401
Чу ёпса наъшим уза муғ палоси идборим,
Белин тонгорға палос узра яхши зуннорим.
Чекиб май аҳли хароботу хирқа чок айлаб,
Кўтарсалар йиғилиб наъш ила тани зорим.
Муғона навҳа била дайр сари азм айлаб,
Чекиб суруди фано ёр, балки ағёрим.
Ясарда дайри фано даргаҳида қабримни,
Борисиға будурур илтимосу зинҳорим
Ки, дайр пирининг оллида бош қўюб, ер ўпуб,
Ниёзлар била арз этсалар бу гуфторим:
Ки, мен худ англамай иш сирридин хабар ўттим,
Иш ул дурурки, гаҳи бўлмасанг хабардорим.
Қадам агар лаҳадим узра қўйсанг эрмас тонг
Ки, бўлса равзаи жаннат бу кулбаи торим.
Умидим охир эрур дайр пирининг карами,
Гар эмди муғбачалар бирладур сару корим.
Навоиё, боқибон фазл баҳри мавжи сари,
Худой учун тилама тавба бирла озорим.
402
Кўнглума ёр истабон меҳнат келурни билмадим,
Жонға етмай ул ҳануз офат келурни билмадим.
Сувратин кўрмак таманно айлабон кўрмай ҳануз,
Оллима юз минг ажаб суврат келурни билмадим.
Мен юзин кўрмай ҳануз эл васл этар эрмиш тамаъ,
Кўнглума мундоқ қотиқ ҳолат келурни билмадим.
Кўрмай охир таркин эттим, ваҳки, мунглуғ жонима
Васл етмай жовидон фурқат келурни билмадим.
Ишқ кўйида бало кўп кўрмагин билдим валек,
Ёр таркин тутқуча ғайрат келурни билмадим.
Реш этиб кўнглумни улким, деди: марҳам келтурай,
Марҳам андин ништари ҳасрат келурни билмадим.
Ул рафиқеким анга дедимки, жон айлай туфайл,
Мунча андин жонима ваҳшат келурни билмадим.
Кўнглума асҳоб зулми жанбида, во ҳасрато,
Чарх нешин марҳами роҳат келурни билмадим.
Ишқ шаҳроҳиға кирмакни хаёл этмак била,
Оллима юз водийи ҳайрат келурни билмадим.
Эй Навоий, қилмағунча мосиволлоҳ таркини,
Комим ичра журъаи ваҳдат келурни билмадим.
403
Зулмати ҳижрон қилур қатъи ҳаётим дам-бадам,
Эй Масиҳи, Хизр пай бошимға еткур бир қадам.
Новакинг кўнглум аро синғай дебон пайванд учун,
Кўз қораси обнўсу қон ёшим бўлмиш бақам.
Бошда тиғинг жон аро новакларингнинг шарҳини,
Ёзарам доимки бор бу ишда ҳамдардим қалам.
Ёр келмиш қабрима, ҳар ён соғинманг лолаким,
Ғайрини ўртарга ғайрат ўтлари урмиш алам.
Руҳ учар ҳар ён, вале ўртар парки ҳижрон ўти,
Оҳ, агар ул тоири давлат бу ўттин қилса рам.
Эйки, шоҳид, кўзу зулфу оғзиға ошуфтасен,
Бир тааммул айлаким, бордур бу мақсудинг адам.
Гар Навоий ишқи ортар оҳидин сен ваҳм қил,
Ким ўчурур шамъни гарчи ёрутур ўтни дам.
404
Лаълингки, соғиндим ани жон розиға маҳрам,
Билмонки недин хат чиқарур қонима ҳар дам.
Терлаб гул уза сабзанг ўлубтур тару тоза,
Хат гарчи ҳамиша бузулур бўлса варақ нам.
Бош саждаға роғибдур, кўз сурмаға толиб,
Йўлунгда ажаб эрмас агар бўлса қадим хам.
Эл панд берур кўнглума, сен новак отарсен,
Неткай эдим ул захмға бўлмаса бу марҳам.
Билгилки, кўнгул шуъласин изҳор қилибмен,
Ул кунки, туташқай ғам ўтидин бори олам.
Гар оқибат аҳволиға мен воқиф эмасмен,
Кимдурким анга қолмади бу масъала мубҳам.
Гар итти эса хаста кўнгул ғам ема, эй ақл,
Ғам егали бордур, чу Навоий, санга не ғам.
405
Ҳажридин кўксумни дермен уйла афгор айласам
Ким, ичим ҳолини тошимдин намудор айласам.
Чун мени мажнун шажар яфроғидин қилдим либос,
Авло улдурким гияҳдин эмди дастор айласам.
Истарамким, руқъасин ғамгин кўнгул оромиға,
Риштаи жонимға чексам, доғи тумор айласам.
Ҳар сари мў бир тил ўлмиш ишқим иқрориға, вой,
Ким инонғай эмди юз тил бирла инкор айласам.
Телба кўнглум бехуду ёр ул тараф юзланди, оҳ,
Дарк қилмас нешлар санчиб хабардор айласам.
Ҳажр селоби бузар гар ашку жисмим туфроғин,
Ҳар нечаким сабр уйи тарҳиға девор айласам.
Ҳажрдин кўксум эрур озурда соғар лойидин,
Суртубон марҳам тилармен дафъи озор айласам.
Не қазодин келса таслим ўлмоқ авло чунки йўқ
Суди гар қилсам ситез, ар ўзни кўп зор айласам.
Эй Навоий, майни то тарк эттим ортибдур ғамим,
Истарамким эмди азми кўйи ҳаммор айласам.
406
Борди ёру тўзмон эл бормоққа ҳам, турмоққа ҳам,
Чин десам, рашк ўлтурур тангрига топшурмоққа ҳам.
Кўрсам ул юз кўзгусин тағъйир ваҳмидин эмас,
Қаттиқ оҳ урмоққа ҳад, сокин нафас урмоққа ҳам.
Ул паридин лутф агар зулм ўлса андоқ телбамен
Ким, шуурим йўқ севунмакликка, қайғурмоққа ҳам.
Ўлтуруб ёниға мен киммен юзин ўпмоққаким,
Йўқ ҳадим кўйида ер ўпмакка, ўлтурмоққа ҳам.
Нотавон жисмимда юз новак фироқинг хайлидин
Ким, кучим етмас бирин тортарға, синдурмоққа ҳам.
Демагил ишқин ниҳон тутқил мени урёнғаким,
Тиғи захмин йўқ нимам боғларға, ёшурмоққа ҳам.
Тут Навоий, ишқи зулмин хуш чу йўқтур ихтиёр,
Ул кўнгул олмоққа ҳам, сен кўнглунг олдурмоққа ҳам.
407
Ул қуёш юзлукни ҳар тун ёд қилмоқдур ишим,
Ўз-ўзумга то саҳар бедод қилмоқдур ишим.
Баски, фарёд айламактин ҳар дам ўздин борибон,
Ҳолима келгач, яна фарёд қилмоқдур ишим.
Телбалардек ҳар дам айтиб ул пари афсонасин,
Топмайин мақтаъ яна бунъёд қилмоқдур ишим.
Ашк этиб сабрим уйин вайрону ҳар дам оҳ ила,
Ул бузуғнинг туфроғин барбод қилмоқдур ишим.
Нахли қаддин чун хаёл айлаб қўюб туфроққа бош,
Саждаи ул сарви ҳуризод қилмоқдур ишим.
Ҳажру шавқу чархи муҳлик зулми ичра ҳар нафас,
Ўзни юз бедод ила муътод қилмоқдур ишим.
Ғамдин ўлмасликка боисдур муҳол андишаким,
Васл умиди бирла ўзни шод қилмоқдур ишим.
Ваҳки, ер тутмас неча ҳар лаҳза шайдо кўнглума,
Сабру тоқат шевасин иршод қилмоқдур ишим.
Йиғласам таскин топар кўнглум, Навоий войким,
Ул бузуғни сайл ила обод қилмоқдур ишим.
408
Гар анинг васлиға ҳаддим йўқ, эрур хуш ёди ҳам,
Ул мени ёд этмаса, басдур анинг бедоди ҳам.
Боғ аро рухсору қаддинг жилвасин то кўрдилар,
Бўлди обу тобсиз гулбарги ҳам, шамшоди ҳам.
Лайлию Ширин бўлуб сендин хижил, мендин доғи,
Ҳам анинг Мажнунидур ҳайрон, мунунг Фарҳоди ҳам.
Оллоҳ-оллоҳ, не балодурким, лабу мужгон била,
Ёлғуз эл тиргузгучи йўқким эрур, жаллоди ҳам.
Қатл учун кўнглумга кирди қўрқамким ўтидин,
Тошдек кўнгли су бўлғой, ханжари пўлоди ҳам.
Не бало бераҳмдур ул ойки, кўнглумнинг анга
Ёшурун оҳи асар қилмас, бийик фарёди ҳам.
Бандаю озодға бедод этар бу боғнинг —
Сунбулининг ҳиндуси ҳам, савсани озоди ҳам.
Қилма зоҳир давлатию меҳнатиға эътибор
Ким, анинг доғи вафоси йўқ, мунунг бунёди ҳам.
Бийми ҳажридин, Навоий, гар йўқ эмин маргдек,
Шукрким эрмас муайян маргдек миоди ҳам.
409
Кимсани дард аҳли деб сирримға маҳрам айладим,
Ўз-ўзумни куч била расвои олам айладим.
Аҳли роз эл оллида одам деса бўлмас мени,
Менки ўз розимға маҳрам жинси одам айладим.
Булъажаб сирримни махфий асрамоқ душвор эди,
Барча гар Фарҳод ила Мажнунни ҳамдам айладим.
Ўз ғамим ифшосидин оламниким қилдим қора,
Иш ўзумга демаким, оламға мотам айладим.
Айладим жонимға юз бедод, лекин ўлмаги,
Сиррим ифшоси била эрди, ани ҳам айладим.
Элга расво бўлмоғи бўлдум не суд эмди, агар
Юз туман мисмор ила оғзимни муҳкам айладим.
Кофири ишқ ўлмоқ эрмиш фош қилмоқ сирри ишқ,
Номусулмонлиқни кўнглумга мусаллам айладим.
Шодмен аҳли замон бирла замондинким, ўзум
Айладим ўз қисматим андуҳ агар ғам айладим.
Эй Навоий, дема сирринг кимсага мундоқки, мен
Кимсани дард аҳли деб, сирримға маҳрам айладим.
410
Дам-бадам ҳар кун ул ой бедодини ёд айларам,
Кеча турлук-турлук ўз жонимға бедод айларам.
Юз жафо қилса манга, бир қатла фарёд айламон,
Элга қилса бир жафо, юз қатла фарёд айларам.
Зулфу юзи ҳажридин ғам шоми анжум гулларин,
Тунд боди оҳдин ҳар лаҳза барбод айларам.
Ўзни қатл уммидию ағёр қатли биймидин,
Лаҳзае шод айласам, юз лаҳза ношод айларам.
Қомату рухсоридин бўе топармен, эй рафиқ,
Буки ҳар дам гулшан ичра майли шамшод айларам
Сўрманг, эй ушшоқ, мендин нукта пири ишқ деб,
Негаким куймак била ўлмакни иршод айларам.
Эй Навоий, ҳар жафо келса ул ойдин элга ҳам,
Рашкдин мажмуъин ўз жонимға иснод айларам.
411
Эйки аввал қоматинг васфини шамшод айладим,
Сарви жаннат бўлки, эмди сени озод айладим.
Ўзгаларни давлати васлингда хуш тут, чунки мен
Хаста кўнглумни ғами ҳижрон била шод айладим.
Хоҳ сен ёр ўл манга, хоҳ ўзгаларнинг ёри бўл,
Чун мен ўз таъбимни бекасликка муътод айладим.
Мужда бер, эй шайхким, тортиб надомат оҳини,
Булҳаваслиқ жузви авроқини барбод айладим.
Неча мен маҳрум ўлуб бўлғай анга маҳрам рақиб,
Шукрким, ғайрат тариқин оқибат ёд айладим.
Ул вафосиз ишқини тарк этмагунча тинмадим.
Не ёмон соатда бу шум ишни бунёд айладим.
Эй Навоий, ҳеч билмонким, уноғойму кўнгул,
Анга мунча ажнабий сўзларки иршод айладим.
412
Етти сўзи ҳажру чектим оҳи дардолуд ҳам,
Хаста жоним куйдию бошимға чиқти дуд ҳам.
Ким вафо аҳлин синуқтурса билурмен ончаким,
Кўп зиён қилмаса боре қилмағай кўп суд ҳам.
Истаган Мажнун мазорин, келки андин кам эмас,
Телба кўнглумни ёшурғон жисми ғамфарсуд ҳам.
Анжум эрмас ғам туниким, ишрат абвобин сипеҳр
Михдўз айлаб, саросар қилди қийрандуд ҳам.
Муддаи кўп кулма идбориғаким, ёр оллида,
Сен кеби мақбул эдим бир чоқ мени мардуд ҳам.
Кўп ториқма, эй кўнгул, ул шўх ҳижрони аро,
Шояд ушбу ишда-ўқ эрди экин беҳбуд ҳам.
Эй Навоий, бўлмаса ёре фироқингдин малул,
Айрилурда яхшироқким қилмасанг падруд ҳам.
413
Яна фироқ ўтиға тушти тоблиғ кўнглум,
Тараҳҳмеки қиладур хароблиғ кўнглум.
Соғинса ғунчанг учун қонға эврулур ҳар дам,
Бу юз жароҳат ила печу тоблиғ кўнглум.
Фироқу дард қачон тузса базм кулбам аро,
Берур кўзум майи лаълу кабоблиғ кўнглум.
Эрур шарораки хуршид сари борғай тез,
Юзунг висолиға жаҳду шитоблиғ кўнглум.
Юзунгни кўрдум эса су била балиғдек ўлур,
Қарорсиз таниму изтироблиғ кўнглум.
Фано ели қаниким очса чеҳраи мақсуд
Ки, тан ғуборида бўлмиш ҳижоблиғ кўнглум.
Навоий ғам едию ўлди доғи топти висол,
Не топмасун бу сифат хўрду хоблиғ кўнглум.
414
Кеча куйдурди фалакни шуълаи тоби табим,
Кундуз ул ойға ета олғайму, ё раб-ё рабим.
Еткурур жонимға офатлар узори узра хол,
Рост андоқким, қорариб суға тушкай кавкабим.
Айтдим бошимни фитроқингга чеқ, эй шаҳсувор,
Деди: бош асрардек эрмас тезликдин маркабим.
Туфроғ ўлдум, ишқ, агар қилсанг иморат яхшидур,
Хишт қўймоққа фано майхонасида қолабим.
Даҳр бозорида умре ишқ таврин касб этиб,
Ақлу дин нақдинки олдурдум бу эрди максабим.
Маст агар сажданг қилурмен ёпма юз, эй муғбача,
Не учунким дайр пири мазҳабидур машрабим.
Эй Навоий, тоза жон топтим ҳамоно оғзимға
Дурд жомидин томизди соқийи нўшин лабим.
415
Ҳажри мундоқки, узар бир-биридин пайвандим,
Кўргай эл ҳар итининг оғзида бир паркандим.
Тори умрум ажал илгидин узулса ғам эмас,
Тори зулфунгға агар муҳкам эрур пайвандим.
Қоматинг ҳожат эрур жонға раво қил аниким,
Ноумид ўлмасун оллингда бу ҳожатмандим.
Кўзга десам, нега ёшингни назардин солдинг,
Дерки, ғаммоздурур гарчи эрур фарзандим.
Соқиё, ўт кеби боданг била кулбамни ёрут
Ким, хумор ичра ул ўт ҳасратидин ўртандим.
Айлайолмон сафари дашти фано ўзлук ила,
Эй Навоий, негаким асру оғирдур бандим.
Носиҳо, ошиқу девонамену масти хароб,
Санга не от қўяр эл, буки дегайсен пандим.
416
Нўши лабини ҳар неча сўрдум, ўсанмадим,
Ичмак била ҳаёт зулолини қонмадим.
Зоҳид дедики, раҳн этибон хирқа дайр аро,
Қилмишсен анда бутқа доғи сажда, тонмадим.
Муғ пири май бериб, тилади жонни муғбача,
Ҳар неки дедилар қилуридин тожонмадим.
Сархайл эдим бу кеча харобот аҳлиға,
Ул салтанатни лек ўзумга инонмадим.
Ақл этти манъ муғбачаю дайрдин басе,
Кўп ўгди ҳуру равзани, лекин беганмадим.
Шукр, эй кўнгулкн, бўлмадим афлок жавридин,
Ошуфта ҳолу жоҳиға доғи қувонмадим.
Азм эттим, эй Навоий, ул ой сари бу кеча,
Маҳвашлар очти шуълаи рухсору ёнмадим.
417
Бақо дашти нечук қатъ ўлмасун айлаб мурур айём
Ки, ҳар манзил анга бир кундуру, ҳар дам анга бир гом.
Бўлур манзилда турмоқ муддате гом урмамоқ кўп вақт,
Бу манзил қатъию бу гомдин бўлмас даме ором.
Ажойиб қатъи бир манзилда гомидурки, ўрнидин,
Киши тебранмайин ҳам қатъ ўлур, ҳам солилур ноком.
Бу янглиғ манзилу гоми зарурий чун эрур воқиъ,
Ҳам авло Каъбаи мақсуд сари боғламоқ эҳром.
Сулуку сайрким кўрмишки гар чилланишин қори
Ва ёхуд чилла ичра тифл тенгдур анда субҳу шом.
Эрур бу турфаким мундоқ сулуку сайр аро солик,
Эмас ўз ихтиёри бирла не оғозу не анжом.
Бу андин турфароқким, етмайин мақсадқа мингдин бир,
Бу йўл қатъида туфроғ ўлдилар нўл топмайин итмом.
Мусофирким бу йўл оллиға тушкан тарфатул-айни,
Агар ўз ҳолидин ғофил бўлур, бўлғай бағоят хом.
Илоҳий, йўл эрур беҳад қотиқ, манзил йироқ асру,
Навоий бирла сен бўлсанг, етар манзилға аввал гом.
418
Тишларимдин ики дандонаки чарх айлади кам,
Рахналар бўлди ажал киргали жон чиққали ҳам.
Ҳар бино рахнасини тутса бўлур турфа буким,
Мумкин эрмас бу ики рахнани қилмоқ муҳкам.
Турфароқ буки неча қилса риоят тўкулур,
Бу фано рахнасининг икки ёнидин ҳар дам.
Демаким, бўлди ажал кирмак учун рахнаву бас,
Ангача йўл будурур киргали минг турлук ғам.
Юз ситамдур манга тиш рахналаридин, гўё,
Тишни синким дедилар, бор эмиш ул сини ситам.
Йўқки тиш сини ситам бўлдию бас, кўзда доғи
Қолмади нури ани доғи дегил айни адам.
Тиш ики рахнасидин ҳасрату ғам дуди чиқиб,
Тутти гўё кўз ики кўзгусини занги зулам.
Тийралик бирла шикастики тишу кўз йўлидин,
Манга юзланди, демак бўлмас ани кўрмак ҳам.
Бўл, Навоий, сафар оҳангига омодаву чуст
Ким, булар барча ажал пешравидур фафҳам.
419
Менки ҳар дам, дўстлар, бедод этардин зор эсам,
Дўстлар айб этмасунлар душманимға ёр эсам.
Жон фидо қилсам, қилурлар дўстлар душманлиғим
Не ажаб гар дўстлуқ ойинидин безор эсам.
Дўстларға қилмангиз таклиф, эй душманларим,
Заъфдин оғзимға су томизғудек бемор эсам.
Ёғдурурлар тош қотиқ сўзлар била, ваҳ не ажаб,
Сангсор ўлғон кеби боштин аёғ афгор эсам.
Душманим жон олса хуштур, дўст миннат қўйса йўқ.
Не ажаб душмандин ар жон бирла миннатдор эсам.
Фориғ айлар бу балолардин даме беҳушлуқ,
Бас, тонг эрмас сокини сарманзили хаммор эсам.
Давр аёғидин мени тиргуз дамодам, соқиё
Ким, ўлармен давр зулмидин даме ҳушёр эсам.
Дилбарим Лайли сифатдур англангиз, эй аҳли ишқ,
Бу сабабдиндур агар ҳажрида Мажнунвор эсам.
Эйки, айтурсен Навоий халқдин озурдадур.
Юз туман озор кўрдум, бор экин мен бор эсам.
420
Қаю манзилки анда ҳосил ўлғой лаҳзае комим,
Бу ҳасрат ўлтурурким, не учун йўқтур дилоромим.
Қачон гул бирла сарв андомиға боқсам чаман ичра,
Бузар кўнглумни ёдимға кириб сарви гуландомим.
Таҳаррук топқали лаълинг била ғунчанг такаллумда,
Не жоним ичрадур таскину не кўнглумда оромим.
Фироқинг зулмидекдур шоми ҳажрим муддати, яъни
Давосиз дардим ул янглиғдурурким, субҳи йўқ шомим.
Кўнгул олдурмасунлар ҳусн боғи гулларин кўргач,
Сабо лутф айлабон ишқ аҳлига еткур бу пайғомим.
Харобот ичра ишқу мастлиғдур ҳолим оғози,
Не бўлғай билман, эй пири харобот, анда анжомим.
Риёйи хонақаҳға келмасам, эй шайх, тут маъзур
Ки, гом урғон сойи ул ён кейинрак сирилур гомим.
Сизу нўши висол, эй дўстларким, соқийи даврон
Фироқу дард заҳридин тўла қилмиш менинг жомим.
Навоий, мен киму софий тараб манлу таманноси,
Муқайяд чун эмас мундоққа масти дурдийошомим.
421
Май учун дайрдадур оромим,
Дайрнинг эски сафоли жомим.
Дайр пири қўлидин бир соғар
Гар етар, умрдин улдур комим.
Ёқа чоку яланғоч бошу аёқ,
Булъажаб ҳол ила субҳу шомим.
Ўйнатиб муғбачалар масту маланг,
Куфр помоли бўлуб исломим.
Жоми расволиқ ила ҳар дам ўлуб,
Олам аҳлиға салойи омим.
Менмен ўзлук юкидин эмди халос,
Негаким қолмади нангу номим.
Эй Навоий, кирингиз дайрға деб,
Тақво аҳлиға етур пайғомим.
422
Не янглиғ дей қошинда арзи ҳолим
Ки, қолмас ани кўргач дер мажолим.
Хаёлим васлдур гар топмасам ҳам,
Тутар ҳушҳол доим бу хаёлим.
Кўнгулни кўп малул этканда ҳижрон,
Висолинг ёдидур дафъи малолим.
Топиб жон соя гўё қолмас андин,
Хиром этканда ул раъно ниҳолим.
Қолибмен ғам юки остида ул навъ
Ки, тебранмаклик эрмас эҳтимолим.
Фалак зулмин десанг кўрмай, май ичкил
Ки, бас мазлумкуштур чархи золим.
Ўзин гар ўлтурур ғамдин Навоий,
Дема муфритким, улдур эътидолим.
423
Ўтуб санамлар аро бир-бирига кўз солдим,
Сенинг жамолингга еткач кўзум, боқиб қолдим.
Не тиғ солмоқ эрур чун юзунгга кўз солғоч,
Бошимни дағи бурунроқ аёғингга солдим.
Не ўтдурур буки етмиш экоч эриб оқти,
Урарға кўксума ердин не тошким олдим.
Сариғ узору қуруқ жисмима фироқ ели
Етиб сомонни совурғон мисоли қўзғолдим.
Қадам яна талабингда бошимдин иткумдур,
Нединки пўя урарда қадам била толдим.
Не бўлди қофиласолор ўзлукум юкидин
Халос қилсаки, бу йўлда асру товшолдим.
Навоиё, дема жисмингда мунча захм недур,
Фироқ хайли қитолида буйла тўғролдим.
424
Зиҳи биҳишти жамолинг келиб менинг чаманим,
Хату юзунг бу биҳишт ичра сабзаву суманим.
Хатинг вафосида ўлдум, не тонгки ҳашр куни,
Вафо хати била нақш ўлса сарбасар кафаним.
Не навъ мўр кеби судрай ўзни кўюнг аро
Ки, мўр судрагудек бўлди заъфдин баданим.
Ғаминг нечукки кўнгул кунжини ватан қилмиш,
Ғамингда гўшаи вайронаедурур ватаним.
Гар ўлмасам итинг ул зулф тобидин недурур,
Ер узра судраладурғон бўюндағи расаним.
Қадаҳға садқа бўлуб бода шамъидин куйсам,
Эмас ғарибки, парвонамен, эрур бу фаним.
Навоиё, манга васли маҳол эрур баским,
Муяссар ўлса йироқтин наззора анлаганим.
425
Йўқ дема, гар оғзингни десам нуқтаи мавҳум
Ким, анча доғн бўлмади ақл оллида мафҳум.
Рухсоринг уза хатму экин ё қалами сунъ,
Кун сафҳасиға тун рақамин айлади марқум.
Жонимға кўзунг зулми эмас зулм, будур зулм
Ким, мен туратурғоч тилагайсен яна мазлум.
Тонг йўқ агар ул юз ёритур тийра уюмни,
Меҳр ўлди чу мавжуд қилур сояни маъдум.
Ҳуш аҳли сени билмасу мен телба билурмен
Ким, келди пари шеваси девонаға маълум.
Май важҳи бер, эй шайх, манга чун дираминг бор
Ким, бухл эрур барча милал оллида мазмум.
Лаълинг майи ёдидин эрур маст Навоий,
Йўқ даврда андоқ яна бир фосиқи маҳрум.
426
Қароғ эрмаски, қилмишмен кўзум сайли йўлин муҳкам,
Сиришк эрмаски, ул йўл беркимай қилмиш тарашшух нам.
Итининг гар аёғи куйди ўтган чоғда қабримдин,
Сўнгаклар туфроғимдин куйдуруб айланг анга марҳам.
Кўнгулдур ул паридин, ишқ мулкининг Сулаймони
Ки, ҳам бор оҳидин ел ҳукмида, ҳам доғидин хотам.
Қуёшнинг қурбидин ойким ҳилол ўлғай эрур андоқ
Ки, бир маҳваш санга еткач, ер ўпмакликка бўлғай хам.
Париваш тифллардин ҳар замон ортар жунунумким,
Берурлар ҳушу ақлим қушлариға тош отардин рам.
Улустин чиқтиму ҳар дам қочармен соядин ҳам, ваҳ
Ки, ногаҳ ул қуёш сиррин десам ул ҳам эмас маҳрам.
Шикоф эрмас қаламдаким фироқим шарҳи ёзғондин,
Ёқа чок айлабон чирмаб қора бўлмиш анга мотам.
Бу эрса майки куйдурди вужудум кишварин атри,
Яқин бил, соқиёким, жом сиррин билмай ўтмиш Жам.
Май ич даҳр ичраким иш сирридин англай десанг рамзе,
Эрур ҳар зарранинг моҳияти хуршиддин мубҳам.
Саҳар кун ашҳабиға чун керактур поймол ўлмоқ,
Фалак майдониға ҳар тун қамардек сурди тут адҳам.
Навоий дарди ҳолидин дам очмас бўлса, айб этманг,
Не дам очсун бировким, топмади оламда бир ҳамдам.
427
Сарви озодимни боғ ичра хиромон истарам,
Сабзасин сарсабзу гулбаргини хандон истарам.
Дард жононимда, балким юз алам жонимдадур,
Йўқки, жононимға, бал жонимға дармон истарам.
Тийрадур вайроним онсиз, ваҳ, яна бир қатла ҳам
Ул қуёшни байтул-эҳзонимда меҳмон истарам.
Нафъ этар бўлса хино янглиғ кафи пойингға қон,
Чок этиб кўксум ани бағримда пинҳон истарам.
Эй Хизр, ҳайвон суйи тут дам-бадамким ёр учун,
Садқа қилмоқлиқ учун ҳар лаҳза бир жон истарам.
Муждае бергил мизожи сиҳҳатидин, эй табиб
Ким, бу пайғоминг учун жонимни қурбон истарам.
Ўқ кеби қаддин кўруб афтода чун кўр ўлмадинг,
Эй Навоий, кўзларингда нўги пайкон истарам.
428
Чу бердим жонни, қилма зулм расму қатл ойин ҳам,
Қатилинг бўлдум, урма новаки ғам, ханжари кин ҳам.
Лабинг шавқида бир девонаи бандий наботи Миср,
Сочинг савдосида бир пўстпўше нофаи Чин ҳам.
Юзунг васфин деб ўткан тун дури ашким тўкар эрдим,
Тутуб тоғ кейнин ой кирди, қаро туфроққа Парвин ҳам.
Лабинг ҳушум олиб қон ёш юзумга тўкса, айб эрмас,
Мукаййиф лаъл майдин маст ўлур эл чеҳра рангин ҳам.
Чу сен сархуш чиқиб кўнглакча рахшингға бериб жавлон,
Бўлуб шайдо кўнгул беҳол ақли маслаҳатбин ҳам.
Кўнгул сўзин қиличинг қилди кам, не айб оҳ урсам,
Су урғоч ўтқа ортар дуд топса шуъла таскин ҳам
Жамолннгға ниҳоят йўқлуғи ишқим кебидурким,
Эмас мумкин демак миқдорин этмак, балки тахмин ҳам.
Неча насринбару гулрух эсанг қилғил вафо майли
Ки, гул ҳам бевафолиғ кўрди бу гулшанда, насрин ҳам.
Навоий маст бутқа сажда қилса не ажаб, эй шайх
Ки, чун дайр ичра кирди ақл учти бошидин, дин ҳам.
429
Яна ишқ аро зордурмен, ҳазин ҳам,
Бориб ишқ торожиға ақлу дин ҳам.
Бадан дарддин ранжаву хаста доғи,
Кўнгул ҳажрдин зору андуҳгин ҳам.
Юзунгдин чаманда су бориб ўзидин,
Қизармиш уятдин гули оташин ҳам.
Ғаминг тошидин йўқки, захм ўлди бошим,
Йўлунг туфроғидин ёпилмиш жабин ҳам.
Кўзунг Чин ғазолию остида холи,
Анинг нофасидин топиб мушки Чин ҳам.
Бўлуб сожид ул бутқа ширк аҳли йўқ-йўқ,
Демон ширк аҳлики аҳли яқин ҳам.
Навоий жаҳондин не нафъ олса бўлғой
Ки, зиндоне эрур марг айлаб камин ҳам.
430
Тоқибон жон риштасин руқъангни тумор айладим,
Захмлиқ кўксумга анднн дафъи озор айладим.
Кўнглаким ёпншти қонлиғ танға андоқким тери,
Баски тошлар захмидин жисмимни афгор айладим.
Оразинг ҳажрида қонлиғ кўнглум ўлди лоладек,
Доғидин савдои ишқингни намудор айладим.
Жонинг олғум деб эдинг, муҳликдурур дарди фироқ,
Қолмасун кўнглунг сенинг аввал хабардор айладим.
Хирқаву дафтарни келтур, майға раҳн эт, эй рафиқ,
Хонақаҳдин мен чу азми кўйи хаммор айладим.
Дазлати фақру фано вобастаи тавфиқ эмиш,
Бўлмади ҳар неча жидду жаҳд изҳор айладим.
Эй Назоий, фақр йўлинда уро олдим қадам,
То солиб ўзлук юкин, ўзни сабукбор айладим.
431
Содаваш ёрим бағоят пурфан эрмиш англадим,
Ошкоро дўст, пинҳон душман эрмиш англадим.
Мен муқайяд ҳажр зиндонидаю аҳбоб ила
Ҳар кун ул гулрухқа азми гулшан эрмиш англадим.
Менки бу ҳижрон тунида ўлдуму бўлмас саҳар,
Шамъи меҳр оҳим ўтидин равшан эрмиш англадим.
Дам-бадам оҳим ўтиким чиқти кўнглум захмидин,
Уқидин бу кулба равзан-равзан эрмиш англадим.
Лаълидин эл жон тилаб, мен жон бериб мардудмен,
Хотириға қайси иш мустаҳсан эрмиш англадим.
Бу чаманда кўнглакин гул чок айлардин иши,
Булбул аҳволиға ҳар кун шеван эрмиш англадим.
Эй Навоий, буки кўнглумни бирав сайд айламиш,
Ғам ема, ул чобуки сайдафкан эрмиш англадим.
432
Ёр маълум айламиш ошиқлиғу шайдолиғим,
Ваҳки, зоҳир бўлди расволиқ уза расволиғим.
Ул паридин айру бас девоналиғдин девмен,
Заъфу қовмоғлиғ эмас кўйида нопайдолиғим.
Туфроғ ўлдум, ул қуёш ҳажриндаву суд этмади,
Чархи сойирдек ани истан жаҳонпаймолиғим.
Гарчи тушти шамъдек бошимға ўт, бўйнумға тиғ,
Бўлмади кам шоми ҳижронингда побаржолиғим.
Ҳусн аро чун уйла фард ўлдунгки, йўқ ҳамто санга,
Ишқинг ичра хуш келур даҳр аҳлидин яктолиғим.
Соқиё, май берки бу дайри куҳан авзоида
Бўлди ўз нодонлиғимни англамоқ донолиғим.
Эй Навоий, кўп ниҳон тутқум ва лекин оқибат,
Ёр маълум айламиш ошиқлиқу шайдолиғим.
433
Нега қон ёшим оқизди дилситоним билмадим,
Не гуноҳ айлаб эдимким, тўкти қоним билмадим.
Озди кўнглум сайр этиб чиққунча ул ой кўйини,
Қайда қолди ул заифи нотавоним билмадим.
Демадингму, дема, рашкимники боқтинг ғайрима,
Билмадим, эй кофири номеҳрибоним, билмадим.
Сўрғали келганда заъфимдин ўзумдин бормишам,
Чун сўруб қўпти, не янглиғ чиқти жоним билмадим.
Ул пари то жилва қилди борди кўнглум, ваҳ, қаён
Бўлди ул оввораи бехонумоним билмадим.
Дўстдин билдим нишон, то топмадим ўздин нишон
Лек ўздин токи бор эрди нишоним билмадим.
Эй Навоий, ёр кўнгли меҳрму қилди аён
Ё асар қилди анга ўтлуқ фиғоним, билмадим.
434
Қон ютуб умре жаҳон аҳлида бир ёр истадим,
Лекин ул камрак топилди, гарчи бисёр истадим.
Кимгаким жоним фидо айлаб, соғиндим, ёр эрур,
Эрмас эрди ёрлиғда чун вафодор истадим.
Билмадим олам элида йўқтурур мутлақ вафо,
Ваҳки, умри улча йўқтур соғиниб бор истадим.
Улки топилмас башар жинсида, ваҳ, ғафлат кўрунг
Ким, пари хайлида мен девонаи зор истадим.
Сирри ишқимни, кўнгул, кўз бирла фош этмак не тонг
Қалби тардоманни чун мен соҳиб асрор истадим.
Шайх бирла хонақаҳдин чун ёруғлуқ топмадим,
Дайр пири хизматиға кўйи хаммор истадим.
Эй Навонй, чун рафиқе топмадим, бу ғуссадин,
Ўзни бекаслик балосиға гирифтор истадим.
435
Лола рўюм бордию ишқин ниҳоний асрадим,
Кўзда қон кўнглум аро доғин нишоний асрадим.
Айлади бир оҳ дуди бирла элга ошкор,
Ишқ ўтин нечаки кўнглумда ниҳоний асрадим.
Ҳар замон кўнглум ҳалок ўлса не ғам, чун жон аро,
Лаблари шавқидин оби зиндагоний асрадим.
Зойил эрмас ишқ бир соат кўнгулдин, войким,
Ани жонимға балойи жовидоний асрадим.
Бўлса меҳмоним ити, кўнглумни қилса туъма ҳам
Айб эмас невчунки, мундоқ кунга ани асрадим.
Нақди жонимни бериб май келтурунг, эй дўстлар
Ким, ани ичмак учун бир дўстгони асрадим.
Хонумоним гар қора бўлди, Навоий, не ажаб,
Мен чу бир тун ул кўзи, қоши қорани асрадим.
436
Чун ўлармен бир нафас ул дилрабони кўрмасам,
Не ҳаёт имкони бўлғай бир кун ани кўрмасам.
Кўнглум ичра топилур ғам новакидин юз нишон.
Ўқидин ҳар кун танимда юз нишони кўрмасам.
Кўнгул итти, кўзни доғи истарам ашк этса кўр
Ким, тилармен ҳаргиз ул юзи қорони кўрмасам.
Соғинурмен куфри зулфи можаросидин басе,
Гар даме ул шўхи кофир можарони кўрмасам.
Ким вафо гул чеҳралардин кўрдиким, мен кўргамен,
Бўлмас ушбу айб ила ул дилрабони кўрмасам.
Ҳар бири юз миннат айларлар, эрур бу ҳам жафо,
Олам аҳлидин не кунким, юз жафони кўрмасам.
Эй Навоий, не балодурким, ўлармен қайғудин,
Гар даме оллимда ул шўх балони кўрмасам.
437
Лаълича эмас оғзи қилур вақт такаллум,
Гўёки қилиптур бу хижолатдин ўзин гум.
Ҳайвон суйининг ғулғулию рашҳаси янглиғ,
Лаълингға гаҳи қаҳ-қаҳадур, гоҳ табассум.
Ишқ ичра нечукким менга йўқ сабру таҳаммул,
Ҳусн аҳлида йўқ сен кеби бемеҳру тараҳҳум.
Қайтарма, инон зулм этиб, эй шўхки, қўймиш
Йўлунг аро туфроғ уза юз аҳли тазаллум.
Майдонда бировни, деди, ўлтургум уруб тиғ,
Еткунча менинг бошима ўлтурди таваҳҳум.
Чун бода йиқор даврда не софу не дурдий,
Чун давр ўтар хоҳ аламу хоҳ танаъум.
Булбуллар олур нолани таълим, агар этса
Боғ ичра Навоий ўз-ўзи бирла тараннум.
НУН ҲАРФИНИНГ НОЗАНИНЛАРИНИНГ НОЗИ «НАВОДИР»ДИН
438
438
Эй кўнгул, айлама даҳр эски работин маскан
Ким, работ ўлмади ҳаргиз сафар аҳлиға ватан.
Навсафарсен сену мақсад йироқу маркаб — ланг,
Йўл махуф, айлама зинҳор ора ерда маскан.
Йўл билур қофиладин тушмагил айруким, бор
Бу биёбон аро ҳам ғул кўпу ҳам раҳзан.
Йўл эрур жодаи шаръ доғи тўшау су,
Санга ойини убудият, анга фарзу сунан.
Йўл билур қофила ул навъки дилбар васлин,
Тилабон қилди бори ўзига йўл қатъини фан.
Эй хуш, ул роҳрави гармки, бу йўл қатъин,
Барқи ҳотифдек этар даҳрни айлаб равшан.
Ишқ водийси ажаб водий эрурким, ҳар мўр
Анда шерафкану ҳар пашша эрур пилафкан.
Соқиё, ўзлук ила мушкил эрур қатъи анинг,
Дермен ўздин борайин жомима қуй дурдийдан.
Уйла ўтким, киши ичкач бошидин чиққай дуд,
Куйгай андин хираду донишу бал жон била тан.
Ғайр нақшидин этиб лавҳи замирин софий,
Ёр қолғай доғи ул балки бири сирру алан.
Эй Навоий, тиласанг фақр йўлининг қатъи,
Урма ул сари қадам фонийи маҳз ўлмас экан.
439
Ончаким Ширину Лайлидин сенинг ҳуснунг фузун,
Менда ҳам Фарҳоду Мажнундин фузун ишқу жунун.
Ғам эмас чун хоки роҳидин топармен жон иси,
Гарчи муҳлик ғам юки қаддимни айлабтур нигун.
Зулфунг оллида фусунгар кўзларинг ҳар гўшадин,
Гўйи ул мушкин йилон қайдиға айларлар фусун.
Ёғдуруб новак бузуғ кўнглум иморат айладинг,
Гўйиё пилпўш этиб қўйдунг анга ҳар ён сутун.
Лабларинг ҳажринда гирён кўзларимнинг қонлари,
Қатрае гар томса бир дарёни айлар лаългун.
Ҳусн айёмида хуш тут зарраларни, эй қуёш
Ким, бу кунларни бағоят қисқа айлар чархи дун.
Бошим узра фурқатинг тошини кўрсанг билгасен,
Нуқта зоҳир айламиш гўё Навоий узра нун.
440
Бенавомен айру хайли ҳамдаму ҳамроздин,
Заъфлиғ ул тор янглиғким, узулгай создин.
Қолдиму ноз уйқусинда туну кун кофир кўзунг,
Ё очилмас нотавонлар сари айни ноздин.
Сўз демай жон бахш лаълингким ўлукни тиргузур,
Кўрса Руҳуллаҳ ани дам урмағай эъжоздин.
Ҳеч жониб кўйидин кўнглум қила олмас ҳаво,
Ўйла қуш янглиғки қолмиш бўлғай ул парвоздин.
Новак андоз ўлғали кофир кўзунг, эй қоши ё,
Кимсага жон қолмағай фаҳм айладим андоздин.
То сиришким қилди сиррим фош кўздин солмишам,
Эҳтироз, эй дўстлар, вожибдурур ғаммоздин.
Чарх ўртангай қуёш ўтиға кўрганни десам,
Ул қуёш бедодию чархи жафопарвоздин.
Қўрқутуб элни тамуғ, лекин мени қисми азал,
Элга ваҳм анжомдин, аммо манга оғоздин.
Даҳр аро не кўпка чун топқунг бақони озға,
Эй Навоий, озу кўп сўз дема кўпу оздин.
441
Улча кўнглум кўрди, ожизмен ани изҳордин,
Ул қуёш рафторидин ё чархи кажрафтордин.
Сарсари ҳижрон эсар, ваҳким, сочинг савдосида,
Нотавон кўнглум осилғондек дурур бир тордин.
Тўкти захмимдин бағир қонини ҳижрон нолиши,
Уйлаким сиқмоқ била эл су оқизғай нордин.
Рост ул янглиғки сўрган ердин урғай сабза бош,
Чиқти пайконинг учи ҳар ён тани афгордин.
Менда бийми ҳажр, дерлар найлали чоранг дегил,
Халқ сўрғондек васият нақл этар бемордин.
Кофири масте йўлум урмишки, дайр ўлмиш ерим,
Дайр, аро ҳам балки чиқмон кулбаи ҳаммордин.
Чун мен ўлдум кофири ишқ, эй мусулмонлар, денгиз
Ким, не чорам бўлғай эмди бут била зуннордин?
Шайх имонин менинг куфрум била тенг тутмасун
Ким, яқиндур куфрдин ҳам кечкамен бу ордин.
Эй Навоий, билки бўлмас чеҳраи мақсудни
Пардадин кўрмак, хусусан пардаи пиндордин.
442
Гарчи тўкти қон кўзум сенсиз ҳамон кўнглум ҳамон,
Не кўнгулдин бир замон чиқтинг, не кўздин бир замон.
Чун танимни ҳажр ўти куйдурди, оҳ урсам не тонг,
Дуд қилмаи найлагай аҳгар уза тушкан сомон.
Ҳажр ўтининг дуди кўз очмоққа қўймас, оҳким,
Кўз юмуб очқунча ҳижрон зулмидин топмон омон.
Даҳр аро яхши-ёмон ичра басе қилдим назар,
Дилбаримдин яхши йўқ, андоқки йўқ мендин ёмон.
Ваҳшатим дашт узра зоҳирдур жунундин ончаким,
Ваҳшким Мажнунға ром эрди, эрур мендин рамон.
Соқиё, ҳижрондин ўлдум, айлагил бехуд мени.
Қуй тўлаким, бода ёхуд заҳр эканни толғамон.
ЭЙ Навоий, бир замон гар васл топсанг айш қил
Ким, замонға мумкин эрмас ҳеч ким бўлмоқ зимон.
443
Лаъли шавқиндаки боғланди кўзум устида қон,
Ангадур суқбаи пинҳон, мунгадур доғи ниҳон.
Заъфим андоқки бузуқ ичра ҳануз ўлмай мўр,
Уйига судрабу йўқ менда қутилмоқ имкон.
Не ажаб кўнглум уйин бузса сиришким югуруб,
Ғунчанинг гунбазини ёшлар этарлар вайрон.
Ғуссадин чангдек ар нола қилурмен не ажаб,
Эгри қадим аро ҳар гўша эрур бир пайкон.
Йўқ ажаб, етмаса фарёдимаким, кўйи аро,
Юз фиғон ичра нетиб анга етишкай бу фиғон.
Оташин гул била булбул дай ўлуб кетса нетонг,
Буйла кўп ўт била кул ёд билур бу бўстон.
Гар Навоий деди ҳажр ўтида ишқинг гиласин,
Айлама айбки, дер, мухриқ иситқон ҳазаён.
444
Қоматингдек боғи ҳусн ичра йўқ сарви равон,
Оразингдек худ қони сарф узра арғувон.
Сийми соид кўргузуб кўнглум олди ул қуёш,
Кучлук анинг панжасию мен бағоят нотавон.
Ғам юкидин мен кеби қадди хам бўлмоқ не тонг,
Ҳар қориким дилбари бўлғай анинг навжавон.
То қароқчи кўзларинг дин йўлини урдилар,
Зуҳду тақво мулкидин келмади бир корвон.
Нақди жон истаб мени қийнаса кофир кўзунг,
Неткамен бермайким ул турк мастедур авон.
Даҳр элидин зинҳорким вафо қилмон тамаъ
Ким, тамаъдин кимсага юзланур доим ҳавон.
Эй Навоий, гўйиё келгусидур ёрким,
Ўтрусиға кўз ёшинг турмайин бўлди равон.
445
Кўйи туфроғиға дафн айланг таним қилмай кафан,
Токим ул туфроғ бирла топсун омизиш бу тан.
Чоклик кўнглум аро хаттинг хаёли не ажаб,
Мўр хайли ер шикофида қилур кўпрак ватан.
Юзу зулфи ҳажридин гул ўтдуру сунбул тутун,
Айтқил, эй боғбон, не навъ гашт айлай чаман?
Кофири ишқ ўлди деб шаръ айласа қатлимға ҳукм,
Дайр даргоҳида зунноримни-ўқ айланг расан.
Ишқ журмиға агар дўзах насибимдур не тонг,
Ҳажр ўтиға куймак ўлмиш чун манга оламда фан.
Хонақаҳда тақви ибриқиға май солдим ниҳон,
Айладим байтул-нашот, уйким эди байтул-ҳазан.
Эй Навоий, май хумиға сол мени майхонада,
То фароғат бирла ул хплватда тортай дурддан.
446
Қуруғ жисмим ўтундекдур бало даштида қақшалған,
Анга ўтканда ҳижрон корвони аҳли ўт солған.
Эмас ғам шоми бу янглиғ қоронғу, билки субҳи ғам
Кулумдур, балки ҳижрон тундбоди бирла қўзғалған.
Кўнгул бирла қарору сабру ҳушу ақлим олмишсен,
Чу еттинг, жонни таслим айлайинким будурур қолған.
Бало дарёси эрмастур жаҳонни бузғудек мавжи,
Эрур ашким суйи оҳим ели эсканда чайқалған.
Фироқинг ранжидин бўлғач халос ўлсам ажаб эрмас,
Оғир уйқуға борғондек қатиқ эмгакда тавшолған.
Айирма бир-биридин жон била кўнглумни раҳм айлаб,
Берурмен жонни ҳам олғил, чу сендурсен кўнгул олған.
Фано дайрида гар дин нақди барбод ўлди, топқум йўқ
Ки, жамъ ўлмайдурур ҳаргиз харобот ичра сойғолған.
Қил ўзлук даштини тай истасанг мақсадда осойиш,
Не тонг тинса ҳарам ичра биёбон қатъида толған.
Каромотин деди шайху Навоий тарки ишқ этти,
Анинг доғи сўзи кўп чин эмас, гар мен дедим ёлған.
447
Қилмағай гардун қуёшқа мужтамиъ ҳар кавкабин,
Кўрса ул ой орази даврида тавқи ғабғабин.
Лабға майдин рангу майга лаълдин жонбахшлиқ,
Бермаса гулранг майдин не учун олмас лабин.
Уйла майдон ичра кирмиш тунд ул чобуксувор
Ким, дегайсен чарх уза секреткусидур ашҳабин.
Ишқким ёзди ҳуруфи дард кўксум лавҳида,
Ошкор этти бало атфоли лавҳи мактабин.
Кечалар ул бут лаболаб май ичар ғавғо била
Гар эшитмас не ажаб дард аҳли ё раб-ё рабин.
Не тафовут шурб қилса дурд ёхуд софни,
Дурдкашким ишқ аро софи қилибтур машрабин.
Борибон жонон вафосинда Навоий бўлди гард,
Руҳ айрилғон замон туфроқ қилди қолабин.
448
Донаи холинг терарга қўйма кўнглум булбулин —
Ким тиларким ўпса бу тазвир ила ҳуснунг гулин.
Ғофил ул сайёдким, кўнглум қушин сайд айламиш,
Оразу хол узра ёймиш ҳалқа-ҳалқа кокулин.
Демаса сунбул қорариб, гул қизарсун не учун,
Тарқатур жаннат гули узра муанбар сунбулин.
Неча куйсам ёрур ул юз, гўйиёким қилди ишқ
Шамъи миръоти учун парвона жисмининг кулин.
Йўқ ажаб мен қон ютуб эл ичса соғарким, алар
Мул тиларлар лаълидек базм ичра мен лаълинг мулин.
Демаким, дайр ичра не ошуб эди шарҳин дегил,
Риндлар ғавғосин айтай ё суроҳий ғулғулин.
Умр ўтуб, бир дам Навоий топса васлингни не тонг,
Йилда бир ой васл ила гул хушдил айлар булбулин.
449
Гул эмаским қон этиб афлок бахтим ахтарин,
Қилди тиғи зулм ила юз пора анинг пайкарин.
Булбул эрмас, чиқти кўксум чокидин кўнглум қуши
Ҳажр ўқи пайконлари бирла ясаб болу парин.
Сабзадин эл равшан айлаб кўзу лекин мен кўруб,
Кўзда ҳижрон хайли заҳролуд қилғон ништарин.
Ул сочиб сариқ, қизил гул яфроғин бўстон аро,
Оҳ ила мен ёрутуб ҳижрон шарору ахгарин.
Не баҳор ўлғайки, эл гулгун қадаҳдин масту мен
Бир тўла наргис кеби кўрмай нишотин соғарин.
Ҳуснунг авроқиға, эй гулшан, қувонма асруким,
То хабар топқунг совурмиш тонг ели гул дафтарин.
Эй Навоий, майдин осойиш эрур бу важҳ ила
Ким, баҳо бермак керак сен ақлу дониш гавҳарин.
450
Кўзумга ҳажрда бирдек қоронғудур туну кун,
Манга фироқ туни хоҳ қисқа, хоҳ узун.
Нетиб кўнгулда хаёлингни ёшурайки, эмас
Бу уйни ҳар сориким айласам назора бутун.
Унунгни бир эшитибмен валек йиллардур
Ки, йўқ дамеки қулоғимға келмагай ул ун.
Тамом юз очибон фурқатимни васл эттинг,
Кеча тонг отқуча равшан бўлур ой ўлса тўлун.
Яраларимда момуғлар эмаски, ҳажр илги,
Бу васлалар била тан хирқасиға тикти юрун.
Бу арсада қаю мансуба дафъини қилайин,
Солур сипеҳри мулойиб чу ҳар дам ўзга ўюн.
Навоий ўлди фироқингда ул сифат расво
Ки, қайда турса улус жамъ ўлур назора учун.
451
Лаъли оқ уй уғлари қонлиғ мужам бўлмиш яқин,
Анда мардумлуқ қилиб кир, эй маҳи хиргаҳнишин.
Хирмани ҳуснунгда зулфунг сунбули ёнида хол,
Меҳр тобидин қорорғон лўлиедур хўшачин.
Чун нигин ичра ҳамиша хат ёзилмоқ расм эрур,
Сабзада ғунчанг кеби хат ичра ким кўрмиш нигин.
Лаълиға руҳум учар, лекин ўлармен рашкдин
Ким, анинг сари санга руҳул-амин эрмас амин.
Зулфининг ҳар чинида юз фитнадур дин аҳлиға,
Арғадол ичра қароқчи айлаган янглиғ камин.
Фақр аро андоқ дақойиқдурки, ишқ англар ани
Ким, анинг даркида аъмо келди ақли хурдабин.
Эй Навоий, байтул-аҳзон келди, ҳар байтимки бор,
Назм этарда ҳам ўзум маҳзуну ҳам нолам ҳазин.
452
Ўюй олсам эшикинг туфроғини ёстанибон,
Салтанат тахтиға чиқмоқ тиламон уйғонибон.
Ит кеби ҳар неча қавсанг урубон тошу кесак,
Ёна келгум эшикинг туфроғини ёстанибон,
Васлинга хўй бериб қовма эшикдин мениким,
Кўнгул узмаклик иши саъбдурур ўрганибон.
Номаи ҳажрим анга етмадиким, элтур қуш
Йиқилур ерга ҳаводин қаноти чурканибон.
Васл ила уйла сабукборки, ҳажринг юкини,
Тортмишмен мени дилхаста басе эмганибон.
Ҳар не ҳақ амридурур шукр ила қилким, қилмоқ
Бандадин яхши эмас хўжа иши кўнгранибон.
Тонг қуши тортар эса кеча тонг отқуча наво,
Эй Навоий, қилур ул ишни санга ўтканибон.
453
Хатингким меҳр уза чекти саводин,
Ҳамоно мушкдин қилмиш мидодин.
Сочингда чун гириҳдин ўзга йўқтур,
Не навъ андин тилай кўнглум кушодин.
Ажалдин йўқ малолим мундин ўзга
Ки, қобил қўймағай қилмоққа ёдин.
Бўлур кўнглум уйидин хайр барбод,
Қачонким фикр қилсам хайрбодин.
Муроди гар эмас дилбар муроди,
Илоҳий бермагил ошиқ муродин.
Салоҳин гар кўрар зуҳд ичра зоҳид,
Риёву ужбдинкўрмас фасодин.
Навоий топмаса юз қатла ўлгай.
Исинг бир қатла ҳар соат сабодин.
454
Қилди айшим субҳини ул шўх лаъби тийра тун,
Тифл ўйнаб ўт ўчургондин сўнг ўлғондек тутун.
Бошин айландурғай элнинг қилсалар наззораси,
Қўпса мен саргаштанинг туфроғидин ногаҳ қуюн.
Зулф аро солди гириҳ узра гириҳ ўлмай нетай
Ким, ҳаётин ториға тушти тугун узра тугун.
Ҳажр жисмимда сўнгакларни ушотиб куйдурур,
Яъни ўт ботроқ ёнар, кўпрак ушотилса ўтун.
Нахли қаддинг кийди сариғ ҳулла андин сўнг яшил,
Норбундекким хазон қилғай кўкармастин бурун.
Соқиё, тонгла хумор ўлтурмоғи имкони бор,
Руҳ топмоқ роҳдин боре ғаниматдур букун.
Дема кўнглунг мазраъида ишқ тухмин эк ниҳон,
Эмдиким хирманға ўт тушти қолурму ёшурун.
Ҳар юрунда бир дирам тикмиш мураққаъ аҳли зуҳд,
Ҳар тугун узра менинг хирқамда тушмиш бир юрун.
Эй Навоий, зулфининг таърнфиға туштунг магар
Ким, сўзунгнунг тори ҳам бўлди паришон, ҳам узун.
455
Тамуғ ўтиға унаб, ҳажринг ўтиға унаман,
Бошим борурға чидармен, фироқинга чидаман.
Бало бошимға басе келди, қўймадим ишқинг,
Кес эмди ани, йўқ эрса булар билан кесаман.
Аёғннга буки қилмон нисор жон нақдин,
Ҳақоратидин уёлурмен, эй бегим, аяман.
Бу ваҳмдинки, бўлур захм бас латофатдин,
Хаёл бирла доғи лабларингға тиш қадаман.
Кўруб заиф мени туҳмат этма жаврунггаким,
Ёдотти ҳажр мени йўқса жаврдин ёдаман.
Тугандим уйла фироқингдаким чекарга фироқ,
Демонки васл нишотин кўрарга ҳам яраман.
Лабинг жавобидаким, ваъда қилди монгсизмен,
Йўқ эрса умри абад муждасида олдараман.
Мени киши демаса эл малул невчун ўлай,
Киши ҳисобида мен ҳам ўзумни чун санаман.
Навоиё, санга кўрмон раво анинг васлин
Ким, асру яхшидур ул дилрабо, сан асру ёман.
456
Не тонг бўлсам сияҳрўз ул қуёшдин айру, эй гардун
Ки, ҳажрим шоми қиш ақшомларидек бўлди рўзафзун.
Сиришким қонидин ҳар сабзаким бутмиш, қизил бутмиш,
Улус бошиға пар санчар масалликким бўлур гулгун.
Гадолар зарқ учун бир телба маҳбус айлаган янглиғ.
Мени олиб юрурлар Вомиқу Фарҳод ила Мажнун.
Қизил тўн бирла ётмиш масту бир мисраъ масалликдур
Ки, ёзмишлар дурур шингарф ила ул қомати мавзун.
Йилон афсун қилурдин банд ўлур зулфунг, не воқиъдур
Ки, қилмиш юз кўнгулни банд зоҳир айламай афсун.
Янги ойни қошинг гўё қулум дебтур ҳилол отлиқ,
Қади таъзим учун ҳамдур, бўлуб бу нуктадин мамнун.
Қизил коғаз аро руқъамки сориғ ришта чирмабмен,
Не очмоқдур сиришку заъф шархи англағил мазмун.
Риёий шайхдурким шайтанатдин тавқи лаънатдек,
Солур ўз бўйниға тасбиҳни ҳар лаҳза ул малъун.
Закоти ҳусн учун, эй муғбача, лутф айла бир соғар
Ки, дунё бирла диним йўқлуғидин бўлмишам маҳзун.
Фано шоли чубўлғон риштасин тутқил ғаниматким,
Эрур ўт риштаи зар бирла буткан атласу ўксун.
Навоий хирқасин таън этма, эй ринди хароботий
Ки, махмур ўлса, улдур важҳ майға қилғоли марҳун.
457
Гар ўлсам зарра-зарра ул қуёш тиғи жафосидин,
Тажовуз қилмағаймен заррае анинг вафосидин.
Хадангинг токи қонлиғ кўз қораси ичра ер тутти,
Эрур милики чиқмиш лоланинг доғи аросидин.
Ёрур холинг хаёлидин оқарған кўзларим гўё,
Қўюбтур килки сунъ ул нуқтани кўзлар қорасидин.
Тешилгай тешадек Фарҳоднинг бағри, анга етса,
Униким чирманур тоғ ичра афғоним садосидин.
Балоедур қора зулфунг ёйилғон даҳр аро андоқ
Ки, ер остида эл озод эмас анинг балосидин.
Қазо онча қуёш келтурсаким, тўлса фалак жавфи,
Эмас юздин бири Юсуф узоримнинг баҳосидин.
Танимға тийриборонингни шикоят айламон юз деб,
Насибим мунча-ўқ эркандур анинг қоши ёсидин.
Агар тиғ урса ул қотил, бўюнсунмай нетай охир,
Не янглиғ кимса бўйнин тўлғағай ҳақнинг қазосидин.
Сафолим ичра бўлса дурд, оламни бағишлармен,
Салотин ўрганинг шавкат фано дайри гадосидин.
Навонй бенаволиқ бирла жон берса ажаб эрмас
Ким, ул оромижон огоҳ эмас бу бенавосидин.
Гар ул огоҳ эмас бўлса керак огоҳ шоҳеким,
Қуёш келди бир олтун хишт даргоҳи асосидин.
458
Ваҳки, ваҳшу тайр уюмаслар ғамим бедодидин,
Кеча ит афғонидин бнл, субҳ қуш фарёдидин.
Чиқса тўбидин қуёш кўргузмагай бу лутфким,
Англадим юз жилва қилған қоматинг шамшодидин.
Гарчи ҳар дамким соғинсам. шавқидин жоним чиқар,
Истамон жонимни ғофил бир дам анинг ёдидин.
Ғам саҳобидин ёғар Мажнунға меҳнат ёмғури,
Дуди оҳи чиқти гўё хотири ношодидин.
Деб эдинг, ҳажримдин ўлсанг тиргузай бир тиғ ила,
Орзу ўлтурди, ваҳ, ўткармагил миодидин.
Ростлиқ озодалар ойинидур фаҳм айлагил,
Бу чаманнинг сарви бирла савсани озодидин.
Шайх агар масжидқа, мен майхонаға борсам не тонг,
Эй Навоий, ҳар кишига чора йўқ муътодидин.
459
Ўтда қил янглиғ танимни ҳажр ўтининг тобидин,
Билмасанг фаҳм эт гул узра сунбулунг қуллобидин.
Қалб эрур кўнглумга боғлабтур сочинг зуннорини,
Турфа буким бир нафас қочмас қошинг меҳробидин.
Хаста кўнглум гар лабинг уннобини истар не тонг,
Нега айрилған жиҳатсиз хаста ўз уннобидин.
Оразингнинг мусҳафи тафсири бас душвор эди,
Равшан ўлди холу хаттинг нуқтаву эъробидин.
Сокин ўлдум дайр аро, то бода ичкан муғбача
Жонима ўт солди оташнок лаъли нобидин.
Шоми ҳижроним висол аҳлиға беҳад қисқадур,
Ани сўрдиклар Навоий дидаи бехобидин.
460
Кўнгуллардин кўруб зулфунг аро ўтлуқ асар ҳар ён,
Туну анжум дема билгил тутун ичра шарар ҳар ён.
Ғараз улдурки, ишқингдин ғалатқа солғамен элни,
Буким истаб суманбарларни солурмен назар ҳар ён.
Пари рухсоралар тоши мени девона давринда,
Сочилғондек дурур нахли маломатдин самар ҳар ён.
Дема кўйидин эл кетсунки банд этмиш чибин янглиғ.
Улусни сўзда лаълинг нўшидин оққон шакар ҳар ён.
Улус қонини туфроққа тўкарни сўрма, кўз солким,
Улар қон бирла туфроғ ичра бир хунин жигар ҳар ён.
Бузуқ қабримни кўрган ўқчи дўкониға ўхшатқай,
Фироқинг ўқидин анда кўруб пайкону пар ҳар ён.
Ул ой ҳусниға ишқингни ёшурғил дема, эй носих
Ки, тутмиш олам аҳли ичра шуҳрат бу хабар ҳар ён.
Маю маъшуқ учун пўямға кулманг, эй салоҳ аҳли,
Югурмай неткамен, чекса қазо бирла қадар ҳар ён.
Сени истарда мумкин йўқ, Навоий, мултафит бўлмоқ.
Нечаким жилва қилса ноз ила бир сиймбар ҳар ён.
461
Ваҳ, не хуштур шаҳсуворим келса майдон соридин.
Кирпиким бирла оритсам гардни рухсоридин.
Уйлаким етмиш фалак тоқиға қўйсам тоқ уза,
Дуди оҳимдек қора парни олиб дасторидин.
Ёшибон заррин камар нозук белин қилсам халос,
Тортибон гулгун қабо сарви саҳи рафторидин.
Ҳар аёғидин ўтук тортиб, аритсам юз била,
Тер гулобин ул хино ёққан кафи гулноридин.
Неча соғар бирла сархуш бўлса, лекин журъае,
Лутф этиб ҳам ҳуш зойил айласа бу зоридин.
Маст ўлуб эл ётсаю мен юз аёғиға қўюб,
Ўзни қутқарсам замоне Хизр умри оридин.
Даҳри фоний, эй Навоий, туштурур ёхуд хаёл,
Давлати боқий умидинг бўлса кечгил боридин.
462
Моҳиён ҳавзида ёру ҳажрида мен қайғудин,
Музтарибдурмен йироқ тушкан кеби балиқ судин.
Кўз йўлида телмуруб кўнглум соғинур, ким мени,
Истамоққа келгуси ҳар кимки чиқса ўтрудин.
Гар жаҳоноро эмастур жаннату кавсар бу ҳавз,
Бас ушоқ тоши нединдур лаъл бирла инжудин.
Турфа балиғлар су ичра ҳар тараф чирмашқани,
Мавж зоҳир бўлди пўлод узра гўё кўзгудин.
Ориғида су уни кулмак садосидур, магар
Ким, су ўзидин борур айлаб фараҳ ул кулгудин.
Суйи заҳру балиғи чун ханжар ўлди даҳрнинг.
Не ҳаёт уммиди бу ханжар била ул оғудин.
Чун Навоий қилди кўздин ҳавзу кирпикдин балиғ,
Кўз тутар ул ён келиб қутқорсанг ани қайғудин.
463
Йўқтурур бир дамки ўлмон фурқатинг бедодидин,
Оҳ агар жон топмасам ҳар лаҳза васлинг ёдидин.
Сарв титраб ерга қўйди юзни савсан, гўйиё,
Бир насим эсди чаман сари қадинг шамшодидин.
Эй кўнгул, ул ғамза оллинда ҳазин ноланг не суд,
Қуш қутилмас дардлиғ афғон чекиб сайёдидин.
Қатлни ул кўз ажалдин ўрганиб эрди, валек,
Юз маротиб эмди ўткармиш ишин устодидин.
Қайғулиқ бўлсанг тўла ичкил қадаҳниким бу сайл,
Дарду ғам қасрин йиқар ичкач ани бунёдидин.
Топмағунг бу боғ аро якранг бирла якзабон,
Не гули раъносидин, не савсани озодидин.
Гар Навоий кўргузур ўзни такаллуф бирла шод,
Бетакаллуф жонға етмиш хотири ношодидин.
464
Ул сабабдин тийрадур кўнглум уйи ҳижронидин
Ким, эмас тобон кўзум шамъи анинг тобонидин.
Бошиға десамки эврулуб ўпай тобонини,
Войким, ҳар дам аёғ тортар бу саргардонидин.
Чун тикондин айру эрмас дойимо гул яфроғи,
Не учун олур кафи пойин кўзум мужгонидин.
Кирпигимдин захм ўлуб гўёки ёқибдур хино,
Ё қизорибтур кафи пойи сиришким қонидин.
Қилмамиш тирноғларин рангинки пайдодур асар,
Кўз қораси ҳар бирига саждалар қилғонидин.
Чеҳраи мақсуд кўрди улки қилди тўтиё,
Гармрав соҳиб назарлар соҳати майдонидин.
Келмаса равшан зулол, албатта, бўлур чашма кўр,
Бас аёқ чекма Навоий дидаи гирёнидин.
465
Ақлу, жону, кўнглум ул ой фурқати озоридин,
Бори бир-бирдин малул ўлмишлару мен боридин.
Шоми ҳажрим тору бепоёнлиғин англай десанг,
Фаҳм ўлур ялдо туни янглиғ сочинг ҳар торидин.
Бордур андоқким бузуғ кўнглумда ҳар ён қону доғ.
Лолаларким, чиқти вайрон масканим деворидин.
Ул пари кўнглум қуши қонин оқизған фаҳм ўлур,
Очсалар бўйнумдағи дафъи жунун туморидин.
Ғунчаи васлим очар шамъи фироқим тиндурур,
Ҳар насимеким келур гулрух баҳорим саридин.
Даҳр боғи лола бирла сабзасидин кечки, йўқ —
Ғайри қону заҳр бу шингарф ила зангоридин.
Эй Навоий, нуқтаи айш истасанг майхонада,
Бош кўтарма май тағори давраи паргоридин.
466
Менки ҳар соат чекармен юз жафо ағёрдин,
Не ажаб гар юз бало ҳар лаҳза кўрсам ёрдин.
Кимки ёр истар, не тонг ағёрдин кўрмак ситам,
Гулбун ичра гул терар эл нешлар ер хордин.
Кимки юз минг зорлиғлар тортибон топмиш висол,
Туфроғ ўп оллида мен ҳижронда ўлган зордин.
Ошиқи содиқ вафо бирла жафони толғамас,
Хуш келур кўнглига ҳар неким келур дилдордин.
Чарх даврин уйла паргор урди меъмори қазо
Ким, қадам чиқмоқ эмас мумкин хати паргордин.
Гар десанг махмурлиқ дардисаридин ўлмайин,
То тириксен бош чиқарма кулбаи хаммордин.
Эй Навоий, гар тиларсен ёр васлин топқасен,
Кеч ики оламдину қўл торт йўқу бордин.
467
Меҳр эмас машъал ёрутқон қалъаи афлокдин
Ким, фалакка солди ўт рухсори оташнокдин.
Ишқдин куйди танимда ҳар чурук бўлғон сўнгак,
Ким кўрубтур мундоқ авж олмоқ чоқин хошокдин.
Бас муносибдур тикар ҳолатда кўксум чокини,
Ип сувурмоқ кўнглаким жайбиға қилған чокдин.
Саргаронмен ишқдин чопсанг бошимни боғла берк
Ким, чопарда рахш узулуб қолмағай фитрокдин.
Гар ғазаб вақти қўлиға туштуму тиғи яланг,
Бок эмас олманг мени ул қотили бебокдин.
Маст агар майхонада ўлдум мени, эй дўстлар,
Май била юб боғлангиз наъшим белини токдин.
Дема поко-пок кеч мендин, Навоий, негаким
Покликдин бўлмағай кечмак сенингдек покдин.
468
Бир паривашким кўнгул девонадур савдосидин,
Гар эрур бандангки озод ўлманг истиғносидин.
Ошиқ ўлса шоҳу маъшуқи гадо, билким чекар,
Ишқ ғавғоси ани хайлу сипаҳ ғавғосидин.
Ошиқ ўлғон аждаҳо бўлса забун ўлмоқ керак,
Жавр тортиб ишқ кўйи мўрининг изосидин.
Не ҳавоедур ҳавои ишқким ҳар пашшаси,
Туъма айлар ақлу тақво Қофининг анқосидин.
Ишқ аро шоҳу гадо тенгдур, гадо балким фузун,
Гар гадолиғ айлар ўлса ишқнинг яғмосидин.
Кимкн раънолиқ била ошиқ бўлуб истар висол,
Тортингиз отиға хат ишқ аҳлининг асносидин.
Ишқ атвори Навоийга мусалламдур, ким ул,
Юз бало чекти доғи ўлди анинг ихфосидин.
469
Мен киммену қилмоқ ҳавас ул шўх либосин,
Ит билса керак муғтанам идбор палосин.
Гул жилва қилиб базм аро булбул ичи қондур,
Ўз ҳолинг ила қилма кўнгул ҳоли қиёсин.
Мажнунвашим илгида қадаҳ, жабҳасида хай,
Бу ақл уйин буздию ул зуҳд асосин.
Лаълинг ғами кўнглумни далер этти куярга,
Май айлади зойил ичидин шуъла ҳиросин.
Ғам мазраъида кўнглуму ул қош хаёли,
Деҳқонки мудом асрағай ўзи била досин.
Ўз бошинг ила қўйма қадам фақр йўлиға,
Топмағуча бу марҳаланинг роҳшуносин.
Шоҳидни қўйиб, истама зоҳидни, Навоий
Ким, бу саридур ҳусн хат, ул сори маҳосин.
470
Тирик қолсам гар ўзни базми васлинг ичра солғаймен,
Фироқинг шиддатин де олмасам худ ниғлай олғаймен.
Қабо бир қатла васли хилватида мени, эй гардун,
Неча ҳижрони зиндонида ул ойнинг қабалғаймен.
Жунун тоши бошингға ёғди деб таън этма, эй носиҳ,
Тасаввур қилмаким, бу сарзанишлардин уёлғаймен.
Нигоринг гар борур, бот келгусидур, ема ғам дерсиз,
Ҳамоно соғинурсизким, мен ул келгунча қолғаймен.
Мени даврон бузубтур, сиз ясай олмассиз, эй аҳбоб,
Менга не журм азалда чун бузуқ мундоқ ясалғаймен.
Агар аҳбоб теъдодин қилурсиз бўлмоғум сонда,
Манга бас бу шарафким, итлари ичра саналғаймен.
Сабуҳи васл аро тут бир қадаҳ, эй соқийи даврон,
Неча ҳижрон туни махмурлиқ бирла қинолғаймен.
Улармен ё етармен мақсадимға ёнмоқ имкон йўқ,
Бадан заъфи била йўл шиддатидин гарчи толғаймен.
Кўнгул уздум, Навоий, кўйи тавфидин не тонг, эмди,
Эришса итлари ул кўй аро кўнглумни солғаймен.
471
Ёр ила ағёр озоридин андоқ зормен
Ким, тани зорим кеби боштин аёқ озормен.
Ёр зулми тиғидин кўнглум кеби мажруҳмен,
Эл жафоси тошидин бағрим кеби афгормен.
Ёр ҳолим англамоқ уммидидин навмидмен,
Халқнинг юз меҳнату пайкоридин нокормен.
Ғам емак бўлмиш ишим, йўқтур вале ғам ер кишим,
Турфа ишким, гарчи беғамхормен ғамхормен.
Жон талошурмен не дардим билгурур, не сиҳҳатим,
Не ўлукмен, не тирик, не соғ, не бемормен.
Гар бошим олиб жаҳондин чиқсам эрмастур ажаб
Ким, малул аҳли жаҳондин улча дерсан бормен.
Эй Навоий, умр агар будур ажал раҳм айлабон,
Келса жоним олғали жон бирла миннатдормен.
472
Туфроғимдин аҳли ишқ этса тануре шодмен
Ким, ичимда ишқ ўти ёнмоқ била муътодмен.
Одамилиғдин мени шод истаманг, эй дўстлар
Ким, мени мажнун пари ҳижронидин ношодмен.
Ишқ аро қоздим бало тоғини тирноғим била,
Уйла соғинмангки Ширин ошиқи Фарҳодмен.
Шоми ҳажр ул кўй аро, эй сарсари ҳажр, эсмаким,
Уйла туфроғменки субҳ анфосидин барбодмен.
Зулму бедодингдин элга оҳу афғон солма кўп,
Зулм агар сен айлагунг мен қобили бедодмен.
Гар бериб қуллуққа хат бир соғар ичтим дайр аро,
Қилмангиз айбимки олам фикридин озодмен.
Эй Навоий, ишқ аро гардунға сунмасмен бўйин,
Лекин ул хуршид агар тиғ урса ҳам мунқодмен.
473
Тушта лаълин кўрдум уйғонмай дебон қайғудамен,
Урма дам, эй субҳким, бир дам чучук уйқудамен.
Кўзгуда то кўрдум ани қилмағил аксим гумон
Ким, кириб қилмоққа васлин жустужў кўзгудамен.
Ногаҳ ул қотил нишон айлаб бир ўқ отқойму деб,
Кўйида йиллар сўнгакдек жисм ила ўтрудамен.
Ишқ баҳрининг наҳанги деса бўлғай негаким,
Ашк дарёсин чекиб гардунға мен ул судамен.
Ҳолима кулмакка ҳар захмим бир очилған оғиз,
Турфаким мен ҳам алар кулгусидин кулгудамен.
Ҳар балият ўқиким чархи муқаввасдин келур,
Гўйиё менменки олам аҳлидин қобудамен.
Эй Навоий, ул пари ишқида маҳрам йўқидин,
Телбалар янглиғ ўз-ўзум бирла гуфтугўдамен.
474
Ул ой фироқ ила қисмим ғам этса найлагамен,.
Висоли ғайри ичин хуррам этса найлагамен.
Мангаки тори вафо суст айлади, ўлдум,
Рақиб бирла ани маҳкам этса найлагамен.
Хазину ошиқу зор этти найладим охир
Ки, ишқ тиғи қатили ҳам этса найлагамен.
Меники ҳамдам эдим, қовди, найлай олдимким,
Рақибни ўзига ҳамдам этса найлагамен.
Чу маҳрами мен эдим, қилди зулм ила маҳрум,
Висоли маҳрумин маҳрам этса найлагамен.
Сипеҳр меҳрин агар мендин этти кам, не илож,
Тахайюл уйлаки мундин кам этса найлагамен.
Демангки иста ижозат борурға кўйидин,
Дебон, замини сияҳ, мулзам этса найлагамен.
475
Оразингни туш кўруб то субҳ тиндим уйқудин,
Чун кўз очтим уйқудин кун чиқмиш эрди ўтрудин.
Суда бўлғон жилвагар оё қуёш аксимудур,
Ёхуд ул ой зоҳир айлабтур жамолин кўзгудин.
Кеча баским ҳолима гаҳ кулдиму гаҳ йиғладим,
Тун асардур йиғламоқдин, субҳ доғи кулгудин.
Сўрманг, эй васл аҳли, мендин шодлиғким ҳажр аро,
Ўзни ҳаргиз кўрмадим бир дам қутулған қайғудин.
Чунки урдунг тиғ ўқ ҳам ёғдур эмди ҳар неча
Ким, ёғин нафъ айламас, улким ҳалок ўлғай судин
Халқаи дарс ичра ғавғодин димоғим топти заъф,
Май тутуб соқий даме қутқор мени бу ёрғудин.
Эй Навоий, жон олиб деди берай коминг валек
Дам ура олмон анга ҳоли бу олғу бергудин.
476
Зарварақтин ё кеби қошингда зеварму экин?
Ё магар мушкин ҳилол устида ахтарму экин?
Ел учурғон парниён ҳар ён бурунчак азмидин,
Ул пари учмоққа эгни устида парму экин?
Титрагуч гавҳарлари бошингда эркин, ё магар
Ой бошинда ҳайъати Парвин мусавварму экин?
Кўзгу ичра оразинг аксиму эркин жилвагар,
Ё зулол ичра кўрунган меҳри анварму экин?
Сочбоғинг ўрғонмудур сиймин танинг даврида печ,
Йўқса ҳуснунг ганжиға чирмашқан аждарму экин?.
Бу чаман гулбунларида хор эканму ё магар,
Зор булбул жонининг қасдиға ништарму экин?
Эй Навоий, мен худ ул ой васлидин новмидмен,
Билмон ўзгаларга бу давлат муяссарму экин?
477
Не баҳор ўлғайки бир гул ҳажридин бадҳолмен,
Уйлаким булбул хазон фаслида гунгу лолмен.
Тифл тошидин йиқилғон қуш кеби ҳажр илгида,
Кўз юмуб, бошим солиб, оғзим очиб беҳолмен.
Гул кеби юз пора хунолуд бўлған жисм ила,
Дард ила меҳнат ҳужуми базмида помолмен.
Ул маҳи гулгун қабо бирла тилаб ҳамранглик,
Ғўта еб гулранг ашким баҳри ичра олмен.
Ёғдурурлар тош мени мажнунни қавлаб кўбакўй,
Бир париваш ҳажридин бозичаи атфолмен.
Берма панд, эй шайхким, ишқида фоний бўлғали,
Журму тоат фикридин озоду фориғболмен.
Эй Навоий, ҳажрдин эрмаски то ёр оллида
Муддаи аҳволи хуштур, мен ҳароб аҳволмен.
478
Мовийи беҳол кўнглак, ваҳ, не фаррухфол экин
Ким, танингға суртулур бу важҳдин беҳол экин.
Сунбулунг ошуфтаю савдойи ўлмиш мен кеби,
Чун менингдек бош аёғингға қўяр помол экин.
Мушки зулфунг атридур шамшод боши узра шам,
Қаддинг остида хами шамшод тарфи дол экин.
Донае тушмиш ики товус аро улким дедим,
Вўсмалик икки қошингнинг ўртасида хол экин.
Каффадур гардуни хам ҳажрим юкини чексалар,
Арз жирми ул тарозу ичра бир мисқол экин.
Улки маънидин хабар топти яна дам урмади,
Англамон аҳли жадал ичра не қилу қол экин.
Сувратин Лайлию Мажнуннинг деди кўргач хирад
Ким, Навоий бирла ёри шаклидин тимсол экин.
479
Чок-чок эттинг кўнгул комини ҳосил қилмайин,
Кескулоттинг нотавон сайдингни бисмил қилмайин.
Ҳажр ўқининг манзили бўлмоқ кўнгул не судким,
Еткач-ўқ ўтти ҳадангинг анда манзил қилмайин.
Тушмасун ҳар кўз юзунгга, элга ҳам ўт тушмасун,
Чиқма уйдин парда ўтлуғ юзга ҳойил қилмайин.
Гарчи ҳажри рўзгорим тийра қилмиш, эй сипеҳр,
Маҳфилим ёрутма ани шамъи маҳфил қилмайин.
Ул пари мажнунидур кўнглумни зинҳор, эй ҳаким,
Банд қилма зулфи қайдидин салосил қилмайин.
Даҳр иши олудалиғдур, эй хушо, ул покрав
Ким, ўтар бу жифаға кўнглини мойил қилмайин.
Эй Навоий, шарт қилдимким қутилсам ҳажрдин,
Неча кўнглум десаким ишқ орзу қил, қилмайин.
480
Ошиқ ўлдум, неча жавр аҳли замондин тортайин.
Улким ошуби замондур бори андин тортайин.
Ёр ила ағёр зулми ҳаддин ўтти, ваҳ, неча
Васл учун жавру жафо яхши ёмондин тортайин.
Ҳажр гирдобидадур кўнглум каманди васл бер,
Ким солиб ани бу баҳри бекарондин тортайин.
Сен танаъум гулбунидин уз фароғат ғунчаси,
Мен бало пайкони жисми нотавондин тортайин.
Борғали кўйига энгимдин чиқар гўё қанот,
Жавридин десам аёқ ул остондин тортайин.
Меҳмоним бўлсанг оллингда ҳаводис туҳфаси,
Неш тандин-ўқ кўнгулдин, нола жондин тортайин.
Эй Навоий, неча қилғайлар этакдек поймол,
Мен доғи эмди этак аҳли замондин тортайин.
481
Чеҳра ёптинг хаста жонимни анга зор айлабон,
Зулф йиғдинг телба кўнглумни гирифтор айлабон.
Гар муродинг қатл эса жон топшурай, олғил равон,
Раҳм этиб ўлтурма йиллар ҳажрингга зор айлабон.
Дема жавримдин агар ул қочса кимга жавр этай
Ким, қочарда азм қилғумдур хабардор айлабон.
Сўзки лаълингдин эшитсам уйлаким оби ҳаёт,
Қонмон, эй жон, то тирикмен ани такрор айлабон.
Дема мажнун ул пари ишқида менмен дашт уза,
Нола чеккан тош ила кўксумни афгор айлабон.
Фақр кўйида гадолиғ гарчи фахримдур валек,
Салтанат арз этсалар майл айламон ор айлабон.
Кўйи азмида Навоийға наво етса не тонг
Ким, қилур булбул наво оҳанги гулзор айлабон.
482
Шоми ҳижрон зулматида оби ҳайвон истаман,
Не учунким сенсиз, эй умрум хуши, жон истаман.
Чун тилар кўнглум самандингнинг изидин топса наъл,
Ғайри кўнглум соҳати рахшингға жавлон истаман.
Чун ўқунгдин ҳар бошоқдур қатра су, эй қоши ё,
Сендин ўтлуқ кўнглума жуз тийр борон истаман.
Истасам лаълинг майин ҳар дам берур хуноб чарх,
Мен худ ўз комим била май ўрниға қон истаман.
Ул париваш тифл тоши таяда дермен тутса ер,
Йўқса кўп девоналиғдин ўзни урён истаман.
Ёр кўнглум бузмоқ истар, мен ҳам истармен бузуқ,
Эл ёшурсун ганж деб бу уйни вайрон истаман.
Эй Навоий, кўргач эл ҳайронлиғин ўлсам, не тонг,
Менки ғайратдин анга ўзумни ҳайрон истаман.
483
Қоши ёсинму дейин, кўзи қоросинму дейин,
Кўнглума ҳар бирининг дарду балосинму дейин?
Кўзи қаҳринму дейин, кирпики заҳринму дейин,
Бу кудурат аро рухсори сафосинму дейин?
Ишқ дардинму дейин, ҳажри набардинму дейин,
Бу қатиқ дардлар аро васли давосинму дейин?
Зулфи доминму дейин, лаъли каломинму дейин,
Бирининг қайди, яна бирнинг адосинму дейин?
Турфа холинму дейин, қадди ниҳолинму дейин,
Мовий кўнглак уза гулранг қабосинму дейин?
Чарх ранжинму дейин, даҳр шиканжинму дейин,
Жонима ҳар бирининг жавру жафосинму дейин?
Эй Навоий, дема қошу кўзининг васфини эт,
Қоши ёсинму дейин, кўзи қоросинму дейин?
484
Кўз оҳим ўти сори шоядки солмағайсен,
Солсанг тамуғ ўтини оғзингға олмағайсен.
Дашти висол қадрин Мажнундек англа, токим
Зиндони фурқат ичра мендек қабалмағайсен.
Деди, саҳар келурмен, ғам шоми беҳуд ўлдум,
Чиққунча меҳр, эй кўз, уйқуға қолмағайсен.
Эй тонг насими, ул ён бормай даминг тутулди,
Ҳолим демакка борсанг ногоҳ толмағайсен.
Эй кўз, суғолди ашкинг саъй айлагилки ногаҳ,
Сен ҳам ул ой жамолин кўрмай суғолмағайсен.
Муғ дайри, эй муғанний, хуштур валек ичмон,
То нағмаи муғона базм ичра чолмағайсен.
Гар десанг, эй Навоий, фақр ичра йўлни озмай,
Кўзни тикиб йўлунгға ҳар сори солмағайсен.
485
Кимса мендек ишқ аро бесабру ором ўлмасун,
Ёр анга бир сен кеби бадмеҳру худком ўлмасун?
Гарчи ҳижрон шоми ўткач субҳи васл уммиди бор,
Шоми ҳажримдек кишига субҳсиз шом ўлмасун.
Дема, ашкинг нега гулрангу кўзунг гулфом эрур,
Ҳеч кимнинг ёри гулрўю гуландом ўлмасун.
Ишқ аро Фарҳоду Мажнунни манга ўхшатмангиз
Ким, алар ҳам мен кеби расвои бадном ўлмасун.
Хонақаҳдин ташналаб еттим, карам қил пири дайр
Ким, тағор ўлсун ичар зарфим менинг, жом ўлмасун.
Боғласам дайр ичра зуннор, эй мусулмонлар, не тонг,
Кофир ул янглиғки ҳоло аҳли ислом ўлмасун.
Гар фано бўстониға айлар ҳаво кўнглунг қуши,
Эй Навоий, олам асбоби анга дом ўлмасун.
486
Лабларинг шарбатини чашмаи ҳайвонму дейин?
Демасам чашмаи ҳайвон, не дейин, жонму дейин
Тун кунумким ёруғ ул юздин эрур, ваҳки, ани
Моҳи анварму дейин, меҳри дурахшонму дейин.
Кулубон жилва қилур чоғда қаду оғзин анинг,
Сарви раъному дейин, ғунчаи хандонму дейин?
Ғамзаи қотил ила кофири хунрез кўзин
Душмани жонму атай, офати имонму дейин?
Ишқ дардини десам саъб мени айб этманг,
Ишқи минг мушкил эрур зимнида осонму дейин?
Ақл агар ишқ ўтидин қочса, нечук манъ қилай,
Шуъладин саъи қилиб қочса биров, ёнму дейин?
Ичмагим зоҳид агар билди, Навоий, найлай,
Сўрса сўз уйла киши оллида ёлғонму дейин?
487
Неча ул чеҳрани кўз лавҳида тасвир этайин,
Ани кўрмакка бу суврат била тадбир этайин.
Неча тун тонгғача кўрмакка қуёшдек юзини,
Юз тахайюл қилибон, бориға тағйир этайин.
Неча уйқу йўқу васлин ясағон туш кўрубон,
Боринг ўз кўнглум учун топқали таъбир этайин.
Неча йўқ ерда хаёлингни тааққул қилибон,
Фурқатинг шарҳи ғамин оллида тақрир этайин.
Неча ҳад сизғали йўқ ерда санга ҳолимни,
Номалар килки тахайюл била таҳрир этайин.
Май бер, эй бараҳман, ар муғбача ишқида кўнгул
Бўлса бадмаст фироқи била таъзир этайин.
Эй Навоий, дема жон бергилу илгин ўпгил,
Мундоқ иқбол илик берса не тақсир этайин.
488
Ишқ аро мен кеби йўқ бесарусомон бўлған,
Хонумон бузған алохону аломон бўлған.
Оҳ дуди била ишқ ўтини зоҳир қилған,
Лек ул дуд аро ахгар кеби пинҳон бўлған.
Тийр борони бало ишқ анга ёғдурған,
Танида ҳар сари мўй ўрнида пайкон бўлған.
Сарсари оҳи била наҳл умиди синған,
Сайли ашки била сабри уйи вайрон бўлған.
Пора-пора жигари дард ўтидин ўртанган,
Қатра-қатра юраги ҳажр ўтидин қон бўлған.
Ишқ дарёси ани мардуми оби эткан,
Ҳажр саҳроси аро ғули биёбон бўлған.
Тонг йўқ ўлдум эса ишқ ичра жаҳон расвоси,
Кимдурур ошиқ ўлуб оқили даврон бўлған.
Соқиё, бодаки ё васли керактур, ё май,
Махлас истар эса побастаи ҳижрон бўлған.
Мизбонлиғда Навоий не ажаб жон берса
Ким, ўлук тиргузур эрмиш анга меҳмон бўлған.
489
Бўлди аёғинг қора зийнату пероядин,
Уйлаки бўлғай қора шамъ туби соядин.
Зулфунга товус пари холинга олтун варақ,
Мусҳафингга бўлди зеб ушр била оядин.
Лайлию Ширинға ҳам айла гаҳи илтифот,
Бекага чун йўқ гузир уй қизила доядин.
Кўзидин эл ўртамак касб этар ул турфа қош,
Уйлаки ўт олғай эл ёққали ҳамсоядин.
Васлға йўл бермасанг, ишқни тарк эт дема,
Суд чу йўқ ноумид айлама сармоядин.
Иззу шараф пояси узра внсол истаган,
Топмағай ўткармайин ўзини бу поядин.
Васл тамаъ айласанг ҳажр била бийм этар,
Вой Навоий санга, ўтмасанг ул воядин.
490
Кўргузур ағёр юз туҳмат ниҳони найлайин,
Ёрким сўрмай инонур, бу балони найлайин?
Юз жафо элдин чекиб буким жафогарликка от,
Эл аро пандо қилибмен бу жафони найлайин?
Кимки дарди бўлса ёр айлар даво, мен ёрсиз
Дард аро ўлдум, бу дарди бедавони найлайин?
Дам-бадам қонимға тонуғлуқ берур кўз, эй кўнгул,
Билмон ул тардомани юзи қорани найлайин?
Юз вафо айлаб халойиққа, кўрубмен минг жафо,
Айламай холиққа эмди илтижони найлайин?
Эй Навоий, чун ватанда бир дами хуш урмоғим
— Мумкин эрмас, ихтиёр этмай жалони найлайин?
491
Бало дашти аро Мажнун менингдек кўрмамиш даврон,
Қуюндек ҳар замон бир кўрмаган водийда саргардон.
Не андуҳу малолимға балият даштидек ғоят,
Не савдою жунунумға маломат баҳридек поён.
Тунум дайжур, ўзум ранжур, ичим ғамноку бағрим чок,
Тилим лолу таним беҳол, ишим афғон, сиришким қон.
Заифи дарди ғам пеша, наҳифи меҳнат андиша,
Залили бесару сомон, қатили ханжари ҳижрон.
Фиғонимдин фалак ғамгин, сиришкимдин жаҳон рангин,
На дардим ўтиға таскин, на ҳажрим дардиға дармон.
Бошим ғам тошидин ёра, таним ҳажр ўқидин пора,
Кўнгул бу ёраға чора топарға топмайин имкон.
Кўзум намлиқ, бўюм хамлиқ, ичим андуҳу мотамлиқ,
Не ҳамдамлиқ, не марҳамлиқ топиб бу меҳнати пинҳон.
Манга не ёру не ҳамдам, манга не дўст, не маҳрам,
Манга не чора, не марҳам, манга не сабру, не сомон.
Ҳам аҳволи табоҳимдин, ҳам оҳи умр коҳимдин,
Ҳам ўтлуқ дуди оҳимдин қорариб кулбаи аҳзон.
Фалак раҳзан, замон душман, бадан равзан уза равзан,
Қолиб жон хисравидин тан, чиқиб тан кишваридин жон.
Навоий бўлса меҳнат кўп, ичакўр жоми ишрат кўп,
Неча бўлса суубат кўп, қилур ваҳдат майи осон.
492
Нола номақдур тонг эрмас мени маҳжурдин,
Не учунким ҳажр бедоди ўтар мақдурдин.
Телбаликда ишқнинг маъмуримен, эй офият,
Барча расволиқни тут маъзур бу маъмурдин.
Гар десанг ҳуру пари васлиға кўз солмай, валек,
Боғлай олмасмен назарни сен кеби манзурдин.
Ўлсалар аҳли ниёз имкони йўқтур ғайри ноз,
Зоҳир ўлмоқ шаммаи ул ҳусниға мағрурдин.
Фосиқу зоҳид демаким эсти эрса ғам ели,
Совурур гарди фано вайронаю маъмурдин.
Сарнавиштинг ҳар не бўлса кўрмакига чора йўқ,
Кимса бош чекмак не мумкин оллиға мастурдин.
Эй Навоий, ёрға ҳар кимсаким зокирдурур,
Рози эрмон зикр қилса ғайри ул мазкурдин.
493
Ёрни дерларки чекмиш юз жафо мен зор учун,
Бўлса минг жоним фидо айлай жафокаш ёр учун.
Ёрким ёри учун чекса жафо бил ани ёр,
Улса оздур кимса андоқ ёри меҳр осор учун.
Ёрлиқ кўргузди мен жон бирла миннатдорлиқ,
Жонини ҳақ асрасун бу зори миннатдор учун.
Мен не қилғаймен анга лойиқ магар минг сарву гул,
Олиб озод эткамен ул сарви гулрухсор учун.
Ростлиқ бирла равишким анда бордур, кимда бор,
Хўб экандур ўлмаким ул қомату рафтор учун.
Ўлмаким беморлиқдин саҳлдур чун тиргузур
Ани, ё рабким, саломат асра бу бемор учун.
Эй Навоий, йўқ эди оламда ойини вафо,
Ҳақ насиб этти санга сенда бу маъни бор учун.
494
Ҳамул тоғеки толиъ бўлмиш эрди ул қуёш андин,
Қуёш лаълича бордур бошима ҳар пора тош андин.
Оти туйноғидин меҳробваш из қайдаким кўрсам,
Муҳол ўлғай агар олсам бошим бор неча бош андин.
Кўзумга уйқу ғам шоми нетиб киргайки мардумни,
Яқиндурким оқизғай сайл рўди бирла ёш андин.
Кўнгул қони агар тутти кўзумни айб эрмастур,
Нединким бўлди олам ичра кўнглум сирри фош андин.
Кавокиб наргисию чархнинг қавси кўнгул ҳушин,
Не олсунлар, чу олмишлар ани бир кўзу қош андин.
Жунун афғонидин тоғ ичрадур нолам харошида,
Анингдекким садо фарёдиға тушмиш харош андин.
Кўнгул бир ойни истай борди, жон қолди ўлум ҳоли,
Бу ҳам айрилмағай эрди бу қаттиқ йўлда кош андин.
Бағир парголасин айлаб ғизо, қонин қилиб шарбат,
Таваққуъ қилма олам аҳлидин ўтса маош андин.
Навоий мукнати қон ёш ила бир ерга еттиким,
Бўлубтур лаъл фарш офоқ аро ҳар ён тутош андин.
495
Адаб сиёсати чекти кўзумга мужгондин,
Синонки баҳра далирона олмағай андин.
Не кўзки тенгри билурким, кечурмадим ҳаргиз
Кўнгулда беадабона хаёли жонондин.
Вале не судки, ул шўх беадаблиғ ила
Малул этар мени юз қатла ҳар нафас жондин.
Ғараз манга чу анинг зотидур тафовут йўқ,
Гули висол била тоза доғи ҳижрондин.
Париму ёки малак, йўқса руҳи покмудур
Ки, зоҳир ўлмади мунча латофат инсондин.
Не тарки ишқ учун афсона дерсан, эй носиҳ,
Кўнгулни мен уза олмон, чу кўнглум олғондин.
Навоиё, санга бастур хаёли ошиқ эсанг,
Киши висол тамаъ қилмас оби ҳайвондин.
496
То муҳаббат дашти бепоёнида оворамен,
Ҳар балият келса ишқ ошубидин бечорамен,
Эл нетиб топқай мениким мен ўзумни топманом,
Буйлаким ишқу жунун саҳросида оворамен.
Қайси захмимға қилурсен чора чун мен, эй рафиқ,
Тийр борони балиятдин саросар ёрамен.
Оҳ дуди ичра бир учқун кеби кўрган мени,
Билдиким ҳижрон тунига кавкаби сайёра мен.
Кеча ўртансам, саҳар фарёд қилсам, не ажаб,
Ишқ аро парвонаву булбулға чун ҳамкорамен.
Эй харобот аҳли, гар сиз маст ўлуб, мен бўлмасам,
Айб эмас, невчунки сиз майхора, мен хунхорамен.
Эй Навоий, борди деб аҳбоб таъжил этма кўп,
Ит кеби мен эришиб ул корвонни борамен.
497
Оҳу вовайлоки ишқингдин жаҳон шайдосимен,
Ҳам жаҳон шайдоси, ҳам аҳли жаҳон расвосимен.
Кўрса ҳуш аҳли юқар мендин жунун ҳолимға боқ
Ким, хирад аҳли улуснинг боиси савдосимен.
Ким жунун аҳли аро нодонроқ ул, донороқ ул,
Ишқу дард иқболидин ул хайлнинг доносимен.
Олами савдода тинмай пўя урмоғлиқ била,
Подшоҳи ишқнинг пайки жаҳонпаймосимен.
Кўрмакимдин ақли кулга юзланур савдои ишқ,
Эй кўнгул, шахси хираднинг мояи васвосимен.
Дашти савдода ҳавои ишқу меҳнат гардидин,
Бесарупо пўялар бирла қуюн ҳампосимен.
Эй Навоий, ҳолима эл йиғлару ул ой кулар,
Шукрким бир навъ ила анинг нашотафзосимен.
498
Лабингким ўлук тиргузур жонму эркин?
Агар жон эмас оби ҳайвонму эркин?
Юзунг шуъласи устида анбарин дуд
Ки, жамъ ўлди зулфи паришонму эркин?
Бало сайлидин ишқ даштида Мажнун
Менинг телба кўнглумча вайронму эркин?
Қирор куфру дин аҳлин ул шўх, билмон
Ки, кофурму эркин, мусулмонму эркин?
Қилур телба мардумлиғи элни оё,
Париму экин, ёхуд инсонму эркин?
Вафо аҳлини кўп қилур қатл гардун,
Шафақму эркин ё қўли қонму эркин?
Дедилар, биров солди давронға ошуб,
Навоий ул ошуби давронму эркин?
499
Чун хаёлингда кўнгул беҳол эди ўз рашкидин,
То не ҳол ўлғай висол ичра анга кўз рашкидин.
Васлида чун ўзни маҳрам кўрмай ўлдум, ғайрни—
Кўрса маҳрам найлагай улким ўлар ўз рашкидин.
Сўз дегон эрмишки бир сўз деб ўлукни тиргузай,
Эй кўнгул, мен худ дами нақд ўлдум ул сўз рашкидин.
Гул қизил, сариғ эмас гулшанда сен кўрган замон,
Оқ гул эрдиким неча ранг ўлди ул юз рашкидин.
Меҳри тобон рашкдин ботти кўруб чеҳрангда хўй
Ким, қуёшқа кўрди мунча тоб юлдуз рашкидин.
Лутфу қаҳри сарбасар муҳликдурур ул шўхнинг,
Бўлмади ўлмак мени маҳзунға ёлғуз рашкидин.
Ул қуёш чунким бўлур кундуз аён, ақшом ниҳон,
Кеча ҳажридин Навоий ўлди, кундуз рашкидин.
500
Эй қуёш, ёйдинг туман минг зарра бу ғамнокдин,
Баски оттинг сарнигун туфроғ уза афлокдин
Қушқа ўтдин рам бўлур, юз войким, кўнглум қуши
Ўзни асрай олмас ул рухсори оташнокдин.
Эй мусулмонлар, манга чун зулму жавридур мурод,
Бок эмас айрилмасам ул кофири бебокдин.
Пок тенгри ишқ аро пок айлаган шукронаға,
Тортарам юз туҳмату минг ғусса ҳар нопокдин.
Ишқ куйдурган замон оҳ урмасам эрмас ажаб,
Барқ ўртар чоғда чиқмас дуд ҳам хошокдин.
Ултурур чобуксуворим, мен қўярмен ерга бош
Ким, бошимни қилмағай маҳрум ул фитрокдин.
Кўнглакимда қон не тонгким бағрима юз чокдур
Ким, тарашшух айламас бал қон оқар ҳар чокдин.
Бода тафриҳини ёқути муфарриҳ бермади,
Хўша лаълу дур магар еткурди деҳқон токдин.
Эй Навоий, моҳвашлардин чу йўқ толиъ манга,
Бежиҳат не шиква айлай анжуму афлокдин.