга фуруғ оҳимдин,
Ўтни андоқки, ёруқ айлар дам.
Чунки бу дайри фано ичра кўнгул,
Олами ишқинг аро бўлди алам.
Туно кун чиқмиш эдим майкададин
Ки, йўлуқти манга бир шайхи дажам.
Мустамиъ паст эдию нукта бийик,
Тунд ўлуб, урди ҳарам сари қадам
Яна муғ дайриға кирдим сармаст,
Май тут, эй муғбачаи бодапараст!
VI
Эй бути сарв, қади гулрухсор,
Ғунчанг айтур чоғи ширин гуфтор,
Майи гулгун юзунга шуъла солиб,
Ул гулунгни бу гул айлаб гулнор.
Оразинг кўнглума очти юз гул,
Кирпикинг бағрима тикти минг хор.
Хар нафас лаъли лабинг нукта била
Исо эъжозини айлаб изҳор.
Дайр томи уза то кўрдум ани,
Нола ноқус кеби тортиб зор-зор.
Шайх Санъон кеби дин тарки қилиб,
Зуҳду тақводин этиб истиғфор.
Тоби зулфингда каманд ичра шикаст,
Холи хаттингда тун ичра айёр.
Ул не тарсоки, Масиҳоға эрур
Оллида дам ура олмоқ душвор.
Габрки, шол солиб эгнимга,
Бўлубон ҳушу хираддин безор.
Буту тарсо қошида сажда қилиб,
Куйдуруб мусҳафу боғлаб зуннор.
Яна муғ дайриға кирдим сармаст,
Май тут, эй муғбачаи бодапараст!
VII
Улки, бор ой кеби рухсора анга,
Бўлмишам бедилу бечора анга.
Кўйига борди кўнгул, то, неткай
Яна ул шўхи ситамкора анга.
Тиғи ҳажрингдин эрур юз пора,
Юз туман минг яра ҳар пора анга.
Хоранинг дафъи учун бўлди насиб,
Ғарқалиқ баҳри фано ора анга.
Дарду бечоралиғ ўтти ҳаддин,
Яъс зўр айлади якбора анга.
Дуди оҳим ғамидин бўлди сипеҳр,
Ашк эрур кавкаби сайёра анга.
Қайси захмини кўнгулнинг тикайин,
Чун ададдин кўп эрур яра анга.
Бош чиқармон кўзум ашки суйидин
Ки, фалакдин ёғадур хора анга.
Топмади ёр сари йўл нечаким,
Бўлди саргашта бу овора анга.
Чунки фаҳм ўлдики, мутлақ йўқ эмиш
Жуз маю дайри фано чора анга.
Яна муғ дайриға кирдим сармаст,
Май тут, эй муғбачаи бодапараст!
VIII
Яна муғ дайрида масту бебок
Кезарам, бош ялангу хирқам чок.
Бода гирдоби аро зор таним,
Уйладурким, тенгиз ичра хошок.
Ваҳ, не кўлокдур ул баҳрғаким,
Мавжға тушса, ююлғай афлок.
Менки, ул баҳр аро жон топмишмен,
Заҳрдур, оғзима олсам тарёк.
Топмасам жоми майи ноб даме,
Даҳр айлар мени беҳад ғамнок.
Туну кун ул сифат усрукменким,
Шомдин субҳни қилмон идрок.
Қўрқарам, ташламағай ташқари, гар
Чарх солса бу тенгизга кўлок.
Буйла май баҳрини индурди экин,
Суда шохи уза чирмашқан ток.
Майкада баҳрий доғи маст наҳанг,
Хонақаҳ ичра не топқай жуз хок.
Яқин эрдики, яна савмаада
Бўлғамен ранжи хумор ичра ҳалок.
Яна муғ дайриға кирдим сармаст,
Май тут, эй муғбачан бодапараст!
IX
Манга дайр ўлди чу байтул-маъмур,
Дайр пириға бўлубмен маъмур.
Қилма, ё раб, аниким, бўлғаймен
Ул макону бу макиндин маҳжур.
Дайр аро мен не сабоҳу не масо,
Масти майимен не санину не шуҳур.
Англамонким, иега гардун солди
Айшим авзоиға бу навъ футур.
Дам-бадам тутмоқ ила муғбача май
Еткурур эрди замиримға сурур.
Эмдиким, ҳар ён этиб касби ҳаво,
Бўлғудек кўрдум ўзумни махмур.
Чун азалда бу май эрди қасамим,
Бода ичмакда эрурмен маъзур.
Неча кун дайри фанодин чиқибон,
Кўнгул озурдаю жондур ранжур.
Менки, муғ дайрида эрдим сокин,
Бор эди айш манга номақдур.
Дайрдин маст чиқиб, май тиладим,
Кимсадин етмади бир жоми ҳузур.
Яна муғ дайриға кирдим сармаст,
Май тут, эй муғбачаи бодапараст!
Дайр пириға бўлубмен маъмур.
Қилма, ё раб, аниким, бўлғаймен
Ул макону бу макиндин маҳжур.
Дайр аро мен не сабоҳу не масо,
Масти майимен не санину не шуҳур.
Англамонким, иега гардун солди
Айшим авзоиға бу навъ футур.
Дам-бадам тутмоқ ила муғбача май
Еткурур эрди замиримға сурур.
Эмдиким, ҳар ён этиб касби ҳаво,
Бўлғудек кўрдум ўзумни махмур.
Чун азалда бу май эрди қасамим,
Бода ичмакда эрурмен маъзур.
Неча кун дайри фанодин чиқибон,
Кўнгул озурдаю жондур ранжур.
Менки, муғ дайрида эрдим сокин,
Бор эди айш манга номақдур.
Дайрдин маст чиқиб, май тиладим,
Кимсадин етмади бир жоми ҳузур.
Яна муғ дайриға кирдим сармаст,
Май тут, эй муғбачаи бодапараст!
X
Бу кеча кўзларим эрди бехоб,
Жонима ранжи хумор ичра азоб.
Ёр наргисларидек жонда хумор,
Тан аро сунбулидек печ ила тоб.
Дайр эшигида эди базми ғариб,
Риндлар барчаси масти майи ноб.
Базми маъни била дарёйи фано,
Май тағори бу тенгизга гирдоб.
Кўзи тушкач манга ҳам лутф била
Чорлоб ўлтуртуб, этиб буйла хитоб.
Тутубон уйлаки, гардуни соғар,
Мен бўлуб ул май ила масту хароб.
Субҳи дам жоми сабуҳи тилабон,
Айладим майкада азмиға шитоб.
Дайр пири бўлубон хокнишин,
Лек ҳиммат йўлидин арши жаноб.
Ҳар кишигаки, тутуб бир соғар,
То абад ҳуши бўлубон ноёб.
К-эй хумор илгида ринди ожиз,
Сени махмурлуғ этмиш бетоб.
Яна муғ дайриға кирдим сармаст,
Май тут, эй муғбачаи бодапараст!